Ёшларга Раҳнамо
ТАҚДИМ
Ушбу "Ёшларга раҳнамо" илк бор Ҳазрати Устозимизнинг Қастамўнуда "Баъзи Ёшлар ила бир муҳовара" ўлароқ қилган ва "Қастамўну лоҳиқаси"да нашр этилган бир нсча муҳим дарсларидирки, Ҳазрати Устозимиз Амирдоғда турган чоқларида марҳум Жайлон воситаси билан 1947 йили Эскишаҳарда чоп этилган, сўнгра 1951 йили Истанбулда нашр қилиниб, иши судда (маҳкамада) кўрилган. Яна кейинроқ Истамбул ва Анқарада баъзи иловалар билан Ҳазрати Устозимизнинг тансиби ила чоп ва нашр этилгандир.
Хизматида бўлган талабалари
Сўз боши
Ушбу "Ёшларга раҳнамо" янги ҳарф билан босилгани каби, эски ҳарфлар ила ҳам Испартада кўпайтирилган эди. Ҳукуматнинг ва зобитанинг тегмаётгани ва ҳар тарафда иштиёқ билан ўқилаётгани ва ёйилиб бораётгани шуни кўрсатяптики, бу "Раҳнамо"нинг миллатга, хусусан ёшларга кўп манфаати бор. Лекин Анқара хавфсизлик ишлари мудири эллик олтинчи саҳифанинг ўн учинчи сатридаги: "диний тадрисот учун хусусий дарсхоналар очишга рухсат берилганига биноан" жумласини ўқимасдан, ўн бешинчи сатрдаги: "Мумкин бўлгани қадар ҳар ерда биттадан кичнк дарсхонаи Нурия очмоқ лозимдир", жумласига тиргалган эди. Демак. кейин ҳақиқатни англабдики, интишорига бошқа монеъ бўлмади.
"Ҳува нуқтаси" гарчи теран битилган бўлсада, ҳар ким бирданига фаҳмлаб ололмайди. Лекин бу нуқта табиатпарастларнинг ва аҳли куфрнинг пойдеворини чилпарчин этди. Шунингдек, муаннид файласуфларнида ҳайратларга солиб, кўпларини иймонга келтирган. Ҳам бу нуқта калити билан очилган олами мисолдаги саёҳати маънавия воситаси ила охиратнинг бир лавҳаси айнал-яқийн тарзда кўрилди. Аммо жуда нозик бўлганидан нашр этилмади.
Бадиуззамон Саид Нурсий
БИРИНЧИ СЎЗ
"Бисмиллоҳ" ҳар хайрнинг бошидир. Биз ҳам, аввало шундан бошлаймиз. Бил, эй нафсим! Бу муборак калима Ислом нишони бўлганидек, бутун мавжудотнинг ҳам ҳолати ва тили билан энг кўп қайтарадиган жумласидир.
"Бисмиллоҳ" нақадар буюк, туганмас бир қувват, нақадар кўп, битмас бир баракот эканини англамоқ истасанг, бу мисолий ҳикоячага боқ, тингла!
Бадавий араб чўлларида саёҳат этганлар бир қабила раисининг исмини олмоғи ва ҳимоясига кирмоғи лозим бўлади. Токи, қароқчиларнинг шарридан қутулиб, ҳожатларини битира олсин. Йўқса, ёлғиз ҳолида ҳадсиз душманлар ва эҳтиёжлари олдида паришон бўлиб қолади.
Мана шундай бир саёҳат учун икки одам саҳрога чиқадилар. Улардан бири мутавозеъ, иккинчиси эса мағрур эди. Мутавозе бўлгани бир раиснинг исмини олди. Мағрур эса олмади... Мутавозе ҳар ерда саломатлик ила кезди. Бирон йўлтўсарга дуч келганда, "Мен фалон раиснинг номи ила кезмоқдаман" деса, қароқчи даф бўлар, унга тегмас, бирон чодирга кирса, у ном ила ҳурмат кўрар эди. Мағрур эса бутун саёҳати давомида шундай балоларга йўлиқар эдики, асло таърифлаб бўлмас. Доимо титрар, доимо тиланчилик қилар эди. Ҳам хор, ҳам разил бўлди.
