Хашир Рисоласи

 

ҲАШР БАҲСИ

ЎНИНЧИ СЎЗ

 ЭСЛАТМА  

Ушбу рисолада ташбиҳ ва тамсилларни ҳикоялар шаклида ёзганимнинг боиси - уни қулайлаштирмоқчи ва ҳақойиқи Исломийя нақадар маъқул, мутаносиб, маҳкам, мутасонид эканини кўрсатмоқчи бўлдим. Ҳикояларнинг маънолари сўнгадаги ҳақиқатлардадир. Киноямонанд сўз ва иборалар фақат ҳақиқатларга ишора қиладилар. Бинобарин, улар хаёлий ҳикоялар эмас, тўғри ҳақиқатлардир.

 بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

 فَانْظُرْ اِلٰۤى اٰثاَرِ رَحْمَتِ اللهِ كَيْفَ يُحْيِى اْلأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا اِنَّ ذٰلِكَ لَمُحْيِى الْمَوْتٰى وَهُوَ عَلٰى كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ

 

Биродар, Ҳашр ва охиратнинг оддий ва авом тили ила ҳамда очиқ бир тарзда баёнини истасанг, унда нафсимга қўшилиб ушбу тамеилий ҳикоячага боқ, тингла.

Бир замонлар икки одам Жаннат каби гўзал бир мамлакатга (шу дунёга ишоратдир) йўл оладилар. Қарасалар, ҳамма уй, хона, дўкон эшиклари очиқ, ҳеч ким уларнинг муҳофазасига диққат қилмаётир. Мол ва пул очиқликда, соҳибсиз. У мусофирлардан бири хоҳлаган нарсасига қўлини узатиб, ё ўғирлаяпти, ё бошқаларнинг молини зўравонларча ғасб этяпти. Ҳавасига тобеъ бўлиб, ҳар турли зулмни, сафоҳатни қилмоқда. Аҳоли ҳам унга кўп илашмаётир. Шунда ҳамроҳи унга дедики:

- Нима қиляпсан? Жазо оласан, мени ҳам балога қўясан. Бу моллар давлат молидир. Бу аҳоли бола-чақаси билан ё аскарлик ила машғул, ёки зиммаларига вазифа юкланган маъмурдирлар. Кийимларини ўзгартирган аскар сифатида улар шу ишларда ишлаттирилмоқдалар. Шунинг учун сенга кўп эътибор қилмаётирлар. Аммо интизом қаттиқдир. Ҳар ерда подшоҳнинг телефони бор ва маъмурлари ҳозир. Тезда бориб, омонлик тила, - деди.

Лекин у сарсам қайсарлик қилиб, деди:

- Йўқ, булар давлат моли эмас, балки вақф молидир; эгасиздир. Ҳар ким хоҳлаганича сарф эта олади. Бу гўзал нарсалардан фойдаланишни манъ қиладиган ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Кўзим билан кўрмагунча, ишонмасман, - деди ва файласуфларга ўхшаб кўп сафсата сотди.

Иккиси орасида жиддий бир мунозара бошланди. Аввал у сарсам деди:

- Подшоҳ кимдир? Танимайман. Сўнгра ҳамроҳи унга жавобан дедики:

Бир қишлоқ ҳокимсиз бўлмас. Бир игна устасиз бўлмас, соҳибсиз бўла олмас. Бир ҳарф котибсиз бўла олмас, биласан. Шундай экан, ниҳоят даражада мунтазам бу мамлакат қандай қилиб Ҳокимсиз бўлади? Ва гойибдан ҳар соатда бир поезд1-хошия қийматдор санъатли молларга тўлиб келаётибди ва бу ерда бўшатилаётибди, бу қадар кўп сарват қандай қилиб соҳибсиз бўлсин? Ҳар ерда кўринаёгган эълонномалар ва баённомалар ва ҳар мол устидаги муҳр ва белгилар, тамғалар ҳамда ҳар бурчакда ҳилпираётган байроқлар қандай қилиб моликсиз бўлади? Англашилмоқдаки, сен бир қисм фаранги* ўқигансан, аммо Ислом ёзувларини ўқиёлмаяпсан. Боз устига, билгандан ҳам сўрамаяпсан. Қани, кел, сенга энг буюк Фармонни ўқиб берайин.

 

1-ҳошия. Йилга ишора этяпти. Ҳа, баҳор ризқларнинг маҳзани ва ғайибдан келаётган бир вагон ҳукмидадир.

* Оврупа фалсафаси назарда тутиляпти.

 

 - Хўп, майли, подшоҳ бор. Лекин менинг бу нарсалардан қисман фойдаланишим унга қандай зарар беради? Хазинасидан нимани йўқотади? Унинг устига, бу ерда ҳифзмифз йўқ, чунки жазо кўринмаётир.Ҳамроҳи унга жавобан деди:

- Эй сен, кўриниб турган бу мамлакат бир машқ майдонидир. Ҳам Султоннинг ғароиб санъатлари намойиш этиладиган машҳаридир. Ҳам муваққат, давомсиз меҳмонхоналаридир. Кўрмаяпсанмики, ҳар куни бир тўдаси келяпти, бошқаси кетяпти, гойиб бўляпти. Доимо тўлиб, бўшаб турибди. Замонлар ўтиб, бу мамлакат бошқа бир мамлакатга алмаштирилади, бу аҳоли бошқа, доимий бир мамлакатга юборилажак. Ва у ерда ҳар ким хизматига муқобил ё жазо, ё мукофот олажакдир, - деди.

Яна, у хоин сарсам рад этиб:

-Инонмайман. Бу мамлакатни хароб этиб, бошқа бир мамлакатга алмаштириш ҳеч мумкинми? - деди.

Бунга жавобан ул амин ҳамроҳи деди:

- Модомики бу қадар қайсарлик ва тамарруд этяпсан, кел, ҳадсиз-ҳисобсиз далилларга тула "Ўн икки Ҳолат" ёрдамида сенга бир Маҳкамаи Кубро мавжудлигини, бир мукофот ва эҳсон уйи ва бир жазо ва зиндон уйи борлигини, бу мамлакат ҳар куни бир меъёр бўшаб турганидек, бир кун келиб бутунлай бўшатилиб, хароб этилажагини кўрсатайин.

 БИРИНЧИ ҲОЛАТ

Ҳеч мумкинмидирки, бир салтанатнинг, хусусан, бундай муҳташам бир салтанатнинг гўзал хизмат қилган мутеъларга мукофоти ва исён қилганларга жазоси топилмасин?! Мукофоту жазолар бу ерда йўқ ҳукмидадир, демак, бошқа ерда бир Маҳкамаи Кубро бордир.

 ИККИНЧИ ҲОЛАТ.

Мана бу йўналишга, ижроатга боқ! Энг фақир, знг заифдан тортиб, то ҳар кимга нақадар мукаммал, мукаллаф арзоқ беридаётир, Кимсасиз хасталар қандай гўзал парваришланмоқда. Ҳам уларга ғоят қийматли ва шоҳона таомлар, идишлар, безакли нишонлар, зийнатли либослар, муҳташам зиёфатлар бордир. Қара, сен каби сарсамлардан бошқа ҳамма ўз вазифасига ғоятда диққат-ла қарайди. Ҳеч кимса ҳаддидан заррача ошмайди. Энг буюк шахс энг буюк бир итоат ва мутавозеълик билан бир хавф ва ҳайбат остида хизмат қилади. Демак, бу салтанат соҳибининг жуда буюк бир карами, жуда чексиз бир марҳамати бор. Ҳам ғоят буюк иззати, ғоят жалолли бир ҳайсийяти, номуси бордир. Ҳолбуки, карам инъом этишни истайди. Марҳамат эса, адабсизларнинг адабини беришни истайди. Ҳолбуки, бу мамлакатда у марҳаматга, у номусга лойиқ ишларнинг мингдан бири ҳам қилинмаётир. Золим иззатида, мазлум зиллатида қолган ҳолида бу ердан кўчиб кетмоқдалар.

Демак, иш бир Маҳкамаи Куброга қолдирилмоқда.

 УЧИНЧИ ҲОЛАТ.

Қара, бу мамлакатда ишлар нақадар олий бир ҳикмат ва бир интизом билан юряпти. Ҳам нақадар ҳақиқий бир адолат, бир мезон ила муомалалар қилиняпти. Аслида, ҳукуматнинг ҳикмати салтанатнинг ҳимоя қанотларига илтижо этгувчи мултажийларнинг илтифотини истайди. Адолат эса, токи ҳукуматнинг ҳайсийяти, салтанатнинг ҳашмати муҳофаза этилсин учун раийят ҳуқуқининг муҳофазасини истайди.

Ҳолбуки, бу ерларда у ҳикматга, у адолатга лойиқ ҳукмларнинг мингдан бири ҳам ижро қилинмаётир. Сенинг каби сарсамларнинг кўпи тегишли жазосини олмасдан бу дунёдан кўчиб кетмоқдалар.

Демак, иш бир Маҳкамаи Куброга қолдирилмоқда...

ТЎРТИНЧИ ҲОЛАТ.

Қара, сонсаноқсиз бу кўргазмаларда намоён бўлган мислсиз мужавҳарсхг, бу дастурхонлардаги тенгсиз таомлар бу ерларнинг подшоҳи чексиз бир саховатга ва ҳисобсиз мўл хазиналарга эканини кўрсатади. Бундай бир саховат ва битмас хазиналар эса, доимий ва кўнгилдаги ҳамма нарса муҳайё бўлган бир зиёфатгоҳ бўлишини тақозо этади. Ҳам истайдики, ул зиёфатдан лаззат олганлар у ерда яна бардавом қолсинлар. Токи завол ва фироқ билан 'алам чекмасинлар. Чунки, аламнинг заволи лаззат бўлгани каби, лаззатнинг заволи ҳам аламдир. Бу кўргазмаларга боқ! Ва бу эълонларга диққат қил! Ва бу далолат этгувчиларга қулоқ берки, улар мўьжизакор бир подшоҳнинг антиқа санъатларини ташкил ва ташҳир этмоқдалар. Камолотини намойиш қилмоқдалар. Мислсиз жамоли маънавийсини баён этмоқдалар. Ҳусни махфийсининг латоифидан баҳс қурмоқдалар. Демак, Унинг жуда муҳим ҳайрат бергувчи камолоти ва жамоли маънавийси бордир. Пинҳоний қусурсиз камол эса, тақдирловчи, истеҳсон этгувчи, "Машаоллоҳ" деб томоша қилгувчиларнинг бошларида маълум ва машҳур қилинишни истайди. Махфий, мислсиз жамол ҳам, кўринишни ва кўришни истайди. Ўз жамолини икки жиҳат ила, яъни, бири - турли хил ойиналарда шахсан кўришни; дигари - муштоқ томошабин ва ҳайратда қолган мактовчиларнинг кўзи билан мушоҳада этишни истайди. Ҳам кўрмоқни, ҳам кўринмоқни, ҳам доимий мушоҳадани ва ҳам абадий ишҳодни истайди. Ҳам ул доимйй жамол муштоқ томошабин билан истеҳсон этгувчиларнинг давомий бор бўлишларини истайди. Чунки доимий бир жамол ўткинчи муштоққа рози бўла олмайди. Зеро, қайтиб келмаслик шарти билан заволга маҳкум бўлган бир томошабиннинг муҳаббатй заволнинг тасаввури ила адоватга айланади. Ҳайрат ва хурмати ҳақоратга мойил бўлиб қолади. Чунки инсон билолмаган ва етишолмаган нарсасига душмандир. Ҳолбуки, бу дунё меҳмонхоналаридан ҳамма тезда кетиб гойиб бўлмоқдалар. У камол ва у жамолнинг бир нурига, ҳатто заиф бир соясига бир онгина боқиб, тўймасдан кетмоқдалар.

Демак, бир доимий сайронгоҳ сари кетмоқдалар...

БЕШИНЧИ ҲОЛАТ.

Қара, бу ишлар ичинда у мислсиз Зотнинг жуда буюк бир шафқати борлиги кўринмоқда. Чунки ҳар мусибатзадага мадад учун югураётир. Ҳар саволга ва талабларга жавоб бераётир. Ҳатто, қара, энг оддий бир раийятининг энг кичик бир ҳожатинида кўрса, шафқат билан ҳожатбарорлик қилаётир. Бир чўпоннинг бир қўйининг бир оёғи лат еса, ҳам, ё малҳам, ё бойтар юбораётир.

Юр, борайлик, ана у оролда катта бир йигин бўляпти. ^Бутун мамлакатнинг энг шарафли инсонлари у ерда тўпланмишлар. Қара, жуда буюк бир нишон эгаси бўлган бир Ёвари Акром бир нутқ ўқияпти ва шафқатли подшоҳидан бир нарсаларни истаяпти. Бутун аҳоли: "Ҳа, ҳа, биз ҳам истаймиз", деяётирлар. Уни тасдиқ ва таъйид қилаётирлар, Энди, тингла, подшоҳнинг бу севгилиси демоқдаки:

"Эй бизни неъматлари ила парвариш қилган султонимиз! Бизга кўрсатган намуналарнинг ва сояларнинг аслларини, манбаъларини ҳам кўрсат. Ва бизни Олий салтанатингга жалб эт. Бизни бу чўлларда маҳв эттирма. Бизни ҳузурингга ол. Бизга марҳамат эт. Бу ерда бизга тоттирган лазиз неъматларингни у ерда едир. Бизни завол ва табъийд ила азоблама. Сенга муштоқ ва муташаккир ушбу мутеъ раийятингни бебош қолдириб, иъдом этма", демоқда ва бениҳоя ёлвормоқда. Сен ҳам эшитиб турибсан. Ажабо, бу қадар шафқатли ва қудратли бир подшоҳ энг оддий бир одамнинг энг кичик бир орзуини-да аҳамияткорлик билан бажо келтириб, аммо энг севгили бир Ёвари Акромининг энг гўзал бир мақсудини бажо келтирмаслиги ҳеч мумкинми? Ҳолбуки, у севгилининг мақсуди барчанинг ҳам мақсудидир. Подшоҳнинг ҳам розилиги, ҳам марҳамати ва адолатининг муқтазосидир. Ҳам бажо келтиришлик Унга роҳатдир, оғир эмасдир. Бу меҳмонхоналардаги муваққат нузҳатгоҳлар қадар оғир келмас. Модомики намуналарини кўрсатиш учун бешолти кунлик сайронгоҳларга бу қадар кўп масраф кетказиб, бу мамлакатни бунёд этган экан, албатта, ҳақиқий хазиналарини, камолотини, ҳунарларини мақорри салтанатида шундай бир тарзда кўрсатажак ва шундай сайронгоҳлар очажакки, ақлларни ҳайратда қолдиражакдир.

Демак, бу имтиҳон майдонидагилар ўз ҳолларига ташлаб қўйилган эмаслар, саодат саройлари ёки зиндонлар уларни кутмоқда...

ОЛТИНЧИ ҲОЛАТ.

Хуллас, кел ва кўр: бу муҳташам поездлар, тайёралар, жиҳозлар, омборлар, кўргазмалар, ижроатлар парда орқасида жуда муҳташам бир салтанат борлигини^-ҳошия кўрсатиб ҳукм этмоқдалар. Бундай бир салта нат ўзига лойиқ бир раийят бўлишини истайди. Дарҳақиқат, кўряпсанки, бутун раийят бу меҳмонхонада тўпланмишлар. Меҳмонхона эса, ҳар куни тўлиб-бўшаб турибди. Ҳам бутун раийят машқ учун бу имтиҳон майдонида ҳозирдирлар. Майдон эса, ҳар соат алмаштирилмоқда. Ҳам бутун раийят подшоҳнинг қийматли эҳсонларининг намуналарини ва хориқо санъатларининг антиқаларини кўргазмаларда томоша қилиш учун бу ташҳиргоҳда бир неча дақиқа тўхтаб, сайр этмоқдалар. Машҳар эса, ҳар дақиқада ҳаракатда: кетганлар келмас, келганлар кетар. Хуллас, бу ҳол, бу вазият қатьий равишда кўрсатаётирки, бу меҳмонхона ва бу майдон ва бу машҳарларнинг орқасида доимий саройлар, барқарор масканлар, бундаги намуна ва суратларнинг холис ва юксак асллари ила тўла боғ ва хазиналар бордир.

Демак, бу ердаги тиришишлар ўшалар учундир. Бу ерда ишлатади, у ерда ҳақини беради. У ерда ҳар кимнинг ўз истеъдодига яраша бир саодати бор...

 

2-ҳошия. Масалан: дейлик, бу замоннинг машқ майдонида ҳарбий усулда: "Қурол ол, найза тақ!" амрига мувофиқ улкан бир лашкар бошдан-охир тиканли бир чангалзорга ўхшаб қолади, аммо ҳар байрамда: "Ҳарбий либосларингиздш кийиб, нишонларингизни тақингиз!" амри билан бошданоёқ турфа гуллар очган зийнатли бир боғчани тамсил этади. Худди шунингдек, рўйи замин майдонида Султони Азалийнинг ниҳоясиз аскарларидан ҳисобланган фаришта, жин ва инс ҳамда ҳайвонлар ва ҳатто онгсиз ўсимликлар тоифаси ҳам ҳифзи ҳаёт жиҳоди учун

  амри ила "Мудофаага ҳозирланингиз, қуролларингизни ва жиҳозларингизни тақингиз!" деган Илоҳий Амрни олгандир ва бутун тиканли дарахтлар ва ўсимликлар найзачаларини таққан онларида замин бошдан-оёқ айнан найзадор муҳташам бир лашкаргюҳга ўхшаб қолади.

Ҳам баҳорнинг ҳар бир куни, ҳар бир ҳафтаси бир наботот тоифасининг бир байрами ҳукмидадир. Шу буис ҳар бир тоифа ўзига эҳсон этилган султоннинг гўзал ҳадяларини кўзкўз қилиш учун намойишдан ўтаётган бир қўшин каби, кўкракларидаги бу безакли нишонларни у Султони Азалийнинг назари шуҳуд ва ишҳодига олиб чиқаётир ва шундай бир вазиятни кўрсатаётирлар. Бу билан бутун наботот ва дарахтлар гўё: "Санъати Раббонийя безакларини ҳамда чечак ва мева деб аталган Фитрати Илоҳийянинг нишонларини тақингиз - гуллар очингиз!" деган Амри Раббонийяни тингламоқдаларки, шу каби рўйи замин ҳам ғоят муҳташам бир байрам кунида шоҳона қўшинлар намойишида ялтироқ либослари ва безакли нишонлари порлаб турган бир лашкаргоҳни эслатади.

Хуллас, бу даражада ҳикматли ва интизомли жиҳозот ва зийнатлар, албатта, ниҳоясиз қодийр бир султоннинг, ғоят даражада ҳакийм бир ҳокимнинг амри билан бўлишини кўзи очиқларга кўрсатаётир.

ЕТТИНЧИ ҲОЛАТ.

Кел, бир оз кезайлик. Бу маданий аҳоли ичида не бор, не йўқ - кўрайлик. Мана, қара! Ҳар ерда, ҳар бурчакда суратгир асбоблар ўрнатилган, суратга туширмоқдалар. Ҳар ерда турли котиблар ўтирибдилар, нималарнидир ёзмоқдалар. Ҳар ҳодисани қайд этмоқдалар. Энг аҳамиятсиз бир хизматни, энг оддий бир воқеанида кўздан қочирмаяптилар. Ҳоов анов юксак тогда подшоҳга махсус кагга суратгир асбоб ўрнатилгандирки,3-Ҳ°шия бутун бу атрофда кечаётган ҳар бир жараённи суратга олмоқда. Демак, у Зот: "Мамлакатимда кечаётган бутун муомала ва ишлар забт этилсин!" деб амр этмиш. Демак, бу дегани - у Зоти Муаззам бутун ҳодисотни қайд эттиради ва суратини олади, деганидир.

 

3-ҳошия. Бу ҳолат ишора этган маъноларнинг бир қисми "Етгинчи Ҳақиқат"да баён этилган. Фақат, бу ердаги "подшоҳга махсус катга бир суратгир асбоби'' деган жумла зимнидаги ишорат ва ҳақиқат "Лавҳи Маҳфуз"гадир. Лавҳи Маҳфуз борлигининг ҳақиқати Иигирма олтинчи Сўзда шундай исбот этилган: кичиккичик жуздонлар каттакон бир қутининг мавжудлигини билдиргани, кичиккичик бир васиқалар бир катта дафтарнинг борлигидан дарак бергани, ва кичик томчиларнинг мўллиги катта бир сув манбаъиниг бор лигини кўрсатгани сингари кичиккичик жуздонлар суратида, ҳам биттадан кичик Лавҳи Маҳфуз маъносида, ҳам катта Лавҳи Маҳфузни ёзадиган қаламдан томчилаган кичиккичик нуқталар шаклидаги инсонийятнинг ҳофиза қувватлари, дарахтларнинг мевалари, меваларнинг данаклари, уруғлари, албатта, бир Ҳофизаи Куброни, бир дафтари акбарни, бир Лавҳи Маҳфузи Аъзамнинг борлигини билдиради, хабар беради, исбот қилади. Балки ақлларга қатьий кўрсатади...

 

Хуллас, бу диққатли ҳифз ва муҳофаза, албатта, бир ҳисоб учундир. Энди ўйлагин: энг оддий раийятнинг энг оддий муомалаларига-да аҳамиятсизлик қилмаган бир Ҳакийми Ҳафийз, ҳеч мумкинмидирки, раийятнинг энг катталарининг энг катта амалларини муҳофаза этмасин, ҳисобкитоб қилмасин, мукофот ва жазо бермасин?! Ҳолбуки, у зотнинг иззатига ва ғайратига тегадиган, марҳаматининг шаънига ҳеч тўғри келмайдиган муомалалар ул катталардан содир бўлмоқда, лекин бу ерда жазога йўлиқтирмаётир.

Демак, иш бир Маҳкамаи Куброга қолдирилмоқда...

САККИЗИНЧИ ҲОЛАТ.

Кел, Ундан келган бу фармонларни сенга ўқиб берайин. Қара: "Сизларни у ердан олиб, мақорри салтанатимга келтиражакман ва мутеъларни масъуд, осийларни маҳбус этажакман. У муваққат ерни хароб этиб, абадий саройларни, зиндонларни ўз ичига олган бошқа бир мамлакат барпо этажакман", дея муқаррар равишда ваъда қилмоқда ва шиддатли тарзда таҳдид этмоқда. Ваъда қилган нарсалари у Зот учун ғоят роҳатдир. Раийяти учун ғоят муҳимдир. Ваъдасига хилоф ҳаракаг этиш эса, иқтидорининг иззатига ғоятда зиддир. Хуллас, боқ, эй сарсам! Сен ёлгончи ваҳимангни, бемаъни ақлингни, алдатгувчи нафсингни тасдиқлаяпсан. Ва ҳеч бир важҳила хулф ва хилофга мажбурийяти бўлмаган, хилофлик ҳеч бир жиҳатдан мартабасига ярашмаган ва барча кўринган ишлар сидқига гувоҳлик бераётган бир Зотни ёлгонга чиқаряпсан. Албатта, буюк бир жазога лойиқ бўласан. Сен мисоли бир шундай йўловчига ўхшайсанки, у йўловчи қуёшнинг зиёсидан кўзини биркитиб, хаёлига назар солади, ваҳми эса, бир тилла қўнгиз каби, бош қисмидаги ёруглиги ила даҳшатли йўлини ёритишни истайди...

Модомики ул Зот ваъд этган этган, қилажакдир. Негаки, бажо келтириш Унга жуда осон, бизга ва ҳар нарсага ва Ўзига ҳамда салтанатига жуда ҳам лозимдир.

Демак, бир Маҳкамаи Кубро бор, бир саодати узмоъ бордир.

ТЎҚҚИЗИНЧИ ҲОЛАТ.

Энди кел! Бу доираларнинг ва жамоатларнинг баъзи раисларига боқ: Уларнинг ҳар бирида подшоҳ билан биззот боғланган биттадан телефон борй баъзилари ҳатто Унинг ҳузурига чиққанлар.4~ҳошия Уларга қулоқ сол! Улар иттифоқ бўлиб шундай хабар бераётирлар:

"У зот мукофот ва жазо учун жуда муҳташам ва даҳшатли бир ер ҳозирлаган. Ғоятда кучли ваъда ва қаттиқ таҳдид қилаётир. Ҳамда Унинг иззат ва жалолати ҳеч бир важҳла хулфул ваъдга таназзул этмайди, ҳақоратни қабул қилмайди".

Ҳолбуки, у мухбирлар ҳам тавотур даражасида жуда кўп, ҳам ижмоъ қувватида иттифоқ бўлиб хабар беришларича, баъзи белгилари намоён бўлган бу азим салтанатнинг мадори ва қароргоҳи бу ердан узоқдаги бошқа бир мамлакатдадир, имтиҳон майдонидаги бинолар эса, муваққатдирлар. Сўнгра булар доимий саройларга алмаштирилажак. Чунки асарлари ила азамати англашилган шу муҳташам, заволсиз салтанат бундай ўткинчи, давомсиз, беқарор, аҳамиятсиз, ўзгарувчан, бебақо, нуқсонли, такаммулсиз ишлар устига қурдирилмас, тургизилмас... Демак, ўзига лойиқ бўлган доимий, барқарор, мукаммал, муҳташам ишлар устида турибди.

Демак, бир бошқа диёр бор ва албатта ўша қароргоҳга кетилажакдир.

4-ҳошия. Бу Ҳолатда исбот этилган маънолар "Саккизинчи Ҳақиқат"да ҳам кўринади. Масалан, доираларнинг раислари, бу мисолда, Анбиё ва Авлиёларга ишорадир. Телефон эса, маъкаси ваҳий ва мазҳари илҳом бўлиб қалбдан узайиб келган бир нисбати Раббонийядирки, юрак у телефоннинг бошидир ва қулоғи ўрнидадир.

ЎНИНЧИ ҲОЛАТ.

Кел, бугун наврўзи Султонийдир.5-хошия Бир янгиланиш бўлажак, ажиб ишлар юзага чиқажак. Баҳорнинг бу гўзал кунида, чечаклар очган чиройли яшил саҳрога бориб бир сайр этамиз. Ана, қара! Аҳоли ҳам бу тарафга келмоқда. Қара, бир сеҳр рўй берди: у бинолар бирдан хароб бўлдилар, бошқа бир шакл олдилар. Қара, бир мўъжиза содир бўлди: у хароб бўлган бинолар бирдан бу ерда қайтадан қурилди. Ҳувиллаган бу чўл худди бир маданий шаҳар бўлди. Қара, экран лавҳалари каби, ҳар соатда бошқа бир оламни кўрсатяпти. Бошқача бир шакл олмоқда. Шу ҳолга эътиборингни жалб этгилки, бу қадар чалкаш, суръатли, касратли, ҳақиқий лавҳалар ичида ғоят мукаммал бир интизом борлиги учун ҳар нарса жой-жойига қўйилмоқда.

 5-ҳошия. Бу Ҳолатнинг рамзини "Тўққизинчи Ҳақиқат"да кўражаксан. Масалан, Наврўз куни баҳор мавсумига ишорадир. Гулчечакли яшил саҳро баҳор мавсумидаги рўйи заминдир. Ўзгариб турадиган пардалар, манзаралар эса, баҳор фаслининг бошидан то ёзнинг интиҳосига қадар Сониъи Қодийри Зулжалолнинг, Фотири Ҳакийми Зулжамолнинг камоли интизом ила алмаштираётган ва камоли раҳмат ила янгилаётган ва бир-бирининг орқасидан юбораёган мавжудоти баҳорийя турларига ва маснуъоти сайфийя таифаларига ҳамда ҳайвон ва инсоннинг ризқларига сабаб бўлгувчи таомларига ишорадир.

 Хаёлий экран лавҳалари ҳам бунчалик мунтазам бўлолмас. Миллионларча моҳир сеҳргарлар ҳам бу санъатларни қила олмаслар. Демак, бизга кўринмаган у подшоҳнинг жуда буюк мўъжизалари бордир.

Эй сарсам! Сен: "Қандай қилиб бу улкан мамлакат бузилиб, бошқа бир ерга қурилади?" дейсан.

Ҳолбуки, у табдили диёр сингари, сенинг ақлинг қабул этмаётган кўп ўзгаришлар, алмашишлар ҳар соат рўй бераётганини кўриб турибсан. Бу тўпланиш ва тарқалишлардан англашилмоқдаки, сен кўриб турган бу суръатли тупланмалар, тарқалмалар, ташкиллар ва тахриблар ичинда бошқа бир мақсад бор... Бир соатлик тўпланиш учун ўн йилга етадиган масраф харжланмоқда. Демак, бу вазиятлар мақсуди биззот эмасдирлар. Бир тамсил, бир тақлиддирлар. У Зот мўъжиза ила қилмоқда. Токи, гўё машқ бўлаётган имтиҳон майдонининг ҳар ҳодисаси қайд этилгани ва ёзиб олингани каби, суратлари олиниб таркиб қилинсин ва натижалари ҳифз этилиб, ёзилсин. Демак, булар устидаги муомала улуғ бир йиғинда давом этиб айланажак. Ҳам бир машҳари аъзамда доимий кўрсатилажак. Демак, ўткинчи, қарорсиз бу вазиятлар барқарор суратлар, боқий мевалар берадилар.

Демак, бу буюк маросимлар бир Саодати Узмоъ, бир Маҳкамаи Кубро ва биз билмайдиган бошқа юксак ғоялар учундир...

ЎН БИРИНЧИ ҲОЛАТ.

Кел, эй қайсар биродар! Шарққа ё Ғарбга, яъни, мозийга ё истиқболга кетадиган бир тайёрагами, бир поездгами минайлик. Бу мўъжизакор Зотнинг бошқа ерларда қандай мўъжизалар кўрсатганини кўрайлик. Мана, боқ: биз кўриб турган манзил ва майдон ва машҳар каби ажойиботлар ҳар тарафда мавжуддир. Локин санъати, сурати жиҳатидан ўзаро фарқлидирлар. Фақат, бир нарсага яхши аҳамият берки, ҳатто у саботсиз манзилларда, у давомсиз майдонларда, у бебақо машҳарларда на қадар очиқ бир ҳикматнинг интизомоти, на даража равшан бир иноятнинг ишорати, на мартаба олий бир адолатнинг аморати, на қадар чексиз бир марҳаматнинг самароти кўриняпти. Басиратли ҳар ким яқиндан англайдики, Унинг ҳикматидан янада мукаммалроқ ҳикмат, иноятидан янада гўзалроқ бир иноят, марҳаматидан янада шомилроқ бир марҳамат, адолатидан янада устунроқ бир адолат бўла олмас ва тасаввур ҳам қилинолмас. Агар фаразан, худди сен ваҳима қилаётгандек, мамлакати ичида доимий манзиллар, олий маконлар, собит мақомлар, боқий масканлар муқим аҳоли, масъуд раийяти бўлмаса эди, бу бебаҳо мамлакат шу ҳикмат, иноят, марҳамат ва адолатнинг ҳақиқатларига ноил бўлолмагани маълум бўларди. Шунингдек, бошқа ерларда ҳам уларга ноил бўладиганлар топилмаса, у ҳолда куннинг ўртасида қуёшнинг нурини кўриб туриб қуёшнинг ўзини инкор этишигача бориб етувчи бир аҳмоқлик ила шу кўз ўнгимиздаги ҳикматни, ўзимиз кўриб турган иноятни, кўрган марҳаматларимизни ҳамда жуда қувватли аморатлари, белгилари очиқ кўриниб турган у адолатни инкор этишимиз лозим бўлар эди. Ҳам бу кўрганимиз ҳакиймона ижроат ва кариймона афъол ва раҳиймона эҳсонотнинг соҳибини - ҳошо сумма ҳошо! -бузуқ бир ўйинчи, ғаддор бир золим деб қабул этишимиз лозим бўларди. Бу эса, ҳақиқатларнинг зидларига ўзгаришидир. Ҳолбуки, бутун аҳли ақлнинг иттифоқ этишларича, ҳақиқатларнинг ўзгариши маҳолдир, мумкин эмаедир. Фақат, ҳар нарсанинг вужудини инкор этгувчи сўфастоий аблаҳларгина бундан мустаснодир.

Демак, бу диёрдан бошқа бир диёр бордир. Унда бир Маҳкамаи Кубро, бир маъдалаи улйо, бир макрамаи узмоъ бордирки, то у жойларда бу марҳамат ва ҳикмат ва иноят ва адолат мутлақ намоён бўлсинлар...

ЎН ИККИНЧИ ҲОЛАТ.

