Муножот Рисоласи
МУНОЖОТ
(УЧИНЧИ ШУЪЛА)
(Бу Муножот Рисоласи Аллоҳнинг вужуби вужуди*, ҳам ваҳдати*, ҳам аҳадияти*, ҳам рубубияти*нинг ҳашамати, ҳам қудратининг азамати, ҳам раҳматининг кенглиги, ҳам ҳокимиятининг умумийлиги, ҳам илмининг иҳотаси, ҳам ҳикматининг шумули каби энг муҳим иймон асосларини хориқо бир мўжазлик ичра фавқулодда бир қатъият ва холислик ва яқийният ила исботлайди. Ҳашр, яъни қиёматга ишоралари, айниқса охиридаги шиддатли ишоралари жуда қувватлидир)
Ё Илоҳий ва ё Раббий!
بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
إِنَّ فِى خَلْقِ السَّمٰوَاتِ وَاْلاَرْضِ وَاخْتِلاَفِ الَّيْلِ وَالنَّهَارِ وَالْفُلْكِ الَّتِى تَجْرِى فِى الْبَحْرِ بِمَا يَنْفَعُ النَّاسَ وَمَا أَنْزَلَ اللهُ مِنْ السَّمَاۤءِ مِنْ مَاۤءٍ فَأَحْيَا بِهِ اْلاَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا وَبَثَّ فِيهَا مِنْ كُلِّ دَاۤبَّةٍ وَتَصْرِيفِ الرِّيَاحِ وَالسَّحَابِ الْمُسَخَّرِ بَيْنَ السَّمَاۤءِ وَاْلاَرْضِ َلاٰيَاتٍ لِقَوْمٍ يَعْقِلُونَ
Мен иймоннинг кўзи ила ва Қуръоннинг таълими ва нури ила ва Расули Акрам алайҳиссалоту вассаломнинг дарси ила ва исми Ҳакиймнинг кўрсатмаси ила кўряпманки:
Самовотда ҳеч бир даварон ва ҳаракат йўқдирки, бундай интизоми ила Сенинг мавжудлигингга ишора ва далолат этмасин.
Ва ҳеч бир самовий жисм йўқдирки, сукути ила, вазифасини шовқинсиз бажариб, устунсиз туришлари ила Сенинг рубубиятингга ва ваҳдатингга шаҳодати ва ишораси бўлмасин. Ва ҳеч бир юлдуз йўқдирки, мувозанали яратилиши ила, мунтазам вазияти ила ва нуроний табассуми ила ва бутун юлдузларнинг мисли ва ўхшаши бўлганининг муҳри ила Сенинг улуҳиятингнинг ҳашаматига ва ваҳдониятингга ишора ва шаҳодатда бўлмасин.
Ва ўн икки сайёрадан ҳеч бир сайёра юлдуз йўқдирки, ҳикматли ҳаракати ила ва итоатли бўйсуниши ва интизомли вазифаси ила ва аҳамиятли йўлдошлари ила Сенинг вужуби вужудингга шаҳодат ва улуҳиятингнинг салтанатига ишора этмасин.
Ҳа, кўклар ўз аҳолиси ила ҳар бири алоҳида шаҳодат этганлари каби, жами биргаликда, яққол даражада - эй замин ва кўкларни яратган Яратувчи! - Сенинг вужуби вужудингга шундай зоҳир шаҳодат - ва эй зарраларни таркиблари ила мунтазам равишда тадбирини қилаётган ва идора этаётган ва бу сайёр юлдузларни манзум йўлдошлари ила айлантираётган, амрига итоат эттираётган Зот! - Сенинг ваҳдатингга ва бирлигингга шундай қувватли шаҳодат этадиларки, кўк юзидаги юлдузлар ададича нуроний ҳужжатлар ва порлоқ далиллар у шаҳодатни тасдиқлайдилар.
Ҳам бу соф, пок, гўзал кўклар фавқулодда буюк ва фавқулодда суръатли жисмлари ила мунтазам бир қўшин ва электр чироқлари ила безалган бир салтанат флоти вазиятини кўрсатиш жиҳати ила, Сенинг рубубиятингнинг ҳашаматига ва ҳар нарсани ижод этган қудратингнинг азаматига яққол далолат;
ва ҳадсиз самовотни қамраб олган ҳокимиятингнинг ва ҳар бир жонзотни ўраб олган раҳматингнинг ҳадсиз кенгликларига қувватли ишора;
ва барча самовий махлуқларнинг барча ишларига ва ҳолатларига тааллуқи бор бўлган ва ҳовучига олган, низомга келтирган илмингнинг ҳар нарсага иҳотасига ва ҳикматингнинг ҳар ишга шумулига шубҳасиз шаҳодат этадилар. Ва у шаҳодат ва далолат шу қадар зоҳирдирки, гўё юлдузлар шоҳид бўлган кўкларнинг шаҳодат калималари ва мужассам нуроний далилларидирлар.
Ҳам самовот майдонидаги, денгизидаги, фазосидаги юлдузлар эса итоатли аскарлар, мунтазам кемалар, хориқо тайёралар, ажойиб чироқлар вазияти ила Сенинг улуҳият салтанатингнинг дабдабасини кўрсатадилар.
Ва у қўшиннинг аскарларидан бир юлдуз бўлмиш қуёшимизнинг сайёраларидаги ва заминимиздаги вазифаларининг далолат ва хотирлатиши ила қуёшнинг бошқа шериклари бўлмиш юлдузларнинг бир қисми охират оламларига боқадилар ва вазифасиз эмаслар, балки боқий оламларнинг қуёшларидирлар.
Эй Вожибул-Вужуд! Эй Воҳиди Аҳад!
Бу ажойиб юлдузлар, бу ажиб қуёшлар, ойлар, Сенинг мулкингда, Сенинг самовотингда, Сенинг амринг ила ва қудратинг ва қувватинг ила ва Сенинг идора ва тадбиринг ила бўйсундирилган ва интизомга солинган ва вазифалантирилган. Бутун у улкан жисмлар, ўзларини яратган ва айлантираётган ва идора этаётган биргина Холиқларига тасбеҳ айтадилар, такбир айтадилар, ўз ҳолати билан «Субҳоналлоҳ, Аллоҳу Акбар» дейдилар. Мен ҳам уларнинг бутун тасбеҳоти ила Сени тақдис этаман.
Эй шиддатли зуҳури боис кўринмаётган ва эй улкан азамати боис яширинган Қодийри Зулжалол! Эй Қодири Мутлақ!
Қуръони Ҳакиймнинг дарси ила ва Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаломнинг таълими ила англадим: Кўклар, юлдузлар Сенинг мавжудлигингга ва ваҳдатингга қандай шаҳодат этсалар, шунингдек, осмон булутлари ила ва чақмоқлари ва момоқалдироқлари ва шамоллари ва ёмғирлари ила Сенинг мавжуд бўлишинг қатъиян кераклигига ва ваҳдатингга шаҳодат этадилар.
Ҳа, жонсиз, онгсиз булут оби ҳаёт бўлган ёмғирни, муҳтож бўлган жонзотларга мадад учун юбориши фақатгина Сенинг раҳматинг ва ҳикматинг иладир. Чалкаш тасодиф бу ишга қоришолмас.
Ҳам электрнинг энг кучлиси бўлмиш ва ёритиш фойдаларига ишора этиб ундан фойдаланишга ташвиқ қилаётган чақмоқ эса Сенинг фазодаги қудратингни гўзал равишда нурлантиради.
Ҳам ёмғир келишининг хушхабарини бераётган ва улкан фазони сўзлатаётган ва тасбеҳотининг шовқини ила кўкларни жаранглатаётган момақалдироқлар ҳам ўз ҳолати билан гапириб, Сени тақдис этиб, рубубиятингга шаҳодат этади.
Ҳам жонзотларнинг ҳаётига энг лузумли ризқни ва истифода жиҳатидан энг қулай ва нафас бериш ва одамларни роҳатлантириш каби кўп вазифалар ила вазифаланган шамоллар ҳам, осмонни гўё бир ҳикматга биноан «Лавҳи маҳв ва исбот» ва «ёзиб, ифодалаб, кейин ўчирадиган тахта» суратига айлантириш билан Сенинг қудратли фаолиятингга ишора ва Сенинг мавжудлигингга шаҳодат этгани каби, Сенинг марҳаматинг ила булутлардан соғилиб жонзотларга юборилган раҳмат ҳам, мавзун, мунтазам қатраларнинг калималари ила Сенинг бепоён раҳматингга ва кенг шафқатингга шаҳодат этади.
Эй Мутасаррифи Фаол! Эй Файёзи Мутаол!
Сенинг вужуби вужудингга шаҳодат этган булут, чақмоқ, момақалдироқ, шамол, ёмғир ҳар бири алоҳида-алоҳида шаҳодат этганлари каби, жами биргаликда, хусусиятларига кўра бир-биридан узоқ, моҳият жиҳатидан бир-бирига мухолиф бўлишига қарамай, бирлик, баробарлик, бир-бири ичига кирмоқ ва бир-бирининг вазифасига ёрдам этмоқ эътибори ила, Сенинг ваҳдатингга ва бирлигингга ғоят қувватли ишора этадилар.
Ҳам улкан фазони ажойиб маҳшар қилган ва баъзи кунлари у ерни бир неча марта тўлдириб-бўшатиб турадиган рубубиятингнинг ҳашаматига ва у кенг осмонни, ёзар-ўчирар бир тахта каби ҳамда сиқиб, у билан замин боғини суғорадиган бир дастмол каби тасарруф этувчи қудратингнинг азаматига ва ҳар нарсага шумулига шаҳодат этганларидек, умум заминга ва бутун махлуқотга осмон пардаси орқасидан боқаётган ва идора этаётган раҳматингнинг ва ҳокимиятингнинг бепоён кенгликларига ва ҳар нарсага етишишларига далолат этади.
Ҳам фазодаги ҳаво шу қадар ҳакиймона вазифаларда хизмат эттирилади ва булуту ёмғир шу қадар олиймона фойдаларда истеъмол қилинадики, ҳар нарсани қамраб оладиган бир илм ва ҳар нарсага шомил бир ҳикмат бўлмаса, у истеъмол, у хизмат бўлолмайди.
Эй Фаолун лима юрид!
Фазо оламидаги фаолиятинг ила ҳар вақт бир ҳашр ва қиёмат намунасини кўрсатиш, бир соатда ёзни қишга ва қишни ёзга айлантириш, бир олам келтириш ва бир оламни ғайбга юбориш сингари ишлардаги қудратинг, дунёни охиратга айлантириб, охиратда Сармадий (доимий) фаолиятни кўрсата олишига ишора қилади.
Эй Қодийри Зулжалол!
Фазо оламидаги ҳаво, булут ва ёмғир, чақмоқ ва момақалдироқ, Сенинг мулкингда, Сенинг амринг ва қувватинг ила, Сенинг куч ва қудратинг ила сенга бўйсунган ва вазифадордирлар. Моҳиятларига кўра бир-биридан узоқ бўлган бу фазо махлуқоти уларни ғоят суръатли ва оний амрларга ва тез ва шошилинч буйруқларга итоат эттириб қўйган амир ва ҳокимларини тақдис этиб, раҳматини мадҳу-сано этадилар.
Эй арз ва самовотнинг Холиқи Зулжалоли!
Сенинг Қуръони Ҳакиймингнинг таълими ила ва Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаломнинг дарси ила иймон келтирдим ва билдимки: Самовот юлдузлари ила ва фазо олами ўз ичидагилари ила Сенинг вужуби вужудингга ва Сенинг бирлигингга ва ваҳдатингга шаҳодат этганларидек, арз бутун махлуқоти ва аҳволи ила Сенинг мавжудлигингга ва ваҳдатингга мавжудоти ададича шаҳодатлар ва ишоралар қилади.
Ҳа, кичик бўлсин, буюк бўлсин заминда ҳеч бир ўзгариш, дарахт ва ҳайвонларида ҳар йили либосларини алмаштиришдек ҳеч бир янгиланиш йўқдирки, интизоми ила Сенинг мавжудлигингга ва ваҳдатингга ишора этмасин.
Ҳам ҳеч бир ҳайвон йўқдирки, заифлиги ва эҳтиёжининг даражасига кўра берилган роҳиймона ризқи ила ва яшашига лозим жиҳозларнинг ҳакиймона берилиши ила Сенинг борлигингга ва бирлигингга шаҳодати бўлмасин.
Ҳам ҳар баҳорда кўзимиз ўнгида ижод этилаётган ўсимликлар ва ҳайвонотдан ҳеч бири йўқдирки, ажиб санъати ила ва латиф зийнати ила ва том ажралиб туриши ила ва интизоми ила ва мавзунлиги ила Сени билдирмасин. Ва замин юзини тўлдирган ўсимлик ва ҳайвонот дейилмиш қудратингнинг ажойиботлари ва мўъжизалари, чекланган ва моддалари бир хил ва ўхшаш бўлган тухум ва тухумчалардан ва қатралардан ва дон ва дончалардан ва уруғлардан янглишмай, мукаммал, безакли, фарқли аломатлари билан яратилишлари Сониъи Ҳакиймларининг мавжудлигига ва ваҳдатига ва ҳикматига ва ҳадсиз қудратига шундай бир шаҳодатдирки, зиёнинг қуёшга шаҳодатидан кўра қувватли ва порлоқдир.
Ҳам ҳаво, сув, нур, оташ, тупроқ каби ҳеч бир унсур йўқдирки, онгсизликларига қарамай, онглилардек вазифаларини мукаммал бажаришлари, оддий, лекин ҳар ёқни тез эгаллаб кетувчи, интизомсиз, ҳар ерга ёйилгани билан ғоят мунтазам ва хилма-хил меваларни ва маҳсулотларни хазинаи ғайбдан келтириши ила Сенинг бирлигингга ва борлигингга шаҳодатда бўлмасин.
Эй Фотири Қодийр! Эй Фаттоҳи Аллом! Эй Фаоли Халлоқ!
Арз бутун аҳолиси ила Холиқининг Вожибул-Вужуд эканига қандай шаҳодат этса, худди шунингдек Сенинг - Эй Воҳиди Аҳад! Эй Ҳаннони Маннон! Эй Ваҳҳоби Раззоқ! - ваҳдатингга ва аҳадиятингга, юзидаги муҳри ила ва аҳолисининг юзларидаги муҳрлари ила ва бирлик ва баробарлик ва бир-бирининг ичига кирмоқ ва бир-бирига ёрдам бермоқ ва уларга қаратилган рубубият исмларининг ва феълларининг бир бўлиши жиҳатидан, Сенинг ваҳдатингга ва аҳадиятингга яққол шаҳодат, балки мавжудотлар ададича шаҳодатлар этади.
Ҳам замин бир лашкаргоҳ, бир машҳар, бир таълимгоҳ вазияти ила ва ўсимликлар ва ҳайвонот фирқаларида бўлган тўрт юз минг мухталиф миллатларнинг бошқа-бошқа жиҳозотлари мунтазам равишда берилиши ила Сенинг рубубиятингнинг ҳашаматига ва қудратингнинг ҳар нарсага етишига қандай далолат этса, худди шунингдек, ҳадсиз барча жонзотларнинг алоҳида-алоҳида ризқлари ўз вақтида, қуруқ ва оддий бир тупроқдан, раҳиймона, кариймона берилиши ила ва у ҳадсиз жонзотларнинг камоли итоат ила Раббоний амрларга бўйсунишлари раҳматингнинг ҳар нарсага шумулини ва ҳокимиятингнинг ҳар нарсани қамраб олганини кўрсатади.
Ҳам заминда тинимсиз алмашиб турган махлуқот гуруҳларининг чорланиши ва бошқарилиши, ўлим ва ҳаётнинг алмашиб туришлари, ҳайвон ва ўсимликларнинг идора ва тадбирлари яна ҳар нарсага тааллуқли бир илм ила ва ҳар нарсага ҳукми ўтадиган бениҳоя бир ҳикмат ила бўла олиши Сенинг илминг ва ҳикматингнинг иҳотасига (яъни қамровига) далолат этади.
Ҳам заминда қисқа бир вақт ичида беҳад кўп вазифаларни бажарадиган ва чексиз замонлар яшайдигандек истеъдоди ва маънавий жиҳозлар ила жиҳозланган ва бу истеъдоди ва маънавий жиҳозотини замин мавжудотига қўллаган инсон учун бу таълимгоҳи дунёда ва бу вақтинчалик замин лашкаргоҳида ва бу вақтинчалик машҳарда бу қадар аҳамият, бу чексиз сарфлар, рубубиятнинг бу бениҳоя тажаллилари, бу чексиз Субҳоний хитоблар ва бу бағоят кўп бўлган Илоҳий эҳсонлар, албатта ва ҳар қандай ҳолда бу қисқа ва ҳузнли умрга, бу қоришиқ ва аламли ҳаётга, бу балоли ва фоний дунёга сиғмайди. Балки бошқа ва абадий бир умр ва боқий бир дори саодат учунгина бўлиши мумкинлиги жиҳатидан бақо оламидаги ухровий эҳсонларга ишора, балки шаҳодат этади
Эй Холиқи Кулли Шай!
Заминнинг барча махлуқоти Сенинг мулкингда, Сенинг арзингда, Сенинг куч ва қувватинг ила ва Сенинг қудратинг ва ироданг ила ва илминг ва ҳикматинг ила бошқарилади ва уларга бўйсунган. Ва замин юзида фаолияти кўриниб турган бир рубубият, шундай иҳота ва шумул кўрсатадики, ҳамда Унинг бошқарилиши ва тадбири ва тарбияси шундай мукаммал ва шундай нозикдирки, ҳамда ҳар тарафдаги ижроотлари шундай бирлик ва баробарлик ва ўхшашлик ичидадирки, қисмларга бўлинмайдиган бир умум ва парчаланиши мумкин бўлмаган бир бутун ҳукмидаги бир бошқарув, бир рубубият эканини билдиради. Ҳам замин бутун аҳолиси билан бирга, тил билан айтгандан ҳам зоҳир тарзда ҳадсиз тиллар билан Холиқини тақдис ва тасбеҳ, бениҳоя неъматларининг ҳолатлари ила Раззоқи Зулжалолини ҳамд ва мадҳу-сано этадилар.
Эй шиддатли зуҳури боис кўринмаётган ва эй азаматли кибриёси туфайли махфий қолган Зоти Ақдас!
Заминнинг барча тақдисот ва тасбеҳлари ила Сени қусрдан, ожизликдан, ширкдан муқаддас тутаман ва барча ҳамду-санолар ила Сенга ҳамд ва шукрлар айтаман.
Эй қуруқликлару-денгизларнинг Рабби!
Қуръоннинг дарси ила ва Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаломнинг таълими ила англадимки: Кўклар ва фазо ва замин Сенинг бирлигингга ва борлигингга қандай шаҳодат этсалар, денгизлар, дарёлар ва чашмалар ва ирмоқлар ҳам Сенинг вужуби вужудингга ва ваҳдатингга яққол шаҳодат этадилар.
Ҳа, бу дунёмизнинг ажойиб манбаларида, яъни, буғ қозонлари бўлмиш денгизларда ҳеч бир мавжудот, ҳатто ҳеч бир қатра сув йўқдирки, вужуди ила, интизоми ила, манфаати ила ва вазияти ила Холиқини билдирмасин.
Ва оддий бир қумда ва оддий бир сувда ризқлари мукаммал бир шаклда берилаётган ғаройиб махлуқотлардан ва яратилишлари ғоят мунтазам бўлган денгиз ҳайвонларидан, хусусан, биттаси бир миллион тухум қўйиб денгизларни жонлантирадиган балиқлардан ҳеч бири йўқдирки, яратилиши ила ва вазифаси ила, бошқарилиши ва озиқлантирилиши ила ва тадбир ва тарбияси ила ёратганига ишора ва Раззоқига шаҳодат этмасин.
Ҳам денгиздаги қийматли, хосиятли, зийнатли гавҳарлардан ҳеч бири йўқдирки, гўзал яратилиши ила ва жозибадор фитрати ила ва манфаатли хосияти ила Сени танимасин, билдирмасин.
Ҳа, улар ҳар бири алоҳида-алоҳида биттадан шаҳодат этганлари каби, жами ҳайъати ила баробарлиги ва бир-бири ичра қоришиб кетгани ва яратилиш тарзида ўхшашлиги ва ижод қилинишда ғоят қулайлиги ва сон жиҳатида ғоят кўплиги нуқтаи назаридан Сенинг ваҳдатингга шаҳодат этганлари каби, арзни тупроғи ила бирликда бу курраи арзни ўраб олган муҳит денгизларини муаллақда тургиза олиш ва тўкмай, сочиб юбормай қуёшнинг атрофида кезириш ва тупроқни бостириб юбормай; ва оддий қумидан ва сувидан хилма-хил ва мунтазам ҳайвонларни ва гавҳарларни яратиш ва ризқ бериш; ва шунга ўхшаш ишларини умумий ва мукаммал бир суратда бошқариш ва тадбирларини кўриш; ва сув юзида тўпланиб кетиши лозим бўлган беҳисоб жанозалардан ҳеч бири қолиб кетмаслиги билан, Сенинг борлигингга ва Вожибул-Вужуд эканингга мавжудоти ададича ишоралар қилиб, шаҳодат этади.
Ва Сенинг рубубият салтанатингнинг ҳашаматига ва ҳар нарсани қамраб олган қудратингнинг азаматига ғоят равшан далолат этганлари каби, кўклар устидаги ғоят буюк ва мунтазам юлдузлардан то денгизлар тубидаги ғоят кичик ва интизом ила ризқлантирилаётган балиқларга қадар ҳар нарсага етган ва ҳукм этаётган раҳматингнинг ва ҳокимиятингнинг бепоён кенглигига далолат; ва интизоми ила ва фойдалари ила ва ҳикматлари ила ва мезону мавзуниятлари ила Сенинг ҳар нарсани қамраб олган илмингга ва ҳар нарсага шомил ҳикматингга ишора этадилар.
Ва Сенинг, бу дунё мусофирхонасида йўлчилар учун бундай раҳмат ҳовузларининг бўлиши ва инсоннинг сайру саёҳатига ва кемасига ва истифодасига мусаххар бўлиши ишора этадики, йўлда қурилган бир карвонсаройда бир кеча мусофирларига бу қадар денгиз ҳадяларини тортиқ этаётган Зот, албатта абадий салтанатининг қароргоҳида шундай раҳмат денгизларини бунёд этганки, булар уларнинг фоний ва кичик намуналаридир.
Хуллас, денгизларнинг шундай ғоятда ғаройиб тарзда ер атрофида ажиб бир вазият ҳосил қилиб туриши ва денгизларнинг махлуқоти ҳам ғоят мунтазам идора ва тарбия этилиши яққол кўрсатадики, ёлғиз Сенинг қувватинг ва қудратинг ила ва Сенинг ирода ва тадбиринг ила Сенинг мулкингда Сенинг амрингга бўйсунганлар. Ва ўз ҳолатлари ила Холиқларини муқаддас тутиб, «Аллоҳу Акбар» дерлар.
Эй тоғларни замин кемасига хазинали устунлар қилган Қодийри Зулжалол!
Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаломнинг таълими ила ва Қуръони Ҳакиймингнинг дарси ила англадимки, денгизлар бутун ғаройиботлари ила Сени қандай таниса ва таниттирса, шунингдек, тоғлар ҳам зилзила таъсирларидан заминнинг сукунатига ва ички ўзгаришлар тўс-тўпалонларидан сақлашга ва денгизларнинг босиб кетишидан омон қолишига; ва ҳавонинг зарарли газлардан тозаланишига; ва сувнинг сақланиши ва тўпланиб туришига; ва жонзотларга лозим маъданларга хазинадор сифатида кўрсатган хизматлари ила ва ҳикматлари ила Сени танийдилар ва танитадилар.
Ҳа, тоғлардаги тошлардан ва мухталиф хасталикларга дори бўлмиш моддалардан ва жонзотларга, хусусан инсонларга жуда лозим ва жуда хилма-хил бўлмиш маъданлардан ва тоғларни, саҳроларни чечаклари ила безаган ва мевалари ила жонлантирган ўсимликлардан ҳеч бири йўқдирки, тасодифга ҳаволаси мумкин бўлмаган ҳикматлари ила, интизоми ила, гўзал яратилиши ила, фойдалари ила, хусусан маъданларнинг туз, лимон тузи (лимон кислотаси), сулфат тузи (безгак дориси) ва аччиқтош каби суратан бир-бирига ўхшаш, аммо мазаларининг бир-биридан кескин фарқланиши ила ва билхосса ўсимликларнинг оддий бир тупроқдан унаётган хилма-хил турлари ила, бошқа-бошқа чечак ва мевалари ила бениҳоя Қодийр, бениҳоя Ҳакийм, бениҳоя Раҳийм ва Карийм бир Сонеънинг вужуби вужудига очиқ-ойдинлик ила шаҳодат этганларидек, жами ҳайъатидаги бир хил бошқарилишлик ва бир хил тадбир ҳамда манба, маскан, яратилиш ва санъат жиҳатларида баробарлик ва бирлик ва арзонлик ва осонлик ва кўплик ва ижод қилинишда тезлик нуқталарида, Ул Сонеънинг ваҳдатига ва аҳадиятига шаҳодат этадилар.
Ҳам тоғларнинг юзасию ичидаги маснуълар*, заминнинг ҳар тарафида ҳар бир навни бир пайтда, бир тарзда, янглишсиз, ғоят мукаммал ва тез қилинишлари, бир иш бир ишга тўсиқ бўлмай, бошқа навлар ила қоришган бўлса ҳам аралашиб кетмай яратилишлари Сенинг рубубиятингнинг ҳашаматига ва ҳеч бир нарса оғир келмаган қудратингнинг азаматига қандайин далолат этса, худди шунингдек, замин юзидаги бутун жонли махлуқотларнинг ҳадсиз эҳтиёжларини, ҳатто хилма-хил хасталикларини, ҳатто мухталиф завқларини ва айри-айри иштаҳаларини қондирадиган бир суратда, тоғларнинг юзаларию ичларини мунтазам дарахтлар, ўсимликлар ва маъданлар-ла тўлдирмак ва муҳтожларга бўйсундирмак жиҳати ила Сенинг раҳматингнинг чексиз кенглигига ва ҳокимиятингнинг бепоёнлигига далолат ва тупроқ қаватлари ичида кўринмайдиган, қоронғу ва аралаш бўлгани ҳолда, билиб, кўриб, чалкаштирмай, интизом ила, эҳтиёжларга кўра намоён этилишлари ила Сенинг ҳар нарсага тааллуқли илмингнинг иҳотасига ва ҳар бир нарсани низомга солган ҳикматингнинг барча ашёга шумулига ва дориларнинг ҳозирланиши ва маъданли моддаларнинг тўпланишлари ила рубубиятингнинг раҳиймона ва кариймона тадбирларининг гўзалликларига ва иноятингнинг эхтиётли латдфатларига жуда ошкор бир суратда ишора ва далолат этадилар.
Ҳам бу дунё карвонсаройида улкан тоғлар мусофир йўлчилар учун заруратларига ва истиқболдаги эҳтиёжларига яроқли мунтазам захира омбори ва жиҳозот омбори ва яшаш учун зарур бўлган кўп хазиналарнинг мукаммал махзани экани жиҳати ила ишора, балки далолат, балки шаҳодат этадики, бу қадар карийм ва мусофирпарвар ва бу қадар ҳакийм ва шафқатпарвар ва бу қадар қодийр ва рубубиятпарвар бир Сонеънинг, албатта ва ҳар қандай ҳолда, жуда суйган у меҳмонлари учун абадий бир оламда абадий эҳсонларининг абадий хазиналари бор. Бу ердаги тоғлар ўрнида, у ерда бу вазифани юлдузлар бажарадилар.
Эй Қодири Кулли Шай!
Тоғлар ва ичидаги махлуқлар Сенинг мулкингда ва Сенинг қувват ва қудратинг ила ва илм ва ҳикматинг ила бўйсундирилган ва тўплатилганлар. Уларни бу тарзда вазифалантирган ва бўйсундирган Холиқларини тақдис ва тасбеҳ этадилар.
Эй Холиқи Раҳмон! Ва эй Рабби Раҳийм!
Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаломнинг таълими ила ва Қуръони Ҳакиймингнинг дарси ила англадим: Само ва фазо ва арз ва денгиз ва тоғ муштамилоти* ва махлуқотлари ила бирга Сени қандай танисалар ва таниттирсалар, заминнинг барча дарахтлари ва ўсимликлари ҳам япроқлари ва чечаклари ва мевалари ила Сени шундайин яққол даражада таниттирадилар ва танийдилар.
Ва барча дарахтлар ва ўсимликларнинг жозибадор зикрий ҳаракатда бўлган япроқларидан, ва зийнатлари ила Сонеъининг исмларини васфлаш ва таърифлаётган чечакларидан, латофати ва жилваи марҳаматидан табассум этган меваларидан ҳар бири тасодифга ҳаволаси ҳеч бир жиҳатда мумкин бўлмаган ғаройиб санъат ичидаги низом ва низом ичидаги мезон ва мезон ичидаги зийнат ва зийнат ичидаги нақшлар ва нақшлар ичидаги гўзал ва хилма-хил ҳидлар ва ҳидлар ичидаги меваларнинг хилма-хил тотлари ила бениҳоя Раҳийм ва Карийм бир Сонеънинг вужуби вужудига очиқ-ойдин даражада шаҳодат этганлари каби, жами биргаликда, бутун замин юзида бирлик ва баробарлик, бир-бирига ўхшашлик ва яратилишда бир хиллик, тадбир ва идора қилинишда мутаносиблик ва уларга тааллуқли ижод ишларида ва Раббоний исмларда мувофиқлик; ва у юз минг навларнинг ҳадсиз турларини бир-бири ичида чалкаштирмай бирданига бошқаришлари каби жиҳатлари ила ул Вожибул-Вужуд бўлган Сонеънинг ваҳдатига ва аҳадиятига яққол шаҳодат этадилар.
Ҳам улар Сенинг вужуби вужудингга ва ваҳдатингга қандайин шаҳодат этаётган бўлса, рўйи заминда тўрт юз минг миллатдан ташкил топган жонзотлар армиясидаги беҳисоб аскарларининг юз минглаб хилда, чалкаштириб ва аралаштириб юборилмай мукаммал тарзда озуқлантирилиши ва бошқарилиши ила Сенинг рубубиятингнинг ваҳдониятдаги ҳашаматига ва бир баҳорни бир чечак каби осон ижод этадиган қудратингнинг азаматига ва ҳар нарсага тааллуқига далолат қилганлари каби, улкан заминнинг ҳар тарафида беҳисоб ҳайвонотига ва инсонларга ҳадсиз таомлардан хилма-хил улушлар ҳозирлаб қўйган раҳматингнинг чексиз кенглигига; ва у ҳадсиз ишлар ва инъомлар ва идоралар ва озуқлантиришлар ва ижроотлар камоли интизом ила жараён этишлари ва ҳар нарса, ҳатто зарралар ҳам у ишларга ва ижроотга итоат ва бўйсунишлари ила ҳокимиятингнинг бепоён кенгликларига қатъий далолат қиладилар. Шу билан бирга, у дарахтларнинг ва ўсимликларнинг ва япроқ ва чечак ва мева ва илдиз ва новда ва бутоқ каби ҳар бирининг ҳар нарсасини, ҳар бир ишини билиб, кўриб, фойдаларга, маслаҳатларга, ҳикматларга кўра қилиниши ила Сенинг илмингнинг ҳар нарсани қамраб олишига ва ҳикматингнинг ҳар нарсага шумулига жуда зоҳир бир суратда далолат ҳамда ҳадсиз бармоқлари ила ишора этадилар. Ва Сенинг ғоят камолдаги жамоли санъатингга ва ниҳоятда жамолдаги камоли неъматингга ҳадсиз тиллари ила ҳамду-сано айтадилар.
Ҳам бу ўткинчи карвонсаройда ва фоний мусофирхонада ва қисқа бир замонда ва оз бир умрда, дарахтлар ва ўсимликларнинг қўллари ила бу қадар қийматли эҳсонлар ва неъматлар ва бу қадар фавқулодда сарфлар ва икромлар ишора қилади, балки шаҳодат этадики: меҳмонларига бу ерда бундай марҳаматлар кўрсатган қудратли, карамли Зоти Раҳийм бутун бу қилган сарфу эҳсонларини Ўзини севдириш ва таниттириш натижасининг акси ила, яъни, бутун махлуқотнинг: «Бизга тоттирди, лекин едирмай бизни йўқ қилди,У демаслиги ва дегизмаслик, салтанатининг улуҳиятини ерга урмаслик ва бениҳоя раҳматини инкор этмаслик ва эттирмаслик, барча муштоқ дўстларини у нарсалардан маҳрум этиш билан душманларга айлантирмаслик жиҳатларидан, албатта ва ҳар қандай ҳолда, абадий бир оламда, абадий бир мамлакатда абадий қолдирадиган бандаларига абадий раҳмат хазиналаридан, абадий Жаннатларида абадий ва Жаннатга лойиқ бир суратда мевали дарахтлар ва чечакли ўсимликларни ҳозирлаб қўйган. Бу ердагилари эса, муштарийларга кўрсатиш учун намуналардир.
Ҳам дарахтлар ва ўсимликлар, ўзларига хос калималари, яъни барча япроқлари ва чечаклари ва мевалари ила Сени тақдис ва тасбеҳ ва таҳмид этишлари каби, у калималардан ҳар бири ҳам алоҳида Сени тақдис этади. Хусусан, меваларнинг мислсиз гўзал бир тарзда этлари ғоят хилма-хил, санъатлари ғоят ажойиб, уруғлари ғоят антиқа қилиниб, у таом идишларини дарахтларнинг қўлларига бериб ва ўсимликларнинг бошларига қўйиб жонзот мусофирларига юборишида у дарахт ва ўсимликларнинг ҳолати билан қилаётган тасбеҳотлари намоён бўлиб юзага чиқади. Буларнинг ҳаммаси Сенинг мулкингда, Сенинг қувват ва қудратинг ила, Сенинг ирода ва эҳсонларинг ила, Сенинг раҳмат ва ҳикматинг ила бўйсундирилган ва Сенинг ҳар бир амрингга итоат қиладилар.
Эй шиддатли зуҳури боис кўринмаётган ва эй азаматли кибриёси туфайли яширинган Сонеъи Ҳакийм ва Холиқи Раҳийм!
Барча дарахтлар ва ўсимликларнинг барча япроқлари ва чечаклари ва меваларининг тиллари ила ва адади ила Сени қусурдан, ожизликдан, шерикдан муқаддас тутиб, ҳамду сано айтаман.
Эй Фотири Қодийр! Эй Мудаббири Ҳакийм! Эй Мураббийи Раҳийм!
Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаломнинг таълими ила ва Қуръони Ҳакиймнинг дарси ила англадим ва иймон келтирдимки, ўсимликлар ва дарахтлар Сени танигани ва Сенинг муқаддас сифатларингни ва гўзал исмларингни қандайин билдираётган бўлсалар, худди шунингдек, жонзотларнинг руҳли қисми бўлмиш инсон ва ҳайвонотдан ҳеч бири йўқдирки, жисмида ғоят мунтазам соатлар каби ишлаётган ва ишлаттирилаётган дохилий ва хорижий аъзолари ила, ҳамда баданидаги ғоят нозик бир низом ва ғоят ҳассос бир мезон ва ғоят муҳим фойдалар ила жойлаштирилган аъзо ва туйғулари ила, ҳамда жасадидаги тузилиши жиҳатидан ғоят санъатли ва жиҳозланиши жиҳатидан ғоят ҳикматли ва ғоят диққатли бир мувозанада жойлаштирилган баданий жиҳозлар ила Сенинг вужуби вужудингга ва сифатларингнинг ҳаққониятига шаҳодат этадилар. Чунки бу қадар басийрона нозик санъат ва онгли равишда тузилган нозик ҳикмат ва мудаббирона том мувозанага албатта кўр қувват ва онгсиз табиат ва бебош тасодиф аралашолмайди ва уларнинг иши бўлолмайди ва мумкин ҳам эмас. Ва ўз-ўзидан шаклланиб, бундай ҳолга келиши эса, юз даража маҳол ичра маҳолдир. Чунки у ҳолда ҳар бир зарра ҳар бир нарсани ва жасадининг шаклланишини, балки дунёдаги ўзига алоқадор ҳамма нарсани биладиган, кўрадиган, қила оладиган, худди илоҳ каби қамровли бир илмга ва қудратга эга бўлиши керак. Шундагина жасаднинг шаклланишини унга ҳавола этиш ва «Ўз-ўзидан бўляпти» дейиш мумкин бўлади.
Ва жами ҳайъатининг тадбирида бирлик ва бошқаришда бирлик ва навларда бирлик ва жинсларда бирлик ва барчаларининг юзларида кўз, қулоқ, оғиз каби жиҳозлар бирдай ижод этилиши жиҳатида кўрилган фитрат тамғасидаги бирлик ва ҳар навнинг ҳар бирининг сиймоларида кўринган ҳикмат мухридаги бир хиллик ва озуқланишда ва ижодда баробарлик ва бир-бирининг ичида бўлиш каби ҳолатлардан ҳеч биттаси йўқдирки, Сенинг ваҳдатингга, яъни бирлигингга қатъий шаҳодат қилмасин. Ва ҳар бир донасида коинотга боққан бутун исмларнинг жилвалари борлиги ила воҳидият ичида Сенинг аҳадиятингга ишораси бўлмасин.
Ҳам инсон билан ҳайвонотнинг бутун ер юзига тарқалган юз минг турини мунтазам бир қўшин каби жиҳозлаш ва таълим бериш ва итоат қилдириш ва бўйсундириш ила ва энг кичикдан то энг буюкка қадар рубубиятнинг ишлари интизом ила жараён этишлари, у рубубиятнинг даражаи ҳашаматига ва ғоят кўплиги билан бирга ғоят қийматли ва ғоят мукаммаллиги билан бирга ғоят тез ва ғоят санъатлилиги билан бирга ғоят осон вужудга келишлари, қудратингнинг даражаи азаматига далолат этгани каби; шарқдан ғарбга, шимолдан жанубга қадар ёйилган, микробдан то каркидонга қадар, энг кичик чивиндан то энг буюк қушга қадар уларнинг барча ризқларини етказиб турган раҳматингнинг ҳадсиз кенглигига ва ҳар бири вазифадор аскар каби фитрий вазифасини бажариш, куз мавсумида хизматдан озод этилганлар ўрнида замин юзи ҳар баҳорда янгидан аскарликка олинган бир қўшинга лашкаргоҳ бўлиш жиҳатида ҳокимиятингнинг бениҳоя кенглигига қатъий далолат этадилар.
Ҳам ҳайвонотдан ҳар бири коинотнинг бир кичик нусхаси ва бир кичик мисоли ҳукмида ғоят теран бир илм ва ғоят нозик бир ҳикмат ила, аралашиб кетган қисмларни аралаштирмай, барча ҳайвонларга алоҳида-алоҳида суратда чалкаштириб юбормай, хатосиз, янглишсиз, нуқсонсиз яратилишлари ила, илмингнинг ҳар нарсани қамраб олишига ва ҳикматингнинг ҳар нарсага шумулига ададларича қандайин ишора қилсалар, худди шунингдек, ҳар бири алоҳида мўъжизаи санъат ва алоҳида ғаройиби ҳикмат бўладиган даражада санъатли ва гўзал қилинишлари ила, сен жуда севиб кўрсатилишини истаган санъати Раббониянинг камоли ҳуснига ва ғоят даражада гўзаллигига ишора қилади; ва ҳар бири, хусусан болалар, ғоят ноздор, нозанин бир суратда ўстирилиши ила ва ҳавасларининг ва орзуларининг қондирилиши жиҳати ила Сенинг иноятингнинг ғоят ширин жамолига ҳадсиз ишоралар қиладилар.
Эй Раҳмонур-Раҳийм! Эй Содиқул Ваъдил Амийн! Эй Малики Йавмиддийн!
Сенинг Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаломингнинг таълими ила ва Қуръони Ҳакиймингнинг иршоди ила англадимки: Модомики коинотдан кўзланган энг буюк натижа ҳаётдир ва ҳаётдан кўзланган энг буюк хулоса руҳдир ва руҳ эгаларидан энг сайланган қисми онглиларидир ва онг эгаларидан энг мужассами инсондир; ва бутун коинот ҳаётга бўйсунган ва унинг учун ишлаётир ва жонзотлар руҳ эгаларига бўйсунган, улар учун дунёга юборилмоқдалар ва руҳ эгалари инсонларга бўйсунган, уларга ёрдам қилаётирлар; ва инсонлар фитратан Холиқини ўта жиддий севадилар ва Холиқлари ҳам уларни севади, ҳам Ўзини уларга ҳар васила ила севдиради ва инсоннинг истеъдоди ва маънавий жиҳозоти бошқа бир боқий оламга ва абадий бир ҳаётга боқади ва инсоннинг қалби ва онги бутун қуввати ила бақо истайди ва тили ҳадсиз дуолари ила бақо учун Холиқига ёлвораётган экан, албатта ва ҳар қандай ҳолда, у жуда севган ва севилган ва маҳбуб ва муҳиб инсонларни, улар абадий бир муҳаббат учун яратилгани ҳолда, қайта тирилтирмай ўлдириш билан абадий бир адоватда бўлиш билан хафа қилмайди ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Балки бошқа бир абадий оламда масъудона яшаш ҳикматига кўра, бу дунёда ҳаракат қилиш ва уни қозониш учун юборилган. Ва инсонда акс этган исмлар, ўзининг бу фоний ва қисқа ҳаётдаги жилвалари билан, олами бақода уларнинг ойнаси бўлмиш инсонлар шу исмларнинг абадий жилваларига сазовор бўлажакларига ишора этадилар.
Ҳа, Абадийнинг содиқ дўсти абадий бўлажак. Ва Боқийнинг онгли ойнаси боқий бўлиши лозим.
Ҳайвонларнинг руҳлари боқий қолажаги ва Сулаймон Алайҳиссаломнинг Ҳудҳуди ва чумолиси ва Солиҳ Алайҳиссаломнинг туяси ва Асҳоби Каҳфнинг ити каби баъзи хос ҳайвонлар, ҳам руҳи, ҳам жасади ила боқий оламга кетажаги ва ҳар бир навнинг онда-сонда истеъмол қилиш учун биргина жасади бўлажаги саҳиҳ ривоятлардан англашилади. Ҳикмат ва ҳақиқат ҳам Раҳмат ва Рубубият шуни тақозо этади.
Эй Қодийри Қойюм!
Барча жонзотлар, руҳ эгалари, онг эгалари Сенинг мулкингда ёлғиз Сенинг қувват ва қудратинг ила ва фақатгина Сенинг ирода ва тадбиринг ила ва раҳмат ва ҳикматинг ила рубубиятингнинг амрларига бўйсундирилган ва фитрий вазифалар ила вазифалантирилганлар. Ва баъзилари, инсоннинг қуввати ва ғалабаси учун эмас, балки фитратан инсоннинг заифлиги ва ожизлиги учун Раҳмат тарафидан унга тобе қилинган. Ва ҳолати ва тили ила Сонеъларини ва Маъбудларини қусрдан, шерикдан муқаддас тутиб ва неъматларига шукр ва ҳамд этиб, ҳар бири махсус ибодатини қилмоқда.
Эй шиддатли зуҳури боис кўринмаётган ва эй азамати кибриёси туфайли пардаланган Зоти Ақдас!
Бутун руҳ эгаларининг тасбеҳоти ила Сени муқаддас тутишни ният қилиб,
سُبْحَانَكَ يَا مَنْ جَعَلَ مِنَ الْمَاۤءِ كُلَّ شَىْءٍ حَىٍّ
дейман.
Ё Раббал Оламийн! Ё Илоҳал Аввалийна вал Охирийн! Ё Раббас Самовоти вал Арозийн!
Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаломнинг таълими ила ва Қуръони Ҳакиймнинг дарси ила англадим ва иймон келтирдимки: Само, фазо, арз, қуруқлик, денгиз, дарахт, ўсимлик, ҳайвонларнинг ҳар бири, аъзоларию зарралари ила Сени қандайин билаётган ва таниётган ва борлигингга ва бирлигингга қандайин шаҳодат ва далолат ва ишора этаётган бўлсалар, коинотнинг хулосаси бўлган жонзотлар ва жонзотларнинг хулосаси бўлган инсон ва инсоннинг хулосаси бўлган анбиё, авлиё, асфиё ва уларнинг ҳам хулосаси бўлмиш қалбларнинг ва ақлларнинг мушоҳадалари ва кашфиёт ва илҳомлар ва истихрож*лар ила, юзлаб ижмоъ* ва юзлаб тавотур* қувватига тенг бир қатъият ила Сенинг вужуби вужудингга ва Сенинг ваҳдоният ва аҳадиятингга шундайин шаҳодат этиб хабар берадилар. Мўъжизалар ва кароматлар ва шак-шубҳасиз далиллар ила хабарларини исбот этадилар.
Ҳа, қалбларда пардаи ғайб ортидан хотирлатувчи бир зотга қараган ҳеч бир ғайбий хотира ва илҳом берувчи бир зотга қараган ҳеч бир содиқ илҳомлар ва ҳаққал-яқийн суратида муқаддас сифатлар ва гўзал исмларингни кашф этган ҳеч бир қатъий эътиқод;
ва анбиё ва авлиёларда бир Вожибул-Вужуднинг нурларини айнал-яқийн ила кўрган ҳеч бир нуроний қалб;
ва асфиё ва сиддиқийнда бир Холиқи кулли шайнинг мавжудлигининг оят-аломатларини ва ваҳдатининг далилларини илмал-яқийн ҳолда тасдиқлаган, исботлаган ҳеч бир мунаввар ақл йўқдирки, Сенинг вужуби вужудингга ва муқаддас сифатларингга ва Сенинг ваҳдатингга ва аҳадиятингга ва гўзал исмларингга шаҳодат этмасин, далолати ва ишораси бўлмасин.
Ва билхосса, бутун анбиё ва авлиё ва асфиё ва сиддиқийннинг имоми ва раиси ва хулосаси бўлмиш Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаломнинг хабарларини тасдиқлаган ҳеч бир яққол мўъжизаси; ва ҳаққониятини кўрсатган ҳеч бир олий ҳақиқати; ва барча муқаддас ва ҳақиқатли китобларнинг хулосаларининг хулосаси бўлган Қуръони Мўъжизул баённинг ҳеч бир қатъий тавҳидий* оятлари ва иймон масаларидан ҳеч бир муқаддас масаласи йўқдирки, Сенинг вужуби вужудингга ва қудсий сифатларингга ва Сенинг ваҳдатингга ва аҳадиятингга ва исму-сифатларингга шаҳодат этмасин ва далолати ва ишораси бўлмасин.
Ҳам у юз минглаб мухбири содиқларнинг барчаси, мўъжизаларига ва кароматларига ва ҳужжатларига суяниб, Сенинг борлигингга ва бирлигингга қандай шаҳодат этсалар, худди шунингдек, ҳар нарсани қамраган Арши Аъзамнинг барча ишларини бошқаришдан, то қалбнинг ғоят махфий ва жузъий хотиротини ва орзуларини ва дуоларини ҳам билиш, эшитиш ва идора этишга қадар жараён этаётган рубубиятингнинг даражаи ҳашаматини ва кўзимиз ўнгида сон-саноқсиз хилма-хил нарсаларни бирдан ижод этаётган, ҳеч бир фаолият бошқа фаолиятга, бир иш бошқа ишга тўсиқ бўлмай, энг буюк бир нарсани энг кичик бир чивин каби осонлик билан яратаётган қудратингнинг даражаи азаматини ижмоъ ила, иттифоқ ила эълон ва ихбор* ва исбот этадилар.
Ҳам бу коинотни руҳ эгалари, хусусан инсон учун мукаммал бир сарой ҳукмига келтирган ва Жаннатни ва абадий саодатни жин ва инсонларга ҳозирлаб қўйган ва энг кичик бир жонзотни ҳам унутмаган ва энг ожиз қалбга ҳам қаноат бераётган ва илтифот кўрсатаётган бир раҳматингнинг ҳадсиз кенглигини ва зарралардан то сайёраларга қадар махлуқот навларининг барчасини амрларига итоат эттирган ва бўйсундирган ва вазифалантирган ҳокимиятингнинг бениҳоя кенглигини хабар бериб, мўъжизалари ва ҳужжатлари ила қандайин исбот этса, худди шунингдек, коинотни қисмлари ададича рисолалардан таркиб топган бир улкан китоб ҳукмига келтирган ва Лавҳи Маҳфузнинг дафтарлари бўлмиш Имоми Мубин ва Китоби Мубинда бутун мавжудотнинг барча саргузаштларини қайд этиб ёзиб бораётган ва барча уруғларда умум дарахтларнинг мундарижаларини ва ҳаракат дастурларини, онг эгаларининг бошларида - барча хотираларда соҳибларининг таржимаи ҳолларини янглишмай, мунтазам равишда ёздираётган илмингнинг ҳар нарсани қамраб олганига ва ҳар бир мавжудга кўп ҳикматларни берган, ҳатто ҳар бир дарахтда мевалари ададича натижаларни бердирган ва ҳар бир жонзотда аъзолари, балки қисмлари ва ҳужайралари ададича фойдаларни кўзлаган, ҳатто инсоннинг тилига кўп вазифалар бериш билан бирга, таомларнинг таъмлари ададича завқий бўлган мезончалар ила жиҳозлантирган муқаддас ҳикматингнинг ҳар бир нарсага шумулига; ҳам бу дунёда намуналари кўрилаётган жалолий ва жамолий исмларингнинг тажаллилари янада порлоқ бир суратда абадул ободда давом этажагига ва бу фоний оламда намуналари мушоҳада этилаётган эҳсонларингнинг янада дабдабали бир суратда дори саодатда давом этишига ва бақосига; ва бу дунёда уларни кўрган муштоқларнинг абадий оламда ҳам ёнма-ён ва бирга бўлишига жами, иттифоқан шаҳодат ва далолат ва ишора этадилар.
Ҳам юзлаб очиқ-ойдин мўъжизаларига ва қатъий оятларига суянган ҳолда бошда Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассалом ва Қуръони Ҳакийминг ўлароқ, барча нуроний руҳ соҳиблари бўлмиш анбиёлар ва нуроний қалблар қутблари бўлмиш авлиёлар ва мунаввар ақллар арбоблари бўлмиш асфиёлар, барча муқаддас саҳифа ва китобларда Сенинг кўп такрор ила қилган ваъдаларингга ва таҳдидларингга суянган ҳолда; ва Сенинг қудрат ва раҳмат ва иноят ва ҳикмат ва жалол ва жамолинг каби муқаддас сифатларингга ва ишларингга ва жалолингнинг иззатига ва салтанати рубубиятингга суянган ҳолда ва кашфиёт ва мушоҳадот ва илмал-яқийн эътиқодлари ила абадий саодатни жин ва инсонларга башорат қиладилар. Ва аҳли залолат учун Жаҳаннам борлигини хабар бериб эълон қиладилар ва иймон келтириб шаҳодат этадилар.
Эй Қодийри Ҳакийм! Эй Раҳмони Раҳийм! Эй Содиқул Ваъдил Карийм! Эй иззат ва азамат ва жалол эгаси бўлган Қаҳҳори Зулжалол!
Бу қадар содиқ дўстларингни ва бу қадар ваъдаларингни ва бу қадар сифатлару фаолиятларингни ёлғонга чиқариб, салтанати рубубиятинг қатъий тақозо қилган нарсаларни ва Сени севадиган ва Сени тасдиқлаб ва итоат қилиб ўзларини Сенга севдирган беҳисоб мақбул қулларингнинг ҳадсиз дуоларини ва даъволарини рад этиб, куфр ва исён ила ва Сени ваъдангда ёлғончига чиқариш билан Сенинг азамати кибриёингга тегадиган ва жалолли иззатингга тегиб кетадиган ва улуҳиятингнинг номусига тил теккизган ва шафқатли рубубиятингни инжитадиган залолат ва куфр аҳлининг ҳашрни, яъни қайта тирилишни инкор қилишини тасдиқ этишдан юз минг даража муқаддассан. Ва ҳадсиз даража пок ва олийсан. Бундай бениҳоя бир зулмдан, бир чиркинликдан Сенинг бениҳоя адолатингни ва жамолингни ва раҳматингни муқаддас тутаман.
سُبْحَانَهُ وَتَعَالٰى عَمَّا يَقُولُونَ عُلُوًّا كَبِيرًا оятини вужудимнинг барча зарралари ададича сўйлашни истайман.
Балки Сенинг у содиқ элчиларинг ва у тўғри Даллоли Салтанатинг ҳаққал-яқийн, айнал-яқийн, илмал-яқийн суратида Сенинг охиратдаги раҳмат хазиналарингга ва боқий оламда эҳсонларингнинг хазиналарига ва дори саодатда бутунлай кўринадиган гўзал исмларингнинг ажойиб гўзал жилваларига шаҳодат, ишора, башорат этадилар. Ва бутун ҳақиқатларнинг манбаи ва қуёши ва ҳомийси бўлган Ҳақ исмингнинг энг улкан бир шуъласи бу ҳашр (яъни қайта тирилиш)нинг буюк ҳақиқати эканига иймон келтириб, Сенинг қулларингга дарс берадилар.
Эй Раббул Анбиё вас Сиддиқийн!
Уларнинг барчаси Сенинг мулкингда Сенинг амринг ва қудратинг ила, Сенинг ирода ва тадбиринг ила, Сенинг илминг ва ҳикматинг ила бўйсунган ва вазифалантирилганлар. Тақдис, такбир, таҳмид, таҳлил ила ер курраси бир азим зикрхона, бу коинотни бир масжиди акбар ҳукмида кўрсатганлар.
Ё Раббий ва ё Раббас Самовоти вал Арозийн! Ё Холиқий ва ё Холиқи Кулли Шай!
Кўкларни юлдузлари ила, заминни ичидагилари ила ва барча махлуқотни барча ҳолатлари ила бўйсундирган қудратинг ва ироданг ва ҳикматинг ва ҳокимиятинг ва раҳматинг ҳаққи, нафсимни менга бўйсундир! Ва талаб-мақсудимни бер! Қуръонга ва иймонга хизмат учун инсонларнинг қалбларини Рисолаи Нурга бўйсундир! Ва менга ва биродарларимга иймони комил ва хайрли оқибат бер. Ҳазрати Мусо Алайҳиссаломга денгизни ва Ҳазрати Иброҳим Алайҳиссаломга оташни ва Ҳазрати Довуд Алайҳиссаломга тоғни ва темирни ва Ҳазрати Сулаймон Алайҳиссаломга жин ва инсонларни ва Ҳазрати Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассаломга қуёш ва ойни бўйсундирганинг каби, Рисолаи Нурга қалбларни ва ақлларни бўйсундир! Ва мени ва Рисолаи Нур талабаларини нафс ва шайтоннинг шарридан ва қабр азобидан ва Жаҳаннам оташидан муҳофаза айла ва Жаннатул Фирдавсда масъуд қил! Омийн, омийн, омийн!
سُبْحَانَكَ لاَعِلْمَ لَنَاۤ اِلاَّ مَاعَلَّمْتَنَاۤ اِنَّكَ اَنْتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ
وَاٰخِرُ دَعْوٰيهُمْ أَنِ الْحَمْدُ ِللهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
Қуръондан ва муножоти Набавия бўлмиш Жавшанул Кабийрдан олган бу дарсимни бир тафаккурий ибодат ўлароқ Рабби Раҳиймимнинг даргоҳига арз этишда қуср этган бўлсам, қусуримнинг авфи учун Қуръонни ва Жавшанул Кабийрни шафоатчи этиб, раҳматингдан авфимни ниёз этаман.
(Ўн еттинчи Ёғдудан)
Эй Рабби Раҳиймим ва эй Холиқи Кариймим! Ихтиёримнинг суиистеъмоли ила менинг умрим ва ёшлигим зое бўлиб кетди. Ва у умр ва ёшликнинг меваларидан қўлимда алам берувчи гуноҳлар, хорлик берувчи аламлар, залолат берувчи васвасалар қолгандир. Ва бу оғир юк ва хаста қалб ва ҳижолатли юз ила қабрга яқинлашяпман. Бил-мушоҳада, кўра-кўра, ғоят суръатла, ўнгу-чапга қайрилолмай, ихтиёрсиз бир тарзда вафот этиб кетган ёру-дўст ва қариндошу ақраболарим каби, қабр эшигига яқинлашяпман.
У қабр бу фоний дунёдан абадий фироқ ила абадул-обод йўлида қурилган, очилган илк манзил ва биринчи эшикдир. Ва мен боғланган ва мафтун бўлган шу дори дунё ҳам, қатъий бир ишонч ила англадимки, ҳалокатга маҳкумдир - кетар; фонийдир - ўлар. Ва билмушоҳада, ичидаги мавжудот ҳам кетма-кет, тўп-тўп бўлиб кўчиб кетиб ғойиб бўлади. Хусусан, мен каби нафси аммораси борларга бу дунё кўп ғаддордир, маккордир. Бир лаззат берса, минг алам беради, чектиради. Бир узум едирса, юз тарсаки уради.
Эй Рабби Раҳиймим ва эй Холиқи Кариймим!
сирри ила мен ҳозирдан кўряпманки, яқин бир замонда мен кафанимни кийдим, тобутимга миндим, дўстларим билан видолашдим. Қабримга юзланиб кетар эканман, Сенинг даргоҳи раҳматингда, жасадимнинг ҳоли ила, руҳимнинг тили билан бақириб дейманки: «Ал-омон! Ал-омон! Ё Ҳаннон! Ё Маннон! Мени гуноҳларимнинг ҳижолатидан қутқар!»
Мана, қабримнинг бошига етиб келдим. Бўйнимга кафанимни илиб, қабрим бошида узанган жисмим узра турдим. Бошимни даргоҳи раҳматингга кўтариб, бор қувватим ила фарёд этиб нидо этяпманки: «Ал-омон! Ал-омон! Ё Ҳаннон! Ё Маннон! Мени гуноҳларимнинг оғир юкларидан халос айла!»
Мана, қабримга кирдим, кафанимга ўрандим. Кўтариб келганлар мени ташлаб кетдилар. Сенинг авфу-раҳматингга интизорман. Ва билмушоҳада кўрдимки, Сендан бошқа халоскор ва нажот берувчи йўқ. Гуноҳларимнинг чиркин юзидан ва маъсиятнинг ваҳший шаклидан ва бу маконнинг торлигидан бор қувватим-ла нидо этиб, дейман:
«Ал-омон! Ал-омон! Ё Раҳмон! Ё Ҳаннон! Ё Маннон! Ё Дайён! Мени чиркин гуноҳларимнинг ҳамроҳлигидан қутқар! Еримни кенгайтир! Илоҳий! Сенинг раҳматинг халоскоримдир ва Раҳматан лил-Оламийн бўлган Ҳабибинг Сенинг раҳматингга эришиш учун василамдир. Сендан шикоят эмас, балки нафсимни ва ҳолимни Сенга шикоят қиламан».
«Эй Холиқи Кариймим ва эй Рабби Раҳиймим! Сенинг Саид исмли махлуқинг ва маснуъинг ва банданг ҳам осий, ҳам ожиз, ҳам ғофил, ҳам жоҳил, ҳам хаста, ҳам хор, ҳам нолойиқ, ҳам кекса, ҳам гуноҳкор, ҳам ҳожасидан қочган бир қул ҳолида қирқ йилдан кейин надомат қилиб Сенинг даргоҳингга қайтишни истайди. Сенинг раҳматингга илтижо этяпти. Ҳадсиз гуноҳ ва хатоларини эътироф этяпти. Ваҳималарга ва турли-туман касалликларга мубтало бўлган, энди Сенга тазарру ва ниёз этяпти. Агар камоли раҳматинг ила уни қабул қилсанг, мағфират айлаб раҳматингга олсанг, зотан бундай қилиш Сенинг шанингдир, чунки Арҳамур-Роҳимийнсан. Агар қабул этмасанг, Сенинг эшигингдан бошқа қай эшикка бораман? Қай эшик бор? Сендан бошқа Рабб йўқки, даргоҳига борилса. Сендан бошқа ҳақ маъбуд йўқки, унга илтижо этилса!»
* * *
Ё Илоҳана! Раббимиз сенсан! Чунки биз бандамиз. Нафсимизнинг тарбиясидан ожизмиз. Демак, тарбияловчимиз Сенсан. Ҳам Сенсан Холиқ, чунки биз махлуқмиз, яратиламиз. Ҳам Раззоқ сенсан! Чунки биз ризққа муҳтожмиз, қўлимиз етмайди. Демак, бизни яратган ва ризқимизни берган Сенсан... Ҳам Сенсан Молик! Чунки биз мамлукмиз. Бизни биздан бошқа бир Зот бошқаради. Демак, Моликимиз Сенсан! Ҳам Сен Азизсан! Иззат ва азамат соҳибисан. Биз хорлигимизга боқамиз, устимизда бир иззат жилвалари бор. Демак, Сенинг иззатингнинг ойинасимиз. Ҳам Сенсан ғаниййи Мутлақ. Чунки биз фақирмиз. Фақирлигимизнинг қўли етмаган бир бойлик берилмоқда. Демак, ғаний Сенсан, берувчи Сенсан. Ҳам Сен Ҳаййи Боқийсан. Чунки биз ўламиз. Ўлишимизда ва тирилишимизда бир доимий ҳаёт берувчининг жилвасини кўряпмиз. Ҳам Сен Боқийсан. Чунки биз фано ва заволимизда Сенинг давом ва бақоингни кўрмоқдамиз. Ҳам жавоб берувчи, ҳадя берувчи Сенсан! Чунки биз барча мавжудот ҳолатимиз ва тилларимиз ила доимо бақириб истаймиз, ниёз этиб ёлворамиз. Орзуларимиз ўринлатилмоқда, мақсудларимиз берилаётир. Демак, бизга жавоб бераётган Сенсан!..
* * *
«Фа ё Раббий, ё Холиқий, ё Моликий! Сени чақиришда ҳужжатим, ҳожатимдир. Сенга қилган дуоларда кутиш муддатим, заруратимдир. Василам, чорасизлигим ва фақирлигимдир. Хазинам, ожизлигимдир. Сармоям, амалларимдир. Шафоатчим, Ҳабибинг Алайҳиссалоту Вассалом ва раҳматингдир.
Авф айла, мағфират айла ва марҳамат айла, ё Аллоҳ, ё Раҳмон, ё Раҳийм! Омийн»...
* * *
«Эй бизни неъматлари ила парвариш қилган Султонимиз! Бизга кўрсаттган намуналарнинг ва сояларнинг аслларини, манбаларини кўрсат. Ва бизни мақорри салтанатингга жалб эт. Бизни бу чўлларда маҳв эттирма. Бизни ҳузурингга ол. Бизга марҳамат қил. Бу ерда бизга тоттирган лазиз неъматларингни у ерда едир. Бизни заволга йўлиқтириш ва ўзингдан узоқлаштириш билан азоблама. Сенга муштоқ ва шукр қилгувчи шу итоаткор раиятингни бебош қўйиб, йўқ қилма.»
* * *
«Ё Рабб! Қусуримизни авф эт, бизни ўзингга қул деб қабул эт. Омонатингни оладиган замонингга қадар бизни омонатда амин қил. Омийн».
* * *
ЛУҒАТ
азамати кибриё - буюклигининг азамати
арз - ер
асфиё - софлик, тақво ва камолот соҳиби бўлган олимлар
аҳадият - Аллоҳнинг ҳар нарсада ўзига тегишли бирлик акси, ҳар нарсада Аллоҳнинг кўп исмларининг акс этиши, кўриниши
ваҳдат - бирлик, ёлғизлик, яккалик
ваҳдоният - бирлик, ўхшаши бўлмаслик, кўпайишдан камайишдан орий бўлиш
Ваҳҳоб - кўп эҳсон қилувчи, кечирувчи; Аллоҳ
Вожибул-Вужуд - вужуди бу коинот учун керак бўлган Зот; Аллоҳ
Воҳиди Аҳад - яккаю ягона; Аллоҳ
вужуби вужуд - мавжудлиги вожиб; вужуди бу коинот учун керак, зарур бўлиши
даварон - айланиб туришлик
жавви само - ҳаво олами, еру кўк ораси
жомид - жонсиз
Зоти Ақдас - энг муқаддас Зот; Аллоҳ
ижмо - йиғиш, Саҳобаларнинг якдиллиги билан ақоидга айланган диний ишлар
истихрожот - бир нарсанинг ичидан бир маънони чиқариш, майдонга чиқариш
ихбор - хабар бериш
ихтор - эслатма
иҳота - қамраб олиш
куллий - барчага тегишли, умумий, парчалардан ташкил топган
мавзун - энг муносиб ўлчовда; хушбичим; келишган
Маннон - эҳсони мўл, кўп неъмат берган; Аллоҳ
маснуъ - санъатли яратилган нарсалар
маҳшари ажойиб - ажойиб нарсалар йиғилган жой
мусаххарият - бўйсуниш
мусаххар - тобе, бўйсунган
Мутасаррифи Фаол - доимий равишда бошқариб туриш салоҳиятига эга бўлган Зот; Аллоҳ
мушаҳадот - шоҳиди бўлинган, кўрилган нарсалар
муштамилот - бир нарсанинг ичидагилар
Раззоқ - кўп ризқ берувчи
Раззоқи Зулжалол - буюклик эгаси бўлган Ризқ берувчи Зот; Аллоҳ
рубубият - Аллоҳнинг ҳамиша ҳар жойда, ҳар бир махлуққа муҳтож бўлган нарсаларни бериб, уни тарбиялаб, бошқариб, парвариш қилиб туриши
Раббул Барри вал-Баҳр - ер ва денгизларнинг Рабби
тавотур - қатъий хабар, ёлғон эҳтимоли бўлмаган ва бир жамоанинг гувоҳлигида айтилган гапларни қатъий хабари
такбир - "Аллоҳу акбар" деб улуғлаш
тақдис - муқаддаслаштириш, барча ёмонликлардан поклаш
таҳмид - "Алҳамдулиллаҳ" деб ҳамд ва шукр айтиш
таҳлил - шерикдан холи деб билиш
тасхир - бўйсундириш
танзим - низомга солиш
тавзиф - вазифалантириш
улуҳият - илоҳлик, Аллоҳнинг коинотни бошқариб ҳамма нарсани ўзига бўйсундирганлиги
Файёзи Мутаол - жуда кўп файзу-баракот ато қилган Зот; Аллоҳ
Фаолун лима юрид - хоҳлаганини қилиш кучига эга - Аллоҳ
Фотири Қодийр - ўхшаши бўлмаган, фақулодда санъати билан ҳар нарсани ўзига хос табиатда яратган, ҳар нарсага қудрати етадиган Зот; Аллоҳ
Фаттоҳи Аллам - торликдан қутқарувчи, ҳар нарсани энг яхши шаклда очган, буйруқ остига олган, ҳамма нарсани билувчи Зот; Аллоҳ
Фаоли Халлоқ - фаол тарзда доим яратиб турган Зот; Аллоҳ
Холиқи Қулли Шай - ҳар нарсани яратувчи Зот; Аллоҳ
шумул - қамраб олиш
шиддати зуҳур - шиддат билан, кўзни қамаштирадиган даражада порлаб кўриниш
шуунот - ишлар
яқийний бурҳон - ишонарли ҳужжатлар
яқийният - шубҳасиз, қатъий бир шаклда билиш
ҳаққал-яқийн - бир нарсанинг ҳақиқатини бутун вужуд билан сезиб ишонч ҳосил қилиш
айнал-яқийн - кўз билан кўриб ишонч ҳосил қилиш
илмал-яқийн - илмий равишда билиб ишонч ҳосил қилиш
Қодийри Зулжалол - ниҳоят даражада буюклик, азамат эгаси бўлган, ҳамма нарсага кучи етган зот; Аллоҳ
Қодийри Мутлақ - ҳамма нарсага кучи етадиган мутлақ куч эгаси
Ҳаннон - раҳматнинг энг латиф жилвасини кўрсатган, Раҳмон ва Раҳийм бўлган кўп меҳрибон бўлган Зот; Аллоҳ