Хуллас, эй мағрур нафсим! Сен ул сайёҳсан. Бу дунё эса бир чўлдир. Ожизлигинг ва фақирлигинг чексиздир. Душманинг, ҳожатинг бениҳоядир. Модомики шундай экан, бу саҳронинг Абадий Молики ва Азалий Ҳокимининг исмини ол. Токи, бутун коинот олдида тиланчилик қилишдан ва ҳар қандай ҳодиса қаршисида титрашдан қутуласан.
Ҳа, бу калима шундай муборак бир хазинадирки, сенинг бениҳоя ожизлигинг ва фақирлигинг сени ниҳоясиз қудратга ва раҳматга боғлаб, Қодири Раҳиймнинг даргоҳида ожизликни, фақирликни энг мақбул бир шафоатчи қилади. Ҳа, бу калима ила ҳаракат этмоқ аскарликка олинган шундай бир одамга ўхшайдики, у одам Давлат номидан ҳаракат этади, ҳеч кимга парво қилмайди, қонун номидан, давлат номидан дейди ва шунинг учун ҳар ишни битириб, ҳар нарсага қарши тура олади.
Сўзимизнинг аввалида: "Бутун мавжудот ҳолати билан "Бисмиллоҳ" дейди", деган эдик. Шундайми?
Ҳа. Кўрсангки, ёлғиз бир одам келди ва бутун шаҳар аҳолисини мажбуран бир ерга жалб этиб, мажбуран ишларда ишлаттирди. Ҳеч шубҳасиз биласанки, бу одам ўз номи ила, ўз қуввати ила ҳаракат этмаётир, балки у давлат номидан ҳаракат этаётган бир аскардир. Ва бир подшоҳнинг қувватига таянади.
Худди шунингдек, ҳар нарса Жаноби Ҳақнинг номи билан ҳаракат этади. Заррадек уруғлар ва данаклар ўз устида улкан дарахтларни, тоғдек юкларни кўтариб туради. Демак, ҳар бир дарахт "Бисмиллоҳ" дейди; Раҳмат Хазинасининг меваларидан қўлларини тўлдириб, бизларга тутади, воситачи савдогар вазифасини ўтайди. Ҳар бир бўстон "Бисмиллоҳ" дейди: Қудрат ошхонасининг бир қозони бўлиб, ул қозон ичида турли-туман жуда кўп мухталиф лаззатли таомлар бараварига пиширилади. Ҳар бир сигир, туя, қўй, эчки каби муборак ҳайвонлар "Бисмиллоҳ" дейди; Раҳматнинг файзидан бир сут чашмаси бўлади. Бизларга Раззоқ номи ила энг латиф, энг пок, оби ҳаёт каби бир ризқни тақдим этади. Ҳар бир ўсимлик, дарахт ва ўтларнинг ипак каби майин илдиз ва томирлари "Бисмиллоҳ" дейди, қаттиқ тош ва тупроқларни ёриб ўтади. Аллоҳ номи ила, Раҳмон номи ила дейди, ҳар нарса унга тобе бўлади.
Ҳа, новдаларнинг ҳавода ёйилиб ўсмоғи ва мева бермоғи каби ул қаттиқ тош ва тупроқдаги илдизларнинг камоли осонлик билан тарқалмоғи ва ернинг тагида мева бермоғи, ҳам ойлар давомида нозик, яшил япроқларнинг шиддатли ҳароратга қарши тароватли қолмоғи табиатпарастнинг оғзига шиддат ила тарсаки уради. Кўр бўлгур кўзларига бармоғини суқади ва дейдики:
"Сен энг ишонган қаттиқлик ва ҳарорат ҳам Унинг амри остида ҳаракат этмоқдаларки, ипак каби майин томирларнинг ҳар бири Мусо алайҳиссаломнинг биттадан асоси сингари
فَقُلْناَ اضْرِبْ بِعَصَاكَ الْحَجَر َ
амрига бўйсуниб тошларни парча-парча қилади ва у попирис қоғози каби юпқа, нозанин япроқлар ҳар бири Иброҳим алайҳиссаломнинг биттадан аъзоси каби оташ сочган ҳарорат қаршисида
يَا نَارُ كُونِى بَرْداً وَسَلاَماً
оятини ўқимоқдалар.
