Ҳутбаи Шомия

 

Хутбаи Шомия

(Агар биз Ислом ахлоқининг ва иймон ҳақиқатларининг камолотини амалларимиз билан изҳор этсак, бошқа динларга эргашувчилар, албатта жамоатларла Исломиятга киражаклар, балки Ер куррасининг баъзи қитъалари ва давлатлари ҳам Исломиятни қабул қилажаклар.)

Бу Хутбаи Шомия асари Устоз Бадиуззамон Саид Нурсий Ҳазратлари тарафидан ўттиз беш ёшлик пайтларида, Шом* уламоларининг қаттиқ илтимосларига кўра, Шомдаги Умавий Жоме Масжидида ўқилган бир хутбадир. Жуда буюк бир аҳамиятга эга бўлгани учун ўша вақтда Шомда бир ҳафта ичида икки марта чоп этилган. Кейинроқ муаллиф Бадиуззамон Саид Нурсий Ҳазратлари тарафидан нашр қилинган.

Арабий Хутбаи Шомиянинг

муқаддимаси.

 

بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ  * وَاِنْ مِنْ شَىْءٍ اِلاَّ يُسَبِّحُ بِحَمْدِهِ

اَلسَّلاَمُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ

 

Азиз Сиддиқ Қардошларим!

Қирқ йил аввал Шомдаги Умавий Жоме Масжидида, Шом уламоларининг қаттиқ илтимосларига биноан, ораларида юзтача аҳли илм бўлган ўн минг одамга яқин азим бир жамоатга берилган бу арабий дарс рисоласидаги ҳақиқатларни, бир ҳисси қоблал вуқу, яъни аввалдан сезиш ҳисси билан, Эски Саид ҳис қилган, камоли қатъиятла хушхабарлар берган ва жуда яқин бир замонда у ҳақиқатлар кўринади деб ўйлаган. Ҳолбуки, икки жаҳон уруши ва йигирма беш йиллик бир истибдоди мутлақ, у ҳисси қоблал вуқунинг қирқ-эллик йил кечикиб кетишига сабаб бўлган. Ўша вақтларда берган хабарлари Олами Исломиятда энди, айнан юзага чиқа бошлади. Демак бу жуда аҳамиятли дарс, вақти ўтган эски бир хутба эмас, балки тўгридан-тўқри 1327нинг ўрнига 1371да ва Жомеи Умавий ўрнига Олами Ислом жомеида уч юз етмиш миллионлик жамоатга ҳақиқатли ва янги бир ижтимоий ва Исломий дарсдир дея, таржимасини нашр этмоқ замони келди деган таҳминдаман.

Саид Нурсий.

* * *

 Ғоят муҳим бир саволга берилган жуда аҳамиятли бир жавобни бу ерда ёзиш муносиб кўрилди. Чунки қирқ йил аввал, Эски Саид у дарсида аввалдан сезиб, Рисолаи Нурнинг ажойиб дарсларини ва таъсирини кўргандек баҳс юритади. Шунинг учун ул савол-жавобни ёзамиз. Шундайки:

Кўплар тарафидан ҳам менга, ҳам баъзи Нур биродарларимга савол бериб дейдиларки:

"Нега бу қадар кўп душмани бўлишига қарамай ва қайсар файласуфлар ва аҳли залолат олдида Рисолаи Нур мағлуб бўлмаётир? Миллионлаб қийматли, ҳақиқий иймоний ва Исломий китобларнинг тарқалишига бир даража тўсиқ қўйганлари ҳолда;

маишатпарастлик ва дунё ҳаётининг лаззатлари ила кўп бечора ёшларни ва инсонларни иймон ҳақиқатларидан маҳрум қилганлари ҳолда;

энг шиддатли ҳужум ва энг ғаддорона муомала ва жуда кўп ёлғонлар билан ва тескари ташвиқотлар билан Рисолаи Нурни синдирмоқ, инсонларни ундан ҳуркитмоқ ва воз кечиришга уринганлари ҳолда;

ҳеч бир асарда кўрилмаган бир тарзда Рисолаи Нурнинг тарқалиши, ҳатто кўпи қўлёзма ҳолида, олти юз минг нусха рисолалар камоли иштиёқ ила парда остида тарқалиши, ҳамда мамлакат ичида ва хорижда камоли иштиёқ ила ўзини ўқиттиришининг ҳикмати недир? Сабаби недир?" деган мазмундаги кўп саволларга жавобан деймизки:

Қуръони Ҳакиймнинг мўъжизавий сирига кўра, унинг ҳақиқий бир тафсири бўлган Рисолаи Нур, залолатда - шу дунёнинг ўзида ҳам маънавий бир Жаҳаннам, иймонда эса - шу дунёнинг ўзида ҳам маънавий бир Жаннат борлигини исбот этади. Ҳамда гуноҳларнинг ва ёмонликларнинг ва ҳаром лаззатларнинг ичида маънавий аламли азоблар борлигини кўрсатиб, ҳасанот ва гўзал ҳислатларда ва шариат ҳақиқатларига амал қилишда, Жаннат лаззатлари каби маънавий лаззатлар борлигини исбот этади. Маишатпарастларнинг ва залолатга тушганларнинг ақли жойида бўлганларини мазкур жиҳат билан қутқаради. Чунки бу замонда иккита даҳшатли ҳолат бор.

Биринчиси: Оқибатни ўйламаган ва бир мисқол нақд лаззатни келажакдаги бир ботмон лаззатлардан устун қўйган инсоннинг ҳиссиёти, ақл ва фикр устидан ғалаба қилганидан, маишатпарастларни маишатларидан қутқаришнинг ягона чораси, айни лаззатида аламини кўрсатиб ҳиссини мағлуб этмоқдир. Ҳамда  .... оятининг ишорасига кўра, бу замонда охиратнинг олмос каби неъматларини, лаззатларини билгани ҳолда, дунёвий синиб кетувчи шиша парчаларини ундан устун қўйиш, аҳли иймон бўлгани ҳолда, аҳли залолатга дунёга муҳаббат қўйиб, у жиҳатда қарам бўлиб қолиш таҳликасидан қутқаришнинг ягона чораси, дунёда ҳам Жаҳаннам азобини ва аламларини кўрсатишлик билан бўладики, Рисолаи Нур шу маслакдан кетаётир... Йўқса бу замондаги куфри мутлақнинг ва фандан келган залолатнинг ва маишатпарастликка бўлган ишқибозликнинг ўжарлиги қаршисида, Жаноби Ҳақни таниттириб, Жаҳаннамнинг борлигини исбот қилгандан сўнг, унинг азоби ила инсонларни ёмонликдан, гуноҳлардан воз кечирадиган дарсларни ўнта, балки йигирмата одамдан биттаси олиши мумкин. Дарс олгандан кейин ҳам, "Жаноби Ҳақ Ғафурур-раҳиймдир, ҳам Жаҳаннам жуда узоқдир" дея, маишатида давом этиши мумкин. Қалби, руҳи ҳиссиётига мағлуб бўлади.

Хуллас, Рисолаи Нурдаги аксар мувозаналар, куфр ва залолатнинг дунёдаги ачинарли ва ҳуркитувчи натижаларини кўрсатиш билан, энг қайсар ва нафспараст инсонларни ҳам у ифлос, ҳаром лаззатлар ва маишатлардан нафратлантириб ақли жойида бўлганларини тавбага етаклайди.

У мувозаналардан Олтинчи, Еттинчи, Саккизинчи Сўзлардаги кичик мувозаналар ва Ўттиз Иккинчи Сўзнинг Учинчи Бобидаги узун мувозана, энг ношуд ва залолатда юрган одамни ҳам ҳуркитади, дарсини қабул этдиради.

Масалан: Нур Оятидаги ҳаёлий саёҳатда ҳақиқат ўлароқ кўрилган вазиятларни ғоят қисқача баён этамиз. Тафсилотини истаганлар "Сиккаи Ғайбия" мажмуасининг охиридаги 246-дан 248-саҳифага қадар боқсин.

Азжумла: Ул хаёлий саёҳатда, ризққа муҳтож бўлган ҳайвонот оламини кўрган вақтим, моддий фалсафа назари билан боқдим. Ҳадсиз муҳтожликлари ва шиддатли очликлари билан бирга, заифлиги ва ожизлиги ул жонзотлар оламини менга жуда қамгин ва алам ичра кўрсатди. Аҳли залолат ва қафлатнинг назари билан боққанимдан фарёд айладим. Бирдан Қуръон ҳикмати ва иймон дурбини ила кўрдимки:

Раҳмон исми Раззоқ буржида порлоқ бир қуёшдек чиқди. Ул оч, бечора жонзотлар оламини раҳмат нури ила ёритди. Сўнгра ҳайвонот олами ичра, ҳайвон болаларининг заиф ва ожиз ва муҳтож ҳолда типирчилаб турган, ҳазин ва аламли ва ҳар кимни ачинтирувчи бир қоронғиликка чўмган бошқа бир оламни кўрдим. Аҳли залолатнинг назари ила боққанимга эйвоҳ дедим. Бирдан иймон менга бир кўзойнак берди, кўрдимки:

Раҳийм исми Шафқат буржида кўринди. Шу қадар гўзал ва ширин бир суратда бу ғамгин оламни севинчли оламга айлантириб ёритиб юбордики, шикоят ва ачиниш ва ҳузндан келган кўз ёшларимни, севинч ва шукрнинг лаззатларидан келган қатраларга айлантирди.

Сўнгра, кино лавҳалари каби менга инсон олами кўринди. Аҳли залолатнинг дурбини ила боқдим. У оламни шу қадар қоронғи, даҳшатли кўрдимки, қалбимнинг ич-ичидан фарёд этдим. Эйвоҳ! дедим. Чунки инсонларда абадиятга узаниб кетган орзу-истаклари,

ва коинотни қамраб олган тасаввурот ва фикрлари;

ва абадий бақо ва Абадий Саодатни ва Жаннатни ғоят жиддий равишда истаган ҳимматлари;

ва фитрий истеъдодлари;

ва табиатан чекланмаган, эркин ташлаб қўйилган туйғулари;

ва ҳадсиз мақсадларга юзланган эҳтиёжлари;

ва заифлиги ва ожизлиги билан бирга;

ҳужумларига дучор бўлган ҳадсиз мусибатлари ва душманлари билан бирга;

ғоят қисқа бир умрда ҳар кун ва ҳар соат ўлим таҳликаси остида, ғоят ташвишли бир ҳаёт, яшаш учун ғоят қийин ҳолда кун кечириш ичра, қалб ва виждон учун энг аламли ва энг мудҳиш бир ҳолат бўлган узлуксиз завол ва фироқ балосини чекмоқ ичра - аҳли ғафлат учун абадий зулмат эшиги суратида кўринган - қабрга ва мозористонга боқаётирлар. Бирма-бир ва тоифа-тоифа у зулматлар қудуқига отилмоқдалар.

Хуллас, шу инсон оламини бу зулматлар ичра кўрган онимда, қалб ва руҳ ва ақлимда, бутун инсоний ҳис-туйғуларим, балки вужудимнинг барча зарралари фарёд қилиб йиғлашга тайёр экан, бирдан Қуръондан келган нур ва иймон қуввати у залолат кўзойнагини синдириб, менга бир кўз берди. Кўрдимки: Жаноби Ҳақнинг Одил исми Ҳакийм буржида, Раҳмон исми Карийм буржида, Раҳийм исми Ғафур буржида, яъни маъносида, Боис исми Ворис буржида, Муҳйий исми Муҳсин буржида, Рабб исми Молик буржида биттадан қуёш сингари бирдан порлай бошладилар. У қоронғи инсон олами ичра мавжуд бўлган кўп оламларнинг барчасини ёритдилар, жонлантирдилар. Жаҳаннамий ҳолатларни кетказиб, нуроний охират оламидан дарчалар очиб, инсоннинг у паришон дунёсига нурлар сочдилар. Коинот зарралари ададича "Алҳамдулиллаҳ, Ашшукру лиллаҳ," дедим. Ва айналяқийн кўрдим ва қатъиян билдимки: "Иймонда маънавий бир жаннат ва залолатда маънавий бир жаҳаннам бор."

Сўнгра ер курраси олами кўринди. У хаёлий саёҳатимда динга итоат этмаган фалсафанинг зулматли илмий қонунлари хаёлимга оламни даҳшатли бир суратда кўрсатди. Етмиш баробар замбарак тўпидан ҳам тезроқ ҳаракат қилиб, йигирма беш минг йиллик масофани бир йилда босиб ўтган ва ҳар вақт тарқалишга ва парчаланишга мойил ва ичи зилзилали, жуда кекса ва жуда қариб қолган Ер курраси ичида ва у даҳшатли кема устида коинотнинг чексиз бўшлиқида саёҳат этган бечора нави инсон вазияти, менга ваҳшатли бир қоронғилик ичра кўринди. Бошим айланди. Кўзим тинди. Фалсафанинг кўзойнагини ерга урдим, синдирдим. Бирдан ҳикмати Қуръония ила ёришган бир кўз ила боқдим, кўрдимки: Холиқи Арз ва Самовотнинг Қодийр, Алийм, Рабб, Аллоҳ ва Раббус-Самовоти вал-Арз ва Мусаххируш-Шамси вал-Қамар исмлари - Раҳмат, Азамат, Рубубият буржларида қуёш каби порлай бошладилар. Ул қоронғи, ваҳшатли, даҳшатли оламни шундай ёритдиларки, у ҳолатда менинг иймонли кўзимга Ер курраси - ғоят мунтазам, мусаххар, мукаммал, хуш, ишончли ва ҳар кимнинг ризқлари ичида бўлган бир саёҳат кемаси, ҳамда сайр ва ором ва тижорат учун муҳайё қилинган ва руҳли жонзотларни қуёшнинг атрофида, мамлакати Раббонияда кездирмоқ ҳамда ёз ва баҳор ва кузнинг маҳсулотини ризқ истаганларга келтирмоқ учун бир кема, бир тайёра, бир поезд ҳукмида кўринди. Ер куррасининг зарралари ададича, "Алҳамдулиллаҳи ала неъматил иймон," дедим.

Хуллас, бунга қиёсан Рисолаи Нурда жуда кўп муқоясалар билан маишатпарастлар ва залолат аҳли, дунёда ҳам маънавий бир жаҳаннам ичра азоб чекканини, ҳамда иймон ва салоҳат аҳли, дунёда ҳам маънавий бир жаннат ичра, Исломият ва инсоният туйғуси ила ва иймоннинг порлаши ила ва унинг жилвалари ила маънавий лаззатларни ҳис қила оладилар. Балки иймонларининг даражасига кўра истифода эта оладилар.

Аммо бу бўронли замоннинг, ҳисларни ўлдирган ва башарнинг назарини оламнинг ҳар тарафига сочиб юборган ва бўғган жараёнлар, ҳисни ўлдирувчи бир телбалик берганки, аҳли залолат маънавий азобини вақтинча тўлиқ ҳис этолмайди. Аҳли ҳидоятни ҳам ғафлат босиб, ҳақиқий лаззатни қадрига етмайди.

Бу асрдаги иккинчи даҳшатли ҳол.

Аввалги замонларда куфри мутлақ ва фандан келган залолатлар ва қайсарона куфрдан келган инкор бу замонга нисбатан жуда оз эди. Шунинг учун аввалги Ислом муҳаққиқ олимларининг дарслари, ҳужжатлари у вақтларда тўлиқ қониқарли бўларди. Куфрнинг шак-шубҳаларини тезликда йўқ қила оларди. Аллоҳга иймон умумий бўлганидан, Аллоҳни таниттирмоқла ва жаҳаннам азобини хотирлатиш билан кўпчиликни бузуқликлардан, залолатлардан воз кечириш мумкин бўларди. Ҳозир эса, аввалги замондаги бир мамлакатда бир мутлақ кофир ўрнига, ҳозир бир туманда юзта топилиши мумкин. Қадимда фан ва илм ила залолатга кириб, қайсарлик ва инкор ила иймон ҳақиқатларига қарши чиққанлар ҳозир юз баробар зиёдалашган. Бу инкор қилувчи қайсарлар фиръавн даражасидаги ғурур ила ва даҳшатли залолатлари билан иймон ҳақиқатларига қарши чиққанларидан, албатта буларга атом бомбаси каби - бу дунёда уларнинг пойдеворини парча-парча қиладиган - бир муқаддас ҳақиқат лозимдирки, уларнинг тажовузларини тўхтата олсин ва бир қисмини иймонга келтирсин.

Хуллас, Жаноби Ҳаққа ҳадсиз шукрлар бўлсинки, бу замоннинг айни ярасига бир малҳам ўлароқ Қуръони Мўъжизул Баённинг бир маънавий мўъжизаси ва шуълалари деб топилган Рисолаи Нур жуда кўп муқоясалар билан энг даҳшатли қайсарларни, инкор қилувчиларни Қуръоннинг олмос қиличи билан парчаламоқда. Ва коинот зарралари ададича Ваҳдонияти Илоҳияга (Аллоҳнинг ягоналигига) ва иймон ҳақиқатларига доир ҳужжатлар ва далиллар кўрсатаётирки, йигирма беш йилдан бери энг шиддатли ҳужумлар қаршисида мағлуб бўлмай ғалаба қозонган.

Ҳа, Рисолаи Нурда иймон ва куфр мувозаналари, ҳамда ҳидоят ва залолат муқоясалари бу мазкур ҳақиқатни билмушоҳада исбот этмоқда. Масалан, Йигирма Иккинчи Сўзнинг Икки Мақомининг Далиллари ва Ёғдуларига... ва Ўттиз Иккинчи Сўзнинг Биринчи Бобига ва Ўттиз Учинчи Мактубнинг Деразаларига ва Асои Мусонинг Ўн бир Ҳужжатига ва бошқа муқоясаларга қиёсланса ва диққат этилса, англашиладики, бу замонда куфри мутлақни ва инкор қилувчи залолатнинг қайсарлигини синдирадиган, парчалайдиган қурол Рисолаи Нурда кўринган Қуръон ҳақиқатларидир.

Тилсимлар Мажмуасида диннинг муҳим жумбоқларини ва олам яратилишининг муаммоларини кашф этган қисмлар тўпланган. Иншоаллоҳ, айнан шунингдек, аҳли залолатнинг дунёда ҳам жаҳаннамларини ва аҳли ҳидоятнинг дунёда ҳам жаннат лаззатларини кўрсатган ва иймон - Жаннатнинг маънавий бир данаги, куфр эса - Жаҳаннам заққумининг бир уруғи эканини кўрсатган Нур, у каби қисмлари, қисқача бир тарзда, бир мажмуа ўлароқ ёзилади ва иншоаллоҳ нашр этилади.

* * *

 

Арабий Хутбаи Шомия

асарининг таржимаси.

 

بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Бутун жонзотлар ҳаётлари билан Холиқларига тақдим этган маънавий ҳадяларини ва ҳолатлари билан ифода этган ҳамд ва шукрларини ул Зоти Вожибул Вужудга биз ҳам тақдим этамизки, демишдур:

لاَ تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللهِ

Яъни, "Раҳмати Илоҳиядан умидни узмангиз." Ҳам ҳадсиз салот ва салом ул Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Алайҳиссолату Вассаломга бўлсинки, демишдур:

جِئْتُ ِلاُتَمِّمَ مَكَارِمَ اْلاَخْلاَق

яъни: "Менинг инсонларга Жаноби Ҳақ тарафидан юборилишим ва келишимнинг аҳамиятли бир ҳикмати, ахлоқи ҳасанани ва гўзал ҳислатларни мукаммаллаштирмоқ ва башариятни ахлоқсизликдан қутқармоқдир."

Ҳамд ва салотдан сўнгра... Эй бу Жомеи Умавийда бу дарсни тинглаган Араб қардошларим! Мен ҳаддимдан ортиқ бўлмиш бу минбарга ва бу мақомга сизни иршод қилиш (яъни тўғри йўлга етаклаш) учун чиқмадим. Чунки сизга дарс бермоқ, менинг ҳаддим эмас. Балки орангизда юзга яқин уламо бор бўлган жамоат олдидаги менинг мисолим: мадрасага кетган бир боланинг мисолига ўхшайдики, у болакай тонг саҳарда мадрасага кетиб, ўқиб, оқшом эса отасанинг ёнига келиб, ўқиган дарсини отасига арз этади. Токи тўғри дарс олганми, йўқми, билсин. Отасининг тузатишини ва ё тасдиғини кутади. Ҳа, бизлар сизга нисбатан бола ҳукмидамиз ва талабаларингизмиз. Сизлар бизнинг ва Ислом миллатларининг устозларисиз. Мен ҳам олган ушбу дарсимнинг бир қисмини сизлар каби устозларимизга шундайин баён этаман.

Мен бу замон ва заминда, башариятнинг ижтимоий ҳаёт мадрасасида дарс олдим ва билдимки, ажнабийлар - оврупаликлар - тараққийда истиқболга парвоз қилишлари билан бирга, бизни моддий жиҳатда ўрта асрлар ҳолида тавқиф этган (яъни тўхтатиб қўйган) олтита хасталик бор. У хасталиклар шулардан иборат:

Биринчиси: Яъснинг, (яъни умидсизликнинг) орамизда ҳаёт топиб тирилиши.

Иккинчиси: Сидқнинг, яъни тўғриликнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда йўқолганлиги.

Учинчиси: Адоватга муҳаббат.

Тўртинчиси: Аҳли иймонни бир-бирига боғлаган нуроний алоқаларни билмаслик.

Бешинчиси: Хилма-хил юқумли касалликлар каби ёйилган истибдод.

Олтинчиси: Бутун ҳимматни шахсий манфаатига сарфлашлик.

Ижтимоий ҳаётимиздаги бу олтита даҳшатли хасталикнинг давосини эса, бир тиббиёт факультети ҳукмида бўлган Қуръон дорихонасидан дарс олган "Олти калима" ила баён этаман. Уларни муолажанинг асоси деб биламан.

БИРИНЧИ КАЛИМА: "Ал амал", яъни Раҳмати Илоҳиядан қувватли равишда умидвор бўлмоқ. Ҳа, мен ўзим учун олган дарсимга биноан:

Эй Ислом жамоати! Хушхабар бераманки, ҳозирги олами Исломнинг дунёвий саодати, бохусус Усмонлиларнинг саодати ва айниқса ўз уйғонишлари билан Исломнинг тараққиётига сабаб бўлган Арабларнинг саодат тонгининг нишоналари кўрина бошламоқда. Ва саодат қуёшининг ҳам чиқиши яқинлашган. Умидсизликнинг аксига олиб, (Изоҳ) мен дунёга эшиттирадиган даражада қатъий қаноат ила дейман:

Истиқбол фақат ва фақат Исломиятники бўлажак. Ва ҳоким, Қуръон ва иймон ҳақиқатлари бўлажак. Шундай экан, ҳозирги тақдири Илоҳийга ва қисматимизга рози бўлмоғимиз керакки, бизга порлоқ бир келажак, ажнабийларга эса серташвиш ўтмиш битилган. Бу даъвоимга кўп далиллардан дарс олганман. Ҳозир у далиллардан муқаддимали бир ярим далилни келтираман. У далилларнинг муқаддимасини бошлаймиз.

-----------------------------------

(Изоҳ): Эски Саид аввалдан сезиб, 1371-йилда бошда араб давлатлари, Олами Исломнинг ажнабий асоратидан ва истибдодидан қутулиб Исломий давлатлар ташкил этажакларини қирқ беш йил аввал хабар берган. Икки Жаҳон уруши ва 30-40 йил истибдоди мутлақни ўйламаган. Минг уч юз етмишда юзага келган вазиятни, минг уч юз йигирма еттида бўладигандек хушхабарини берган, кечикиб кетишининг сабабини назарга олмаган.

Ҳатто, Русни мағлуб этган ёпон бошқўмондонининг Исломиятнинг ҳақлигига шаҳодати шудирки:

Ислом ҳақиқатларининг қувватига келсак, мусулмонлар у қувватга кўра ҳаракат қилган сари аҳли Ислом маданийлашиб тараққий топганини тарих кўрсатади. Ва аҳли Исломнинг Ислом ҳақиқатларида заифлашгани сари ваҳшийлашгани ва тубанлашганини ва алғов-далғов бўлиб балоларга, мағлубиятларга учраганини тарих кўрсатмоқда. Бошқа динлар эса, аксинчадир. ёъни динларида салобат ва мутаассибликлари заифлаган сари, маданийлашган ва тараққий этганидек, салобат ва мутаассиблиги кучайган сари, тубанлашиб қўзғолонларга дучор бўлганларини тарих кўрсатмоқда. Ҳозиргача замон шу тарзда ўтган.

Ҳамда Асри Саодатдан ҳозирга қадар бир мусулмон ақлий муҳокама ила ва ишончли далил ила ва Исломиятдан устун қўйиш билан эски ва янги бошқа бир динга кирганини тарих кўрсатмайди. Авом халқнинг далилсиз, тақлидий бир суратда бошқа динга киришининг бу масалада аҳамияти йўқ. Динсиз бўлиш эса бошқа масаладир. Ҳолбуки, бошқа динларнинг вакиллари, ҳатто динига энг кўп мутаассиб бўлган Инглизларнинг ва қадимий Русларнинг ақлий муҳокама ила Исломиятга кирганининг ва кундан-кунга, баъзи вақтларда тўп-тўп бўлиб қатъий далил ила Исломиятга кирганини тарих бизга билдирмоқда. (Изоҳ)

------------------------------------------

(Изоҳ): Мазкур даъвога бир далил шудирки: Икки даҳшатли Жаҳон урушининг ва шиддатли бир истибдоди мутлақнинг юзага келиши билан бирга, бу даъвога қирқ беш йил сўнгра шимолнинг Швеция, Норвегия, Финландия каби кичик давлатлари мактабларида Қуръонни дарс бериш ва қабул қилиш ва коммунизмга ва динсизликка қарши бир тўсиқ қилиш учун қабул қилишлари;

ҳамда Инглизларнинг муҳим арбобларининг бир қисми Қуръонни инглизларга қабул қилдиришга тарафдор бўлиб чиқишлари;

ҳамда ер куррасининг ҳозирги энг буюк давлати бўлган Амриқонинг бор қуввати билан дин ҳақиқатларига тарафдор бўлиб чиқиши;

ҳамда у Амриқо Исломият билангина Осиё ва Африка саодат ва осойиш ва сулҳ топади, деган қарорга келиши ва янги пайдо бўлган Ислом давлатларини қўллаб қувватлаши ва ташвиқ этиши ва улар билан иттифоқ тузишга интилиши;

қирқ беш йил аввал баён этилган бу даъвони исботлайди ва унга қувватли бир шоҳид бўлади.

--------------------

Хуллас, Ислом ҳақиқатларининг ҳам маънан, ҳам моддатан тараққий этишга қобилияти ва мукаммал бир истеъдоди бор.

Биринчи жиҳат бўлган маънавий тараққийга келсак: Ҳақиқий ҳодисаларни қайд этган тарих, ҳақиқатга энг тўғри шоҳиддир. (Буни тарих бизга кўрсатмоқда.)

Агар биз Ислом ахлоқининг ва иймон ҳақиқатларининг камолотини амалларимиз билан изҳор этсак, бошқа динларга эргашувчилар албатта жамоатларла Исломиятга киражаклар, ҳатто Ер куррасининг баъзи қитъалари ва давлатлари ҳам Исломиятни қабул қилажаклар.

Ҳам яна, башарият, хусусан маданият фанларининг танбеҳлари ила уйғонган, ҳушёр тортган, инсонийликнинг моҳиятини англаган. Албатта ва албатта динсиз, бебош ҳолда яшолмас. Ва яшаши мумкин ҳам эмас. Энг динсизи ҳам динга илтижо этишга мажбур Чунки башарнинг ожизлиги билан бирга ҳадсиз мусибатлар ва уни ранжитган хорижий ва ички душманларга қарши таянч нуқтаси;

ҳамда фақирлиги билан бирга ҳадсиз эҳтиёжларга мубтало ва абадиятга қадар узанган орзуларига эришмоғига кўмак ва ёрдам берадиган мадад нуқтаси;

фақат ва фақат Сониъи Оламни танимоқ ва иймон келтирмоқ ва охиратга инонмоқ ва тасдиқ этмоқдир. Уйғонган башарнинг бундан бошқа чораси йўқ!..

Қалбнинг садафида (тўрида) ҳақ дин гавҳари бўлмаса, башарнинг бошига моддий ва маънавий қиёматлар қўпажак ҳамда ҳайвонотнинг энг бадбахти, энг паришони бўлажак.

Ҳосили калом: Башарият бу асрда урушларнинг ва фанларнинг ва даҳшатли ҳодисаларнинг танбеҳлари ила уйғонган ҳамда инсондаги гавҳарни ва унинг жоми истеъдодини ҳис қилган. Ва инсон ажиб, ҳар нарсани ўзида жамлаган истеъдоди ила фақат бу қисқа, серташвиш дунё учунгина яратилмаган, балки абадиятга номзоддирки, моҳиятида абадиятга узанган орзулар бор. Бу тор, фоний дунё эса, инсоннинг битмас орзу-истакларига кифоя эмаслигини ҳар ким бир даража ҳис қила бошлаган.

Ҳатто инсоннинг бир туйғуси ва ходими бўлган ҳаёлига, "Сенга дунё салтанати билан бирга бир миллион йил умр берилади, бироқ охирида сенинг бошингга ҳеч тирилмайдиган бир суратда ўлим келажак," дейилса. Албатта ҳақиқий инсонийлигини йўқотмаган ва ҳушёр бўлган ул инсоннинг ҳаёли, севинч ўрнига ич-ичидан афсус-надоматлар ила абадий саодатнинг йўқлигига йиғлайди.

Мана бу нозик сир туфайли, ҳар кимнинг қалбининг ич-ичида бир Ҳақ Динни излаш хоҳиши пайдо бўлган. Ҳар нарсадан аввал, Дини Ҳақдан ўлимга қарши тура оладиган бир ҳақиқатни излайдики, ўзини қутқарсин. Оламнинг ҳозирги ҳоли бу ҳақиқатга шоҳид бўла олади.

Қирқ беш йил сўнгра, бутун башариятнинг бу шиддатли эҳтиёжини, динсизликнинг майдонга чиқиши билан Ер куррасининг қитъалари ва давлатлари худди биттадан инсон каби ҳис қила бошладилар. Ҳам Қуръон оятлари, бошларида ва охирларида башарни ақлига ҳавола қилади: "Ақлингга боқ," дейди. "Фикрингга, қалбингга мурожаат эт, маслаҳат қил, у билан кўришки, бу ҳақиқатни биласан," дейди.

Қаранг, масалан, у оятларнинг бошларида ва охирларида дейдики:

"Нега боқмаяпсиз? Ибрат олмаяпсиз? Боқингизки, ҳақиқатни биласиз." "Билингиз" ва "Бил" ҳақиқатига диққат қил.

Ажабо Нега инсонлар билолмайдилар, жаҳли мураккабга тушмоқдалар?

Нега ақл юритмайдилар, девона бўлмоқдалар?"

Нега боқмайдилар, ҳақни кўришга кўр бўлганлар?

Нега инсон ҳаёти давомида олам ҳодисаларини хотирлаб, тафаккур қилмайдики, тўғри йўлни топса?

Нега тадбир олиб, тафаккур ва ақлан муҳокама қилмайдилар, залолатга тушмоқдалар.

Эй инсонлар, ибрат олингиз! Ўтган асрлардан ибрат олиб, келажакнинг маънавий балоларидан қутилишга ҳаракат қилингиз!" маъносида келган оятларнинг бу жумлаларига қиёсан кўп оятларда башарни ақлига, фикри билан маслаҳат қилишга ҳавола этади.

Эй бу Масжиди Умавийдаги қардошларим каби Олами Исломнинг улкан масжидидаги қардошларим! Сиз ҳам ибрат олингиз. Бу қирқ беш йил давомидаги шу даҳшатли ҳодисалардан ибрат олингиз, яхшилаб ақлингизни йиғиб олингиз. Эй мутафаккир ва ақл соҳиби ва ўзини мунаввар деб юрганлар!

Ҳосили калом: Биз Қуръон шогирдлари бўлган мусулмонлар, далилга тобе бўламиз; ақл ва фикр ва қалбимизла иймон ҳақиқатларига кирамиз. Бошқа дин вакилларининг баъзилари каби руҳонийларни тақлид қилиш учун далилни ташламаймиз. Шунинг учун ақл ва илм ва фан ҳукм сурадиган истиқболда, албатта ақлий далилларга таянган ва барча ҳукмларини ақлга қабул қилдирган Қуръон ҳукм суражак.

Ҳамда Исломият қуёшининг чиқишига, инкишофига ва башарни нурлантиришига тўсиқлик қилган пардалар очила бошладилар. Қирқ беш йил аввал у субҳнинг белгилари кўринди. Етмиш биринчида субҳи содиқ бошланди ва ё бошланади. Агар у субҳи козиб (ёлғончи тонг) бўлса ҳам, ўттиз-қирқ йил кейинроқ субҳи содиқ чиқажак.

Ҳа, Ислом ҳақиқатларининг ўтмиш қитъасини тамоман қамраб олишига саккизта даҳшатли монеликлар йўл қўймадилар.

Биринчи, Иккинчи, Учинчи Монелар: Ажнабийларнинг жоҳиллиги ва у замонларда ваҳшатлари ва динларига таассубларидир. Бу уч моне маърифат ва маданиятнинг гўзал ютуқлари ила синди, тарқай бошламоқда.

Тўртинчи ва Бешинчи Монелар: Попларнинг ва руҳоний раисларнинг раёсатлари ва зўравонликлари ва ажнабийларнинг уларга бўлган кўр-кўрона тақлидларидир. Бу икки моне ҳуррият фикрининг ва ҳақиқатни излаш майлининг нави башарда уйғона бошлагани билан заволга юз тута бошлади.

Олтинчи, Еттинчи Монелар: Биздаги истибдод ва шариатга хилоф бўлган суиахлоқимиз тўсиқлик қиларди. Бир шахсдаги мунфарид истибдод (диктаторлик) қуввати ҳозирга келиб завол топиши, унинг жамоат ва қўмитасининг даҳшатли истибдодларини ўттиз-қирқ йил сўнгра завол топишига ишора қилиш билан ва Исломий ҳамиятнинг шиддатли тарзда жўш ура бошлагани билан, ёмон ахлоқнинг чиркин натижалари кўрилиши билан бу икки моне ҳам завол топмоқда ва топа бошлади. Иншоаллоҳ бутунлай завол топажак.

Саккизинчи Моне: ёнги фанларнинг баъзи мусбат масалалари Ислом ҳақиқатларининг зоҳирий маъноларига мухолиф ва зарарли деб таваҳҳум этилиши, ўтмиш қитъасини қамраб олишига бир даража тўсиқ бўлган. Масалан, амри Илоҳий ила Ер куррасининг назоратига буюрилган "Савр" ва "Ҳут" исмли икки руҳоний малоикани, даҳшатли бир ҳўкиз ва бир балиқ дея таваҳҳум этиб - аҳли фан ва фалсафа ҳақиқатни билмаганидан - Исломиятга қарши чиққанлар.

Бунинг каби юздан ортиқ мисол борки, ҳақиқати билинганидан сўнг, энг қайсар файласуф ҳам таслим бўлишга мажбур бўлади. Ҳатто Рисолаи Нур, "Мўъжизоти Қуръония" рисоласида фан ҳужум қилган барча оятларнинг ҳар бирининг остида Қуръоннинг бир мўъжизавий шуъласини кўрсатиб, аҳли фан мадори танқид деб ўйлаган Қуръони Кариймнинг жумла ва калималарида фаннинг қўли етишмаган юксак ҳақиқатларни изҳор этиб, энг қайсар файласуфни ҳам таслим бўлишга мажбур этади. Майдондадир, истаган кимса боқиши мумкин ва боқсин; бу моне қирқ беш йил аввал айтилган у сўздан кейин қандай парчаланганини кўрсин.

Ҳа, баъзи Ислом муҳаққиқ олимларининг бу йўлда нашр этган асарлари бор. Бу саккизинчи даҳшатли моненинг чил-парчин бўлишининг аломатлари кўринмоқда.

Ҳа, фан ва ҳақиқий маърифат ва маданиятнинг гўзал ютуқлари, бу уч қувватни керакли сабаблар билан тўлиқ жиҳозлаб, у саккизта монени ҳозир бўлмаса ҳам, ўттиз-қирқ йил сўнгра мағлуб этиб тарқатиб юбориши учун, ҳақиқатни излаш майлини ва инсофни ва инсоний муҳаббатни у саккиз душман тоифасининг саккиз жабҳасига жўнатган. Ҳозир уларни қочира бошлади. Иншоаллоҳ ярим аср сўнгра уларни тору-мор этажак.

Ҳа, машҳур бир гап бор: "Энг қатъий фазилат шудирки, душманлари ҳам у фазилатни тасдиқлаб шаҳодат этсин."

Мана юзлаб мисолидан иккитаси:

Биринчиси: Ўн тўққизинчи асрнинг ва Амриқо қитъасининг энг машҳур файласуфи Мистер Карлайл, энг юксак садо ила, тортинмай, файласуфларга ва христиан олимларига нашриёт орқали жар солиб шундай дейди, асарларида шундай ёзади:

"Исломият қоят порлоқ бир оташ каби туғилди. Бошқа динларни, қуриган дарахтнинг шохлари янглиғ ютди. Ва бу ютишлик Исломиятнинг ҳаққи экан. Чунки бошқа динларнинг Қуръон тасдиғига сазовор бўлмаган қисмининг, ҳеч қандай аҳамияти йўқ."

Ҳам яна Мистер Карлайл дейди:

"Энг аввал қулоқ солинадиган сўзларнинг энг лойиғи, Муҳаммаднинг (Алайҳиссалоту Вассалом) сўзидир. Чунки ҳақиқий сўз, унинг сўзларидир." Ҳам яна дейдики:

"Агар Исломнинг ҳақлигида шубҳа қилсанг, яққол ва қатъий заруратларда шубҳаланган бўласан. Чунки энг яққол ва зарурий бир ҳақиқат Исломиятдир."

Мана бу машҳур файласуф Исломият ҳақидаги бу шаҳодатини асарининг кўп ерларида ёзган.

Иккинчи Мисол: Оврупанинг ўтган асрдаги энг машҳур файласуфи Пренс Бисмарк шундай дейди:

"Мен барча Самовий китобларни тадқиқ этдим. Бузулиб кетгани туфайли, мен башариятнинг саодати учун излаган ҳақиқий ҳикматни тополмадим. Бироқ Муҳаммаднинг (Алайҳиссалоти Вассалом) Қуръонини барча китоблардан устун кўрдим. Ҳар калимасида бир ҳикмат топдим. Башариятнинг саодатига хизмат этадиган, бунингдек бошқа бир асар йўқ. Бундай бир асар инсоннинг сўзи бўлолмас. Буни Муҳаммаднинг (Алайҳиссалоти Вассалом) сўзидир деганлар, илмнинг заруриятини инкор этган бўладилар. ёъни, Қуръон Аллоҳнинг каломи экани шубҳасиздир."

Хуллас, Амриқо ва Оврупанинг заковат майдонларининг етиштирган ҳосили бўлмиш Мистер Карлайл ва Бисмарк каби бундай доҳий муҳаққиқ олимларга таянган ҳолда мен ҳам дейманки:

Оврупа ва Амриқо Исломиятга ҳомиладордир. Кунларнинг бирида бир Исломий давлат туғажак. Бамисоли Усмонийлар Оврупага ҳомиладор бўлиб, Оврупа давлатини туққанидек...

Эй Масжиди Умавийдаги қардошларим ва ярим аср кейинги Олами Ислом Масжидидаги биродарларим! Ажабо бошдан бу ергача бўлган муқаддималар натижа бермайдимики: истиқбол қитъаларида ҳақиқий ва маънавий ҳоким бўладиган ва башариятни дунё ва охират саодатига эриштирадиган фақат Исломиятдир ва Исломиятга айланган, ҳурофотлардан ва тахрифотдан (бузулишлардан) қутилиб чиқолган Исовийларнинг ҳақиқий динидирки, Қуръонга тобе бўлади, иттифоқ этади.

Иккинчи Жиҳат: Исломиятнинг моддий тараққиётининг қувватли сабаблари кўрсатадики, моддатан ҳам Исломият истиқболда ҳукм суражак. Биринчи Жиҳат маънавият жиҳатидаги тараққиётни исбот этгани каби, бу Иккинчи Жиҳат ҳам қувватли равишда моддий тараққиётини ва истиқболдаги ҳокимиятини кўрсатади. Чунки Олами Исломнинг маънавий шахсининг қалбида ғоят қувватли ва синмас "Беш Қувват" жойлашган ва мос келиб ўрнашган. (Изоҳ)

-----------------------------------------------

(Изоҳ): Ҳа, Қуръоннинг устозлигидан ва дарсининг ишораларидан фаҳмлаймизки, Қуръон Анбиёларнинг мўъжизаларини зикр қилиши билан, истиқболда у мўъжизаларнинг ўхшашларини фан-техника тараққиёти ила вужудга келишини башарга дарс бериб ташвиқ этади:

"Қани интил, бу мўъжизаларнинг намуналарини кўрсат!

Сулаймон Алайҳиссалом каби икки ойлик масофани бир кунда босиб ўт!

Исо Алайҳиссалом каби энг даҳшатли хасталикни даволашга урин!

Ҳазрати Мусонинг асоси каби тошдан оби-ҳаётни чиқар, инсонларни сувсизликдан қутқар!

Иброҳим Алайҳиссалом каби оташ ёндиролмайдиган моддаларни топ, кий!

Баъзи Анбиёлар каби Шарқ ва арбдаги энг узоқ сасларни эшит, суратларини кўр!

Довуд Алайҳиссалом каби темирни хамирдек юмшат, башариятнинг барча санъатларига восита бўлиши учун темирни мумдек қил!

Юсуф Алайҳиссалом ва Нуҳ Алайҳиссаломнинг биттадан мўъжизаси бўлган соат ва кемадан қанчалар фойдаланасизлар. Шунинг каби, бошқа Анбиёларнинг сизга дарс берган мўъжизаларидан ҳам, ул соат ва кема каби истифода этингиз, тақлидларини қилинглар!"

Хуллас, бунга қиёсан, Қуръон ҳар жиҳатла башариятни моддий маънавий тараққиётга йўлламоқ учун дарс беради, ҳар жиҳатда устоз эканини исботлайди.

---------------------

Биринчиси: Барча камолотнинг устози ва уч юз етмиш миллион инсонларни бир инсон ҳукмига келтира олган ва ҳақиқий маданият билан, ҳамда мусбат ва тўғри фанлар билан жиҳозланган ва ҳеч бир қувват уни синдиролмайдиган бир моҳиятга эга бўлган Исломият ҳақиқатидир.

Иккинчи Қувват: Маданият ва санъатнинг ҳақиқий устози ва воситаларнинг ва асосларнинг такомули ила жиҳозланган шиддатли бир эҳтиёж; ва белимизни синдирган ўта фақирлик шундайин бир қувватдирки, ўчмас ва синмас.

Учинчи қувват: Юксак мақомларга мусобақа тарзида, башариятга юксак мақсадлардан дарс берган ва у йўлда ишлатдирган ва истибдодларни парча-парча қилган ва олий ҳисларни ҳаяжонга келтирган ва ҳавас ва ҳасад ва қизғанчиқлик ва рақобат ва тўлиқ уйғониш ила ва мусобақа шавқи ила ва янгиланиш майли ила ва маданийлашмоқ орзуси ила жиҳозлантирилган "Учинчи Қувват", фақатгина шариат доирасидаги ҳурриятдир. ёъни, инсонийликка лойиқ энг юксак камолотга бўлган майл ва орзу ила жиҳозланмоқдир.

Тўртинчи Қувват: Шафқат билан жиҳозланган шаҳомати иймониядир. ёъни, ўзини хор қилмаслик; ҳақсизлар, золимлар олдида зиллат кўрсатмаслик (яъни бўйин эгмаслик),. мазлумларни эса хўрламаслик. ёъни шаръий ҳурриятнинг асоси бўлган, золимларга тилёғламачилик қилмаслик ва бечораларга зўравонлик ва такаббур кўрсатмасликдир.

Бешинчи Қувват: Иззати Исломиядирки, Иълои Калиматуллоҳни (яъни иймон ва Қуръон ҳақиқатларини ёйишни) эълон қилади. Бу замонда Иълои Калиматуллоҳ, моддий тараққиётга боғлиқдир... Ҳақиқий маданиятни эгаллаш билангина Иълои Калиматуллоҳга йўл очилиши мумкин. Иззати Исломиянинг иймон ила берган бу қатъий амрини, албатта Олами Исломнинг маънавий шахси истиқболда батамом адо этишига шубҳа қилинмас.

Ҳа, қадимда Исломиятнинг тараққиёти, душманнинг таассубини парчаламоқ ва қайсарлигини синдирмоқ ва тажовузини даф этмоқ; қурол-аслаҳа ва қилич ёрдамида бўлган. Истиқболда эса, қурол ва қилич ўрнига ҳақиқий маданият ва моддий тараққиёт ва ҳақ ва ҳаққониятнинг маънавий қиличлари душманларни мағлуб этиб, парчалаб ташлайди.

Билингизки, бизнинг мақсадимиз, маданиятнинг фазилатлари ва башариятга манфаатли бўлган яхшиликларидир.

Йўқса маданиятнинг гуноҳлари, саййиотлари эмасдирки, аҳмоқлар у саййиотларни, у бузғунчиликларни фазилат деб ўйлаб, уларга тақлид қилиб молимизни хароб этдилар. Ва динини сотиб, дунё ҳам қозонолмадилар.

Маданиятнинг гуноҳлари яхшиликларининг устидан ғалаба қилиб, саййиоти ҳасанотидан устун келиш билан, башарият - икки Жаҳон уруши туфайли - икки даҳшатли тарсаки еб, у гуноҳкор маданиятни чил-парчин қилиб шундай қусдики, ер юзини қонга булғаб ташлади. Иншоаллоҳ истиқболда Исломиятнинг қуввати ила маданиятнинг фазилатлари ғалаба этажак, замин юзини ифлосликлардан тозалаб, сулҳи умумийни ҳам таъмин этажак.

Ҳа, Оврупанинг маданияти фазилат ва ҳидоят устига таъсис этилмаганидан, балки ҳавас ва ҳаво, рақобат ва зўравонлик устига бино этилганидан, ҳозиргача маданиятнинг саййиоти ҳасаноти устидан ғалаба қозониб, исёнкор қўмиталарла қуртлаб кетган бир дарахт ҳолига келгани учун, бу ҳол Осиё маданиятининг ғалаба қозонишига қувватли бир мадор, бир далил ҳукмидадир. Ва қисқа вақтда ғалаба қозонажакдир.

Ажабо истиқболга юзланган аҳли иймон ва Ислом учун бундай моддий ва маънавий тараққиётга восита ва қувватли, мустаҳкам сабаблар бор экан ва темир йўлдек истиқбол саодати сари йўл очилгани ҳолда, нима учун маъюс бўлиб умидсизликка тушмоқдасиз ва олами Исломнинг маънавий кучини синдирмоқдасиз? Ва яъс, яъни умидсизлик билан ўйлаяпсизки: "Дунё ҳар кимга ва ажнабийларга юксалиш ва тараққий дунёси-ю, фақат ёлғиз бечора аҳли Ислом учун ортда қолиш ва таназзул дунёси экан!" дея жуда янглиш хатога йўл қўймоқдасиз.

Модомики, такомиллашиш майли коинотда инсон фитратига яратилишидан жойлаштирилган экан, албатта инсоннинг зулм ва хатоси туфайли бошига тезлик билан бир қиёмат қўпмаса, истиқболда ҳақ ва ҳақиқат Олами Исломда башариятнинг эски хатоларига каффорат бўладиган бир дунёвий саодатни ҳам кўрсатажак, иншоаллоҳ...

Ҳа, боқингиз, замон тўғри чизиқ узра ҳаракат этмаётирки, боши ва охири бир-биридан узоқлашса. Балки ер куррасининг ҳаракати каби, бир доира ичра айланиб юради. Баъзан тараққий ичра ёз ва баҳор мавсумини кўрсатади. Баъзан таназзул ичра қиш ва бўрон мавсумини кўрсатади. Ҳар қишдан сўнгра бир баҳор, ҳар кечадан сўнгра бир наҳор келгани каби, башариятнинг ҳам бир наҳори, бир баҳори келажак, иншоаллоҳ. Ислом Ҳақиқатларининг қуёши билан сулҳи умумий доирасида ҳақиқий маданиятни кўришни, Раҳмати Илоҳиядан кутишингиз мумкин.

Дарснинг бошида бир ярим далилни даъвомизга шоҳид кўрсатамиз дегандик. Ҳозир бир далил мужмалан битди. У даъвонинг ярим далили эса шудирки:

Фанларнинг жосус каби тадқиқоти ила ва ҳадсиз тажрибаларла исботланганки, коинотнинг низомида мутлақ устунликка эга ва асосий ғоя ва Сониъи Зулжалолнинг ҳақиқий мақсадлари, хайр ва ҳусн ва гўзаллик ва мукаммалликдир.

Чунки коинотга оид фанлардан ҳар бир фан, умумий қоидалар ила баҳс юритган нав ва тоифада шундайин бир интизом ва мукаммаллик кўрсатадики, ундан янада мукаммалроғини ақл тополмайди. Масалан, тиббиётга оид одам анатомияси фани ва астраномияга оид Манзумаи Шамсия (қуёш системасининг тузилиши) фани, ўсимлик ва ҳайвонотга оид фанлар каби барча фанларнинг ҳар бири, умумий қоидалари ила у баҳс этган қисмда Сониъи Зулжалолнинг у навдаги низомида қудратининг мўъжизаларини ва ҳикматини ва  اَحْسَنَ كُلَّ شَيْءٍ خَلَقَهُ  ҳақиқатини кўрсатади.

Ҳамда омманинг қатъий қарори ва умумий тажрибалар кўрсатади, натижа берадики, ёмонлик, қабоҳат, чиркинлик, ботил, коинотнинг яратилишида оздур. Мақсад эмас, табаъийдир ва қасдий эмасдир. ёъни масалан; чиркинлик чиркинлик учун коинотга кирмаган, балки гўзалликнинг бир ҳақиқати кўп ҳақиқатларга айланиши учун - чиркинлик бир воҳиди қиёсий (қиёс бирлиги) ўлароқ яратилган. Ёмонлик, ҳатто шайтон ҳам мусобақа ила инсоннинг ҳадсиз тараққиётига сабабчи бўлиш учун, инсонга ҳужум қилдирилган. Бунга ўхшаш, кичик ёмонликлар, чиркинликлар ҳам кўп гўзалликларга, хайрларга сабаб бўлиш учун коинотда яратилган.

Хуллас, коинотда ҳақиқий мақсад ва яратишдан кўзланган натижа, барчанинг қатъий қарори ила исбот этадики, хайр ва ҳусн ва такаммул асосдир ва ҳақиқий ғоя улардир. Албатта инсон бу қадар куфрнинг зулмлари ила замин юзини ифлос ва паришон этгани ҳолда, жазосини кўрмай ва коинотдаги ҳақиқий мақсадга сазовор бўлмай туриб дунёни ташлаб йўқликка қочиб кетолмас, балки жаҳаннам ҳибсига киражак.

Ҳамда барчанинг қатъий қарори ила ва фанларнинг ҳақиқатни излаши оқибатида исботланганки, махлуқот ичра энг мукаррами, энг аҳамиятлиси инсондир. Чунки инсон коинотнинг яратилишидаги зоҳирий сабаблар ва натижаларнинг мобайнидаги босқичларни ва бир-бирига боғлиқ асосларнинг ва сабабларнинг муносабатларини ақли билан кашф этиб; Илоҳий санъатни билмоқ ва жузъий илми ва санъатлари ила англамоқ учун бир мезон, бир миқёс бўлиб; ўз жузъий ихтиёри ила қилган ишлари билан, Холиқи Зулжалолнинг умумий, оламни қамраб олган фаолиятларини ва сифатларини билиб, коинотнинг энг шарафли, энг мукаррам махлуқи инсон эканини исботлайди.

Ҳамда Исломиятнинг коинотга ва инсонга оид ҳақиқатларининг шаҳодати ила, инсониятнинг энг афзали, энг юксаги, энг шарафлиси ва энг аълоси, ҳақ ва ҳақиқат аҳли бўлмиш аҳли Исломият; ҳамда барчанинг қатъий қарори ила, тарихларнинг шаҳодати ила, бу энг мукаррам инсонлар ичра энг мушарраф бўлмиш аҳли ҳақнинг орасида эса мингдан ортиқ мўъжизалари ва жуда юксак ахлоқининг ва Исломият ва Қуръон ҳақиқатларининг шаҳодати ила энг афзал, энг юксак бўлган Зот, Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассаломдир.

Модомики бу ярим далилнинг уч ҳақиқати бундай хабар бермоқда экан, ажабо ҳеч мумкинмидирки, башарият турли хил ёмонликлари ила бу қадар фанларнинг шаҳодатини рад этиб, бу барчанинг қатъий қарорини синдириб, Аллоҳнинг иродасига ва коинотни ўз ичига олган Ҳикмати Азалияга қарши чиқиб, ҳозиргача аксарият ҳолларда кўрилгани каби, ул золимона ваҳшатида ва қайсарона куфрида ва даҳшатли бузғунчилигида давом эта олсин? Ва Исломиятга қарши бўлган бу ҳолнинг давом этиши ҳеч мумкинми?..

Мен бутун қувватим ила ҳадсиз тилларим бўлса, ул ҳадсиз тиллар билан қасам ичиб айтаманки: оламни бу низоми акмал ила, бу коинотни заррадан сайёраларга қадар, чивин қанотидан, то самовот қандилларига қадар ниҳоятда бир интизом ҳикмати ила яратган Ҳокими Зулжалолга ва Сониъи Зулжамолга у ҳадсиз тилларла қасам ичамизки:

Инсон ҳеч бир жиҳатла бутун коинот навларига мухолиф ўлароқ ва кичик қардошлари бўлган бошқа тоифаларга зид ўлароқ, коинотдаги низомга, барча ёмонликлари ила мухолиф бўлиб, инсонда ёмонликнинг хайр устидан ғалабасига минг йиллардан бери сабаб бўлган у заққумларни еб, ҳазм этиши мумкин эмас...

Бу иш, фақат ва фақат шу амри маҳолни фараз қилиш билангина бўлиши мумкинки: инсон бу оламга улкан омонат мартабасида ва рўйи замин халифаси мақомида коинотнинг бошқа навларига буюк ва мукаррам бир қардош бўлгани ҳолда, энг кичик, энг барбод, энг паришон, энг зарарли ва аҳамиятсиз, яширинча ва бошқа бир нарса туфайли бу коинот ичига кирган, аралашиб қолган... Бу амри маҳол ҳеч бир жиҳатла қабул этилмас.

Бу ҳақиқатдан келиб чиқиб, албатта бу яримта далилимиз натижа берадики, охиратда Жаннат ва Жаҳаннамнинг мавжудлиги зарурий бўлганидек, хайр ва ҳақ дин ҳам истиқболда албатта ғалаба қозонажакдир. Токи башариятда ҳам, бошқа навлардагидек, хайр ва фазилат мутлақо қолиб бўлажак. Токи инсон ҳам бошқа коинотдаги қардошларига тенг бўла олсин ва "азалий ҳикмат сири башариятда ҳам қарор топди" дея олинсин.

Алҳосил: Модомики мазкур қатъий ҳақиқатларла бу коинотда энг сайланган натижа ва Холиқнинг назарида энг аҳамиятли махлуқ инсон экан. Албатта ва албатта ва боқий ҳаётда Жаннат ва Жаҳаннамни яққол тарзда, инсонда ҳозиргача бўлган золимона вазиятлар Жаҳаннамнинг мавжудлигини ва фитратидаги барча мукаммал истеъдодлари ва коинотни алоқадор этган иймон ҳақиқатлари, шубҳасиз Жаннатни истагани каби; ҳар қандай ҳолда икки жаҳон уруши билан ва коинотни йиғлатган жиноятлари ва ютган заққумдек ёмонликларини ҳазм қилмагани учун қусгани ва замин юзини бутунлай ахлатга тўлдирган вазияти ила башариятни энг барбод бир даражага тушириб, минг йиллик тараққиётини ер билан яксон қилишдек жиноятини инсон ҳазм қилолмас... Ҳар қандай ҳолда бошига тезликда бир қиёмат қўпмаса, Ислом ҳақиқатлари инсонни асфали софилийннинг тубан даражасидан қутқаришга ва рўйи заминни тозалашга ва умумий сулҳни таъмин этишга сабабчи бўлишини Раҳмони Раҳиймнинг раҳматидан ниёз этамиз ва умид қиламиз ва кутамиз.

ИККИНЧИ КАЛИМАки, ҳаётим давомида тажрибаларимла фикримда таваллуд топган нарса шудур:

Умидсизлик энг даҳшатли бир хасталикдирки, Олами Исломнинг қалбига кириб олган.

Мана шу умидсизлик бизни ўлдиргандек, ғарбда бир-икки миллионлик кичкинагина бир давлат, шарқда йигирма миллион Мусулмонларни ўзига хизматкор ва ватанларини мустамлака ҳолига келтирган.

Ҳам у умидсизлик, юксак ахлоқимизни ўлдирган; умумий манфаатни ташлаб, назаримизни фақатгина шахсий манфаатга қаратиб қўйган.

Ҳам у умидсизлик маънавий кучимизни синдирган. Оз бир қувват ила иймондан келган маънавий куч ёрдамида аҳли ислом шарқдан ғарбгача ёйилгани ҳолда; у маънавий куч маъюсиятла синганидан сўнг, золим ажнабийлар тўрт юз йил дан бери уч юз миллион мусулмонни ўзларига асир этган. Ҳатто бу умидсизлик бўлгани учун бошқаларнинг лоқайдлигини ва футурини ўз танбаллигига узр деб ҳисоблаб "менга нима" дейди, "ҳар ким мендек барбоддир" дея шаҳомати иймонияни (яъни, иймондан келган заковат ва жасоратни) тарк этиб, Исломий хизматларни адо қилмайди.

Модомики бунчалик зулмни бизга бу хасталик етказиб, бизни ўлдираётган экан, биз ҳам у қотилимиздан қасосимизни олиб ўлдирамиз.

لاَ تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللهِ  қиличи ила у умидсизликнинг бошини парчалаймиз.

 مَالاَ يُدْرَكُ كُلُّهُ لاَيُتْرَكُ كُلُّهُ  

ҳадисининг ҳақиқати ила белини синдирамиз иншоаллоҳ.

Умидсизлик, умматларнинг, миллатларнинг рак деб номланган энг даҳшатли бир хасталигидир. Ва камолотга моне ва

اَناَ عِنْدَ حُسْنِ ظَنِّ عَبْدِي بِي  ҳақиқатига мухолифдир. Қўрқоқ, пасткаш ва ожизларнинг ишидир, баҳоналаридир. Шаҳомати Исломиянинг шаъни эмасдир. Хусусан араб каби ифтиҳор этса арзийдиган юксак хулқларла инсоният ичра сайланган бир қавмга ярашмас. Олами Ислом миллатлари арабларнинг матонатидан дарс олганлар. Иншоаллоҳ яна араблар умидсизликни ташлаб, Исломиятнинг қаҳрамон лашкари бўлган туркларла ўзаро ҳақиқий бир таянч ва иттифоқ ила қўлни қўлга бериб Қуръоннинг байроғини дунёнинг ҳар тарафида эълон этажаклар.

УЧИНЧИ КАЛИМАки, бутун ҳаётимдаги изланишларимдан ва ижтимоий ҳаётнинг тўлғанишидан қилинган хулоса ва натижа менга қатъий равишда шуни билдирганки:

Сидқ, яъни тўғрилик Исломиятнинг уссул-асосидир ва олий хулқларининг ўзагидир ва олий ҳисларининг мижозидир.

Шундай экан, ижтимоий ҳаётимизнинг асоси бўлган сидқни, тўғриликни ичимизда тирилтириб унингла маънавий хасталикларимизни даволамоғимиз керак.

Ҳа, сидқ ва тўғрилик Исломиятнинг ижтимоий ҳаётининг жон томиридир.

Риёкорлик ёлғончиликнинг амалий бир кўринишидир.

Тилёғламачилик ва сунъийлик пасткашларча бир ёлғончиликдир.

Ёлғончилик эса Сониъи Зулжалолнинг қудратига тухмат қилишдир.

Куфр, барча навлари ила кизбдир, ёлғончиликдир.

Иймон сидқдир, тўғриликдир.

Бу сирга биноан кизб ва сидқнинг ўртасида ҳадсиз бир масофа бор, шарқ ва ғарбчалик бир-биридан узоқ бўлиши лозим бўлади. Нор (олов) ва нур каби бир-бирига киришиб кетмаслиги керак. Ҳолбуки, ғаддор сиёсат ва золим пропаганда бирини бирига аралаштириб юборган, инсоннинг камолотини ҳам чалкаштириб ташлаган. (Изоҳ)

----------------------

(Изоҳ): Эй қардошларим! Қирқ беш йил аввалги Эски Саиднинг бу дарсидан англашиладики, у Саид сиёсат ва Исломий ижтимоий ҳаёт ила кўпроқ алоқадордир. Фақат асло, у динни сиёсатга восита ва ё қурол қилиш маслагида юрган, деб ўйламангиз. Асло! Балки У бор қуввати ила сиёсатни динга восита қиларди. Ва дердики: "Диннинг бир ҳақиқатини минглаб сиёсатдан устун қўяман."

Ҳа, ўшанда, қирқ-эллик йил аввал ҳис қилганки, баъзи мунофиқ динсизларнинг сиёсатни динсизликка қурол қилишга ташаббус кўрсатиш ниятлари ва фикрларига жавобан у ҳам бор қуввати билан сиёсатни Ислом ҳақиқатларига бир хизматкор, бир қурол қилишга уринган.

Аммо у замондан йигирма йил сўнгра кўрдики; яширин мунофиқ динсизларнинг ғарблаштириш баҳонаси ила сиёсатни динсизликка қурол қилишларига жавобан бир қисм диндор аҳли сиёсат динни Исломий сиёсатга қурол қилишга интилган эдилар. Исломият қуёши ердаги чироқларга қурол ва тобе бўлолмас. Ва қурол қилиш Исломиятнинг қийматини туширишдир, улкан бир жиноятдир.

Ҳатто Эски Саид у турдаги сиёсат тарафкашлигининг бир оқибати ўлароқ кўрдики: бир солиҳ олим, ўз сиёсий фикрига мувофиқ бир мунофиқни ҳароратла сано этди ва сиёсатига мухолиф бир солиҳ олимни танқид қилди ва фосиққа чиқарди. Эски Саид унга деди:

"Бир шайтон сенинг фикрингга қўшилса, унга раҳмат ўқийсан. Сенинг сиёсий фикрингга бир фаришта мухолиф бўлса, лаънатлайсан." Шунинг учун Эски Саид деди ва ўттиз беш йилдан бери сиёсатни тарк этди. (Изоҳнинг изоҳи)

Саид Нурсий.

(Изоҳнинг изоҳи): Янги Саид сиёсатни бутунлай тарк этиб боқмагани учун, унинг ўрнига Эски Саиднинг сиёсатга тегишли бўлган Хутбаи Шомия дарсининг таржимаси ёзилди.

Изоҳниниг изоҳи: Ҳам устозимизнинг йигирма етти йиллик ҳаёти ва юз ўттиз қисмли китоби ва мактублари, уч маҳкама* ва ҳукумат ходимлари тарафидан тўлиқ тадқиқ этилгани ва унга қарши курашган золим, муртад ва мунофиқларга қарши мажбур бўлганда ҳам, ҳатто ўлдирилиши учун яширин амр берилгани ҳолда, динни сиёсатга восита қилмаганини қатъий равишда исбот этади. Ва ҳаётини яқиндан билган биз шогирдлари эса бу фавқулодда ҳол қаршисида ҳайратда қолиб, Рисолаи Нур доирасидаги ҳақиқий ихлоснинг бир далили деб ҳисобламоқдамиз

Нур шогирдлари.

 

(*) Ҳозир юз маҳкама.

--------------------------

Бу сидқ ва кизб, куфр ва иймон қадар бир-биридан узоқ. Асри Саодатда сидқ туфайли Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассаломнинг аълои иллиййинга чиққанлиги ва ул сидқ калити орқали иймон ҳақиқатларининг ва коинот ҳақиқатларининг хазинаси очилгани учун башариятнинг ижтимоий бозорида сидқ энг ҳаридоргир бир мол ва сотиб олинадиган энг қийматли бир мато ҳолига келган эди.

Ва кизб воситасида Мусайламаи Каззобга ўхшаганлар асфали софилийнга тушган. Ва кизб у замонда куфриёт ва хурофотнинг калити эканини у инқилоби азийм кўрсатганидан, коинот бозорида энг фано, энг ифлос бир мол бўлиб, у молни сотиб олиш у ёғда турсин, ҳар ким нафратланадиган ҳолга келган кизб ва ёлғонга, албатта у инқилоби азимнинг аввалги сафи бўлмиш ва фитратларида энг харидоргир ва ифтихорга лойиқ нарсаларни олиш ва энг қийматли ва серхаридор молларга муштарийлик фитратида бўлган Саҳобалар, албатта, шубҳасиз била туриб қўлларини ёлғонга узатмаслар, Кизб ила ўзларини булғамаслар. Мусайламаи Каззобга ўзларини ўхшатолмаслар.

Балки бор қувватлари ила ва фитратларининг майли ила энг серхаридор мол ва энг қийматли мато ва ҳақиқатларнинг калити, Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассаломнинг аълои иллиййинга чиқишига поғона бўлган сидқ ва тўғриликка муштарий бўлиб, мумкин қадар сидқдан айрилмасликка уринганларидан, илми Ҳадисга кўра ва уламои шариат орасида муқаррар бир қоида бўлган, "Саҳобалар доимо тўғри сўйлайдилар. Улардан келган ривоят тузатилишга муҳтож эмас. Пайғамбар (Алайҳиссалоту Вассалом)дан улар ривоят қилган Ҳадисларнинг барчаси саҳиҳдир," дея аҳли Шариат ва аҳли Ҳадиснинг иттифоқига қатъий ҳужжат бу мазкур ҳақиқатдир.

Ўша Асри Саодатдаги инқилоби азийм даврида сидқ ила кизб иймон ила куфр қадар бир-биридан узоқ бўлиб, замон ўтган сари бора-бора бир-бирига яқинлашди. Ва сиёсат пропагандаси баъзан ёлғонга зиёда ривож берди. Фанолик ва ёлғончилик бир даража ёйилди. Ушбу ҳақиқат учундирки, саҳобаларга ҳеч ким етишолмас. "Йигирма Еттинчи Сўз"нинг зайли бўлган саҳобалар ҳақидаги рисолага ҳавола этиб, қисқа кесамиз.

Эй бу Умавий Жоме Масжидидаги қардошларим! Ва қирқ-эллик йил кейинги улкан Ислом олами масжидидаги тўрт юз миллионлик аҳли иймон биродарлар! Нажот фақат сидқда, тўғриликда бўлади. "Урватул вусқо" сидқдир. ёъни энг маҳкам ва боғланиладиган занжир - тўғриликдир.

Аммо муроса учун ишлатса бўладиган ёлғонга келсак, замон уни бекор қилган. Муроса ва зарурат учун баъзи олимлар "муваққат" (вақтинча ишлатса бўлади) фатвосини берганлар. Бироқ бу замонда ундай фатво берилмас. Чунки шу қадар суиистеъмол қилинганки, юзта зарар ичра бир манфаати бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳукм манфаатга бино этилмас..

Масалан сафарда намозни қаср қилишнинг сабаби машаққатдир, аммо асос эмас. Чунки муайян бир ҳудуди йўқ.. Суиистеъмолга учраши мумкин. Демак, асос фақатгина сафар бўлиши мумкин. Айнан шунингдек, манфаат ёлғон сўйлашга ҳам асос бўлолмас. Чунки муайян бир ҳудуди йўқ, суиистеъмол учун уйғун бир ботқоқликдир. Фатво ҳукми унга бино этилмас. Шундай экан,

اِمَّا الصِّدْقُ وَاِمَّا السُّكُوتُ  яъни "Йўл иккидир, уч эмас." Ё тўғрилик, ё сукут; ёлғон эмас.

Хуллас, ҳозирги инсониятнинг ўртадаги даҳшатли ёлғончилиги ила ва у ёлғонни чиройли қилиб кўрсатиши туфайли, умумий ишонч ва рўйи заминдаги осойишталик остин-устун бўлган. Бу ҳолат кизб ва манфаатни суиистеъмол қилиш туфайли вужудга келгани учун албатта, у учинчи йўлни беркитишга инсонни мажбур қилади ва қатъий амр беради. Йўқса, бу ярим аср давомида кўрилган жаҳон урушлари ва даҳшатли инқилоблар ва таназзуллар ва бузғунчиликлар бошларига бир қиёматни келтиражак.

Ҳа, ҳар сўйлаганинг тўғри бўлиши керак, фақат ҳар тўғрини сўйлаш, тўғри эмас... Баъзан зарар берса сукут этиш керак... Йўқса ёлғонга ҳеч фатво йўқ. Ҳар сўйлаганинг ҳақ бўлиши керак, фақат ҳар ҳақни сўйлашга сенинг ҳаққинг йўқ Чунки холис бўлмаса суи таъсир кўрсатади, ҳақ ҳақсизлик йўлида сарф бўлади.

ТЎРТИНЧИ КАЛИМА: Бутун ҳаётимда, инсонларнинг ижтимоий ҳаётидан қатъий ўрганганим ва таҳқиқотларнинг менга берган натижаси шудирки:

Муҳаббатга энг лойиқ нарса муҳаббатдир ва хусуматга энг лойиқ сифат хусуматдир.

ёъни, инсонларнинг ижтимоий ҳаётини сақлаган ва саодатга йўллаган муҳаббат ва севмоқ сифати энг зиёда севилишга ва муҳаббатга лойиқдир.

Ва инсонларнинг ижтимоий ҳаётини остин-устун қилган душманлик ва адоват ҳар нарсадан зиёда нафратга ва адоватга ва ундан юз ўгиришга лойиқ ва чиркин ва зарарли бир сифатдир. Бу ҳақиқат Рисолаи Нурнинг "Йигирма иккинчи Мактуб"ида изоҳи билан баён этилганидан бу ерда қисқа бир ишора этамиз. Шундайки:

Хусумат ва адоватнинг вақти битди. Икки жаҳон уруши адоватнинг нақадар фано ва бузғунчи ва даҳшатли зулм эканини кўрсатди. Ичида ҳеч қандай фойда йўқлиги ошкор бўлди.

Шундай экан, душманларимизнинг ёмонлиги - тажовуз бўлмаслик шарти ила - адоватингизни жалб этмасин. жаҳаннам ва азоби Илоҳий уларга кифоядир.

Баъзан инсоннинг ғурури ва нафспарастлиги, ўзи билмаган ҳолда аҳли иймонга нисбатан ҳақсиз ўлароқ адоват этади, ўзини ҳақли деб ўйлайди. Ҳолбуки, бу хусумат ва адоватла аҳли иймонга нисбатан муҳаббатга сабаб бўлган иймон, Исломият ва инсонийлик каби қувватли сабабларни истиҳфоф этишдир, яъни қийматларини ерга уришдир.

Адоватнинг аҳамиятсиз сабабларини муҳаббатнинг тоғ каби сабабларидан устун қўйишдек бир девоналикдир.

Модомики муҳаббат адоватга зид экан, зиё ва зулмат каби ҳақиқий маънода ёнма-ён жам бўлолмайдилар. Қайси бирининг сабаблари қолиб келса, ана ўша ҳақиқий маъноси ила қалбда жойлашади. Унинг зидди ҳақиқий маъноси ила қалбда бўлмайди.

Масалан, муҳаббат ҳақиқий маъноси ила бўлса, у вақт адоват шафқатга, ачинишга айланади. Аҳли иймонга нисбатан вазият будир. Ёҳуд адоват ҳақиқий маъноси ила қалбда бўлса, у вақт муҳаббат муроса қилиш ва аралашмаслик, юзаки дўстлик суратига айланади. Бу эса тажовуз қилмаган аҳли залолатга нисбатан бўлиши мумкин.

Ҳа, муҳаббатнинг сабабчилари иймон, Исломият ва инсонийлик каби нуроний, қувватли занжирлар ва маънавият қалъаларидан иборатдир. Адоватнинг сабабчилари аҳли иймонга нисбатан кичик тошлар каби бир қисм хусусий сабаблардир. Шундай экан, бир мусулмонга ҳақиқий адоват қилган, ўша тоғ каби муҳаббат сабабчиларини қийматидан туширишдек буюк бир хатодир.

Ал-ҳосил: Муҳаббат, биродарлик, севмоқ Исломиятнинг хусусиятидир, ўзагидир. Аҳли адоват мижози бузилган бир болага ўхшайдики, йиғлагиси бор, бунинг учун бир нарса қидирадики, шу баҳона йиғласин. Чивин қанотидек аҳамиятсиз бир нарса йиғлашига баҳона бўлади.

Ҳам ноинсоф, бадбин бир одамга ўхшайдики, суи зон (бадгумонлик) мумкин бўлиб турганда ҳусни зон (яхши гумон) қилмас. Бир ёмонлик ила ўнта яхшилигини кўмади. Буни эса Исломий хулқ бўлган инсоф ва ҳусни зон рад қилади.

БЕШИНЧИ КАЛИМА: Шаръий машваратдан олган дарсим будир:

Шу замонда бир одамнинг бир гуноҳи бирлигича қолмайди. Баъзан катталашади, бошқаларга ҳам тарқалади, юзга чиқади. Биргина ҳасаноти баъзан бирлигича қолмайди. Балки минглаб даражага тараққий этади. Бунинг сирри ҳикмати шудир:

Ҳуррияти шаръия ила шаръий машварат ҳақиқий миллатимизнинг ҳукмронлигини кўрсатди. Ҳақиқий миллатимизнинг асоси, руҳи эса Исломиятдир. Ва Усмонли Халифалиги ва турк Лашкарининг у миллатга байроқдорлиги эътибори ила Ислом миллатининг садафи ва қалъаси ҳукмида бўлган Араб ва Туркдек ҳақиқий икки қардош у муқаддас қалъанинг қўриқчиларидир.

Хуллас, бу муқаддас миллатпарварлик алоқалари ила умум аҳли Ислом бир оила ҳолига келади. Бир оила аъзолари каби Ислом тоифалари ҳам бир бирига Ислом биродарлиги ила боқлиқ ва алоқадор бўлади. Бир-бирига маънан - керак бўлса, моддатан - ёрдам қилади. Гўё барча Ислом тоифалари бир нуроний сулола ила бир-бирига боқлангандек бўлади.

Бир қабиланинг бир аъзоси бир жиноят қилса, ўша қабиланинг барча аъзолари, у қабиланинг душмани бўлган бошқа қабиланинг назарида ёмон отлиғ бўлади. Гўё ҳар бир аъзоси у жиноятни қилгандек, у душман қабила уларга душман бўлади. У биргина жиноят минглаб жиноят ҳукмига ўтади. Агар у қабиланинг бир аъзоси у қабиланинг моҳиятига тегишли бўлган мадори ифтихор бир яхшилик қилса, у қабиланинг барча аъзолари у билан фахрланади. Гўё ҳар бир одам қабилада ўша яхшиликни қилгандек фахрланади.

Мана бу мазкур ҳақиқат учундирки, бу замонда, хусусан қирқ-эллик йил сўнгра, ёмонлик уни қилган одамннинг ўзидагина қолмайди. Балки миллионлаб мусулмонларнинг ҳуқуқларига тажовуз бўлади. Қирқ-эллик йил сўнгра бунинг кўп мисоллари кўрилажак.

Эй бу сўзларимни тинглаган бу Масжиди Умавийдаги қардошлар ва қирқ-эллик йил сўнгра Олами Ислом Масжидидаги Муслим биродарлар!

"Биз зарар бермаяпмиз, фақат манфаат берадиган иқтидоримиз йўқ, шунинг учун маъзурмиз" дея, бундай узр баён этмангиз, бу узрингиз қабул эмас.. Танбаллигингиз ва "Менга нима" деб, ҳаракат қилмаганингиз ва Исломда ҳамжиҳатлик ила ҳақиқий миллат бўлган Исломият ила ғайратга келмаганингиз сизлар учун ғоят буюк бир зарар ва бир ҳақсизликдир.

Хуллас ёмонлик бундайин бирдан мингларга чиққани каби, бу замонда ҳасанот ҳам, яъни муқаддас Исломиятга тегишли бўлган яхшилик фақатгина уни қилганга хос бўлиб қолмайди. Балки у ҳасанот миллионлаб аҳли иймонга маънан фойда бериши мумкин. Маънавий ва моддий ҳаётининг муносабатига қувват бера олади. Шунинг учун, "Менга нима" дея ўзини танбаллик тўшагига отадиган замон эмас!..

Эй бу Масжиддаги қардошларим ва қирқ-эллик йил кейинги Улкан Олами Ислом Масжидидаги биродарларим! Мени бу дарс мақомига сизга насиҳат этиш учун чиққан деб ўйламанг. Балки, бу ерга чиқишимдан мақсад сиздан ўз ҳаққимизни талаб қилишдир. ёъни кичик тоифаларнинг манфаати ҳамда дунё ва охиратдаги саодатлари сизлар каби буюк ва муаззам тоифа бўлмиш Араб ва Турк каби ҳоким устозларига боқлиқдир. Сизнинг танбаллигингиз ва футурингиз ила биз бечора кичик қардошларингиз бўлган Ислом тоифалари зарар кўрмоқдамиз.

Хусусан энг муаззам ва буюк ва тўлиқ уйғонган ва ё уйғонажак Араблар! Энг аввал бу сўзлар билан сизга мурожаат қиляпман. Чунки, бизнинг ва барча Ислом тоифаларининг устозларимиз ва имомларимиз ва Исломиятнинг мужоҳидлари сизлар эдингиз. Сўнгра муаззам Турк миллати у муқаддас вазифангизга тўлиқ ёрдам қилдилар.

Шунинг учун танбалликдаги гуноҳингиз каттадир. Ва яхшиликларингиз ва ҳасанотингиз ҳам ғоят буюк ва олийдир. Хусусан қирқ-эллик йил сўнгра Араб тоифалари Жамоҳири Муттафиқаи Амриқо каби энг олий бир вазиятга киришга, асоратда қолган ҳокимияти Исломияни эски замонлар каби ер куррасининг ярмида, балки аксарият қисмида, таъсис қилишга муваффақ бўлишингизни Раҳмати Илоҳиядан қувватли равишда кутамиз. Агар бирдан қиёмат қўпмаса, иншоаллоҳ келажак насллар кўражак.

Зинҳор, қардошларим! Мени бу сўзларим ила ҳимматингизни сиёсатла машғул қилиш учун ундаяпти деб ўйлаб таваҳҳум қилмангиз... Асло! Ислом Ҳақиқатлари барча сиёсатлардан устундир. Барча сиёсатлар унга хизмат қилиши мумкин. Лекин ҳеч бир сиёсатнинг ҳадди эмаски, Исломиятни ўзига восита қилсин. Мен қусурли фаҳмимла бу замонда Исломнинг ижтимоий ҳайъатини кўп чарҳ ва ускуналардан иборат бир бутун фабрика суратида тасаввур қиламан. У фабриканинг бир чарҳи орқада қолса, ёҳуд бир биродари бўлмиш бошқа чарҳга тажовуз қилса, ускунанинг тартиби бузилади. Шунинг учун Исломий Бирлашишнинг айни вақти келмоқда. Бир-бирингизнинг шахсий қусурларингизга эътибор бермаслигингиз керак.

Буни ҳам афсуслар ва аламлар ила сизга баён этаманки:

Ажнабийларнинг бир қисми қийматли молимизни ва Ватанларимизни биздан қандайин олиб, эвазига арзимас бир ҳақ берган бўлсалар, айнан шунингдек, юксак ахлоқимизни ва юксак ахлоқимиздан чиққан ва ижтимоий ҳаётимизга тегишли фазилатларимизнинг ҳам бир қисмини биздан олдилар. Тараққиётларига восита қилдилар. Ва унинг эвазига бизга берган нарсалари бемаъни ёмон ахлоқларидир, расво хулқларидир.

Масалан: Биздан олган Исломий миллатпарварлик фазилати ила улардан бир одам дер: "Агар мен ўлсам миллатим соғ бўлсин. Чунки миллатим орасида менинг боқий ҳаётим бор."

Мана шу калимани биздан олганлар ва тараққиётларидаги энг метин асос ҳам шудур. Биздан ўғирлаганлар. Бу калима эса дини ҳақдан ва иймон ҳақиқатларидан чиқади. У бизнинг, аҳли иймоннинг молидир.

Ҳолбуки, ажнабийлардан ичимизга кирган ифлос ва фано ахлоқ туфайли биздан бир худбин одам дейдики: "Мен сувсизликдан ўлсам, ёмғир қайтиб дунёга ёғмасин. Агар мен бир саодат кўрмасам, дунё истаганича бузилсин."

Мана бу аҳмоқона калима динсизликдан чиқаётир, охиратни билмаганликдан келаётир. Ичимизга ташқаридан кирган ва заҳарламоқда.

Ҳам яна ажнабийлардан бир шахс биздан олган миллатпарварлик фикри ила бир миллатчалик қийматга эга бўлмоқда. Чунки бир одамнинг қиймати ҳиммати нисбатидадир. Кимнинг ҳиммати миллати учун бўлса, унинг ёлғиз ўзи кичик бир миллатдир.

Баъзиларимиздаги диққатсизликдан ва ажнабийларнинг зарарли хулқларини олганимиздан, қувватли ва муқаддас Исломий миллатимиз бўла туриб, ҳар ким "Нафсим, нафсим," дейиши билан ва миллатининг манфаатини ўйламаслик билан - шахсий манфаатинигина кўзлаш билан - мингта одам бир одам даражасига тушади.  яъни: 

مَنْ كَانَ هِمَّتُهُ نَفْسُهُ فَلَيْسَ مِنَ اْلاِنْسَانِ ِلاَنَّهُ مَدَنِىٌّ بِالطَّبْعِ

"Кимнинг ҳиммати ёлғиз ўз нафси учун бўлса, у инсон эмас. Чунки инсоннинг фитрати маданийдир. Бошқа инсонларни ўйлаб мулоҳаза юритишга мажбурдир. Шахсий ҳаёти ижтимоий ҳаёт билангина давом этиши мумкин.

Масалан, бир нонни еса, қанча қўлларга муҳтож ва унинг эвазига у қўлларни маънан ўпганини ва кийган либоси билан неча фабрикаларга боғлиқ эканини қиёслаб кўринг. Ҳайвон каби биргина пўсти билан яшай олмагани учун, бошқа инсонлар ила фитратан алоқадор бўлганидан ва уларга маънавий бир қиймат беришга мажбурлигидан фитрати билан маданиятпарвардир.

Шахсий манфаатига назар қаратган инсон инсонликдан чиқади, маъсум бўлмаган йиртқич бир ҳайвон бўлади. Бир иш қўлидан келмаса, ҳақиқий узри бўлса, у мустасно!

ОЛТИНЧИ КАЛИМА: Мусулмонларнинг Исломнинг ижтимоий ҳаётидаги саодатларининг калити - Машварати Шаръиядир (яъни шаръий маслаҳатдир).

 وَاَمْرُهُمْ شُوري بَيْنَهُمْ Ояти каримаси шўрони асос ўлароқ амр этади.

Ҳа, бамисоли инсониятдаги фикрларнинг қўшилиши унвони остида, асрлар ва замонларнинг тарих воситаси ила бир-бири билан маслаҳати, бутун башариятнинг тараққиёти ва фанларнинг асоси бўлгани каби, энг буюк қитъа бўлган Осиёнинг энг орқада қолганининг бир сабаби ҳам, у ҳақиқий шўрога риоя қилмаганидадир.

Осиё қитъасининг ва истиқболининг кашшофи ва калити шўродир. ёъни шахслар бир-бири билан маслаҳат қилганидек, тоифалар, қитъалар ҳам у шўрони қилишлари лозимдирки, уч юз, балки тўрт юз миллион мусулмонларнинг оёқларига солинган хилма-хил истибдодларнинг кишанларини, занжирлирини ечадиган, парчалайдиган, машварати шаръия ила иймоний шаҳомат (жасорат) ва шафқатдан таваллуд топган ҳуррияти шаръиядирки, у ҳуррияти шаръия шаръий одоблар ила безатилиб, бузуқ ғарб маданиятининг гуноҳларини ташламоқдан иборатдир. Иймондан келган ҳуррияти шаръия икки асосни амр этади:

اَنْ لاَيُذَلَّلَ وَلاَيَتَذَلَّلَ

مَنْ كَانَ عَبْدًا ِللهِ لاَ يَكُونُ عَبْدًا لِلْعِبَادِ

لاَ يَجْعَلْ بَعْضُكُمْ بَعْضًا اَرْباَباً مِنْ دُونِ اللهِ

نَعَمْ: اَلْحُرِّيَّةُ الشَّرْعِيَّةُ عَطِيَّةُ الرَّحْمنِ

 

Яъни: Иймон зўравонлик ва истибдод ила бошқани хўрламаслик ва ўзи ҳам хор бўлмаслик... ва золимлар олдида ўзни паст тутмасликни тақозо этади...

Аллоҳга ҳақиқий қул бўлган бошқаларга қул бўлмас. Бир-бирингизни - Аллоҳдан бошқа - ўзингизга рабб қилиб олмангиз. ёъни, Аллоҳни танимаган одам ҳар нарсада, ҳар кимда даражасига кўра бир рубубият (илоҳлик) таваҳҳум этади, ўз бошига бало орттиради. Ҳа, ҳуррияти шаръия Жаноби Ҳақнинг Раҳмон, Раҳийм исмларининг тажаллиси ила бир эҳсонидир ва иймоннинг бир хоссасидир.

فَلْيَحْىَا الصِّدْقُ وَلاَ عَاشَ الْيَأْسُ فَلْتَدُمِ الْمَحَبَّةُ وَالتَّقْوى وَالشُّورى وَالْمَلاَمُ عَلى مَنِ اتَّبَعَ الْهَوى وَالسَّلاَمُ عَلى مَنِ اتَّبَعَ الْهُدى

Яшасин тўғрилик! Ўлсин умидсизлик! Муҳаббат давом этсин! Шўро қувват топсин! Барча маломат ва ийтоб ва нафрат ҳавои ҳавасга тобе бўлганларга бўлсин. Салом ва саломат ҳидоятга тобе бўлганлар узра бўлсин. Омин...

Агар дейилса: Нега шўрога бу қадар аҳамият беряпсан? Ва башариятнинг, хусусан Осиёнинг, хусусан Исломиятнинг ҳаёти ва тараққиёти қандай қилиб ул шўро ила бўлиши мумкин?

Алжавоб: Нурнинг Йигирма биринчи Ихлос Ёғдусида изоҳ этилгани каби, ҳақиқий шўро ихлос ва тасонуд, яъни ўзаро таянчни натижа қилиб берганидан, уч алиф юз ўн бир бўлгани каби, ихлос ва ўзаро таянч ила уч одам юз одам қадар миллатга фойда етказиши мумкин. Ва ўн одамнинг ҳақиқий ихлос ва тасонуд ва маслаҳатнинг сирига кўра, мингта одам қадар иш қилганини ўтмишда кўп воқеалар бизга хабар беради. Модомики инсоннинг эҳтиёжи ҳадсиз ва душманлари ниҳоясиз ва қуввати ва сармояси жуда оз, хусусан динсизликла йиртқичлашган, бузғунчи, зарарли инсонларнинг кўпайиши билан, албатта ва албатта, у ҳадсиз душманларга, у ниҳоясиз эҳтиёжларга қарши иймондан келган таянч нуқтаси ва у мадад нуқтаси билан бирга инсоннинг шахсий ҳаёти каби ижтимоий ҳаёти ҳам, яна иймон ҳақиқатларидан келган шўрои шаръий ила яшай олади, у душманларни тўхтатади, у эҳтиёжларнинг таъминланишига йўл очади.

* * *

 

Арабий Хутбаи Шомия Иловасининг

қисқа бир таржимаси

Хутбаи Шомиянинг Арабий Иловасида ғоят латиф бир мисол ила иймондан келган маънавий ва синмас бир қаҳрамонлик кўрсатилган. Бу масаламиз муносабати ила бир хулосасини баён этамиз.

Ҳурриятнинг бошланишида Султон Рашоднинг Рум элига (Болқонларга) саёҳати муносабати билан Шарқий Вилоятлар номидан мен ҳам бирга ҳамроҳлик қилдим. Поездимизда икки ўқимишли фан одамлари билан бир баҳс бўлди. Мендан савол сўрадилар:

"Диний ҳамият ила миллий ҳамиятнинг қайси бири қувватлироқ ва зарурроқ?"

Ўша пайт дедим:

Биз мусулмонларнинг ичимиз ва атрофимизда дин ва миллат тушунчаси чамбарчас бирлашиб кетган. Ташқаридан киритилган эътиборий, зоҳирий бир фарқи бор. Балки дин миллатнинг ҳаёти ва руҳидур. Икковига бир-биридан айириб ва фарқлаб қаралган вақт, диний ҳамият авом ва хосларга тааллуқли бўлиб қолади. Миллий ҳамият, яъни миллатпарварлик юздан бирига, яъни шахсий манфаатини миллатга фидо этгангагина хос бўлиб қолади. Шундай экан, умумий ҳуқуқлар ичида диний ҳамият асос бўлмоғи лозим. Миллий ҳамият унга ходим ва қувват ва қалъаси бўлмоғи керак.

Хусусан, биз шарқликлар ғарбликлар каби эмасмиз. Ичимизда қалбларга ҳоким дин ҳиссидир. Тақдири Азал аксари анбиёларни шарқда юбориши ишора этадики, шарқни уйғотадиган, тараққийга бошлайдиган фақатгина дин ҳиссидир. Асри Саодат ва Тобеинлар бунинг бир қатъий далилидир.

Эй бу диний ва миллий ҳамиятдан қайси бирига кўпроқ аҳамият бермоқ лозимлигини сўраган, бу поезд дейилган сайёр мадрасадаги дарсдошларим! Ва шу онда замон поездида истиқбол тарафига биз билан бирга кетаётган барча зиёлилар! Сизга ҳам дейманки:

"Диний ҳамият ва Исломий миллатпарварлик Турк ва Араб ичида аралашиб кетган ва ажратиб бўлмайдиган бир ҳолга келган. Ҳамияти Исломия энг қувватли ва метин ва Аршдан келган бир нуроний занжирдир. Синмас ва узилмас бир урватул-вусқодир (маҳкам боқ), мағлуб бўлмас бир муқаддас қалъадир," деган вақтимда, у икки мунаввар мактаб муаллимлари менга дедилар:

"Ҳужжатинг недур? Бу улкан даъвога улкан бир ҳужжат ва ғоят қувватли бир далил лозим. Далил недур?"

Бирдан поездимиз тунелдан чиқди. Биз ҳам бошимизни чиқариб деразадан боқдик. Поезд ўтадиган йўлнинг ёнгинасида олти ёшга тўлмаган бир бола турганини кўрдик. Ул икки муаллим йўлдошимга дедим:

Мана бу бола турган ҳолати билан саволимизга тўлиқ жавоб бермоқда. Менинг ўрнимга у маъсум бола бу сайёр мадрасамизда устозимиз бўлсин. Унинг бу ҳолати қуйидаги ҳақиқатни баён қилмоқда:

Қаранг, бу даббатул-арз* гумбирлаб ва пишқириб тунел оғзидан чиқиб даҳшатли ҳужум қилган дақиқада, унинг ўтадиган йўлидан бир қадам нарида у бола турибди. У даббатул-арз ҳайқириқ ва ҳужумининг таҳаккуми ила пишқириб қўрқитмоқда. "Менга дуч келганларнинг ҳолига вой!" дегани ҳолда ул маъсум йўл ёқасида турибди. Мукаммал бир ҳуррият ва ажиб бир жасорат ва қаҳрамонлик ила унинг ҳайқириқига беш тийинлик аҳамият бермаяпти. Бу даббатул-арзнинг ҳужумига парво қилмай, ўзига яраша қаҳрамонлиги ила демоқдаки:

"Эй поезд! Сен осмондаги момақалдироқ каби бақириғинг билан мени қўрқитолмайсан!"

Сабот ва матонатли ҳолати гўё буни айтаётгандай:

"Эй поезд, сен бир низомнинг асирисан. Сенинг тизгининг сени кездирганнинг қўлидадир. Менга тажовуз қилиш сенинг ҳаддинг эмас. Мени ўз ҳукминг остига ололмайсан. Қани йўлингдан қолма, қўмондонингнинг изни ила йўлингдан ўтавер!"

Эй поезддаги дўстларим ва эллик йил кейинги, фанларга интилган қардошларим! Бу боланинг ўрнида Рустами Эроний ва Ҳаркули Юноний ўша ажиб қаҳрамонликлари билан бирга замонлар ошиб бу ерда бўлишларини фараз қилиб кўринг. Уларнинг замонасида поезд бўлмагани учун, албатта, поезд бир интизом билан ҳаракатланишига эътиқодлари бўлмайди. Бирданига бу тунел оғзидан, бошидан оташ нафаси момақалдироқ каби ҳайқириб, кўзларидан электр чақмоқлари чақнаган ҳолда чиқиб келган поезднинг даҳшатли ҳужум ила Рустам ва Ҳаркул томон бостириб келиши қаршисида, у икки қаҳрамон нақадар қўрққан, нақадар қочган бўлардилар! Ўшандай ажиб жасоратлари бўла туриб, бир чақиримдан узоққа қочган бўлардилар. Қаранг, бу даббатул-арзнинг ваҳимаси олдида ҳурриятлари, жасоратлари қандайин маҳв бўлишини. Қочмоқдан бошқа чора тополмайдилар. Чунки, улар унинг қўмондонига ва интизомига эътиқодлари бўлмагани учун ғоятда итоатли бир маркаб* деб тасаввур қилолмайдилар.. Балки ғоятда мудҳиш, парча-парча қилгувчи, вагон катталигидаги йигирмата арслонни орқасига улаган бир нави арслон деб ваҳимага тушадилар.

Эй қардошларим ва эллик йил кейинги бу сўзларни тинглаётган дўстларим! Мана шу олти ёшга тўлмаган болага ўша икки қаҳрамондан зиёда жасорат ва ҳуррият ва кўп мартаба уларникидан ортиқ бир ишонч ва ботирлик ҳолатини берган нарса: у маъсумнинг қалбидаги ҳақиқатнинг бир уруғи бўлган поезднинг интизомига ва тизгини бир қўмондоннинг қўлида эканига ва жараёни бир интизом остида ва кимдир уни ўз номидан кездираётганига бўлган эътиқоди ва қаноати ва иймонидир. Ва у икки қаҳрамонни ғоят қўрқитган ва виждонларини ваҳимага солган, уларнинг -- поезд қўмондонини билмасликдан ва интизомига ишонмасликдан иборат бўлган жоҳилона эътиқодсизликларидир.

Бу мисол у маъсум боланинг иймонидан келган қаҳрамонлик каби, минг йилдан бери Ислом тоифаларининг бир неча қабилаларининг (Турк ва Турклашган миллатнинг) қалбида жойлашган иймон ва эътиқод жиҳати ила рўйи заминда юздан зиёда давлатларга, миллатларга қарши иймонидан келган бир қаҳрамонликла Исломият ва маънавий камолотнинг байроғини Осиё ва Африка ва Оврупанинг ярмида кездирган ва "ўлсам шаҳидман, ўлдирсам ғозийман" дея, ўлимни кулиб қаршилаш билан бирга, дунёдаги муттасил душман ҳодисотларга қарши ҳам - ҳатто микробдан қуйруқли юлдузларга қадар башарнинг бутун истеъдодига қарши душманлик вазиятини олган у даҳшатли поезднинг таҳдидлари олдида - иймоннинг қаҳрамонлиги ила бас келиб қўрқмаган, қазо ва қадари Илоҳийга нисбатан иймоннинг таслимияти ила қўрқиш ва даҳшатга тушиш ўрнига ҳикмат ва ибрат ва дунё саодатини қозонган дастлаб Турк ва Араб тоифалари ва барча мусулмон қабилалари - у маъсум бола сингари - фавқулодда маънавий бир қаҳрамонлик кўрсатганлари кўрсатадики: Истиқболнинг мутлақ ҳокими, охиратда бўлажаги каби дунёда ҳам Ислом миллатидир.

У икки мисолда у икки ажиб қаҳрамоннинг жуда ажиб қўрқув ва ташвиш ва аламларига сабаб - уларнинг эътиқодсизликлари ва жаҳолатлари ва залолатлари бўлгани каби, Рисолаи Нурнинг юзлаб ҳужжатларла исбот этган бир ҳақиқатики, бу Рисоланинг муқаддимасида бир-икки мисоли келтирилган. У ҳам бўлса шуки:

Куфр ва залолат бутун коинотни аҳли залолатга минглаб мудҳиш душман тоифалари ва силсилалари қилиб кўрсатади. Кўр қувват, дайди тасодиф, гаранг табиат қўллари ила: қуёш системасидан тортиб, то ўпкадаги сил микробларига қадар минглаб тоифа душманлар, бечора башарга ҳужум қилганларини; ва инсоннинг серқирра моҳияти ва кенг истеъдодлари ва ҳадсиз эҳтиёжлари ва чексиз орзуларига доимо қўрқув, алам, даҳшат ва ташвиш бергани учун куфр ва залолат бир жаҳаннам заққуми эканини; ва бу дунёда ҳам соҳибини бир жаҳаннам ичига отганини; дин ва иймондан айрилган минглаб фан ва инсониятнинг тараққиёти, у Рустам ва Ҳаркулнинг қаҳрамоликлари каби беш тийинлик фойда бермаслигини; фақат наркоз каби сездирмай турадиган кайфу-сафо ва сархушлик билангина, у аламли қўрқувларни вақтинча ҳис қилмайди.

Ушбу иймон ва куфрнинг мувозанаси, охиратда Жаннат ва Жаҳаннам каби меваларни ва натижаларни бергани каби, бу дунёда ҳам иймон бир маънавий жаннатни таъминлашини ва ўлимни бир озодлик рухсатномасига айлантиришини; куфр эса дунёда ҳам бир маънавий жаҳаннам ва инсоннинг ҳақиқий саодатини маҳв этишини ва ўлимни бир абадий йўқлик моҳиятига келтиришини, қатъият ва ҳис ва шуҳудга таянган Рисолаи Нурнинг юзлаб ҳужжатларига ҳавола қилиб қисқа кесамиз.

Бу мисолнинг ҳақиқатини кўрмоқ истасангиз бошингизни кўтаринг! Қанчалар поездга ўхшаш аэростат, автомобил, тайёра, дарё ва денгиз кемалари... ерда, денгизда, ҳавода Қудрати Азалиянинг низом ва ҳикмат билан яратган юлдузларнинг курраларига ва коинот жисмларига ва ҳодисаларнинг силсилаларига ва муттасил воқеаларига боқингиз.

Ҳам олами шаҳодатда ва жисмоний коинотда буларнинг борлиги каби, руҳоний ва маънавий оламда Қудрати Азалиянинг янада ажиб мутасалсил ўхшашлари борлигини ақли бор бўлганлар тасдиқлайди, кўзи бор бўлганлар кўпини кўра олади.

Бу коинотдаги моддий ва маънавий барча силсилалар иймонсиз аҳли залолатга ҳужум қилади, таҳдид этади, қўрқув беради, маънавий кучини чил-парчин қилади.

Аҳли иймонга эса таҳдид ва қўрқитмоқ у ёқда турсин, балки севинч ва саодат, унсият ва умид ва қувват беради.

Чунки, аҳли иймон иймон ила кўрадики, у ҳадсиз силсилаларни, моддий ва маънавий поездларни, сайёр коинотларни мукаммал интизом ва ҳикмат доирасида биттадан вазифа учун юборган бир Сониъи Ҳакийм уларни ишлаттирмоқда. Вазифаларидан зарра миқдор адашмайдилар, бир-бирига тажовуз қилолмайдилар. Ва коинотдаги санъатнинг камолотига ва жамолнинг жилоланишига сазоворликларини кўриб, маънавий кучини тамоман қўлига бериб, абадий саодатнинг бир намунасини иймон кўрсатади.

Аҳли залолатнинг иймонсизликдан келган ушбу даҳшатли аламларига ва қўрқувларига қарши ҳеч нарса, ҳеч бир фан, инсониятнинг ҳеч бир тараққиёти тасалли беролмас, маънавий кучини тиклай олмас. Жасорати яксон бўлади. Аммо вақтинчалик ғафлат унга парда бўлади, алдайди.

Аҳли иймон иймон туфайли қўрқиши ва маънавий кучи синиши у ёқда турсин, балки уларга шу мисолдаги маъсум бола сингари фавқулодда бир маънавий куч ва бир матонатла ва иймондаги ҳақиқат ила боқади. Бир Сониъи Ҳакиймнинг ҳикмати доирасида тадбир ва идорасини мушоҳада этади, ваҳима ва қўрқувлардан қутилади. "Сониъи Ҳакиймнинг амри ва изни бўлмаса, бу сайёр коинотлар ҳаракат этолмайдилар, келиб урилолмайдилар" дея англайди. Камоли ишонч ила дунё ҳаётида ҳам даражасига кўра саодатга эришади. Кимнинг қалбида иймондан ва дини ҳақдан келган бу ҳақиқат уруғи - виждонида - топилмаса ва таянч нуқтаси бўлмаса, албатта, мисолдаги Рустам ва Ҳаркулнинг жасоратлари ва қаҳрамонликлари сингани каби, унинг жасорати ва маънавий кучи йўқ бўлиб, виждони чириб кетади. Ва коинот ҳодисаларининг асири бўлади, ҳар нарса қаршисида қўрқоқ бир тиланчига айланади.

Иймоннинг бу сирли ҳақиқатини ва залолатнинг бу дунёдаги даҳшатли зарарини Рисолаи Нур юзлаб қатъий ҳужжатларла исбот этганига биноан бу жуда узун ҳақиқатни қисқа кесамиз.

Ажабо, энг зиёда маънавий кучга ва тасаллига ва матонатга эҳтиёжини ҳис этган бу асрдаги инсон бу замонда у маънавий кучни ва тасаллини ва саодатни таъминлаб берган ва Исломият ва иймондаги таянч нуқтаси бўлган иймон ҳақиқатларини ташлаб, ғарблашишлик унвони ила Исломият миллатидан фойдаланиш ўрнига, маънавий кучни тамоман синдириб ва тасаллини маҳв этган ва матонатини синдирган залолат ва сафоҳатга ва ёлғончи сиёсатга таяниш, нақадар башариятга фойдадан ва инсониятга манфаатдан узоқ бир ҳаракат эканини жуда яқин бир замонда уйғонадиган - бошда Ислом ўлароқ - Инсоният ҳис этажак, дунёнинг умри қолган бўлса, Қуръон ҳақиқатларига ёпишажак.

* * *

 

Ушбу юқоридаги мисол каби эски замонда, ҳурриятнинг бошланишида баъзи диндор халқ ноиблари Эски Саидга бундай дедилар:

Сен ҳар жиҳатда сиёсатни динга, шариатга восита ва хизматкор қиляпсан ва ҳурриятни фақат шариатга йўл очгани учун қабул қиляпсан. Ва машрутиятни* ҳам машруият* суратида яхши кўряпсан. Демак ҳуррият ва машрутият шариатсиз бўлолмас. Шунинг учун ҳам сени Ўттиз биринчи Март ҳодисасида, "шариат бўлишини ҳохлаймиз" деганлар билан бир қаторга қўйдилар.

Эски Саид уларга дедики:

Ҳа, Ислом Миллатининг саодатига фақат ва фақат Ислом ҳақиқатлари билан эришмоқ мумкин. Ва ижтимоий ҳаётга ва дунё саодатига шариати Исломия билан эриша олади. Йўқса, адолат маҳв бўлади. Осойишталик чил-парчин бўлади. Ахлоқсизлик, ёмон ҳислатлар ғалаба қозонади. Иш ёлғончиларнинг, тилёғламачиларнинг қўлига ўтади. Сизга бу ҳақиқатни исбот этадиган минглаб ҳужжатдан бир кичик намуна ўлароқ бу ҳикояни диққат назарингизга ҳавола этаман:

Бир замон бир одам бир саҳрода бадавийлар орасида аҳли ҳақиқат бир зотнинг уйида меҳмон бўлади. Қарасаки, улар молларининг муҳофазасига аҳамият бермаяптилар. Ҳатто уй эгаси уйининг бир бурчагида пулларини очиқ ҳолда қолдирган экан. Меҳмон ҳонадон соҳибига деди:

- Ўғирлатишдан қўрқмайсизми, молингизни бунчалик очиқ қўйибсиз?

Соҳиби хонадон деди:

- Бизда ўғирлик бўлмайди.

Меҳмон деди:

- Биз пулларимизни киссаларимизга қўйиб беркитсак ҳам кўп ўғирлик бўлаверади.

Уй эгаси деди:

- Биз Амри Илоҳий номидан ва адолати шаръия номидан ўғрининг қўлини кесамиз.

Меҳмон деди:

- Бундай экан, кўпчиликнинг бир қўли бўлмаслиги керак!

Уй эгаси деди:

- Мен эллик ёшга кирдим, умрим бўйи биргина қўл кесилганини кўрдим.

Меҳмон таажжубланиб дедики:

- Мамлакатимизда ҳар куни эллик одамни ўғирлик қилгани учун қамоққа тиқамиз. Сизнинг бу ердаги адолатингизнинг юзда биричалик таъсири йўқ.

Уй эгаси деди:

- Сизлар буюк бир ҳақиқатдан ва ажиб ва қувватли бир сирдан ғафлатда қолгансиз, тарк этгансиз. Шунинг учун адолатнинг ҳақиқатини йўқотиб бормоқдасиз. Инсониятга манфаат ўрнига адолат номи остида ғаразлар, золимона ва тарафгирона жараёнлар аралашгани учун, ҳукуматнинг таъсирини кесади. У ҳақиқатнинг сири шудир:

Бизда бир ўғри қўлини бировнинг молига узатган дақиқада шаръий қонун жазосининг ижросини хотирлайди. Арши Илоҳийдан нозил бўлган амр эсига тушади. Иймон ҳисси ила, қалб қулоғи ила Каломи Азалийдан келган ва ўғрини қўлини кесилишига ҳукм этган

 اَلسَّارِقُ وَالسَّارِقَةُ فَاقْطَعُوا اَيْدِيَهُمَا оятини ҳис қилиб эшитгандек иймон ва эътиқоди ҳаяжонга ва олий ҳиссиёти ҳаракатга келади. Руҳнинг ҳар тарафидан, виждоннинг ич-ичидан, ул ўғирлик майлига ҳужум қилиш каби руҳий бир ҳолат пайдо бўлади. Нафс ва ҳавасдан келган майллар парчаланиб чекинади. Бора-бора у майллар бутунлай кесилади. Чунки фақатгина ваҳм ва фикр эмас, балки маънавий туйғулари - ақл, қалб ва виждон - бирданига у ҳисга, у ҳавасга ҳужум қилади. Шаръий қонуннинг жазосини эслаш билан юксак бир ман қилувчи ва виждоний бир таъқиқловчи, у ҳиснинг қаршисига чиқиб, уни ўчиради.

Ҳа, иймон қалбда, мияда доимий бир маънавий таъқиқловчи ҳосил қилганидан, ҳис ва нафс тарафидан фано хоҳишлар чиққан вақт, "йўл йўқдир!" дея ҳайдайди, қочиради.

Ҳа, инсоннинг амаллари қалбнинг, ҳиснинг хоҳишларидан чиқади. У хоҳишлар руҳнинг хусусиятидан ва эҳтиёжларидан келади. Руҳ эса, иймон нури билан ҳаракатга келади. Хайр бўлса қилади, ёмонлик бўлса ўзини тортишга интилади. Кўр ҳислар қайта уни янглиш йўлларга бошлаб мағлуб этолмайди.

Алҳосил: "Ҳад" ва "Жазо," Амри Илоҳий ва Адолати Раббония номидан ижро этилган вақт ҳам руҳ, ҳам ақл, ҳам виждон, ҳам инсоннинг ҳис-туйғулари таъсирланиб алоқадор бўладилар. Мана шунинг учундирки, бизга эллик йилда бир жазо сизнинг ҳар кунги хилма-хил қамоғингиздан кўра яхшироқ фойда беради.

Сизнинг адолат номи остидаги жазоларингиз фақатгина ваҳмингизга таъсир қилади. Чунки ичингиздан бир киши ўғирликка ният қилган пайт, у миллат, ватан фойдаси ва манфаати номидан жазога тортилишдан қўрқади. Ёҳуд инсонлар агар билиб қолсалар унга ёмон назар билан қарайдилар. Агар билиниб қоладиган бўлса ҳукумат уни қамаб қўйиш эҳтимоли ҳотирига келади. Шунда ваҳима ҳиссигина озгина таъсирланади. Ҳолбуки, нафс ва ҳиссиётидан келиб чиққан - хусусан эҳтиёжи ҳам бўлса - қувватли бир хоҳиш ғолиб келади. Энди у ёмонликдан воз кечмоқ учун у жазоингиз фойда бермайди. Ҳамда, Амри Илоҳий ила бўлмаганидан, у жазолар адолатли ҳам эмас. Таҳоратсиз, қибласиз намоз ўқиганга ўхшаб баттол бўлади, бузилади.

Демак, ҳақиқий адолат ва таъсирли жазо удирки, Аллоҳнинг амри номидан бўлсин. Йўқса таъсири юздан бирга инади.

Хуллас, жузъий ўғирлик масаласига бошқа умумий ва кенг қамровли Илоҳий аҳкомлар қиёслансин. То англашилсинки, инсониятнинг саодати дунёда адолат билан бўлиши мумкин. Адолат эса тўғридан-тўғри Қуръоннинг кўрсатган йўли билан бўлиши мумкин.

(Ҳикоянинг хулосаси битди.)

 

* * *

 

Агар инсоният тезликда ақлини йиғиб, адолати Илоҳия номидан ва Ислом ҳақиқатлари доирасида маҳкамалар очмаса, бошларига моддий ва маънавий қиёматлар қўпажак, анархияга (яъни ўзбошимчаликка), яъжуж ва маъжужларга мағлуб бўладилар, дея қалбга хотирлатилди.

Ушбу ҳикояни ўша пайтдаги баъзи диндор халқ ноибларига Эски Саид сўйлаган эди. Ва икки марта чоп этилган Арабий Хутбаи Шомиянинг Иловасида қирқ беш йил аввал ёзилган эди. Энди бу ҳикоя ила аввалги мисол у замондан кўра бу замоннинг дарси бўлгани учун маълумот тариқасида ҳақиқий диндор ҳалқ ноибларининг назарига мадори ибрат учун кўрсатмоқдамиз.

Саид Нурсий.

 

* * *

----------------------------------

(Изоҳ): "Хутбаи Шомия" номли чоп қилинган арабий рисолани, арабчани билмаганимиз учун устозимиздан бизга бир-икки кун дарс беринг деб илтимос қилдик. Бир неча кун давомида сўйлаган дарсини қаламга олдик.

Устодимиз дарс бераётганда баъзи жумлаларни зеҳнимизда тўлиқ ўрнашиши учун такрор этарди.

Охирги мисол ва ҳикояга изоҳ керак деб топганимиздан, энг аввал уларни Университетлилар ва диндор халқ ноиблари назарларига кўрсатмаганимизнинг сабаби, устозимиз дарсни бошлаганда: "Эски замонда, поезддаги зиёли ул икки муаллим ўрнига сизларни; ва мендан шариат ҳақида савол сўраган - қирқ беш йил аввалги - халқ ноиблари ўрнида, ҳозирги ҳақиқий диндор халқ ноибларини қабул ва тасаввур қилган ҳолда гапиряпман," дегани учун, биз ҳам аҳли маориф ва диндор халқ ноибларига билдириб қўйиш учун олган бу дарсимизни баён этяпмиз. Кейинроқ хоҳласалар, Хутбаи Шомиядан бутун дарсимизни баён этамиз. Муносиб топсалар нашр ҳам қиламиз.

Ислом Оламидаги Исломий сиёсатга доир, устозимиздан бир дарс олишни истардик. Ҳолбуки ўттиз беш йилдан бери сиёсатни тарк этганидан, Эски Саиднинг сиёсати Исломияга тегишли бўлган бу Хутбаи Шомиянинг таржимаси Эски Саиднинг бир дарсидир.

Тоҳирий, Зубайр, Байрам, Жайлон, Сунгур, Абдуллоҳ, Зиё Содиқ, Солиҳ, Ҳусни, Ҳамза.

 

 

Хутбаи Шомиянинг

Иловасининг Иловаси.

(Саиднинг қирқ икки* йил аввал диний жаридаларда нашр қилинган мақоласидир.)

-------------------------

(*) Бу сана 1951-йилга оиддир.

------------------------

Яшасин Порлоқ Шариат!

26-феврал 324

Диний жарида 73.

Март 1909

Эй халқ ноиблари!

Узунлиги билан бирга ғоят мухтасар биргина жумла сўйлайман. Диққат қилингиз, зеро тафсилотида чуқур маъно бор. Шундайки:

Машрутият ва асосий қонун деб аталган адолат ва маслаҳат ва бутун қувватни қонунда жамлаш, шу билан бирга:

1) асл Ҳақиқий Молик ва муҳташам унвон соҳиби;

2) ва асл таъсир эгаси ва чин адолатни ўзида жамлаган;

3) ва таянч нуқтамизни таъмин этган;

4) ва машрутиятни бир мустаҳкам асосга таянтирган;

5) ва ваҳима ва шубҳалар соҳибини ҳайрат жарлигидан қутқарган;

6) ва истиқбол ва охиратимизга кафил бўлган;

7) ва умумга манфаатли бўлган Ҳуқуқуллоҳни изнсиз сарфлашдан сизни халос қилган;

8) ва миллатимизнинг ҳаётини муҳофаза этган;

9) ва умум зеҳнларни сеҳрлаган;

10) ва ажнабийлар қаршисида матонатимизни ва камолимизни ва мавжудиятимизни кўрсатган;

11) ва сизни дунё ва охират хорлигидан қутқарган;

12) ва мақсад ва натижада умумий бирликни таъсис қилган;

13) ва у бирдамликнинг руҳи бўлган умумий фикрларни ўртага чиқарган;

14) ва чирик маданиятнинг фаноликларини ҳуррият ва маданиятимиз ҳудудидан кириб келишини тўхтатган;

15) ва бизни Оврупага тиланчилик қилишдан қутқарган;

16) ва биз ортда қолиб кетган узун тараққий масофасини - мўъжиза сирига биноан - қисқа бир замон ичида босиб ўткизган;

17) ва Арабистон ва Тўрон ва Эрон ва Самонийларни бирлаштириб оз вақт ичида бизга бир буюк қиймат берган;

18) ва ҳукуматнинг шахси маънавийсини Мусулмон қилиб кўрсатган;

19) ва асосий қонуннинг руҳини ва Ўн биринчи Моддани муҳофаза қилиш билан сизни қасамхўрликдан қутқарган;

20) ва Оврупанинг бузуқ фикрларини ёлғонга чиқарган;

21) Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассалом хотамул Анбиё эканлигини ва Шариатнинг абадий эканлигини тасдиқ эттирган;

22) ва маданиятни хароб қилувчи динсизликка қарши қалқон бўлган;

23) ва фикрлардаги зиддиятлар зулматини ва фикрлар тарқоқлигини ўз нуроний тарафи билан ўртадан кўтарган;

24) ва умум уламо ва воизларни миллатнинг бирдамлик ва саодатига ва ҳукуматнинг ишларини шаръий қонунларга ходим қилган;

25) ва чин адолати марҳаматли бўлганидан, ғайри муслим унсурларни янада зиёда бир-бири билан яраштириб ўзига боғлаган;

26) ва энг қўрқоқ ва оми одамни энг жасур ва энг хос одам каби ҳақиқий тараққий ҳиссига ва фидокорликка ва ватан севгисига мутахассис қилган;

27) ва маданиятнинг бузғунчилари бўлмиш бузуқликлар ва исрофлар ва нозарур эҳтиёжлардан бизни халос қилган;

28) ва охиратини авайлаш билан бирга, дунёсини таъмирлаш ва тиклаш учун саъй-ҳаракатга ривож берган;

29) ва маданиятнинг ҳаёти бўлмиш гўзал ахлоқ ва олий ҳисларнинг дастурларини ўргатган;

30) ва ҳар бирингиз - эй халқ ноиблари! - эллик минг кишининг тақозосини, яъни ҳақларини сизлардан талаб қилишини, сизлар учун қутулиш чораси қилиб берган;

31) ва сизни жами умматнинг кичик бир шаръий мисоли қилиб кўрсатган;

32) ва яхши ниятга биноан, амалларингизни ибодатдек қилган;

33) ва уч юз миллион Мусулмоннинг маънавий ҳаётига суиқасд ва жиноят қилишдан сизни халос этган ул Порлоқ Шариат унвони ила кўрсатсангиз ва ҳукмларингизни ундан олсангиз ва дастурларини татбиқ этсангиз, ажабо, шунча фойдалари билан бирга нимани ҳам йўқотар эдингиз? Вассалом.

Яшасин Порлоқ Шариат!

Саид Нурсий.

* * *

 

Яшасин Шариати Аҳмадий

(Алайҳиссалоту Вассалом)

(5-март 1325. Диний жарида

но: 77, 18-март 1909.)

Порлоқ Шариат Каломи Азалийдан келгани учун абадият сари кетажакдир.

Нафси амморанинг разилона истибдодидан саломатда бўлишимиз Исломиятга таяниш иладир. У ҳаблул-метинга (узилмас занжирга) ёпишишлик биландир. Ва ҳақли ҳурриятдан тўлиғича фойдаланиш иймоннинг ёрдами билан бўлади. Зеро Сониъи Оламга ҳақиқий қул ва хизматкор бўлган инсон халққа ибодат қилиш даражасига тушмаслиги керак.

Ҳар ким ўз оламида бир қўмондон бўлгани учун у ўз кичик оламида буюк жиҳод қилишга мажбурдир. Ва Ахлоқи Аҳмадия (Алайҳиссалоту Вассалом) ила хулқланиб, Суннати Набавияни ҳаётлантиришга вазифадордир.

Эй авлиёи умур (иш бошида турганлар)! Муваффақият истасангиз, Одатуллоҳ қонунларига мувофиқ ҳаракат қилингиз. Йўқса тавфиқсизлик ила рад жавобини оласиз. Зеро, маълум бўлган барча Анбиёларнинг Ислом мамлакатлари ва Усмонийлар ўлкасидан чиққанлиги Тақдири Илоҳийнинг бир ишора ва рамзидирки, бу мамлакат инсонларининг такомил дастгоҳини ҳаракатга келтирувчи нарса диёнатдир. Ва бу Осиё ва Африка экинзорларининг ва Рум бўстонининг чечаклари, Исломият зиёси ила нашву-намо топажакдир.

Дунё учун дин фидо қилинмас. Ҳаром ўлган истибдодни муҳофаза қилиш учун, бир вақтлар шариат масалалари қурбон қилинар эди. Дин масалаларининг тарк ва фидо қилинишида зарардан бошқа нима фойда кўрилди? Миллатнинг қалб хасталиги диндаги заифлигидир. Буни қувватлантириш билангина сиҳат топиши мумкин.

Бизнинг жамоатимизнинг машраби ва усули - муҳаббатга муҳаббат ва хусуматга хусумат. Яъни, байнал Ислом (мусулмонлар орасида) муҳаббатга мадад бериш ва хусумат аскарларини яксон қилмоқдир.

Маслагимиз эса ахлоқи Аҳмадия (Алайҳиссолату Вассалом) ила хулқланиб, Суннати Пайғамбарийни ҳаётлантирмоқдир;

ва раҳбаримиз - Порлоқ Шариат;

ва қиличимиз - қатъий далиллар;

ва мақсадимиз - Иълои Калиматуллоҳдир, (яъни иймон ва Қуръон ҳақиқатларини ёйиш)

Ҳар бир мўъмин жамоатимизга маънан боғлиқдир.

Суратан боғланиш эса Суннати Набавияни ўз оламида ҳаёт топдиришга азм қилиш билан бўлади.

Энг аввало, умумий йўлбошчилар бўлган уламолар ва машойиҳлар ва талабаларни, Шариат номидан бирлашишга даъват қиламиз.

Саид Нурсий.

* * *

 

Махсус эслатма.

Газетачи деб аталмиш, оммага хитоб қилувчилар, фасодга йўлиқтирувчи иккита қиёслари билан миллатни ботқоқликка тиққанлар.

Биринчиси: Вилоятни Истамбулга қиёс қилиб... Ҳолбуки, алифбони ўқимаган болаларга фалсафа дарси берилса, сатҳий бўлади.

Иккинчиси: Истамбулни Оврупага қиёслаганлар. Ҳолбуки, бир эркак аёлнинг устида чиройли кўрган либосни кийса, масхара ва разил бўлади.

Саид Нурсий.

* * *

 

 

Ҳақиқат.

(26-феврал 1324 Диний жарида, 70-сон, Март 1909.)

Биз "Қолу бало"дан* бери Жамияти Муҳаммадий (Алайҳиссалоту Вассалом) ичидамиз. Бирлашадиган биргина жиҳатимиз -- тавҳиддир. Онд ва қасамимиз -- иймондир. Модомики бирлик, иттиҳод ичида эканмиз, ҳар бир мўъмин Иълои Калиматуллоҳни ёйишга вазифадордир. Бу замонда унинг энг буюк сабаби, моддатан тараққий этмоқдир.

Зеро ажнабийлар, фанлар ва саноат қуроллари билан бизни маънавий ҳукмронлиги остида эзмоқдалар.

Биз ҳам фан ва саноат қуроллари билан Иълои Калиматуллоҳнинг энг мудҳиш душмани бўлган жаҳолат ва фақирлик ва фикрлар ихтилофига қарши жиҳод қиламиз.

Аммо ташқи жиҳодни порлоқ шариатнинг олмос қиличлари бўлмиш қатъий далилларига ҳавола этамиз. Чунки маданийлар устидан ғалаба қозониш, қаноатлантирмоқ иладир, сўз англамас ваҳшийларга бўлгани каби мажбурлаш билан эмасдир. Биз муҳаббат фидоийларимиз, хусуматга вақтимиз йўқ. Жумҳурият (Изоҳ) адолат ва машварат ва бутун қувватни қонунда жамлашдан иборат. Ўн уч аср аввал порлоқ шариат буни таъсис этганидан, ҳукм юритиш соҳасида Оврупага тиланчилик қилиш дини Исломга жиноятдир. Ва шимолга юзланиб намоз ўқиганга ўхшайди.

----------------------------------

(Изоҳ): У вақтлар Машрутият, ҳозир эса у калима ўрнига Жумҳурият бўлди.

---------------------------------

Қувват қонунда бўлмоғи керак. Акс ҳолда истибдод ёйилаверади.

اِنَّ اللهَ هُوَ الْقَوِيُّ الْمَتِينُ  виждонларда ҳоким ва амир бўлмоғи керак. Бу эса тўлиқ маърифат ва умумий маданият ва ёҳуд дини Ислом номидан бўлмоғи лозим. Йўқса, истибдод доимо ҳукмрон бўлажак.

Иттифоқ Ҳидоятдадир, ҳою-ҳавасда эмас.

Инсонлар ҳур бўлдилар, аммо барибир абдуллоҳдирлар. Ҳар нарса ҳур бўлди, Шариат ҳам ҳурдир, машрутият ҳам. Шариат масалаларини бу ҳурриятга фидо қилмаймиз.

Бошқаларнинг қусури, инсоннинг ўз қусурига баҳона ва узр бўлолмас.

Умидсизлик ҳар қандай камолнинг тўсиғидир. "Менга нима, бошқалар бош қотирсин" деган гап истибдоднинг ёдгорлигидир. Бу жумлаларнинг ораларини боғлайдиган муқаддималарни, туркчани тўлиқ билмаганим учун ўқувчиларнинг фикрларига ҳавола қиламан.

Саид Нурсий.

* * *

 

Ҳақиқат садоси.

 

27-Март 1909.

Тариқи Муҳаммадий (Алайҳиссалоту Вассалом) шубҳа ва ҳийладан пок бўлгани учун шубҳа ва ҳийлага ишора қилгувчи яширишга ҳам эҳтиёжи йўқ Ҳам шу даража азим ва кенг ва муҳит бир ҳақиқат, хусусан бу замон аҳлидан ҳеч бир жиҳатла сир тутилмас. Баҳри Уммонни қандай қилиб бир қўлда сақлаш мумкин?

Такроран сўйлайманки:

Иттиҳоди Ислом моҳиятида бўлган Иттиҳоди Муҳаммадийнинг (Алайҳиссалоту Вассалом) биргина жиҳати, тавҳиди Илоҳийдир.

Онд ва қасами эса иймондир.

Анжуман ва жамиятлари - масжидлар ва мадрасалар ва хужралардир.

Аъзолари - барча мўминлардир.

Низомномаси - Суннати Аҳмадиядир (Алайҳиссалоту Вассалом).

Қонуни - шаръий амрлар ва наҳийлардир.

Бу иттиҳод одатдан эмас, ибодатдир.

Сир тутиш ва ҳавф риёдан келади. Фарзда эса риё йўқ. Бу замоннинг энг буюк фарз вазифаси - Иттиҳоди Исломдир.

Иттиҳоднинг ғоя ва мақсади - Исломнинг олисларга узаниб кетган диёрларини ва чекка ерларини ва марказларини ва ибодат ерларини бир-бирига боғловчи бир нуроний занжирни ҳаракатга келтириш орқали у билан боғлиқ бўлганларга танбеҳ бериш ва тараққиёт йўлига хоҳиш уйғотиш ва виждон амри ила йўналтиришдир.

Бу иттиҳоднинг усули - муҳаббатдир. Хусумат эса жаҳолат ва жабр қилиш ва мунофиқликка қаратилган. Ғайри муслимлар амин бўлсинларким, бу иттиҳодимиз қуйидаги учта сифатни қозонишдан иборатдир.

Ғайри муслимга нисбатан ҳаракатимиз - уни қаноатлантиришдир. Чунки уларни маданий деб биламиз. Ва уларга Исломиятни суюкли ва олий кўрсатмоқдир. Чунки уларни инсофли деб ҳисоблаймиз.

Лоқайдлар яхшилаб билиб олсинларки, динсизлик билан ўзларини ҳеч бир ажнабийга севдиролмаслар. Чунки бу билан маслаксизликларини кўрсатган бўладилар. Маслаксизлик, анархистлик севилмас. Ва бу иттиҳодга ҳақиқатини билиб кирганлар, уларга тақлид қилиб чиқиб кетмайдилар.

Иттиҳоди Муҳаммадий (Алайҳиссалоту Вассалом) бўлган Иттиҳоди Исломнинг фикрлари ва маслак ва ҳақиқатини афкори оммага баён қиламиз. Кимнинг бир эътирози бўлса айтсин, жавоб беришга ҳозирмиз.

جُمْلَه شِيرَانِ جِهَانْ بَسْتَئِه اِينْ سِلْسِلَه اَنْد

رُوبَه اَزْحِيلَه جِه سَانْ بِكُسَلَدْ اِينْ سِلْسِلَه رَا

 

* * *

 

Нашр этган мақсадларимнинг мундарижасидан мен тарк қилган бир қисми шуки:

Зоҳиран хориждан оқиб келаётган янги илмларнинг ариғи - бир қисм аҳли мадраса бўлмоғи лозим. Токи у илмлар кин ва ғараздан поклансин.

Зеро, булғанган ҳолида бошқа ариқдан балчиғи билан келган. Ва дангасалик ботқоғидан ўсиб чиққан ва истибдод оғуларидан нафас олган, зулм тазйиқи остида эзилган фикрларга бу балчиқли сув, баъзан аксуламал кўрсатганидан, Шариат элагидан суздирмоқ зарурати бор. Бу иш эса аҳли мадрасанинг ҳимматларига ҳавола қилинган.

(Вассалому ала маниттабаал ҳуда).

Саид Нурсий.

* * *

 

Ваҳималарга Раддия.

(31-Март 1909.)

Иттиҳоди Муҳаммадий (Алайҳиссалот Вассалом) жамоатига иснод келтирган тўққиз ваҳималарини рад этаман:

Биринчи Ваҳм: Бундай нозик бир замонда дин масаласини ўртага қўйиш муносиб бўлмайди.

Алжавоб: Биз динни севамиз, дунёни ҳам яна дин учун севамиз. لاَ اِكْرَاهَ فِي الدِّينِ

Иккинчидан: Модомики Машрутиятда ҳокимият миллатда экан, миллатнинг мавжудлигини кўрсатмоғимиз лозим. Миллатимиз эса фақат Исломиятдир. Чунки Араб, Турк, Курд, Албан, Черкес ва Лазларнинг энг қувватли ва ҳақиқатли алоқалари ва миллатлари Исломиятдан бошқа бир нарса эмас. Озгина диққатсизлик қилингани учун кичик давлатларга парчаланиш авж олдирилмоқда ва ўн уч аср аввал ўлдирилган жоҳилият асабини тирилтириб фитналар уйғотилмоқда... Ва келди ҳам, кўрдик.

Иккинчи Ваҳм: Бу унвон ўз махсуслиги билан унга боғлиқ бўлмаганларни ваҳм ва ташвишга солаётир.

Алжавоб: Аввал ҳам айтган эдим, ё мутолаа қилинмаган ва ё янглиш англашилганидан такрорлашга мажбур бўлдим. Шундайки:

Иттиҳоди Ислом бўлган Иттиҳоди Муҳаммадий (Алайҳиссалоту Вассалом) дейишимиздан мурод, барча мўъминларнинг тасаввурида ва ё амалида собит бўлган иттиҳоддир. Йўқса, Истамбул ва Анадолудаги жамоат кўзда тутилмайди. Аммо бир томчи сув ҳам сувдир. Бу унвондан махсуслик чиқмас. Ҳақиқий таърифи шудирки:

Асос тамали - шарқдан ғарбга, жанубдан шимолга узанган;

Маркази - Ҳаромайни Шарифайн (Макка ва Мадина);

Бирлашиш жиҳати - тавҳиди Илоҳий;

Онд ва қасами - иймон;

Низомномаси - Суннати Аҳмадия (Алайҳиссалоту Вассалом).

Қонунномаси - Шаръий амр ва наҳийлар.

Тўпланадиган жой ва анжуманлари - барча мадрасалар, масжидлар ва хужралар.

У жамоатнинг то абад давом этган фикрларининг манбаи - барча Исломий китоблар ва ҳар вақт фикрларининг манбаи - дастлаб Қуръон ва унинг тафсирлари (бу замондаги бир тафсири - Рисолаи Нур) ва Иълои Калиматуллоҳни ғоя ва мақсад қилган барча диний ва мустақим жаридалардир.

Аъзолари - барча мўъминлардир.

Раиси эса - Фахри Оламдир (Алайҳиссалоту Вассалом). Ҳозир бизнинг истагимиз, мўъминларни динга юзланиши ва уйғоқ бўлишларидир. Омманинг юзланишининг таъсири инкор этилмас.

Иттиҳоднинг ғояси ва мақсади, Иълои Калиматуллоҳ ва маслаги эса ўз нафси билан жиҳоди акбар ва бошқаларни рушди-ҳидоятга чақиришдир.

Бу муборак ҳайъатнинг ҳимматининг юздан тўқсон тўққизи сиёсат эмас. Сиёсатдан ташқарида бўлган ҳусни ахлоқ ва истиқомат ва ҳоказо каби шаръий мақсадларга қаратилгандир. Чунки бу вазифага юзланган жамиятлар жуда оз, қиймат ва аҳамияти эса жуда кўпдир. Фақатгина юздан бири сиёсат аҳлини ҳидоятга чорлагани туфайли сиёсат ила алоқа пайдо қилади.

Қиличлари - қатъий далиллардир.

Усуллари муҳаббат бўлгани учун мўъминлар орасида бирдамлик уруғларини сочиш бўлмиш муҳаббатни тубо дарахти каби нашву-намо эттирмоқдалар (парваришламоқдалар).

Бешинчи Ваҳм: Ажнабийларнинг бундан даҳшатга тушиш эҳтимоли бор.

Алжавоб: Бу эҳтимолни таҳмин қилганнинг ўзи қўрқоқдир. Чунки энг таассубли ҳолларида уларнинг орасида Исломиятнинг юксаклигига доир конференциялар ила (Изоҳ) бу динни муқаддас кўрсатишлари бу эҳтимолни рад қилади. Ҳамда душманларимиз улар эмас, асл бизни бу ҳолга тушириб Иълои Калиматуллоҳга моне бўлган ва натижада жаҳолатга сабаб бўлган нарса, Шариатга мухолифликдир. Ва бу мухолифликнинг зарурати ва меваси бўлган бузуқ ахлоқ ва суи ҳаракатдир. Ва ихтилоф ва унинг маҳсули бўлмиш ғаразлар ва нифоқдирки, иттиҳодимиздан мақсад бу уч инсофсиз душманга ҳужум қилишдир.

--------------------------

(Изоҳ) Бисмарк ва Мистер Карлайл кабиларнинг маълум баёнотларига ишора қилади.

Аммо мутлақ ҳуррият эса мутлақ ваҳшатдир, балки ҳайвонликдир.. Ҳурриятни чеклаш ҳам инсонийлик нуқтаи назаридан зарурийдир.

 

Бироқ ажнабийлар ваҳший бўлган ўрта асрларда, Исломият ваҳшатга қарши хусумат ва таассубга мажбур бўлгани ҳолда, адолат ва илиқликни муҳофаза этган. Ҳеч қачон инквизиция каби иш тутмаган. Ҳозирги маданият замонида ажнабийлар маданий ва қувватли бўлганлари учун зарарли бўлган хусумат ва таассуб даври тугади. Чунки дин нуқтаи назарида маданийлар устидан ғалаба қозониш қаноатлантириш билан бўлади, мажбурлаш билан эмас. Ва Исломиятни суюкли ва юксак эканини амрларига бўйсинган ҳолда, фаолият ва ахлоқ ила кўрсатиш билан бўлади. Мажбурлаш ва хусумат, ваҳшийларнинг ваҳшатига қаршидир.

Олтинчи Ваҳм: Баъзилар: "Пайғамбар Суннатларини ғояи мақсад қилган иттиҳоди Ислом ҳурриятни чеклаб қўяди ва замонавий шарт-шароитга зиддир," демоқдалар.

Алжавоб: Ҳақиқий ҳур - асл мўъминдир. Сониъи Оламга қул ва хизматкор бўлган махлуққа бўйин эгиш даражасига тушмаслиги керак. Демак, нақадар иймонга қувват берилса, ҳуррият ҳам шунчалик қувват топади.

Учинчидан: Баъзи бузуқ ва лоқайдлар ҳур яшашни истамаганидан, нафси амморанинг разилона асорати остига киришни истайдилар.

Алҳосил: Шариат доирасидан ташқарида бўлган ҳуррият ё истибдод ва ё нафсига қуллик ва ё ваҳший ҳайвонлик ва ё ваҳшатдир. Бундан лоқайдлар ва динсизлар яхши билиб олсинларки, динсизлиги ва бузуқлиги билан виждон соҳиби бўлган ҳеч бир ажнабийга ўзларини севдиролмаслар ва ўхшатолмаслар. Чунки маслаксиз ва ахлоқсиз кимса севилмас. Ва бир аёлга ярашган либосни эркак ёқтириб кийса, масхара бўлади.

Еттинчи Ваҳм: Иттиҳоди Ислом Жамияти бошқа диний жамиятлар билан ихтилоф чиқариши мумкин. Натижада рақобат ва нафрат келиб чиқади.

Алжавоб: Аввало охиратга оид ишларда ҳасад ва бир-бирига заҳмат бериш ва муноқаша (тортишув) йўқлигидан, бу жамиятлардан қайси бири муноқаша ва рақобат қилса, ибодатда риё ва мунофиқлик қилган билан тенг бўлади.

Иккинчидан: Динга бўлган муҳаббат туфайли ташкил топган жамоатларнинг барчасини икки шарт билан табриклаб улар билан иттиҳод қиламиз.

Биринчи Шарт: Шаръий ҳурриятни ва осойишталикни муҳофаза қилмоқ.

Иккинчи Шарт: Муҳаббат узра ҳаракат қилмоқ, бошқа жамиятга туҳмат қилиш билан ўзига қиймат беришга интилмаслик. Бир кишида хато топилса, муфтийи уммат бўлган уламолар жамиятига ҳавола этмоқ.

Учинчидан: Иълои Калиматуллоҳни ғояи-мақсад қилган жамоат ҳеч бир ғаразга восита бўлолмас. Истаса ҳам муваффақ бўлолмайди. Чунки бу иш мунофиқликдир. Ҳақнинг хотири юксакдир, ҳеч бир нарсага фидо қилинмас. Қандай қилиб Сурайё юлдузи супурги бўлиши ва ё узум шингилларидек ёйилиши мумкин? Ҳақиқат Қуёшига "пуф, уф" деган, девоналигини эълон қилади.

Эй диний жаридалар! Мақсадимиз: диний жамоатлар мақсадда бирлашмоқлари лозим. Маслакларда ва усулларда иттиҳод (яъни бирлашиш) мумкин эмаслиги билан бирга, жоиз ҳам эмас. Чунки тақлид йўлини очади ва "менга нима, бошқалар бош қотирсин," деган гапни сўйлаттиради.

Саккизинчи Ваҳм: Иттиҳоди Ислом аҳлидан бўлган бу ердаги жамоатга маънан қўшилгани каби, суратан ҳам қўшилганларнинг аксарияти авом табақасидир. Бир қисми эса номаълум шахслар бўлганидан, фитна ва ихтилофга ишора қилаётир.

Алжавоб: Бу ғаразлар тенгсизликка биноандир.

Ҳамда модомики, мақсади иттиҳод ва Иълои Калиматуллоҳ экан, ташаббуслари ва ҳаракатлари ибодатдир Ибодат жомеида шоҳ ва гадо бирдир. Тенглик ҳақиқий дастурдир. Имтиёз йўқдир. Чунки энг кўп карамга сазовор бўлган энг тақводоридир. Ва энг тақводор энг мутавозесидир.

Бунга биноан, асл ҳақиқат: иттиҳодга маънан қўшилиш билан бирга суратан унинг намунаси бўлган бу охиратга юзланган ва бутунлай диний жамоатга қўшилиш билан шараф топади. Йўқса шараф бермайди. Бир қатра сув Баҳри Уммонни зиёдалаштиролмас.

Ҳамда, бир гуноҳи кабира ила иймондан чиқилмагани каби, қуёш ҳали ғарбдан чиқмаганидан, тавба эшиги очиқ. Бир ҳовуч нажосат аралашган сув денгизни ифлос қилмаганидан, балки ўзи покланиб кетганидан, ҳозир бу иттиҳод намунасига боғланган одамга шартимиз, қўлдан келганича Суннати Набавияни (Алайҳиссалоту Вассалом) тирилтириш ва амрларига бўйсунмоқ ва наҳийлардан сақланмоқ ва осойишталикни бузмаслик. Бу иттиҳодимизга қатъий қарор ила кирган баъзи номаълум кимсалар бу юксак ҳақиқатни кирлатолмаслар. Зеро ўзи кир бўлсада, иймони муқаддасдир. Боғловчи робита эса иймондир. Бу муқаддас унвонга бундай баҳона ила туҳмат қилишлик, Исломиятнинг қиймати ва юксаклигини билмаслиги билан бирга ўзини инсонларнинг энг аҳмоғи деб эълон қилиш бўлади. Иттиҳод намунаси бўлган жамоатимиз шаънига - бошқа дунёвий жамиятларга қиёсан - доғ туширишларини ва туҳматларини бор қувватимиз ила рад этамиз. Савол тарзида бирор эътирозлари бўлса жавоб беришга тайёрмиз. Майдон очиқ...

Мен мансуб бўлган жамоат, юқорида тафсил қилинган Иттиҳоди Исломдир. Йўқса, эътирозчиларнинг ботил деб ваҳима қилган хаёлий бир жамият эмас. Бу диний ҳайъат аъзолари шарқда бўлсин, ғарбда бўлсин, жанубда бўлсин, шимолда бўлсин баробармиз.

Савол: Сен имзоингни баъзан "Бадиуззамон" деб ёзяпсан. Лақаб мадҳга имо-ишора қилмайдими?

Жавоб: Мадҳ учун эмас. Қусурларимни, узрномамни, маъзурлигимни бу унвон ила майдонга чиқаряпман. Чунки "бади" ғариб деганидир. Менинг ахлоқим суратим каби ва услуби баёним, либосларимдек ғарибдир, мухолифдир. Кўринишдан юксак бўлган муҳокамалар ва услубларни менинг услуб ва муҳокамаларим билан қиёсламаслик ва ўлчамасликни бу унвоннинг тили ила сўраб умид қиламан. Ҳамда муродим, "бади" - ажиб демакдир.

اِلَيَّ لَعَمْرِي قَصْدُ كُلِّ عَجِيبَةٍ

كَاَنِّي عَجِيبٌ فِي عُيُونِ الْعَجَائِبِ

 

ни тасдиқладим. Бир мисоли шудирки: Истамбулга келганимга бир йил бўлди, юз йилнинг инқилобларини кўрдим.

وَالسَّلاَمُ عَلي مَنِ اتَّبَعَ الْهُدي

Жами мўъминларнинг тили билан инсонлар ададича деймиз:

Яшасин Шариати Аҳмадий! (Алайҳиссалоту Вассалом)

Бадиуззамон

Саид Нурсий

* * *

 

Биродарим Бош Муҳаррир Бейга!

Адиблар адабли бўлиши лозим ҳамда Ислом одоблари билан адабланган бўлиши керак.

Матбуот низомномасини, виждонларидаги диёнат ҳисси низомга солсин. Чунки бу инқилоби Шаръия кўрсатдики, виждонларнинг ҳукмрони - нурларнинг нури бўлмиш ҳамияти Исломия*.

Ҳамда англашилдики, иттиҳоди Ислом барча аскарларга ва барча аҳли иймонга тааллуқлидир, ҳеч ким ташқарисида эмас.

Саид Нурсий.

* * *

 

ХУТБАИ ШОМИЯНИНГ БИРИНЧИ

ИЛОВАСИНИНГ ИЛОВАСИДАН

СЎНГГИ ПАРЧАСИ.

(31-Март ҳодисасида исён кўтарган саккиз батальонни итоатга келтирган ва мусибатни юздан бирга индирган икки дарсдирки, диний жаридаларда 1325- йилда нашр этилганди. - Милодий 1909.)

Қаҳрамон Аскарларимизга.

Эй Ягона Аллоҳ учун хизмат этаётган шонли аскарлар! Ва эй бу мазлум миллатни ва муқаддас Исломиятни икки буюк ҳалокатдан халос қилган муҳташам қаҳрамонлар!..

Жамол ва камолингиз интизом ва осойишталикни сақлашингиздадир. Буни эса ҳақиқий тарзда энг ташвишли бир пайтда кўрсатдингиз. Ва ҳаётингиз ва қувватингиз, итоатдадир. Бу муқаддас хислатни энг кичик амирингиз олдида ҳам кўрсатингиз! Ўттиз миллион Усмонли ва уч юз миллионлик Ислом миллатининг номуси энди сизнинг итоатингизга боғлиқ. Байроқдорлик ва тавҳиди Илоҳий сизнинг шижоатли қўлингиздадир. Сизнинг у муборак қўлингизнинг қуввати эса итоатдадир. Сизнинг қўмондонларингиз шафқатли раҳбарларингиздир. Қуръон ва ҳадис ва ҳикмат ва тажриба ила собитдирки, ҳақли амирга итоат фарздир. Маълумингизким, ўттиз уч миллионлик аҳоли юз йил ичида бундай инқилобни қилолмади. Сизнинг у итоатдан ҳосил бўлган ҳақиқий қувватингиз бутун Ислом миллатини сизларга ташаккур айттирди. Бу шарафга ҳақиқий маънода қувват бермоқ, қўмондонларингизга итоат биландир.

Биламанки, шафқатли отадек раҳбарларингиз бўлган қўмондонларингизни жавобгар қилмаслик учун ишингизга аралаштирмадингиз. Энди эса иш битди. Қўмондонларингизнинг шафқат оғушларига отилингиз! Порлоқ шариат шундай амр этади. Чунки қўмондонлар амр берувчидирлар. Ватан ва миллат манфаати йўлида, хусусан аскарий низомда амр берувчига итоат фарздир. Шариати Муҳаммадийни (Алайҳиссалоту Вассалом) муҳофаза қилиниши ҳам итоат биландир.

Саид Нурсий.

* * *

 

Аскарларга Хитоб.

(Диний жарида 110-сон 30-Апрел 1909.)

Эй ягона Аллоҳ учун хизмат қилаётган аскарлар!

Фахри Олам (Алайҳиссалоту Вассалом) фармонини сизга таблиғ этаманки, шариат доирасида амр берувчиларга итоат фарздир. Амр берувчиларингиз ва устозларингиз - қўмондонларингиздир.

Аскарлик ўчоғи улкан ва мунтазам бир фабрикага ўхшайди. Чархларининг бири интизомсизлик ва итоатсизлик қилиши билан бутун фабрика остин-устун бўлади. Сизнинг у қувватли аскарий фабрикангиз ўттиз миллион Усмонли ва уч юз миллион мусулмонларнинг таянч нуқтаси ва мадад кутадиган маъданидир.

Сизнинг икки мудҳиш истибдодни қонсиз ва дафъатан ўлдиришингиз хориқулода бўлганидан ва порлоқ шариатнинг икки порлоқ мўъжизасини изҳор этганингиздан, ақидаси заифларга Исломий ҳамиятнинг қувватини ва шариатнинг муқаддаслигини икки далил ила изҳор айладингиз. Бу икки инқилоб эвазига минглаб шаҳид берсайдик, яна арзонга тушди деб ҳисоблар эдик. Лекин итоатингиздан мингдан бир қисми фидо қилинса, биз учун жуда қимматга тушади. Зеро итоатингизнинг нуқсонлашиши, жон томирининг урмай қўйгани ва ё тана ҳароратини камайиб кетганидек, ўлим билан натижаланади.

Олам тарихи бошдан оёқ шоҳидки, аскарларни сиёсатга аралашгани, давлатга ва миллатга мудҳиш зарарлар билан натижаланган. Албатта Исломий ҳамиятингиз бундайин сизнинг зиммангизда бўлган, ҳаёти Исломияга зарар берадиган ишлардан сизни ман қилади. Сиёсат ташвишини қиладиганлар, сизнинг мутафаккирларингиз ҳукмидаги қўмондонларингиз ва амр берувчиларингиздир.

Баъзан сиз зарар деб ўйлаган нарса, сиёсий жиҳатда буюк зарарни даф қилгани учун, айни фойда бўлганидан, қўмондонларингиз ўз тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, уни сизга амр этади. Сизларга эса иккиланиш жоиз эмас.

Хусусий бўлган ношаръий фаолиятлар санъатдаги маҳорат ва мутахассисликка тўсиқ эмас ва санъатдан нафратланилмас. Бамисоли бир мутахассис табиб ва бир моҳир муҳандиснинг ношаръий ҳаракатлари, уларнинг тиббиёт ва ҳандасаларидан фойдаланишга тўсиқ бўлмаганидек, ҳарбий таълимотда ҳам тажрибали ва у санъатда моҳир ва Исломий ҳамият ила фикрлари мунаввар бўлган қўмондонларингизнинг баъзиларининг кичик бир ношаръий ҳаракатларини деб итоатни бузмангиз. Чунки, ҳарбий таълим муҳим бир санъатдир. Ҳамда, сизнинг қиёмингиз (яъни итоатингиз) туфайли порлоқ шариат, Мусо (А.С.)нинг пок мўъжизали қўли сингари, бошқа келишмовчилик сабабларини ва фикрларни паришон қилгувчи жамиятларни ютиб чиқди. Сеҳргарларни ҳам саждага мажбур айлади. Ҳаракатларингиз бу инқилобда малҳам каби эдики, ошиб кетса заҳарга айланади. Ва ҳаёти Исломияни фано бир хасталикка дучор қилади.

Ҳамда, ҳимматингизла биздаги истибдод ҳозир маҳв бўлди. Лекин тараққиёт учун Оврупанинг маънавий истибдоди остидамиз. Ниҳоят даражада эҳтиёт ва қизишмаслик лозим.

Яшасин порлоқ шариат!.. Яшасин аскарлар!..

Саид Нурсий.

* * *

 

 

Жамиятларга муҳим эслатма.

 

Ҳозир жамиятимиз бир ҳукумати машрутаи машруа*дир. Ҳукумат ичида ҳукумат бўлишининг зарари кўринди. Маърифат савияси бир эмаслигидан, натижада фирқалараро хусумат, таассуб ва тарафкашлик келиб чиқади. Табиийки, у қувватни истеъмол қилиш билан сиёсатга аралашиб кетилади ва умумий идора қилишда, ҳар кимга лаззатли бўлган ҳукм суриш учун, ғарази борларга уйғун бир замин ҳозир бўлади.. Бунга биноан, биздаги фирқаларнинг ҳозирги ҳолида давом этиши зарарлидир.

Локин бир ширкатда ва ё мунавварул фикр ва ўзаро бетараф сиёсий танқидлардан ва ё аҳли илм ўртасида насиҳат ва иршоддан манфаат бўлиши мумкин. Ҳозирги ҳукумати машруамиз аслида буюк жамиятдир.

Бадиуззамон Саид Нурсий.

* * *

 

Ҳақиқат Уруғлари.

(Ўттиз беш йил аввал чоп этилган "Ҳақиқат Уруғлари" номли рисоладан важиза (мўжаз жумла)лардир.)

 

 اَلْحَمْدُ ِللهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ عَلٰى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلٰۤى اٰلِهِ وَصَحْبِهِ اَجْمَعِينَ

1. Касал бир асрнинг, хаста бир унсурнинг, иллатли бир аъзонинг шифоси -- Қуръонга тобе бўлишдир.

2. Азаматли бахтсиз бир қитъанинг, шонли толесиз бир давлатнинг, қийматли соҳибсиз бир қавмнинг чораси -- Иттиҳоди Исломдир. (Исломий Бирдамликдир.)

3. Ер куррасини ва барча юлдузлар ва қуёшларни тасбеҳ доналари каби кўтариб айлантирадиган қувватли бир қўлга эга бўлмаган зот, коинотни яратиш ва ижод этишни даъво қилолмас. Чунки ҳар нарса, бир-бири ила боғлиқдир.

4. Аллоҳнинг қудрати учун маҳшарда барча руҳ соҳибларининг қайта тирилиши, ўлимга ўхшаш бир уйқу ила қишда увушган бир чивиннинг баҳорда қайта тирилиб тикланишидан кўра оғир эмас. Чунки Аллоҳнинг Азалий Қудрати зотийдир, ўзига хосдир, ўзгариб кетмайди, бунга ҳалал берувчи ожизлик йўқ, тўсиқлар ичига киролмас. Унда мартабалар бўлмайди, ҳар нарса унга нисбатан бир хил даражададир.

5. Чивиннинг кўзини ким яратган бўлса, Қуёшни ҳам у яратган.

6. Бурганинг ошқозонини ким низомга солган бўлса, Қуёш системасини ҳам у танзим этган.

7. Коинотнинг ижод қилинишида шундайин бир мўъжизавийлик борки, агар барча табиий сабаблар, амри-маҳол бўлсада, иқтидорли биттадан ихтиёр эгаси деб фараз қилинса, барибир камоли ожизлик ила мўъжиза қаршисида сажда этиб

سُبْحَانَكَ لاَ قُدْرَةَ لَنَاۤ اِنَّكَ اَنْتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ  дейдилар.

8. Сабабларга таъсири ҳақиқий берилмаган, Ягоналик ва Ҳайбат шуни истайди. Локин мулк жиҳатида сабаблар дасти қудратга парда бўлган. Иззат ва Азамат шуни истайди. То юзаки қарашда, дасти қудрат мулк жиҳатидаги умури ҳасиса (арзимас ишлар) билан машғул бўлиб кўрилмасин.

9. Қудратга тааллуқли бўлган ҳар нарсанинг малакутият* жиҳати шаффофдир, покдир.

10. Олами Шаҳодат Ғайб Оламлари устидаги тантанали пардадир.

11. Бир нуқтани том ўрнида ижод этмоқ учун бутун коинотни ижод этадиган ниҳоясиз бир қудрат лозим. Зеро, шу улкан коинот китобининг ҳар бир ҳарфининг - бохусус жонли ҳар бир ҳарфининг - ҳар бир жумласига қараган бирор юзи, назорат этган бирор кўзи бор.

12. Машҳур воқеа борки, ийд ҳилолини кўриш учун осмонга боқадилар. Ҳеч ким бир нарса кўрмайди. Кекса бир зот қасам ичиб: "Ҳилолни кўрдим," дейди. Ҳолбуки кўргани ҳилол эмас, кипригининг қавс шаклидаги оқ бир қили бўлади. У қил қаёқда-ю... Ой қаёқда? Зарраларнинг ҳаракатлари қаёқда-ю... Ҳар навга шакл берувчи Фоил қаёқда?

13. Табиат - бамисоли бир матбаадир, матбаачи эмас...

Нақшдир, наққош эмас...

Қобилдир, бажарувчи эмас...

Қолипдир, ҳосил қилгувчи эмас...

Низомдир, низомловчи эмас...

Қонундир, қудрат эмас...

Шариати иродиядир, ҳақиқати хорижия эмас!...

14. Онгли мавжудотнинг фитратида бор бўлган виждондаги ўзига жалб этиш ва жозиба, бир жозибадор ҳақиқатнинг жазбаси биландир.

15. Фитрат ёлғон сўйламас. Бир данакдаги ўсиш майли: "Мен сунбулланаман, мева бераман," дейди. Тўғри сўйлайди.

Тухумда бир ҳаёт майли бор. "Жўжа бўламан," дейди. Аллоҳнинг изни ила жўжа бўлади, рост сўйлайди.

Бир ҳовуч сув музлаш майли ила: "Кўп жойни эгаллайман" дейди. Метин темир уни ёлғонга чиқармас, сўзининг тўғрилиги темирни парчалайди.

Шу майллар иродадан келган коинотдаги амрларнинг намоён бўлишидир, жилваларидир.

16. Чумолини амирсиз, арини подшоҳсиз қўймаган Қудрати Азалия, албатта, инсониятни пайғамбарсиз қолдирмайди. Олами шаҳодатдаги инсонларга ойни иккига бўлиниши бир мўъжизаи Аҳмадия (А.С.М.) бўлгани каби, Меърож ҳам Олами Малакутдаги малоика ва руҳларга қаратилган бир мўъжизаи куброи Аҳмадиядирки, Пайғамбарликнинг валийлик жиҳати бу машҳур каромат ила исбот этилган. Ва у Порлоқ Зот чақмоқ ва ой каби малакутда шуъла таратган.

17. Калимаи шаҳодатнинг икки каломи бир-бирига шоҳиддир. Биринчиси иккинчисига лиммий* далилдир, иккинчиси биринчисига инний* далилдир.

18. Ҳаёт ваҳдат тажаллисининг кўплаб туридан биридир. Шунинг учун иттиҳодга чорлайди. Ҳаёт бир нарсани ҳар нарсага соҳиб қилади.

19. Руҳ, устки вужудга эга бўлган бир қонундир, онгли бир номусдир. Собит ва доимий фитрий қонунлар каби, руҳ ҳам Олами Амрдан келган, қудрат унга ҳиссий бир вужуд кийдирган. Сайёл бир туйғуни у гавхарга шаффоф бир ғилоф қилган.

Мавжуд руҳ маъқул қонуннинг қардошидир. Иккиси ҳам доимий, ҳам Олами Амрдан келган. Шояд, навлардаги қонунларга Қудрати Азалия устки бир вужуд кийдирсайди, руҳ бўларди. Агар руҳ онгни бошидан чиқариб ташласа, яна ўлмас бир қонун бўларди.

20. Зиё ила мавжудот кўринади, ҳаёт ила мавжудотнинг тириклиги билинади. Ҳар бири биттадан кашшофдир.

21. Насроният, ё сўнажак ва ё софлашиб, Исломият қаршисида қуролини тарк этажак.

Насроният бир неча марта йиртилди, протестантликка келди. Протестантлик ҳам йиртилди, тавҳидга яқинлашди. Такрор йиртилмоққа ҳозирланмоқда. Ё ажраб чиқиб сўнажак ва ё ҳақиқий Насрониятнинг асосини ўзида жамлаган Ислом ҳақиқатларини ўз қаршисида кўриб, таслим бўлажак.

Ушбу азим сирга Ҳазрати Пайғамбар Алайҳиссалоту Вассалом ишора қилиб деганларки: "Ҳазрати Исо нозил бўлиб келажак, умматимдан бўлажак, шариатимга амал қилажак."

22. Авомларнинг аксариятини таслимга чорлайдиган нарса, далилдан кўра кўпроқ, манбадаги муқаддасликдир.

23. Шариатнинг юздан тўқсони, диннинг ўзгармас ва соғломлиги шубҳасиз бўлган биттадан олмос устунларидир. Ихтилофли ижтиҳодий масалалар эса юзтадан ўнтасидир. Тўқсон олмос устун, ўн олтинни ҳимоя қилиш учун берилмас.

Китоблар ва ижтиҳодлар Қуръонга дурбин бўлмоги лозим, ойна бўлмоғи керак, соя ва вакил бўлмаслиги керак.

24. Ҳар истеъдод эгаси ўз нафси учун ижтиҳод қилиши мумкин, аммо шариатга татбиқ қилишга ҳаққи йўқ.

25. Бир фикрга даъват қилиш, уламолар жамоатининг қабул қилишига боғлиқдир. Акс ҳолда у даъват бидъатдир, рад қилинади.

26. Инсон фитратан мукаррам бўлганидан ҳақни излайди. Баъзан ботил нарсалар қўлига тушса, ҳақ деб ўйлаб қўйнида сақлайди. Ҳақиқатни қазиётганда ихтиёрсиз бошига залолат тушади, ҳақиқат деб ўйлаб бошига кияди.

27. Қудратнинг бири-биридан шаффоф ва латиф кўп ойналари бор. Сувдан ҳавога, ҳаводан асийрга, асийрдан Олами Мисолга, Олами Мисолдан Олами Арвоҳга, ҳатто замонга, фикрга турланиб кетади. Бир калима ҳаво оламида миллионлаб калималар бўлиб кетади. Қудрат қалами бу турланиш сирини жуда ажиб бир тарзда кўпайтиради.

Ойна ўзида, бир нарсанинг аслини ва ё асли билан бирга моҳиятини акс этдиради. Нурсиз нарсаларнинг тимсоллари, биттадан ҳаракатдаги маййитлардир. Бир нуроний руҳнинг ўз ойналаридаги тимсоллари, биттадан тирик эгизагидир, айни ўзи бўлмагани билан ғайри ҳам эмасдир.

28.- Қуёш ўз ўқи атрофидаги ҳаракати ила силкинса, мевалари тўкилмайди; силкинмаса, емишлари бўлган сайёралар тушиб тарқалиб кетади.

29.- Нури фикр, қалб зиёси ила ёришиб қўшилиб кетмаса, зулматдир, ундан зулм пишқириб чиқади. Кўзнинг музлим наҳори абёзи, музийн (Изоҳ) лайлаи сувайдо ила бирга бўлмаса, басорсиз, яъни кўрмас бўлгани каби, порлоқ фикрларда қалб қорачиғи бўлмаса, басиратсиздир, кўрдир.

----------------------

(Изоҳ): Мазмуни: Кўзнинг кундузга ўхшаган оқи, кечага ўхшаган қорачиғи билан бирга бўлмаса, кўз кўздек бўлмайди.

------------------

30.- Илмда қалбнинг тасдиқи бўлмаса, нодонликдир. Лозим деб топиш бошқадир, эътиқод қилиш бошқадир.

31.- Ботил нарсаларни яхшилаб тасвирлаш, соф зеҳнларни булғаш бўлади.

32.- Олими муршид қўй бўлмоғи лозим, қуш бўлмаслиги керак. Қўй қўзисига сут, қуш боласига қайт беради.

33.- Бир нарсанинг борлиги, барча қисмларининг бор бўлишига боғлиқдир. Йўқ бўлиши учун эса, бир қисмининг йўқ бўлиши кифоя қилганидан; заиф одам иқтидорини кўрсатмоқ учун бузғунчилик тарафдори бўлади, мусбат ўрнига манфий ҳаракат қилади.

34. Ҳикмат дастурлари, ҳукумат қонунлари ила; қонунлар, қувватли муносабатлар ила пайвандланмаса, аксарият авом орасида самара бермас.

35. Зулм, бошига адолат кулоҳини кийган; ҳамият, ҳиёнат либосини кийган; жиҳодга исён исми берилган; асирликка ҳуррият номи берилган!.. Зидлар суратларини алмаштириб олганлар.

36. Манфаат устига қурилган сиёсат, йиртқичдир.

37. Оч йиртқичга муҳаббат кўрсатишлик, раҳмини эмас, иштаҳасини очади. Ҳамда тиш ва тирноқларининг ҳаққини ҳам сўрайди!..

38. Замон шуни кўрсатдики, Жаннат арзон эмас, Жаҳаннам ҳам кераксиз эмас...

39. Дунёда хослар деб танилган инсонлардаги фазилатлар, тавозу ва камтарликка сабаб бўлиш ўрнига, ҳукмронлик ва такаббурга сабаб бўлган. Фуқаронинг ожизлиги, авомнинг фақирлиги, раҳм-шафқат ва эҳсонга сабаб бўлмоғи лозим экан, асорат ва маҳкумиятлари билан натижаланди.

40. Бир нарсада фазилат ва шараф ҳосил бўлган сари, хосларга пешкаш қиладилар, ёмонлик бўлса авомга тақсимлайдилар.

41. Хаёллар ғоясиз бўлса ва ёҳуд унутилса ва эсдан чиқарилса; зеҳнлар ўз атрофида манмансираш билан овора бўлиб қоладилар.

42. Барча қўзғалонлар ва фасодларнинг асл манбаи ва барча разил ахлоқларни ҳаракатга келтирувчи манба, икки калимадан иборат.

Биринчи Калима: "Мен тўқ бўлсам, бошқалар очликдан ўлса менга нима!"

Иккинчи Калима: "Истироҳатим учун заҳмат чек; сен ишла, мен ейман."

Биринчи калиманинг ирқини кесадиган ягона бир давоси борки, у ҳам бўлса закотнинг шартлигидир.

Иккинчи калиманинг давоси, рибони (судхўрликни) ҳаром қилишдир. Адолати Қуръония олам эшигида туриб, рибога қарата: "Таъқиқлангандир, киришга ҳаққинг йўқдир," дейди. Инсоният бу амрни тингламади, буюк бир тарсаки еди. Янада даҳшатлироғини емай туриб, қулоқ солиши лозим!..

43. Давлатлар ва миллатлараро жанглар, инсоният табақалари ўртасидаги курашларга ўрнини бўшатмоқда. Зеро башар асир бўлишни истамаганидек, қарам бўлишни ҳам истамас.

44. Ношаръий йўллар билан бир мақсадни таъқиб этган, кўпинча мақсадининг зидди билан жазо кўради. Оврўпа муҳаббати каби, ношаръий муҳаббатнинг оқибатидаги мукофотлари, маҳбубнинг ғаддорона адоватидир.

45. Ўтмишга, мусибатларга тақдир назари билан; келажакка ва гуноҳларга эса, жавобгар тарзида боқмоқ лозим. Жабрийлик* ва мўътазилалик* бу ерда бирлашадилар.

46. Чораси топиладиган ишда ожизликка, чорасиз ишда жазога илтижо қилмаслик керакдир.

47. Ҳаётнинг яраси битиб кетар, аммо Ислом иззатининг ва номуснинг ва миллат иззатининг яралари жуда чуқурдир.

48. Баъзан шундай бўладики, бир калима бир қўшинни ҳароб қилади, бир замбарак ўқи, ўттиз миллионнинг маҳв бўлишига сабаб бўлади. (Изоҳ)

-------------------------------------

(Изоҳ) Бир серб аскарининг Австрия Валиахтига отган бир замбарак ўқи, Биринчи Жаҳон урушини портлатди, ўттиз миллион инсонни маҳв бўлишига сабаб бўлди.

Бундай шароит остида баъзан озгина бир ҳаракат, инсонни Аълои Иллийинга чиқаради ва баъзан шундай ҳолат бўладики, оз бир амал инсонни асфали софилийнга туширади.

------------------------------------------

49. Бир дона тўғрилик, бир хирмон ёлғонни ёқиб юборади. Бир дона ҳақиқат, бир хирмон хаёллардан устун.

لاَيَلْزَمُ مِنْ لُزُومِ صِدْقِ كُلِّ قَوْلٍ ، قَوْلُ كُلِّ صِدْقٍ

"Ҳар сўзинг тўғри бўлмоғи шарт, бироқ ҳар тўғрини сўйлаш тўғри эмас."

50. Гўзал кўрган, гўзал фикрлайди. Гўзал фикрлаган, ҳаётидан лаззат олади.

51. Инсонларни жонлантирувчи нарса умиддир, ўлдирувчи эса умидсизликдир.

52. Қадимдан бери иълои Калиматуллоҳ*ни ва истиқлолнинг бардавомлигини ва Ислом учун фарзи кифоя бўлган жиҳодни деруҳта қилишлик билан ўзини яквужуд Ислом оламига фидо қилишга вазифадор бўлган ва ҳалифаликка байроқдорлик қилиб келган бу давлати Исломиянинг фалокати, Олами Исломнинг саодати ва келажакдаги ҳуррияти билан тугалланади. Чунки бу мусибат, ҳаётимизнинг асоси бўлган Исломий бирдамликнинг тараққий топиб майдонга чиқишини ҳориқулода бир тарзда тезлаштириб юборди.

53. Христианликнинг моли бўлмаган маданият ютуқларини унинг моли қилиб ва Исломиятнинг душмани бўлган қолоқликни унга дўст қилиб кўрсатмоқ, фалакнинг терс айланиб кетишига далилдир

54. Устини кир қоплаган мислсиз бир олмос, доимо порлоқ шишадан афзалдир.

55. Ҳар нарсани моддада излаганларнинг ақллари кўзларидадир. Кўз эса маънавиятда кўрдир.

56. Мажоз (ўхшатма), илмнинг қўлидан нодонликнинг қўлига тушса, ҳақиқатга айланади, хурофотга эшик очади.

57. Эҳсони Илоҳийдан ортиқ эҳсон, эҳсон эмас. Ҳар нарсани борича таърифламоқ керак.

58. Шуҳрат инсоннинг моли бўлмаган нарсаларни ҳам инсонга мол қилади.

59. Ҳадис ҳаётнинг маъдани ва ҳақиқатнинг илҳомидир.

60. Диннинг ҳаёт топиши миллатнинг ҳаёт топишидир. Дин ҳаёти ҳаётнинг нуридир.

61. Инсониятга раҳмат бўлган Қуръон фақатгина барчанинг, лоақал аксариятнинг саодатини ўзида жамлаган бир маданиятни қабул қилади. Ҳозирги ғарб маданияти эса беш манфий асос устига қурилган.

1- Таянч нуқтаси, қувватдир. Унинг иши эса тажовуздир.

2- Қасд қилган мақсади, манфаатдир. Унинг иши эса бир-бирига заҳмат етказишдир

3- Ҳаётдаги дастури, курашдир. Унинг иши эса низо чиқаришдир.

4- Жамият мобайнидаги боғловчиси, бошқаларни ютиш билан озиқланувчи ирқчилик ва манфий миллатчиликдир. Унинг иши эса мудҳиш урушларни чиқаришдан иборат.

5- Жозибадор хизмати ҳавои-нафс ва ҳавасни шижоатлантириш ва орзуларни таъминлашдир. У ҳавои нафс эса инсоннинг маънавий бузулишига сабабдир.

Шариати Аҳмадия (А.С.М.) ўз ичига олган ва амр этган маданиятга келсак:

Таянч нуқтаси, қувват ўрнига ҳақдирки, шаъни адолат ва тенгликдир.

Мақсади эса фазилатдирки, шаъни муҳаббат ва яқинликдир.

Бирлаштирувчи жиҳати эса ирқчилик ва миллатчилик ўрнига, диний ва ватаний ва синфий алоқалардирки, шаъни самимий биродарлик ва ўзаро тотувлик ва хорижий тажовузларга қарши, фақатгина мудофаа қилишдир.

Ҳаёт учун кураш дастури ўрнига кўмаклашиш дастуридирки, шаъни бирдамлик ва бир-бирини қўллаб қувватлашдир.

Ҳавои-нафс ўрнига ҳидоятдирки, шаъни инсоний тараққийга ва руҳий камолотга эришмоғидир.

Борлиғимизнинг ҳомийси бўлган Исломиятдан қўлингни узма, тўрт қўл билан ёпиш, йўқса маҳв бўласан.

62. Оммавий мусибат кўпчиликнинг хатосидан келиб чиқади. Мусибат жиноятнинг натижаси, мукофотнинг муқаддимасидир.

63. Шаҳид ўзини тирик деб билади. Жончиқар ҳолатни кўрмагани учун фидо қилган ҳаётини давом этаётган ва боқий ҳолда кўради. Фақат аввалгидан кўра соф деб билади.

64. Қуръоннинг том адолати, бир маъсумнинг ҳаётини ва қонини, ҳатто умум инсоният учун бўлса ҳам поймол этмайди. Қудрат назарида иккиси ҳам тенг бўлгани каби, адолат назарида ҳам бирдир. Худбинлик туфайли инсон шундай бир ҳолга келадики, эҳтиросига монелик қилган ҳар нарсани, ҳатто қўлидан келса бутун дунёни хароб ва инсониятни йўқ қилишни истайди.

65. Хавф ва заифлик ташқи таъсирларни шижоатга келтиради.

66. Муҳаққиқ (аниқ) манфаат мавҳум зарарларни деб фидо қилинмайди.

67. Истамбулнинг ҳозирги сиёсати грипп касаллиги каби бир хасталикдир.

68. Телба одамга "Яхшисан, яхшисан" дейилса яхшилашгани, яхши одамга "ёмонсан, ёмонсан" дейилса ёмонлашиш ҳодисалари оз эмасдир.

69. Душманнинг душмани, душман қолгунча дўстдир. Душманнинг дўсти, дўст қолгунча душмандир.

70. Қайсарликнинг иши шуки, шайтон унга ёрдам берса, "Фариштадир" дейди, раҳмат ўқийди. Қарши тарафда фариштани кўрса, "либосини ўзгартирган шайтон" дейди, лаънат ўқийди.

71. Бир дарднинг дармони бошқа дардга заҳар бўлиши мумкин. Бир дармон ҳаддидан ўтиб кетса, дард келтиради.

72.

اَلْجَمْعِيَّةُ الَّتِى فِيهَا التَّسَانُدُ اٰلَةٌ خُلِقَتْ لِتَحْرِيكِ السَّكَنَاتِ، وَالْجَمَاعَةُ الَّتِى فِيهَا التَّحَاسُدُ اٰلَةٌ خُلِقَتْ لِتَسْكِينِ الْحَرَكَاتِ

73. Жамоатда холис бирлик бўлмаса, қўшилиш ва кўпайиш, касрда кўпайтирилгани каби кичраяди (Изоҳ.)

--------------------------

(Изоҳ): Маълумдирки, ҳисобда кўпайтирув сонларни катталаштиради. Тўрт карра тўрт ўн олти бўлади. Бироқ касрли сонларни кўпайтириш, аксинча кичрайтиради. Учдан бирни учдан бирга кўпайтирса, тўққиздан бир бўлади. Айнан шунинг каби, инсонлар холислик ва тўғрилик асосида бирлашмаса, жамоат кўпайган сари, кичрайиб, бузулиб кетади, қиймати қолмайди!..

----------------------

74. Қабул қилмаслик, йўқни қабул қилиш билан чалкаштирилади. Қабул қилмасликнинг далили - яққол кўрсатувчи далилнинг йўқлиги. Йўқни қабул қилиш учун эса йўқлигига далил керак бўлади. Биринчиси шак, иккинчиси инкордир.

75. Иймоний масалалардаги шубҳа, бир далилни, ҳатто юз далилни қабул қилмаса ҳам, исботланаётган масалага ҳеч зарар етказолмайди. Чунки бундан бошқа минглаб далиллари бор.

76. Ҳақ йўлда кўпчиликка эргашмоқ керак. Аксариятга ва кўпчиликка таяна бошлагандан сўнг лоқайд Умавийлик энг ниҳоят Аҳли Суннат жамоатига қўшилди. Сон жиҳатидан озчиликда қолган салобатли Алавийлик (Шиалик) охири бориб оз бир қисми Рофизийликка тақалди.

77. Ҳақда иттифоқ, жуда ҳақда ихтилоф келиб чиқса, баъзан ҳақ жуда ҳақдан кўра ҳақдир... Гўзал жуда гўзалдан кўра гўзалдир.

Ҳар ким ўз маслагини "Ҳува ҳақ" (Шу ҳақ) дейиши мумкин, "Ҳувал ҳақ" (Шуни ўзигина ҳақ) демаслиги керак. Ва ёҳуд "Ҳува ҳасан" (Шу гўзал) дейиши мумкин, "Ҳувал ҳасан" (Шуни ўзигина гўзал) демаслиги керак.

78. Жаннат бўлмаса, Жаҳаннам азоб бермас.

79. Замон кексайган сари Қуръон ёшариб бораётир, рамзлари равшанлашиб бораётир.

Нур, нор (яъни олов) бўлиб кўрингани каби, баъзан шиддатли балоғат ҳам муболаға бўлиб кўринади.

80. Ҳароратдаги мартабалар совуқнинг халал беришига кўрадир; гўзалликдаги даражалар хунукнинг аралашганига кўрадир. Қудрати Азалия зотийдир (ўзигагина хосдир), лозимдир, зарурийдир; ожизлик аралашиб халал беролмас, бунда мартабалар бўлолмас, ҳар нарса унинг олдида тенгдир.

81. Қуёшнинг файзли жилоси бўлган тимсоли, денгизнинг сатҳида ва денгизнинг қатрасида айни хусусиятни кўрсатади.

82. Ҳаёт, тавҳиднинг жилвасидандир. Унинг охири ҳам ваҳдат (яъни бирлик) касб этаётир.

83. Токи инсонларнинг орасида - валий, Жумада - дуолар ижобат бўладиган дақиқа, Рамазонда - Лайлатул Қадр, Аллоҳнинг Гўзал Исмлари ичида - Исми Аъзам, умр ичида - ажал яширин қолар экан; бошқалари ҳам қийматда қолаверади, уларга аҳамият берилаверади.

Йигирма йиллик охири аниқ бўлмаган бир умр, ниҳояси тайин бўлган минг йиллик умрдан афзалдир.

84. Гуноҳларнинг дунёдаги оқибати, охиратдаги шиддатли азобига далилдир.

85. Қудрат назарида ризқ ҳаёт қадар аҳамиятлидир. Қудрат чиқаради, тақдир кийдиради, иноят озиқлантиради.

Ҳаётнинг натижаси зоҳирдир, кўринади. Ризқнинг ҳосили ноаниқ, чиқиши босқичма-босқичдир, ўйлатади. Очликдан ўлиш йўқ. Чунки баданда шаҳм (ички ёғлар) ва бошқа кўринишда тўпланиб турувчи ёғлар битмасдан аввал ўлади. Демак тарки одатдан келиб чиққан хасталик ўлдиради, ризқсизлик эмас.

86. Гўштхўр йиртқичларнинг ҳалол ризқлари, ҳайвонларнинг ҳадсиз мурдаларидир. Ҳам рўйи заминни тозалайдилар, ҳам ризқларини топадилар.

87. Бир луқма қирқ сўм, бошқа бир луқма ўн тийиндир. Оғизга кирмасдан аввал ва оғиздан ўтгандан кейин бирдирлар.

Фақат оғизда бир неча сония фарқлари бор. Текширувчи дарвозабон бўлган там билиш сезимига илтифот қилиб, уни мамнун этмоқ учун бир ўрнига ўнни сарфламоқ, исрофнинг энг ёмонидир.

88. Лаззатлар чақирган сари, "егандек бўлдим" демоқ лозим. "Егандек бўлдим"ни дастур қилган бир одам, "Егандек бўлдим" номли бир масжидни ейиши мумкин эди, емади.

89. Авваллари аксар мусулмонлар оч эмасди, тўкин-сочин яшашга имконият бор эди. Ҳозир очдир, лаззатланишга ҳам ихтиёр йўқ.

90. Вақтинчалик лаззатдан кўра, вақтинчалик аламга табассум қилмоқ, хуш келдинг демоқ керак. Ўтиб кетган лаззатлар "Эйвоҳ" дедиради. "Эйвоҳ", яширин аламнинг таржимонидир. Ўтган аламлар, "Шукр!" дедиради. Ул "Шукр!" пинҳоний бир лаззат ва неъматнинг хабарчисидир.

91. Нисён (унитишлик) ҳам бир неъматдир. Фақатгина бир кунлик аламларни чектиради, аввалдан тўпланиб ётганларини унуттиради.

92. Ҳароратнинг даражаси каби, ҳар бир мусибатда ҳам неъматнинг даражаси бор. Янада каттасини ўйлаб, кичик мусибатнинг неъматлик даражасини кўриб, Аллоҳга шукр этмоқ лозим. Йўқса катта деб билиб уф тортилса шишади, қайғурса икки баробар катталашади. Қалбдаги хаёлий сурати ҳақиқатга айланади. Ва бу тарзда қалбни эзади.

93. Ҳар бир одамнинг жамият ичра кўринмоқ ва кўрмоқ учун, мартаба дейилган деразаси бўлади. У дераза бу одамнинг қийматининг қоматидан юксак бўлса, такаббурлик билан бўйнини чўзади. Агар қийматининг қоматидан пастда бўлса, тавозе билан қавсдек эгилади. Токи, ўша савияда кўринсин ва кўрсин.

Инсонда буюкликнинг миқёси кичикликдир, яъни тавозедир. Кичикликнинг меъзони буюкликдир, яъни такаббурликдир.

94. Заифнинг қувватлига нисбатан иззат-нафсини сақлаши агар қувватлида бўлса, такаббурлик бўлади. Кучлининг заифга нисбатан тавозеси, агар заифда бўлса, хорликдир.

Бир бошлиқнинг ўз мансабидаги жиддияти - виқордир; камтарлиги - пасткашликдир. Уйидаги жиддияти - кибрдир; камтарлиги - тавозедир.

Шахс мутакаллими ваҳда* бўлса, ўзгалар қусуридан кўз юммоқ ва фидокорлик кўрсатмоғи, солиҳ амалдир. Мутакаллими маалғайр* бўлса, хиёнатдир, ярамас амалдир. Бир шахс ўзи учун ҳазми нафс қилса бўлади, фахрланишга ҳаққи йўқ. Миллатига келганда фахрланса бўлади, ҳазми нафс қилишга ҳаққи йўқ.

95. Иш жараёнидаги кетма-кетликни Аллоҳга топшириб қўйиш танбалликдир. Натижа чиқмоғида Аллоҳга топшириш эса таваккулдир.

Меҳнатнинг самарасига ва қисматига ризо, қаноатдир. У меҳнатга бўлган хоҳишни кучайтиради. Борига қаноат қилмаган ҳимматсиздир.

96. Шариат амрларига итоат ва исён борлиги каби, коинот қонунларига ҳам итоат ва исён бор. Биринчисида мукофот ва жазонинг аксарияти охиратда, иккинчисида кўпи дунёда бўлади.

Масалан, сабрнинг мукофоти зафардир. Дангасаликнинг жазоси қашшоқликдир. Меҳнатнинг савоби сарватдир. Саботнинг мукофоти ғалабадир.

Ҳамма учун тенг бўлмаган адолат, адолат эмас.

97. Ўхшашлик зиднинг сабабидир. Уйғунлик ўзаро таянчнинг асосидир. Кичиклик такаббурнинг манбаидир. Заифлик ғурурнинг маъданидир. Ожизлик мухолифатнинг манбаидир. Қизиқиш илмнинг муаллимидир.

98. Қудрати Фотира эҳтиёж орқали, хусусан очлик эҳтиёжи орқали, аввало инсон ўлароқ бутун ҳайвонотни жиловлаб низом остига тиққан. Ҳам оламни остин-устунликдан халос қилиб, ҳам эҳтиёжни маданиятга устод қилиб, тараққиётга замин ҳозирлаган.

99. Зерикиш сафоҳат (яъни маишатпарастлик)нинг муаллимидир. Умидсизлик фикр залолатининг; қалб зулмати руҳ сиқилишининг манбаидир.

100. اِذَا تَاَنَّثَ الرِّجَالُ بالتَّهَوُّسِ * تَرَجَّلَ النِّسَاۤءُ باِلتَّوَقُّح

Биродарлар мажлисига гўзал бир аёл кирса, риё, рақобат, ҳасад томири уйгонади. Демак аёлларнинг очиқ-сочиқликка чиқиши оқибатида, маданий инсонларда ёмон хулқлар намоён бўлади.

101.- Инсониятнинг ҳозирги гуноҳолуд тажанг руҳида, табассумкор кичик жанозалар бўлмиш суратларнинг ўрни катта.

102.- Тақиқланган ҳайкал - ё тошга айланган бир зулм, ё бир жисмлашган ҳавас ва ё бир жасадлашган риёдир.

103.- Исломиятнинг соғломлигини тамоман қабул қилиб, ҳақиқий маънода унинг доирасига кирган зотда, кенгайиш майли - такомил майлидир. Лоқайдлик ила четда турган зотда бу кенгайиш майли - бузиш майлидир. Бўрон ва зилзила пайтида ижтиҳод эшигини очиш тугул, балки деразаларни ҳам беркитиш зарурдир.

Лоқайдлар рухсатлар ила эркалатилмайди, балки азиматлар билан шиддатла танбеҳ этилади.

104.- Бечора ҳақиқатлар қийматсиз қўлларда қийматсиз бўлиб қолади.

105.- Куррамиз ҳайвонга ўхшайди, ҳаёт асарларини кўрсатмоқда. Ажабо тухум қадар кичрайса, бир нави ҳайвон бўлмайдими? Ва ё бир микроб куррамиз қадар катталашса унга ўхшаб қолмайдими? Ҳаёти бўлса, руҳи ҳам бор. Олам инсон қадар кичрайса, юлдузлари зарралар ва биттадан гавҳарлар ҳукмига ўтса, у ҳам бир онгли ҳайвон бўлиб қолмайдими? Аллоҳнинг бундайин кўп ҳайвонлари бор.

106. Шариат икки хилдир:

Биринчиси: кичик олам бўлган инсоннинг фаолият ва аҳволини низомга солган ва калом сифатидан келган биз билган Шариатдир.

Иккинчиси: буюк инсон бўлган оламнинг ҳаракатларини ва олам ичидагиларни низомга солган, ирода сифатидан келган фитрий шариати кубродирки, баъзан янглиш ўлароқ табиат деб номланади.

Малоикалар бир азим умматдирки, ирода сифатидан келган ва фитрий шариат деб аталувчи коинот қонунларининг ижрочилари ва вакиллари ва тимсолларидирлар.

107.

 اِذَا وَازَنْتَ بَيْنَ حَوَاسِّ حُوَيْنَةٍ خُرْدَبِينِيَّةٍ وَحَوَاسِّ اْلاِنْسَانِ، تَرٰى سِرّاً عَجِيبًا: اِنَّ اْلاِنْسَانَ كَصُورَةِ يٰسۤ كُتِبَ فِيهَا سُورَةُ يٰسۤ

108. Моддапарастлик маънавий вабодирки, инсониятга бу мудҳиш безгакни туттирди, ғазаби Илоҳийга дучор қилди. Талқин ва танқид қобилияти кучайган сари, у вабо ҳам кенгайиб боради.

109. Энг бадбахт, энг кўп изтироб чекувчи, энг сиқилувчи одам - ишсиз одамдир. Чунки дангасалик йўқликнинг биродаридир. Меҳнат вужуднинг ҳаёти ва ҳаётнинг уйғоқ ҳолатидир.

110. Рибонинг эшик ва дарвозалари бўлган банкларнинг нафи, инсониятнинг фано қисми бўлган кофирларга ва уларнинг энг золимларига ва буларнинг энг бузуқларигадир. Олами Исломга эса мутлақо зарардир. Бутун инсониятнинг манфаати назарга олинмайди. Чунки кофир жангари ва тажовузкор бўлса, ҳурматсиздир, исматсиздир.

111. Жума хутбаси зарурий ва ўзгармас асосларни зикр қилишдир, назарияни таълим бериш эмасдир. Ибораи арабия буни энг олий шаклда хотирлатади. Ҳадис ила Оят қиёсланса кўринадики, инсоннинг энг етуги ҳам Оятнинг балоғатига етишолмайди, унга ўхшамайди.

Саид Нурсий.

* * *

 

Хутбаи Шомиянинг Иккинчи Иловасининг

Иккинчи қисми.

Сураи Ихлоснинг Бир Рамзи.

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

اَلْحَمْدُ للهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ عَلي مُحَمَّدٍ سَيِّدِ الْمُرْسَلِينَ

 

قُلْ هُوَ ягоналикла тайини; тавҳиднинг ошкорлигига ишорадир.

Тавҳиди Улуҳиятни (Илоҳликда Ягоналигини) яққол билдиришлик.

اَيْ: لاَ مَشْهُودَ بِنَظَرِ الْحَقِيقَةِ اِلاَّ هُوَ

اَللهُ اَحَدٌ  Тавҳиди Рубубиятга (Тарбиякунандаликда Ягоналигига) рамздир.

 اَيْ: لاَ مَعْبُودَ اِلاَّ هُوَ  اَللهُ الصَّمَدُ  Ва тавҳиди жабарутга талвиҳдир. (Мангу Азаматининг Ягоналигини ошкор қилишдир.)

 اَىْ: لاَ قَيُّومَ وَلاَ غَنِىَّ عَلَى اْلاِطْلاَقِ اِلاَّ هُوَ       لَمْ يَلِدْ

 

Тавҳиди Жалолини (Ҳайбатда Ягоналигини) кашф этиб, назарга кўрсатишдир.

Ширкнинг навларини рад қилади. Яъни, ўзгарувчи ва ё бўлинувчи ва ё насл қолдирувчи - Илоҳ бўлолмас. Ақли аввал ва ё малоика ва ё Исо ва ё Узайрнинг валадиятини (яъни Аллоҳнинг боласи деб) даъво қилувчи ширкларни рад қилади.

وَلَمْ يُولَدْ Азалийлигини исбот қилиш ила тавҳиддир. Сабабпараст, юлдузпараст, санампараст, табиатпарастнинг ширкларини рад қилади. Яъни ўзгарувчи ва ё бир негиздан ажралувчи ва ё бир моддадан таваллуд топган зот, Илоҳ бўлолмас.

وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا اَحَدٌ  Жомеъ бир тавҳиддир. Яъни, зотида, сифатида, фаолиятида тенги, шериги, ўхшаши йўқдир.

لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَىْءٌ وَهُوَ السَّمِىعُ الْبَصِىرُ

Шу сура барча ширк навларини рад қилмоқда. Ва тавҳид мартабаларининг қудратини ўзида жамлаган олти жумласи, бир-бирининг натижасидир. Ҳар бири бошқасининг ҳам натижаси, ҳам далилидир.

Муваҳҳиди акбар (Аллоҳнинг бирлигини эълон қилувчиларнинг буюги) ва тавҳиднинг муаззам далили бўлган коинот, фақатгина ёлғиз аркон ва асоснигина эмас, балки барча хужайраларни, балки бутун зарраларни тавҳиднинг биттадан зикр қилувчи тили ўлароқ, бу буюк далилнинг юксак садосига иштирок этиб, ҳаммаси бирдан اَللهُ لآ اِلهَ اِلاَّ هُوَ  дея мавлавийворий* зикр этмоқдалар.

 

Тавҳиднинг нотиқ (сўзловчи) далили бўлган Қуръоннинг синасига қулоқ солсанг эшитасанки, қалбнинг ич-ичида ғоят олий, ниҳоят даражада мунис ва қаноатлантирувчи далил ила жиҳозланган бир садои самовий эшитасанки, اَللهُ لآ اِلهَ اِلاَّ هُوَ   зикрини такрорламоқда.

Ҳа, шу мунаввар далилнинг олти жиҳати ҳам шаффофдир.

Устида - мўъжизалар тамғаси;

Ичида - нури ҳидоят;

Остида - мантиқ ва далил;

Ўнгида - ақл тасдиғи;

Сўлида - виждон гувоҳлиги;

Олдида - хайр;

Кўзлагани - икки дунё саодати;

Таянч нуқтаси - Илоҳий ваҳийлар.

Ваҳмнинг қандай ҳадди борки, кира олсин.

* * *

Виждоннинг тўрт унсури ва руҳнинг тўрт хоссаси бўлмиш "Ирода, Зеҳн, Ҳис, Латифаи Раббония"нинг ҳар бирининг биттадан ғояси бор:

Ироданинг ғояси, ибодатуллоҳдир.

Зеҳннинг ғояси, маърифатуллоҳдир.

Ҳиснинг ғояси, муҳаббатуллоҳдир.

Латифанинг ғояси, мушоҳадатуллоҳдир.

Тақво деб аталмиш комил ибодат, тўртовини ўзида жамлайди.

Шариат буларни ҳам етиштиради, ҳам поклайди, ҳам бу асосий ғояга етаклайди.

* * *

Агар ижоддаги восита ҳақиқий бўлсайди ва унга ҳақиқий таъсир берилсайди, ул воситага, ҳам мутлақ шуури бор деб эътиқод қилиш лозим бўлар эди, ҳамда албатта, асарда кўринган бенуқсон камоли санъат хилма-хил бўлган бўларди. Ҳолбуки энг оддийдан энг олийгача, энг кичикдан энг буюккача ҳар нарса бенуқсон, камолот даражасида, юксак моҳиятдадир.

Демак Муассири Ҳақиқийдан келган таъсир, баъзан яқиндан, баъзан узоқдан, қисман воситасиз, қисман воситалар ила эмас. Инсоннинг ихтиёрий асаридаги камолнинг йўқлиги, мажбурлашни инкор қилиб ихтиёрни исбот қилади.

Жойи диққатдирки, жузъий бир ихтиёрнинг аралашуви оқибатида, ақлнинг асари бўлмиш инсонларнинг бир шаҳари, интизомда, ваҳийнинг самараси бўлмиш бир арининг уясидаги жамоатга етишмас. Ва ариларнинг санъат кўргазмаси бўлган, мўм катакларидан ташкил топган бир шаҳари, бир анор ва анорнинг гулидан интизомликда ортда қолади.

Демак коинотдаги умумий жозиба қайси қаламдан томган бўлса, бўлинмайдиган энг кичик жисмлардаги кичкинагина жозибалар ҳам у қаламнинг нуқталаридир.

Исломият дерки: لاَ خَالِقَ اِلاَّ هُوَ ҳам воситалар ва сабабларни ҳақиқий таъсир қилувчи деб қабул қилмайди. Воситага маънои ҳарфий* назари билан қарайди. Ақидаи тавҳид, вазифаи таслим ва тафвиз* шундай бўлишини истайди. Ўзгариб кетгани учун, ҳозирги Христианлик сабаблар ва воситаларни таъсирга эга деб билади, маънои исмий* назари билан қарайди. Чунки ақидаи валадият* ва роҳиблик фикри шуни истайди, шунга етаклайди.

Улар ўз азизларига маънои исмий ила қараб бир файз манбаи ва - қуёшнинг зиёсидан, бир фикрга кўра, бошқа ҳолга кирган чироқнинг нури каби - бир нур маъдани назари билан қарайдилар.

Биз эса авлиёларга маънои ҳарфий ила, яъни қуёшнинг зиёсини тарқатаётган ойна каби, биттадан жилвани ўзида акс эттирмоқда деган назар билан қараймиз. (Изоҳ)

----------------------------------------

(Изоҳ): Нақшбандий робитаси бу сирга бино этилган.

--------------------------

Бу сирга биноан, бизда сулук тавозедан бошланади, маҳвиятдан ўтади, Фанофиллоҳ мақомини кўради. Чексиз мақомларда сулук қила бошлайди. Манманлик ва нафси аммораси, кибри ғурури билан бирга сўнади.

Ҳақиқий Христианликда эмас, балки бузилган Христианликда манманлик бутун борлиғи ила қувват топади.

Манманлиги кучли шахс, мартабаю мансаб соҳиби бўлган бир одам, агар Христиан бўлса, тошбағр бўлади. Бироқ Мусулмон бўлса, лоқайд бўлади.

Ниятдан амалга ошиш учун бўлган фаолиятдаги шиддатли ва хилма-хил лаззат олам ўзгаришининг асоси ва такомил қонунининг негизидир. Зиндондан бўстонга чиқмоқ, уруғдан ниҳолга ўтмоқ айни лаззатдир.

Фаолият ичида ҳолатни яхшилаш истаги бўлса, лаззат зиёдалашиб тошади. Вазифадаги заҳматга бардош бергизувчи нарса шу лаззатдир.

Шуури борларга нисбатан ғоялардаги камол нақадар жозибадор бўлса, идроксизга нисбатан нафси фаолият ҳам шундай жозибадордир, меҳнатга чорлайди. Бу сир учундирки, роҳат заҳматдир, заҳмат роҳатдир.

* * *

 

Ҳирс билан сабрсизлик маҳрум бўлишнинг сабабидир. Чунки тартибли поғоналар каби, фитратдаги тартибга, кетма-кетликка амал қилмагани учун, ҳирсли одам муваффақ бўлмайди. Бўлса ҳам ясама тартиби, бир поғона қисқа бўлгани учун умидсизликка тушиб, ғафлат босгандан сўнг эшик очилади.

Аллоҳ қалбнинг ботинини иймон ва маърифат ва муҳаббат учун яратгандир. Қалбнинг зоҳирини, бошқа нарсалар учун муҳайё қилгандир. Жинояткор ҳирс қалбни тешади. Унинг ичига санамларни киритади. Аллоҳнинг ғазаби келади, мақсадларининг акси ила жазолайди

* * *

Ҳирс туфайли сиёсат фикрларини Исломият ақоидининг ўрнига қадар етказган ҳарифлар, манманлик ва шараф эмас, балки қабоҳат ва пасткашликларга сазовор бўлдилар. Нафсоний ишқлардаги фалокатлар, маҳрумликлар бу сирдандир. У хилдаги ошиқларнинг барча девонлари бир мотам фарёдидир.

Кечаси қалбан уйқу ташвишини қилсанг, борини ҳам қочириб уйғоқ қоласан.

Икки тиланчининг бири эҳтиросли, бошқаси тортинчоқ бўлса, садақани иккинчисига беришни орзу қилишинг, шу кенг қонуннинг намунасидир.

 

* * *

 

 

Энг мудҳиш мараз ва мусибатимиз, ёлғонларга ва ғурурга таянган танқиддир. Танқидни агар инсоф ишлатадиган бўлса, ҳақиқат чархланади. Агар ғурур ишлатса, хароб қилади, парчалайди. Агар бу танқид, ақоиди иймонияга ва диний масалаларга кирса, бу иш мудҳишнинг энг мудҳиши бўлади. Зеро иймон - ҳам тасдиқ, ҳам изъон, ҳам илтизом, ҳам таслим, ҳам маънавий имтисолдир. Танқид эса, имтисолни (бўйсунишни), илтизомни (лозим деб топишни), изъонни (қалбан ишонишни) синдиради. Тасдиқда ҳам бетараф қолади.

Шу тараддуд ва ваҳималар замонида илзом ва илтизомни ўстирувчи ва қувватловчи нуроний иссиқ қалблардан чиққан мусбат фикрларни ва шавқ берувчи баёнотни ҳусни зон билан томоша этмоқ керак.

Бетарафона муҳокама деганлари вақтинчалик бир ҳақсизликдир. Бу ишни янгидан ҳидоятга эришган ва муштарий бўлган қила олади.

 

وَالَّذِي عَلَّمَ الْقُرْآنَ الْمُعْجِزَ اِنَّ نَظَرَ الْبَشِيرِ النَّذِيرِ وَبَصِيرَتَهُ النَّقَّادَةَ اَدَقُّ وَاَجَلُّ وَاَجْلي وَاَنْفَذُ مِنْ اَنْ يَلْتَبِسَ اَوْتَشْتَبِهَ عَلَيْهِ الْحَقِيقَةُ بِالْخَيَالِ وَاِنَّ مَسْلَكَهُ اْلحَقَّ اَغْني وَاَنْزَهُ وَاَرْفَعُ مِنْ اَنْ يُدَلِّسَ اَوْ يُغَالِطَ عَلَي النَّاسِ

Зеро ҳақиқатбин кўз алданмас; ҳақпараст қалб алдамас.

* * *

 

ғийбатнинг ёмонлик даражаси ҳақида Қуръон дейдики,

اَيُحِبُّ اَحَدُكُمْ اَنْ يَاْكُلَ لَحْمَ اَخِيهِ مَيْتاً

Олти калима ила олти марта шиддатли тарзда ғийбатни қабиҳ кўрсатади. Яъни, ҳамза ила дер:

Ақлингга боқ, бундайин нарсага рухсат берадими?

Мустақим ақлинг бўлмаса, қалбингга боқ! Бундай нарсага муҳаббат қўядими?

Қалбинг соғлом бўлмаса, виждонингга боқ! Тишингла ўз гўштингни парчалаган сингари, бундай ижтимоий ҳаётни бузишга рози бўладими?

Ижтимоий виждонинг бўлмаса, инсонийлигингга боқ! Йиртқич каби бундай ғажишга иштаҳа кўрсатадими?

Маънавий инсонийлигинг бўлмаса, ўзинг каби одам зотига ачиниш ва қариндошлигингга боқ! Ўз белини синдирадиган бундай ҳаракатга майл уйғотадими?

Жинсдошингга ачинишинг бўлмаса, ҳеч ҳам соғлом табиатинг йўқмики, ўликни тишларинг ила парчаламоқдасан.

Демак ақл, қалб, виждон, инсонийлик, жинсдошига ачиниш, табиат, шариат назарида ғийбат рад қилинган, матруддир.

اِنَّ اْلاِنْسَانَ الَّذِي لاَيُدْرِكُ سِرَّ التَّعَاوُنِ لَهُوَ اَجْمَدُ مِنَ الْحَجَرِ اِذْ مِـنَ الْحَجَرِ مَا يَتَقَوَّسُ لِمُعَاوَنَةِ اَخِيهِ اِذِ الْحَجَرُ مَعَ حَجَرِيَّتِهِ اِذَا خَرَجَ مِنْ يَدِ الْمُعَقَّدِ الْباَنِي فِي السَّقْفِ الْمُحَدَّبِ يَمِيلُ وَيَخْضَعُ رَاْسَهُ لِيُمَاسَّ رَاْسَ اَخِيهِ لِيَتَمَاسَكَا عَنِ السُّقُوطِ

Яъни, қуббалардаги тошлар бошни бошга урадилар, токи тушиб кетмасинлар.

Энг кичик бўлинмайдиган заррадан инсонга, инсондан қуёшлар қуёшига қадар узанган конуссимон силсиланинг ўртасидаги ягона гавҳар, инсони мукаррамдир.

* * *

Инсоннинг машҳур ҳисларидан бошқа ҳислари ҳам бор. Зоиқа (там билиш) каби, бир ҳисси соиқа ва бир ҳисси шоиқа бор. Ҳам инсонда ғайри машъур (ўзи англамаган) ҳислар кўп.

* * *

Баъзан орзу фикр суратини кияди. Эҳтиросли шахс орзусини фикр деб ўйлайди.

* * *

Ғаройибдирки, баъзи одамлар ифлос бир балчиққа тушса, ўзини алдаш учун мушки анбар дея юз-кўзига суртади.

* * *

Шаҳид валийдир. Жиҳод фарзи кифоя экан, фарзи айн бўлган. Балки икки карра фарзи айн ҳукмига келган.

Ҳаж ва закотда бўлганидек, жиҳодда ҳам ниятнинг тасарруфи оз. Ҳатто ният бўлмаса ҳам, асл нуқтаи назаридан ният ҳукмидадир. Демак ниятнинг зидди қатъиян билинмаса, жиҳод ҳақиқий шаҳидлик билан натижаланади. Зеро вужуб заифлашса тайин бўлади. Ичида ихтиёри бор ниятнинг таъсири озаяди

Шу гуноҳкор миллат ичидан бирданига ўн минглаб авлиё етишиб чиқса ва кўринса, оз бир мукофот эмасдир.

* * *

Бизда бирор одам фосиқ бўлса, кўпинча ахлоқсиз ва виждонсиз бўлади. Чунки исён орзуси виждондаги иймоннинг садосини ўчириш билан ривожланиши мумкин. Демак виждонини ва маънавиятини бузмай, камситмай туриб, том ихтиёри билан ёмонликни қилмас. Шунинг учун Исломият фосиқни хоин деб билади, гувоҳлигини рад қилади. Муртадни (диндан қайтганни) заҳар деб билади, йўқ қилади. Христиандан бўлган бир зиммийга ва ахд қилган кофирга тегмайди. Ҳанафий мазҳаби зиммийнинг шаҳодатини қабул қилади.

Адолат ижроси дин номидан бўлмоғи керак, то ақл ва қалб ва руҳ бундан ўз таъсирини олсинлар, қабул қилсинлар. Йўқса фақат ваҳм таъсирланади. Агар исбот бўлса, ёлғиз ҳукуматнинг жазосидан қўрқади, ва агар ошкор бўлса, инсонларнинг маломатидан ҳайиқади.

* * *

Бир жиноятчи туфайли кўп маъсумлари бор кема чўктирилмайди. Бир жинояткор сифатини деб, кўп маъсума сифатлари бўлган мўъминга адоват қилинмайди.

Хусусан: Муҳаббатга сабаб бўлган иймон ва тавҳид, Уҳуд тоғи кабидир. Адоватга сабаб бўлган нарсалар, шағал тошлари кабидир. Шағал тошларини Уҳуд тоғидан оғир деб ҳисобламоқ қанчалик ақлсизлик бўлса, мўъминнинг мўъминга адовати ҳам шунчалик қалбсизликдир. Мўъминлардаги адоват фақат ачиниш маъносида бўлиши мумкин.

Алҳосил: Иймон муҳаббатни, Исломият самимий дўстликни тақазо қилади.

اَلْكَلاَمُ كَالْمَالِ لاَ يَجُوزُ فِي اْلاِسْرَافُ

* * *

 

بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ  * اَلسَّلاَمُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ اَبَداً دَاۤئِمًا

Азиз Сиддиқ Қардошларим!

Аввало: Ҳам ўтган, ҳам келажак, ҳам моддий, ҳам маънавий байрамингизни ва муборак кечаларингизни бутун руҳу жонимла табриклаб ва қилган ибодат ва дуоларингизни мақбул бўлишини Раҳмати Илоҳиядан бутун руҳу жонимизла ниёз этиб, истаб, у муборак дуоларга омин деймиз.

Иккинчидан: Ҳам кўп марта маънавий, ҳам кўп жиҳатлардан аҳамиятли икки саволларига маҳрамона жавоб беришга мажбур бўлдим.

Биринчи саволлари: Нима учун авваллари, ҳурриятни бошланишида ҳароратли тарзда сиёсат ила машғул бўлар эдинг? Мана қирқ йилга яқинлашиб қолди, бутунлай тарк этдинг?

Алжавоб: Инсонларнинг сиёсатининг энг асосли бир асосий қонуни бор: "Миллатнинг саломати учун шахслар фидо этилади. Ватан учун ҳар нарса фидо этилади. Ва бутун инсониятдаги ҳозиргача содир бўлган жиноятлар бу қонуннинг суиистеъмол қилинишидан келиб чиққанини қатъиян билдим. Бу инсониятнинг асосий қонунининг муайян бир чегараси бўлмагани учун, кўп суиистеъмолга йўл қўйилган. Икки Жаҳон уруши бу асосий қонунга асосланиб, инсониятнинг минг йиллик тараққиётини чил-парчин қилгани каби, ўнта жиноятчини деб, тўқсон маъсумни йўқ қилинишига фатво берди. Умумий бир манфаат пардаси остида шахсий ғаразлар, бир жиноятчи туфайли бир қишлоқни хароб қилди. Рисолаи Нур бу ҳақиқатни баъзи Мажмуа ва мудофааларида исботлагани учун уларга ҳавола қиламан.

Башарият сиёсатларининг ушбу ғаддорона асосий қонунига қарши Арши Аъзамдан келган Қуръони Мўъжизул баёндаги бу асосий қонунларни топдим. У қонунни шу оят ифода этади:

وَلاَ تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ اُخْرٰى

مَنْ قَتَلَ نَفْسًا بِغَيْرِ نَفْسٍ اَوْ فَسَادٍ فِى اْلاَرْضِ فَكَاَنَّمَا قَتَلَ النَّاسَ جَمِيعًا

Яъни шу икки оят бу асосни дарс берадики: "Бир одамнинг жинояти учун бошқалар масъул бўлмайди. Ҳам бир маъсумнинг розилиги бўлмаса, бутун инсонлар учун бўлса ҳам фидо қилинмайди. Ўз ихтиёри, ўз розилиги билан ўзини фидо қилса, у фидокорлик бир шаҳидликдирки, у бошқа масаладир," - дея ҳақиқий инсоний адолатни таъсис қилади. Бунинг тафсилотини ҳам Рисолаи Нурга ҳавола этаман.

Иккинчи Савол: Сен бир пайтлар Шарқдаги бадавий қабилалар орасида саёҳат қилганингда уларни маданият ва тараққиётга кўп ташвиқ қилардинг. Нега салкам қирқ йилдан бери ҳозирги маданиятни "мимсиз" дея, ижтимоий ҳаётдан узоқлашдинг, таркидунё қилдинг?

Алжавоб: Ҳозирги ғарб маданияти самовий асосий қонунларга мухолиф ҳаракат қилгани учун, гуноҳлари савобларидан, хато ва зарарлари фойдаларидан устун келди. Маданиятдаги ҳақиқий мақсад бўлган умумий фаровонлик ва дунёвий ҳаёт саодати бузилди. Иқтисод, қаноат ўрнига исроф ва маишатпарастлик... Саъй-ҳаракат ўрнига эса танбаллик ва истироҳат майли ғалаба қилганидан, бечора инсониятни ҳам ғоят фақир, ҳам ғоят танбал айлади.

Самовий Қуръоннинг қонуни асосийси

 كُلُوا وَاشْرَبُوا وَلاَ تُسْرِفُوا  * لَيْسَ لِـْلإِنْسَانِ إِلاَّ مَا سَعٰى

фармони асосийси билан, "инсоннинг ҳаётидаги саодати, иқтисод ва меҳнатдаги ғайратда эканини ва шу орқалигина инсониятнинг бой ва камбағаллар табақалари келиша олади" дея Рисолаи Нур бу асосни изоҳлагани учун, бу ерда қисқача икки нукта сўйлайман:

Биринчиси: Бадавийликда инсон уч-тўрт нарсага муҳтож бўларди. У уч-тўрт эҳтиёжини таъминлай олмайдиганлар ўнтадан иккитасигина эди. Ҳозирги ғарбнинг золимона маданияти суиистеъмоллар, исрофлар ва ҳавасларни ҳаяжонлантирган ва кераксиз эҳтиёжларни зарурий эҳтиёжлар ҳолига келтирганки, кўникиб қолганидан ҳозирги маданий инсон том муҳтож бўлган уч-тўрт эҳтиёж ўрнига, бу замонда йигирма нарсага муҳтож бўлади. У йигирма эҳтиёжининг иккитасинигина том ҳалол бир тарзда таъминлаши мумкин. Ўн саккизтасига муҳтож ҳолида қолади.

Демак шу ҳозирги маданият инсонни жуда фақир қилади. У эҳтиёжларни деб инсонни зулмга, ҳаром йўллар билан қозонишга етаклайди. Бечора камбағаллар ва бойлар табақасини доимо курашга ташвиқ қилади.

Қуръоннинг асосий қонуни бўлган закотнинг вожиблиги ва судхўрликнинг ҳаромлиги воситасида камбағалларнинг бойларга бўлган итоатини ва бойларнинг камбағалларга бўлган шафқатини таъминлаб берган у муқаддас қонунни ташлаб, буржуаларни зулмга, фуқароларни исён кўтаришга мажбур қилган. Инсониятнинг истироҳатини остин-устун қилди.

Иккинчи Нукта: Шу ҳозирги маданиятнинг ажойиботлари инсонга биттадан Раббоний неъмат бўлгани учун, инсонлар уларни истеъмол қилиши ҳақиқий шукр ва манфаатни тақозо қилгани ҳолда, ҳозир кўряпмизки, инсонларнинг аҳамиятли бир қисмини танбалликка ва бузуқликка йўллаб, саъй ва меҳнатни ташлаб истироҳат ичра ҳойи-ҳавасларни тинглаш майлини бергани учун меҳнатга бўлган шавқни синдиради. Ва қаноатсизлик ва иқтисодсизлик туфайли маишатпарастликка, исрофга, зулмга, ҳаромга етаклайди. Масалан: Рисолаи Нурдаги "Нур калитида" баён қилинганидек, радио буюк бир неъмат экан, инсониятнинг фойдаси учун сарфлаш ила бир маънавий шукрни тақозо қилгани ҳолда, бешдан тўрти ҳойи-ҳавасларга, кераксиз бекорчи нарсаларга сарфланганидан танбалликка, радио тинглаш билан ҳавасларга берилиб кетиб, меҳнат шавқини синдирмоқда. Ҳақиқий вазифасини бажармаяпти. Ҳатто жуда манфаатли бўлган кўп воситалар, саъй-ҳаракат ва амал ва ҳақиқий фойдалар, инсоннинг эҳтиёжларига истеъмол қилиниши лозим бўлиб турганда, мен ўзим кўрдимки, ўндан бир ё иккиси зарурий эҳтиёжларга сарфланиб, қолган саккизи кайфу-сафо, ҳойи-ҳаваслар, таназзуҳ ва танбалликка мажбур қилмоқда. Бу икки жузъий мисолга ўхшаш минглаб мисоллар бор.

Алҳосил: Ҳозирги ғарб маданияти самовий динларга том қулоқ солмагани учун, инсониятни фақир қилиб эҳтиёжларини зиёдалаштирди. Иқтисод ва қаноат асосини бузиб, исроф ва ҳирс ва тамани зиёдалашмоғига, зулм ва ҳаромга йўл очган. Ҳам инсонни маишатпарастлик воситаларига ташвиқ этгани учун, у бечора муҳтож инсонни бутунлай танбалликка дучор қилди. Саъй-ҳаракат ва амалнинг шавқини синдирмоқда. Ҳавасларга, кайфу-сафоларга етаклаб умрини фойдасиз зое қилмоқда. Ҳам у муҳтож ва танбаллашган инсонни хаста қилган. Суиистеъмол ва исрофлар ила, юз хил хасталикнинг ёйилишига ва тарқалишига восита бўлган. Ҳам уч шиддатли эҳтиёж ва сафоҳат майли ва ўлимни ҳар доим эслатиб турган турли хил хасталиклар ва динсизлик жараёнларининг у маданият ичида ёйилишидан ҳушёр тортган инсоннинг кўз ўнгида ўлимни абадий йўқлик суратида кўрсатиб ҳар вақт инсонни қўрқитади. Бир нави Жаҳаннам азобини беради.

Ушбу даҳшатли умуминсоний мусибатнинг олдида ҳозирги уйғонган инсон, Қуръони Ҳакиймнинг тўрт юз миллион талабасининг уйғониши ила ва ичида самовий ва муқаддас асосий қонунлари ила минг уч юз йил аввал кўрсатгани каби, яна бу тўрт юз миллионнинг ўз муқаддас асосий қонунлари билан инсониятнинг бу уч даҳшатли ярасини даволашини;

ва агар яқин орада қиёмат қўпмаса, инсониятнинг ҳам дунёвий ҳаётининг саодатини, ҳам охират ҳаётининг саодатини қозонтиришини;

ва ўлимни абадий йўқликдан чиқариб, олами нурга чиқарадиган озодлик рухсатномаси қилиб кўрсатишини;

ва ундан чиққан маданиятнинг гўзалликлари гуноҳларнинг устидан том ғалаба қозонишини;

ва ҳозиргача бўлганидек, диннинг бир қисмини маданиятнинг бир қисмини қозониш учун сотиш эмас, балки маданиятни унга, ул самовий қонунларга бир хизматкор, бир ёрдамчи қилишини Қуръони Мўъжизул Баённинг ишора ва рамзларидан англашилганидек, Раҳмати Илоҳиядан ҳозирги уйғонган инсоният кутади, ёлворади, излайди.

Албоқий Ҳувалбоқий

Саид Нурсий.

* * *

بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ

Жуда азиз, жуда муборак, жуда мушфиқ, жуда севикли Устозимиз Ҳазратлари!

Рисолаи Нурни ҳиммат ва дуоларингизла, диққат ва тафаккурла ўқиган сари, бу муаззам асар куллиётининг коинот жумбоқларининг муаммосини кашф ва ҳал қилган кашшоф эканини, ҳозирги даврнинг ва истиқболнинг бир муршиди акбари ва бир раҳбари азами эканини, яна дуо ва ҳимматингизла идрок этяпмиз. Ҳа, Устозимиз Ҳазратлари! Рисолаи Нурни ўқиган ҳар идрок соҳиби англайдики, Рисолаи Нур керак бу асрнинг, керак келажак асрларнинг инсонларини, фикр қоронғиликларидан қутқариб нурлантиражак ва иршод этажакдир.

Рисолаи Нур, фақат бу ватан ва бу миллат учун эмас, балки Ислом Олами ва бутун инсониятнинг эҳтиёжларига жавоб беражак бир куллиёт ўлароқ таълиф этилган. Бугун тарихда ҳеч кўрилмаган бир фожиалар ва фалокатлар ичра типирчилаётган инсоният учун халоскор ўлароқ Рисолаи Нурни қучмоқдан ва қандай қилиб бўлса ҳам Рисолаи Нурнинг нуроний ва порлоқ даъволарини қўлга киритиб диққат ва тафаккур-ла ўқимоқдан бошқа бир қутилиш чораси йўқ. Рисолаи Нурни ўқиган ҳар ким бу ҳақиқатни идрок этган ва этмоқда. Агар биз қодир бўлсак, бу ҳақиқатни бутун коинотга кўринадиган бир ерга чиқиб эълон қилажакмиз. Бироқ, модомики бунга муваффақ бўлолмаётган эканмиз ва модомики Рисолаи Нурни оламшумул қийматини устозимизнинг ҳиммати билан бу даража идрок этган эканмиз, шу ҳолда у Нур ва файз хазинаси, ирфон ва камолот манбаи бўлган Рисолаи Нурни, ҳатто бир дақиқамизни бекор ўтказмай, узлуксиз ва давомли бир шаклда ҳар кун ва ҳар соат ўқиймиз ва бу йўлда кечаю кундуз ҳаракат қиламиз, иншоаллоҳ. Бироқ ҳар он барча ишларимизда бўлгани каби бунда ҳам буюк устозимизнинг дуо ва ҳиммати ила муваффақ бўла оламиз.

Ҳамда, шу ҳақиқат зоҳир ва боҳирдирки: Бир кимса аллома бўлса ҳам, Рисолаи Нурнинг ва Муаллифининг талабасидир, Рисолаи Нурни ўқимоғи зарур ва муҳтождир. Агар ғафлатда қолса, ўзини алдаган манманлигига бўйин эгиб, Рисолаи Нур куллиётини ўқимаса, буюк бир маҳрумиятга дучор бўлади. Бироқ биз идрок этган бу муаззам ҳақиқат қаршисида, инсониятнинг халоскори ва миллиардлаб инсонлардан устун бўлган бир Раббоний маъмур эканига қанчалик миннатдор ва мадюн эканимизни таърифлай олмаяпмиз. Яна дуо ва ҳимматингизла идрок этганмизки, Қуръони Кариймнинг маънавий бир мўъжизаси бўлган ажойиб Рисолаи Нур Куллиётининг бир сатридан фойдаланганимизнинг, бир миқдор эвазини ҳам ўтамоққа кучимиз етмайди. Шунинг учун фақат Жаноби Ҳаққа бундай ёлворишга қарор қилдик:

"Ё Раб, бизни абадий ҳибси мунфариддан қутқариб, боқий ва сармадий бир оламнинг саодатига ноил қиладиган бир ҳақиқатлар хазинасининг калитини, Рисолаи Нурдек ўхшаши йўқ бир асари ила баҳш этган севикли ва мушфиқ Устозимизни золимларнинг ва душманларнинг суиқасдларидан муҳофаза айла, Қуръон ва иймон хизматида доимо муваффақ айла. Унга сиҳат-саломатлик, узун умр эҳсон айла!" - дея дуо қиляпмиз.

Ҳа, Устозимиз Ҳазратлари! Рисолаи Нурни диққат ва тафаккурла ўқимоқдек азим неъматга ноил бўлган биз бир қисм Университет ёшлари, бир ҳусни зон ва ё бир таҳмин ила эмас, таҳқиқий ва тадқиқий бир суратда бузилмас ва бузилмайдиган илмал-яқийн бир иймон қуввати ила иноняпмизки: Замин юзининг бу асргача мисли кўрилмаган бир ваҳшат ва даҳшатга сабаб бўлган динсизлик ва илҳодни ўртадан олиб ташлашга, Бадиуззамон Ҳақнинг инояти ила муваффақ бўлажакдир.

Бизнинг бу қаноатимиз кўгил яқинлиги ва ё таҳмин ила эмас, илмий ва далилга суянган бир таҳқиқ иладир. Шунинг учун душманлар ҳам бу ҳақиқатни қалбан тасдиқлайдилар.

Дуо ва шафқат қилинг, Қуръон ва иймон хизматида фидоий бўлайлик. Рисолаи Нурни, ҳатто бир дақиқамизни ҳам бекорга ўтказмай ўқийлик, ёзайлик, том ихлосга муваффақ бўлайлик.

Университет Нур Талабалари номидан

Абдуннур.

* * *

 

بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ

Кўп муборак Устозимиз Ҳазратлари!

Аввало: Куни кеча олинган Нур қисмларининг ҳаммаси тарқалди, Нурнинг муштоқлари сурур ичра қолдилар. Нурдан қисмати бўлганлар битта-биттадан чиқиб у томон талпинмоқдалар. Нур излаган синалар (ман талаба ва жадда важада) ҳақиқатига кўра топмоқдалар. Бу сафар Зиё қардошимиз келтирган ўттиз тўрт адад Сўзлар талаш бўлиб тарқалди. Асои Мусолар Анқарага ва Анадўлунинг мухталиф ерларига тарқатилмоқда...

Рисолаи Нурнинг парда орқасидаги порлоқлигини кўрмаётганлар ҳам унга тарафдордирлар. Рисолаи Нурнинг Мадрасатуззаҳроси Анадўлу ичида ва Олами Ислом миқёсида кенгайишини, Рисолаи Нур ҳақиқатининг юксаклигидан, диққат ва тафаккурла ўқиган мўъминларнинг ва аҳли илмнинг ўртасида вужудга келган мустаҳкам дўстлик ва биродарликдан англаяпмиз. Мадрасатуззаҳронинг бу муаззам фаолиятлари замин юзида, баҳор мавсумида юзага келадиган Илоҳий ва муаззам униб-ўсиш каби, сас-садосиз, дабдабасиз, камтарона ва тавозу ила, лекин муаззам бир шаклда жараён этмоқда. Фитратан шошқалоқ бўлган инсон боласи, оламда ҳоким бўлган Илоҳий қонунни тушунмаганидан, ҳар масала ўзи хоҳлаган вақтида ҳал бўлишини истайди. Кичик доиралардаги вазифаларини ҳатлаб ўтиб, буюк доираларга берилиб кетади, алданиб қолади.

Уруғлари экилган ва ниҳол ҳолига яқинлашиб қолган, Рисолаи Нур етиштирган ҳақиқий иймонли зотлар, иншоаллоҳ яқин замонларда Олами Исломга биттадан эргашиладиган намуна бўлиб нури ҳидоятни кўрсатажаклар.

Анқара Университети талабалари номидан

Абдуллоҳ.

* * *

Луғат

ақидаи валадият - Христианларнинг Исо (А.С.)ни "худонинг ўғли" деган ботил ақидаси.

даббатул-арз - Ҳадиси шарифда охирзамонда келиши ҳақида хабар берилган ва охирзамон аломатларидан ҳисобланган ер остида юрувчи махлуқ тоифаси. Бу рисолада шу ном билан поезд ифодаланган.

бурҳони инний - ҳодисаларнинг ўз қонунларига, натижларнинг ўз сабабларига ва санъатнинг ўз санъаткорига ишора қилган далил.

бурҳони лиммий - қонунларнинг ҳодисаларига, сабабларнинг натижаларига ва санъаткорнинг санъатига ишора қилган далил.

жабрийлик - жузи ихтиёрни инкор қилган залолат фирқаси.

Иълои Калиматуллоҳ - Аллоҳнинг каломини, Исломиятнинг юксаклигини ва ҳақиқатларининг қийматини билдирмоқ ва ёймоқ.

иттиҳод - бирлашмоқ; бирдамлик; ҳамфикрлик.

кизб - ёлғон; каззоблик.

мавлавийворий - Мавлоно Румий тариқатидан бўлган мусулмонлар каби.

малакутият - ҳар нарсанинг ўзига хос руҳи, ҳақиқати.

маънои исмий - ҳар бир нарсанинг маъноси фақат ўзида деб билиш.

маънои ҳарфий - ҳар нарсани Яратувчиси билан боғлаб, уни катта маънонинг бир ҳарфи деб билиш.

машварат - маслаҳатлашиш, мажлис қуриш.

машрутият - конституцион монархия, яъни бир ҳукмдор бошчилигида миллат мажлиси орқали бошқариладиган давлат тузуми.

машруият - қонунга, шариатга мувофиқлик

мутакаллими ваҳда - биринчи шахс, бирликдаги сўз формаси, яъни ўз момидан бирон нарса қилиш.

мутакаллими маал-ғайр - биринчи шахс кўпликдаги сўз формаси, яъни жамоат, миллат номидан бирон нарса қилиш.

мўътазилалик - тақдирни инкор қилиб залолатга кетган ботил мазҳаб.

сидқ - тўғрилик; ростгўйлик,

тафвиз - ўз ишини Аллоҳга ташлаб қўйиш.

Шом - Сурия, Дамашқ