Кел, энди қайтамиз. Бу жамоатларнинг раислари ва зобитлари ила кўришамиз ҳамда жиҳозларига боқамиз. У жиҳозот фақатгина у майдонда қисқа бир муддат ичида яшашга берилганми ёхуд бошқа бир ерда узоқ бир саодат ҳаётини ҳосил этишга берилганми кўрайлик. Ҳар кимни ва ҳар жиҳозотни кўриб чиқа олмаймиз. Лекин намуна учун мана бу зобитниниг жуздонига ва дафтарига боқамиз. Бу жуздонда зобитнинг рутбаси, маоши, вазифаси, истаклари ва ҳаракат дастури бордир. Қара, бу рутба бир неча кунлик эмас, жуда узоқ бир замон учун берилади. "Бу маошни махсус хазинадан фалон вақтда олажакеан", дея ёзилгандир. Ваҳоланки, айтилган у вақт анча замонлар ўтиб, бу майдон ёпилгандан кейин келади. Вазифа ҳам шу муваққат майдонга кўра эмас, балки подшоҳнинг ҳузурида доимий бир саодатни қозониш учун берилгандир. Мазкур истаклар ҳам бир неча кунлик меҳмонхонада яшаб қолиш учун эмас, балки узоқ ва масъудона бир ҳаёт учундир. Ушбу дастур эса, жуздон соҳиби бошқа ерга номзод эканини, бошқа олам учун меҳнат қилаётганини яққол ошкор этади.

Қара, бу дафтарларда олатлар тайёрлашнинг сурати истеъмоли ва масъулиятлар битилган. Ҳолбуки, агар бу майдондан бошқа бир олий, доимий бир ер бўлмаса эди, бу маҳкам дафтар ҳам, у қатъий жуздон ҳам бирданига маъносини йўқотар эди. Ҳам ҳалиги муҳтарам зобит, мукаррам қўмондан ва муаззиз раис бирдан ҳаммадан паст, ҳар кимдан ҳам баттар бадбахт, баттар бечора, баттар залил, баттар мусибатли, баттар фақир, баттар заиф бир даражага тушган бўлар эди. Хуллас, қиёс этавер. Қайси нарсага эътиборингни қаратсанг, гувоҳлик берадики, бу фонийдан сўнгра бир боқий бор...

Эй биродар! Демак, бу муваққат мамлакат бир экинзор ҳукмидадир. Бир таълимгоҳдир, бир бозордир. Албатта, орқасидан бир Маҳкамаи Кубро, бир Саодати Узмоъ келажакдир. Агар буни инкор этсанг, бутун зобитлардаги жуздонларни, дафтарларни тайёргарликларни, дастурларни, балки бу мамлакатдаги ҳамма интизомотни, ҳатто ҳукуматни инкор этишга мажбур бўласан ва барча мавжуд ижроатнинг мавжудлигини ёлгонга чиқариш керак бўлади. У ҳолда сени инсон 6 зишуур деб бўлмайди. Сўфастоийлардан ҳам баттар ақлсиз бўласан...

Зинҳор, табдили мамлакат хусусидаги далиллар фақатгина бу "Ўн икки ҳолат"га махсусдир, деб ўйлама, Чунки бу хусусда ҳадсиз ва ҳисобсиз аморалар, далиллар борки, бу қарорсиз, ўзгарувчан мамлакат заволсиз ва барқарор бўлган бошқа бир мамлакатга албатта алмаштирилажак. Ҳамда ҳадсиз ва ҳисобсиз ишорааломатлар борки, бу аҳоли ушбу муваққат меҳмонхоналардан олинажак ва салтанатнинг доимий қароргоҳига юборилажак.

Хусусан, кел, сенга бу "Ўн икки ҳолат" кучидан ҳам кучли яна бир далил кўрсатайин.

Хуллас, кел, қара: ўша узоқдан кўринган жамоати азима ичида, аввалги оролда биз кўрган буюк нишон соҳиби Ёвари Акром бир нарсаларни билдириб эълон қилмоқда. Борайлик, тинглайлик. Қара, у порлоқ Ёвари Акром, ҳов юксакликда осилган Фармони Аъзамни аҳолига билдирмоқда ва демоқдаки: "Ҳозирланингиз, бошқа, доимий бир мамлакатга кетажаксиз. У шундай бир мамлакатки, бу мамлакат унга нисбатан бир зиндон ҳукмидадир. Подшоҳимизнинг мақорри салтанатига бориб, унинг марҳаматига, эҳсонларига ноил бўлажаксиз. Агар бу фармонни гўзал равишда тинглаб, итоат қилсангиз... Йўқса, исён этиб тингламасангиз, мудҳиш зиндонларга ташланажаксиз", каби маъноларда даъват қилмоқда. У Фармони Аъзамда шундай мўъжизакор, ҳеч бир жиҳатдан тақлид қилиниши мумкин бўлмаган бир муҳр борлигини сен ҳам кўриб турибсан. Сен каби сарсамлардан бошқа ҳамма у Фармон подшоҳнинг Фармони эканини қатъий билади. Ҳа, у порлоқ Ёвари Акромда шундай нишонлар борки, сен каби кўрлардан бошқа ҳар ким у Зотни подшоҳ амрларининг жуда тўғри таржимони эканини яқиндан англайди.

Ажабо, у Ёвари Акром ул Фармони Аъзамла баробар бутун қуввати ила даъво қилиб хабарини берган шу табдили мамлакат масаласининг эътироз уйғотиши ҳеч мумкинмидир? Йўқ, мумкин эмасдир! Илло, ки сен бутун бу кўрганларимизни инкор этасан...

Энди, эй биродар, сўз сенгадир, сўзла! Нима десанг, де!

- Нима ҳам дердим, бунга қарши яна бошқа бир нарса дейиш қандай бўлади? Куннинг қоқ ўртасида чарақлаб турган қуёш рад қилинадими? Фақат, "Алҳамдулиллоҳ!" дейман, холос. Юз минг карра шукр бўлсинки, ваҳм ва ҳаво таҳаккумидан, нафс ва ҳавас асоратидан қутулиб, доимий ҳибс ва зиндондан озод бўлдим ва инондимки, бу аралаш-қуралаш беқарор меҳмонхонадан бошқа ва қурби шоҳонада бир саодат диёри бордир ва бизда унга номзодмиз...

Хуллас, Ҳашр ва охиратдан киноя ва иборат бўлган бу тамсилий ҳикоя шу ерда тамом бўлди. Энди, тавфиқи Илоҳий ила, олий ҳақиқатлар сари йўл оламиз... Кўриб чиқилган "Ўн икки ҳолат"га муқобил бир "Муқаддима" ила "Ўн икки мутаносид Ҳақйқат"ни баён этамиз.

 

МУҚАДДИМА

 

Бу ерда кўпгина ишоратлар орқали бошқа рисолаларда, яъни, "Йигирма иккинчи", "Ун тўққизинчи", "Йигирма олтинчи Сўз"ларда изоҳланган бир неча масалага ишорат этамиз.

 БИРИНЧИ ИШОРАТ.

Ҳикоядаги сарсам одамнинг ул амин ҳамроҳидан ташқари яна "Уч Ҳақиқат"и ҳам бор.

Биринчиси - нафси амморам билан қалбимдир.

Иккинчиси - фалсафа шоғирдлари ҳамда Қуръони Ҳакиймнинг талабаларидир.

Учинчиси - уммати Исломийя ва миллати куфрийядир.

Фалсафа шоғирдлари ва миллати куфрийя ва нафси амморанинг энг мудҳиш залолати - Жаноби Ҳақни танимасликларидадир. Ҳикоядаги амин одам: "Бир ҳарф котибсиз бўлмас, бир қонун ҳокимсиз бўлмас", дегани каби, биз ҳам бундай деймиз: бир китоб, яъни, ҳар калимасининг ичида кичик қалам билан бир китоб ёзилган, ҳар ҳарфи ичида ингичка қалам билан мунтазам бир қасида ёзилган китобнинг котибсиз вужудга келиши қай даражада маҳол бўлса, худди шунингдек, бу коинотнингда наққошсиз бўлиши ниҳоят даражада маҳоллар устига маҳолдир. Зеро, бу коинот шундай бир китобдирки, ҳар саҳифаси кўп китобларни ўз ичига олади. Ҳатто ҳар калимасининг ичида бир китоб бордир. Ҳар бир ҳарфи ичида бир қасида бордир. Ер юзи - бир саҳифадир. У саҳифа ичида бениҳоя кўп китоблар бор. Бир дарахт бир калимадир. У калима ичида ғоят кўп саҳифалар бордир. Бир мева - бир ҳарф, бир уруғ - бир нуқтадир. Ул нуқтада улкан бир дархтнинг дастури, мундарижаси бор. Худди мана шундай бир китоб, Жалол ва Жамол сифатларига, ниҳоясиз қудрат ва ҳикматга молик бўлган бир Зоти Зулжалолнинг қудрат қаламининг нақши бўла олади. Демак, олам шоҳидлик бериб турибдики, инсонга имон зарурдир. Магарам, залолат уни сархуш этмаган бўлса...

Ҳам дейлик, бир хона устасиз бўлмас. Хусусан, у хориқо санъатлар ила, ажиб нақшлар ила, гарийб зийнатлар ила безатилган, ҳатго ҳар бир тошига бир саройчалик санъат берилган хона бўлса, ҳеч бир ақл бу саройнинг устасиз бунёдга келганини қабул қилолмайди; бу ишлар ғоят моҳир бир санъаткорни талаб қилади. Боз устига, у сарой ичида, кино лавҳалари каби, ҳар соатда ҳақиқий манзиллар ташкил этилиб, камоли интизом ила, либос алмаштирилган каби, алмоштирмоқда. Ҳатто ҳар бир ҳақиқий лавҳа ичида бошқа кичиккичик манзиллар ижод этилмоқда. Шундай экан, бу коинот ҳам ниҳоясиз ҳакийм, алийм, қодийр бир Сониъни истайди. Чунки бу муҳташам коинот шундай бир саройдирки, ой ва қуёш у саройнинг лампалари, "юлдузлар мумлари, замон эса бир ип, бир йўлдирки, Сониъи Зулжалол ҳар йили бир бошқа оламни унга тизиб кўрсатаётир. У ипга тизган оламнинг ичида мунтазам суратларини уч юз олтмиш хилда янгилаб турибди. Камоли интизон ила алмаштиряпти. Ер юзини бир неъмат дастурхони қилиб, ҳар баҳор мавсумида уч юз минг анвойи маснуъотила уни зийнатлантиряпти. Ҳадсизҳисобсиз анвойи эҳсонотила тўлдираётир. Шундай бир тарзда тўлдираётирки, ғоят аралаш-қуралаш бўлишига қарамай, бир-бирларидан ниҳоят даражада имтиёз ва фарқла айрилаётир. Бошқа жиҳатларни сен бунга қиёс эт... Ахир, шундай бир саройнинг Санъаткорига нисбатан қандай қилиб ғафлатда қолиш мумкин?

Ҳам дейлик, очиқ ҳаюли куннинг ўртасида, қуёш денгиз юзасида бутун кўпикларда ҳамма порлоқ нарсаларда ва барча қор зарраларида жилва этиб турибди. Моддаларда жилвасини ва аксини унинг аксини кўра туриб қуёшнинг ўзини инкор этиш бориб турган ажиб бир телбалик хазаёнидир. Чунки бунда биргина қуёшни инкор этиш ва қабул қилмаслик ила ўз ишини чинакамига ва воситачисиз биззот бажара оладиган, сув томчиларичалик сонсаноқсиз қуёшчаларни қабул этишга тўғри келади. Ҳар бир томчида (бир томчигина сига оладиган ҳолда) улкан бир қуёшнинг ҳақиқатини қабул этиш лозим бўлгани каби, навбатманавбат ҳар вақт ҳикматла алмашиб турган ва саранжомлик ила ҳар вақт янгиланаётган бу мунтазам коинотни кўриб, Холиқи Зулжалолни комил сифатлари билан тасдиқ этмаслик ундан ҳам расво бир залолат телбалиги, бир мажнунлик хазаёнидир. Зеро, ҳар нарсада, ҳатто ҳар бир заррада бир Улуҳийяти Мутлақни қабул этиш лозим келади. Чунки, масалан, ҳавонинг ҳар бир зарраси ҳар бир чечак орқали ҳар бир мевага, ҳар бир япроққа киради ва у ерда ишлайди. Бу зарра агар маъмур бўлмаганида эди, ўзи ичига кирган ва ишлаган ҳамма маснуъларнинг ташкил бўлиш тарзларини, шаклларини ва ҳайъатларини билиши лозим келардики, то уларнинг ичида ишлай олсин. Демак, бу ишларни қила олиш учун бир дунё илмга ва қудратга молик бўлиши керак.

Масалан, тупроқнинг ҳар бир зарраси турлитуман уруғ ва данакларга мадор ва маншаъ бўлишга қобилдир. Агар зиммасига вазифа юкланмаган бўлса, унда ўтлар ва дарахтлар адади қадар маънавий жиҳозлар ва ускуналарни ўз ичига олиши лозим бўлади. Ёки уларнинг бутун тарзи ташкилотини билиш, қилиш, уларга кийдирилган бутун шаклларни таниш ва тика олиш санъатини ва қудратини бермак лозим бўлади. Яна бошқа мавжудотни ҳам қиёс эт. Шунда англайсанки, ҳар нарсада кўриниб турган ваҳдонийятнинг далиллари кўпдир. Ҳа, бир нарсадан ҳар нарсани қилиш ва ҳар нарсани биргина нарса қилиш xар нарсанинг Холиқига хос бир ишдир.

  وَاِنْ مِنْ شَىْءٍ اِلاَّ يُسَبِّحُ بِحَمْدِهِ

фармони зишонига диққат эт. Демак, Воҳиди Аҳадни қабул этмаслик билан мавжудотнинг ададига тенг илоҳларни қабул этиш лозим бўлади,..

 ИККИНЧИ ИШОРАТ:

Ҳикояда бир Ёвари Акромдан баҳс этилган ва бундай дейилган эди: кўзи очиқ ҳар ким Унинг нишонларини кўриб англайдики, Ул Зот подшоҳнинг амри ила ҳаракат этади ва Унинг хос бандасидир. Хуллас, У Ёвари Акром - Расули Акромдир (алайҳиссолату вассалам). Ҳа, шундай музайян бир коинотнинг шундай муқаддас бир Сониъига бундай Расули Акром қуёш нурининг фойдаси қадар зарурдир. Чунки қуёшни зиёсиз тасаввур қилиб бўлмаганидек, Улуҳийят ҳам пайғамбарларни юбориб ўзини кўрсатмаслиги мумкин эмасдир.

Ҳам ҳеч мумкин бўлурмики, ниҳоят даража камолда бўлган бир жамол намойиш ва таъриф этгувчи бир восита ила ўзини кўрсатишни истамасин!

Ҳам мумкин бўлурмики, ғоят жамолда бўлган бир камоли санъат унинг устига анзори диққатни ўзига жалб этган бир далолатчи воситаси ила ташҳир истамасин!

Ҳам ҳеч мумкин бўлурмики, бир Рубубийяти омманинг салтанати куллийяси касрат ва жузъийят табақотинда ваҳдонийятини ва самадонийятини зулжаноҳайн бир мабъус васитаси ила эълон этишни истамасин! Яъни, Ул Зот убудийяти куллийя жиҳатидан касрат табақотининг даргоҳи Илоҳийя элчиси бўлгани каби, қурбийят ва рисолат жиҳатидан даргоҳи Илоҳийнинг касрат табақотига маъмуридир.

Ва ҳеч мумкин бўлурмики, ниҳоят даражада бир ҳусни зотий соҳиби ўз жамолининг маҳосинини ва ҳуснининг латоифини ойиналарда кўрмоқни ва кўрсатмакни истамасин! Яъни, бир ҳабиб расул воситаси ила ки, ул зот ҳам ҳабибдир - убудийяти ила ўзини Унга севдирар, ойинадорлик этар; ҳам расулдир - Уни махлуқотига севдирар. Жамоли Асмосини кўрсатар...

Ҳам ҳеч мумкин бўлурмики, ажиб мўъжизаларга, гарийб ва қийматдор нарсаларга тўла хазиналар соҳиби сарроф бир таъриф этгувчи ва вассоф бир ташҳир этгувчи воситаси ила халқнинг кўзига ост ва устларида қудратини кўрсатиш билан яширин ка-молотини баён қилмакни ирода этмасин ва истамасин?

Ҳам мумкин бўлурмики, бу коинотни бутун исмларининг камолотини ифода этгувчи маснуъот ила зийнатлантириб, сайр учун гарийб ва нозик санъатлар ила безатилмиш бир саройга ўхшатсинда, раҳбар бир муаллим тайин этмасин?

Ҳам ҳеч мумкин бўлурмики, бу коинотнинг соҳиби шу коинотнинг ҳаракатидаги мақсад ва ғоя нима эканининг хабарини берган тилсими муглақини ва мавжудотнинг "Қаердан? Қаерга? Нимага?" уч мушкул саволининг муаммосини бир элчи воситаси ила ечтирмасин!

Ҳам ҳеч мумкин бўлурмики, бу гўзал маснуъот ила онгли махлуқларига ўзини таниттирган ва қийматли неъматлар ила ўзини севдирган Сониъи Зулжалол бунга муқобил онгли махлуқларидан ўзининг марзиёти ва орзулари нима эканини бир элчи воситаси ила билдирмасин!

Ҳам ҳеч мумкин бўлурмики, инсон навъини шуур нуқтаи назаридан касратга мубтало, истеъдод нуқтаи назаридан куллий ибодатга муҳайё суратида яратиб, муаллим бир раҳбар воситаси ила уларнинг юзларини касратдан ваҳдатга қаратишни истамасин!

Булар каби, нубувватнинг яна кўп вазифалари борки, уларнинг ҳар бири бир қатъий бурҳон суратидадирлар ва улар улуҳийят Рисолатсиз бўлолмаслигини кўрсатмоқдалар.

Энди, ажабо, оламда Муҳаммади Арабий (алайҳиссолату вассалам) баён этилган сифатлар ва вазифаларга Ул Зотдан кўра муносиб ва моҳир ва янада жамиъ бўлган ким чиқмиш? Ва рутбаи Рисолатга ва вазифаи таблигга Ундан ҳам лойиқроқ, Ундан ҳам мувофиқроқ бир инсон ҳеч замонда кўринганмидир? Йўқ, асло ва қатъийян! У бу*гун расулларнинг саййидидир, бутун анбиёнинг имомидир, бутун асфиёнинг сарваридир, бутун муқаррабийнинг энг яқийни, бутун махлуқотнинг энг мукаммалидир, бутун муршидларнинг султонидир!

Ҳа, аҳли таҳқиқотнинг якдил фикрларича, Шаққи Қамар ва бармоқлари учидан сув оқиши каби мингга етган мўъжизотидан ташқари, Қуръони Азимушшондек бир баҳри ҳақойиқ ва қирқ жиҳатдан мўъжиза бўлган мўъжизаи кубро, қуёш каби, рисолатини кўрсатишга кифоядир. Бошқа рисолаларда, хусусан, "Иигирма бешинчи Сўз"да Қуръоннинг қирққа яқин вужуҳи иъжозидан баҳс этганимиз сабабли бу ерда қисқа қиламиз.

 УЧИНЧИ ИШОРАТ.

Бу кичкинагина инсоннинг қандай аҳамияти борки, унинг амаллари ҳисоби учун бу азим дунё беркитилиб, бошқа бир доира очилади, деган ўй хотирга келмасин. Чунки бу кичкина инсон фитратининг кўп нарсаларга алоқадорлиги эътиборидан бутун мавжудот ичида бир ишбоши ва салтанати Илоҳиййянинг бир далолатчиси ҳамда убудийяти куллиянинг мазҳари бўлгани учун буюк аҳамияти бордир. Яна, қисқача бир умрда инсон қандай қилиб абадий бир азобга лойиқ бўлади, деган ўй ҳам келмасин. Зеро, куфр бу мактуботи Самадонийя даражасидаги ва қийматидаги коинотни маъносиз, ғоясиз бир даракага туширгани учун бутун коинотга нисбатан бир таҳқир бўлганидек, бу мавжудотда жилвалари, нақшлари намоён бўлган бутун Асмои Қудсийяи Илоҳийяни инкор ила рад этиш ва Жаноби Ҳақнинг ҳаққонийяти ва сидқини кўрсатгувчи ғайри мутаноҳий барча далилларини ёлгонлаш бўлгани учун ҳам бениҳоя бир жиноятдир. Бениҳоя жиноят эса, ниҳоятсиз азобни келтириб чиқади...

ТЎРТИНЧИ ИШОРАТ.

Шундай бир подшоҳнинг шундай бир муваққат меҳмонхона каби мамлакати бўлсинда, мустақаррига ва ҳашматига мазҳар ва салтанати узмоъсига сабаб бўлган бошқа доимий бир мамлакати бўлмаслиги ҳеч бир жиҳат ила мумкин эмасдир. Буни бошдаги ҳикоянинг "Ўн икки ҳолат"и орқали кўрдик. Худди шунингдек, бу фоний оламнинг боқий Холиқи буни ижод этиб, аммо боқий бир оламни ижод этмаслиги ҳеч бир жиҳатдан мумкин эмас. Ҳам ҳеч мумкин эмаски, бу ажойиб ва зоил коинотнинг Сармадий Сониъи буни яратсинда, барқарор ва доимий бошқа бир коинотни* ижод этмасин. Ҳам мумкин эмаски, машҳар ва майдони имтиҳон ва экинзор ҳукмидаги бу дунёнинг Ҳакийм, Қодийр ва Роҳийм бўлган Фотири уни яратсинда, лекин бутун ғояларига мазҳар бўлган Дори Охиратни яратмасин? Бу ҳақиқатга "Ун икки эшик"дан кирилади. "Ўн икки ҳақиқат" билан у эшиклар очилади. Энг қисқа ва осонидан бошлаймиз:

Биринчи Ҳақиқат - Боби Рубубийят ва Салтанатдирки, Исми Робнинг жилвасидир.

Ҳеч мумкинмидирки, шаъни Рубубийят ва салтанати Улуҳийят ўз камолотини кўрсатиш учун ғоятда олий ғоялар ва юксак мақсадлар ила хусусан шундай бир коинотни ижод этсинда, аммо ўзининг ғоялари ва мақсадларига мувофиқ имон ва убудийятла муқобала этган мўъминларга мукофоти бўлмасин? Ва у мақсадларни рад ва таҳқир ила кутиб олган аҳли залолатни жазоламасин?..

n Иккинчи Ҳақиқат - Боби Карам ва Раҳматдирки, Карийм ва Роҳийм исмининг жилвасидир.

Кўрсатган асарлари ила ниҳоясиз бир карам ва чексиз бир раҳмат ва ғоят бир иззат ва бениҳоя бир ғайрат соҳиби бўлган шу олам Роббининг ўз карам ва раҳматига лойиқ мукофоти, иззат ва ғайратига мувофиқ жазоси бўлмаслиги ҳеч мумкинмидир? Ҳа, бу дунёнинг кетишига қаралса, кўрилмоқдаки, энг ожиз, энг заифдан тортиб6-ҳошия то энг кучлиларгача бўлган ҳар бир жонлига лойиқ бир ризқ берилмоқда. Энг заиф, энг ожизга энг яхши ризқ берилмоқда. Ҳар дардлига кутмаган еридан дармон етказилмоқда. Шундай юксак бир карам ила зиёфатлар, икромлар бўлаётирки, бу ишларни ниҳоятсиз бир карам қўли адо этаётгани очиқойдин кўринмоқда.

 

6-ҳошия. Ризқи ҳалол иқтидор билан келмаслигига, балки муҳтожлиги ва фақирлиги учун берилишига қатьий далил - иқтидорсиз ҳайвон болаларининг чиройли маишати ва иқтидорли жониворларнинг ғамли маишати; заковатсиз балиқларнинг семизлиги ва заковатли, ҳийлакор тулки ё маймуннинг маишат дардидан вужудининг ориқлигидир. Демак, ризқ иқтидор ва ихтиёрга зид мувозанададир. Иқтидор ва ихтиёрига қанчалик ишонса, шунчалик дарди маишатга мубтало бўлур.

 

Масалан, баҳор мавсумида бутун дарахтларга жаннат ҳурлари каби сундусмисол либослар кийдириб, чечак ва меваларнинг дурри жавҳирлари ила ясатиб, уларнинг латиф қўллари бўлган шохнавдаларни хизматкор этиб, бу қўллар воситасила турлитурли энг мазали, энг мусанно меваларни бизга тақдим этмак; ҳам заҳарли бйр арининг қўлидан шифобахш энг тотли болни бизга едирмак; ҳам энг гўзал ва юмшоқ бир либосни қўлсиз бир қуртнинг қўли ила бизга кийдирмак; ҳам раҳматнинг буюк бир хазинасини кичик бир уруғ ичида биз учун сақламак нақадар жамийл бир карам, нақадар латиф бир раҳмат асари экани очиқ-равшан англашилади.

Ҳам инсондан ва баъзи бошқа жониворлардан ташқари, Қуёш, Ой ва ердан тортиб то энг кичик махлуққа қадар ҳар нарса камоли диққатла ўз вазифасида ишлаши, ҳаддидан заррачалик четга чиқмаслиги, бир азим ҳайбат остида умумий бир итоат ҳукм суриши буюк бир жалол ва иззат соҳибининг амри билан юз бераётганини кўрсатади. Ҳам хоҳ наботий бўлсин, хоҳ ҳайвоний, хоҳ инсоний бўлсин, бутун волидаларнинг у раҳм-шафқатлари ила7-ҳошия ва сутдек латиф у озуқ ила ул ожиз ва заиф болаларининг тарбияси нақадар поёнсиз бир раҳмат жилвасининг иши экани очиқ-равшан англашилади.

 

7-ҳошия. Ҳа, оч бир арслон заиф боласини ўзининг нафсидан устун қўйиб, чангалидаги гўштни ўзи емасдан, боласига илиниши; ёки қорқоқ бир товуқ жўжасини ҳимоя этиш учун ҳатто итга, йўлбарсга ташланиши; ёки бир анжир дарахти ўзи тунг еб, боласи бўлмиш меваларига холис сут етказиб бериши... каби ҳодисалар кўр болмаган ҳар кимсага очиқ-равшан кўрсатадики, улар ниҳоятсиз Рахмли, Карамли ва Шафқатли бўлган бир Зотнинг иродаси ила ҳаракат этаётирлар. Ҳа, наботот ва ҳайвонот каби шуурсиз махлуқларнинг ғоят даражада шууркорона ва ҳакиймона ишларни қилишлари қатъийян шуни кўрсатадики, бу ишларнинг ортида ғоят даражада Алийм ва Ҳакийм бўлган бир Зот бор, Ўша уларни ишлатаётир ва улар ҳам Унинг номи ила ишлаётирлар...

 

Модомики бу олам Мутасаррифининг бениҳоя бундай бир карами, сўнгсиз бундай бир раҳмати, ниҳоясиз бундай бир жалол ва иззати бор экан, у ниҳоясиз жалол ва иззат адабсизларнинг таъдибини истайди. Бениҳоя карам бениҳоя икром истайди. Сўнгсиз раҳмат ўзига лойиқ эҳсон истайди. Ҳолбуки, бу фоний дунёда ва қисқа умрда уларнинг миллионларча қисмидан денгиздан бир томчи каби фақат бир қисми жойлашади ва кўринади. Демак, у карамга лойиқ ва у раҳматга мувофиқ бир саодат дунёси бўлажакдир. Акс ҳолда, кундузни нур ила тўлдирган қуёшнинг вужудини инкор этган каби қайсарлик билан бу кўринган раҳматнинг вужудинида инкор этиш лозим бўлади. Чунки бир марта яна қайтмаслик шарти билан завол бўлиш шафқатни мусибатга ва муҳаббатни ҳирқатга ва неъматни уқубатга ва ақлни машъум бир қуролга ва лаззатни аламга айлантириш ила раҳмат ҳақиқатининг сўнмоғи лозим бўлади. Ҳам ул Жалол ва Иззатга уйғун бир жазо уйи бўлажакдир. Чунки аксари золим иззатида ва мазлум зиллатида қолиб, бундан кетмоқдалар. Демак, ҳисобкитоб бир Маҳкамаи куброга қолдирилмоқда, кечиктирилмоқда. Йўқса, қаровсиз эмас баъзан дунёда ҳам жазо беради. Утмиш замонларда кечган, осий ва қайсар қавмларга келган азоблар шуни кўрсатадики, инсон бебош эмасдир, бир Жалол ва ғайрат силласига ҳар вақт маъруздир. Ҳа, ҳеч мумкинмидирки, инсоннинг умум мавжудот ичра аҳамиятли бир вазифаси, аҳамиятли бир истеъдоди бўлсин ҳамда Роббиси ҳам инсонга бу қадар мунтазам санъатлари ила ўзини таниттирсин-у, аммо бунга муқобил инсон имон ила Уни танимасин; ҳам бу қадар раҳматнинг зийнатли мевалари ила ўзини севдирсин-у, бунга муқобил инсон ибодат ила ўзини унга севдирмасин; ҳам бу қадар турли неъматлари ила муҳаббат ва раҳматини унга кўрсатсин-у бунга муқобил инсон шукр ва ҳамд ила унга ҳурмат кўрсатмасин? У инсоннинг жазосиз қолиши, эгасиз ташлаб қўйилиши ҳамда у иззат ва ғайрат соҳиби бўлган Зоти Зулжалол бир жазо ерини ҳозирлаб қўймаган бўлиши ҳеч мумкинмидир?! Ҳам ҳеч мумкинмидирки, Ул Раҳмони Роҳиймнинг ўзини таниттирганига муқобил имон ила танимоқ ва севдирганига муқобил ибодат ила севмоқ ва севдирмоқ, раҳматига муқобил шукр этиб ҳурмат кўрсатмоқла жавоб қайтарган мўъминларга бир мукофот уйини, бир саодати абадийяни бермасин!

n Учинчи Ҳақиқат - Боби Ҳикмат ва Адолат бўлиб, Исми Ҳакийм ва Одилнинг жилвасидир.

Ҳеч мумкинмидирки8-ҳошия зарралардан қуёшларгача дахлдор ҳикмат ва интизом, адолат ва мезон ила Рубубийятининг салтанатини кўрсатган Зоти Зулжалол Рубубийятининг ҳимоя қанотига илтижо этган, ҳикмат ва адолатига имон ва убудийят ила мувофиқ ҳаракат этган мўъминларга илтифот кўрсатмасин?! Ва у ҳикмат ва адолатга куфр ва туғён ила исён қилган адабсизларни таъдиб этмасин? Ҳолбуки, бу муваққат дунёда у ҳикматга ва у адолатга лойиқ ишларнинг мингдан бири ҳам инсонга татбиқ этилмаётир, кейинга қолдирилаётир. Аҳли залолатнинг кўпи жазо олмасдан ва аҳли ҳидоятнинг ҳам кўпи мукофот кўрмасдан бу ердан кўчиб кетмоқдалар. Демак, бир Маҳкамаи Куброга, бир саодати узмога қолдирилмоқда.

 

8-ҳошия. Ҳа, "ҳеч мумкинмидирки" жумласи жуда кўп такрор этиляпти. Чунки у муҳим бир сирни ифода этади. Яъни, аксар куфр ва залолат узоқлашишдан бошланиб келади. Яъни, ақлдан узоқ ва маҳол кўради, инкор этади. Хуллас, Ҳашр Сўзида қатъийян кўрсатилганки, ҳақиқий узоқлашишлик, ҳақиқий маҳол кўришлик ва ақлдан узоқлик ва ҳақиқий қийинчилик, ҳатто имкондан хориж мушкилот куфр йўлидадир ва залолат маслагидадир. Ҳақиқий имкон ва ҳақиқий маъқулийят, ҳатто вужуб даражасида осонлик эса, имон йўлидадир ва Исломийят кўчасидадир.

Алҳосил, аҳли фалсафа узоқлашишлик ила инкорга кетади. "Ўнинчи Сўз" узоқлашишлик қайси тарафда эканини шу таъбир ила кўрсатади. уларнинг оғизларига бир тарсаки уради.

 

Ҳа, бу оламни идора этгувчи Зот ниҳоясиз бир ҳикмат ила иш юритаётгани кўринмоқда. Бунга бурҳонми истайсан? Ҳар нарсада маслаҳат ва фойдаларга риоят этмоғи бир бурҳондир. кўрмаяпсанмики, инсондаги бутун аъзода, суяклар ва томирларда, ҳатто танадаги ҳужайраларида ҳар ерида, ҳар қисмида фойдалар ва ҳикматларнинг мавжудлиги, ҳатто баъзи аъзосига бир дарахтнинг қанча мевалари бўлса, ўшанчалик ҳикматлар ва фойдалар илингани кўрсатадики, бу ишлар ниҳоясиз бир ҳикмат қўли ила бажариляпти.