Модомики, ҳар нарса маънан "Бисмиллоҳ" дер ва Аллоҳ номидан Аллоҳнинг неъматларини келтириб бизларга бермоқда экан, биз ҳам "Бисмиллоҳ" демоғимиз лозим. Аллоҳ номи ила бермоғимиз, Аллоҳ номи ила олмоғимиз лозим. Шундай экан, Аллоҳ номи ила бермаган ғофил инсонлардан олмаслигимиз лозим.
Савол: Воситачи савдогар ҳукмида бўлган инсонларга бир ҳақ тўлаймиз. Ажабо, асл мол соҳиби бўлган Аллоҳ биздан қандай ҳақ истар экан?
Алжавоб: Ҳа, У Мунъими Ҳақиқийнинг биздан ул қийматли неъматлар, моллар эвазига истаган ҳақ уч нарсадан иборат: Бири зикр, бири шукр, бири фикрдир.
Аввалида "Бисмиллоҳ" зикрдир.
Охирида "Алҳамдулиллоҳ" шукрдир.
Ўртасида эса, бу қийматли, санъат ажойиботлари бўлган неъматлар Аҳаду Сомад қудратининг мўъжизаси ва раҳматининг ҳадяси эканини англамоқ ва идрок этмоқ - фикрдир.
Бир подшоҳнинг қийматли ҳадясини сенга келтирган бир мискин одамнинг оёғини ўпиб, ҳадя соҳибини тан олмаслик қандай аблаҳлик бўлса, инъомларнинг зоҳирий эгаларини мадҳ этиб ва уларга муҳаббат кўрсатиб, ҳақиқий Мунъимни унутмоқ ундан минг даража ортиқ аблаҳликдир.
Эй нафс! Бу каби аблаҳ бўлишни истамасанг, Аллоҳ номи билан бер, Аллоҳ номи билан ол, Аллоҳ номи билан бошла, Аллоҳ номи билан ишла! Вассалом.
بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
"Ўн учинчи Сўз"нинг "Иккинчи мақом"и
(Жозибадор бир фитнага гирифтор бўлган. локии ҳозирча ақлини йўқотмаган баъзи ёшлар билан бир муҳоварадир.)
Бир гуруҳ ёшлар ҳозирги алдамчи ва жозибадор кайфу сафо ва ҳавасотлариинг ҳужумлари қаршисида "Эиди охиратимизни қандай қутқарамиз?" дея " Рисолаи Нур" дан мадад истадилар. Мен ҳам " Рисолаи Нур" нмнг шахси маънавийси номидаи уларга бундай дедим: Қабр бор, ҳеч ким инкор этолмас. Истаса истамаса, ҳар ким у ерга киражак. У жойга кириш учун эса, уч тарзда " уч йўл" дан бошқа йўл йўқ.
s Биринчи йўл: Аҳли иймон учун у қабр бу дунёдан кўра янада гўзал бир оламнинг эшигидир.
s Иккинчи йўл: Охиратни тасдиқ этган. лекин сафоҳат ва залолатда кетаётганлар учун бир ҳибси абадий ва барча дўстларидан жудо қиладиган ҳибси мунфаридтир якка кишилик ҳибсхона эшигиди. Шундай кўргани, эътиқод этгани ва ишонганм ҳолда, буларга зид ҳаракат қилгани учун шунадай муомала кўради.
s Учинчи йўл: Охиратга ишонмаган аҳли инкор ва аҳли залолат учун бир иъдоми абадий эшиги... Яъни, ҳам ўзи, ҳам бутун аҳбобларини иъдом этадиган бир дор ёғочидир. Шундай деб билгани учун, жазоси ўлароқ, айнисини кўради. Бу икки ҳолат аниқ-равшандир, далил талаб этилмайди, кўз билан кўрса бўлади. Модомики ажал яшириндир ва ўлим одам бошига ҳар вақт кела олади ва модомики ажалга ёшу қарининг фарқи йўқдир, албаггга, доимо кўзи ўнгидаги бундай буюк даҳшатли бир масала қаршисида чорасиз қолган инсон учун у иъдоми абадий ва тубсизниҳоятсиз ҳибси мунфариддан қутулиш чорасини излаш, қабр эшигини бир олами боқийга, бир саодати абадияга ва олами нурга очилган бир эшикка айлантириш ҳодисаси у инсонга дунё қадар улкан масала бўлади.
Бу қатъий ҳақиқат мазкур уч йўл ила излаб топилишидан, бу уч йўлнинг ҳам, ўз навбатида, мазкур уч ҳақиқат ила бор бўлажагидан хабар берган юз йигирма тўрт минг мухбири содиқ қўлларида нишонаи тасдиқ бўлмиш мўъжизалари бор анбиёлар ва у анбиёлар берган айни хабарларни кашф ва завқ ва шуҳуд ила тасдиқ этган ва имзо босган юз йигирма тўрт милён авлиёнинг айни ҳақиқатга шаҳодатлари ва ҳадду ҳисоби йўқ муҳақиқларнинг қатъий далиллари-ла у анбиё ва авлиё берган айни хабарларни ақлан илмал-яқийн даражасида* исбот этганлар. Ва юзда тўқсон тўққиз эҳтимоли қатъий ила "Иъдоми ва зиндони абадийдан қутулиш ва у йўлни саодати абадияга айлантириш фақат иймон ва итоат иладир", дея иттифоқан хабар бермоқдалар.
* Улардан бири " Рисолаи Нур " дир. Майдондадир.
Ажабо, юздан бир эҳтимоли ҳалокат бўлган бир таҳликали йўлдан бормаслик учун биргина мухбирнинг сўзи кифоя бўлса-ю, унинг сўзини тингламай, барибир у йўлдан кетса, андишаи ҳалокатдан келадиган маънавий алам унинг емак иштаҳасини қочирмайдими? Ҳолбуки, бундай юз минглаб содиқ ва мусаддақ мухбирлар залолат ва сафоҳат кўз ўнгидаги қабр дорёғочига ва абадий ҳибси мунфаридга юзда юз эҳтимол ила қатъий сабаб бўлади дея, иймон ва убудийят эса, юзда юз эҳтимол ила ўртадан у дорёғочни олиб ташлаб, у ҳибси мунфаридни ёпиб, шу кўз ўнгидаги қабрни бир хазинаи абадийя ва бир саодат саройи сари очилган бир эшикка айлантиради, дея хабарини берганлар, аморалари ва асарларини кўрсатганлар. Аммо шунга қарамай, бу ажиб ва ғариб ва даҳшатли ва азаматли масала қаршисида турган бечора инсон ва, бохусус, мусулмон... агар иймони ва убудийяти бўлмаса, бутун дунё салтанати ва лаззати биргина инсонга берилсада, ажабо, кўз ўнгид-аги ҳар дақиқа у ерга чақирилиш навбатини кутаётган бир инсонга бу ҳол берадиган у қўрқувдан келувчи алийм аламни дафъ қила оладими? Сизлардан сўрайман!
Модомики кексалик, хасталик, мусибатлар ва ҳар тарафда рўй бериб турган ўлимлар у даҳшатли аламни қўзгаяптилар ва ихтор этяптилар экан, албатта, у аҳли залолат ва аҳли сафоҳат юз минг лаззатни ва завқни олсада, барибир қалбида маънавий бир жаҳаннам яшайди ва у уни ёқади. Фақат, ўта қалин ғафлат сарсамлиги муваққатан буни унга ҳис эттирмайди.
Модомики аҳли иймон ва аҳли тоат шу кўриб турган қабрни ўзи учун бир хазинаи абадияга, бир саодати лоязолийга очилган эшик бўлишини истайди ва модомики у азалий муқаддарот ўйинидан милярдлар олтин ва олмосларни қозонтирадиган бир лотерея билети ҳам, нймон васиқаси ила, унга чнққан экан. ҳар вақт: "Кел. билетингни ол!" дейилишини кугмоқдан оладигани теран, асосли. ҳақиқий лаззат ва завқи маънавий шундай бир лаззатдирки. агар тажассум этса ва у данак дарахтга айланса, у одамга хусусий бир жаннат ҳукмига ўтгани ҳолда. у завқ ва лаззати азимани тарк этиб, ёшлиги туфайли у ҳадсиз аламларга тўла заҳарли асалга ўхшаш сафиҳона ва ҳаваскорона муваққат бир ғайри машруъ лаззатни ихтиёр этган кимса ҳайвондан ҳам юз даража тубанлашар. Ажнабий динсизлар каби ҳам бўла олмас. Чунки улар Пайғамбарни инкор этсалар, бошқаларини таний оладилар. Пайғамбарларни билмасалар ҳам. Аллоҳни таний оладилар. Аллоҳни билмасалар ҳам, камолотларига сабаб бўладиган баъзн гўзал хислатлари бўлиши мумкин. Лекин бир мусулмон ҳам анбиёни, ҳам Роббини, ҳам бутун камолотни Муҳаммади арабий алайҳиссолату вассалам воситаси ила билади. Унинг тарбиясини рад этган ва занжиридан чиққан, қайтиб ҳеч бир пайғамбарни (а.с.) танимас, Аллоҳнида танимас. Ва руҳида камолотни муҳофаза этадиган ҳеч бир асосот қолмас. Чунки пайғамбарларнинг энг охири ва энг буюги, дини ва даъвати умум навъи башарга қарагани учун ҳамда мўъжизот ва дин жиҳатидан барчадан устун ва бутун навъи башарга бор ҳақоиқда устодлик этиб, ўн тўрт аср аввал порлоқ бир суратда исбот этган ва навъи башарнинг ифтихорига сабаб бўлган бир зотнинг тарбияи асосияларини ва усули динини тарк этган кимса, албатта, ҳеч бир жиҳатда, бир нур, бир камол тополмайди. Суқути мyтлақга маҳкумдир.
Хуллас, эй ҳаёти дунёвиянинг завқига мубтало ва андишаи истиқбол ила истиқболини ва ҳаётини таъмин учун тиришган бечоралар! Дунёнинг лаззатини, завқини, саодатини, роҳатини истасангиз, машруъ доирадаги кайфни кифоя билингиз. У кайфингизга етарлидир. Ундан ташқаридаги ва ғайри машруъ доирадаги бир лаззатнинг ичида минг алам борлигини собиқ баёнотда, албатта, англадингиз. Мозий, яъни, ўтган замон ҳодисотини кино ила ҳоли ҳозирда кўрсатганлари каби, истиқболдаги аҳвол ҳам - масалан, эллик йил кейинги ҳоллари - бир кино ила кўрсатилса эди, аҳли сафоҳат бугунги кулгуларига юз мингларча лаънат ва нафрат этиб, йиғлаган бўлар эдилар.
Дунё ва охиратда абадий ва доимий сурурни истаган инсон иймон доирасидаги тарбияи Муҳаммадияни (а.с.в.) ўзига раҳбар этмоғи керакдир.
Бир вақтлар Эскишаҳар ҳибсхонасининг деразасида ўтирган эдим.
Қаршида жойлашган литсейнинг катта ёшли қизлари мактаб ҳовлисида шод-хуррам ўйин тушишар эди. Уларни бу дунё жаннатида жаҳаннам ҳурилари ҳукмида кўрдим. Лекин бирдан эллик йил кейинги вазиятлари менга кўринди. Кулгулари аламли йигисигига айланди. Бундан қуйида келадиган ҳақиқат инкишоф этади. Яъни, эллик йил кейинги ҳолларини маънавий ва хаёлий бир кинода кўрдимки, бу кулаётган олтмиш қиздан эллиги қабрда азоб чекяптилар; тупроқ бўлганлар. Ўнтаси етмиш ёшда қариб, хунук бўлиб кетган, ҳар ким уларга нафратли назарини солади. Бу ҳолларини кўриб, мен ҳам йиғладим.
Охир замон фитнасининг моҳияти менга кўринди: энг даҳшатли ва жозибадор фитна аёлларнинг юзсизлиги туфайли экан. Ихтиёрларини ўғирлаб, парвона каби, сафоҳат оташига отаётир. Бир дақиқалик ҳаёти дунёвияни йиллаб давом этадиган ҳаёти боқиядан устун қўйдираётир.
Бир куни кўчага боқиб ўтирганимда, у фитнанинг таъсирли бир намунасини ҳис этдим. Ёшларга жуда ачиндим. "Бу бечоралар ўзларини оