Рисолати Аҳмадия
Ўн тўққизинчи Сўз
وَمَا مَدَحْتُ مُحَمَّداً بِمَقَالَتِى وَلٰكِنْ مَدَحْتُ مَقَالَتِى بِمُحَمَّدٍ عَلَيْهِ الصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ
Ҳа, бу сўз гўзалдир. Аммо уни гўзаллаштириб турган гўзалларнинг гўзали бўлмиш авсофи Муҳаммадиядир.
"Ўн тўрт қатра"ни ўз ичига олган "Ўн тўртинчи Ламъа"нинг
БИРИНЧИ ҚАТРАСИ. Бизга Роббимизни таъриф этгувчи учта буюк, куллий муъарриф бор. Бири - бу китоби коинотдирки, унинг бир шингил шаҳодатини ўн уч ламъа орқaли арабча Нур рисоласининг ўн учинчи дарсидан эшиттик. Иккинчиси - бу улкан китобнинг энг буюк ояти бўлмиш Хотамул Анбиё алайҳиссолату вассаламдир. Учинчиси - Қуръони Азимушшондир.
Ҳозир иккинчи бурҳони нотиқий бўлган Хотамул Анбиё алайҳиссолату вассаламни танимоғимиз, тингламоғимиз лозим,
Ҳа, ул
Бурҳоннинг шахси маънавийсига боқ: Ер сатҳи бир масжид, Макка бир меҳроб, Мадина
бир минбар, ул очиқ далил бўлмиш Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалам бутун аҳли
иймонга имом, бутун инсонларга хатиб, бутун анбиёга раис, бутун авлиёга саййид,
бутун анбиё ва авлиёдан таркиб топган бир зикр ҳалқасининг сар зокири... Ул Зот
шундай бир нурли дарахтки, бутун анбиё у нурли дарахтнинг ҳаётбахш илдизлари,
бутун авлиё эса, тароватли меваларидир. Унинг мўъжизотларига истинод этган
жамики анбиё, кароматларига эътимод этган жамики авлиё ул Зотнинг ҳар бир
даъвосининг тасдиқига имзо чекадилар. Зеро у
дер, шуни даъво қилар. Бутун ўнг ва сўл, яъни, мозий ва мустақбал
тарафларида саф тортиб турган у нуроний зокирлар айни калимани такрор этиб,
якдиллик ила маънан: "СОДАҚТА ВА БИЛ ҲАҚҚИ НАТАҚТА" (Тўғри айтдинг ва ҳақни
сўзладинг) дерлар. Қайси ваҳимачининг ҳадди борки, шундай беҳисоб имзолар ила
қувватлантирилган бундай бир муддаоға тумшук суқсин.
ИККИНЧИ ҚАТРА. Ул нуроний бурҳони Тавҳид икки қанотнинг якдиллиги ва тавотуридан қандай куч олса, худди шундай, Таврот ва Инжил каби самовий китобларнинг(Хошия) юзлаб ишоратлари, ирҳосотнинг* минглаб рамзлари, ҳотифларнинг машҳур башорати, коҳинларнинг мутавотур шаҳодати, Шаққи Қамар сингари мингларча мўъжизаларнинг далолати ва Шариатнинг ҳаққонийяти ила қувватлантирганлари ва тасдиқ этганларидек, унинг зотида мавжуд ғоят мукаммал ахлоқи ҳамидаси, вазифасида кўринган бениҳоя гўзал ва юксак табиати, камоли амниятини ва қуввати иймонини ва ғоят баланд ишончини ва ниҳоятда соғлом эътимодини кўрсатадиган фавқулодда тақвоси, фавқулодда убудияти, фавқулодда жиддияти, фавқулодда матонати, ўз даъвосида бу зот ниҳоят даражада ростгўй эканини қуёш каби равшан кўрсатади...
(Хошия) Хусайн Жисрий "Рисолаи Ҳамидия" деган асарида Тавроту Инжилдан бир юз ўн тўрт ишорат топиб келтирган. У самовий китоблар бузилгандан кейинки шунчалик ишорат топилган бўлса, демак бузулмасдан аввал бундан ҳам кўп ва аниқ хабарлар бўлган.
* Ирҳосот - пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг нубувватидан аввал кўрилган гаройуиб ҳолларки, улар ул Зотнинг пайғамбарлигига далолат қилгандир.
УЧИНЧИ ҚАТРА. Агар хоҳласанг, кел, Асри Саодатга, Жазиратул Арабга борамиз. Хаёлан бўлса ҳам, Уни вазифа бошида кўриб зиёрат этамиз.
Мана, қара: қаршимизда сийрати гўзал ва суврати ҳам чиройли мумтоз бир зот турибди. Ул Зотки қўлида мўъжизнамо бир китоб, лисонида ҳақойиққа ошино бир хитоб, бутун бани Одамга, балки бутун жин ва инсга ва фаришталарга, балки бутун мавжудотга қарата бир хутбаи азалияни билдирмоқда. Оламнинг яратилиш сири хусусидан ажиб муаммони ҳал ва шарх этиб, очилмоғи мушкул бўлган коинот сирини фатҳ ва кашф қиларкан, бутун мавжудотдан сўралган, бутун ақлларни ҳайрат ичра машгул эттан уч мушкул ва мудҳиш саволи азимга "Нимасан", "Қаердан келдинг?", "Қаерга кетасан?" саволларига ишонтирувчи, мақбул жавоб бермоқда.
ТЎРТИНЧИ ҚАТРА. Боқ! Шундай бир ҳақиқат зиёсини таратмоқдаки, агар Унинг ул нуроний иршодининг доираи ҳақиқатидан ташқарида туриб коинотга назар солсанг, албатта, коинотни бир умумий мотамхона қиёфасида ва мавжудотни бир-бирига ажнабий, ҳатто душман қиёфасида ва жонсиз жисмларни даҳшатли жасадлар ҳукмида, бутун жонлиларни эса, завол ва фироқ қиличидан аламзада етимлар ҳукмида кўрасан. Энди бошқатдан боқ: У сочган нур ила у умумий мотамхона шавқ ва жазбага чўмилган бир зикрхонага айланди. У ажнабий ва душман туюлган мавжудот ҳар бири биттадан дўст ва қардош ҳолатига кирди. Улик каби кўринган жонсиз нарсалар ҳар бири биттадан мунис маъмур, биттадан тобеъ хизматкор вазиятини олди. Йиғлоқи ва шикоятчи кимсасиз етимлар эса, тасбих ичида биттадан зокир ва ёки вазифасидан танаффус этаётган биттадан шокир суратига кирди...
БЕШИНЧИ ҚАТРА. Ҳам коинотдаги ҳаракат, янгиланиш, алмашиниш, ўзгаришлар у нур ила маъносизликдан, абасийятдан ва тасодиф уйинчоқлигидан чиқиб, ҳар бири биттадан Мактуботи Раббонийя, биттадан саҳифаи оёти таквиния, биттадан ойинаи Асмои Илоҳийя шаклини олдилар. Ва олам ҳам бир китоби Ҳикмати Самадонийя мартабасига чиқди. Ҳам, инсонни жамики ҳайвонотданда тубанликка туширадиган чексиз заифлиги ва ожизлиги, фақирлиги ва эҳтиёжлари ҳамда бутун ҳайвонларданда бадбахт қиладиган, ҳузунга ва аламга ва ғамга элтувчи восита бўлмиш унинг ақли ул нур ила нурланганда инсон бутун ҳайвонот ва махлуқотдан юқорига чиқади. Нурланган у ожизлиги, фақирлиги ақли ила ҳамда ниёз ила нозанин бир султон, ноласи ила ноздор бир халифаи замин бўлади. Демак, у нур бўлмаса, коинот ҳам, инсон ҳам, ҳатто ҳамма нарса ҳам ҳечликка тушади. Ҳа, албатта, ўхшаши йўқ бундай бир коинотга ўхшаши йўқ шундай бир Зот лозимдир. Йўқса, коинот ҳам, фалаклар ҳам бўлмаслиги керак.
ОЛТИНЧИ ҚАТРА.
Ул Зот бир саодати абадийянинг мухбири ва муждачиси, бир бениҳоя
раҳматнинг кошифи ва эълончиси, салтанати Рубубийят гўзалликларнинг далолатчиси
ва томошобини, Асмои Илоҳийя хазинасининг очгувчиси ва намойиш этгувчи
бўлганидан, Унга убудийяти жиҳатидан боқсанг, бир мисоли муҳаббат, бир тимсоли
раҳмат, бир шарафи инсонийят ва энг нурли бир самараи шажараи хилқат эканини
курасан. Рисолати жиҳатидан боқсанг эса, бир бурҳони Ҳақ, бир сирожи ҳақиқат,
бир шамси ҳидоят, бир василаи саодат эканини кўрасан. Мана, қара: Кўринмас
чақмоқ каби Унинг нури Шарқу Ғарбни қандай тутганини ернинг тенг ярим ва
инсониятнинг бешдан бири Унинг ҳидоят ҳадиясини қабул этиб, жонини асрагандек
асраётир. Аммо бизнинг нафс ва шайтонимизга нима бўлганки, шундай бир Зотнинг
бутун даъволарининг асоси бўлган
ни бутун мартабалари ила бирдан қабул этмасин!...
q ЕТТИНЧИ ҚАТРА, Мана, бир боқ: бу бепоён жазирада одатларига ҳаддан ташқари боғланган, ваҳши ва қайсар турли хил қавмларни тезда у одатларини ва у ваҳший, хунук ахлоқларини дафъатан илдизи билан қўпориб ва даф этиб, буткул чиройли ахлоқ ила зийнатлантириб, бутун оламга муаллим ва маданий умматларга устод айлади. Боқ! Инсонларни мажбурлаб эмас, балки ақлларни, руҳларни, қалбларни, нафсларни фатҳ ва тасхир этди. Махбуби қулуб, муаллими ъуқул, мураббийи нуфус, султони арвоҳ бўлди.
САККИЗИНЧИ ҚАТРА. Билурсанки, кичик бир қавмнинг тамаки чекишдай бир кичик одатини катта бир ҳоким улкан бир жиддий ғайрат билангина доимийга йўқота олади. Ҳолбуки, боқ: бу Зот каттакатта ва кўп одатларни катта-катта инкорчи ва қайсар қавмлардан зоҳиран оз бир кичик куч ила, оз бир ҳиммат ила, оз бир вақтда йўқотиб, уларнинг ўрнига қон-қонига сингар даржада шундай олий бир хулқ-атворни ўрнатди ва қарор топдирди. Бунга ўхшаш яна жуда кўп хориқо ишларни қилди. Хуллас, ўша Асри Саодатни кўрмаганларнинг кўзларини Жазиратул Арабга қаратамиз. Майли, юзлаб файласуфларни олиб у ерга борсинлар. Юз йил ишласинлар, Ул Зотнинг ўз даврига нисбатан бир йилда қилган ишларининг юздан бирини ҳам қила олурларми, ажабо?
ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚАТРА. Яна билурсанки, кичик бир жамоа орасида кичик бир масалада, мунозарали бир даъвода уялмай, қўрқмасдан (бепарво) арзимас, аммо ҳижолатли бир ёлғонни ҳийласини душманлари сезмайдиган даражада таъсирланмай ва тараддудланмай сўйлай олмайди.
Энди бу Зотга боқ: жуда катга бир вазифа ила вазифаланган жуда буюк бир вазифадор жуда буюк бир ҳайсийят ила, жуда катта бир амнийятга муҳтож бир ҳолда ғоят катта бир жамоат орасида, жуда катта душманлик, хусумат қаршисида, ғоят улкан масалаларда, жуда буюк бир даъвода жуда буюк бир эркинлик ила бемалол, тараддудсиз, натижасидан хотиржам ҳолда, саросимага тушмасдан, самимий бир софлик ва буюк бир жиддият ила, ғанимларнинг томирларигача тегадиган даражада қаттиқ ва улвий бир суратда айтган сўзларига ҳеч хилоф бўлиши мумкинми? Ҳеч ҳийла аралашган бўлиши мумкинми? Ҳаша ва калла? (Асло ва ҳеч қачон!)
اِنْ هُوَ اِلاَّ وَحْىٌ يُوحٰى
Ҳа, ҳақ алдамайди, ҳақиқатбин алданмайди. Унинг ҳақ маслаги ҳийлага муҳтож эмас. Ҳақиқатбиннинг кўзига хаёлнинг ҳақиқат бўлиб кўринишига, уни алдашга ҳеч бир ҳаддига сигмас...
ЎНИНЧИ ҚАТРА. Нақадар қизиқтиргувчи, нақадар жозибали, нақадар зарур ва нақадар даҳшатли ҳақиқатларни кўрсатаётганини ва масалаларни исбот этаёттанини, мана, кўр.
Билурсанки, инсонни энг кўп ҳаракатга келтирадиган нарса - қизиқишдир. Ҳатто сенга айтилсаки: "Ярим умрингни, ярим молингни берсанг, ойдан ва муштарийдан бири келиб, ойда ва муштарийда нималар бор-йўқлигидан, аҳволидан сенга хабар беради, ҳам истиқболингни - бошинга нималар келишини тўғри айтиб беради", деса, қизиқсанг, берасан ҳам.
Ҳолбуки, бу Зот шундай бир Султоннинг хабарларини сўйлаётирки, у Султоннинг мамлакатида ой бир пашша каби бир парвона атрофида айланади. Ер бўлмиш у парвона эса, ўз навбатида бир чироқнинг атрофида сайр этади ва қуёш бўлмиш у чироқ эса, у Султоннинг мингларча манзиллари ичра бир меҳмонхонасидаги мингларча чироқлар ичра бир чироқдир. Ҳам, шундай ажойиб бир оламдан ҳақиқий қилиб баҳс этмоқда ва шуднай бир инқилобдан хабар бермоқдаки, минглаб Ер курраси бомба бўлиб портласа, бу қадар ажиб бўлолмас. Боқ! Унинг тилидан:
اِذَا السَّمَاۤءُ انْفَطَرَتْ * اِذَا الشَّمْسُ كُوِّرَتْ * اَلْقَارِعَةُ
каби сураларни эшит... Ҳам шундай бир истиқболдан рост хабар бермоқдаки, бу дунёвий истиқбол унга нисбатан бир қатра сароб ҳукмидадир. Ҳам, шундай бир саодатдан жуда жиддий равишда хабар бермоқдаки, бутун дунёвий саодат, унга нисбатан олганда, бир ўткинчи чақмоқ билан сармадий қуёшнинг нисбати кабидир.
ЎН БИРИНЧИ ҚАТРА. Бундай ажиб ва муаммосифат бу коинотнинг пардаи зоҳирияси остида албатга ва албатга бундай ажойиботлар бизни кутмоқда. Бундай ажойиботдан бизга хабар бериш учун шундай хориқо ва фавқулода мўъжизакор бир Зот лазимдир. Ҳам, бу Зотнинг хатти-ҳаракатидан маълум бўлмоқдаки, У кўрган, кўрмоқда ва кўрганини сўйламоқда. Ҳам, "Бизни неъматлари ила парвариш қилган шу Самовот ва Арзнинг илоҳи биздан нима истайди, нималарни қилсак рози бўлади?" - шу ҳақда бизга жуда соғлом бир дарс бермоқда. Ҳам, булар каби янада кўп мароқли, керакли ҳақойиқдан дарс берган бу Зотга қараб югурмоқ, ҳар ишни қўйиб Ўни тингламоқ лозим бўлгани ҳолда, аксар инсонларга нима бўлганки; гаранг, кўр, балки телба бўлганларки, бу ҳақиқатни кўрмайдилар. Бу ҳақиқатни эшитмайдилар, англамайдилар!..
ЎН ИККИНЧИ ҚАТРА. Хуллас, бу Зот бу мавжудот Холиқининг ваҳдониятининг ҳаққонийяти даражасида ҳақ бир бурҳони нотиқ, бир далили содиқ бўлгани каби, Ҳашрнинг ва саодати абадийянинг ҳам бир қатъий бурҳони, бир порлоқ далилидир. Балки у Зот худди ҳидояти ила саодати абадийянинг сабаби ҳусули ва василаи вусули бўлгани каби, дуоси ила, ниёзи ила ул саодатнинг сабаби вужуди ва василаи ижодидир.
Ҳашр маъаласида келган ушбу сирни мақом муносабати ила бу ерда такрор этамиз.
Хуллас, қара!.. Ул Зот шундай бир солати куброда, дуо этмоқдаки, гўё бу жазира, ҳатто бутун Замин Унинг азаматли намози туфайли намоз ўқир, ниёз этар. Ҳам У солати куброни шундай бир Жамоати узмода ниёз этарки, гўё бани Одамнинг Ҳазрати Одамдан то асримизгача, балки қиёматгача бутун нуроний ва комил фарзандлари Унга итоаткорлик ила иқтидо этиб, дуосига омин дейдилар. Қара, ҳам шундай бир ҳожати омма учун дуо этмоқдаки, нафақат аҳли арз, балки аҳли самовот, балки бутун мавжудот Унинг ниёзига иштирок этиб: "Оҳ... ё Роббано! Бер, биз ҳам истаймиз", демоқдалар. Яна қара! Шундай хазинона, шундай маҳбубона, шундай муштоқона, шундай тазаррукорона истамоқдаки, бутун коинотни йиғлаттириб, дуосига иштирок эттирмоқда.
Боқ, ҳам шундай бир мақсад, шундай бир ғоя учун дуо этмоқдаки, инсонни ва оламни балки бутун махлуқотни асфали софилийн бўлган фанойи мутлаққа қулашдан, қийматсизликдан, фойдасизликдан аълойи ъиллиййин бўлган қийматга, бақога, улкан вазифага чиқармоқдадир.
Боқ, ҳам шундай юксак бир физори истимдоткороналик ила истаяпти, ёлворяптики, гўё бутун мавжудотга, самовотга, аршга эшиттириб, сажда эттириб, дуосига: "Омин, Аллоҳумма, омин", дедиртяпти. Қара, ҳам шундай Самиъ ва Карийм бир Қодийрдан, шундай Басийр ва Роҳийм бир Алиймдан ҳожатини истамоқдаки, билмушоҳада, У Зот энг кўринмас бир жонлинин энг пинхоний бир ҳожатини, бир ниёзини ҳам кўради, эшитади, қабул этади, марҳамат кўрсатади. Лисони ҳол билан бўлсада, ижобат қилади. Шундай ҳакиймона, басийрона, роҳиймона суратда берадики, у тарбия ва тадбир шундай Самиъ ва Басийрга махсус, шундай бир Карийм ва Роҳиймга хосдир...
ЎН УЧИНЧИ ҚАТРА. Ажабо, бутун бани Одамнинг фозилларини орқасига олиб, Ер устида туриб, Арши аъзамга юзланган ҳолда кўл очиб дуо қилаётган бу шарафи наъи инсон1 ва фариди кавни замон2 ва биҳаққин фахри коинотни истамоқда? Боқ, тингла: абадий саодат истамоқда. Бақо истамоқда. Дийдор истамоқда. Жаннат истамоқда. Ҳам мавжудот ойналарида ҳукмларини ва жамолларини кўрсатган бутун Асмои Қудсийяи Илоҳийй ила бирга истамоқда. Ҳатто агар Раҳмат, Иноят, Ҳикмат, Адолат исмлари каби ҳисобсиз у матлубларнинг ижобатига сабаблар бўлмаганида ҳам, бу Зотнинг биргина дуоси баҳоримизнинг ижоди қадар қудратига енгил бўлган шу Жаннатнинг барпо этилишига сабаб бўла олар эди.
1. Шарафи навъи инсон - Инсониятнинг шарафи -пайғамбаримиз А.С.В.
2. Фариди кавни замон - Борлиги дунёда яғона бўлган зот - пайғамбаримиз А.С.В.
3. Биҳаққин фахри коинот - Коинотнинг ҳақ фахри - пайғамбаримиз А.С.В.
Ҳа Унинг Рисолати бу имтихон уйининг очилишига (дунёнинг яралишига) сабабият бергани каби, Унинг убудийяти ҳам нариги дунёнинг очилишига сабабдир. Ажабо, ақл ваҳақиқат аҳлларига:
لَيْسَ فِى اْلاِمْكَانِ اَبْدَعُ مِمَّا كَانَ
деб айттирган бу машҳур олий интизом, раҳмат ичиндаги бу қусурсиз ҳусни санъат ва мислсиз Жамоли Рубубийят шундай бир чиркинликни, шундай бир марҳаматсизликни, шундай бир интизомсизликни ҳеч қабул этармики, энг жузъий, энг аҳамиятсиз орзуларни, овозларни аҳамият билан эшитиб, бажо келтирсинда, энг аҳамиятли, энг керакли орзуларга аҳамиятсиз қараб, уларни эшитмасин, англамасин, бажо келтирмасин? Асло ва ҳеч қачон! Юз минг карра хаша! Бундай бир Жамоли бундай бир чиркинликни қабул этмас. Чиркин бўлмас.
Эй сен, хаёлий ҳамроҳим! Ҳозирча кифоядир, орқага қайтмоғимиз керак. Йўқса, юз сана бу замонда, у жазирада қолсак ҳам, ул Зотнинг гароиби ижроотидан ва ажоиби вазоифидан юздан бирисини ҳам тамоман қамраб ололмаймиз ва томошасига тўймаймиз.
Энди кел! Устидан ўтиб келадиганимиз ҳар асрга бирбир назар соламиз. Боқ: ҳар аср у Шамси Ҳидоятдан олган файз ила қандайин чечак очмишлар! Абу Ҳанифа, Шофиъий, Абу Боязид Бистомий, Шоҳи Ғайлоний, Шоҳи Нақшбандий, Имоми Ғаззолий, Имоми Роббоний каби милёнларча мунаввар мевалар бораётир. Кўрганларимизнинг тафсилотини бошқа вақтга қолдириб, у мўъжизакор ва ҳидоят йўлини кўрсатган Зотга бир талай қатьий мўъжизаларига иишорат этгувчи бир саловот келтирмоғимиз лозим:
عَلٰى مَنْ اُنْزِلَ عَلَيْهِِِ الْفُرْقَانُ الْحَكِيمُ مِنَ الرَحْمٰنِ الرَّحِيمِ * مِنَ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ اَلْفُ اَلْفِ صَلاَةٍ وَاَلْفُ اَلْفِ سَلاَمٍ بِعَدَدِ حَسَنَاتِ اُمَّتِهِ. عَلٰى مَنْ بَشَّرَ بِرِسَالَتِهِ التَّوْرٰيةُ وَاْلاِنْجِيلُ وَالزَّبُورُ * وَبَشَّرَ بِنُبُوَّتِهِ اْلاِرْهَاصَاتُ وَهَوَاتِفُ الْجِنِّ وَاَوْلِيَاۤءُ اْلاِنْسِ وَكَوَاهِنُ الْبَشَرِ * وَانْشَقَّ بِاِشَارَتِهِ الْقَمَرُ * سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ اَلْفُ اَلْفِ صَلاَةٍ وَسَلاَمٍ بِعَدَدِ اَنْفَاسِ اُمَّتِهِ * عَلٰى مَنْ جَآئَتْ لِدَعْوَتِهِ الشَّجَرُ، وَنَزَلَ سُرْعَةً بِدُعَاۤئِهِ اْلمَطَرُ، وَاَظَلَّتْهُ الْغَمَامَةُ مِنَ الْحَرِّ * وَشَبَعَ مِنْ صَاعٍ مِنْ طَعَامِهِ مِاٰۤتٌ مِنَ الْبَشَرِ، وَنَبَعَ الْمَآءُ مِنْ بَيْنِ اَصَابِعِهِ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ كَالْكَوْثَرِ، وَاَنْطَقَ اللهُ لَهُ الضَّبَّ وَالظَّبْىَ وَالْجِذْعَ وَالزِّرَاعَ وَالْجَمَلَ وَالْجَبَلَ وَالْحَجَرَ وَالْمَدَرَ صَاحِبِ الْمِعْرَاجِ وَمَا زَاغَ الْبَصَرُ * سَيِّدِنَا وَشَفِيعِنَا مُحَمَّدٍ اَلْفُ اَلْفِ صَلاَةٍ وَسَلاَمٍ بِعَدَدِ كُلِّ الْحُروُفِ الْمُتَشَكِّلَةِ فِى اْلكَلِمَاتِ الْمُتَمَثِّلَةِ بِاِذْنِ الرَحْمٰنِ فِى مَرَايَا تَمَوُّجاَتِ الْهَوَاۤءِ عِنْدَ قِرَاءَةِ كُلِّ كَلِمَةٍ مِنَ الْقُرْاٰنِ مِنْ كُلِّ قَارِئٍ مِنْ اَوَّلِ النُّزُولِ اِلٰۤى اٰخِرِ الزَّماَنِ. وَاغْفِرْ لَناَ وَارْحَمْناَ يَآ اِلٰهَنَا بِكُلِّ صَلاَةٍ مِنْهَا.. اٰمِينَ.
("Шуъаоти Маърифатун-Наби" номидаги туркча бир рисолада ва "Ўн тўққизинчи Мактуб"да ушбу рисолада мухтасар шаклда ишорат этганимиз Нубуввати Аҳмадийянинг (А.С.М.) далилларини баён эттан эдим. Ҳам унда Қуръони Ҳакийм мўъжизакорлигининг важҳлари қисқача зикр этилган. Яна "Ламаъот"номидаги Туркча бир рисолада в "Йигирма бешинчи Сўз"да қирқ важҳ ила Қуръоннинг мўъжиза эканини мухтасар баён қилганман ва қирқ вужуҳи иъжозига ишорат этганман. У қирқ важҳдан биргина назмдаги балоғатини "Ишоратул иъжоз" номидаги бир арабча тафсирда қирқ саҳифа қилиб ёзганман. Агар эҳтиёж сезсанг, ўша уч китобга мурожаат этишинг мумкин.)
ЎН ТЎРТИНЧИ ҚАТРА.Мўъжизалар хазинаси ва мўжизаи Кубро бўлган Қуръони Ҳакийм Нубуввати Аҳмадийя (А.С.В) ила ваҳдонийяти илоҳийяни шу даражада қатъий исбот этадики, бошқа бурҳонларга ҳожат қолдирмайди. Биз ҳам Унинг таърифига ва танқидга сабаб бўлган бир-иккита ламъани иъжозига ишорат этамиз.
Хуллас, Роббимизни бизга таъриф этган Қуръони Ҳакийм шу коинот улкан китобининг бир азалий таржимаси... шу арз ва само саҳифаларида яширилган Илоҳий Исмлар хазинасининг кашшофи... шу маънодор ҳодисалар остидаги махфий ҳақиқатларнинг калити... шу олами шаҳодат пардаси орқасидаги олами ғайб тарафидан келган илтифоти Раҳмонийя ва хитоботи азалийянинг хазинаси... шу олами маънавийяи Исломийянинг қуёши, пойдевори, ҳандасаси... олами ухровийянинг харитаси... зот ва сифот ва шууни Илоҳийянинг шарҳловчи сўзи, очиқловчи тафсири, бурҳони нотиқи, нурафшон таржимони... шу олами Инсонийянинг мураббийси, ҳақиқий ҳикмати, муршиди ва ҳидоятчиси... Ҳам бир ҳикмат ва шариат китоби, ҳам бир дуо ва убудийят китоби, ҳам бир амр ва даъват китоби, ҳам бир зикр ва маърифат китоби каби, барча маънавий ҳожатлар учун биттадан китоб; маслаги ва машраби ҳар хил бўлган авлиё ва сиддиқийннинг ва асфиё ва муҳаққиқийннинг (ҳар бирларининг) машрабларига лойиқ битгадан рисолани жамлаган бир Кутибхонаи муқаддасадир.
Қусур сабаби деб ваҳима этилаётган такроротидаги мўъжизий шуьлага боқсанг, кўрасанки: Қуръон ҳам бир китоби зикр, ҳам бир китоби дуо, ҳам бир китоби даъват бўлгани учун ичидаги такрорлари маъқул, балки жуда лозимдир ва энг болигдир. Аҳли қусурнинг ўйлагани каби эмасдир. Зеро, зикрнинг шаъни такрор ила нурланишдадир. Дуонинг шаъни такрортакрор ифода этишдадир. Амр ва даъватнинг шаъни такрор-такрор таъкиддир.
Ҳам, ҳар ким ҳар вақт Қурьонни тўла ўқишга қодир бўлолмас. Кўпинча бир суранигина ўқишга қодир бўлади. Шунинг учун Қуръондан кўзланган энг муҳим мақсадлар аксар узун сураларда қайта-қайта дарс берилади ва, бинобарин, бир сура бир кичик Куръон ҳукмига ўтган. Демак, ҳеч кимни маҳрум қолдирмаслик учун Тавҳид ва Ҳашр ва Қиссаи Мусо каби баъзи мақсадлар такрор-такрор келади.
Ҳам, жисмоний эҳтиёж каби, маънавий эҳтиёжи ҳам турли хилдир. Баъзиларига инсон ҳар нафас муҳтож бўлур: жисмга ҳаво, руҳга Ҳу1 зарур бўлгани каби. Баъзиларига эса ҳар соат: "Бисмиллоҳ" каби ва ҳоказо... Демак, оятларнинг такрори эҳтиёжнинг так рорланишидан юзага келган ва у эҳтиёжга ишорат этиш билан уни уйғотиб шавқ қўзғаш учун, ҳам, иштиёқни ва иштаҳони ҳаракатга келтириш учун такрор этади.
(1) Аллоҳни эслаш
фойда ва мақсадлар учун зикр қилинади.
Ҳам, Қуръоннинг коинотта оид баъзи масалалалрни мубҳам ва мужмал қолдириши тўғри йўлни кўрсатувчи бир мўъжизавий шуъладир. Мулҳидларнинг ваҳимага тушганлари каби танқид ва қусур сабаби эмасдир.
Агар айтсанг: "Ажабо, нима учун Куръони Ҳакийм, фалсафа мавжудотдан баҳс этгани каби, баҳс юритмайди. Баъзи масаларни мужмал қолдиради, баъзисини умум қарашини эркалайдиган, омма ҳисини ранжитмайдиган, авом фикрини ожиз қолдириб чарчатмайдиган даражада яққол бир жўн суратида ифода этади?"
Жавобан деймизки, фалсафа ҳақиқат йўлини йўқотиб қўйган, шунинг учун... Ҳам, ўтган дарслардан ва сўзлардан албатта англагансанки, Қуръони Ҳакийм бу коинотдан баҳс этади, токи Зот ва Сифот ва Илоҳий Исмларни билдирсин. Яъни, бу китоби Коинотнинг маъноларини англаттириб, то Холиқини таниттирсин. Демак, мавжудотга улар мавжудот бўлганлари учун эмас, балки уларнинг яратувчилари туфайли қарайди. Ҳам, барчага хитоб этади. Илми Ҳикмат эса, мавжудотни далил қилади, бурҳон қилади. Далил зоҳирий бўлиши, барчанинг назарига тезда тушунилиши керакдир. Модомики Қуръон муршиддир, бутун инсоният табақасига хитоб этади. Кўпчилик табақа эса, табақаи авомдир. Албатта, ҳақ йўлга бошлаш кераксиз нарсаларни мубҳам қолдириш ила қисқа қилишни, нозик нарсаларни мисол келтириш ила айнига яқин ифодалашни ва хатоларга туширмаслик учун зоҳиран очиқ кўриниб турган нарсаларни ҳудабеҳудага, балки зарарли бир суратда ўзгартиравермасликни тақозо этади.
Масалан, қуёшни: "Айланадиган бир сирождир, бир чироқдир", деб таърифлайди. Зеро, қуёшдан у қуёш бўлгани учун, маҳияти учун баҳс этмайди. Балки бир нави интизом замбараги ва низомнинг маркази бўлгани учун, интизом ва низом эса, Сониънинг маърифат ойнаси эканлиги учун баҳс этади.
Ҳа اَلشَّمْسُ تَجْرِى "Қуёш айланади", дейди.
"Айланади" деган бу таъбир ила қиш-ёзнинг, кеча-кундузнинг айланиб туришидаги мунтазам қудрат тасарруфотини хотирлатиш билан Сониънинг азаматини англатади. Мана шу айланиш ҳақиқати нима бўлган тақдирда ҳам мақсуд бўлмиш ва ҳам мансуж, ҳам машҳур бўлмиш интизомга таъсир этмас.
Ҳам дерки: وَجَعَلَ الشَّمْسَ سِراَجاً Қуёшни "сирож" дейиш билан оламни бир қаср суратида кўз олдимизга келтиради, ичидаги нарсалар эса, инсон ва зиҳаёт учун ҳозирланган жиҳозлар, озиқ-овқатлар ва бошқа лавозимот эканини, Қуёш ҳам тобеъ бир шамчироқ эканини хотирлатиш билан Холиқнинг раҳмати ва эҳсонини англатади. Энди бу қайсар ва сафсатачи фалсафа нима дейишига боқ. У айтадики:
"Қуёш улкан олов қозонидир. Ундан сачраб чиққан сайёраларни ўз атрофида айлантиради; катгалиги бунчадир, моҳияти бундайдир, ундайдир-шундайдир ва ҳоказо". Қўрқинчли бир даҳшатдан, мудҳиш бир ҳайратгдан бошқа, руҳга бир илмий камол бермайди. Қуръон каби баҳс этмайди,.. Бунга қиёсласанг, усти ялтироқ, ичи қалтироқ бўлган фалсафий масалаларнинг қиймати нима эканини англайсан. Унинг сохта порлашларига алданиб, Қуръоннинг ғоят мўъжизакор баёнига қарши ҳурматсизлик этма!...
اَللّٰهُمَّ اجْعَلِ الْقُرْاٰنَ شِفَاۤءً لَنَا وَلِكَاتِبِهِ وَاَمْثاَلِهِ مِنْ كُلِّ دَاۤءٍ، وَمُونِساً لَنَا وَلَهُمْ فِى حَيَاتِنَا وَبَعْدَ مَمَاتِنَا، وَفِى الدُّنْياَ قَريِنًا، وَفِى الْقَبْرِ مُونِسًا، وَفِى الْقِيَامَةِ شَفِيعًا، وَعَلَى الصِّرَاطِ نُوراً، وَمِنَ النَّارِ سِتْراً وَحِجَاباً، وَفِى الْجَنَّةِ رَفِيقًا، وَاِلَى
الْخَيْراَتِ كُلِّهاَ دَلِيلاً وَاِمَامًا، بِفَضْلِكَ وَجُودِكَ وَكَرَمِكَ وَرَحْمَتِكَ يَاۤ اَكْرَمَ اْلاَكْرَمِينَ وَيَاۤ اَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ، اٰمِينَ * اَللّٰهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ عَلٰى مَنْ اُنْزِلَ عَلَيْهِ الْفُرْقاَنُ الْحَكِيمُ وَعَلٰۤى اٰلِهِ وَصَحْبِهِۤ اَجْمَعِينَ، اٰمِينَ، اٰمِينَ
МЕЪРОЖИ НАБАВИЙЯ
Ўттиз биринчи Сўз
(Эслатма: Меърож масаласи иймоний рукнларнинг асосларидан сўнг турадиган бир натижадир. Ва Аркони Иймонийянинг нурларидан мадад оладиган бир нурдир. Аркони Иймонийяни қабул этмайдиган динсиз мулҳидларга меърож масаласини, албатга, бевосита исбот этиб бўлмайди. Чунки Аллаҳни билмаган, Пайғамбарни танимаган ва фаришталарни қабул этмаган ва ёки самовотнинг вужудини инкор этган одамларга меърождан баҳс этилмас. Шунинг учун, аввало, у рукнларни исбот қилмоқ керак бўлади. Модомики шундай экан, биз бу ерда қаршимизга меърож масаласига ишонқирамай васвасага тушган бир мўънинни қўйиб, сўзларимизни унга хитобан баён этажакмиз. Моқоми истимоъдаки(1) мулҳиддинсизни ҳам назарга олиб, ора-сира Сўзни чиройли сўйлаймиз. Баъзи "сўз"ларда Меърож ҳақиқатининиг бир қисм шуълалари зикр этилгандир. Биродарларимнинг таклифлари ила у айри-айри ламъаларни ҳақиқатнинг асли билан бирлаштириш ва камолоти Аҳмадийянинг (А.С.В.) жамолига бир ойина қилиш учун иноятни Аллоҳдан истадик.)
(1) Мақоми истимоъ - тинглаб, қабул этиш арафасида ўтирган ҳолат.
بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
سُبْحَانَ الَّذِىۤ اَسْرٰى بِعَبْدِهِ لَيْلاً مِنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ اِلَى الْمَسْجِدِ اْلاَقْصَا الَّذِى بَارَكْنَا حَوْ لَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ اٰيَاتِنَاۤ اِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ * اِنْ هُوَ اِلاَّ وَحْىٌ يُوحىٰ * عَلَّمَهُ شَدِيدُ الْقُوٰى * ذُومِرَّةٍ فَاسْتَوٰى
وَهُوَ بِاْلاُفُقِ اْلاَعْلٰى * ثُمَّ دَنَا فَتَدَلىّٰ * فَكَانَ قَابَ قَوْسَيْنِ اَوْ اَدْنىٰ * فَاَوْحٰىۤ اِلٰى عَبْدِهِ مَاۤاَوْحٰى * مَا كَذَبَ الْفُؤَادُ مَارَاٰى * اَفَتُمَارُونَهُ عَلٰى مَايَرٰى * وَلَقَدْ رَاٰهُ نَزْ لَةً اُخْرٰى * عِنْدَ سِدْرَةِ الْمُنْتَهٰى * عِنْدَهَا جَنَّةُ الْمَاْوٰى * اِذْ يَغْشَى السِّدْرَةَ مَا يَغْشٰى * مَا زَاغَ الْبَصَرُ وَمَاطَغٰى * لَقَدْ راَىٰ مِنْ اٰيَاتِ رَبِّهِ الْكُبْرىٰ
Аввалги ояти азиманинг азим хазинасидан биргина اِنَّهُ нинг олмошидаги бир дастури балоғатга таянган икки рамзни масаламизга муносабати бўлгани учун, иъжоз баҳсида баён этилган тарзда ёзамиз.
Ҳуллас, Қурьони Ҳакийм Ҳабиби Акром алайҳи афзалуссолату ва акмалуссалам меърожининг боши бўлмиш Масжиди Ҳарамдан Масжиди Ақсоға қилинган сайрини зикр этгач кетидан: اِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ дейди. Ва бу калом билан وَالنَّجْمِ اِذَا هَوٰى сурасида ишорати келган мунтаҳои меърожга рамз этувчи اِنَّهُ даги олмош ё Жаноби Ҳаққа тааллуқли ва ёки Пайғамбар (А.С.В.)гадир. Агар Пайғамбарга оид бўлса, балоғат қонунига ва сўзнинг келишига кўра бундай маъно чиқади: бу хусусий саёҳатда бир умумий сайр ва бир умумий юксакиш бордирки, то Сидратул мунтаҳоға(1), то Қоби қавсайнга(2) қадар маротиби куллияи асмоияда кўзига ва қулоғига илинган Раббоний аломат-белгиларни ва Илоҳий санъат ажойиботини кўрган, эшитган. Ва у олмош ул хусусий саёҳатни умумий ва ҳам ажойиб томошо бўлмиш бир саёҳатнинг калити ҳукмида кўрсатади.
(1) Сидрат ул-Мунтаҳо - Етгинчи қават осмонда экани ривоят қилинган, пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом эришган энг сунг мақом.
(2) Қоби Қавсайн - Камоннинг икки учу ўртасидаги масофа; бу ерда: имкон билан вужуб ўртасидаги бир мақом.
Агар олмош Жаноби Ҳаққа оид бўлса, бундай маъно чиқади: Бир бандасини бир саёҳат чоғи ҳузурига даъват этиб, бир вазифа ила вазифалантириш учун Масжиди Ҳарамдан тамомий пайғамбарлар жам бўлган Масжиди Ақсоға юборди, анбиёлар билан учраштириб, бутун анбиёларнинг усули динларига вориси мутлак эканини кўрсатиб, сўнгра то Сидрат ул-мунтаҳоға, то Қоби Қавсайнга қадар мулк ва малакутида кездирди...
Хуллас, гарчи у бир абддир ва у саёҳат бир меърожи жузъийядир, лекин бу абд бу-тун коинатга тегишли бир омонат баробаридадир. Ҳам, бу коинот рангини ўзгартирадиган бир нурдай гапдир. Ҳам, саодати абадийянинг эшигини очадиган бир калит бўлгани учун Жаноби Ҳақ ўзини "Бутун нарсаларни эшитгувчи ва кўргувчи" сифати ила тавсифлайди. Токи у омонат, у нур, у калитнинг оламшумул, муҳит ва умум коинотга оид ва бутун махлуқотни қамраган ҳикматларини кўрсатсин.
Бу буюк сирнинг "Тўрт асос"и бор.
Биринчиси: Меърожнинг лозимлик сири нимадир?
Иккинчиси: Меърожнинг ҳақиқати нимадир?
Учинчиси Меърож ҳикмати нимадир?
Тўртинчиси: Меърожнинг самаралари ва файдаси нимадир?
БИРИНЧИ АСОС.
Меърожнинг лозимлик сири
Масалан, айтиладики, Жаноби Ҳақ اَقْرَبُ اِلَيْهِ مِنْ حَبْلِ الْوَرِيدِ
дир ҳар нарсага ҳар нарсадан ҳам яқиндир. Жисмдан, макондан муназзаҳдир. Ҳар валий қалби ичида У билан кўриша олур. Нима сабабдан Валояти Аҳмадийя (А.С.В.) ҳар валий ўз қалбида муваффақ бўлган муножотга меърож каби узун бир саёҳатнинг натижасидан сўнггина муваффақ бўлади?
Ал-жавоб. Бу нозик масаланинг сирини "Ўн иккинчи Сўз"да келган, Қуръоннинг мўъжизалик сири ва Меърож сири ҳақидаги қуйидаги икки тамсилни тингла.
Биринчи тамсил. Бир Султоннинг муколамаси, суҳбати, кўришмоғи икки хилдир. Хитоби, илтифоти ҳам икки тарздадир. Бири - жузъий бир иш юзасидан оми бир раъияти ила хусусий бир ҳожатга доир хос бир телефунда суҳбат этмоқ бўлса, иккинчиси - Салтанати Узмо унвони ва хилофати Кубро номи ила ва ҳокимияти омма маргабасида туриб ва амрларини атрофга ёйиш намойиш мақсадида у ишларга алоқадор бир элчиси ва ёки у амрларга алоқадор бир каттароқ маъмури билан гаплашмоқдир, суҳбат қилмоқдир. Ва ҳашаматини кўрсатадиган олий бир фармон орқали муколамадир.
Хуллас, وَ ِللهِ الْمَثَلُ اْلاَعْلٰى юқоридаги мисол каби, бу коинот Холиқининг, мулк ва малакут моликининг, азал ва абад ҳокимининг ҳам икки хил муколамаси, суҳбати, илтифоти бордир. Бири - жузъий ва хос. Иккинчиси куллий ва умумий... Хуллас, меърож Валояти Аҳмадийянинг (А.С.В.) бутун валийликлар устидаги бир куллият, бир улвийят суратида бир тазоҳуридирки, бутун коинотнинг Робби деган исми ва бутун мавжудотнинг Холиқи деган унвони ила Жаноби Х,ақнинг суҳбатига ва муножотига мушарраф бўлишликдир.
Иккинчи Тамсил. Бир одам қўлидаги бир ойинани қуёшга қарши тутади. У ойина қуёшдан ўзининг ҳажмига яраша бир нурни, етти рангли бир зиёни, бир аксни ичига олади. Шунинг нисбатида қуёш билан муносабатдор бўлади, суҳбат этади. Агар у нурли ойинани қоронғу хонасига ва ёки тепаси том ила ёпилган кичик, хусусий боғига қаратса, у ҳолда қуёш қиймати нисбатида эмас, балки у ойина қобилияти даражасида фойдаланиш мумкин. Иккинчи бир одам эса, ойинани қўйиб, тўғридан-тўғри қуёшнинг қаршисига чиқади, унга қараб, ҳашаматини кўради, азаматини англайди. Сўнгра жуда юксак бир тоққа чиқади, қуёш салтанатининг жуда кенг уфқини кўради ва у билан шахсан ва пардасиз кўришади. Кейин орқасига қайтиб, хонасидан ва ёки боғининг томидан кенг деразалар очиб, осмондаги қуёшга йўллар қилиб, ҳақиқий қуёшнинг доимий зиёси ила суҳбат этади, гаплашади. Ва шундай миннардорона бир суҳбат қуриб айта оладики: "Эй ер юзини нури ила чароғон этган ва заминнинг юзини ва бутун чечакларнинг юзларини кулдирган дунё гўзали - осмон эркатойи бўлмиш нозанин қуёш! Менинг ҳам хоначамни, боғчамни исинтирдинг ва чароғон этдинг. Худди бутун дунёни чароғон этганинг ва ер юзини исинтирганинг каби..."
Ҳолбуки, аввалги ойина соҳиби бундай деёлмас. У ойинада қуёшнинг акси, холос. Асарлари чегаралангандир. У қайдга яраша холосдир.
Хуллас, азал ва абад Султонининг шамси бўлган Зоти Аҳад ва Сомаднинг тажаллийси инсоний моҳиятга ҳадсиз маротибни ичига олган икки суратда зуҳур қилади.
Биринчиси - ойинаи қалбга узанган бир нисбати Раббонийя ила зуҳур этишдирки, ҳар ким истеъдодига ҳамда бирдан олий мартабага чиқишда сайру сулукига исм ва суфатларнинг қай даража тажаллиётига кўра, у Шамси Азалийнинг жузъий ва киллий нурига ва суҳбатига ва муножотига ноил бўлади. Ўзларида исм ва сифатлардан қай бири устун бўлса, ўшанинг кўланкасида юрган валоятларнинг даражалари шу биринчи қисмдан бошланади.
Иккинчиси - инсон жамловчи ва коинот дарахтанинг энг мунаввар меваси бўлганидан, бутун коинотда жилвалари намоён бўлган асмойи ҳуснони бирдан руҳининг ойинасида кўрсата олади. Шу жиҳати билан Жаноби Ҳақ Зотининг тажаллийси ила ва асмои ҳуснонинг энг улуғ мартабасида навъи инсоннинг маънан энг буюк бир кишисига энг буюк бир тажаллий тазоҳур этадики, бу тазоҳу ва тажаллий Меърожи Аҳмадий (А.С.В.) сирридирки, Унинг валийлиги расуллигининг ибтидосидир. Ул валилик соядан ўтади, иккинчи тамсилдаги биринчи одамга ўхшалди. Лекин Рисолатда соя йўқдир. Тўғридан-тўғри Зати Зулжалолнинг Аҳадийятига қарайди, иккинчи тамсилдаги иккинчи одамга ўхшайди. Меърож эса, Валояти Аҳмадийянинг (А.С.В.) энг буюк каромати ҳам энг юксак даражаси бўлганидан, рисолат мартабасига айланган. Меърожнинг ич кўриниши валийликдир, яъни, халқдан Ҳаққа борган. Меърожнинг зоҳири эса, Рисолатдир, яъни, Ҳақдан халққа келади. Валийлик қурбийят мартабасида сулукдир. Кўп мартабаларни босиб ўтишга ва бир даражада вақтга муҳтождир. Нури аъзам бўлган Рисолат эса, Илоҳий қурбийятнинг майданга келишининг сирига қарайдики, унга сувдек тез оқиб ўтгувчи бир он кифоядир. Бунинг учун Ҳадисда: "Бир онда бориб келган", дейилгандир.
Энди, мақоми истимоъдаги мулҳидга бундай деймиз: модомики бу коинот ғоятда мунтазам бир мамлакат, ғоят мунтазам бир шаҳар, ғоят музайян бир сарой хукмида экан, албатта, унинг бир ҳокими, бир молики, бир устаси бордир. Модомики бундай ҳашаматли бир Молики Зулжалол, бир Ҳокими Зулкамол, бир Сониъи Зулжалол бордир; ҳам модомики умум оламга, у мамлакатга, у шаҳарга, у саройга алоқадор бўлган ҳамда ҳавас ва туйгулари ила барчасига му-носабатдор ва назари куллий бўлган бир инсон бордир, албатта у Сониъи Муҳташам ила у киллий назарли ва умумий шуурли инсоннинг юксак, аъзамий бир муносабати бордир ва унга қудсий бир хитоби ва олий бир таважжуҳи бўлажакдир.
Ҳам, модомики Одам алайҳиссалом давридан ҳозирга қадар шундай муносабатга ноил бўлганларда кўринган аломатлар шаҳодат этадики, яъни, Курраи Арзнинг ярмини ва инсониятнинг бешдан бирини тасарруфи доирасига олгани ва коинотнинг шакли маънавийсини ўзгартиргани, шуълалантиргани каби, у муносабатни Муҳаммади Арабий соллаллоҳу алайҳи васаллам энг аъзамий бир мартабада кўрсатгандир. Шундай экан, у муносабатнинг энг аъзамий бир мартабаси ҳисобланадиган меърож Унга лойиқ ва Унга мувофиқдир.
ИККИНЧИ АСОС.
Меърожнинг ҳақиқати нимадир?
Ал-жавоб. Меърож ҳақиқати Зоти Аҳмадийянинг (А.С.В.) камолот мартабаларида сайр этиши ва маънавий тараққиёт даражаларига юксалишидан иборатдир. Яъни, Жаноби Ҳақнинг махлуқот навъига қараб тажаллий эттирган айри-айри исм ва унвонлар ила Салтанати Рубубийятида ташкил этган тадбир доиралари, ва ижодда ҳамда у ҳар бир доирада биттадан Рубубийят аршига ва битгадан тасарруф марказига сабаб бўлган осмон қаватида намоён этган Рубубийяти асарларини у хос абдга бирма-бир кўрсатишлик билан ул абдни ҳам барча инсоний камолотни ўзида мужассам этган, ҳам жамики Илоҳий тажаллиётга сазовор, ҳам бутун коинот табақотига нозир ва Салтанати Рубубийятнинг далолатчиси ва Илоҳий марзиятларнинг таблиғчиси ва коинот тилсимининг кашф этгувчиси қилмоқ учун Буроққа миндириб, яшин тезлигида самовотни сайр қилдириб, мартабалар оша ўтказиб, худди ой каби манзилдан-манзилга, доирадан-доирага Рубубийяти Илоҳийяни тамоша эттириб, у доираларнинг самоларидан мақом олган анбиё биродарларини бирма-бир кўрсатиб, то Қоби Қавсайн мақомига чиқарган, Аҳадийят ила каломига ва руъятига мушарраф қилгандир.
Бу юксак ҳақиқатга икки тамсил дурбинидан боқса бўлади.
Биринчи тамсил. "Йигирма тўртинчи Сўз"да изоҳ этилганидек, масалан, бир подишоҳнинг ўз ҳукумати доираларида айриайри унвонлари, раийятининг табақаларида бошқабошқа ном ва васфлари, салтанатининг мартабаларида турли-туман исм ва аломатлари бордир. Мисол учун, Адлия доирасида - ҳокими одил; мулкияда - Султон; аскарияда - қўмондани аъзам; илмияда -Халифа... ва ҳоказо исм ва унвонлари бордир. Ҳар доирада битгадан маънавий тахти сифатида хос мақоми ва курсиси бўлади. У подшоҳ ўзи битга бўлса ҳам, у салтанат доираларида ва ҳукумат табақалари мартабаларида минг хил исм ва унвонга соҳиб бўла олади. Бирбирининг ичида минглаб тахти салтанати бўла олади. Гўё у ҳоким ҳар бир доирада маънавий шахийяти эътибори ила ва телефони ила мавжуд ва ҳозир тургандек, билади. Ва ҳар табақада қонуни ила, низоми ила, вакили ила кўринади, кўради. Ва ҳар бир мартабада парда орқасида ҳукми ила, илми ила, қуввати ила идора қилади, кузатади. Ва ҳар бир доиранинг бир маркази, бир манзили бордир. Аҳкомлари бирбиридан айридир. Табақотлари бирбиридан бошқадир. Хуллас, шундай бир султон ўзи истаган бир зотни бутун у доираларида кездириб, ҳар доирага хос бўлган шоҳона салтанати ва ҳокимона амрларини кўрсатиб, доирадан доирага, табақадан табақага кездириб, то ҳузурига келтиради. Сўнгра бутун у доираларга тааллуқли куллий умумий амрларини унга омонат топшириб, қайтариб олиб келиб қўяди.
Худди бу мисол каби, азал ва абад Султони бўлган Роббул Оламийннинг ҳам ўз рубубийяти мартабаларида айриайри, лекин бирбирига алоқадор шаън ва номлари бордир. Ва Улуҳийяти доираларида бошқа бошқа, лекин бир-бирининиг ичида кўринадиган исм ва аломатлари бордир. Ва ҳашматли ижроатида айриайри, аммо бир-бирига ўхшаш тажалли ва жилвалари бордир. Ва Қудратининг тасарруфотида бошқа-бошқа, аммо бир-бирини ҳисс эттирадиган унвонлари бордир. Ва сифатларининг тажаллиёти айри-айри, лекин бирбирини кўрсатадиган муқаддас зуҳурлари бордир. Ва афъолининг жилваларида турли-туман, бироқ бир-бирини мукаммаллаштирадиган тасарруфоти бордир. Ва ранғо-ранг санъантида ва маснуъотида турли-туман, аммо бир-бирини томоша этадиган Рубубийяти бордир.
Мана шу буюк сирга биноан, коинотни ҳайраткорона ажиб бир тартибда танзим этган. Махлуқот табақалари ичида энг кичиги бўлмиш зарралардан тортиб то самовотга қадар ва самовотнинг биринчи табақасидан тортиб то арши аъзамга қадар бирбири устида ташкилот бор. Ҳар бир само бир айри оламнинг томи ва Рубибийят учун бир арш, тасарруфоти Илоҳийя бир марказ ҳумидадир. Чиндан ҳам у доираларда ва у табақаларда, аҳадийят эътиборидан қаралса, жами исмлар топилиши мумкин. Ва улар бутун унвонлари ила намоён бўлади. Лекин худди адлияда ҳокими одил унвони асосий ва ҳоким бўлиб, бошқа унвонлари у ерда ҳокими одил унвонининг амри остида ва унга тобеъ бўлгани каби, ҳар бир махлуқот табақотида, ҳар бир самода бир исм, бир Илоҳий унвон ҳокимдир. Бошқа унвонлар унинг зимнидадир. Масалан, "Қодийр" исмига ноил бўлган Ҳазрати Исо алайҳиссалом қайси самода пайғамбар алайҳиссолату вассалам билан учрашган бўлса, демак, ўша само доирасида Жаноби Ҳақ "Қодийр" унвони ила биззот тажаллий этаётган бўлади. Яна масалан, Ҳазрати Мусо алайҳиссалом мақом тутган само доирасида энг кўп ҳукм сурадиган унвон Ҳазрат Мусо алайҳиссалом ноил бўлган "Мутакаллим" унвонидир ва ҳоказо... Хуллас, Зоти Аҳмадийя алайҳиссолату вассалом исми аъзамга ноил ва нубуввати умумий ва барча исмларга мазҳар бўлгани учун, албатта, Рубубийятининг барча доиралари ила алоқадордир... Албатта, у доираларда мақом тутган анбиёлар билан учрашиш ва барча табақалардан ўтиш, Меърож ҳақиқатини тақозо этади.
Иккинчи тамсил. Масалан бир султоннинг унвонлари орасида Кўмондани аъзам (Олий кўмондон) деган унвони ҳам бор, десак, унинг бу унвони аскарий доираларда саркарда доираси каби куллий ва кенг бир доирадан тортиб, то ўнбоши доирасидай жузъий ва хусусий ҳар бир доирада бир зуҳури ва бир жилваси бўлади. Дейлик, бир аскар олий кўмодонлик унвонининг намунасини ўнбоши шахсида кўради, унга итоат этади, ундан амр олади. У аскар ўнбоши мартабасини олса, човуш (сержант) доирасидаги қўмондонлик назари остига киради, унга қарайди. Кейин ўзи човуш бўлса, қўмондонлик намунасини ва жилвасини мулозим доирасида кўради. У мақомда унинг хос бир мансаб курсиси бўлади. Ва ҳоказо... Юзбоши, мингбоши, фирқа қўмондони ва мушир доираларининг ҳар бирида, у доираларнинг катта ва кичиклигига қараб, у қўмондонлик унвонини кўради.
Энди, бир аскарни у қўмондони аъзам аскарий доираларнинг ҳаммаси ила алоқадор бир вазифага тайин этмоқ истаса, бир тафтишчи каби, ҳар бир доирани бирма-бир кўра оладиган ва кўрила оладиган бир мақом беришни истаса, албатта, у олий қўмондон у аскарни ўнбоши доирасидан бошлаб то доира-и аъзамига қадар бир-бир кездиради, токи кўрсин, кўрилсин... Сўнгра ҳузурига қабул этиб, хос суҳбатига мушарраф қилади, нишон ва фармон бериб, илтифот кўрсатади ва то келган жайигача бир онда элтиб қўяди.
Ушбу тамсилдаги бир нуқтани назарга олмоқ лозимки, агар подшоҳ ожиз бўлмаса, зоҳиридаги каби, маънавий жиҳатида ҳам иқтидори бўлса, унда фирқа кўнондони, мушир, мулозим каби шахсларни вакил қилмайди. Ҳар ерда шахсан ўзи ҳозир бўлади. Фақат, баъзи пардалар остида ва мақомга эга бирор бир шахснинг орқасида турган ҳолда тўғридан-тўғри амрни у беради. Баъзи валиййи комил бўлган подшоҳлар кўп доираларда баъзи шахслар суратида ижроатини бажаргани риюят этилади.
Бу тамсил орқали биз кўрган ҳақиқат шуки, ожизлик ул Султоннинг қудратига ёт бўлгани учун, ҳар бир доирада амр ва ҳукм тўғридан-тўғри қўмондони аъзамдан келади. Ҳар бир иш унинг амри ила, иродаси ила, қуввати ила бўлади.
Хуллас, шу тамсил каби, ер ва осмонларнинг ҳокими, كُنْ فَيَكُونُамрининг молики, Омири Мутлақ булмиш Азал ва Абад Султоннинг амрлари ва қўмондонлик ишлари махлуқоти табақаларида жараён этаётир ва унга жамики махлуқот камоли итоат ва интизом ила бўйинсундирилгандирки, зарротдан сайёротга, пашшадан самовотга қадар ёйилган махлуқот табақалари ва мавжудот тоифаларида катта-кичик, жузъий-куллий, табақалари ва тоифалари айри-айри, лекин бир-бирига алоқали бир тарзда биттадан доираи Рубубият, биттадан табақаи ҳокимият кўринмоқда. Шундай экан, бутун коинотдаги олий мақсадларни ва буюк натижаларни англаб, ҳар бир табақанинг айри-айри убудийят вазифаларини кўриш билан, Зоти Кибриёнинг салтанати Рубубийятини, ҳокимиятининг ҳашматлини мушоҳада этиб, ул Зотнинг розилигини қозонтирадиган ишлар нималар эканини англаш ва унинг салтанатига далолатчи бўлиш учун, ҳар ҳолда, табақалар ва доираларга бир сайри сулук лозимдир, Токи доираи аъзамийясининг унвони бўлган Арши Аъзамига кирсин, у ердан то Қоби Қавсайнга, яъни, имкон ва вужуб ўртасидаги, Қоби Қавсайн сифатида ишора қилинган, мақомга борсин ва Зоти Жалили Зулжамол ила кўришсин, Мана шу нарса сайри сулук бўлиб, Меърожнинг ҳақиқатидир. Ҳар бир инсоннинг ақли ила хаел тезлигидаги сайри, ҳар бир валийнинг қалби ила яшин суръатидаги кезиши ва нуроний жисмли ҳар бир фариштанинг руҳ тезлигидаги Аршдан Фаршга, Фаршдан Аршга қатнови, аҳли жаннат инсонларнинг Буроқ тезлигида Ҳашр майдонидан беш юз йиллик масофа олисдаги жаннатга чиқишлари ҳақ бўлгани каби, валийларнинг қалбларидан ҳам латиф, ўликларнинг руҳларидан ва малоикаларнинг жисмларидан ҳам ҳафиф, жасади нажмий ва бадани мисолийдан ҳам янада зариф, нур ва нур қобилиятидаги руҳи Муҳаммадийнинг (А.С.В.) ҳадсиз вазифаларига васила ва жиҳозотига хазина бўлган Жисми Муҳаммадий (А.С.В.), албатта, Унинг олий руҳи ила Аршга қадар бирга боражакдир.
Энди сўзларимизни эшитиб турган динсиз мулҳидга қараймиз. Хотирага келадики, у мулҳид қалбдан: "Мен Аллоҳни танимайман, Пайғамбарни билмайман, ахир, қандай қилиб Меърожга ишонайин?" дейди. Биз ҳам деймиз:
Модомики, шу коинот ва мавжудот бор экан, унинг ичида иш ва ижод бордир.
Ҳам, модомики мунтазам бир иш бажарувчисиз бўлмас, маънодор бир китоб котибсиз бўлмас, санъатли бир нақш наққошсиз бўлмас экан, албатта, шу коинотни тўлдирган ҳакиймона ишларнинг бир бажарувчиси ва ер юзини фаслма-фасл янгилаб тургувчи ҳайратли нақшларнинг ва маънодор мактубларининг бир котиби, бир наққоши бордир.
Ҳам, модомики бир ишда икки ҳокимнинг турмоғи у ишнинг интизомини бўзади, ҳам модомики, пашша қанотидан то самовот қандилига қадар мукаммал бир интизом бор экан, демак, у ҳоким бирдир. Бир бўлмаса чунки ҳар нарсада кўринаётган санъат ва ҳикмат шу даражада ажибдирки, у нарсанинг санъаткори ҳар нарсага қодир ва ҳар бир ишни биладиган даражада Қодири Мутлақ бўлиши лозим. Шундай экан, бир бўлмаса, мавжудот ададича куп бўлиши лозим келади. У илоҳлар ҳам бир-бирларига зид, ҳам бир-бирларига ўхшаш бўладилар, у ҳолда эса, бу ажиб интизомнинг бузилмаслиги юз минг карра маҳолдир.
Ҳам, модомики шу мавжудот табақалари ҳарбий қисмдан минг карра янада интизомли бир амр ила ҳаракат қилиши очиқ кўриниб турибди. Юлдузлар, қуёш ва ойларнинг интизомли ҳаракатларидан тортиб то бодом гулларигача ҳар бир тоифа шу қадар мунтазам, шу қадар мукаммал бир суратда Қодийри Азалийнинг у тоифага берган нишонларни, шаклларни, гўзал либосларни ва тайин этган ҳаракатларни лашкардан ҳам минг карра мунтазам бир тарзда кўрсатаётир экан, демак, пардаи ғайб орқасида шу коинотнинг (мавжудоти Унинг амрига қарайдиган ва тобеъ бўлган) бир Ҳокими Мутлақи бордир.
Ҳам, модомики у Ҳоким бутун ҳакиймона ижроатларининг шаҳодатига ва ҳам намоён этаётган ҳашаматли асарларига кўра, бир Султони Зулжалолдир; ҳам, кўрсатаётган эҳсонотига кўра, ғоятда Роҳийм бир Роббдир; Ҳам, намоён этаётган гўзал санъатларига кўра, санъатпарвар ва санъатани жуда ҳам севадиган бир Сониъдир; ҳам, хилқати оламда намоён этаётган ақлларни лол қолдиргувчи тазйинотининг маъносини ва махлуқот қаердан келиб, қаерга кетажагини рубубийятининг ҳикмати ила шуурлиларига билдиришни истагани англашилади, демак албатта, бу Ҳокими Ҳакийм ва Сониъи Алийм рубубийятини кўрсатишни истар.
Ҳам, модомики бу қадар лутфкор асарлари, кўрсатаётган марҳамати ва санъатининг гароиблари ила шуур эгаларига ўзини таниттиришни, севдиришни истар экан, албатта, шуур эгаларидан кутган орзуларини ва Ўзининг розилигини топиш учун улар қилиши лозим ишларнинг нимадан иборот эканини бир мубаллиг воситаси ила билдиражакдир. Шундай экан, у шуур эгаларининг ичидан бирини тайин этаб, у орқали Рубубийятини эълон этажакдир. Ва севикли санъатларини намойиш этиш учун бир далолатчини ҳузурига олиш билан шарафлантириб, санъатларининг ташҳирига восита этажакдир. Ва у олий мақсадларини бошқа зишуурларга билдириш орқали камолотини кўрсатиш учун бир кишини муаллим қилиб тайин этажакдир. Ва бу коинотнинг ичига киритган тилсими ва бу мавжудотда яширган Рубубийят муаммоси маъносиз қолмаслиги учун, албатта, бир раҳбар тайин этажакдир. Ва яратиб кўзлар томошасига ёйиб қўйган санъат гўзалликлари фойдасиз ва абас қолмаслиги учун уларнинг яратилиш мақсадларидан дарс берадиган бир раҳбар тайин қилиб қўяжакдир. Ҳам, Ўзи рози бўладиган ишларни зишуурларга етказиш учун улардан бирини бутун зишуурлрдан устун мақомга чиқаражак ва марзиётини унга билдиражак, уларга юборажакдир. Модомики ҳақиқат ва ҳикмат шуни лозим топмоқда ва бу вазифага лойиқ Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссолату вассаламдир. Чунки у зот ишлари ила у вазифаларни энг мукаммал бир суратда бажо келтиргандир. У ташкил этган Ислом олами ва кўрсатган Исломият нури унинг ишларига бир одил шаҳид ва тасдиқловчидир. Шундай бўлгач, у Зот тўғридан-тўғри бутун коинот устига чиқиб, бутун мавжудотдан ўтиб бир мақомга бормоғи лозимдирки, бутун маҳлуқотнинг Холиқи ила умумий, улвий, куллий бир суҳбат этсин. Хуллас, Меърож ҳам бу ҳақиқатни ифода этади.
Ал-ҳосил. Модомики шу буюк коинотни мазкур мақсадлар каби жуда буюк мақсадлар ва жуда буюк ғоялар учун шу суратда ташкил, тартиб ва тазйин эттан экан, ҳам модомики шу мавжудот ичинда бу умумий Рубубийятни бутун нозикликлари ила ва бу азим Салтанати Улуҳийятни бутун ҳақиқатлари ила кўрадиган инсон нави бор экан, албатта, у Ҳокими Мутлақ ул инсон ила сўзлашажакдир, мақсадларини билдиражакдир. Лекин инсон кичикликдан ва қуйиликдан холи эмас ва ҳар ким ҳам энг юксак бир куллий мақомга чиқа олмайди ва ул Ҳокймнинг умумий хитобига бевосита ўзи мухотаб бўла олмайди. Демак, албатга, улар ичидан айрим хос кишилар у вазифа ила вазифаланган бўлажаклар. Бунда икки жиҳат эътиборга олинади: ҳам улар инсон бўлиши керак, токи инсонларга муаллим бўлсин; ҳам руҳан ғоят юксак даражада бўлишлари керак, токи тўғридан-тўғри хйтобга ноил бўлсинлар. Модомики энди инсонлар ичида коинот Сониънинг мақсадларини энг мукаммал бир суратда билдиргувчи ва коинот тилсимини кашф этгувчи ва ҳақиқатнинг муаммосини очгувчи ва Рубубийят салтанатининг гузалликларига энг мукаммал равишда далолатчилик қилгувчи зот Муҳаммад алайҳиссолату вассаламдир, албатта, бутун афроди инсонийя орасида у Зотнинг шундай бир маънавий сайри сулуки бўлажакдирки, жисмоний оламда сайру саёҳат шаклидаги бир Меърожидир. Етмиш минг парда дея таъбир қилинган барзоҳи асмонинг ҳамда сифатлари ва афьол тажаллийсининг ҳамда мавжудот табақаларининг орқасига қадар мартабалар оша ўтажакдир. Меърож мана шудир.
Яна хотирга бундай ўйлар келади: Эй тингловчи! Сен қалбингда демоқдасанки: "Қандай қилиб ишонай, ахир, ҳамма нарсадан ҳам энг яқин бўлган бир Роббга минглаб йиллик масофани босиб, етиш минг пардадан ўтгандан кейингина у билан кўришиш қандай гапдир?"
Биз бундай деймиз:
Жаноби Ҳақ ҳар нарсага ҳар нарсадан ҳам яқиндир. Аммо ҳар нарса ундан бениҳоя узоқдир. Масалан, Қуёшнинг ақли ва нутқи шуки, қўлингдаги ойина воситасида у сен билан гаплаша олади ва истаган кўйида сенга сарф этилади. Балки сенинг ойинага ўхшаш кўз қорачигингдан ҳам сенга янада яқин бўлгани ҳолда, сен тўрт минг йил қадар ундан узоқсан, ҳеч қандай жиҳатда унга яқинлаша олмайсан. Агар юксакка кўтарилсанг ва ой мақомига эришиб, тўғридан-тугри қуёшга рўбарў келадиган нуқтага чиқсанг, унга бир нави ойнадорлик қила оласан, холос. Худди шунингдек, азал ва абад Қуёши бўлган Зота Зулжалол ҳар нарсага ҳар нарсадан ҳам яқин бўлгани ҳолда, ҳар нарса Ундан бениҳоя узоқдир. Фақат бутун мавжудотдан ошиб ўтиб, жузъийятдан чиқиб, куллийят табақаларида борабора минглаб пардалардан ўтиб, то жамики мавжудотни қамрагувчи бир исмига яқинлашади. Ундан ҳам олдда кўп босқичларни босиб ўтади. Сўнгра бир нави яқинликка мушарраф бўлади.
Ҳам, масалан, бир аскар олий қўмондоннинг шахси маънавийсидан жуда узоқ туради, У аскар қўмондонини ўнбошиликда кўрган кичик бир намунаси орқали ғоят узоқ бир масофадан, кўп маънавий пардалар орқасидан унга боқади. Қўмондонининг ҳақиқий шахси маънавийсига яқин бўлмоқлик учун эса, мулозимлик, юзбошилик, мингбошилик каби жуда кўп куллий босқичларни босиб ўтмоқ лозим бўлади. Ҳолбуки, қўмондони аъзам амри ила, қонуни ила, назари ила, ҳукми ила, илми ила, суратан бўлгани каби, маънан ҳам шахсан ўз зоти ила ул аскарнинг ёнида ҳозирдир, уни кўрар. Бу ҳақиқат "Ўн олтинчи Сўз"да ғоят қатьий бир суратда исбот этилгани учун, у билан кифояланиб, бу ерда қисқа қиламиз.
Яна хотирга келадики, сен қалбингдан дейсан: "Мен самовотни инкор этаман, малоикаларга ишонмайман. Ахир, қандай қилиб бир инсоннинг самовотда кезмоғига, малоикалар билан кўришмоғига ишонаман?.."
Ҳа, ақли кўзида бўлган ва кўзини эса парда қоплаган сенингдек одамларга сўз англатиш ва бир нарсани кўрсатиш, албатта, мушкулдир. Лекин ҳақ шу қадар порлоқдирки, кўрлар ҳам буни кўра олади. Шунинг учун биз ҳам деймизки, юксак фазо, ҳамманинг бир овоздан эътироф қиладилар ки, эфир билан тўладир. Зиё, электр токи, ҳарорат каби доим оқиб тургувчи ҳамма латиф моддалар у фазони тўлгизиб турган бир модданинг мавжудлигига далолат этади. Мевалар дарахттига, гулчечаклар чаманзорларига, бошоқлар далаларига, балиқлар денгизига очиқ далолат қилганлари каби, шу юлдузлар ҳам заруратан ўз маншаълари, даласи, денгизи ва чаманзорининг вужудини ақлнинг кўзига пеш қиладилар. Модомики юксакдаги оламда турли-туман шаклланишлар бўлиб, турли вазиятларда турли эҳкомлар кўринмоқда экан, демак, у аҳкомлар пайдо бўлган Самовот турли-тумандир. Инсонда жисмдан бошқа ақл, қалб, руҳ, хаёл, ҳофиза каби маънавий вужудлар ҳам бор бўлгани сингари, албатта, инсони акбар бўлмиш оламда ва инсон мевасининг дарахти бўлмиш шу коинотда жисмоний оламдан бошқа оламлар ҳам бордир. Ҳам, Ер оламидан то жаннат оламига қадар ҳар бир оламининг биттадан самоси бордир.
Ҳам, малоика ҳақида бундай деймиз: сайёралар ичида ўртача ва юлдузлар ичда кичик ва зимистон бўлган Ер куррасида, мавжудотлар ичида энг қийматли ва нурли бўлмиш ҳаёт ва шуур беҳисоб бир суратда мавжуддирлар. Албатта, зулматли бир хона ҳукмидаги шу арзга нисбатан, зийнатли қасрлар, мукаммал саройлар ҳукмидаги юлдузлар ва юлдузларнинг денгизлари бўлмиш осмонлар шуурли ва ҳаётдор ва жуда кўп ва мухталифул-ажнос бўлган малоика ва руҳонийларнинг масканларидир. "Ишоратул-Иъжоз" номидаги тафсиримда ثُمَّ اسْتَوٰىۤ اِلَى السَّمَاۤءِ فَسَوّٰيهُنَّ سَبْعَ سَمٰوَاتٍ ояти орқали самовотнинг ҳам вужуди, ҳам кўплиги жуда қатъий бир суратда исбот этилган, малоикаларнинг мавжудлиги эса, "Йигирма тўққизинчи Сўз"да икки карра икки тўртни билиш даражасида қатъий исбот қилишгандир. Шу сабабли улар билан кифояланиб, бу ерда қисқа қиламиз.
Ал-ҳосил.
Эфир моддасидан вужудга келган электр, зиё ҳарорат, жозиба каби оқувчи латиф
моддоларнинг мадори бўлган ва ҳадисда
اَلسَّمَاۤءُ مَوْجٌ مَكْفُوفٌ
ишорати ила, сайёралар ва юлдузларнинг ҳаракатларига мослашган ва
сомон йўли деб аталган
дан то энг яқин сайёрага қадар турли вазият ва ташаккулда егги
табабақа ва ҳар бир табақа арз оламидан то олами Барзоҳга, олами мисолга, то
олами охиратга қадар ҳар бир оламнинг биттадан томи ҳукмида биттадан осмоннинг
мавжудлиги, ҳикмат ва ақл нуқтаи назаридан лозимдир.
Ҳам, хотирга келадики: Эй динсиз мулҳид! Сен: "Минг мушкилоғ билан, тайёра воситаси ила, фақатгина бирикки километр юқорига чиқиш мумкин, холос. Қандай қилиб бир инсон жисми билан минглаб йиллик масофани бир неча дақиқа ичида кесиб ўтар, кетар, келар?!" дейсан.
Биз ҳам деймизки: Ердай оғир бир жисм, фанингиз далолатга кўра, йиллик ҳаракати давомида бир дақиқа ичида тақрибан юз саксон саккиз соатлик масофани босади. Бир йилда тақрибан йигирма беш минг йиллик масофани босиб ўтади.
Ажабо, Ерга шу мунтазам ҳаракатни қилдириб, уни сопқон тоши каби айлантириб қўйган бир Қодийри Зулжалол бир инсонни аршга келтира олмасинми? Қуёшнинг торгиш кучи деб аталган бир қонуни Раббоний ила ўз атрофида жуда оғир бўлган ер жисмини мавлавий каби кездирган бир ҳикмат жозибаи раҳмати Раҳмон ила ва Шамси Азалнинг муҳаббатидан келган ўзига тортиш кучи ила бир инсон жизмини яшин каби Арши Раҳмонга чиқара олмасми?
Яна хотирга келадики, демоқдасан: "Хўп, майли, чиқиши мумкиндир... Лекин нима учун чиққан? Нима кераги бор эди? Валийлар каби руҳи ва қалби билан кетса стмасми эдиГ
Биз ҳам деймиз: Модомики Сониъи Зулжалол мулк ва малакутидаги ажиб аломатларини кўрсатмоқ, шу оламнинг тазғоҳ ва манбаъларини тамоша эттирмоқ ва инсонийят амалларининг охиратга тааллуқли натижаларини кўз ўнгига келтирмоқни хоҳлаган экан, албатта, шу кўрилаётган оламнинг калити бўлмиш кўзини ва эшитилаётганлар оламидаги оятларни томоша қилароқ эшитаётган қулоғини Арша қадар биргаликда чиқармоғи лозимдир. Шунингдек, руҳининг чексиз вазифаларга сабабчи бўлган қуроли ва жиҳозотининг ускунаси ҳукмидаги муборак жисмини ҳам то Аршга қадар бирга чиқармоғини ақл ва ҳикмат тақозо этади. Масалан, жаннатда ҳикмати Илоҳийя жисмни руҳга ошно қилади. Чунки жуда кўп убудийят вазифаларига ва ҳадсиз лаззатларга ва аламларга сабаб бўлган нарса жасаддир. Албатта, ул муборак жасад руҳга ўртоқ бўлажакдир. Модомики жаннатга жисм руҳ билан бирга кетар экан, албатта Жаннатул Маъвонинг жуссаси бўлган Сидротул Мунтаҳоға кўратилган Зоти Аҳмадийяга (А.С.В.) муборак жасадини ҳам ҳамроҳ эттирмоғи айнан ҳикматдир.
Яна хотирга келадики, сен: "Бир нсча дақиқада минглаб йиллик масофани кесиб ўтмоқ ақлан маҳолдир?."дейсан.
Биз ҳам деймизки: Сониъи Зулжалолнинг ҳунарида ҳаракатлар ниҳоят даражада ҳар хилдир. Масалан, оюзнинг тезлиги билан зиё электр, руҳ, хаёлнинг тезликлари нақадар бирбиридан фарқ қилишлари маълум. Сайёраларнинг ҳам ҳаракатлари, фанда кўрсатилишича, шу қадар ҳар хилдирки, ақл ҳайратда қолади. Ажабо, латиф жисми юксалиш тезлиги ғоят баланд бўлган олий руҳига тобеъ экан, руҳ тезлигидаги ҳаракати қандай қилиб ақлга хилоф бўлсин?! Ҳамда, масалан, ўн дақиқалик уйқу чоғида бир йилдагина кеча оладиган ҳолатларни бошдан кечирасан. Ҳатто инсоннинг бир дақиқада кўрган туши, ўша туш чоғи эшитган сўзлари, айтган гаплари барчаси тўпланса, уларни сигдиришичун уйғониқ оламида бир кун, баки ундан ҳам кўп кунлар лозим бўлади. Демак, шундай бўладики, айни бир замон икки шахснинг бирига бир кун, иккинчисига эса, бир йил ҳумига ўта олади.
Бу маънони англаш учун бир тамсил. Инсоннинг ҳаракатидан, тўп ўқининг ҳаракатидан, овоздан, зиёдан, электрдан, руҳдан, хаёлдан вужудга келган ҳаракатларнинг тезлигини ўлчаш учун шундай бир соатни фараз қилайликки, у соатнинг ўнта мили бор. Бири соатларни курсатади. Иккинчиси эса, ундан олтмиш карра янада кенг бўлган бир доирада дақиқаларни санайди. Учинчиси ундан ҳам олтмиш карра янада кенг бир доира ичда сонияларни, бошқаси олтмиш карра янада кенг бир доирада солиса (уч)ларни санайди ва ҳоказо... (Туртларни, бешларни, олтиларни, етгиларни, саккизларни, тўққизларни, ўнларни санайдиган ғоят мунтазам буюк доираларнинг ҳар бири учун биттадан мил бор, дейлик. Фараз қиламизки, соатни санаган милнинг доираси ернинг йиллик ҳаракат доирасига тенг, балки ундан ҳам ортиқ бўлмоғи лозим келади. Энди икки шахсни олиб фараз қилайлик: Улардан бири соатни санайдиган милга миниб олгандек, дунёни у милнинг ҳаракати тезлигида томоша қилмоқда. Иккинчиси эса, ашира (ўн)ларни сановчи милга миниб олган. Бу икки шахснинг айни бир вақтда кўрган нарсалари, соатимиз билан ернинг йиллик айланиш даври ўртасидаги фарқ каби кўринишдан жуда кўп тафовутлари бордир. Хуллас, замон ҳаракатларнинг бир ранги, бир туси ёки бир шариди ҳукмида бўлгандан, ҳаракатлар учун жорий бўлган бир ҳукм замон учун ҳам жорийдир. Хуллас, шу бир соатлик машҳудотимиз бир соатнинг соатни кўрсатувчи милига минган шуурли шахснинг машҳудоти бўлгани ва умрининг ҳақиқати ҳам шу қадар бўлгани ҳолда, ашира (ўн)лар милига минган шахс каби, босиб ўтиб, мулк ва малакут ажойиботини кўриб, доираи вужуб нуқтасига чиқиб, суҳбатга мушарраф бўлиб, Илоҳий жамолни кўришга ноил булиб, фармонни олиб вазифасига қайта олади. Ва қайтган ҳам. Шундай.
Яна хотирга келади: айтасизки, "Ҳа балки шунақаси ҳам бўлар, мумкиндир. Лекин ҳар мумкин ҳам воқеъ бўлавермайди? Бунинг каби бир мисол бормики, бу ҳодиса қабул этилсин? Мисоллари бўлмаган бир нарсанинг, фақат имконига қараб, содир бўлишлигига қандай ҳукм бера олинади?"
Биз ҳам деймиз: Мисоллари шунчалик кўпки, ҳисобга сиғмас. Масалан, кўзи очиқ ҳар бир инсон ниғоҳи ила ердан то Нептун сайёрасигача бир сонияда чиқади. Илми бор ҳар киши ақли ила, фалакиёт илми қонунларига миниб, юлдузларнинг то орқасигача бир дақиқада бороди. Ҳар иймон соҳиби, намознинг феъл ва рукнларига фикрини миндириб, бир нави Меърож ила коинотни орқасига ортиб Дарғоҳигача кетади. Ҳар қалб соҳиби ва комил валий сайри сулук ила Аршдан ва исм ва сифатлар доирасидан қирқ кунда ўта олади. Ҳатғо Шайхи Ғайлоний, Имоми Раббоний каби баъзи зотларнинг содиқ хабарларига кўра, бир дақиқада Аршга қадар руҳоний юксалишликлари бўлади. Ҳам, нуроний жисмдан ташкил топган малоикаларнинг Аршдан фаршга, фаршдан Аршга қисқа бир вақт ичида бориб келишлари ҳақиқатдир. Ҳам, аҳли жаннат Маҳшардан жаммат боғларигача бўлган масофани қисқа бир вақтда учиб борадилар. Албатга, бу қадар намуналар шуни кўрсатадиларки, жами авлиёларнинг султони, умум мўъминларнинг имоми, барча аҳли жаннатнинг раиси ва ҳамма малоикаларнинг мақбули Зоти Аҳмадийянинг (А.С.М.) сайри сулукига васила бўлган бир Меърожнинг бўлмоғи ҳамда ул Меърож у Зотнинг мақомига муносиб бир суратда эканлиги айнан ҳикматдир ва ғоят маъқулдир ва шубҳасиз воқеъдир...
УЧИНЧИ АСОС
Меърожнинг ҳикмати нимадир?
Ал-жавоб. Меърожнинг ҳикмати шу қадар юксакдирки, инсоннинг фикри тафаккур қилолмайди. Шу қадар чуқурдирки унга етишолмайди. Шу қадар нозик ва латифдир-ки, ақл асл ҳолича кўролмайди. Лекин баъзи ишоратлар орқали, ҳақиқатлари билинмаса ҳам, вужудларини билдирса бўлади. Яъни:
Бу коинотнинг Холиқи бу саноқсиз табақаларда ваҳдат нурини ва Аҳадиййтининг тажаллийсини кўрсатиш учун саноқсиз табақотининг ниҳоясини то ваҳдат бошланғичига боғлайдиган бир ип суратидаги Меърож ила бир мумтоз шаҳсни бутун махлуқот номидан, ўзига мухотаб сифатида жамики онглилар номидан танлаб ўзининг илоҳий мақсадларини англатади ва у орқали билдиради ва унинг назарила махлуқот ойинасида жамоли санъатини, калмоли рубулийятини кўради ва кўрсатади. Ҳам асарлари шоҳидлик билдириб турибдики, бу олам Сониъининг ниҳоясиз жамол ва камоли бордир. Жамол ҳамда Камол иккиси ҳам маҳбуби лизотиҳийдирлар, яъни, шахсан севиладилар. Шундай экан, ул жамол ва камол соҳибининг жамол ва камолига бениҳоя бир муҳаббати бордир. Ул бениҳоя муҳаббатни маснуъотида кўп тарзларда намоён этади. Маснуъотини севади, чунки маснуъотининг ичида жамолини ва камолини кўради. Маснуъот ичида энг севимли ва энг олийси зиҳаётдир. Зиҳаётлар ичида энг севимли ва олийси зишуурдир. Ва зишуурлар ичра, кўпчиликнинг фикрича, энг севимлиси инсонлар тафаккуридир. Инсонларнинг ичида эса, истеъдодини тамомийла инкишоф этган, бутун маснуъотда ёйилган ва жилва қилган камолотининг намуналарини кўрсатган шахс энг севимлидир. Хуллас, мавжудотнинг Санъаткори бутун мавжудотда ёйилган муҳаббати жилвасининг жами турларини бир нуқтада, бир ойинада кўрмоқ ва жамолининг барча хилларини Аҳадийят сири ила кўрсатмоқ учун хилқат дарахтидан бир мунаввар мева даражасидаги ва қалби у дарахтнинг асосий ҳақиқатларини ичида жамлайдиган бир уруғ ҳукмидаги ул Зотни у мабдаи аввал бўлган уруғдан то ниҳоясидаги мевага қадар бир боғлавчи ип ҳукмидаги бир Меърож ила ул Шахснинг коинот номидан севимли эканини кўрсатмоқ, ҳузурига жалб этмоқ, руъяти жамолига мушарраф этмоқ ва ундаги ҳолати қудсияни башқаларга ҳам улашмоқ учун Каломи ила илтифот кўрсатиб, Фармони ила вазифадор этгандир.
Бу ҳикмати олияга боқмоқ учун энди "Икки Тамсил" дурбини ила диққатла кузатамиз.
Биринчи Тамсил:
"Ўн биринчи Сўз"нинг тамсилий ҳикоясида батафсил баён этилгани каби, шоншавкатли бир султоннинг жуда кўп хазиналари ва у хазиналарда жуда кўп хил жавоҳирлари мавжуд бўлса; ҳам ғаройиб ҳунарларда юксак маҳорати бўлса; ҳам ҳисобсиз ажиб фанлар бўйича маълумоти бўлса, бир жамол ва камол соҳиби ўзининг жамоли ва камолини кўришни ва бошқаларга ҳам кўрсатишни истайди. Шунга ўхшаб, албатта, у султони зифунун ҳам шундай бир машҳар (намойишғоҳ) очшни истайди, токи у ердаги кўргазмалар инсон назарига салтанатининг ҳашаматини, ҳам сарватининг товланишини, ҳам санъатининг хориқоларини, ҳам маърифатининг ғаройиботларини кўрсатсин. Токи маънавий жамол ва камолини икки тарафлама ҳам нозик илмий масалаларга ақли етадиган назари ила кўрсин; ҳам бошқаларнинг назари ила боқсин. Мана шундай ҳикматга кўра, албагга, улкан, муҳташам, кенг бир сарой қурмоққа бошлайди. Шоҳона бир тарзда доираларга, манзилларга тақсим қилади. Хазиналарини қийматли дуру жавҳарлар билан безантириб, ўзининг кўп санъати бўлмиш энг гўзал, энг латиф асарлари билан зийнатлайди. Фунун ва ҳикматининг энг нозик жиҳатлари ила низомга солади. Ва илмларининг мўъжизакорона асарлари ила ясатади, мукаммаллаштиради. Сўнгра ҳар хил неъмат турлари ва турли лазиз таомлар билан ҳар бир тоифага хос дастурхонларни ёяди. Бир умумий зиёфат ҳозирлайди. Кейин эса, раиъятига ўз камлотини кўрсатмоқ учун уларни сайрга ва зиёфатга таклиф этади. Сўнгра улардан бирини Ёвари Акром қилади, уни қуйи табақа ва манзиллардан юқорига даъват этиб, қаватлар оша қаватларда, уст-устдаги табақаларда кездиради. Ул ажиб санъатининг ускуналарини, дастгоҳларини ва пастдан келган маҳсулотнинг омборларини кўрсата-кўрсата, то ўзининг хос доирасига қадар келтиради. Бутун бу камолотнининг маъдани бўлмиш ўзининг муборак Зотини унга кўрсатиш ва ҳузурига олиш ила уни шарафлантиради. Қасрнинг ҳақоиқини ва ўз камолотини унга билдиради. Намойишгоҳдаги сайрчиларга уни раҳбар тайинлаб, қайта юборади. Токи у саройнинг Сониъини саройдаги бутун жиҳозлари, нақшлари, ажойиботлари ила аҳолига таъриф этсин. Сарой нақшларининг рамзларини билдириб ва ичидаги санъатларининг ишоратларини ўргатиб (Замиридаги тартибли жавоҳирлар ва Ўлчовли нақшлар нимадир? Ва улар сарой соҳибининг камолотини ва ҳунарларини қандай кўрсатадилар?), у саройга кирадиганларга таъриф этсин ва кириш одобини, сайр маросимини билдириб ҳамда кўринмас у султони зифунун ва зишуун ҳузурига унинг розилиги ва истаклари доирасида кириш одатларини таъриф этсин...
Худди шунингдек, وَ ِللهِ الْمَثَلُ اْلاَعْلٰى азал ва абад султони бўлмиш Сониъи Зулжалол ўзининг сўнгсиз камолотини, ниҳоясиз жамолини кўрмоқ ва кўрсатмоқ истаганидан бу олам саройини шундай бир тарзда бунёд этганки ҳар бир мавжудот жуда кўп тиллар билан Ўнинг камолотини зикр этмоқда ва жуда кўп ишоратлар ила жамолини намойиш этмоқда, гўзал исмларининг ҳар бирида нақадар яширин маънавий дафиналар ва ҳар бир муқаддас унвонларида нақадар махфий латоифлар мавжуд эканлигини шу коинот бутун мавжудоти ила кўрсатмоқда. Шундай бир тарзда кўрсатмоқдаки, барча фанлар жамики дастурлари билан шу китоби коинотни Одам ато замонидан бери мутолаа қилмоқдадир. Ҳолбуки, у китоб Илоҳий исмлар ва камолотига доир ифода этган маъноларининг ва кўрсатган оятларининг ҳали юздан бирини ҳам ўқий олмаяпти. Хуллас, ўзининг маънавий камолоти ва жамолини кўрмоқ ва кўрсатмоқ учун бу олам саройини бир машҳар сифатида очган Жалили Зулжамол, Жамили Зулжалол, Соиниъи Зулкамолнинг ҳикмати у саройдаги оятлар бу ер оламидаги зишуурларга беҳуда ва фойдасиз кўринмаслиги учун маъносини ораларидан бир кишига билдиришни тақозо этади. У саройдаги ажойиботнинг манбаълари ва натижаларнинг махзанлари бўлмиш юксак оламларда бирисини кездиришни ҳамда жамики у нарсаларнинг устига чиқаришни ва яқин ҳузурига мушарраф этиб оҳират оламларида сайр қилдиришни иқтизо қилади. Барча бандаларига бир муаллим ва салтанати Рубубийятига бир далолатчи ва марзиёти Илоҳийясига бир мубаллиг ва олам саройидаги таквиний оятларига бир муфассир этиш сингари кўп вазифалар билан вазифалантиришни, мўъжизот нишонлари ила имтиёзини кўрсатишни, ул шахсга Қуръон каби бир фармон юбориб, Зоти Зулжалолнинг хос ва содиқ бир таржимони эканини билдиришни талаб этади.
Хуллас, Меърожнинг жуда кўп ҳикматларидан бир-иккитасини шу тамсил дурбини орқали кўрсатдик. Қолганларини ўзинг қиёс эта олурсан.
Иккинчи Тамсил:
Дейлик, кўп фанларни эгаллаган бир зот мўъжизокор бир китоб ёзса... шундай бир китобки, ҳар саҳифасида юз китоб билан ифодаланадиган ҳақоиқ, ҳар сатрида юз саҳифалик латиф маънолар, ҳар калимасида юз сатрлик ҳақиқатлар, ҳар ҳарфида юз калима билан ифодаланадиган маънолар мавжуд бўлса... ва у китобнинг бутун маънолари ва ҳақиқатлари ўшал мўъжизакор котибнинг маънавий камолотини кўрсатса, унга ишорат қилса, албатта, ундай битмас бир хазинани ёпиқ қолдириб, беҳуда этмайди. Ҳар ҳолда, у китобдан баъзиларга дарс беражакдир. Токи у қийматдор китоб маъносиз қолиб, беҳуда бўлмасин. Унинг ички камолоти зоҳир бўлиб, камолини топсин ва маънавий жамоли кўринсин, У ҳам севинсин ва севдирсин, ҳам ул ажиб китобни бутун манолари ва ҳақиқатлари ила дарс берадиган бирини энг биринчи саҳифадан то охирига қадар дарс берабера устидан ўтказажакдир.
Айнан шунга ўхшаб, Наққоши Азалий камолотини ва жамолини ва исмларининг ҳақиқатларини кўрсатмоқ учун, бу коинотни шундай бир тарзда ёзганки, бутун мавжудот ҳадсиз жиҳатлар ила Унинг чексиз камолотини, исм ва сифатларини билдирар, ифода этади. Албатта, бир китобнинг маъноси билинмаса, унинг қиймати ҳеч бўлади. Хусусан ҳар бир ҳарфи минглаб маъноларни ўз ичиа жамлаган бундай бир китоб ҳеч бўлолмас ва ҳеч эттирилмайди. Шундай экан, у китобни ёзган, албатта, уни билдиражакдир, ҳар тоифанинг истеъдодига кўра бир қисмни англаттиражакдир. Ҳамда умумини ўргатмоқ учун энг умум назарили, энг куллий шуурли, энг мумтоз истеъдодли бир кишига дарс беражакдир. Бундай бир китобнинг умумини ва куллий ҳақиқатларини ўргатиб дарс бермоқ учун бир кишини ғоят юксак бир сайри сулук эттирмоқ ҳикмат нуқтаи назаридан лозимдир. Яъни, китобнинг биринчи саҳифаси бўлмиш кўплаб табақаларнинг энг бошидан тортиб то якуний саҳифаси бўлган Аҳадийят доирасига қадар бир сайр эттирмоқ лозим бўлади...
Мана шу тамсил ила Меърожнинг юксак ҳикматларига бир даража қарай олурсан.
Энди сўзларимизни тинглаб ўтирган мулҳидга қараб, унинг қалбинга қулоқ соламиз, қандай ҳолга келганини кўрамиз. Хотирага келадики, унинг қалби бундай демоқда: "Мен ишонмоққа бошладим. Лекин яхши тушунолмаяпман. Яна учта муҳим мушкулим бор.
Биринчиси: бу Меърожи Азим нима учун Муҳаммади Арабий алайҳиссолату вассаламга махсусдир?
Иккинчиси: қандай қилиб ул Зот шу коинатнинг уруғи бўлади? "Коинот Унинг нуридан яратилган, ҳам коинотнинг энг мунаввар мевасидир", дейсиз. Бу нима деганидир?
Учинчиси: юқоридаги баёнларингизда дедингизки, шу ер оламидаги асарларнинг ускуналарини, тазғоҳларини ва натижалсининг омборларини кўрмоқ учун юксак Оламга кўтарилгандир. Бу нима деганидир?"
Ал-жавоб.
• Биринчи мушкулингиз: Бу масала ўттизга яқин "Сўз"ларда батафсил ҳал қилингандир. Фақат, бу ерда Зоти Аҳмадийянинг (А.С.В.) камолотига ва далоили нубувватига ва Меърожи аъзамга энг лойиқ эканига қисқача ишоратлар суратида, бир мухтасар мундарижани кўрсатамиз.
Аввало, Таврот, Инжил, Забур каби муқаддас Китобларга ўзгартишлар киритганлари ҳамда бу китоблар бузилиб кетганлиги ҳолда, шу замонда ҳам Ҳусайн Жисрий каби муҳаққиқ олим у китоблардан нубуввати Аҳмадийяга (А.С.В.) доир юз ўн тўртта ишорий башоратларни чиқариб, машҳур "Рисолаи Ҳамидийя" асарида кўреатгандир.
Иккинчидан, тарихда собит бўмишича, Шиқ ва Сатиҳ каби машҳур икки кохин нубуввати Аҳмадийядан (А.СВ.) бир оз аввал, унинг нубувватини ва охирзамон пайғамбари У эканини баён этганлар. Ва шунга ўхшаш яна кўп башоратлар саҳиҳ бир суратда тарихан нақл этилгандир.
Учинчидан, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг туғилиш кечаларида Каъбадаги санамларнинг қулаб тушиши, Эрон подшоҳи Кисронинг машҳур саройи бўлмиш Айвонининг иккига бўлиниб ёрилиб кетиши... каби "ирҳосот" деб аталган юзлаб нодир воқеалар тарихан машҳурдир.
Тўртинчидан, бир лашкарга бармоғидан келган сувни ичириши ва Жомеъда, бир жамоати азима ўнгида, қуриган дарахтнинг, минбар бошқа тарафга кўчирилганда, азбаройи Зоти Аҳмадийядан (А.С.В.) айрилган учун туя каби инграб йиғлаши ҳамда وَانْشَقَّ الْقَمَرُ хабарининг қатъий далолатига кўра ва муҳаққиқларнинг таҳқиқотлари кўрсатишича, ойнинг иккига бўлиниши.. каби мингга яқин мўъжизалари ила сарфароз бўлганини тарих ва ҳаёт йўли исботлаган.
Бешинчидан, дўст ҳам, душман ҳам бирдай эътироф этадики, у Зот чиройли ахлоқ эгаси сифатида энг юксак даражададир. Жамики муомалалари шоҳидлик билдирадики, қийматли хулқ-атворида, вазифасида ва таблиғотида энг олий бир даражададир. Ва Дини Исломда вужудга келган Гузал ахлоқ гувоҳлик берадики, шариатида энг олий, Іузал хислатларда энг мукаммал даражададир. Буларни аҳли инсоф ва аҳли диққат рад эта олмайди.
Олтинчидан, "Ўнинчи Сўз"ниниг "Иккинчи Ишорати"да кўрсатилганидек, Улуҳийят ҳикмат муқтазоси бўлиб, у тазоҳур истайди ва буни энг улугвор бир Зоти Аҳмадийя (А.С.В.) динидаги буюк бир убудийяти ила энг порлоқ бир даражада кўрсатгандир. Ҳам, Холиқи олам ниҳоятда мукаммал жамолини бир восита ёрдамида кўрсатишни ҳикмат тақозосига кўра истайдики, уни ҳам энг ГІузал бир суратда кўрсатгувчи ва таъриф этгувчи, билбадоҳа, у Зотдир.
Ҳам, Сониъ оламнинг ниҳоят жамолдаги камоли санъатига назари диққатларини жалб этишни, намойиш қилишни истайдики, у истакка яраша энг баланд бир овоз ила далолат қилувчи ҳам, билмушоҳада, у Зотдир.
Ҳам бутун оламларнинг Робби ҳадсиз табақаларида ваҳдонийятини эълон этишни истайди ва бу истагига муқобил тавҳиднинг энг улугвор бир даражасида бутун тавҳид мартабаларини эълон этгувчи ҳам, заруратан, у Зотдир.
Ҳам, асарларидаги ниҳоят даражада жамол ишорат этмоқдаки, соҳиби олам ниҳоясиз Зотий ҳуснини ва жамолининг гўзалликларини ва ҳуснининг латоифини ҳақиқат ва ҳикмат тақозоси ўлароқ, ойналарда кўрмоқ ва кўрсатмоқни истайди ва бу истагига муқобил энг порлоқ бир суратда ойнадорлик қилгувчи ва кўрсатгувчи ва ўзи севиб, бошқасига ҳам севдиргувчи ҳам, билбадоҳа, у Зотир.
Ҳам, бу олам саройининг Сониъи ғоят хориқа мўъжзаларига ва ғоят қийматдор жавоҳирларига тўла ғайбий хазиналарини кўрсатишни ва намойиш этишни ва улар орқали камолотини таъриф этишни ва билдиришни истайдики, бу истагига муқобил энг буюк бир тарзда намойиш ва тавсиф ва таъриф этгувчи ҳам, билбадоха, у Зотдир.
Ҳам, бу коинотнинг Сониъи шу коинотни турли ажойиб нарсалар ва зийнатлар билан безанган ҳолда яратган ва зишуур махлуқотини сайр ва ибрат ва тафаккур учун унга киритгандир. Ва ҳикмат тақозосига кўра, у асарлари ва санъатларининг маъноларини, қийматларини аҳли томоша ва аҳли тафаккурга билдиришни истайди. Бу истакка муқобил жин ва инсга, балки руҳонийларга ва малоикаларга ҳам Қуръони Ҳакийм воситаси ила энг улуғвор бир суратда раҳбарлик қилгувчи ҳам, билбадоҳа, у Зотдир.
Ҳам, коинотнинг Ҳокими Ҳакийми шу коинот ҳаракатининг мақсад ва ғоясини ўз ичига олган ёпиқ тилсимини ва мавжудотнинг "Қаердан? Қаерга? Ва нима бўлдилар?" ҳақидаги шу уч мушкул саволнинг муаммосини бир элчи воситаси ила умум зишуурларига ҳал этишни истайди, бу истагига муқобил энг очиқ бир суратда ва энг улугвор бир даражада ҳақоиқи Қуръонийя воситаси ила ул тилсимни очгувчи ва ул муаммони ҳал қилгувчи ҳам, билбадоҳа, у ЗотДир.
Ҳам шу оламнинг Сониъи Зулжалоли барча гўзал маснуъоти ила ўзини зишуурларга таниттирмоғи ва қийматли неъматлар ила ўзини уларга севдирмоғи биззарура унинг муқобилида махлуқотнинг онгли қисмига ўзи рози бўладиган ишларни ва Илоҳий орзуларини бир элчи воситачилигида билдиришни истайди. Ва бу истагига муқобил у марзиёт ва орзуларни Қуръон васитаси ила, энг аъло ва энг комил бир тарзда баён этгувчи ва келтиргувчи ҳам, билбадоҳа, у Зотдир.
Ҳам Роббул оламийн, оламнинг меваси бўлган инсонга, оламни ичига оладиган кенг бир истеъдот берганидан ва бир куллий убидийятга тайёрлаганидан ва ҳиссиёт нуқтаи назаридан, кўпликка ва дунёга мубтало бўланидан бир раҳбар воситаси ила юзларини кўпликдан бирликка, фонийдан боқийга айлантиришни истайди. Ва бу истагига муқобил энг улуғвор бир даражада, энг етук бир суратда, Қуръон воситаси билан энг гўзал бир тарзда раҳбарлик қилгувчи ва рисолат вазифасини энг мукаммал бир равишда бажо этгувчи ҳам, билбадоҳа, у Зотдир.
Хуллас, мавжудотнинг энг шарафлиси бўлган зиҳаёт ва зиҳаёт ичида энг шарафлиси бўлган зишуур ва зишуур ичида энг шарафлиси бўлган ҳақиқий инсон ва ҳақиқий инсонлар ичида ўтган вазифаларини, энг улуғвор бир даражада, энг мукаммал бир суратда бажо этган Зот, албатта, у Меърожи Азийм ила Қоби Қавсайнга чиқадиган, абадий саодат эшигини қоқадиган, хазинаи раҳматини очадиган, иймоннинг ғайбий ҳақиқатларини кўрадиган ҳам Удир.
Еттинчидан, кўриниб турибдики, бу маснуъот ғоят гўзал қилиб ясатилган ва ниҳоят даражада безаклар ила зийнатланган. Ва бундай гўзаллик ва зийнатлар уларнинг Сонъида ғоят қаттиқ бир иродаи таҳсин ва қасди тазйин бор эканини равшан кўрсатади. Ва иродаи таҳсин ва тазйин эса, заруран у Сониъда ўзининг санъатига нисбатан кучли бир рағбат ва қудсий бир муҳаббат бўлганини кўрсатади. Ва маснуъот ичида энг жомеъ ва латоифи санъатинй бирдан ўзида кўрсатган, билган, билдирган ва ўзини севдирган ва бошқа маснуъотдаги гўзалликларни ҳам "мошаоллаҳ" деб таҳсин айлаган ва у санъатпарвар ва санъатини жуда севувчи Сониънинг назарида энг зиёда маҳбуб зот, билбадоҳа, Удир.
Хуллас, мансуъотни порлатган зийнатлар ва гўзалликларга ва мавжудотни нурлантирган латоиф ва камолотга қарши: "Субҳоналлоҳ, Мошаоллаҳ, Аллоҳу Акбар" дея самовотни жаранглатган ва Қуръон оҳанглари ила коинотни ларзага солган, истеҳсон ва тақдир ила, тафаккур ва ташҳир ила, зикр ва тавҳид ила ер ва денгизни жазбага келтирган ҳам, билмушоҳада, у Зотдир.
Хуллас,
шундай бир Зотки,
нинг маъносига кўра, жамики уммати ишлаган ҳасанотнинг бир мисли
Унинг тарозу (мезон) палласига қўшилади; умум умматанинг салавоти, Унинг
маънавий камолотига мадад бўлган, ва пайғамбарлик вазифасида бажарган ишларининг
натижалари сифатида ва маънавий ҳақ олиш билан бирга Илоҳий раҳмат ва
муҳаббатнинг ниҳоятсиз файзига эришгандир. Шундай бир Зотнинг Меърож нарвони ила
Жаннатга, Сидратул Мунтаҳоға, Аршга ва Қоби Қавсайнга қадар боргани, албатта,
айни ҳақ ва ҳақиқатнинг ўзгинаси ва батамом ҳикматдир.
• Иккинчи Мушкул: Эй тинглаб ўтирган инсон! Сен мушкуллаштирган бу иккинчи ҳақиқат шу қадар чуқур ва шу қадар юксакдирки, ақл унга на етишар ва на яқинлашар... Фақат нури иймон ила кўринади. Аммо баъзи мисоллар ила у ҳақиқатнинг вужудини фаҳмга яқинлаштирса бўлади. Шундай экан, бир оз яқинлаштиришга ҳаракат қиламиз.
Хуллас, бу коинотга ҳикмат назари билан қалалса, у улкан бир дарахт (шажара) маъносида кўринади. Ва худди дарахтнинг шохлари, баргяпроқлари, гулчечаклари, мевалари бўлгани каби, бу шажараи хилқатнинг ҳам бир қисми бўлмиш олами суфлийнинг унсурлари у дарахтнинг шохлари; ўсимлик ва дарахт - япроқлари; ҳайвонот чечаклари; инсон мевалари сифатида кўринади. Сониъи Зулжалолнинг дарахтларга жорий қонуни, албатта, шу буюк дарахтда ҳам жорий бўлмоғини исми Ҳакийм тақозо этади. Шундай экан, ҳикмат яна шу хилқат дарахтининг ҳам бир данак (уруғ)дан вужудга келтирилишини тақозо этади. Ва у шундай бир данак бўлсинки, жисмоний оламдан ташқари, бошқа оламларнинг намунасини ва асосларини ўзида жамласин. Чунки мингларча хилма-хил оламларни ўз ичига олган коинотнинг асил данаги ва маншаъи шунчаки бир модда бўломас. Модомики шу коинот шажарасидан энг аввал у навдан бошқа шажара бўлган эмас экан, унга маншаъ ва данак ҳукмида бўлган маъно ва нур ҳамда шажараи коинотда бир мева либосининг кийдирилиши ҳам Ҳакийм исмининг муқтазосидир. Чунки данак доимо яланғоч қололмас. Модомики данак илк яратилишида мева либосини киймаган экан, демак, албатта охирида у либосни кияжакдир. Модомики у мева инсондир ва модомики инсон ичинда, аввал исбот этилгани каби, энг машҳур ва энг муҳташам самара, барчанинг диққат назарини жалб этган, ернинг ярмини ва башарнинг бешдан бирининг назарини ўзига қаратган ва маънавий гўзалликлари ила оламни муҳаббат назари ила ёки ҳайратла ўзига қаратган мева "Зоти Муҳаммадийй алайҳиссолату вассаламдур", албатта, коинотнинг яратилишига уруғ бўлган нур Унинг зотида жисмини кийиб, энг охирги бир мева суратида кўринажакдир.
Эй тингловчи! Шу ажиб азим коинот бир инсоннинг жузъий моҳиятидан яратилмоғини ақлдан узоқ деб билма! Бир жиҳатдан оламни эслатадиган муаззам арча дарахтини бугдой донасича келадиган бир уруғдан яратган Қодийри Зулжалол шу коинотни "Нури Муҳаммадий"дан (алайҳиссолату вассалам) нега яратмасин ва ёки яратолмасин!
Хуллас, шажараи коинотнинг, шажараи Тубо каби, танаси ва илдизи юқорида, шоҳлари пастда бўлгани учун, пастдаги мева даражасидан то аслий уруғ даражасига қадар ораларида нуроний бир муносабат робитаси бор. Меърож эса, ул муносабат робитасининг гилофи ва суратидирки, Зоти Аҳмадийя алайҳиссолату вассалом у йўлни очган, валийлик нисбати ила борган, расуллик мартабасида қайтиб келган ва эшикни ҳам очиқ қолдирган. Орқасидан келган валий уммалари руҳ ва қалб ила ул нуроний йўлда, Меърожи Набавийнинг соясида сайри сулук қилиб, истеъдодларга кўра, олий мақомларга чиқмоқдалар.
Ҳам, юқорида исбот этигани каби, шу коинотнинг Сониъи, биринчи мушкилнинг жавобида кўрсатган мақсадлар учун, шу коинотни бир сарой суратида яратган ва зийнатлантиргандир. Зоти Аҳмадийя (А.С.В.) ул мақсадларнинг василаси бўлгани учун, коинотдан аввал коинот Сониъининг назари иноятида бўлмоғи ва энг аввал тажаллийсига ноил бўлмоғи лозим келади. Чунки бир нарсанинг натижаси, самараси аввал фикрланади. Демак, вужудан энг охир, маънан эса, энг аввалдир. Ҳолбуки, Зоти Аҳмадийя (А.С.В.) ҳам энг мукаммал мева, ҳам жами меваларнинг мадори қиймати ва барча мақсадларнинг мадори зуҳури эканидан Ул Зотнинг нури ижодларнинг тажаллйсига энг аввал ноил бўлмоғи лозим келади.
• Учинчи Мушкул. Бу мушкул шу қадар кенгдирки, биз каби тор зеҳнли инсонлар уни зеҳнимизга сигдиролмаймиз, иҳота этолмаймиз. Лекин узоқдан кўра оламиз.
Ҳа бу дунё оламининг маънавий ускуналари ва умумий қонунлари олий оламлардадир. Ва маснуъотнинг маҳшари бўлмиш курраи Арздаги ҳадсиз махлуқотнинг натойижи амаллари, жин ва инснинг самароти афъоллари ҳам олий оламларда тамассул этади. Ҳатто яхшиликлар Жаннатнинг мевалари суратига гуноҳлар эса, жаҳаннам заққумлари шаклига кирганларини жуда кўп ишоратларнинг ва кўплаб ривоятларнинг шаҳ