Ҳа, гўзал бир чечакнинг нозик дастурини кичкинагина бир уруғининг ичига жойлаштириши, катта бир дарахтнинг саҳифаи аъмолини, тарихчаи ҳаётини, мундарижаи жиҳозотини кичкинагина бир уруғга маънавий тақдир қалами ила ёзиши ниҳоясиз бир ҳикмат қаламининг ишлаганини кўсатади.

Ҳам ҳар нарсанинг хилқатида ғоят даражада ҳусни санъатнинг мавжудлиги ниҳоят даражада ҳакийм бир Сониънинг нақши эканини кўрсатади. Ҳа, шу кичкинагина инсон бадани ичига бутун коинотнинг мундарижасини, бутун раҳмат хазиналарининг калитларини, бутун исмларининг ойиналарини жойлаштириш ниҳоят даражада бир ҳусни санъат ичра бир ҳикматни кўрсатади. Энди ҳеч мумкинмидирки, ундай ижроати рубубийятдаги ҳоким бир ҳикмат ул Рубубийятнинг қанотига илтижо этган ва имон ила итоат қилганларнинг илтифот кўришларини истамасин ва абадий илтифот этмасин?

Ёки адолат ва мезон ила иш юритилганига бурҳонми истайсан? Ҳар нарсага хассос мезонлар ва махсус ўлчовлар ила вужуд берилгани, шакл бичилгани, жойжойига қўйилгани ниҳоясиз бир адолат ва мезон ила иш юритилганини кўрсатади.

Ҳам ҳар ҳақ эгасига истеъдоди нисбатида ҳақининг берилиши, яъни, вужудининг бутун лавозимоти, ҳаётининг давом этмоғи учун бутун жиҳозоти энг муносиб бир тарзда берилиши туганмас бир адолат қўлини кўрсатади.

Ҳам истеъдод лисони ила, эҳтиёжи фитрий забони ила, ночорлик тили ила сўралган ва истанилган ҳар нарсага доимий жавоб берилиши ниҳоят даражада бир адолат ва ҳикматни кўрсатади.

Шундоқ экан, ҳеч мумкинмидирки, бу каби энг кичик бир махлуқнинг энг кичик бир ҳожати учун мададга югурган бир адолат ва ҳикмат инсон каби энг катта бир махлуқнинг бақо каби энг катта ҳожатини беэътибор қолдирсин! Энг катта истимдодини ва энг катта саволини жавобсиз қўйсин! Рубубийятининг ҳашаматини бандаларнинг ҳуқуқуни ҳимоя этмоқла муҳофаза қилмасин! Ва ҳоланки, бу фоний дунёда қисқа бир ҳаёт кечирадиган инсон бундай бир адолатнинг ҳақиқатига ноил бўлолмас ва бўлолмаётир. Демак, адл бир Маҳкамаи Куброга қолдирилмоқда. Зеро, ҳақиқий адолат бу кичкинагина инсоннинг бу кичиклиги нисбатида эмас, балки жиноятининг катталиги, моҳиятининг аҳамияти ва вазифасининг буюклиги нисбатида мукофот ё жазо кўришини истайди. Модомики, бу фоний, ўткинчи дунё абад учун яратилган инсонни бундай бир адолат ва ҳикматга сазовор этишликдан жуда узоқ экан, албатта, одил бўлмиш ул Зоти Жалили Зулжамолнинг ва Ҳакийм бўлмиш ул Зоти Жамили Зулжалолнинг доимий бир Жаҳаннами ва абадий бир Жаннати ҳозир туражакдир.

n Тўртинчи Ҳақиқат - Боби Жуд ва Жамол бўлиб, Жавод ва Жамил исмларининг жилвасидир.

Ҳеч мумкинмидирки, ниҳоясиз жуд ва саховат, туганмас сарват ва битмас хазиналар, мислсиз сармадий жамол ва қусурсиз абадий камол бир дори саодат ва макони зиёфат ичида доимо мавжуд бўладиган муҳтож шокирларни, муштоқ ойинадорларни, ҳайратланувчи томошабинларни истамасинлар? Ҳа, дунё юзини бу қадар гўзал, музайян маснуъотила безантириши, Ой ва Қуёшни чироқ қилиши, ер юзини бир неъмат дастурхони этиб, ул дастурхонни таомларнинг энг гўзал хилларига тўлдириши, мевали дарахтларни биттадан идиш қилиши ва ҳар мавсумда бир неча мартадан янгилаб туриши бу ишлар беҳад бир жудни ва саховатни кўрсатади... Бундай ниҳоятсиз бир жуд ва саховат ҳалигиндай туганмас хазиналар ва раҳматни, ҳам доимий, ҳам орзу этилган, ҳар нарса ичида муҳайё бўлган бир дори зиёфатни ва маскани саодатни истайди. Ҳам қатьий истайдики, ул зиёфатдан лаззат олганлар у маскани саодатда давом этсинлар, абадий қолсинлар. То завол ва фироқдан алам чекмасинлар. Чунки аламнинг заволи лаззат бўлгани каби, лаззатнинг заволи ҳам аламдир. Бундай саховат алам чектиришни истамайди.

Демак, абадий бир Жаннатни ҳамда у жаннатнинг ичида абадий муҳтожларни истайди. Чунки ниҳоясиз жуд ва саховат ниҳоясиз эҳсон этмоқни истайди, неъматлантирмоқни истайди. Ниҳоясиз эҳсон ва неъматлантирмоқ, ўз навбатида, ниҳоясиз миннатдорлик ва неъматланмоқни истайди. Бу эса, эҳсонга ноил бўлган шахснинг доимо бор бўлишини истайди. Токи доимий неъматланиш билан у доимий инъомга нисбатан шукрини ва миннатдорлигини кўрсатсин. Акс ҳолда, завол туфайли аччиқлашган кичик бир лаззат қисқача бир вақт нчида бундай бир жуд ва саховатнинг муқтазосига мувофиқ эмасдир.

Ҳамда, машҳари санъати Илоҳийя бўлган ақтори олам кўргазмаларига боқ. Ер юзидаги наботот ва ҳайвонотнинг қўлларидаги эълоноти Раббонийяга диққат қил, 9-ҳошия маҳосини Рубубийятининг далолатчилари бўлмиш анбиё ва авлиёга қулоқ бер: улар ҳамжиҳат бўлиб Сониъи Зулжалолнинг бенуқсон камолотини хориқо санъатларининг ташҳири ила кўрсатмоқдалар, баён қилмоқдалар. Барчанинг диққат назарини жалб этмоқдалар.

 

9-ҳошия. Ҳа, суякка ўхшаш қуруқ бир дараҳтнинг учидаги сим каби ингичкагина бир сопга ишланган ғоят нақшинкор, музайян бир чечак ва ғоят санътли ва жилоли бир мева, албатта, ғоят санъатпарвар, муъжизакор ва ҳикматдор бир Сониънинг санъати гўзалликларини шуур эгаларига ўқиттирган бир эълонномадир. Энди, набототга ҳайвонотни ҳам қиёс эт!...

 

Демак, бу олам Сониъининг жуда муҳим, ҳайратлантиргувчи ва яширин бир камолоти бордир. Бу ҳол хориқо санъатлари ила уларни кўрсатишни истайди.Чунки яширин, қусурсиз камолот тақдирловчи, истеҳсон этгувчи, машаоллоҳ, деб томоша қилгувчиларнинг бошларида намоён бўлишни истайди. Доимий камолот эса, доимий тазоҳур этмакни истайди. Бу эса, ўз навбатада, тақдирловчи ва истеҳсон этгувчиларнинг доимо бор бўлишларини истайди. Чунки истеҳсон этгувчи агар боқий бўлмаса, унинг назарида камолотнинг қиймати йўқолади. 10-ҳошия

Ҳам яна, ёруглик Қуёшдан дарак бергани сингари, коинот юзида тизилган ғоятда гўзал ва санъатли, порлоқ ва зийнатли бу мавжудот мислсиз маънавий бир жамолнинг гўзаллигидан дарак беради ва тенгсиз, махфий бир ҳусннинг латоифини ишъор этади. 11-ҳошия Ул муназзаҳ ҳусн ва уд муқаддас жамолнинг жилвасидан исмларда, балки ҳар бир исмда кўп яширин дафиналар бор эканига ишора этади. Хуллас, шу даражада олий, назирсиз, яширин бир жамол ўз гўзалликларини бир ойинада кўришни ва ҳуснининг даражотини ва жамолининиг миқёсларини онгли ва муштоқ бир ойинада мушоҳада этишни истагани каби, бошқаларининг назари ила яна ўзининг севгили жамолига боқиш учун кўринишни ҳам истайди. Демак, икки жиҳатдан ўз жамолига боқишни истайди: биринчидан, ҳар бир бошқа-бошқа рангда бўлган ойиналарда шахсан ўзи мушоҳада этишни; иккинчидан, муштоқ томошабин ва ҳайратли истеҳсончиларнинг нигоҳлари ила мушоҳада этишни истайди. Демак, ҳусн ва жамол кўрмоқни ва кўринмоқни истар. Кўрмоқ ва кўринмоқ эса, муштоқ томошабин ва мутаҳаййир истеҳсончиларниниг вужудини истар. Ҳусн ва жамол абадий ва сармадий бўлгани учун муштоқларнинг доимий вужудларини истар. Чунки доимий бир жамол зойил бир муштоққа рози бўлолмас. Зеро, қайтмаслик шарти билан заволга маҳкум бўлган бир томошабин заволнинг тасаввури ила муҳаббати адоватга айланади. Ҳайрати ҳақоратга, ҳурмати таҳқирга айланишга мойил бўлади. Чунки худгам инсон билмаган нарсасига душман бўлгани каби, етишолмаган нарсасига ҳам зиддир. Ваҳоланки, ниҳоясиз бир муҳаббат, беҳад бир шавқ ва истеҳсон ила жавоб қайтаришга лойиқ бўлган бир Жамолга қарши зимдан бир адоват, кин ва инкор ила жавоб беради. Хуллас, кофир Аллоҳнинг душмани эканининг сири шундан англашилади.

 

10-ҳошия. Ҳа, зурубу амсолда ёзилишича, бир дунё гўзали бир замон ўзига мафтун бўлган оддий бир одамни ҳузуридан ҳайдаб юборади. У одам ўзига тасалли бериш учун: "Туф, нақадар хунук", дейди. У гўзалнинг чиройини рад этади.

Ҳам бир замон бир айиқ ниҳоятда мазали бир узум токига яқин келади. узумларни ейиш учун қўл чўзади. Узишга қўли етмайди. Ток сўисига ҳам чиқа олмайди. Кейин ўзига ўзи тасалли бериш учун тилида: "Пуф, сасиқ", дейди ва бир думалаб, орқасига қайтиб кетади.

 

11-ҳошия. Ойина мисол мавжудотнинг кетмакет заюл ва фаноларила баробар орқаларидан келганларнинг устида ва юзларида айни ҳусн ва жамолнинг жилваси бўлишлиги кўрсатадики, Жамол уларники эмас... Балки у жамоллар бир ҳусни муназзаҳ ва бир Жамоли Муқаддаснинг аломатлари ва ишораларидир.

 

Модомики у ниҳоясиз саховати жуд, ул мислсиз жамоли ҳусн, у бенуқсон, қусурсиз камолот абадий муташаккирларни, муштоқларни, мустаҳсинларни тақозо этади. Ҳолбуки, бу меҳмонхонаи дунёда кўряпмиз: ҳар ким тезда кетиб, ғойиб бўлаётир, у саховатнинг эҳсонини фақат озгина, бир қисминигина тотаётир. Иштаэфси очиқ Лекин емай кетяпти. Ул жамол, ул камолнинг ҳам фақат озгина нурига, балки заиф бир соясига бир онда боқиб, тўймасдан кетяпти. Демак, бир доимий сайронгоҳ сари кетилмоқда.

Ал-ҳосил: бу олам бутун мавжудоти ила Сониъи Зулжалолига қандай қатъий далолат этса, Сониъи Зулжалолнинг сифати ва Асмои Қудсийяси ҳам дори охиратга шундай далолат этади, кўрсатади ва истайди.

n Бешинчи Ҳақиқат - Боби шафқат ва Убудийяти Муҳаммадий (алайҳиссолату вассалам) бўлиб, Мужиб ва Роҳийм исмларининг жилвасидир.

Ҳеч мумкинмидирки, энг кичик бир махлуқнинг энг кичик бир ҳожатинида кўриб, камоли шафқат ила, кугмаган еридан орзусига жавоб берган ва энг яширин махлуқидан энг яширин овозни эшитаб мадад берган, лисони ҳол ва сўз ила истанилган ҳар нарсани ижобат этган, ниҳоясиз бир шафқат ва бир марҳамат соҳиби бўлмиш бир Робб, энг буюк бир абдининг12-хошия энг севгили бир махлуқининг энг буюк бир ҳожатини кўриб бажо қилмасин, орзуини қабул этмасин?!__

 

12-ҳошия. Ҳа, минг уч юз йил салтанат сурган ва салтанати давом этаётган ва, айни чоқда, уч юз эллик миллиондан зиёд* раийяти мавжуд бўлган ва ҳар кун бутун раийяти У билан байъатини янгилаётган ва унинг камолотига шаҳодат этаётган ва амрларига камоли итоатла бўйсунаётган ва Ернинг ярми ҳамда башарийятнинг бешдан бири ул Зотнинг сибғи ила сибғаланган бўлса, яъни маънавий ранги ила рангланса ва ул Зот уларнинг маҳбуби қулуби ва мураббии арвоҳи бўлса, албатта, ундайин Зог шу коинотни идора қилиб турган Роббнинг энг буюк бандасидир. Ҳам аксар коинот навълари у Зотнинг биттадан меваи мўъжизасини кўрсатувчи сифатида Унинг вазифасини ва маъмурийятини олқишласа, албатта, У Зог шу коинот Холиқининг энг севгили махлуқидир. Ҳам бутун инсонийятниш бор истеъдоди ила бақо каби бир ҳожатни истайди. Ва бу ҳожат инсонни асфали софилийндан аълойи ъиллиййинга чиқаради. Албатта, у ҳожат энг буюк ҳожатдир ва буюк бир абд умумнинг номидан уни Қозийул Ҳожатдан сўраяжакдир...

* Ҳозирги кунда ер юзида мусулмонлар нуфуси бир милярддан ортиқдир. (Таҳр.)

 

Энг юксак дуони эшитиб, қабул этмасин!.. Ҳа, масалан, заиф ҳайвонотнинг ва у ҳайвонот болаларининг ризқ ва тарбиялари борасида намоён бўлган лутф ва суҳулати шуни кўрсатадики, бу коинотнинг Молики ниҳоясиз бир раҳмат ила Рубубийят этади. Ҳеч қобилмидирки, Рубубийятида шунчалик роҳиймона бир шафқат бўлсаю, аммо махлуқотнинг энг афзалининг энг гўзал дуосини қабул этмаса?! Бу ҳақиқатни "Ўн тўққизинчи Сўз"да изоҳлаганман, бу ерда ҳам такроран шундай баён этамиз:

Эй нафсим билан биргаликда сўзларимни тинглаёттан биродар! Тамсилий ҳикояда айтган эдикки, бир оролда бир йиғин бўляпти. Бир Ёвари Акром нутқ ўқиётир. У ишорат этаёгган ҳақиқат бундайдир. Кел, бу замондан тажарруд этиб, фикран Асри Саодатга ва хаёлан Жазиратул Арабга кетамиз. Токи Расули Акромни (алайҳиссолату вассалам) вазифа бошида ва убудийят ичида кўриб, зиёрат этамиз. Боқ! Ул Зот Рисолати ила, ҳидояти ила саодати абадийянинг сабаби ҳусули ва василаи вусули бўлгани каби, убудийяти ила, дуоси ила у саодатнинг сабаби вужуди ва Жаннатнинг василаи ижодидир.

Хуллас, қара!.. Ул Зот шундай бир солати куброда, бир ибодати улйода саодати абадийя учун дуо этмоқдаки, гўё бу жазира, ҳатто бутун Замин Унинг азаматли намози туфайли ниёз этар. Чунки убудийяти Унга итоат этган умматининг убудийятини ўз ичига олгани каби, мувофақот сири ила бутун анбиёнинг убудийят сирларини ҳам ўз ичида жамлайди. Ҳам У солати куброни шундай бир Жамоати узмода ўқир, ниёз этарки, гуё бани Одамнинг Ҳазрати Одамдан то асримизгача, балки қиёматгача бутун нуроний ва комил фарзандлари Унга итоаткорлик ила иқтидо этиб, дуосига омин дейдилар. 13-ҳошия

 

13-ҳошия. Ҳа, муножоти Аҳмадийя (алайҳиссалом) замонидан бугунга қадар бутун умматнинг барча намозлари ва саловатлари унинг дуосига бир омини доимий ва бир иштироки умумийдир. Ҳатто Унга келтирилган ҳар бир саловат ҳам Унингдуосига биттадан оминдир ва умматининг ҳар қайсиси ҳар бир намозининг ичида Унга солат ва салом келтириши, қоматдан сўнг шофиъийларнинг Унга дуо қилиши саодати абадийя хусусида У қилган дуоларга ғоятда қувватли ва умумий бир оминдир. Хуллас, бутун башарнинг фитрати инсонийят лисони ҳолила, бор қуввати ила истаган бақо ва саодати абадийяни навъи башар номидан Зоти Аҳмадийя (алайҳиссалом) истаётир ва башарнинг нуроний қисми Унинг орқасида омин деб турибдилар. Ажабо, ҳеч мумкинмидирки, шу дуо қабулга яқин бўлмасин!

 

Қара, ҳам бақо каби шундай бир ҳожати омма учун дуо этмоқдаки, нафақат аҳли арз, балки аҳли самовот, балки бутун мавжудот Унинг ниёзига иштирок этиб, лисони ҳол ила: "Оҳ... ё Роббано! Бер, дуосини қабул эт. Биз ҳам истаймиз", демоқдалар. Яна қара! Шундай хазинона, шундай маҳбубона, шундай муштоқона, шундай тазаррукорона боқий саодат истамоқдаки, бутун коинотни йиғлатгириб, дуосига иштирок эттирмоқда.

Боқ, ҳам шундай бир мақсад, шундай бир ғоя учун саодат истаб, дуо этмоқдаки, инсонни ва бутун махлуқотни асфали софилийн бўлган фанойи мутлаққа қулашдан, қийматсизликдан, фойдасизликдан, абасийятдан аълойи ъиллиййин бўлган қийматга, бақога, улкан вазифага, мактуботи Самадонийя даражасига чиқармоқдадир.

Боқ, ҳам шундай юксак бир физори истимдоткороналик ила истаяпти ва шундай ширин бир марҳамат истаб ниёз ила ёлворяптики, гўё бутун мавжудотга, самовотга, аршга эшиттириб, сажда эттириб, дуосига: "Омин, Аллоҳумма, омин", дегиздиряпти. 14-ҳошия . Қара, ҳам шундай Самиъ ва Карийм бир Қодийрдан, шундай Басийр ва Роҳийм бир Алиймдан саодат ва бақони истамоқдаки, билмушоҳада, У Зот энг кўринмас бир жонлинин энг пинхоний бир орзуини, энг хафиф бир ниёзинида кўради, эшитади, қабул этади, марҳамат кўрсатади. Лисони ҳол билан бўлсада, ижобат қилйди. Шундай ҳакиймона, басийрона, роҳиймона суратда беради ва ижобат этадики, шубҳасиз, у тарбия ва тадбир шундай Самиъ ва Басийрга махсус, шундай бир Карийм ва Роҳиймга хосдир...

 

14-ҳошия. Ҳа, бу олам мутасаррифининг бутун тасарруфоти шуурона, олимона, ҳакиймона бўлгани ҳолда, ҳеч бир жиҳатдан мумкин эмасдирки, ул Мутасарриф ўзининг маснуъоти ичида энг мумтоз бир кишисининг ҳаракатларидан хабари ва маълумоти бўлмасин... Ҳам ҳеч бир жиҳат ила мумкин эмасдирки, ул Мутасаррифи Алийм ул Мумтоз Кишининг ҳаракатларидан ва дуоларидан хабардор бўлгани ҳолда, унга нисбатан лоқайд қолсин, аҳамият бермасин... Ҳам ҳеч бир жиҳатдан мумкин эмасдирки, ул Мутасаррифи Қодийри Роҳийм Унинг дуоларига лоқайд қолмагани ҳолда, у дуоларни қабул этмасин. Ҳа, Зоти Аҳмадийянинг (алайҳиссолату вассалам) нури ила оламнинг шакли ўзгарди. Инсон ва бутун коинотнинг ҳақиқий моҳияатлари у нур, у зиё ила инкишоф этди ва кўриндики, бу коинотнинг мавжудоти Илоҳий Исмларни ўқитадиган биттадан мактуботи Самадонийя, биттадан вазифадор маъмур ва бақога мазҳар қийматдор ва маънодор мавжуддирлар. Агар у Нур бўлмаса эди, мавжудот фанойи мутлоққа маҳкум ва қийматсиз, маъносиз, фойдасиз, ғоясиз, чалкаш тасодиф ўйинчоғи бўлган бир ваҳималар зулмати ичида қо лур эди. Хуллас, инсонлар Зоти Аҳмадийяйнинг (алайҳиссалом) дуосига омин деганлари каби, арш ва фарш ва заминдан сурайёга қадар бутун мавжудот Унинг нури билан ифтихор этиб, алоқадорлик кўрсатишларининг сири шундандир. Зотан, убудийяти Аҳмадийянинг (алайҳиссалом) руҳи дуодир. Ҳатто коинотнинг ҳаракати ва хизмати ҳам бир навъ дуодир. Масалан, бир уруғнинг ҳаракати бир дарахт бўлиб чиқиши учун Холиқидан бир навъ дуодир...

 

Ажабо, бутун бани Одамни орқасига олиб, Ерда туриб, арши Аъзамга юзланиб, қўл кўтариб, навъи башарнинг хулосаи убудийятини жамъи ҳақиқати убудийяти Аҳмадийя (алайҳиссалом) ичинда дуо этаётган бу шарафи навъи инсон ва фарийди кавну замон бўлган Фахри Коинот (алайҳиссалом) нима истаяпти экан, тинглайлик. Қара, ўзи ва уммати учун саодати абадийя истаяпти. Бақо истаяпти. Жаннат истаяпти. Ҳам мавжудот ойиналарида жамолларини кўрсатган бутун Асмои Қудсийяи Илоҳийя ила баробар истаяпти. Кўряпсанки, у Исмлардан шафоат талаб этяпти.

Агар охиратнинг ҳисобсиз мужиб сабаблари ва борлигининг далиллари бўлмаса эди, ёлгиз шу зотнинг биргина дуоси Холиқи Роҳиймнинг қудратига баҳоримизнинг ижоди қадар енгил келган шу Жаннатнинг барпо этилишига сабабийят берар эди... 15-ҳошия

 

15-ҳошия. Ҳа, охиратга нисбатан жуда тор бир саҳифа мисол бу рўйи заминда беҳисоб хориқо санъат намуналарини ва Ҳашр ва Қиёматнинг мисолларини кўрсатиш ва уч юз минг китоб ҳукмидаги мунтазам маснуот навъларини биргина у саҳифада камоли интизом ила ёзиб жамлаш кенг олами охиратда латиф ва мунтазам Жаннатни барпо ва ижод этишдан кўра, албатта, кўп мушкулдир. Ҳа, Жаннат баҳордан нечогли юксак бўлса, баҳор боғчаларининг яратилиши ҳам ул Жаннатдан шу қадар янада мушкулдир ва ҳайратфазодир, деса бўлади.

 

Ҳа, баҳоримизда ер юзини бир маҳшар қилган, юз минг ҳашр намуналарини ижод этган Қодийри Мутлақ учун Жаннатни яратиш қандай қилиб оғир бўлади! Демак, унинг рисолати шу имтиҳон уйининг очилишига сабабийят бергани ва  

 

сирига ноил бўлгани каби, убудийяти ҳам нариги саодат уйининг очилишига сабабийят берди... Шундай экан, ҳеч мумкинмидирки, бутун ақлларни ҳайратда қолдиргувчи бу интизоми олам, поёнсиз раҳмат ичидаги бенуқсон ҳусни санъат, мислсиз Жамоли Рубубийят у дуони ижобат этмаслик билан шундай бир чиркинликни, шундай бир марҳаматсизликни, шундай бир интизомсизликни қабул этсин?! Яъни, энг кичик, энг аҳамиятсиз орзуларни, овозларнида аҳамият ила эшитиб, бажо келтирса, ўрнига қўйсаю, энг аҳамиятли, лузумли орзуларни аҳамиятсиз кўриб, эшитмаса, англамаса, адо этмаса... Ҳошо ва калло... юз минг карра ҳошо!.. Бундай бир Жамол бунақа бир чиркинликни қабул этиб чиркин бўлолмас. 16-ҳошия Демак, Расули Акром (алайҳиссолату вассалам) Рисолати ила дунёнинг эшигини очганидек, убудийяти ила охиратнинг эшигинида очади...

 

16-ҳошия. Ҳа, инқилоби ҳақойиқ иттифоқан мбҳолдир ва инқилоби ҳақойиқ ичида маҳолдан маҳол бўлгани бир зиднинг ўз зиддига инқилобидир ва бу зидларнинг инқилоби ичида билбадоҳа минг карра маҳол бир зид ўз моҳиятида қолиш билан баробар яна ўз зиддининг айниси бўла олишидир. Масалан, ниҳоятсиз бир Жамол ҳақиқий жамол бўлатҳриб, айни чоқда ҳақиқий чиркинлик ҳам бўладими? Иўқ! Хуллас, бу мисолимизда кўринган ва борлиги қатъий бўлган бир жамоли Рубубийят жамоли рубубийят моҳиятида собит экан, чиркинликнинг айниси бўла олмайди. Булар, хуллас, дунёдаги маҳол ва ботил мисолларнинг энг ажибидир...

 

n Олтинчи Ҳақиқат - Боби Ҳашмат ва Сармадийят бўлиб, Жалил ва Боқий исмларининг жилвасидир.

Ҳеч мумкинмидирки, қуёшлардан, дарахтлардан тортиб то зарраларга қадар бутун мавжудотни амр тингловчи аскар ҳукмида ўзига итоат эттирган ва идора қилган бир Ҳашмати Рубубийят бу дунё меҳмонхонасида муваққат бир ҳаёт кечиргувчи паришон фонийлар устида тўхталсинда, аммо сармадий, боқий бир доираи ҳашмат ва абадий, олий бир мадори рубубийятни ижод этмасин?! Ҳа, бу коинот мавсумларининг ўзгариб туриши каби, ҳашматли ижроат ва Саййоротнинг тайёрамисол ҳаракатларга ўхшаш буюк ҳаракат ва Ерни инсонга бешик, Қуёшни халққа чироқ қилишдек даҳшатли тасхирот ва ўлган, қуриган Курраи Арзни тирилтириш, безДнтириш каби кенг бир ўзгаришлар кўрсатадики, Парда орқасида шундай муаззам бир Рубубийят бор; муҳташам бир салтанат ила ҳукм этмоқда. Шундай бир Салтанати рубубийят ўзига лойиқ бир раийятни истайди ва шойиста бир мазҳар истайди. Ҳолбуки, кўриб тирибсан: моҳиятан энг қурама ва муҳим раийят ва бандалар паришон бир суратда муваққатан тўплангандирлар. Меҳмонхона эса, ҳар кун тўляпти, бўшаяпти. Ҳам бутун раийят тажрибаи хизмат учун вақтинчалик шу майдони имтиҳонда турибди. Майдон эса, ҳар соат алмашяпти. Ҳам бутун у раийят Сониъи Зулжалолнинг қийматли эҳсонотининг намуналарини ва хориқо санъати антиқаларини олам бозорининг кўргазмаларида тижорат назари билан томоша қилиш учун бу ташҳиргоҳда бир неча дақиқа тўхтаб кўз югуртирмоқда. Машҳар эса, ҳар дақиқада ўзгармоқда. Кетганлар келмас... келганлар кетарлар. Хуллас, бу ҳол ва бу вазият шуни қатъий кўрсатмоқдаки, бу меҳмонхона, майдон ва машҳарларнинг орқасида у сармадий салтанатга васила ва ноил бўладиган абадий саройлар, доимий масканлар, бу дунёда биз кўрган намуналарнинг ва суратларнинг энг холис ва энг юксак асллари билан тўла боғ ва хазиналар бордир. Демак, бу ердаги тиришишлар ўшалар учундир. Бу ерда ишлатади, у ерда ҳақини беради. Ҳар кимнинг истеъдодига кўра агар қўлдан бой бериб қўймаса - у ерда бир саодати бордир. Ҳа, шундай сармадий бир салтанат бу фонийлар ва зойил залиллар устида туриши маҳолдир... Бу ҳақиқатга бу тамсил дурбини ила боқ: масалан, сен йўлда кетяпсах. Кўрдингки, йўлда бир карвонсарой турибди. Уни бир буюк зот меҳмонларига атаб қурган. Меҳмонларнинг бир кечалик таназзуҳ ва ибратлари учун у карврнсаройнинг зийнатига миллионлаб олтинларни сарф этган. Лекин меҳмонлардан оз бир қисмигина бу зийнатларга бир нафас боқиб, неъматлардан жуда оз бир вақтда оз бир нарса тотиб кўриб, тўймасдан кетмоқдалар. Лекин ҳар бир меҳмон ўзига тегишли сураткаши билан у карвонсаройдаги нарсаларнинг суратларини олаётирлар. У буюк зотнинг хизматкорлари ҳам у меҳмонларнинг муомала равишларини ғоят диққатла суратга оляптилар ва қайд этяптилар. Яна кўряпсанки, у зот ҳар куни у қийматли зийнатларнинг кўпини бузар, янги келадиган меҳмонлар учун янги тазйинот ижод этар. Буларни кўргач, бу йўлда бу карвонсаройни қурган зотнинг доимий, ғоят олий манзиллари... туганмас бой хазиналари... давомли бир буюк саховати борлигига ҳеч шбҳанг қолурми? Карвонсаройда кўрсатган икроми ила атрофларидаги нарсаларга меҳмонларининг иштаҳаларини очяпти. Уларга ҳозирланган ҳадялари ила рағбатларини уйғотяпти. Худди шунингдек, бу дунё меҳмонхонасидаги вазиятга ҳушёр диққат қилсанг, қўйидаги "Тўққиз асос"ни англаб етасан:

Биринчи Асос. Англарсанки, у карвонсарой каби, бу дунё ҳам ўзи учун эмас... Ўзидан-ўзи бундай шаклни олиши ҳам маҳолдир. билки қофилаи махлуқотнинг келиб қўниши ва кўчиши учун тўладиган ва бўшайдиган, ҳикмат билан қурилган бир меҳмонхонадир.

Иккинчи Асос. Ҳам англайсанки, бу карвонсарой ичида ўтирганлар меҳмонлардир ва уларўинг Робби Карийми уларни Дорус-Саломга даъват этар.

Учинчи Асос. Ҳам англарсанки, бу дунё тазйиноти фақатгана талаззуз ва ёки таназзуҳ учун эмас. Чунки бир муддат лаззат берса, лаззатни кетказиш билан узоқ муддат алам беради. Тотинтиради, иштаҳангни очади, аммо тўйдирмайди. Чунки ё унинг умри қисқа, ё сенинг умринг қисқадир. Тўйиш учун етмайди. Демак, қиймати юксак, муддати қисқа бўлган бу тазйинот ибрат учундир. 17-ҳошия Шукр учундир. Доимий бўлган аслларига ташвиқ учундир. Бошқа, ғоят олий ғоялар учундир.

 

17-ҳошия. Модомики ҳар нарсанинг қиймати ва дақойиқи санъати ғоят юксак ва гўзал бўлгани билан муддати оз, умри қисқа экан, демак, у нарсалар бир намуналардир. Бошқа нарсаларнинг суратлари ҳукмидадирлар. Ва модомики муштарийларнинг назарларини аслларига қаратгувчи бир вазият бор экан, унда албатта бу дунёдаги у турли тазйинот бир Раҳмони Роҳиймнинг раҳмати ила севган қулларига ҳозирланган Жаннат неъматларининг намуналаридир, деса бўлади, шундай дейилади ва ҳақиқатдан ҳам шундайдир.

 

Тўртинчи Асос. Ҳам бу дунё зийнатлари 18-ҳошия Жаннатда аҳли имон учун Раҳмон Раҳмати ила тўпланган неъматларнинг намуналари, суратлари ҳукмида эканини англарсан.

 

18-ҳошия. Ҳа, ҳар нарсанинг вужудига оид кўп ғоялар ва ҳаётнинг кўп натижалари бордир. У ғоялар ва натижалар, аҳли залолат ваҳима қилаётгандек, дунёга, нафсларига хизмат этгувчи ғоялардан иборат эмаски, ичига қийматсизлик ва ҳикматсизлик кира олсин. Балки ҳар нарсанинг вужудига оид ғоялар ва ҳаёт натижалари уч қисмдир:

Биринчиси ва энг олийси Сониъига қараган бўлиб, нарсага таққан хориқои санъат жавоҳирларини Шоҳиди Азалий кўригидан ўтказиб олишдирки, у назарга бир бор тушиб қолиш кифоядир. Ҳатто вужудга келмаган, билқувва ният ҳукмида бўлган истеъдоднинг ўзи кифоядир. Хуллас, тез ўггувчи латиф маснуъот ҳамда ҳам вужудга келмаган, яъни, бошоқ бермаган, ҳар бири биттадан хориқои санъат бўлган данаклар, уруғлар шу ғояни батамом беради. Фойдасизлик ва абасийят уларга келмайди. Демак, ҳар нарса ҳаёти ила, вужуди ила Сониъининг мўъжизоти қудратини ва асари санъатини кўзкўзлаб, Султони Зулжалолнинг назарига тақдим этмак уларнинг биринчи ғояларидир...

Иккинчи қисм ғояи вужуд ва натижаи ҳаёт зишуурга қарайди. Яъни, ҳар нарса Сониъи Зулжалолнинг биттадан мактуби ҳақойиқнамо, биттадан қасидаи латофатнамо биттадан калимаи ҳикматадо ҳукмида бўлиб, малоикалар ва жинларнинг, ҳайвонлар ва инсонларнинг кўрикларига олиб чиқади, ўқишга даъват қилади. Демак, унга қараган ҳар бир зушуур учун ибратнамо бир мутолаагоҳдир.

Учунчи қисм ғояи вужуд ва натижаи ҳаёт нарсанинг нафсига қараган бўлиб, лаззат ва таназзуҳ ва бақо ва раҳматла яшаш каби жузъий натижалардир. Масалан, Султонликка қарашли улкан бир кемада бир ходимнинг рул бошқарувчилик қилишининг ғояси, кема эътибори ила, юздан бири ўзига ужрати жузъийясига, тўқсон тўққизи эса, Султонга оид бўлгани каби, ҳар нарсанинг нафсига ва дунёга оид ғояси бир, Сониъига оиди эса тўқсон тўққиздир. Хуллас, бу ғояларнинг ортиб боришидан аёнки, бирбирига зид, тескари бўлиб кўринган ҳикмат ва иқтисод, жуд ва саховат ва, хусусан, ниҳоятсиз саховат ила сири тавфиқ будирки, битрор ғоя нуқтаи назарида жуд ва сахо ҳукм этади. Исми Жавод тажалли этади. Мевалар, уруғлар, у биргина ғоя нуқтаи назарида, беҳисобдир. Ниҳоятсиз жудни намоён этади. Лекин, умум ғоялар нуқтаи назарида, ҳикмат ҳукм этади. Исми Ҳакийм тажалли бўлади. Бир дарахтнинг қанча мевалари бўлса, балки ҳар меванинг шунча ғоялари бордирки, улар биз баён этган уч қисмга бўлинади. Мазкур ғояларнинг бари ниҳоятсиз бир ҳикматни ва иқтисодни кўрсатади. Зид бўлиб кўринган чексиз ҳикмат чексиз жуд ва сахо ила бирлашади. Масалан, лашкарнинг бир ғояси осойишталикни таъминлашдир. Бу ғояга кўра, қанча аскар истасанг, бор. Ҳатто ортиги билан бор. Аммо чегара муҳофазаси ва душманга қарши жиҳод каби бошқа вазифалар учун бу мавжуди зўрга етади. Камоли ҳикмат ила мувозанададир. Хуллас, ҳукуматнинг ҳикмати ҳашмат ила ижтимо топади. Бу ҳолда у аскарликда ортиқлик йўқдир, деса бўлади.

 

Бешинчи Асос. Ҳам англарсанки, бу фоний маснуъот фано учун - бир муддат кўриниб яна маҳв бўлиш учун яратилмаган, балки борлиқда қисқа бир вақт тўпланиб, матлуб бир вазият олинган, то суратлари олинсин, тимсоллари туширилсин, маънолари юзага чиқсин, натижалари забт этилсин...

Масалан, аҳли абад учун доимий манзаралар тикиб қўйилсин ва ҳам олами бақода бошқа ғояларга сабаб бўлсин. Ашё бақо учун яратилгани, фано учун эмаслиги, суратан фано бўлса ҳам, вазифа тугагани ва тархис бўлгани қўйидаги ҳолдан англашилади: фоний бир нарса бир жиҳатла фанога кетади, кўп жиҳатлар ила эса боқий қолади. Масалан, қудрат калималаридан бири бўлмиш мана бу чечакка назар сол: қисқа бир вақт ичида у чечак табассум қилиб, бизга қарайди. Даръақаб фано пардасида сақланади. Фақат, сенинг оғзингдан чиққан сўз каби, у кетади.

Аммо мингларча мисолларини қулоқларда қолдиради. Тинглаган ақллар адади қадар маъноларини ақларда боқий этади. Чунки вазифаси бўлмиш ифодаи маъно тугагандан сўнг ўзида кетади. Аммо уни кўрган ҳар нарсанинг ҳсфизасида зоҳирий суратини, ҳар бир уруғида маънавий моҳиятини қолдирган ҳолда кетади. Гўё ҳар бир ҳофиза ва ҳар бир уруғ унинг зийнатини эслаб қолиш учун биттадан сураткаш асбоб, давои бақоси учун эса биттадан манзилдирлар. Ҳаётнинг энг паст мартабасидаги маснуънинг ҳолати бу бўлса, ҳаётнинг знг юксак табақасидаги, боқий руҳ соҳиби бўлган инсоннинг бақо билан нақадар алоқадор экани англашилади. Гулли ва мевали ҳар бир ўсимликларнинг ташаккулоти суратининг тимсоли уруғлардаги ҳужайралар каби камоли интизомла дағдағали инқилоблар ичида ибқо ва муҳофаза этилиши шунчалик бўлса, ғоят жамъийятли, юксак бир моҳиятга молик, хорижий бир вужуд кийдирилган зишуур, нуроний бир қонуни амрий бўлган руҳи башарнинг бақо ила қай даражада боғлиқ ва алоқадор экани англашилади...

Олтинчи Асос. Яна англайсанки, Инсон бўйнига арқон боғланиб, истаган ерида ўтлаш учун бебош қолдирилмаган, балки барча амалларининг суратлари олиниб, ёзилар ва бутун феълларининг натижалари охират ҳисоби учун забт этилар.

Еттинчи Асос. Ҳам англайсанки, куз мавсумида ёзги ва баҳорги гўзал махлуқотнинг хароб бўлиши иъдом эмас, балки вазифаларининг тамомийла тархисотидир. 19-ҳошия

 

19-ҳошия. Ҳа, раҳматнинг арзоқ хазинаналаридан бўлмиш бир дарахтнинг бошида ва шохларининг учида мевалар, гулчечаклар, баргяпроқлар кексайиб, вазифалари тугаши билан кетишлари лозимдир. Токи орқаларидан оқиб келаётганларга эшик беркилиб қолмасин. Акс ҳолда, раҳматнинг мўллиги ва бошқа ҳамроҳларининг хизмати йўлида девор тусилиб қолади. Ҳам ўзлари ёшликнинг завол бўлиб кетишидан залил ва паришон бўладилар. Хуллас, баҳор ҳам маҳшарнамо бир мевали дарахтдир. Ҳар асрдаги инсон олами ибрат олинадиган бир дарахтдир. Ер ҳам бир маҳшари ажойиб, бир шажари қудратдир. Ҳатто дунё ҳам мевалари охират бозорига юборилган бир шажараи ҳайратамодир.

 

Ҳам янги баҳорда келадиган махлуқотга жой бўшатиш учун тафрийготдир, янги вазифадорлар келиб қўнадиган жой ва вазифадор мавжудотнинг келиши учун макон ҳозирлашдир, тайёргарликдир.

Ҳам шуур эгаларига вазифаларини унуттирган ғафлатлари, шукрини эсдан чиқартирган сархушликлари учун Танбиҳи Субҳонийядир...

Саккизинчи Асос. Яна англарсанки, бу фоний оламнинг сармадий Сониъининг бошқа, боқий бир олами бор ва қулларини у ерга юборар, ташвиқ этар...

Тўққизинчи Асос. Яна англарсанки, шундай бир Раҳмон бундай бир оламда шундай хос қулларига шундай икромлар кўрсатажакки, уларни на кўз кўрмиш, на қулоқ эшитмиш, на инсон қалбига хотирлатмишдир. Оманна...

n Еттинчи Ҳақиқат - Боби Ҳифз ва Ҳофизийят бўлиб, Ҳафийз ва Роқийб исмларининг жилвасидир.

Ҳеч мумкинмидирки, осмонда, ерда, қу-руқликда, денгизда хўл-қуруқ, каттакичик, оддий-олий ҳар нарсани камоли интизом ва мезон ичинда муҳофаза этиб, бир турли муҳосаба ичида натижаларини элаган бир Ҳофизийят инсон каби буюк бир фитратда, хилофати кубро каби бир рутбада, омонати кубро каби буюк вазифаси бўлган башарнинг Рубубийяти оммага тамос этган амалларини ва феълларини муҳофаза этмасин?! Ҳисоб элагидан ўтказилмасин?! Адолат тарозусида тортилмасин?! Шойиста жазо ва мукофот бе-рилмасин?! Йўқ, асло!..

Ҳа, шу коинотни идора этувчи Зот ҳар нарсани низом ва мезон ичида муҳофаза қилаётир. Низом ва мезон эса илм ила ҳикмат ва ирода ила қудратнинг тазоҳуридидир. Чунки кўряпмиз: ҳар маснуънинг вужуди ғоят мунтазам ва мавзун яратилаётир. Ҳам ҳаёти муддатида ўзгаргирган суратлари ҳам ҳар бири биттадан интиз-ом остида бўлгани ҳолда, ҳайъати мажмуаси-да бир интизом остидадир. Зеро, кўряпмизки, вазифаси битиши билан умрига нуқта қўйилган ва бу олами шаҳодатдан кўчиб кетаётган ҳар нарсанинг бир қанча суратларини Ҳафийзи Зулжалол алваҳи маҳфуз* ҳукмидаги ҳофизаларида ва бир турли мисолий ойиналарда ҳифз этиб, аксар тарихчаи ҳаётини уруғинда, натижасинда нақш этиб ёзиб қўймоқда. Зоҳир ва ботин ойиналарда ибқо этяпти. Масалан, инсоннинг ҳофизаси, дарахтнинг меваси, меванинг данаги, чечакнинг уруғи - булар бари қонуни Ҳафийзийятнинг азамати иҳотасини кўрсатяпти.

 

* Еттинчи Ҳолатнинг изоҳига қаралсин.

 

Кўрмаяпсанмики, улкан баҳорнинг ҳар чечакли ва мевали бутун мавжудоти ва буларнинг ўзларига яраша бутун саҳифаи аъмоллари ва ташкилотининг қонунлари ва суратларининг тимсоллари маҳдуд бир миқдор уруғчаларнинг ичида ёзилиб муҳофаза этилаётир? Иккинчи бир баҳорда, уларга кўра бир муҳосаба ичида саҳифаи аъмолларини нашр этиб, камоли интизом ва ҳикмат ила бошқа бир улкан баҳор оламини майдонга келтириш билан Ҳафийзийятнинг на қадар кучли иҳота ила рўй бераётганини кўрсатади. Ажабо, ўткинчи, оддий, бебақо, аҳамиятсиз нарсалар бундай муҳофаза қилинсада, олами ғайбда, олами охиратда, олами арвоҳда Рубубийяти оммада муҳим самара берувчи башарнинг амаллари ҳифз ичида кузатилмак суратила, аҳамиятла. забт этилмаслиги ҳеч мумкинмидир? Йўқ ва асло!

Ҳа, бу Ҳафийзийятнинг бу суратдаги тажаллисидан англашиладики, бу мавжудот Моликининг мамлакатида кечаётган ҳар ҳодисанинг осойишталигига катта бир аҳамият бор. Ҳокимият вазифасини ниҳоят даражада диққат билан адо этади. Ҳам Рубубийяти Салтанатада ғоят диққатли аҳамият ҳукм сурмоқда. Ул даражадаки, энг кичик бир ҳодисани, энг арзимас бир хизматнида ёзади, ёздиради. Мамлакатида кечаетган ҳар нарсанинг суратини турлитуман нарсаларда сақлаб қолади. Шу Ҳафийзийят ишора этадики, амалларнинг ҳисоботи ёзиладиган аҳамиятли бир дафтари аъмол очилажак ва, хусусан, моҳият муқтаи назаридан энг буюк, энг мукаррам, энг мушарраф бир махлуқ бўлмиш инсоннинг энг катта амаллари, муҳим бўлган феъллари муҳим бир ҳисоб ва мезонга киражакдир. Саҳифаи амаллари нашр этилажакдир.

Ажабо, ҳеч мумкинмидирки, инсон хилофат ва омонатла мукаррам бўлсин; Рубубийятнинг барча ишларига шоҳид ўлароқ касрат доираларида Ваҳдонийяти Илоҳийянинг даллоллигини эълон этиш билан аксар мавжудотнинг тасбиҳот ва ибодатларига мудохала этиб, зобитлик ва мушоҳидлик даражасига чиқсинда, кейин қабрга бориб, роҳатла ётсин ва уйғонтирилмасин?! Катта-кичик ҳар амалларидан сўроқ қилинмасин?! Маҳшарга кетиб, Маҳкамаи Куброни кўрмасин?! Йўқ ва асло!..

Ҳам келажак замондаги20-хошия барча мумкинотга қодир эканлигига, ўтмиш замон даги мўъжизоти қудрати бўлиш барча вуқуъотга шаҳодат қилаётган ва Қиёмат Ҳашрга жуда ўхшаб кетувчи қиш билан баҳорни кўз ўнгимизда ҳар вақт ижод этаётган бир Қодийри Зулжалолдан инсон қандай қилиб йўқлик сари қоча олади, тупроққа кириб сақлана олади?! Модомики бу дунёда унга яраша муҳосаба крилиб ҳукм берилмаётган экан, албатта бир Маҳкамаи Кубро, бир саодати узмога кетажакдир.

 

20-ҳошия. Ҳа, ҳозирги давримиздан то олам хилқатининг ибтидосигача бўлган замони мозий умуман вуқуъотдир. Вужудга келган ҳар бир куни, ҳар бир йили, ҳар бир асри Қалами Қадар ила расми чизилган биттадан сатрдир, биттадан саҳифадир, биттадан китобдир. Дасти Қудрат оятларининг муъжизаларини уларда камоли ҳикмат ва интизом ила ёзмишдир.

Бу даврдан то қиёматга, Жаннатга, Абадга қадар бўлган замони истиқбол - умуман имконотдир. Яъни, ўтмиш - вуқуотдир, истиқбол имконотдир. Бу икки замоннинг икки силсиласи бирбирига нисбатан муқобала қилинса, худди кечаги кунни яратган ва у кунга махсус мавжудотни ижод этган Зотнинг кечаги кунни мавжудоти билан яратишга қодирлиги ҳеч бир жиҳатдан шубҳа уйготмаганидек, гаройиб майдон бўлмиш замони мозийнинг мавжудоти ва хориқолари бир Қодийри Зулжалолнинг мўъжизоти эканлигигада ҳеч шубҳа йўқдир. Ул Қодийр бутун истиқболни, бутун мумкинотни ижод этишга, бутун ажойиботни ҳозир қилишга муқтадир эканлигига қатьий шоҳидлик билдирадилар.

Ҳа, мисол учун, бир олмани яратишга қодир зот, албатта, дунёдаги бутун олмаларни яратишга ва улкан баҳорни ижод этишгада қодир бўлмоғи керакдир. Баҳорни ижод этмаган бир олмани ижод этолмас. Зеро, олма ҳам ўша тазгоҳда тўқилади. Бир олмани ижод этган бир баҳорни ижод эта олиши мумкин. Бир олма бир дарахтнинг, балки бир боғчанинг, балки бир коинотнинг кичрайтирилган мисолидир. Ҳам санъат нуқтаи назари билан қаралганда, каттакон дарахтаинг бутун мундарижасига эга бир уруғ бўлиш жиҳатидан шундай бир хориқои санъатдирки, ҳеч нарсадан кам эмас. Шунингдек, бугунни яратган Зот Қиёмат кунини ҳам ярата олади, баҳорни ижод этадиган Зот Ҳашрнинг ижодига ҳам муқтадир бўла олади. Замони мозийнинг бутун оламларини замоннинг йўлига камоли ҳикмат ва интизом билан тизиб кўрсатган Зот, албатта, истиқбол йўлига ҳам бошқа коинотни илиб кўрсата олади ва курсатажакдир. Бир қанча "Сўзлар"да, хусусан, "Иигирма олтинчи Сўз"да ғоят қатьий исбот этганмизки: "Ҳар нарсани қилолмаган ҳеч бир нарсани қилолмас ва биргина нарсани яратган ҳар нарсани қила олади. Ҳам нарсаларнинг ижоди ягона бир Зотга берилса, бутун нарсалар биргина нарса каби осон бўлади. Ва қулайлик пайдо қилади. Агар турли сабабларга берилса ва кўпликка боғланса, биргина нарсанинг ижоди бутун нарсаларнинг ижоди қадар мушкилотли бўлади ва имконсизлик даражасида машаққат пайдо қилади..."

 

Саккизинчи Ҳақиқат - Боби Ваъд ва Воъид бўлиб, Жамил ва Жалил исмларининг жилвасидир.

Ҳеч мумкинмидирки, бу маснуъотнинг Алийми Мутлақ ва Қодийри Мутлақ бўлган Сониъи муқаррарлиги ҳақида барча анбиё тавотур ила хабар берган ва бутун сиддиқийн ва авлиё ижмоъ ила шоҳидлик ваъд ва воъиди Илоҳийсини ўрнига қўймасдан, ҳошо, ожизлигини ва жаҳлини кўрсатсин? Ҳолбуки, ваъд ва ваъидининг амрлари Унинг қудратига ҳеч оғир келмас. Жуда енгил ва жуда қулай... ўтган баҳорнинг беҳисоб мавжудотини келгуси баҳорда қисман ў3и21-хошия, қисман мисоли22-хошия қилиб қайтадан яратишдек қулайдир. Ваъдни бажо келтириши ҳам бизга, ҳам ҳар нарсага, ҳам ўзига, ҳам Салтанати Рубубийятига жуда лозимдир. Ваъдга вафосизлик эса, ҳам иззати иқтидорига зиддир, ҳам иҳотаи илмийясига қаршидир. Зеро, хулфул ваъд ё жаҳлдан, ё ожизликдан келади.

 

21-ҳошия. Дарахт ва ўтларнинг илдизлари каби.

22-ҳошия. Япроқлар ва мевалар каби.

 

Эй мункир! Билурмисанки, куфр ва инкоринг билан нақадар аҳмоқона бир жиноят содир этаётирсан ва бу билан ўзингнинг ёлғончи ваҳимангни, бемаъни ақлингни, алдоқчи нафсингни тасдиқ этиб, ҳеч бир жиҳатидан хулф ва хилофга мажбурияти бўлмаган ва ҳеч бир важҳдан хилоф Унинг иззатига, ҳайсийятига ярашмаган ва кўриниб турган барча нарсалар ва ишлар сидқига ва ҳаққонийятига шоҳидлик билдираётган бир Зотни ёлгонга чиқараётирсан?! Ниҳоясиз кичиклик ичида ниҳоясиз катта жиноят ишлаётирсан?! Албатга, абадий, буюк жазога мустаҳақ бўлурсан. Баъзи аҳли жаҳаннамнинг бир тиши тоғдай катта бўлиб кетиши жиноятининг катталигига бир миқёс экани тўғрисида хабар берилган. Сен Қуёшнинг зиёсидан кўзини юмиб олиб, калласидаги хаёлига қараган, ваҳимаси бир тилла қўнғиз каби, бошидаги фонусининг ёруги ила даҳшатли йўлини ёритишини истаётган бир йўловчига ўхшайсан. Модомики бу мавжудотнинг ҳақ сўзлаган содиқ калималари, бу коинот ҳодисотининг тўғри сўзлаган нотиқ оятлари бўлган Жаноби Ҳақ ваъд қилибди, албатта адо этажакдир. Бир Маҳкамаи Кубро очажакдир. Бир саодати узмо беражакдир.

n Тўққизинчи Ҳақиқат - Боби Иҳё ва Имота бўлиб, Ҳаййи Қоййум, Муҳйий ва Мумийт исмларининг жилвасидир.

Ҳеч мумкинмидирки, ўлган, қуриган улкан Ерни иҳё этадиган ва у иҳё ичинда ҳар бир инсониятнинг ҳашри каби ажиб уч юз мингдан зиёд махлуқот навъларини ҳашр ва нашр этиб, қудратини кўрсатадиган ва ул ҳашр ва нашр ичида, ниҳоят даражада чалкаш ва ихтилот ичида юксак даражада имтиёз ва тафриқ ила иҳотаи илмийясини кўрсатадиган ва бутун Самовий фармонларида башарнинг ҳашрини ваъд этиш билан бутун қулларининг назарини саодати абадийяга қаратган ва бутун мавжудотни бошни бошга, елкани елкага, қўлни кўлга бердириб, амр ва иродасида айлантириб, бирбирига ёрдамчи ва тобеъ қилиш билан азамати Рубубийятини кўрсатган ва инсонни коинот дарахтининг энг жамиъ, энг нозанин, энг ноздор ва энг ниёздор бир меваси қилиб яратиб, ўзига мухотаб деб қабул қилиб, ҳар нарсани унга тобеъ қилароқ унга бу қадар аҳамият берганини кўрсатган бир Қодийри роҳийм, бир Алийми Ҳакийм зот Қиёматни келтирмасин, Маҳкамаи Куброни очолмасин, Жаннат ва Жаҳаннамни яратмасин?! Иўқ ва асло...

Ҳа, бу оламнинг Мутасаррифи Зишони ҳар ерда, ҳар йили, ҳар куни бу уйда муваққат рўйи заминда Ҳашри Акбарнинг ва Майдони Қиёматнинг жуда кўп мисолларини, намуналарини ва ишоратани ижод этмоқда.

Аз жумла: Ҳашри баҳорийда кўряпмизки, бешолти кун мобайнида ҳайвонот ва набототнинг уч юз мингдан зиёд катта-кичик навъларини ҳашр этиб нашр қиляпти. Бутун дарахтларнинг, ўтларнинг илдизларини ва бир қисм ҳайюнларни айнан ўзидек тирилтириб, аввалги ҳолига қайтаряпти. Бошқаларини худди ўзидек қилиб бир мислийят суратида ижод этяпти. Ҳолбуки, моддатан фарқлари жуда оз бўлган уруғчалар на қадар чалкаш бўлмасинлар, камоли имтиёз ва ташхис ила, ғоят суръат ва вусъат ва суҳулат ичида камоли интизом ва меъзон билан олти кун ва олти ҳафта мобайнида иҳё этиляпти. Бу ишларни қила олган Зотга бирон бир нарсанинг оғир келиши, Самовот ва Арзни олти кунда яратолмаслиги, инсонни бир наъра ила нашр этолмаслиги ҳеч мумкинмидир? Асло!..

Ажабо, мўъжизакор бир котиб бўлса ва ҳарфлари ё эскирган, ёки маҳв бўлган уч юз минг китобни биргина саҳифада адаштирмасдан, хатосиз, янглишсиз, нуқсонсиз ҳаммасини баробар, ғоят гўзал бир суратда қайтадан ёзадиган иқтидори бўлса ва бир одам сенга: "Сенинг сувга тушиб кетган китобингнинг муаллифи бўлмиш бу котиб уни янгидан, бир дақиқа мобайнида ҳофизасидан тиклаб ёза олади", деса, шунда сен: "Қилолмас ва ишонмасман", дея олурмисан?! Ва ёхуд, дейлик: бир мўъжизакор Султон ўз иқтидорини кўрсатиш учун ва ё ибрат ва таназзуҳ учун бир ишорат билан тоғларни кўтариб, мамлакатларни табдил этади, денгизни қуруқликка айлантира олади. Шуларни ўз кўзинг билан кўриб.турибсан. Энди, катта бир тош сойга думалаб тушиб, УЗотнинг зиёфат ёзиб чорлаган меҳмонларининг йўлини тўсди ва улар ўтолмаяптилар. Биров сенга: "Қанчалик катталигига қарамай, ул Зот бир ишорат билан у тошни кўтариб ташлайди ва ё парчалаб сочиб юборади, меҳмонларини йўлда қолдирмайди", деса, сен: "Кўтариб ташламас ва кўтаролмас", десанг... Ва ёхуд бир кунда янгидан катта бир лашкарни ташкил этган бир зот ҳақида бир одам: "У зот бир сур овози ила одамлари истироҳатга тарқатиб юборйлган аскарий қисмларни қайтадан тўплайдц ва бу қисмлар у зотнинг низоми остига кирадилар", деб айтса-ю, сен: "Ишонмайман!" десанг, бу ишингнинг нақадар телбаларча бўлишини ўзинг ҳам англарсан...

Хуллас, шу уч тамсилни фаҳмлаган бўлсан, энди бунга боқ: Наққоши Азалий кўз ўнгимизда қишнинг оппоқ саҳифасини ўгириб, баҳор ва ёзнинг яшил япроғини очиб, рўйи Замин саҳифасида уч юз мингдан зиёд навъларни Қудрат ва Қадар қалами билан энг чиройли суратда ёйиб қўяди. Бир-бири ичида бир-бирига аралашмайди. Биргаликда ёяди. Бир-бирига монеъ бўлмайди. Ташкил этилиши ва сурати нақтаи назаридан ҳам бир-биридан айри, ҳеч адаштирмайди. Янглиш ёймайди. Ҳа, энг катта бир дарахтнинг руҳ дастурини бир нуқта каби энг кичик бир данакнинг ичида дарж этиб муҳофаза қилган Зоти Ҳакийми Ҳафийз хусусида, вафот этганларнинг руҳларини қандай муҳофаза эта олади, деб бўладими? Ва Курраи Арзни бир сопқон тоши каби айлантираётган Зоти Қодийр хусусида, охиратга кетадиган меҳмонларининг йўлидаги бу Арзни қандай кўтариб ташлайди ва ёки тарқатиб юборади, дейиш мумкинми?

Ҳам бутун зиҳаётнинг лашкарларини йўқдан, янгидан бутун жасадларининг қисмларида камоли интизомла зарраларни Амри

 كُنْ فَيَكُونُ

  ила қайд этиб жойлаштирган, лашкарлар ижод этган Зоти Зулжалол, мисоли аскарий қисм суратидаги жасаднинг низоми остига кириб бирбири билан танишган зарроти асосийя ва ажзойи аслиййясини бир наъра ила қандай тўплай олади, дейиш мумкинми?

Ҳам баҳорнинг ҳашрига ўхшаш бу дунёнинг ҳар даврида, ҳар асрида, ҳатто, кечакундузнинг алмашишида, ҳатто фазода булутларнинг ижод этилиши ва йўқ этилишида ҳашрга намуна, мисол ва ишора бўлгулик нақадар нақшлар ясаганини кўзинг билан кўрмоқдасан. Ҳатто агар хаёлан ўзингни минг йил аввалдан бордек фараз қилсанг, кейин замоннинг икки қаноти бўлмиш мозий билан мустақбални бир-бирига рўбарў қилсанг, асрлар ва кунлар сони қадар мисоли ҳашр ва Қиёматнинг намуналарини кўражаксан. Сўнгра бу қадар намуна ва мисолларни кўриб, мушоҳада этганинг ҳолда, ҳашри жисмонийни ақлдан узоқ билиб истабъад этмоқла инкор қилсанг, нақадар телбалик бўлишини ўзинг ҳам англарсан...

Фармони Аъзам биз баҳс эттан ҳақиқатга доир нима деяётганига боқ:

 فَانْظُرْ اِلٰۤى اٰثَارِ رَحْمَتِ اللهِ كَيْفَ يُحْيِى اْلاَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَاۤ اِنَّ ذٰلِكَ لَمُحْيِى الْمَوْتٰى وَهُوَ عَلٰى كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ

Ал-ҳосил. Ҳашрга монеъ ҳеч бир нарса йўқдир. Муқтазий эса, ҳар нарсадир. Ҳа, маҳшари ажойиб бўлган бу улкан Ерни оддий бир ҳайвон каби ўлдириб яна тирилтираётган ва уни инсону ҳайвонга ёқимли бир бешик, гўзал бир кема қилган, Қуёшни уларга шу меҳмохонада ёруглик бергувчи ва иситувчи бир чироқ этган, сайёраларни малакларига тайёра қилган бир Зотнинг бу даража муҳташам ва сармадий Рубубийяти ва бу даража муаззам ва муҳит ҳокимийяти, албатта, фақат бундай ўткинчи, давомсиз, беқарор, аҳамиятсиз, ўзгарувчан, бебақо, нуқсонли, такаммулсиз дунё ишлари устидагина қурилмас ва турмас. Демак, Унга шойиста доимий, берқарор, безавол, муҳташам бир бошқа диёр бор. Бошқа боқий бир мамлакати бордир. Бизни улар учун ишлатади. У ерга даъват қилади Ва у ерга юборишлигига зоҳирдан ҳақиқатга ўтган ва қурби ҳузурига мушарраф бўлган ҳамма арвоҳи наййира асҳоби, барча қулуби мунаввара ақтоби, бутун уқули нуронийя арбоби шаҳодат этадилар ва бир мукофот ва мужозот ҳозирлангани тўғрисида бир овоздан хабар берадилар. Ва такрор-батакрор, жуда кучли ваъд ва жуда шиддатли таҳдид қилади, деб нақл этадилар.

Хулфул ваъд - ҳам зиллат, ҳам тазаллудир. Бу нарса ҳеч бир жиҳат билан жалоли қудсийятига яқин келмайди. Хулфул Воъид ё авфдан, ё ожизликдан келади. Ҳолбуки, куфр мутлақо жиноятдир 23-ҳошия Aвфга лойиқ эмас... Қодийри Мутлоқ эса, ожизликдан муназзаҳ ва муқаддасдир. Шоҳидлар, мухбирлар эса, ўз маслакларида, машрабларида, мазҳабларида ихтилофда бўлишларига қарамай, бу масала бўйича камоли иттифоқ ила бирликдадирлар. Касратча тавотур даражасидадирлар. Кайфиятча, ижмо қувватидадирлар. Мавқеъ нуқтаи назаридан, ҳар бири навъи башарнинг бир юлдузи, бир тоифанинг кўзи, бир миллатнинг азизидирлар. Аҳамият эътиборидан, бу масалада аҳли ихтисос ва ҳам аҳли исботдирлар. Ҳолбуки, бир фанда ва ёки бир санъатда икки аҳли ихтисос минглаб бошқалардан устун тутилади ва хабар беришликда икки исботчи минглаб нофийлардан устун қўйилади. Масалан, Рамазондаги ҳилолнинг кўринганидан хабар берган икки одам минглаб мункирларнинг инкорларини писанд қилмаслар

 

23-ҳошия. Куфр мавжудотнинг қийматини исқот ва маъносизлик билан туҳмат қилганидан бутун коинотга қарши бир ҳақоратдир. Ва мавжудот ойиналарида кўринган Исмларнинг жилвасини инкор қилиш бўлганидан бутун Илоҳий Исмларга қарши бир тазйифдир. Мавжудотнинг Ваҳдонийятига бўлган шаҳодатларини рад этганидан бутун махлуқотга қарши бир такзибдир. Мана шу хислатлари билан у истеъдоди инсонийни шундай бузадики, Салоҳ ва хайрни қабул этишга лаёқати қолмайди. Ҳам бу иш бир зулми азимдирки, умум махлуқотнинг ва бутун Асмои Илоҳийянинг ҳуқуқига бир тажовуздир. Хуллас, бу ҳуқуқнинг муҳофазаси ва кофирнинг нафси яхшиликка қобилиятсиз эканлиги куфрга авф бўлмаслигини иқтизо этади.

Шу маънони ифода этади.

Ал-ҳосил. Дунёда бундан кўра тўғри бир хабар, бундан кўра соғлом бир даъво, бундан кўра очиқ бир ҳақиқат бўлмас... Демак, шубҳасиз, дунё бир экинзордир. Маҳшар эса - бир байдардир, хирмондир. Жаннат ва Жаҳаннам эса - биттадан махзандирлар.

n Ўнинчи Ҳақиқат - Боби Ҳикмат, Иноят, Раҳмат, Адолат бўлиб, Ҳакийм, Карийм, Одил, Роҳийм исмларининг жилвасидир.

Ҳеч мумкинмидирки, бу бебақо дунё меҳмонхонасида ва давомсиз майдони имтиҳонда ва бу саботсиз ташҳиргоҳи Арзда бу қадар очиқ бир ҳикмат, бу қадар зоҳир бир иноят ва бу қадар чексиз бир марҳамат асарларини кўрсатаётган Моликул Мулку Зулжалолнинг доираи мамлакатида, Олами Мулк ва Малакутида доимий масканлар, абадий сокинлар, боқий мақомлар, муқим махлуқлар бўлмасдан, шу кўринган ҳикмат, иноят, адолат, марҳаматнинг ҳақиқатлари йўққа инсин?!

Ҳам ҳеч мумкинмидирки, Ул Зоти Ҳакийм, бу инсонни бутун махлуқот ичра ўзига куллий мухотаб, ҳар нарсани жамлаган бир ойина қилиб, бутун раҳмат хазиналарининг муштамилотини унга тоттирсин, бутун исмлари ила Ўзини унга билдирсин, уни севсин ва севдирсинда, кейин бу бечора инсонни ул абадий мамлакатига юбормасин?! Ул доимий саодатгоҳга даъват этиб масъуд қилмасин?!

Ҳам ҳеч маъқулмидирки, ҳатто уруғдек бир мавжудотга дарахт бўлишдек вазифа масъулиятни юкласин, чечаклари қадар ҳикматларни миндирсин, самаралари қадар фойдаларни тақсинда, бутун у вазифалар, ҳикматлар ва фойдалар учун дунёга юзланган ёлғиз бир уруғчалик ғоя бермасин?! Бир тариқчалик аҳамияти бўлмаган дунёвий бақосини ғоя қилсин?! Ва буларни, токи улар ҳақиқий ва лойиқ ғояларини берсинлар учун, Олами Маънога уруғлар, Олами Охиратга бир экинзор қилмасин?! Ва бу қадар муҳим интифолоти муҳиммани ғоясиз, бўш, абас қолдирсин?! То асл ғоялари ва меваларини кўрсатсинлар учун, уларнинг юзини маъно оламига ва охират оламига қаратмасин?! Ҳа, ҳеч мумкинмидирки, бу нарсаларни бундай хилофи ҳақиқат қилиш билан ўзини ҳақиқий сифатлари бўлмиш Ҳакийм, Карийм, Одил, Роҳиймнинг зидди хаша сумма хаша! - қилиб кўрсатиб, ҳикмат ва карамига, адолат ва раҳматига далолат этгувчи бутун коинотнинг ҳақиқатларини ёлгонга чиқарсин?! Бутун мавжудотнинг шаҳодатларини рад этсин? Бутун маснуъотнинг далолатларини баттол қилсин?

Ҳам ҳеч ақл қабул этарми ки; инсоннинг бошига ва ичиндаки туйғиларига сочлари соничалик вазифалар берсину унга фақатгина бир толачалик дудёвий ҳақ берсин? Адолати ҳақиқиясига тезкари ўлароқ ва ҳикмати ҳақиқиясига ҳам зид, бемаъни иш қилсин?!

Ҳам ҳеч мумкинмидирки, бир дарахтга таққан натижалар мевалари миқдорича ҳар бир зиҳаётга, балки тил каби ҳар бир аъзосига, балки ҳар бир маснуъга у даражада ҳикматларни, фойдаларни тақиш орқали ўзининг бир Ҳакийми Мутлақ эканини исбот қилиб кўрсатсинда, сўнгра бутун ҳикматларининг энг каттаси ва бутун фойдаларнинг энг муҳими ва бутун натижаларнинг энг кераклиси, ҳикматни ҳикмат, неъматни неъмат, раҳматни раҳмат қиладиган ва барча ҳикматларнинг, неъматларнинг, раҳматларнинг, фойдаларининг манбаъи ва ғояси бўлган бақо ва лиқони ва саодати абадийяни бермай, уни тарк этиб, бутун ишларини абасийяти мутлақо даракасига туширсин ва бу билан ўзини муҳташам бир сарой қуриб, ҳар бир ташида минглаб нақшлар, ҳар бир тарафида минглаб зийнатлар ва ҳар бир манзилида минглаб қийматли олат ва уй лавозимотларини ҳозирлагану, аммо саройнинг томини ёпмай, ҳамма нарсани чиритиб, беҳуда бузган кимсага ўхшатсин?! Йўқ ва ас^о!.. Хойри Мутлақдан яхшилик келади. Жамили Мутлақдан гўзаллик келади. Ҳакийми Мутлақдан абас бир нарса келмас!

Ҳа, ҳар ким фикран тарихга миниб, ўтмишга қараб юрса, ҳозирги замонда биз кўриб турган бу манзили дунё, майдони ибтило, маҳшари ашё каби, саналар ададича ўлик манзилларни, майдонларни, машҳарларни, оламларни кўражак. Ҳолати ва кайфияти жиҳатидан улар бирбиридан бошқача бўлса ҳам, интизом, ажойибот ва Сониънинг қудрат ва ҳикматини кўрсатиш жиҳатидан бирбирига ўхшайди.

Ҳам кўражакки, у беқарор манзилларда, у давомсиз майдонларда, у бебақо машҳарларда бу қадар очиқ бир ҳикматнинг интизомоти, бу даражада зоҳир бир иноятнинг ишораси, бу мартабада устун бир адолатнинг амораси, бу даражада чексиз бир марҳаматнинг самараси бордир. Басиратсиз бўлмаса, яқиндан билажакки, бу ҳикматдан ҳам янада мукаммал бир ҳикмат бўлолмас ва асарлари кўриниб турган бу иноятдан ҳам янада гўзал бир иноят бўлиши мумкин эмас ва аморалари кўриниб турган бу адолатдан ҳам янада устун бир адолат йўқдир ва самаралари кўриниб турган бу марҳаматдан ҳам янада шомил бир марҳамат тасаввур этилмас.

Агар фараз этиб бўлмас даражадаги бу ишларни чевираётан, бу меҳмонларни ва меҳмонхоналарни ўзгартираётган Султони Сармадийнинг доираи мамлакатида доимий манзиллар, олий маконлар, барқарор мақомлар, боқий масканлар, муқим аҳоли, масъул қуллари бўлмаса эди, зиё, ҳаво, сув, тупроқ каби қувватли ва шумулли тўрт аносири маънавийя бўлмиш ҳикмат, адолат, иноят ва марҳаматнинг ҳақиқатларини манъ этмак, зоҳирий унсурлар бўлиб кўринган вужудларини инкор этмак лозим келар эди. Чунки бу бебақо дунё ва унинг ичидагилар уларнинг том ҳақиқатларига мазҳар бўлолмасликлари маълумдир. Агар бошқа жойда ҳам уларга том мазҳар бўладиган макон бўлмаса, унда кундузни тўлдирган зиёни кўриб туриб қуёшнинг борлигини инкор этиш даражасидаги бир телбалик билан кўзимиз ўнгидаги ҳар нарсада мавжуд бу ҳикматни инкор этишимиз, нафсимизда ва аксар нарсаларда ҳар вақт мушоҳада этадиганимиз бу иноятни инкор этиш ва жуда кучли аморалари кўриниб турган шу адолатни инкор этишимиз 24-ҳошия ва ҳар ерда кўриб юрганимиз шу марҳаматни инкор этишимиз лозим бўлгани сингари, коинотда шоҳиди бўлаётганимиз бу ҳакиймона ижроат ва кариймона феъллар ва роҳиймона эҳсонларнинг соҳибини - хаша сумма хаша! - бузуқ бир ўйинчи, гаддор бир золим деб қабул этишимиз лозим бўлади. Бу эса, мутлақо маҳол бўлган бир инқилоби ҳақиқатдир. Ҳатто ҳар нарсанинг борлигини ва ўз нафсининг вужудинида инкор этган аҳмоқ сўфастоийлар ҳам бунақа тасаввурга осонликча яқинлашолмайдилар...

 

24-ҳошия. Адолат икки қисмдир бири мусбат, иккинчиси манфий. Мусбати - ҳақ соҳибига ҳақини беришдан иборатдир. Бу қисм адолатнинг бу дунёда очиқ кўриниб тургувчи иҳотаси бор. Чунки, "Учинчи Ҳақиқат"да исбот этилгани каби, ҳар нарса ўзидаги истеъдод лисони, фитрий эҳтиш лисони ва изтирор лисони ила Фотири Зулжалолдан истаган бутун матлубларини, вужуд ва ҳаётига лозим бўладиган бутун ҳуқуқини махсус мезонлар, муайян ўлчовлар ила билмушоҳада беряпти. Демак, бу қисм адолат вужуд ва ҳаёт даражасида қатьий бордир.

Манфий бўлган иккинчи қисми эса - ноҳақларни тарбия этишдан иборатдир. Яъни, ноҳақларнинг ҳақи азоб ва жазо бериш билан адо этилади* Бу қисм адолат бор бўйича бу дунёда кўринмайди. Аммо бу ҳақиқатнинг борлигини ҳис эттирадиган ҳадсиз ишоралар ва аморалар бордир. Аз жумла: Од ва Самуд қавмларидан тортиб, то шу замоннинг қайсар мутамаррид қавмларигача келган силлаи таъдиб ва таъзиёнаи таъзиб ғоят олий бир адолатнинг ҳукмрон бўлганини ҳадси қатьий ила кўрсатади.

 

Ал-ҳосил. Кўриниб турган бу шуъунот, дунёдаги бу вусъати ижтимоати ҳаётийя ва суръати ифтироқоти мавтийя ва ҳашаматли тўпланишлар ва тезда тарқалишлар ва азаматли ихтифолот ва буюк тажаллиёт ила ва уларнинг бу оламга оид бу Дунёи фонийдаги қисқа бир замонда маълумимиз бўлган самароти жузъиййялари аҳамиятсиз ва муваққат ғоялари мобайнида ҳеч муносабат бўлмаганидан, худди кичик бир тошга каттакон бир тог қадар ҳикматлар ва ғояларни юклаш бир буюк тогга бир кичик тош каби муваққат бир ғояйи жузъиййя беришга ўхшайдики, бу ҳол ҳеч бир ақл ва ҳикматга мувофиқ келмайди.

Демак, бу мавжудот ва шуъунот билан дунёга оид ғоялар ўртасидаги бу қадар нисбатсизлик қатъийян шаҳодат этардики, бу мавжудотнинг юзлари олами маънога мутаважжиҳдир: муносиб меваларни ўша ерда беради. Ва кўзлари Асмои Қудсийяга диққат этади: ғоялари ўша оламга қарайди. Ва ўзлари дунё тупроғи остида, бошоқлари олами мисолда инкишоф этади. Инсон истеъдоди даражасида бу ерда экади ва экилади, охиратда ҳосил тўплайди. Ҳа, шу нарсаларнинг Асмои Илоҳийяга ва олами охиратга юзланган юзларига боқсанг, кўражаксанки, Мўъжизаи Қудрат бўлган ҳар бир уруғнинг бир дарахтчалик ғояси бордир. Калимаи Ҳикмат бўлган ҳар бир чечакнинг 25-ҳошия бир дарахт гулларичалик маънолари бор ва ул хориқои санъат ва„ манзумаи Раҳмат бўлган ҳар бир меванинг бир дарахт меваларичалик ҳикматлари бор. Бизларга ризқ бўлмоғи эса, мингларча у ҳикматларидан биргинасидир. Яъни, вазифасини битиради, маъносини ифода қилади ва меъдамизга дафн этилади. Модомики бу фоний ашёлар бошқа ерда боқий мевалар берар, суратлар қолдирар ва бошқа жиҳатдан ҳам абадий маънолар ифода этар, сармадий тасбиҳот қилар ва инсон уларнинг шу жиҳатга юзланган юзларига боқмоқла инсон бўлар ва фонийликда боқийликка йўл бўлар эканлар, демак, бу ҳаёт ва ўлим ичида ўрмалаган, тўпланибтарқалиб турган мавжудот орасида бошқа мақсад бор. Тамсилда қусур йўқдир. Бу аҳвол тақлид ва тамсил учун ташкил ва тартиб этилган аҳволга ўхшайди. Токи суратлари олинсин, таркиб этилсин ва экранда доим кўрсатилсин учун катта харажатлар сарфлаб қисқа тўпланишлар ва тарқалишлар қилингани каби, бу дунёда қисқа бир муддат оралиғида ҳаёти шахсиййя ва ҳаёти ижтимоиййя кечиришнинг бир ғояси - суратлари олиниб, таркиб этилиш, натижаи амаллари ёзилиб, ҳифз этилишдирки, то бир мажмои акбарда ҳисоботи кўрилсин ва бир машҳари аъзамда кўрсатилсин ва бир саодати узмога истеъдоди кўрсатилсин. Демак, Ҳадиси Шариф: "Дунё охиратнинг экинзоридир", дея шу ҳақиқатни ифода қилаётир.

 

25-ҳошия. Савол: Агар "Нима учун кўп мисолларни чечакдан, уруғ-данаклардан келтиряпсан?" деб саюл суралса,

Ал-жавоб: Чунки у, биринчидан, Мўъжизоти Қудратнинг энг антиқалари, энг хориқолари, энг нозанинларидирлар, иккинчидан, аҳли табиат ва аҳли залолат ва аҳли фалсафа улардаги Қадар ва Қудрат қалами но зик ҳарф билан биттан ёзувини ўқий олмаганлари учун уларда бўгилмишлар. Табиат ботқоғига ботмишлар...

 

Модомики дунё бор ва дунё ичида бу асарлари ила ҳикмат ва иноят ва раҳмат ва адолат бор экан, демак, албатта, дунё қатъий равишда мавжуд бўлганидек охират ҳам бордир. Модомики дунёда ҳар нарса бир жиҳатдан у оламга қарар экан, демак, у ерга кетилади. Охиратни инкор этиш у дунё ва унинг ичидагиларни инкор этиш демакдир. Демак, ажал ва қабр инсонни кутгани каби, Жаннат ва Жаҳаннам ҳам инсонни кутади, кўзлайди.

n Ўн биринчи Ҳақиқат- Боби инсонийят бўлиб, Ҳақ исмининг жилвасидир.

Ҳеч мумкинмидирки, Жаноби Ҳақ ва Маъбуди Билҳақ инсонни шу коинот ичида Рубубийяти Мутлақасига ва умум оламларга, Рубубийяти оммасига нисбатан энг аҳамиятли бир банда, хитоботи Субҳонийясига энг мутафаккир бир мухотаб, мазҳарийяти асмосига энг жамиъ бир ойина қилиб, ИсмиАъзамнинг тажаллисига ва ҳар исмда топилган Исми Аъзамлик мартабасининг тажаллисига мазҳар бир аҳсани тақвимда энг гўзал мўъжизаи Қудрат ва хазинаи Раҳматнинг муштамилотини тортмоқ ва таниноқ учун энг зиёда меъзон ва воситаларга молик бир мудаққиқ ва туганмас неъматларига энг кўп муҳтож ва фанодан энг кўп мутааллим ва бақога энг кўп муштоқ ва ҳайвонот ичида энг нозик ва энг ноздор ва энг фақир ва энг муҳтож ва ҳаёти дунёвийяси жиҳатидан энг мутааллим ва энг бадбахт ва истеъдоди жиҳатидан эса энг улвий ва энг юксак суратда, моҳиятда яратсинда, сўнг уни мустаъид бўлгани ва муштоқ ва лойиқ бўлгани бир Дори Абдийга юбормасдан, ҳақиқати инсонийяни ибтол қилароқ ўзининг ҳаққонийятига тамоман зид ва ҳақиқат назарида чиркин бир ҳақсизлик қилсин?!

Ҳам ҳеч мақбулмидирки, Ҳокими Билҳақ, Роҳийми Мутлақ инсонга шундай бир истеъдод бериб, еру осмонлар ва тоглар таҳаммулидан қочган Омонати Куброни таҳаммул этиб, яъни, кичкинагина, жузъий ўлчовлари ила, санъатчалари ила Холиқининг муҳит сифатларини, куллий шуунотини, ниҳоятсиз тажаллиётини ўлчаб-билиб ва ҳам ерда энг нозик, нозанин, ноздор, ожиз, заиф яратиб, ҳолбуки, ернинг бутун наботий ва ҳайвоний махлуқотига бир навъи танзиймот маъмури қилиб, уларнинг тасбиҳот ва ибодатларига мудохала эттириб, коинотдаги ижроати Илоҳиййяга кичик бир миқёсда бир тамсил кўрсатиб, Рубубийяти Субҳонийяни феълан ва қолан коинотда эълон эттириб, фаришталаридан устун қўйиб, халифалик мартабасини берса-ю, аммо бутун бу вазифаларининг ғояси, натижаси ва самараси бўлган абадий саодатни унга бермаса?! Уни бутун махлуқотининг энг бадбахт, энг бечора, энг мусибатзада, энг дардманд, энг залил бўлган бир паст даракасига ташлаб, энг муборак, нуроний ва олати тасъид бир ҳадияи ҳикмати бўлмиш ақлни у бечорага энг машъум ва зулмоний бир олати таъзиб қилиб, ҳикмати мутлақасига бутунлай зид ва марҳамати мутлақасига куллийян мунофи бир марҳаматсизлик этса... Йўқ ва асло!..

Ал-ҳосил. Тамсилий ҳикояда бир зобитнинг жуздон ва дафтарига қараб, кўрган эдикки, ҳам мартабаси, ҳам маоши, ҳам ҳаракат дастури, ҳам жиҳозоти бизга у зобитнинг ўша муваққат майдон учун эмас, балки барқарор бир мамлакатга кетишини ва шунга яраша ҳаракат қилишини кўрсатган эди. Худди шунга ўхшаб, инсоннинг қалб жуздонидаги латоиф, ақл дафтаридаги ҳистуйгу, истеъдодидаги жиҳозот тамоман ва иттифоқан Саодати Абадийяга мутаважжиҳ ва унга кўра берилган ва унга кўра жиҳозлантирилганлигига аҳли таҳқиқ ва кашф якдилдирлар. Аз жумла:

Масалан, ақлнинг бир хизматкори ва тасвирчиси бўлган "қувваи хаёлийя"га: "Сенга бир миллион йил умр билан дунё салтанати берилади, фақат, охирида мутлақо йўқ бўласан", дейилди, дейлик. Ваҳима алдаб қўймаса ва орага нафс аралашмаса, у "Оҳ-оҳ" демайди, "Воҳ..." дейди, атаассуф этади. Демак, энг буюк фоний ҳам энг кичик нарсани ва жиҳозоти инсонийяни қондиролмайди. Хуллас, бу ҳол истеъдоддандирки, инсоннинг Абад сари узанган амаллари ва коинотни ихота этган фикрлари абадий саодатларининг анвойига ёйилган орзулари кўрсатадики, бу инсон абад учун яратилган ва абад сари кетажакдир. Бу дунё унга бир меҳмонхонадир ва охиратига бир интизор хонасидир...

 Ўн иккинчи Ҳақиқат - Боби Рисолат ва Танзил бўлиб, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм"нинг жилвасидир.

Ҳеч мумкинмидирки, бутун анбиё Расули Акром соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизаларига таяниб, сўзларини қувватлантирганлари ва бутун авлиё у Зотнинг кашф ва кароматларига суяниб тасдиқлаганлари ва бутун асфиё у Зотнинг таҳқиқотларига суяниб, ҳақонийятига шоҳидлик билдирганлари, ул Зотнинг таҳаққуқ этган минг мўъжизотининг қувватига истеънод этиб, бутун қуввати билан ҳамда қирқ жиҳатдан ҳам мўъжиза бўлган Қуръони Ҳакиймнинг минглаб қатъий оятларига таяниб, бор қатъият ила очганлари охират йўлини ва кўшод этганлари Жаннат эшигини, беркитишликка пашша қанотичалик қуввати бўлмаган маъносиз ваҳималарнинг қандай ҳадди сигарди?!.

Юқорида кўрилган ҳақиқатлардан англашилдики: Ҳашр масаласи Ер куррасини жойидан қўзгатадиган, парчалаб ташлайдиган бир қувват ҳам тебрата олмайдиган шундай бир соғлом ҳақиқатдир. Зеро, бу Ҳақиқатни Жаноби Ҳақ бутун исмлари ва сифатларининг иқтизоси билан исбот этади ва Расули Акром бутун мўъжизоти ва бурҳонлари ила тасдиқ этади ва Қуръони Ҳакийм бутун ҳақиқатлари ва оятлари орқали исбот этади ва коинот бутун таквиний оятлари ва ҳакиймона шууноти бйлан шоҳидлик билдиради. Ажабо, ҳеч мумкинмидирки, Вожибул Вужуд ила бутун мавжудот (кофирлар бундан мустасно) Ҳашр масаласида иттифоқ бўлсалар-у, қилчалик қуввати бўлмаган шубҳалар, шайтоний васвасалар бу тог каби олий, соғлом ҳақиқатни тебратсин, жойидан қўзғатсин. Йўқ ва асло!..

Далоили Ҳашрийя фақат биз баҳс эттан "Ўн икки Ҳақиқат"дангина иборатдир, деб зинҳор ўйлама. Ундай эмас. Чунки ёлгиз Қуръони Ҳакиймнинг ўзи юқорида ўтган бу "Ўн икки Ҳақиқат"ларни бизга дарс бергани каби, яна минглаб важиҳларга ишорат этади.

Ҳар бир важҳ шундай қувватли бир аморадирки, Холиқимиз бизни бу дори фонийдан бир дори Боқийга юборажакдир.

Ҳам зинҳор ўйламаки, Ҳашрни иқтизо этган Асмои Илоҳийя, баҳс этганимиздек, фақат (Ҳакийм, Карийм, Роҳийм, Одил, Ҳафийз) исмларига хосдир, деб. Ундай эмас. Балки коинотнинг тадбирида кўринган бутун Асмои Илоҳийя Охиратни иқтизо этади, балки истилзом этади.

Ҳам ўйламаки, Ҳашрга далолат этгувчи коинотнинг ояти таквинийяси биз юқорида баҳс этганларгагина хосдир, деб. Ундай эмас. Балки аксар мавжудотнинг ўнг-сўлга очиладиган пардалар каби важҳлари ва кайфиятлари бордирки, бир важҳи Сониъга шаҳодат этса, дигар важҳи Ҳашрга ишорат этади. Масалан, инсоннинг аҳсани тақвимдаги ҳусну маснуъийяти Сониъни кўрсатгани каби, у аҳсани тақвимдаги қобилийяти жамиъаси ила қисқа бир вақтда завол бўлиши Ҳашрни кўрсатади. Баъзи кара бир жиҳатла икки назар ила қаралса, ҳам Сониъни, ҳам Ҳашрни кўрсатади. Масалан, аксар ашёларда кўринган ҳикматнинг танзими, иноятнинг тазйини, адолатнинг тавзини ва раҳматнинг талтифи, агар моҳиятларига боқилса, бир Сониъи Ҳакийм, Карийм, Одил, Роҳиймнинг дасти қудратидан чиққанини кўрсатадилар. Худди шунинг каби, буларнинг қуввати ва чексизликлари билан бирга у исмларнинг мазҳарлари бўлган бу фоний мавжудотнинг аҳамиятсизлиги ва оз яшашига қаралса, охират кўринади. Демакки, ҳар нарса лисони ҳол ила:    ни ўқийди ва ўқиттиради.

* * *

 

ХОТИМА

 Кўриб чиққанимиз "Ўн икки Ҳақиқат" бир-бирини таъйид этади, бир-бирини такмил этади ва бир-бирига қувват беради. Булар барчаси бирдан бирлашиб, натижани кўрсатади. Темирдай, балки олмосдай мустаҳкам бу ўн икки қалъани ёриб ўтишга ва қхисни хосинда бўлган ҳашри имонийни тебратишга қайси ваҳимнинг ҳадди сиғади?!

 مَا خَلْقُكُمْ وَلاَ بَعْثُكُمْ اِلاَّ كَنَفْسٍ وَاحِدَةٍ

ояти каримаси: "Бутун инсонларнинг яратилиши ва ҳашр этилиши Қурдати Илоҳийга бир нафар инсоннинг яратилиши ва ҳашр этилиши каби осондир", дейди, Дарҳақиқат, шундайдир. "Нуқта" номли бир рисолада Ҳашр баҳсида бу оят ифода этган ҳақиқатларни муфассил ёзган эдик. Бу ерда фақат бир қисм тамсиллари билан хулосасига ишора этажакмиз. Агар истасанг, у "Нуқта"га мурожаат эт.

 Масалан: 

وَ ِللهِ الْمَثَلُ اْلاَعْلٰى  

Мисол келтиришда айб йўқ. Дейлик, "Нуронийят сири ила" Қуёш, ўз ихтиёри билан бўлса-да бир заррага осонгина берган жилвасини худди ўшандай осонлик билан ҳадсиз шаффофотга ҳам беради.

Ҳам "Шаффофийят сири ила" бир зарраи шаффофанинг кичик кўз қорачиғи Қуёшнинг аксини сигдира олишида денгизнинг кенг сатҳига тенгдир.

Ҳам "Интизом сири ила'' бармоғи билан ўйинчоқ кемасини итарган бир кичкинтой бола улкан ҳарбий кемани ҳам итара олади.

Ҳам "Имтисол сири ила" бир нафар аскарни биргина "Юр!" амри билан ҳаракатлантарган қўмондон улкан лашкарни ҳам айни калима билан ҳаракатга келтиради.

Ҳам "Мувозана сири ила" жавви фазода бир тарози бор, фаразан у сезгир ва бениҳоя катта, унинг икки палласига иккита ёнғоқ қўйилса, уларни дарров сезади. Ва икки қуёшни ҳам ичига олиб тортади. Икки палласидаги иккала ёнгоқдан бирини осмонга, бирини ерга туширадиган қувват бор ва айни шу қувват билан икки қуёшнинг бирини аршга кўтариб, бирини фаршга туширади.

Модомики шу оддий, нуқсонли, фоний мумкинотда нуронийят ва шаффофийят ва интизом ва имтисол ва мувозана сирлари ила энг катта нарса энг кичик нарсага тенг бўлиб, ҳадсиз-ҳисобсиз нарсалар биргина нарсага тенг бўлиб кўринар экан, албатта, Қодийри Мутлақнинг зотий, ниҳоятсиз ва ғоят мукаммал бўлган қудратининг нуроний тажаллиёти ва малакутийяти ашёнинг шаффофийяти ҳамда ҳикмат ва қадарнинг интизомоти ва ашёнинг таквиний амрларига мукаммал тобеълиги, мумкинотнинг вужуди ва адамининг мусоватидан иборат бўлган имконидаги мувозанаси сири озкўп, каттакичик Унга мусови бўлганидек, бутун инсонларни биргина инсон каби бир наъра билан Ҳашрга келтира олади.

Ҳам бир нарсанинг қувват ва зааф жиҳатадан мартабаси у нарсанинг ичига зиддининг мудохаласидир. Масалан, ҳароратнинг даражоти - совуқнинг мудохаласидир. Гўзалликнинг мартабаси чиркинликнинг мудохаласидир. Зиёнинг табақоти қоронгуликнинг мудохаласидир. Лекин бир нарса зотий бўлса, оризий бўлмаса, зидди унга мудохала этолмайди. Чунки ўзаро мудохала учун икки зиднинг жамъи лозим бўлади. Бу эса маҳолдир. Демак, асл, зотий бўлган бир нарсанинг мартабалари йўқдир. Модомики Қодийри Мутлоқнинг қудрати зотийдир, мумкинот каби оризий эмасдир ҳамда мутлақ камолда экан, унинг зидди бўлган ожизликнинг унга мудохаласи маҳолдир. Демак, бир баҳорни яратиш Зоти Зулжалолга бир чечакни яратишчалик оддийдир. Агар сабабларга берилса, бир чечакни яратиш бир баҳорни яратишдек оғир келар эди. Ҳам бутун инсонларни тирилтириб, нашр этиш бир зотни тирилтиришдек осон ва қулайдир.

Масалаи Ҳашрнинг бошидан то шу еригача кўрилган тамсил суратларига ва ҳақиқатларига доир баёнотимиз Қуръони Ҳакиймнинг файзидандир. Нафсни таслим қилиб, қалбни қабул этишликка ҳозирлашдан иборатдир. Асл сўз эса, Қуръоннингдир. Зеро, сўз Удир ва сўз Унингдир. Тинглайлик-а:

 

فَلِلّٰهِ الْحُجَّةُ الْباَلِغَةُ  * فَانْظُرْ اِلٰۤى اٰثَارِ رَحْمَتِ اللهِ كَيْفَ يُحْيِى اْلاَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا اِنَّ ذٰلِكَ لَمُحْيِى الْمَوْتٰى وَهُوَ عَلٰى كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ    * 

قَالَ مَنْ يُحْيِى الْعِظَامَ وَهِىَ رَمِيمٌ * قُلْ يُحْيِيهَا الَّذِۤى اَنْشَاَهَاۤ اَوَّلَ مَرَّةٍ وَهُوَ بِكُلِّ خَلْقٍ عَلِيمٌ   * يَاۤ اَيُّهاَ النَّاسُ اتَّقوُا رَبَّكُمْ اِنَّ زَلْزَلَةَ السَّاعَةِ شَىْءٌ عَظِيمٌ * يَوْمَ تَرَوْنَهَا تَذْهَلُ كُلُّ مُرْضِعَةٍ عَمَّاۤ اَرْضَعَتْ وَتَضَعُ كُلُّ ذَاتِ حَمْلٍ حَمْلَهَا وَتَرَى النَّاسَ سُكاَرٰى وَمَا هُمْ بِسُكاَرٰى وَلٰكِنَّ عَذَابَ اللهِ شَدِيدٌ   *

اَللهُ لاَۤ اِلٰهَ اِلاَّ هُوَ لَيَجْمَعَنَّكُمْ اِلٰى يَوْمِ الْقِيَامَةِ لاَ رَيْبَ فِيهِ وَمَنْ اَصْدَقُ مِنَ اللهِ حَدِيثاً  * اِنَّ اْلاَبْرَارَ لَفِى نَعِيمٍ * وَاِنَّ الْفُجَّارَ لَفِى جَحِيمٍ    *

اِذَا زُلْزِلَتِ اْلاَرْضُ زِلْزَالَهاَ * وَاَخْرَجَتِ اْلاَرْضُ اَثْقَالَهَا * وَقاَلَ اْلاِنْسَانُ مَالَهَا * يَوْمَئِذٍ تُحَدِّثُ اَخْباَرَهَا * بِاَنَّ رَبَّكَ اَوْحٰى لَهَا * يَوْمَئِذٍ يَصْدُرُ النَّاسُ اَشْتاَتاً

لِيُرَوْا اَعْمَالَهُمْ * فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْراً يَرَهُ * وَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرّاً يَرَهُ  *

اَلْقَارِعَةُ * مَا الْقاَرِعَةُ * وَمَاۤ اَدْرٰيكَ مَا الْقَارِعَةُ * يَوْمَ يَكوُنُ النَّاسُ كَالْفَرَاشِ الْمَبْثوُثِ * وَتَكوُنُ الْجِبَالُ كَالْعِهْنِ الْمَنْفوُشِ * فَاَمَّا مَنْ ثَقُلَتْ مَوَازِينُهُ * فَهُوَ فِى عِيشَةٍ رَاضِيَةٍ * وَاَمَّا مَنْ خَفَّتْ مَوَازِينُهُ * فَاُمُّهُ هَاوِيَةٌ * وَمَاۤ اَدْرٰيكَ مَاهِيَهْ * نَارٌ حَامِيَةٌ    * وَ ِللهِ غَيْبُ السَّمٰوَاتِ وَاْلاَرْضِ وَمَا اَمْرُ السَّاعَـةِ اِلاَّ كَلَمْحِ الْبَصَرِ اَوْ هُوَ اَقْرَبُ اِنَّ اللهَ عَلٰى كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ

 

Яна булар каби Баййиноти Қуръонийянинг оятларини тинглаб, "Имон келтирдик ва тасдиқ этдик", деяйлик...

 اٰمَنْتُ بِاللهِ وَمَلٰۤئِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ اْلاٰخِرِ وَبِالْقَدَرِ خَيْرِهِ وَشَرِّهِ مِنَ اللهِ تَعَالٰى وَالْبَعْثُ بَعْدَ الْمَوْتِ حَقٌّ وَاَنَّ الْجَنَّةَ حَقٌّ وَالنَّارَ حَقٌّ وَاَنَّ الشَّفَاعَةَ حَقٌّ وَاَنَّ مُنْكَراً وَنَكِيراً حَقٌّ وَاَنَّ اللهَ يَبْعَثُ مَنْ فِى الْقُبوُرِ اَشْهَدُ اَنْ لاَۤ اِلٰهَ اِلاَّ اللهُ وَاَشْهَدُ اَنَّ مُحَمَّداً رَسُولُ اللهِ * اَللّٰهُمَّ صَلِّ عَلٰۤى اَلْطَفِ وَاَشْرَفِ وَاَكْمَلِ وَاَجْمَلِ ثَمَرَاتِ طُوبَاۤءِ رَحْمَتِكَ الَّذِى اَرْسَلْتَهُ رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ وَوَسِيلَةً لِوُصُولِنَا اِلٰۤى اَزْيَنِ وَاَحْسَنِ وَاَجْلٰى وَاَعْلٰى ثَمَرَاتِ تِلْكَ الطُّوبَاۤءِ الْمُتَدَلِّيَةِ عَلٰى دَارِ

اْلاٰخِرَةِ اَىِ الْجَنَّةِ * اَللّٰهُمَّ اَجِرْناَ وَاَجِرْ وَالِدَيْناَ مِنَ النَّارِ وَادْخِلْناَ وَادْخِلْ وَالِدَيْناَ الْجَنَّةَ مَعَ اْلاَبْراَرِ بِجَاهِ نَبِيِّكَ الْمُخْتاَرِ اٰمِينَ

 

Эй бу рисолани инсоф билан мутолаа этган қардош! "Нима учун бу "Ўнинчи Сўз"ни бирдан тамомийла англай олмаяпман", демагин ва батамом англамаганинг учун сиқилма. Чунки Ибн Синодек бир дохийи ҳикмат ҳам:

اَلْحَشْرُ لَيْسَ عَلٰى مَقاَيِيسَ عَقْلِيَّةٍ 

демиш. "Имон келтирамиз. Аммо ақл бу йўлда етолмас", дея ҳукм этмиш. Ҳам бутун Уламои Ислом: *'Ҳашр нақлий бир масаладир. Унинг далили нақлдир. Ақл билан унга етилмас", дея бир овоздан ҳукм чиқарганлар. Албатта, бу қадар чуқур ва маънан жуда юксак бир йўл бирданига бир жаддаи умумийяи ақлийя ҳукмига чиқолмас. Тақлиди синган ва таслими бузилган бу асрда Қуръони Ҳакиймнинг файзи ила ва Холиқи Роҳиймнинг раҳмати ила у теран ва юксак йўлни бу даража эҳсон этгани учун минг шукрлар этмоғимиз лозим. Чунки Имонимизнинг қутқарилишига шу кифоядир. Фаҳмлаганимиз миқдорига мамнун бўлиб, такрор мутолаа қилишлик билан зиёдалашмоғига ҳаракат қилмоғимиз лозим. Ҳашрга ақл билан етилмаслигининг бир сири шудирки, Ҳашри Аъзам Исми Аъзамнинг тажаллиси ила бўлганидан Жаноби Ҳақнинг Исми Аъзамининг ва ҳар исмининг аъзамий мартабасидаги тажаллиси ила зоҳир бўлган афъоли азимани кўрмак ва кўрсатмак билан Ҳашри Аъзам баҳор каби қулай исбот ва қатъий идрок ва таҳқиқи имон этилади.

Бу 'Унинчи Сўз"да Қуръон файзи ила шундай кўрилди ва кўрсатилди. Йўқса, ақл тор ва кичик дастурлари билан ўз бошига ўзи қолса, ожиз қолади, тақлидга мажбур бўлади...

* * *

 

("Ўнинчи Сўз"нинг муҳим бир иловаси ва қўшимчасининг биринчи бўлими)

 بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

 فَسُبْحَانَ اللهِ حِينَ تُمْسُونَ وَحِينَ تُصْبِحُونَ وَلَهُ الْحَمْدُ فِى السَّمٰوَاتِ وَاْلأَرْضِ وَعَشِيًّا وَحِينَ تُظْهِرُونَ * يُخْرِجُ الْحَىَّ مِنَ الْمَيِّتِ وَيُخْرِجُ الْمَيِّتَ مِنَ الْحَىِّ وَيُحْيِى اْلأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا وَكَذٰلِكَ تُخْرَجُونَ * وَمِنْ اٰيَاتِهِۤ أَنْ خَلَقَكُمْ مِنْ تُرَابٍ ثُمَّ اِذَاۤ أَنْتُمْ بَشَرٌ تَنْتَشِرُونَ * وَمِنْ اٰيَاتِهِۤ أَنْ خَلَقَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِتَسْكُنُوۤا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُمْ مَوَدَّةً وَرَحْمَةً إِنَّ فِى ذٰلِكَ َلاٰيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ * وَمِنْ اٰيَاتِهِ خَلْقُ السَّمٰوَاتِ وَاْلاَرْضِ وَاخْتِلاَفُ أَلْسِنَتِكُمْ وَأَلْوَانِكُمْ اِنَّ فِى ذٰلِكَ َلاٰيَاتٍ لِلْعَالِمِينَ * وَمِنْ اٰيَاتِهِ مَنَامُكُمْ بِالَّيْلِ وَالنَّهَارِ وَابْتِغَاۤؤُكُمْ مِنْ فَضْلِهِ اِنَّ فِى ذٰلِكَ َلاٰيَاتٍ لِقَوْمٍ يَسْمَعُونَ * وَمِنْ اٰيَاتِهِ يُرِيكُمُ الْبَرْقَ خَوْفًا وَطَمَعًا وَيُنَزِّلُ مِنَ السَّمَاۤءِ مَاۤءً فَيُحْيِى بِهِ اْلأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا اِنَّ فِى ذٰلِكَ َلاٰيَاتٍ لِقَوْمٍ يَعْقِلُونَ * وَمِنْ اٰيَاتِهِۤ اَنْ تَقُومَ السَّمَاۤءُ وَاْلأَرْضُ بِأَمْرِهِ ثُمَّ اِذَا دَعَاكُمْ دَعْوَةً مِنَ اْلأَرْضِ اِذَاۤ أَنْتُمْ تَخْرُجُونَ * وَلَهُ مَنْ فِى السَّمٰوَاتِ وَاْلأَرْضِ كُلٌّ لَهُ قَانِتُونَ * وَهُوَ الَّذِى يَبْدَؤُا الْخَلْقَ ثُمَّ يُعِيدُهُ وَهُوَ أَهْوَنُ عَلَيْهِ وَلَهُ الْمَثَلُ اْلأَعْلٰى فِى السَّمٰوَاتِ وَاْلأَرْضِ وَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ  

 

Иймоннинг бир қутбини кўрсатадиган бу самовий Ояти Кубронинг ва Ҳашрни исбот этадиган бу муқаддас ва улуғ далилларининг бир нуқтаи акбари ва бир ҳужжати аъзами бу 'Тўққизинчи Шуъа"да баён этилади. Латиф бир Инояти Раббониядирки, бундан ўттиз йил муқаддам ээски Саид ўзи ёзган тафсир муқаддимаси бўлмиш "Муҳокамот" номидаги асарининг охирида: "Иккинчи мақсад. Қуръoндаги Ҳашрга ишора этгувчи икки оят тафсир ва баён этилади:

نَخُو بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

деган бўйи тўхтаган, бошқа ёзолмай қолган эдим. Холиқи Роҳиймимга Ҳашрга оид далиллари ва ишоратлари ададича шукр ва ҳамдлар бўлсинким, ўшандан ўттиз йил ўтиб тавфиқ эҳсон айлади. Ва бундан тўққиз- ўн йилча аввал у икки оятдан биринчиси бўлмиш:

فَانْظُرْ اِلٰۤى اٰثَارِ رَحْمَتِ اللهِ كَيْفَ يُحْيِى اْلاَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَاۤ اِنَّ ذٰلِكَ لَمُحْيِى الْمَوْتٰى وَهُوَ عَلٰى كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ

деган Фармони Илоҳийнинг икки порлоқ ва жуда қувватли ҳужжатлари ва тафсири бўлган "Ўнинчи Сўз"ни ҳамда "Йигирма тўққизинчи Сўз"ни инъом этди, мункирларнинг овозини ўчиртирди. Яна тўққиз ва ўн йил кейин эса, иймони ҳашрийнинг ҳар қандай ҳужумга бардошли у икки метин қалъасидан иккинчиси бўлмиш бошда зикр этилган ояти акбарнинг тафсирини бу рисола ила икром этди. Хуллас, бу "Тўққизинчи Шуъа" мазкур оятлар ила ишора этилган тўққиз "Олий Мақом" ва бир муҳим "Муқаддима"дан иборатдир.

 

 

МУҚАДДИМА

 (Ушбу муқаддима Ҳашр ақидасининг жуда кўп руҳий фойдалари ва ҳаётий натижалари орасидан биргина натижаи жамъияни мухтасар шаклда ваён қилади ва ҳаёти инсонияга, хусусан, унинг ҳаёти ижтимоиясига қай даражада керакли ва зарурий эканини изҳор этади. Ва бу иймони ҳашрий ақидасининг жуда кўп ҳужжатларидан биргина ҳужжати куллиясини мухтасар шаклда кўрсатадиган ува у ақидаи ҳашрия қанчалик очиқравшан ва шубҳасиз эканини ифода эгадиган "Икки Нуқда"дан иборатдир.)

 

 БИРИНЧИ НУҚТА. Охират ақидаси ҳаёти ижтимоиянинг ҳам, шахсияи инсониянинг ҳам уссуласоси ҳамда саодати ва камолотининг асосоти эканлигига юзлаб далиллар бордир. Ўшалардан бир миқёс тарзида фақат тўрттасига ишорат этамиз.

• Биринчиси: Навъи башарнинг деярли ярмисини ташкил этгувчи болалар ўзларига даҳшатли ва йиғлатадиган бўлиб кўринадиган ўлимларга ва вафотларга фақат Жаннат ўйи ёрдамидагина чидай оладилар ва ғоят заиф, нозик вужудларида бир маънавий қувват топа оладилар. Сал нарсага тезда йиглаб юбораверадиган ғоят бардошсиз руҳий мизожлари ул Жаннат хаёли ила бир умид топиб, масрурона яшай оладилар. Масалан, бола Жаннатни тафаккур қилган ҳоли ила: "Менинг укам ва ёки ўртоғим ўлди. Жаннатнинг бир қушига айланди. Жаннатда кезади, биздан ҳам гўзал яшайди", дейди, таскин топади. Акс ҳолда, у заиф бечораларнинг қўрқув тўла кўзлари олдида ўзи каби болаларнинг ва ё катталарнинг ҳар вақт рўй бериб турган ўлимлари уларнинг бардошларини ва қувваи маънавияларини яксон қилиб, кўзлари билан бирга, руҳ, қалб, ақл каби жами латифаларини ҳам шу янглиғ йиғлаттирган бўлур эди. Ё маҳв этар ва ё девона бир бадбахт ҳайвон қилиб қўяр эди...

• Иккинчи далил: Навъи инсоннинг ярмини ташкил этгувчи кекса ва қариялар шундоқ олдиларида кутиб турган қабрга қарши фақат ҳаёти ухровияга ишонч билангина бардош қила оладилар. Ва кўп томондан боғланиб қолганлари ҳаётларининг яқинда сўнмоғига, гўзал дунёларининг беркилмоғига муқобил бир тасалли топа оладилар. Бир боладай бўлиб қолган таъсирчан руҳлари ва мизожларига ўлим ва заволдан келадиган аламли ва даҳшатли маъюсиятни фақат боқий ҳаётга умид билангина енга оладилар. Акс ҳолда, шафқатга лойиқ у муҳтарам мургаклар ва хотиржамликка, қалбий истироҳатга жуда муҳтож у ташвишдаги оталар ва оналар шундай бир руҳий вовайло ва шундай бир қалбий изтаробни ҳис этар эдиларки, бу дунё улар учун зулмотли бир зиндонга, ҳаёт эса, қайгули бир азобга айланган бўлур эди.

• Учинчи далил: Инсонларнинг ҳаёти ижтимоиясининг мадори бўлган ёшлар ва ўсмирларнинг қаттиқ ғалаёнли ҳиссиётларини, ҳаддидан ошгувчи нафс ва ҳаволарини тажовузлардан, зулмлардан, харобатдан тўхтатадиган ва ҳаёти ижтимоиянинг гўзал жараёнини таъмин этадиган нарса -фақатгина Жаҳаннам тўғрисидаги фикрдир. Аксинча, агар Жаҳаннам қўрқўвси бўлмаса, "Алҳукму лилголиб" қоидасига кўра, у сархуш ўсмирлар ҳаво ва нафсларини деб ўзларини бечора заифларга ва ожизларга, бу дунёни эса, Жаҳаннамга чевирар эдилар. Ҳамда юксак мартабадаги инсонийликни ғоятда тубан бир ҳайвонийликка айлантирардилар.

• Тўртинчи далил: Навъи башарнинг ҳаёти дунёвиясида энг жамъиятли марказ ва энг асосли ҳалқа, дунёвий саодат учун бир Жаннат ва бир нажотгоҳ, бир мустаҳкам истеҳком - оила ҳаётидир. Ва ҳар кимнинг хонадони - кичик бир дунёсидир.

Бу уй ва бу оила ҳаёти самимий, жиддий ва вафодорона ҳурмат ҳамда ҳақиқий, шафқатли ва фидокорона марҳамат билангина тирикдир ва саодатлидир. Бу ҳақиқий ҳурмат ва самимий марҳамат эса, абадий бир дўстлик, доимий бир ҳамроҳ, сармадий бир баробарлик, чексиз бир замон ва ҳудудсиз бир ҳаётда бирбири билан падарона, фарзандона, биродарона ва дўстона муносабатлар бўлиши керак, деган фикр ва ақида билангина давом эта олади. Масалан, бир чол бундай ўйлайди: "Менинг бу маҳрамим абадий бир оламда, абадий бир ҳаётда доимий бир рафиқаи ҳаётимдир. Ҳозирги кексалигининг ва хунуклигининг зарари йўқ. Чунки абадий бир гўзаллиги бор ва бир кун у ўзига қайтиб келади. Бундай бир доимий ҳамроҳ-ҳамнафаслигимиз ҳаққи-ҳурмати, ҳар қандай фидокорликни ва марҳаматни қиламан", дея кампирини гўзал бир ҳури янглиг кўриб, унга муҳаббат, шафқат ва марҳамат кўрсатади. Акс ҳолда, яъни, қисқагина бир-икки соатлик сурий рафақотдан кейин абадий бир фироқ ва айрилиққа дучор бўладиган ҳамроҳ-ҳамнафасликдан ғоят сурий, муваққат ва асоссиз бир риққати жинсия ва бир мажозий марҳамат ва бир носамимий ҳурматгина пайдо бўлади. Ҳолбуки, риққати жинсия - ҳамжинсига шафқат ҳисси ҳайвонларда ҳам бордир. Ва худди ҳайвонларда бўлгани сингари, бошқа манфаатлар ва бошқа ғолиб ҳислар у ҳурмат ва марҳаматни мағлуб этиб, дунё жаннатини жаҳаннамга айлантиради...

Хуллас, қайта тирилишликка ишонмоқликнинг юзлаб натижаларидан бири навъи инсоннинг ҳаёти ижтимоийяжига тааллуқлидир. Ва шу биргина натижанинг ҳам юзлаб жиҳат ва фойдалари бўлиб, улардан тўрттаси бўлмиш мазкур тўрт далилга бошқа далиллар ҳам қиёсланса, англашиладики, ҳақиқати ҳашриянинг ҳақлиги ва воқеъ бўлиши инсониятнинг улвий ҳақиқати ва куллий ҳожати даражасида қатъийдир. Балки инсон меъдасидаги эҳтиёжнинг мавжудлиги таомларнинг борлигига далолат ва шаҳодатидан зиёд далолат ва шаҳодат этиб турибди. Ва ҳақлигини янада зиёта билдирмоқда. Агар навъи инсон бу ҳақиқати ҳашриянинг натижаларидан маҳрум бўлса, инсонийликнинг жуда муҳим, юксак ва ҳаётбахш моҳияти худди ўлимтик каби ва ҳаром ўлган ҳайвоннинг микроб босган сассиқ гўшти каби қийматсиз даражага тушажагини исбот этади.

Инсониятнинг идораси, ахлоқи ва ижтимоийяти ила ғоят алоқадор бўлган ижтимоиййун билан ахлоқиййуннинг қулоқлари чинласин! Келсинлар, қани бу бўшлиқни нима билан тўлдира оларкинлар ва бу оғир яраларни нима билан даoлай оларкинлар!

ИККИНЧИ НУҚТА. Бу "Нуқта" ҳақиқати ҳашриянинг ҳадсиз бурҳонларидан бошқа, аркони иймониядан келадиган шаҳодатларнинг хулосасидан туғилган бир бурҳонни ғоят мухтасар бир суратда баён қилади.

Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссолату вассаламнинг Рисолатига далолат этгувчи жамики мўъжизалари ва Нубувватининг барча далиллари ва ҳаққониятининг жами бурҳонлари ҳақиқати ҳашриянинг ҳақлигини кўрсатади ва исбот этади. Чунки ҳаёти давомида бу Зот қилган барча даъво аввало ваҳдоният масаласида, ундан сўнгра Ҳашр масаласида марказлашади. Бундан ташқари, умум пайғамбарларни тасдиқ этган ва тасдиқ эттирган ҳамма мўъжизалари ва ҳужжатлари ҳам айни шу ҳақиқатга шаҳодат этади. Яна,

 وَبِرُسُلِهِ  калимасининг шаҳодатини очиқ далил даражасига чиқарувчи وَبِكُتُبِهِ нинг шаҳодати ҳам айни шу ҳақиқатни кўрсатади. Яъни:

 Бошда Қуръони Мўъжизул Баённинг ҳаққониятини исбот этгувчи жами мўъжизалари, ҳужжатлари ва ҳақиқатлари ҳақиқати ҳашриянинг ҳақлигига ва албатта рўёбга чиқишига шаҳодат этиб, исботлайдилар. Чунки Қуръоннинг деярли учдан бир қисми Ҳашр масаласидан иборатдир ва кўпгина қисқа суралари ҳам ғоят қувватли ҳашрий оятлар билан бошланади. Минглаб оятлари очиқчасига ва ишоратан айни ҳақиқатдан хабар беради. Исбот этади, кўрсатади. Масалан

اِذَا الشَّمْسُ كُوِّرَتْ * يَاۤ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمْ اِنَّ زَلْزَلَةَ السَّاعَةِ شَىْءٌ عَظِيمٌ * اِذَا زُلْزِلَتِ اْلاَرْضُ زِلْزَالَهَا * اِذَا السَّمَاۤءُ انْفَطَرَتْ * اِذَا السَّمَاۤءُ انْشَقَّتْ * عَمَّ يَتَسَاۤءَلُونَ *  هَلْ أَتٰيكَ حَدِيثُ الْغَاشِيَةِ 

га ўхшаб, ўттиз-қирқ суранинг бошида бутун қатъийят ила ҳақиқати ҳашрияни коинотнинг энг аҳамиятли ва вожиб бир ҳақиқати эканини кўрсатади ва, шу билан бирга, бошқа оятлар ҳам ул ҳақиқатнинг турли хил далилларини баён этиб, ишонтиради.

Ажабо, биргина оятининг ишоратиёқ кўзимиз ўнгида исломий илмларнинг турли илмий ва кавний ҳақиқатларини бизга мева қилиб бераётган бир Китобнинг шу каби яна минглаб шаҳодатлари ва даъволари туфайли кундай равшан бўлган иймони ҳашрийнинг ёлғон бўлиши қуёшни инкор этишдай, балки коинотни йўққа чиқаришдай бир гап эмасми ва бу нарса юз даража маҳол ва ботил эмасми?!

Ажабо, бир султоннинг биргина ишоратани ёлгонга чиқармаслик учун баъзан бир ҳарбий ўрду ҳаракатга келиб, урушга киргани ҳолда, жуда жиддий ва иззатли Султоннинг минглаб сўзлари, ваъдалари ва таҳдидларини ёлгонга чиқармоқ мақбулмидир ва У ноҳақ бўлуви мумкинмидир?!

Ажабо, сонсаноқсиз руҳларга, ақлларга, қалбларга, нафсларга ҳақ ва ҳақиқат доирасида ўн уч асрдан бери тўхтовсиз равишда ҳукм этиб келаётган, тарбия ва идора қилаётган бу маънавий Султони Зийшоннинг биргина ишорати шундай бир ҳақиқатни исбот этмоққа кифоя экан, бу ҳақиққати ҳашрияни минглаб очиқ далиллар ила кўрсатиб, исбот қилганидан кейин ҳам у ҳақиқатни танимаган бир жоҳил аҳмоқ учун жаҳаннам азоби лозим бўлмасми ва бу азоб унинг учун айни адолат эмасми?!

Ҳамда ҳар бири ўз замонига ва ўз даврига ҳукм этган жамики самовиий саҳифалар ва муқаддас китоблар ҳам бутун истиқболга ва умум замонларга ҳукмрон бўлган Қурьоннинг тафсилот ила, изоҳот ила такрор ва такрор баён этгани ва исбот қилгани ҳақиқати ҳашрияни ўз асрларига ва замонларига кўра қатъий қабул этадилар. Шу билан бирга, баёни тафсилотсиз ва пардали ва мухтасар бир суратда-ю, аммо даъволари ва исботлари қувватли бир тарзда бўлган Қуръоннинг даъвосини минглаб имзолар ила тасдиқ қиладилар

Ушбу баҳс муносабати ила "Рисолаи Муножот"нинг охиридаги "Иймони бил-явмил-охир" рукни ва, хусусан, "Русул" ва "Кутуб"нинг шаҳодати муножот суратида зикр этилган жуда қувватли, натижали ҳамда жами ваҳималарга чек қўядиган бир ҳужжати ҳашрия ҳеч бир ўзгаришсиз бу ерга киритилаётир. Яъни, муножотда бундай дейилгандир:

Эй Робби Роҳиймим!

Расули Акромингнинг таълими ва Қуръони Ҳакиймнинг дарси ила англадимки, авввало, Қуръон ва Расули Акром, сўнгра барча муқаддас китоблар ва пайғамбарлар бу дуннёда ва ҳар тарафда намуналари кўрилаётган жалолли ва жамолли исмларингнинг тажаллилари янада порлоқ бир шаклда абадул абадда давом этажагига; ва бу фоний оламда роҳиймона жилвалари, намуналари кўрилаётган эҳсонотингнинг янада ойдин бир тарзда Дори Саодатда давом этмоғига ва боқий қолмоғига; ва бу қисқа ҳаёти дунёвияда уларни завқ ила тамоша қилаётган ва муҳаббат ила ошно бўлаётган муштоқларнинг абадий ҳаётда ҳам дўст бўлиб қолмоқларига ва бирга юрмоқларига ижмоъ ва иттифоқ ила шаҳодат, далолат ва ишорат қиладилар.

Ҳам, юзлаб очиқравшан мўъжизаларингга ва қатъий оятларингга таянган ҳолда, бошда Расули Акрам ва Қуръони Ҳакийминг, сўнгра барча нуроний руҳларнинг соҳиблари бўлмиш пайғамбарлар ва барча мунаввар қалбларнинг қутблари бўлмиш валийлар ва жамики ўткир, нурли ақлларнинг маъданлари бўлмиш сиддиқийнлар барча Суҳуфи Самовияда ва Кутуби Муқаддасада сен такрортакрор қилганинг минглаб ваъдаларингга ва таҳдидларингга суянган ҳолда; ҳамда сенинг охиратни иқтизо этгувчи қудрат, раҳмат, иноят, ҳикмат, жалол ва жамол каби муқаддас сифатларингга ва шаънларингга ва сенинг Иззати Жалолингга ва Салтанати Рубубиятингга эътимод этган ҳолда; охират изларини ва томчиларини билдирадиган ҳадсиз кашфиётларингга ва мушоҳадаларингга ва ъилмаляақийн ва ъайнал,яқийн даражасидаги эътиқод ва иймонларига кўра, инсонларга саодати абадиянинг хушхабарини билдирмоқдалар... Аҳли залолат учун Жаҳаннам ва аҳли ҳидоят учун Жаннат борлигини хабар бериб эълон қиладилар. Мустаҳкам иймон этиб шаҳодат этадилар.

Эй Қодийри Ҳакийм! Эй Роҳмани Роҳийм! Эй Содиқул-Ваъдил-Карийм! Эй иззат ва азамат ва жалол соҳиби Қаҳҳори Зулжалол!..

Бу қадар лсодиқ дўстларингни ва бу қадар ваъдаларингни ва бундай сифат ва шуунотингни ёлгонга чиқармоқ, такзиб этмоқ ва Салтанати Рубубиятингнинг қатъий тақозо қилган нарсаларини ёлгонга чиқариб адо қилмаслик ва сен севган ва сени тасдиқлаш ва сенга итоат этишла ўзларини сенга севдирган ҳадсиз мақбул қулларингнинг охиратга тааллуқли ниҳоясиз дуоларини ва даъволарини рад этмоқ, тингламаслик, куфр ва исён ила, сенинг ваъдаларингни ёлгонга чиқариш ила сенинг азаматингга ва буюклигингга тегиб кетадиган ва Иззати Жалолиннга қарши келадиган ва Улуҳийятингнинг ҳайсиятига ишлашган ва шафқати Рубубийятингни мутаассир этадиган аҳли залолатни ва аҳли куфрни ҳашрнинг инкорида тасдиқлашликдан юз минглаб даража муқаддассан ва ҳадсиз даража муназзаҳ ва олийсан. Бундай бир ниҳоятсиз зулмдан ва беҳад бир хунукликдан сенинг ул чексиз адолатингни, ниҳоятсиз Жамолингни ва ҳадсиз Раҳматингни бениҳоя муқаддас тутамиз. Ва бутун қувватимизла иймон келтирамизки, сенинг ул юз минглаб содиқ элчиларинг ва Салтанатингнинг бағоят тўғри далолатчилари бўлмиш анбиё, асфиё, авлиёларинг ҳаққал-яқийн, ъайнал-яқийн, ъилмал-яқийн суратида ухровий раҳмат хазиналарингга, олами бақодаги эҳсонотингнинг дафиналарига ва Дори Саодатда батамом намоён бўлгувчи гўзал исмларингнинг хориқо жилваларига шаҳодатлари ҳақ ва ҳақиқатдир. Ва ишоратлари тўғри ва мутобиқдир. Ва башоратлари содиқ ва воқеъдир. Ва улар ҳақиқати акбари ҳашрия жамики ҳақиқатларнинг манбаъи, қуёши ва хомийси бўлган "ҲАҚ" исмингнинг энг юксак нури эканлигига иймон келтирган ҳолда, сенинг амрингга биноан сенинг қулларингга Ҳақ доирасида дарс бериб келмоқдалар. Ва ҳақиқатнинг ўзгинасида таълим бермоқдалар. (Ё Робб! Уларнинг дарс ва таълимларининг ҳаққиҳурмати учун бизга ва "Ризолаи Нур" талабаларига иймони комил ва ҳусни хотима бер! Ва бизларни ул зотларнинг шафоатларига ноил айла, омийн...)

Ҳам, Қуръоннинг, балки бутун самовий китобларнинг ҳаққониятини исбот қиладиган барча далил ва ҳужжатлар ҳамда Ҳабибуллоҳнинг, балки жами анбиёларнинг нубувватларини исбот этадиган барча мўъжиза ва бурҳонлар охиратнинг ҳақлигига қандай далолат қилсалар, худди шунингдек, Вожибул Вужуднинг борлигига ва бирлигига шаҳодат этадилган жуда кўп далил ва ҳужжатлар ҳам ҳаммаси тўласича Рубубийят ва Улуҳийятнинг энг буюк мадори ва мазҳари бўлган Дори Саодатнинг ва Олами Бақонинг борлигига ва бир кун келиб очилмоғига шундай шаҳодат этадилар. Чунки Зоти Вожибул Вужуднинг ҳам мавжудияти, ҳам жамики сифатлари, ҳам аксар исмлари, ҳам Рубубийят, Улуҳийят, Раҳмат, Иноят, Ҳикмат, Адолат сингари васфлари ва шаънлари лозим даражада охиратни иқтизо қилади; ва вожиб даражасида боқий бир оламнинг кераклигини кўрсатади; ва зарурат даражасида мукофот ва жазо учун ҳашрни ва нашрни истайди.

Ҳа, модомики Азалий ва Абадий бир Аллоҳ бор экан, албатта, Салтанати Улуҳийятининг битмас-туганмас мадори бўлган охират ҳам бордир. Ва модомики бу коинотда ва барча жонзотларда ғоят ҳашматли, ҳикматли ва шафқатли бир Рубубийяти Мутлақа бор ва у ҳар нарсада кўринаетган экан, албатта, ул Рубубийятнинг ҳашматини тубанликдан ҳикматини беҳудаликдан, шафқатини туҳматдан асрагувчи абадий бир Дори Саодат бўлажак ва у ерга кирилажакдир.

Ҳам, модомики кўзга кўриниб турган бу ҳадсиз инъомлар, эҳсонлар, лутфлар, карамлар, иноят ва раҳматларнинг барчаси ғайб пардаси орқасида бир зоти Роҳмани Роҳиймнинг борлигини сўнмаган ақлларга, ўлмаган қалбларга кўрсатаётган экан, албатта, инъомни истеҳзодан, эҳсонни ёлғонламакдан, иноятни адоватдан, раҳматни азобдан ва лутфу карамни хоинликдан ажратиб, эҳсонни эҳсон ва неъматни неъмат этадиган бир Олами Боқийда бир ҳаёти боқия бор ва бўлажакдир.

Ҳам, модомики баҳор фаслида заминнинг тор саҳифасида, хатосиз равишда, юз минглаб китобни бир-бирининг ичида ёзгувчи бир Қалами Қудрат ва кўз ўнгимизда тинимсиз ишлаётир экан; ва ул қалам эгаси юз минг карра аҳд ва ваъда ила: "Бу тор жойда, аралаш-қуралаш ва бир-бирининг ичида ёзилган бу баҳор китобидан ҳам осонроқ шаклда кенг бир ерда гўзал ва ўлмас бир китоб ёзажакман ва сизларга ўқиттиражакман", дея жамики фармонларида у китоб ҳақида баҳс юритган экан, албатта ва ҳарҳолда, у китобнинг асли ёзилган, ҳашр ва нашрни рўёбга чиқариш ила ҳошиялари ҳам ёзилажакдир! Ва барчанинг дафтари аъмоли унда қайд этилажакдир.

Ҳам, бу Замин ўз багридаги махлуқотининг кўплиги жиҳати билан ва узлуксиз ўзгаришдаги юз минглаб хил завил-ҳаёт ва забил-арвоҳга маскан, манба, фабрик, ташҳиргоҳ ва машҳари бўлиши эътибори ила, бу коинотнинг қалби, маркази, хулосаси, натижаси ва сабаби хилқати сифатида шундай бир буюк аҳамияти борки, ўзи кичик бўлишига қарамай, улкан самовотга тенг қўйилгандир. Самовий фармонларда доимо:

رَبُّ السَّمٰوَاتِ وَاْلاَرْضِ

  дейилади. Ва модомики навъи бани Одам бор ва у шундай моҳиятдаги Заминнинг ҳар тарафига ҳукмини ўтказади ва аксар махлуқотни тасарруф қилади; ҳам аксари жонли мавжудотни бўйинсундириб, ўз атрофига тўплаган; ва Заминнинг аксар маснуъотини ўз ҳавасотининг ўлчовлари ва эҳтиёжоттининг дастурлири ила шундай чиройли равишда тартиблайди, намойиш этади, зийнатлайди ва ғоят антиқа навъларини рўйхатга олганмисол жамлаб безатадики, нафақат инс ва жиннинг назарларини, балки самовот аҳлининг ҳамда коинотнинг назари диққатларини ва тақдирларини, коинот соҳибининг назари истеҳсонини жалб этади ва бу билан ғо'ят катта бир аҳамият ва қиймат олади; ва бу жиҳатдан бу коинотнинг ҳикмати хилқати ва буюк натижаси ва қийматли меваси ва Ернинг халифаси эканини фанлари, санъатлари ила кўрсатади; ва динёда Сонеъи Оламнинг мўъжизали санъатларини бағоят гўзал равишда намойиш қилаётгани ва бир низом бераётгани учун бу навъи Бани Одам ҳар қанча исёни ва куфри билан бирга дунёда қолдирилиб, азоби кечиктирилаётир ва бу хизмати эвазига мухлат берилиб, маваффақиятга эришаётир экан...

Ва модомики бундай моҳиятдаги навъи Бани Одам мизожи ва хилқати жиҳатидан ғоят заиф ва ожиздир; ва шу ғоят ожизлиги ва фақирлиги устига яна ҳадсиз эҳтиёжлари ва аламлари бўлгани ҳолда қуввати ва ихтиёридан устун бўлмиш улкан Курраи Арзни шу навъи инсонга лозим ҳар турли маъданларга кон, ҳар турли таомларга омбор, ҳушига ёқадиган ҳар турли молларга тўла бир дўкон қилиб қўйган ғоят кучли ва ҳикматли ва шафқатли бир Мутасарриф борки, ул Зот навъи инсонга шу тарз боқади, парваришлайди ва истаган нарсаларини беради экан...

Ва модомики ҳақиқати шундай бўлган бир Робб ҳам инсонни севади, ҳам ўзини инсонга севдиради; ҳам боқийдир, ҳам боқий оламлари бор; ҳам ҳар ишни адолатла ҳал этади ва ҳар нарсани ҳикматла яратади; ҳам бу қисқа ҳаёти дунёвияда ва бу қисқагина умри башарда ва бу муваққат ва фоний заминда у Ҳокими Азалийнинг салтанатининг ҳашмати ва ҳокимиятининг сармадияти қарор топмаётир; ва навъи инсонда кўринаётган ва коинотнинг интизомига, адолат ва мувозаналарига ва ҳусни жамолига зид ва қарши жуда катта зулмлари ва исёнлари ҳамда валинеъматига - уни шафқатла парвариш этган Зотга қарши хиёнатлари, инкорлари, куфрлари бу дунёда жазосиз қолиб, ғаддор золим ҳаётини роҳатда, бечора мазлум эса умрини машаққатлар ичида кечираётир экан, агар қайта тирилиш бўлмаса, у гаддор золимлар ҳам, у маъюз мазлумлар ҳам вафот ила бир хил натижа топар эдиларки, бу эса, аломатлари умум коинотда кўриниб турган Адолати Мутлақнинг моҳиятига бутунлай зиддир ва адолат соҳиби бўлмиш ул ЗСУГ бу ишни шундоқ қолдирмас, бу ҳолга рози бўлмас!

Ва модомики коинотнинг соҳиби заминни ва заминдан навъи инсонни танлаб олиб, унга ғоят буюк бир мақом, бир аҳамият бергани янглиғ навъи инсон ичидан ҳам ўзининг Рубубийятидан кўзлаган мақсадларига мувофиқ келган ва иймону таслим ила ўзларини Унга севдирган ҳақиқий инсонлар бўлмиш анбиё, авлиё в^ асфиёларни танлаб олиб, ўзига дўст ва мухотаб қилиб, уларга мўъжизалар ва тавфиқлар бериб икром эттан, душманларини эса, самовий зарбалар ила азоблаётир экан...

Ва бу қийматли ва севимли дўстларининг ичидан ҳам уларнинг имоми ва фахри бўлмиш Муҳаммад алайҳиссолату вассаламни танлаб олиб, Курраи Арзнинг ярмисини ва навъи инсоннинг бешдан бирини узоқ асрлардан бери ул муборак Зотнинг нури ила нурлантириб турибди... худди бу коинот Унинг учун яратилгандек, жамики ғояларни У орқали ва Унинг дини ила ва Қуръони ила намоён этаётир; ва у ғоят қийматли, миллионлар санагача яшай оладиган ҳадсиз хизматларининг ҳақини чексиз бир замонда олмоққа мустаҳак ва лойиқ бўлгани ҳолда, ғоят кўп машаққатлар ва мужоҳадалар ичра ўтадиган олтмиш уч йилдай қисқа бир умр берилди. Ажабо, ҳеч бир жиҳатла ҳеч бир имкони, ҳеч бир эҳтимоли ва ҳеч бир қобилияти бормики, у Зот барча амсоли ва дўстлари билан бирган қайта тирилмасин? Ва ҳозир ҳам руҳан тирик ва ҳаёт бўлмасин? Ва абадий йўқликка маҳв бўлган бўлсин? Хаша, юз минг карра хойо ва калло!

Ҳа, бутун коинот ва ҳақиқати олам уларнинг қайта тирилишини даъво қилади ва ҳаётини Соҳиби Коинотдан талаб этади. Ва модомики... Еттинчи Шуъо бўлган "Оятул Кубро"да бири биттадан ноғ қувватида ўттиз учта ижмои азийм исбот эттанларки: бу коинот бир қўлдан чиққан ва ягона бир Зотнинг мулкидир ва улар камолоти Илоҳиянинг сабабчиси бўлмиш Ваҳдатини ва Аҳадиятини очиқойдин кўрсатмишлар ва Ваҳдат ва Аҳадият ила бутун коинот у Зоти Воҳиднинг амри остидаги аскарлари ва тобеъ маъмурлари ҳукмига ўтади ва охиратнинг келишлиги билан камолоти қадрсизланишдан, адолати мутлақаси истеҳзоли гадри мутлақадан, ҳикмати оммаси сафоҳатли ҳикматсизликдан ва поёнсиз раҳмати маъносиз азобдан ва қудратанинг иззати залилона ожизликдан қутуладилар ва покланадилар экан...

... албатта ва албатта ва ҳаҳолда, иймони Биллаҳнинг юзлаб ҳикматларидан юқорида саналган бу саккиз "модомики"да зикр этилган ҳақиқатлар тақозо этадики, қиёмат қўпажак, Ҳашр ва нашр бўлажак. Жазо ва мукофот уйи очилажакдир!.. Токи заминнинг мазкур аҳамияти ва марказияти ҳамда инсоннинг аҳамияти ва қиймати ҳақиқий суратда юзага чиқсин. Ва Арз ва инсоннинг холиқи ва робби бўлган Мутасаррифи Ҳакиймнинг мазкур адолати, ҳикмати, раҳмати, салтанати қарор топсин. Ва ул Боқий Роббнинг мазкур ҳақиқий дўстлари ва муштоқлари абадийга йўқ бўлиб кетишдан халос бўлсинлар. Ва ул дўстларнинг энг улуғи ва энг қийматлиси бутун коинотни мамнун ва миннатдор этган қудсий хизматларининг мукофотини кўрсин. Ва Султони Сармадийнинг камолоти нуқс ва қусурдан, қудрати ожизликдан, ҳикмати сафоҳатдан, адолати зулмдан поклиги ва муқаддаслиги ва холислиги зуҳур этсин!

Ал-ҳосил: Модомики Аллоҳ бор экан, албатта, оҳират ҳам бордир.

Ҳам, мазкур уч аркони иймония ўзларини исботлаб турган жамики далиллари ила Ҳашрга қандай шаҳодат ва далолат қилаётган бўлса, худди шунингдек,

 وَبِمَلٰۤئِكَتِهِ وَبِالْقَدَرِ خَيْرِهِ وَشَرِّهِ مِنَ اللهِ تَعَالٰى

бўлган икки рукни иймания ҳам Ҳашрни лозим тутиб, қувватли бир суратда олами бақога шаҳодат ва далолат қилади. Яъни:

Малоикаларнинг борлигини ва уларнинг вазифаи убудийятларини исботлайдиган барча далиллар ва ҳадсиз шоҳидликлар, айтилган сўзлар ҳаммаси олами арвоҳнинг ва олами ғайбнинг ва олами охиратнинг ва кежакада инсу жинлар ила шонлантириладиган Дори Саодатнинг, жаннат ва жаҳаннамнинг мавжудлигига далолат қилади. Чунки малоикалар бу оламларни изни Илоҳий ила кўра оладилар ва унга кирадилар. Ҳазрати Жаброил янглиғ инсонларла кўришган жамики Малоикаи Муқаррабийн бир овоздан мазкур оламларнинг борлигидан ва улар бу оламларда сайр қилганликларидан хабар берадилар. Ҳали ўзимиз кўрмаган Амриқо қитъасининиг мавжудлигини у ердан келганларнинг хабарларидан равшан билганимиз каби, малоикаларнинг юз тавотур қувватидаги хабарлари орқали Олами Бақонинг ва Дори Охиратнинг, жаннат ва жаҳаннамнинг борлигига ҳам ўшандай қатьийят ила иймон келтирмоқ керакдир ва шиндай иймон келтирамиз ҳам.

Ҳам, "Йигирма олтинчи Сўз" бўлмиш "Рисолаи Қадар"да иймони билқодар рукнини исбот этган ҳамма далиллар Ҳашрга ва қиёмат куни дафтари аъмолларнинг очилишига, мезони акбарда амалларнинг ўлчанишига далолат қилади. Чунки ҳар нарсанинг муқаддаротини кўзимиз ўнгида низом ва мезон лавҳаларига қайд этмак ва ҳар зиҳаётнинг саргузашти ҳаётияларини қувваи ҳофизаларида, уруғларида ва бошқа мисолий лавҳаларида ёзмак ва барча руҳ эгаларининг, хусусан, инсонларнинг дафтари аъмолларини лавҳи маҳфазага ўзидек кўчирмак... қадар, ҳакиймона тақдир, мудаққиқона бир қайд ва ҳафийзона бир китобат этмак - бу ишлар фақат ва фақат Маҳкамаи Куброда умумий бир муҳокама натижасида белгиланадиган доимий бир мукофот ва мужозот учун бўлиши мумкин. Йўқса, атрофлича битилган нозикданнозик у қайдлар буткул маъносиз ва фойдасиз бўлиб қолар эди. Ҳикматга ва ҳақиқатга зид бўлар эди. Ҳам, агар Ҳашр куни келмаса, Қалами Қадар ила битилган бу китоби коинотнинг жамики ҳақиқий маънолари бузилар эдики, бундай бўлиши ҳеч бир жиҳатдан мумкин эмас ва бу эҳтимол мана шу коинотнинг борлигини кўриб туриб инкор этишдек бир маҳол фикрдир, балки бир бемаъниликдир...

Ал-хосил. Иймоннинг беш рукни барча далиллари ила Ҳашр ва Нашрнинг содир бўлишига ва мавжудлигига ва Дори Охиратнинг борлигига ва очилмоғига далолат этиб, уларни истайди, шоҳидлик билдириб, талаб қилади. Хуллас, ҳақиқати Ҳашриянинг азаматига тўла мувофиқ бўлган бундай азаматли ва собит таянчу бурҳонлар мавжудлиги учун Куръони Мўъжизул Баённинг қарийб учдан бири Ҳашр ва Охират баҳсини ташкил этади, ҳақиқати Ҳашрияни бутун ҳақоиқига тамал тоши ва уссул асоси қилади ва ҳар нарсани шунинг усгига барпо этади...

(Муқаддима ниҳоясига етди.)

 

 ИЛОВАНИНГ ИККИНЧИ БЎЛИМИ

 

 (Бошда келтирилган оят мўъжизона бир тарзда тўққиз табақа ҳашр далилларига ишорат этади, ўшаларга доир 'Тўққиз мақом"дан 'Биринчи Мақом".)

 فَسُبْحَانَ اللهِ حِينَ تُمْسُونَ وَحِينَ تُصْبِحُونَ * وَلَهُ الْحَمْدُ فِى السَّمٰوَاتِ وَاْلأَرْضِ وَعَشِيّاً وَحِينَ تُظْهِرُونَ * يُخْرِجُ الْحَىَّ مِنَ الْمَيِّتِ وَيُخْرِجُ الْمَيِّتَ مِنَ الْحَىِّ وَيُحْيِى اْلأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا وَكَذٰلِكَ تُخْرَجُونَ

 

бўлган парчадаги формони ҳашрга доир бу ерда кўрсатилаётган очиқ бурҳони ва қатьий ҳужжати баён ва изоҳ этилажак, иншааллоҳ. Ҳошия.

 

Ҳошия. У мақом ҳали ёзилмаган ва ҳаёт масъалалари Ҳашрга муносабатдор бўлгани учун бу ерга кирган. Лекин ҳаётнинг охирида "қадар рукни"га ишорати жуда нозик ва терандир.

 

Ҳаёт (ҳақидаги баҳс)нинг йигирма саккизинчи хоссасида баён қилинган эдлики: Ҳаёт иймоннинг олтала рукнига ҳам қарайди, уларни исбот этади ва уларнинг барпо этилишига ишоралар қилади.

Ҳа, модомики бу коинотниниг энг муҳим натижаси ва меваси ва ҳикмати хилқати ҳаёт экан, албатта, у ҳақиқати олия бу фоний, қисқа, нуқсли ва аламли ҳаёти дунёвияга хос эмасдир. лБалки ҳаётнинг йигирма тўққиз хоссаси ила моҳиятининг азамати англашилган шажараи ҳаётнинг ғояси, натижаси ва ул шажаранинг азаматига лойиқ меваси - ҳаёти абадийядир ва ҳаёти ухровийядир ва тошию дарахтию тупроғи ила ҳаётдор бўлган Дори саодатдаги ҳаётдир. Акс ҳолда, сон-саноқсиз жиҳозоти муҳимма ила жиҳозланган ҳаёт шажараси шуур эгалари учун, хусусан, инсон учун мевасиз, фойдасиз ва ҳақиқатсиз бўлиши лозим келар эди. Ва сармояси ва жиҳозоти жиҳатидан бир чумчуқдан, масалан йигирма мартаба баланд турадиган ва бу коинотнинг ва зиҳётнинг энг муҳим, энг юксак ва аҳамиятли махлуқи бўлган инсан саодати ҳаёт жиҳатидан у чумчуқдан йигирма мартаба тубан тушиб, энг бадбахт, энг залил бир вечора бўлар эди...

Ҳам, энг қийматли ҳисобланмиш ақл ҳам ўтмиш замоннинг хузну аламларини ва келажак замоннинг қўрқувларини ўйлаш ила инсон қалбини доим эзиб, бир лаззатга тўққиз аламни қўшгани боис энг мусибатли бир бало бўлар эди. Бу эса, юз даража ботилликдир. Демак, бу ҳаёти дунёвия охиратга иймон рукнини қатъий исбот қилади ва ҳар баҳорда Ҳашрнинг уч юз мингдан зиёд намуналарини кўзимизга кўрсатади.

Ажабо, сенинг жисмингда ва сенинг ҳовли, боғингда ве сенинг ватанингда сенинг ҳаётингга лозим ва муносиб бўлган бутун лавозимотни ва жиҳозотни ҳикмат, иноят ва раҳмат ила тайёр қилган ва вақтида етиштирган, ҳатто сенинг меъдангнинг боқийлик орзусида, яшаш орзусида қилган хусусий ва жузъий ризқ дуосини билган ва эшитган ва ҳадсиз лазиз таомларла ул дуонинг қабул бўлганини кўрсатган ва меъдани мамнун этган бир Мутасаррифи Қодийр, ҳеч мумкинмидирки, сени билмасин ва кўрмасин ва навъи инсоннинг энг буюк ғояси ҳисобланган ҳаёти абадияга лозим сабабларни муҳайё қилмасин? Ва навъи инсоннинг энг буюк ва энг аҳамиятли, энг лойиқ ва умумга хос дуои бақосини ҳаёти ухровияни барпо этиш ва жаннатни яратиш ила қабул этмасин? Ва коинотнинг энг муҳим махлуқи, балки заминнинг султони ва натижаси бўлмиш навъи инсоннинг аршу фаршни ларзага соладиган умумий ва ғоятда қувватли дуосини эшитмасдан, кичик бир меъдага кўрсатган эътиборичалик унга аҳамият бермасин, мамнун этмасин? Ва Камоли Ҳикматини ва бениҳоят раҳматини инкор эттирсин? Хаша, юз минг карра хаша!..

Ҳам, ҳеч қабилмидирки, ҳаётдаги энг кичик нарсанинг энг яширин сасинида эшитсин, дардини тингласин, дармон берсин ва нозини кўтарсин, камоли диққат ва эътибор ила парваришласин, аҳамиятла хизмат кўрсаттирсин ва энг катта махлуқотини унга хизматкор қилсинда, аммо энг буюк ва қийматли, боқий ва ноздор бир тирик мавжудотнинг кўк садоси каби юксак овозини эшитмасин?! Ва унинг жуда муҳим бақо дуосини ва нозини ва ниёзини назарга илмасин! Бу худди шунга ўхшайдики, масалан, бир аскарнинг жиҳозини ва идорасини диққатла таъминласину, аммо мутеъ ва муҳташам лашкарга ҳеч қарамасин. Заррани кўрсинда, қуёшни кўрмасин. Бир чивиннинг товушини эшитсинда, аммо момақалдироғини эшитмасин. Хаша, юз минг марта хаша!..

Ҳам, ҳеч бир жиҳатла ақл қабул этармики, раҳмати ва муҳаббати чексиз, ниҳоят даражада шафқатли ва ўз санъатини жуда севгувчи ва ўзини хам севдириб, ўзини севганларни янада зиёда севгувчи бир Зоти Қодийри Ҳакийм ўзини энг кўп севадиган ва севимли ва севилган ва сонеъига фитратан нажот истагида ёлборадиган ҳаётни, ҳаётнинг зоти ва гавҳари бўлмиш руҳни ўлдириш ила абадийга йўқотиб, ул севгили муҳиббини ва ҳабибини абадиян ўзидан ихлосини қайтарсин, бездирсин, даҳшатли тарзда ранжитиб, сирри раҳматини ва нури муҳаббатини ўзи инкор этсин ва бошқаларга ҳам инкор эттирсин?! Хаша, юз минг карра хаша ва калло?..

Бу коинотни ўз жилваси ила жилолантирётган бир Жамоли Мутлақ ва барча махлуқотни севинтираётган бир Раҳмати Мутлақо бундай чексиз бир чиркинликдан ва мутлақ қабиҳликдан ва биндай бир зулми мутлақдан, бир марҳаматсизликдан, албатта, бениҳоя даражада муназзаҳ ва муқаддасдир.

Натижа: модомики дунёда ҳаёт бор экан, албатта, инсонлар орасидан ҳаётнинг сирини англаб етганлар ва ҳаётини суистеъмол этмаганлар Дори Бақода ва Жаннати Боқияда боқий бир ҳаётга муяссар бўлажакдирлар. Аманна-а...

Ва ҳам ер юзидаги мавжуд порлоқ нарсалар қуёшнинг аксидан ялтираши, денгизлар узра мавж ургувчи кўпиклар зиёнинг нури ила жилваланиб-сўниб туриши, яна такрор ҳосил бўлган кўпиклар ҳам аввалгилари каби, хаёлий қуёшчаларга бир оиналик қилишлари шу нарсани очиқ-ойдин кўрсатадики, ул нурлар биттагина юксак қуешнинг жилваи инъикосидирлар ва қуёшнинг мавжудлигини ҳар хил тиллар ила ёд этаётирлар ва нур толалари ила унга ишора қилаётирлар. Худди шунинг каби, Зоти Ҳаййи Қоййумнинг "Муҳйий" исмининг жилваи ъазами ила саҳро устидаги ва денгиз ичидаги зиҳаётларнинг Қудрати Илоҳий ила бир порлоб, сўнг орқаларидан келаётганларга ўрин бўшатмак учун "Ё Ҳайй" дея ғайб пордаси ортида ғойиб болишлари Ҳаёти Сармадия соҳиби бўлган Зоти Ҳаййи Қоййумнинг ҳаётига ва вужуби вужудига шаҳодат ва ишоратлар қиладилар. Худди шунинг каби, умум мавжудотнинг танзиминда асари кўринган Илми Илоҳига шаҳодат этган барча далиллар ва коинотга тасарруф этган қудратни исбот этган барча ҳужжатлар ва Каломи Роббоний ва Ваҳйи Илоҳийнинг мадори бўлган Рисолатларни исбот этган барча аломатлар, мўъжизалар ва ҳоказо... Етти сифоти Илоҳияга шаҳодат этган барча далоил, шаҳодат, ишорат этадилар. Чунки, масалан, бир нарсада кўриш хусусияти бор бўлса, демак, ҳаёти ҳам бордир. Эшитиш бор бўлса, ҳаёти борлигининг аломатидир. Сўзланиш бор бўлса, ҳаётинингда борлигига ишора этади. Ихтиёр, ирода бор бўлса ҳаётни кўрсатади. Худди шунинг каби, бу коинотда мавжудлиги асоратларидан ҳақ ва равшан бўлган Қудрати Мутлақа, Иродаи Шомила ва Илми Муҳит каби сифатлар барча далиллари ила Зоти Ҳаййи Қоййумнинг ҳаётига ва вужуби вужудига шаҳодат этадилар ва бутун коинотни бир сояси ила чарогон қиладиган ва бир жилваси ила бутин Дори Охиратни зарра-зарраларигача ҳаётлантирадиган ҳаёти сармадиясига шоҳидлик билдирадилар.

Ҳам, ҳаёт фаришталарга иймон рукнига ҳам боқади. Рамзан уни исбот этади. Чунки, модомики коинотда энг муҳим натижа ҳаётдир ва бу ҳаёт ичра энг кўп тарқалган ва қийматдорлиги учун нусхалари кўпайтирилган ҳамда замин меҳмонхонасини келиб-кетгувчи карвонлар ила шодлантирадиган нарсалар зиҳаётлардир; ва модомики Курраи Арз бу қадар зиҳаётнинг навълари ила тулган, у зиҳаётларнинг навъларини давомли суратда янгилаш ва кўпайтириш ҳикмати ила ҳар вақт тўлиб-бўшалаёгган ва энг майда, чирик моддаларда ҳам кўплаб зиҳаётлар яратилаётган бир маҳшари ҳувайнотдир ва модомики ҳаётдан сизилган энг софий хулосаси бўлган шуур ва ақл, латиф ва собит гавҳири бўлган руҳ Курраи Арзда - худди Курраи Арз ҳаёт ва ақл, шуур ва руҳлар ила тирилтирилиб, жонлантирилиётгандек - ғоятда бисёр бир суратда яратилаётган экан, демак, албатта, Курраи Арздан ҳам латиф, янада нуроний, янада улкан, янада аҳамиятли бўлган самовий юлдузлар ўлик, жонсиз, ҳаётсиз, шуурсиз қолиши асло мумкин эмасдир.

Демак, осмонларни, қуёшларни, юлдузларни шодлантирадиган ва уларга ҳаёт бахш этадиган ҳамда натижаи хилқати самовотни кўрсатадиган ва хитоботи Субҳонияга сазовар бўладиган зишуур, зиҳаёт ва самовотдаги саканалар, ҳарҳолда, сирри ҳаёт ила маълум бўладики, улар ҳам малоикалардирлар.

Ҳам, ҳаётнинг сирри моҳияти пайғамбарларга иймон рукнига ҳам боқиб, уни рамзан исбот этади. Ҳам, модомики коинот ҳаёт учун яраталган ва ҳаёт ҳам Ҳаййи Қоййуми Азалийнинг бир жилваи аъзамидир, бир нақши акмалидир, бир санъати ажмалидир; ва модомики ҳаёти сармадия расулларнинг юборилиши ва китобларнинг нозил қилиниши ила ўзини кўрсатаётир

Ҳа, агар китоблар ва пайғамбарлар бўлмаса эди, у ҳаёти азалия билинмаган бўлур эди. Худди бир одам гапирса, унинг тириклиги ва ҳаётда яшаётганлиги маълум бўлгани каби, бу коинотнинг пардаси ортидаги Олами Ғайбда туриб сўз сўзлагувчи, гапиргувчи, буюриб ё манъ этиб хитоб эттувчи бир Зотнинг калималарини, хитобларини бизга кўрсатадиганлар айни шу пайғамбарлар ва туширилган китоблардир экан, албатта, коинотдаги ҳаёт қатъий бир суратда Ҳаййи Азалийнинг вужуби вужудига қатъий шаҳодат этади ва ҳаёти азалиянинг чироқлари, жилвалари муносабати бўлган "Ирсоли Русул" ва "Инзоли Кутуб" рукнларига боқади, уларни рамзан исбот этади ва, билхосса, Рисолати Муҳаммадийя ва Ваҳъйи Қуръоний ҳаётнинг руҳи ва ақли ҳукмида бўлгани учун ҳаққониятлари бу ҳаётнинг борлиги каби қатьийдир, деса бўлади.

Ҳа, ҳаёт бу коинотдан сизиб чиққан бир хулосасидир, шуур ва ҳис ҳам ҳаётдан сизилган бир хулосасидир ва ақл ҳам шуурдан ва ҳисдан сизиб чиққан шуурнинг бир хулосасидир ва руҳ ҳам ҳаётнинг холис ва соф бир гавҳари, собит ва мустақил бир зотидир. Худди шулар каби, моддий ва маънавий Ҳаёти Муҳаммадийя (алайҳиссолату вассалам) ҳам ҳаётдан, руҳи коинотдан сизиб чиққан хулосатул хулосадир. Ва Рисолати Муҳаммадийя (алайҳиссолату вассалам) ҳам коинотнинг ҳис, шуур ва ақлидан сизиб чиққан энг софий бир хулосасидир. Балки моддий ва маънавий ҳаёти Муҳаммадийя (алайҳиссолату вассалам), асарларининг шаҳодатига кўра, ҳаёти коинотнинг ҳаётидир ва Рисолати Муҳаммадийя (алайҳиссолату вассалам) шуури коинотнинг шууридир ва нуридир ва Ваҳйи Қуръон ҳам, ҳаётбахш ҳақоиқининг шаҳодатига кўра, ҳаёти коинотнинг руҳидир ва шуури коинотнинг ақлидир. Ҳа, худди шундайдирлар!..

Агар коинотдан Рисолати Муҳаммадийянинг (алайҳиссолату вассалам) нури кетса, ғойиб бўлса, коинот ҳалак бўлажак. Агар Қурьон кетса, коинот телба бўлиб қолажак, ва Курраи Арз миясини, ақлини йўқотажак. Балки шуурдан айрилган бошини бир сайёрага уражак ва бир қиёматни қўптиражак...

Ҳам ҳаёт "Иймони Билқодар" рукнига хам боқади, уни рамзан исбот этади. Чунки, модомики ҳаёт, олами шаҳодатнинг зиёси ва ул зиё бу олами шаҳодатни истило этали; ҳам ҳаёт, борликнинг натижаси ва ғояси, Холиқи коинотнинг энг жомеъ ойнаси, фаолияти Раббонийянинг энг мукаммал намунаси ва мундарижаси ва бир нави дастури хукмида экан, албатта, олами ғайб, Яъни мозий ва мустақбал, яъни ўтмиш ва келажак махлуқотнинг ҳаёти маънавиялари ҳукмидаги интизом ва низом ва маълумият ва машҳудият ва тааййун ва авомири таквинияларнинг тобеъликка ҳозир бир вазиятда бўлишларини сирри ҳаёт тақозо этади. Масалан, бир дарахтнинг асл уруғи ва илдизида, сўнгида меваларидаги уруғларида ҳам, айнан дарахтнинг ўзи каби, бир нави ҳаёт тарзи бордир. Ҳатто улар дарахтнинг ҳаётий қонунларидан ҳам нозик бир ҳаётий қонунларга эгадирлар.

Ҳам, масалан, бу баҳордан олдинги куз қолдирган уруғ ва илдизларнинг, бу баҳор кечиб, келгувси баҳорларга қолдирадиган уруғ ва илдизларнинг бу баҳордаги янглиг жилваи ҳаётлари бор ва улар ҳаётий қонунларига тобеъдирлар. Худди шунинг каби, коинот дарахтининг ҳам, жамики шоху новдалари билан бирга, ҳар бирининг бир мозийси ва бир келажаги бор. Утмиш ва келажак ҳоллардан ва вазиятлардан ташкил бўлган бир силсиласи бор. Ҳар тури ва ҳар қисмининг турли ҳолларда турлича мавжуд бўлишлари илми илоҳияда мавжудликнинг бир илмий силсиласини ташкил этади ва вужуди хорижий каби вужуди илмий ҳам ҳаёти умумиянинг маънавий бир жилвасига мазҳардирки, ҳаётда тақдир этилган ҳодисалар ул маънодор ва жонли алюҳи қодарийдан олинади.

 

Ҳа, олами ғайбнинг бир хили бўлмиш руҳлар олами ҳам айни ҳаётдир, моддаи ҳаётдир ва ҳаётнинг жавҳарлари ва зотлари бўлмиш руҳларга тўла бўлиши, мозий ва мутақбал дейилган олами ғайбнинг бир бошқа тури ҳам ва, албатта, иккинчи қисми ҳам жилваи ҳаётга муяссар бўлишни истайди ва шиуни тақозо қилади.

Ҳам, бир нарсанинг вужуди илмийсидаги комил интозоми ва маъноли вазиятлари ва жонли мевалари, ҳаракатлари уларнинг бир турдаги ҳаёти маънавияга мазҳар эканлигини кўрсатади. Ҳа, ҳаёти азалия қуёшининг зиёси бўлмиш бу каби жилвваи ҳаёт, албатта, фақатгина бу олами шаҳодатга ва замони ҳозирга ва бу вужуди хорижийга хос бўла олмас. Балки ҳар бир олам ўз қобилиятига кўра ул зиёнинг жилвасига ноилдир ва коинот бутун оламлари ила ул жилва туфайли тирикдир ва ёругдир. Акс ҳолда, залолотнинг назарига кўринаётгандек, муваққат ва зоҳирий ҳаёт остида ҳар бир олам биттадан улкан ва мудҳиш жаноза, биттадан зулматли вайрона олам бўлар эди.

Хуллас, Қадарга ва Қазога иймон рукнининг кенг бир тарафи ҳам сирри ҳаётла тушунилади ва собит бўлади. Яъни, олами шаҳодат ва ҳозирда мавжуд нарсарар интизомлари ва натижалари ила тирик эканликлари қандай кўринаётган бўлса, худди шунингдек, олами ғайбдан деб ҳисоблангувчи ўтмиш ва келажак махлуқотнинг ҳам маънан тирик бир вужуди маънавийлари ва биттадан руҳли субути илмийлари бордирки, Қазо ва Қадар лавҳининг воситаси ила у маънавий ҳаётнинг асарлари тақдир этилган номи ила кўринади ва намоён бўлади...

 

 

ИЛОВАНИНГ УЧИНЧИ БЎЛИМИ

Ҳашр муносабати ила бир савол:

Қуръонда такрор-такрор келадиган:

اِنْ كَانَتْ اِلاَّ صَيْحَةً وَاحِدَةً

 ҳамда

  وَمَاۤ اَمْرُ السَّاعَةِ إِلاَّ كَلَمْحِ الْبَصَرِ

 

фармонлари шуни кўрсатадики, Ҳашрй аъзам бир онда, замонсиз вужудга келади. Тор ақл зса, бунга шаҳодат бўларлик бир мисол истайди, токи у мисол беҳад хориқо ва мислсиз бўлган бу масалани идрок ила қабул этишимизга сабаб бўлсин.

Алжавоб:

ü Ҳашрда руҳлар жасадларига кирадилар,

ü Ҳам, у жасадлар тириладилар,

ü Ҳам, жасадлар қайтадан иншо қилинадилар.

Қуйида шу хусусдаги "Уч масъала"ни кўрайлик,

 

¯ БИРИНЧИ МАСЪАЛА.

Ғоят интизомли бир лашкарнинг бари аскари истироҳат учун ҳар тарафга тарқаб кетган бўлса, кучли овозли бир бурғу садоси ила яна бир ерга тўпланишлари руҳларнинг жасадларига бир онда киришларига мисол бўла олади. Ҳа Исрофилнинг (алайҳиссалом) бургуси бўлмиш Сур, лашкарнинг бургусидан кам бўлмаганидек, абадлар тарафида ва зарралар оламидаги чоғида азал томондан келган 

  اَلَسْتُ بِرَبِّكُمْ

  хитобини эшитиб, قَالُوا بَلٰى  дея жавоб бергувчи арвоҳлар, албатта, лашкарнинг аскарларидан минглар даража итоатли ва интизомли ва мутеъдирлар. Ҳам, ёлғиз руҳларгина эмас, балки бутун зарралар ҳам бир лашкари Субҳоний ва вазифали аскарлари экани "Ўттизинчи Сўз"да қатъий бурҳонлар ила исбот этилгандир.

¯ ИККИНЧИ МАСЪАЛА.

Жасадларнинг тирилмоғига мисол эса, будир:

Жуда катта бир шаҳарда, шодиёна бир кечада, биргина марказдан, юз минглаб элактр чироқларини бир онда, замонсиз жонлантириш ва ёруғлик тараттириш мумкин бўлганидек, бутун Курраи Арз юзасида ҳам юз миллионлаб чироқларга биргина марказдан нур бериш мумкиндир. Модомики Жаноби Ҳақнинг элактр каби бир махлуқи ва меҳмонхонасининг бир хизматкори, бир чироқбони ўз Холиқидан олган тарбияси ва интизом дарси туфайли бундай бир фавқулодда ҳолатга ноил бўлаётган экан, албатта, электр каби минглаб нуроний хизматкорларининг тамсил этганлари ҳикмати Илоҳийянинг мунтазам қонунлари доирасида Ҳашри Аъзам ҳам кўз очиб юмгунча, бир онда вужудга келиши муқаррардир.

 УЧИНЧИ МАСЪАЛА.

Жасадларнинг бир онда иншо бўлишларига мисол шуки:

Баҳор фаслида бир неча кун ичида навъи башардан минг карра кўп бўлган дарахтларнинг жамики япроқлари худди ўтган баҳордагидек бирдан мукаммал бир суратда иншо этилиши; ва яна жамики дарахтларнинг жамики гуллари ва мевалари ва япроқлари, ўтган баҳорнинг маҳсулоти каби, яшиндек бир суръатла ижод қилиниши; ҳам, ул баҳорнинг мабдаълари бўлмиш сонсаноқсиз уруғчаларнинг, данакларнинг, илдизларнинг бирдан биргаликда уйғонишлари, инкишофлари ва жонланишлари; ҳам, тикка, қоқ суякдан иборат жасад янглиғ жамики дарахтларнинг жанозалари бир амр ила дафъатан "Баъсу баъдал мавт"га эришишлари ва нашр бўлишлари; ҳам, жажжи ҳайвонот тоифаларининг ҳадсиз турларига ниҳоят даражада санъатли бир шаклда ҳаёт берилиши, билхосса, пашшалар тоифасининг ҳашрлари ва, билхосса, доимо юзини, кўзини, қанотини тозалаш ила бизга таҳоратни ва покликни эслатиб турадиган ва юзларимизни сийпалайдиган кўзимиз ўнгидаги бу тоифанинг бир йил ичида нашр бўлган қисми одамзотнинг Одам Ато замонидан бери ўтган сонидан ҳам кўп бўлгани ҳолда, ҳар баҳорда бошқа мавжудот тоифалари билан бирга бир неча кун ичида яна иншо бўлишлари ва тирилишлари ва ҳашр этилишлари буларнинг ҳаммаси, албатга, Қиёмат кунида инсон жасадларининг қайта тирилишига бир мисол эмас, балки минглаб мисоллардир.

Ҳа, дунё - дорул ҳикмат, охират эса -дорул қудратдир. Шу боис дунёда Ҳакийм, Мураттиб, Мудаббир, Мураббий каби кўп исмларининг тақозоси ила дунёда нарсаларнинг ижоди бир даража тадрижий ва вақти-вақти билан бўлиб туриши Ҳикмати Раббонийя тақозо этган ишдир. Охиратда эса, ҳикматдан кўра кўпроқ Қудрат ва Раҳмат намоён бўлгани учун моддага ва муддатга ва замонга ва кутишга эҳтиёж қолмайди, нарсалар бирдан иншо этилади. Бу дунёда бир кунда ва бир йилда қилинган ишлар охиратда бир онда, бир лаҳзада иншо этилишига ишоратан Қуръони Мўъжизул Баён:

  وَمَاۤ اَمْرُ السَّاعَةِ إِلاَّ كَلَمْحِ الْبَصَرِ اَوْ هُوَ أَقْرَبُ

дея фармон қилади.

Агар Ҳашрнинг келишини келгуси баҳорнинг келиши каби қатъий бир суратда англашни истасанг, Ҳашрга доир "Ўнинчи Сўз" билан "Йигирма тўққизинчи Сўз"га диққат билан боқ, кўр. Агар ўшанда ҳам, баҳорнинг келишига ишонганингдек инонмасанг, кел, бармоғингни кўзимга суқ...

 ТЎРТИНЧИ МАСЪАЛА.

бўлган мавти дунё ва Қиёматнинг қўпиши:

Бир онда бир сайёра ва ёки бир думли юлдузнинг амри Раббоний ила куррамизга, меҳмонхонамизга келиб урилиши бу хонамизни хароб қила олади. Худдики, ўн йилда барпо қилинган бир саройнинг бир дақиқада хароб булмоғи каби...

* * *

 

ИЛОВАНИНГ ТЎРТИНЧИ БЎЛИМИ

 

 قَالَ مَنْ يُحْيِى الْعِظَامَ وَهِىَ رَمِيمٌ * قُلْ يُحْيِيهَا الَّذِۤى اَنْشَاَهَاۤ اَوَّلَ مَرَّةٍ وَهُوَ بِكُلِّ خَلْقٍ عَلِيمٌ

 

Яъни, "Инсон дейди: "Чириб кетган суякларни ким тирилтиради?". Сен айтгин: "Ким уларни бошида иншо этаб, ҳаёт берган бўлса, ўша тирилтиради".

Ўнинчи Сўзнинг Тўққизинчи Ҳақиқатининг Учинчи тамсилида тасвирлангани каби, кўз ўнгингда бир зот бир кунда янгидан катта бир лашкарни ташкил этса ва бири келиб: "Шу зот истироҳат этиш учун тарқаб кетган бир аскарий қисмни бургуни бир чалиш билан туплайди ва лашкарни низоми остига келтира олади", деса-ю, бунга қарши, эй инсон, сен "ишонмайман", десанг, бу ишинг нақадар телбаларча бир инкор бўлишини биласан. Худди шунинг каби, лашкармисол бутун ҳайвонот ва бошқа зиҳаётларнинг аскармисол жасадларини камоли интизола ва меъзони ҳикматла йўқдан бор қилиб, у баданларнинг зарраларини ва латифаларини  كُنْ فَيَكُونُ    амри ила ўз ўрнига келтирадиган ва ҳар асрда, ҳатто ҳар баҳорда рўйи заминда юз минглаб лашкармисол ҳаёт соҳибларининг навъларини ва тоифаларини ижод этадиган бир Зоти Қодийри Алийм аскармисол бир жасаднинг низоми остида бирбири билан учрашгувчи зарроти асосия ва ажзои аслияни бир наъра ила, яъни, Сури Исрофилнинг садоси ила бир ерга жамъ қилишини билатуриб, "Бу қандай мумкин?" дея инкор маъносида савол сўраса, бўладими? Сўралса ҳам, аҳмоқона бир телбалик бўлади.

Ҳам, Қуръон охиратда Жаноби Ҳақнинг хориқо ишларини қалбга қабул эттирмоқ учун ҳозирлик моҳиятида ва зеҳнларни тасдиқлашга тайёрламоқ учун бир тайёргарлик суратида Аллоҳнинг дунёдаги ажойиб ишларини зикр этади. Ва ёхуд истиқболга ва охиратга тааллуқли илоҳий ажиб ишларни шундай бир суратда зикр этадики, кўзимизга кўринаётган кўп ўхшашлари ёрдамида қаноат ҳосил қиламиз. Масалан

 اَوَلَمْ يَرَ اْلاِنْسَانُ اَنَّاخَلَقْناَهُ مِنْ نُطْفَةٍ فَاِذَا هُوَخَصِيمٌ مُبِينٌ

дан то суранинг охирагача... Хуллас, Қуръони Ҳакийм бу баҳсда Ҳашр масаласини етти-саккиз суратда турли хил йўллар билан сибот қилади.

Аввало, илк дунёга келиш ҳолатини кўрсатади, дейдики: нутфадан алақага, алақадан мудғага, мудғадан то хилқати инсониягача бўлган ўсишингизни кўриб турибсиз, яна қандай қилиб охиратда қайта вужудга келтиришликни инкор этмоқдасиз? Ҳолбуки, иккинчи марта яратиш биринчисининг мисли, холос, балки ундан ҳам осонидир. Ҳам, Жаноби Ҳак инсонга лутф этган буюк эҳсонотини

اَلَّذِى جَعَلَ لَكُمْ مِنَ الشَّجَرِ اْلاَخْضَرِ نَارًا

калимаси ила ифода қилиб, дейдики: "Сизга шундай неъмат берган бир зот сизни аҳамиятсиз қолдирмас, сиз бўлсангиз, қабрга киргандан сўнг қайта турмаймиз, деб ўйлайсиз..." Ҳам, рамзан дейди: ўлган дарахтларнинг тирилиб, яшил тусга киришини кўриб турибсиз. Худди шунга ўхшаб, ўтиндек суяклар ҳам бир кун келиб қайта жонланади. Сиз буни қиёс этиш ўрнига, ақлдан узоқ кўрмоқдасиз. Ҳам, Самовот ва Арзни яратган Зот Самовот ва Арзнинг меваси бўлмиш инсонга ҳаёт ва мамот беришдан ожиз бўладими? Улкан бир дарахтни идора қилади-ю, унинг мевасига аҳамият бермасдан, бошқага ҳавола этадими? Жамики дарахтларнинг натижасини қўйиб, ҳар бир бўлаги ҳикматла йўғрулган хилқат шажарасини абас ва беҳуда яратади, деб ўйлайсизми? Қуръон дейди: Ҳашрда сизни қайта тирилтирадиган Зот шундай бир Зотдирки, бутун коинот Унинг амрига мунтазир аскар ҳукмидадир.

كُنْ فَيَكُونُ

амрига мукаммал итоат ила бўйин эгадилар. Бир баҳорни яратиш Унинг учун бир чечакни яратишдек қулайдир. Барча ҳайвонотни ижод этиши Унинг қудратига бир пашшани яратишидек осон бўлган бир Зотдир. Шундай бир зотга қарши келиб: مَنْ يُحْيِى الْعِظَام дея қудратига ожизона майдон ўқилмас. Сўнгра

   فَسُبْحَانَ الَّذِى بِيَدِهِ مَلَكُوتُ كُلِّ شَىْءٍ

таъбири билан айтганда, ҳар нарсанинг тизгини қўлида, ҳар нарсанинг калити Унинг ҳузуридадир. Кеча ва кундузни, қиш ва ёзни бир китоб саҳифалари каби, осонликча варақлайди. Икки манзил бўлмиш дунё ва охиратни, бирини беркитиб, бирини очгувчи бир Қодийри Зулжалолдир. Модомики шундай экан, жамики далилларнинг натижаси ўлароқ وَاِلَيْهِ تُرْجَعُونَ

яъни, "Қабрдан сизни тирилтириб, ҳашрга келтириб, ҳузури кибриёсида ҳисоб-китобингизни қилажакдир"

Хуллас, бу оятлар зеҳнни Ҳашрни қабул этишга тайёрлайди. Қалбни ҳам бунга ҳозирлайди. Чунки ўхшашларини дунёвий ишлар ила кўрсатади.

Ҳам, гоҳо бўладики, фаъоли ухровиясини шундай бир тарзда зикр этадики, то дунёвий ўхшашларни ҳис қилсин. Токи юз ўгиришликка ва инкорга ўрин қолмасин. Масалан

 اِذَا الشَّمْسُ كُوِّرَتْ

оҳиригача... ва

اِذَا السَّمَاۤءُ انْفَطَرَتْ

охиригача... ва

   اِذَا السَّمَاۤءُ انْشَقَّتْ

 Бу сураларда қиёмат ва Ҳашрдаги улуғ инқилобларни ва Рубубийятнинг тасарруфларини шундай бир тарзда зикр этадики, инсон уларнинг ўхшашларини дунёда, масалан кузда, баҳорда кўргани учун қалбга даҳшат солиб, ақлга сигмаган у инқилобларни осонгина қабул қилади. Шу уч суранинг лўнда маъносига ишорат этамиз десак ҳам, сўзимиз жуда узун бўлади. Шу боис намуна сифатида биргина калимани кўрсата қоламиз.

Масалан: اِذَا الصُّحُفُ نُشِرَتْ калимаси ила шундай ифода қилади: Ҳашрда ҳар кимнинг жамики аъмоли бир саҳифа ичида ёзилган ҳолда нашр этилилади. Бу масала ўз ҳолича жуда ажиб бўлгани учун ақл бунга йўл тополмайди. Аммо, сурада ишорат этилганидек, ҳашри баҳорийда бошқа нуқталарнинг ўхшаши бўлгани каби, нашри суҳуфнинг ўхшаши ҳам жуда яққолдир. Чунки ҳар мевали дарахт ва чечакли ҳар ўсимликнинг ҳам амаллари бор, феъллари бор, вазифалари бор. Асмои Илоҳияни кўрсатиш учун қай шаклда тасбиҳот этаётган бўлса, шундай убудийятлари бор. Хуллас, унинг бутун амаллари, ҳаёт тарихлари билан бирга, барча данак ва уриғларида ёзиб қолиниб, бошқа бир баҳорда, бошқа бир заминда униб чиқади. Олган шакл ва сурат лисони ила оналарининг ва аслларининг аъмолини ғоят аниқ бир тарзда зикр қилгани каби, шах, новда, япроқ, чечак ва мевалари ила саҳафаи аъмолини нашр этади. Хуллас, кўз ўнгимизда бу Ҳакиймона, Ҳафийзона, Мудаббирона, Мураббиёна, Латифона ишларни қилгувчи - Удир. Ва У: اِذَا الصُّحُفُ نُشِرَتْ  дея хитоб қилади. Бошқа нуқталарни бунга қиёс айла. Қувватинг етса, яширин маъноларинида топ.

Сенга ёрдам учун шуни ҳам айтамизки:

 اِذَا الشَّمْسُ كُوِّرَتْ  каломи ''таквир" лафзила, яъни, ўрамоқ ва жамъ қилмоқ маъноси ила порлоқ бир тамсилга ишорат қилади ва, шунингдек, ўхшашига ҳам ишорат қилади.

Биринчиси: Жаноби Ҳақ адам ва асийр* ва само пардаларини очиб, дунёни ёритгувчи олмосмисол бир лампани - қуёшни хазинаи Рахматидан учиқариб, дунёга кўрсатади. Дунё беркитилгандан сўнг у олмосни яна пардаларига ўраб қўяжак.

 

* Асийр - бутун коинотда бор бўлиб, ҳар тарафни қоплаган латиф жисм. Элактр, ёруглик ва ҳароротнинг тарқалишига восита бўладиган модда. Кўринмайдиган аммо мавжудлиги барча аҳли илм тарафидан қабул қилинган латиф, юпқа, эластиксимон оқувчи жисм.

 

Иккинчиси: Ёхуд зиё каби молини ёйиш ва замин узра порлаётган зиёни навбатманавбат зулматга алмаштириб туриш иши билан вазифаланган бир маъмур ҳар оқшом зиё йўқолиши билак молини йигиштириб олади. Шунга ўхшаб, гоҳо бўладики, бир булут пардаси тушиб, савда-сотиғини камроқ қилади. Гоҳо бўладики, Ой унинг юзига қарши парда бўлади, муомаласини бир оз сусайтиради ва молини ҳам, муомала дафтарини ҳам йигиштиради. Худди шунинг каби, албатта, у маъмур ҳам вақти келганда у вазифадан четлатилади. Ҳатто четлатилишга ҳеч қандай сабаб топилмаси, қуёшнинг юзидаги ҳозирча кичик, аммо катталошмоққа юз тутган икки доғи баҳона қилинадию изни Илоҳий ила ер бошидан сочиб турган зиёсини яна амри Раббоний ила қайтариб олади ва унга: "Энди ерда ишинг қолмади..." дейилади. "Жаҳаннамга бор, сенга ибодат этиб, сенингдек бир маъмури мусаххарни садоқатсизликла тахқирларганларни ёқ!" дейилади. Ва ул қуёш дог тушган қора юзи ила 

اِذَا الشَّمْسُ كُوِّرَتْ

фармонини ўқийди.

 

 

ИЛОВАНИНГ БЕШИНЧИ БЎЛИМИ

 

Ҳа, ҳадис ҳақиқатларидан аёнки, навъи инсоннинг энг мумтоз шахсиятлари бўлмиш юз йигирма тўрт минг анбиё ижмоъ ва тавотур ила қисман шуҳудга ва қисман ҳаққал-яқийнга таянган ҳолда, якдил бўлиб, охиратнинг вужудидан ва инсонларнинг у ерга юборилишидан ва бу коинот Холиқи қатьий ваъда қилган охиратнинг келишидан хабар берганлар. Шунингдек, улар берган хабарларни кашф ва шуҳуд ила, ъилмал-яқийн суратида тасдиқ этган юз йигирма тўрг миллион авлиёнинг у охиратнинг борлигига берган шаҳодатлари ва бу коинот Сонеъи Ҳакиймининг жамики исмлари бу дунёда кўрсатаётган жилвалари бир олами бақони билбадоҳа иқтизо этади. Ва бунинг ўзи яна охиратнинг вужудига далолатдир. Ва ҳар йили баҳорда рўйи заминда қад кўтаргувчи

беҳисоб ўлик дарахтларнинг жанозаларини اِذَا الشَّمْسُ كُوِّرَتْ амри ила тирилтириб,  га эриштиргувчи ҳашр ва нашрнинг юз минглар намунаси ўсимликлар тоифаларидан ва ҳайвонот миллатларидан уч юз миг навъларни ҳашр ва нашр этган чексиз бир Қудрати Азалийя, ҳисобсиз ва исрофсиз бир Ҳикмати Абадийя ҳамда ризққа муҳтож жамики зируҳларни камоли шафқат ила ғоят хориқо бир тарзда парваришлаётган ва ҳар баҳорда, озгина вақтда беҳисоб зийнат навъларини, гўзалликларини кўрсатаётган бир Раҳмати Боқия ва бир Инояти Доима охиратнинг вужудини очиқ-ойдин лозим қилади. Ва шу коинотнинг энг мукаммал меваси ва коинот Холиқининг энг севгили маснуъи ва коинотдаги мавжудотлар ила энг кўп алоқадор бўлмиш инсонда шиддатли бир тарзда, заррача сусаймай ва доимо "бақо истаги", "абадийят шавқи" ва "аъмоли сармадийят" мавжудки, улар бу олами фонийдан кейин бир олами боқий ва бир дори охират ва бир дори саодатга очиқойдин ишорат ва далолат қилади, борлигини қатъий бир суратда исбот этади. Дунёнинг борлиги қабул этилганидай, охиратнинг борлигини очиқ-ойдин қабул этмоқни ҳам лозим қилади. (Ҳoшия) Модомики Қуръони Ҳакиймнинг бизга берган муҳим бир дарси иймони бил-охиратдир ва ул иймон ҳам йу қадар қувватлидир, демак, ул иймонда шундай бир умид ва тасалли борки, агар юз минг кексалик бир шахс бошида жамланса, бу иймондан келгувчи тасалли уларга бас кела олади.

Биз қариялар деб кексалигимиздан севинмоғимиз лозим...

 

(Ҳошня) Ҳа, субитий бир амрдан хабар бериш осон, инкор этиш ва ё уни манъ қилиш ғоят мушкул экани бу тамсилдан кўриниб турибди. Масалан, биров: "Курраи Арзда сут консервалари етишадиган ғоят хориқо бир боғ бордир", деса, бошқаси бунга жавобан: "Йўқдир", деса, хабар етказгувчи одам ўша боғни ё у багнинг меваларидан баъзи намуналарни кўрсатибоқ даъвосини осонгина исботлайди. Инкор этаётган одам эса, йўқлигини исботлаш учун бутун Курраи Арзни кўриб чиқиш ва кўрсатиши лозим бўлади. Худди бунинг каби, Жаннатдан хабар бергувчилар юз минглаб томчиларини, меваларини, аломатларини кўрсатиб кетлганлар.. Ҳолбуки, тасдиқ учун икки шоҳиди содиқнинг гувоҳлиги кифоядир. Аммо унинг мавжудлигини инкор эттувчи кимса ҳадсиз бир коинотни ва чексиз бир абадий замонни ахтариб чиқиши ва бир-бир элакдан ўтказиши лозим бўладики, шундан кейингина инкорини исботлай олади. Хуллас эй кекса биродарлар, охиратга иймоннинг нақадар қувватли эканини англангиз..,

Саид Нурсий

 

 

ҲАШР РИСОЛАСИНИНГ ЛУҒАТЧАСИ

 

 

Адад - сон

амнн - ишончли, ҳузурли; хотиржамлик бергувчи

аморот - ишоратлар, далиллар, аломатлар,нишонлар

анбиё - набийлар, Аллоҳнинг ҳақ пайғамбарлари

анвойи маснуъот яратилган мавжудот, ясалган, ихтиро қилинган нарсалар навлари

анвойи эҳсанот - турли хил яхшиликлар, хилма-хил эҳсонлар

Асмони Илоҳийя Илоҳий Исмлар - Жаноби Аллоҳнинг исмлари

Асмои Ҳусно - гўзал исмлар - Аллоҳнинг гўзал исмлари

асфиё - соф ва муқаддас инсонлар; Аллоҳнин тақводор қуллари.

афъол - феъллар, ҳол-ҳаракатлар

аҳли таҳқиқот - ҳақиқат аҳли

Басират - фаросат; қалб кўзи ила идрок этмоқ

Баҳри ҳақоиқ - ҳақиқатлар денгизи

биззот - шахсан ўзи, бевосита ўзи; асли

бурҳон - далил, ҳужжат; исботли ҳужжат

Важҳ - жиҳат, тараф, томон, юз

вазифаи таблиғ - инсонларни ҳақ ва ҳидоят йўлига олиб бориш; Аллоҳнинг амрларини инсонларга билдириш вазифаси

вассоф - васф этгувчи, сифатловчи; сифатларини санаб мадҳ этгувчи; васф ва баёнда ориф ва олим бўлган

вақф - Аллоҳ йўлига харж этилган, давлатга оид бўлмаган мулк

ваҳдонийят - ягоналик, бирлик, ўхшаши бўлмаслик

вужуҳи иъжоз - мўъжизали бўлишлигининг йўллари; мўъжизакор жиҳатлар

Дарака - энг паст даража, энг қийматсизлик мартабаси

Ёвари Акром - энг карийм, энг сахий ёвар, мададчи, ёрдамчи; Аллоҳнинг амрида хизмат қилган энг мақбул ёрдамчи Ҳазрати Муҳаммад (а.с.м.)

Жалол - Буюк ва Улуғ, Энг азаматли Зот -Аллоҳ (ж.ж.)

Жамоати Азнма - катта жамоат

Жамоли Асмо - гўзал исмлар

жуд - сахийлик, карийм ва жўмардлик; эҳсони ва карами мўл бўлган Аллоҳ (ж.ж.)нинг бир исми

жузъий - қисм, парча; бир нарсанинг бир парчаси

жузъиййят - жузъий бўлган нарсалар; майда-чуда нарсалар

Завол - боқий бўлмаган, тезда йўқ бўлгувчи

зиллат - пасткашлик, хўрлик, олчоқлик, ҳақирлик

зишуур - онгли, ақл-идрокли, шуур эгаси

зулжаноҳайн мабъус -икки қанотли - ҳам дунё ҳам охиратга оид тафаккури ва билими юксак бўлган кемса; икки маънавий йўлни идрок-ла кузатувчи кимса; Икки айри маҳорат соҳиби. Пайғамбаримизнинг сифатларидан бири

зуруби амсол - машҳур сўзлар; зарбул масаллар; мақол ва ҳикматлар

Ижмоъ - йигилмоқ, тарқоқ нарсаларни тўпла-моқ

яжроат - қилинган ишлар, амалиёт, татбиқот, майдонга келтирилган ишлар

нстехдом - бир хизмат учун меҳнат қилдирмоқ; хизматга олмоқ

истеҳсон - ёқтирмоқ; бир нарсанинг гўзаллигина қаноат ҳосил қилмоқ, чиройли деб топмоқ

истимдод - мадад ва ёрдам исташлик

истифода - 1. Фойдаланмоқ. 2.Тушуниб ўрганмоқ; ўгит олмоқ;

ишҳод - далил келтирмоқ, далил сифатида кўрсатмоқ; гувоҳлик кўрсатмоқ

иъдом - ўлдирмоқ, йўқ этмоқ; бошини танасидан жудо қилмоқ, йўқлик

Карам - инъом, икром,

лутф-эҳсон касрат - кўплик; бирдан ортиқ зиёда куллий - бутун кўпликка мансуб, кичик қисмларнинг тўпланиб, бир бутунлик ҳосил қилиши

латоиф - латифликлар, нозикликлар, кибор ва майин нарсалар, гўзалликлар

мабъус - Аллоҳ тарафидан юборилган

мадор - сабаб, васила

мажмоъи акбар - энг катта тўпланиш ери; бу-тун жамоа тупланадиган энг катта майдон -маҳшар

мазҳар - сазовор бўлмоқ, ноил бўлмоқ; бир нарсан-инг кўринган, зоҳир бўлган ери

Макрамаи Узмон буюк ва юксак икром ва марҳамат ери; ниҳоятда иззат кўрсатиладиган жой

маншаъ - бир нарсанинг пайдо бўлган ёки етишиб чиққан жойи

марзиёт - рози бўлинадиган ишлар; Аллоҳнинг розилигига эриштирадиган ишлар

маснуъот - санъатлар, ихтиро қилинган нарсалар; Аллоҳ (ж.ж.)нинг санъат ила яратган мавжудотлари

масраф - сарф-харажат, харжланган нарсалар

машааллоҳ - гўзал ишлар қаршисида ва Аллоҳнинг санъати қаршисида ҳайратини изҳор этиб, "Аллоҳ жуда гўзал яратмиш", дея тахсин этмоқ

машҳар - кўргазма қилинган жой

Маъдалаи Улйо-Илоҳий ҳузурдаги адолаг, буюк адолат ери, юксак адолат билан ҳар кимнинг муҳокамаси кўринадиган ер

маъкас - бир нарсанинг акс этган жойи

маъмур - бирор вазифа ёки амрни бажарувчи; бир хизмат билан машғул бўлган хизматчи

мақорр - қароргоҳ, олий-гоҳ

мақорри салтанат шоҳнинг девонхонаси, ҳузури

мақсудн биззот шахсий истак; аслий мақсад

маҳв этмоқ - йўқ қилмоқ; чорасиз қолдирмоқ, кучсизлантирмоқ

Маҳкамаи Кубро-ўлгандан кейин охиратдаги ва Аллоҳ (ж.ж.)нинг ҳузуридаги Олий ҳукм ери. Ҳузури Илоҳийда бутун инсонларнинг муҳокамаси қилинадиган жой

маҳосин - гўзаллаклар, ҳуснжамоллар; яхшиликлар

маҳшар - қиёматдан кейин барча инсонларнинг қайта тирилиб тупланишлари ва тўпланадиган жойлари; Ҳашр майдони

Молик - мол-мулк эгаси. Ҳар нарсанинг эгаси, соҳиби бўлган Зот Аллоҳ

муаззиз - жуда азиз, муҳтарам, жуда севгали, қийматли

муваққат - ўткинчи, вақтинчалик

му жавҳарот- жавҳарлар, қимматбаҳо тошлардан ташкил бўлган қийматли нарсалар

мужозот - айб ва хатолар учун берилган жазолар

музайян - зийнатланган, безалган

мукаллаф - вазифадор, зиммасига бир ишни қилиш юкланган

мултажий - илтижо қилгувчи, ялиниб ёлборгувчи

мунтазам - тартибланган, низом ва интизом ила қилинган иш

Мутасарриф - бир ишни ўз истагига кўра идора этгувчи; идора қилишликка ҳаққи булган; молмулк Эгаси

мусанноъ - қават-қават бўлган; икки бўлимдан майдонга келган

мутавозеъ - камтарин, камсуқум, тавозеъли шахс

мутасонид - бир-бирига таяниб қувват олган; қувватли ишонч билан бирбирига боғлиқ бўлган; суянчиқлик қилган

муташаккир - шукр қилгувчи, шокир; ҳолига шукр қиладиган банда

мутеъ - тобе бўлган, итоат қилган

мушоҳада - кўз билан кўрмоқ; томоша қилмоқ, кўриб англамоқ

муқаррабийн - ўзининг тақвоси, мустаҳкам ибодати ва солиҳ амаллари ила Аллоҳга яқин бўлган инсонлар - пайғамбарлар, ва валилар, азиз ва авлиёлар

муқобил - бир нарсанинг эвазига қаршилик кўрсатиш; бадал, эваз

муқтазо - лозим қилгувчи, заруратга биноан, истанилган; кераклиги лозим бўлган

мўъжизаи кубро - энг буюк мўъжиза

Наботот - ўсимликлар

нузҳатгоҳ - сайр ери, истироҳат қилинадиган жой, оромгоҳ

Олат - қурол, асбоб, фойдаланишда лозим бўладиган қурол

осий - исёнкор, гуноҳкор

Раийят - фуқаро; ҳукумати остидагилар; қўл остида булганлар

рубубийят - 1. Тарбия қилмоқ; 2. Ҳар вақт, ҳар он муҳтож бўлган нарса-ларни ҳар махлуққа етказиш 3. Аллоҳнинг си-фати

Рутбаи Рнсолат - Рисо-лат табақаси, элчилик маргабаси

Самадонийят - ҳар нарса унга муҳтож бўлган, ўзи эса ҳеч нарсага ва ҳеч кимга муҳтож бўлмаган Аллохга оид ва тааллуқли; Илоҳий, Аллохга махсус

саодати узмо - буюк ва азим саодат, юксак бахт

сарват - мол-мулк, бойлик; манфаат кўриладиган нарса

сарроф - сарф этгувчи; жавҳарчи, заргар. Жавҳарнинг қийматини санъати билан камайтир-гувчи ёки кўпайтиргувчи

сарсам - эси жойида бўлмаган, сархуш, ақлсиз инсон

сафоҳат - ўйинкулгига ва тақиқланган хунук ишларга тушкунлик; ақл-сизлик қилиб, кетини ўйламасдан беҳуда нарса-ларга нафсини қондириш учун масраф кеткизмоқ

сайронгоҳ - сайр этилад-иган гўзал жой, сайргоҳ

сибғ - бўёқ, ранг

сидқ(и) - тўғрилик, содиқлик

силла - азоб, бало ва мусибат тўқмоғи; шапалоқ

соҳиб - 1. Эга, молик; бир нарсани асраб унга молик бўлган инсон. 2. Дўст, рафиқ

сундус - ялтироқ тусда гулли нақшлар билан туқилган ипак мато; қа-димий ипак газлама тури

Табдили диёр - жой aлмаштириш, бир ердан бошқа ерга кўчиш

табъийд - узоқлаштирмоқ, қувмоқ, бир ердан бошқа ерга ҳайдамоқ

тавфиқи Илоҳий - Илоҳий ҳидоят; Аллоҳнинг ёрдами, инояти

такаммул - камолга етказилган, мукаммаллаштирилган

тамарруд - қайсарона рад этишлик

тамсил- ўхшатма; бир нарсанинг айнан ўзини ёки мисолини қилиб кўрсатмоқ; ўрнак, намуна

таназзул - инқироз; қуйилашиш тубанликка тушиш

тахриб - хароб этмоқ, бузмоқ

ташҳир - кўрсатишлик, намоён қилишлик, майдонга чиқаришлик

ташҳиргоҳ - томошагоҳ, кўргазма қилинган жой

таъдиб - тарбияламоқ, адаблантирмоқ, таъзирини бермоқ; хато иш қилганда хатосини англатиб, жазолантирмоқ

таъйид - соғломлаштирмоқ; қувват ва матонат бермоқ

таъқиб - кўзатмоқ, орқасидан юрмоқ; айбдорнинг айбини қидирмоқ

Узмо - буюк, улуғ, йирик

Фармони Аъзам - энг буюк ва энг улуғ Фармон; муқаддас Қуръони Каримнинг бир номи

Хирқат - ҳарорат, иссиқлик, ёниш

хулф - хиёнат, хилоф ҳаракат, зиддият

хулфул ваъд - ваъдага хилоф иш тутиш, вафосизлик; аҳдга хиёнат қилишлик

Шаққи Қомар - ойнинг икки бўлакка бўлиниш мўъжизаси Қурьони Каримда собит бўлган ва турли ҳадислар орқали билинан пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)нинг бармоқ ишоратлари билан ойнинг икки бўлакка бўлиниш ҳодисаси. Бу Пайғамбаримизнинг энг буюк мўьжизаларидаьдир

шокир - шукр этгувчи

шомил - ўз ичига олган; кўп нарсалар ва ёки кишиларга тааллуқли бўлтан; ўраган

шоҳндлик - гувоҳлик

шухуд - кўринган далил-лар, гувоҳлар

Қофила - 1. Карвон. 2. Биргаликда сафарга чиққан туда жамоат

Қурби шоҳона - шоҳона яқинлик

Ғаддор - хоин, золим, қаҳрли; жуда зулмкор

Ғасб - бировнинг нарсасини зўравонлик билан тортиб олиш

Ҳазаён - бемаъни ва фойдасиз сўзлар; ортиқча ҳазил ва мазах; номаъқул гаплар

ҳашмат - ҳурмат туфайли бирисидан қўрқмоқ; бир буюк зотни ҳурмат қилиб, ундан қўрқмоқ ва тобеъ бўлмоқ

ҳайсият - мартаба, даража, эътибор, шараф, қиймат

ҳашр - 1. Тўпланмоқ, бир ерга жамланмоқ. 2.Қиёматдан кейин бутун инсонларнинг бир ерга тўплаанишлари; ўликларни тирилтириб маҳшарга чақирмоқ. 3. Қиёмат куни

ҳнбс - қамоқ

ҳусни зотий - аслий ҳусн, ҳақиқий жамол, чирой

ҳусни махфий - махфий, яширин ҳусни жамол; Аллоҳнинг бизга кўринмайдиган, кўришга дунёда кучимиз етмайдиган, фақатгина ақл-идрок билан Унинг яратган мавжудотлари орқали фаҳмланадиган гўзалликлар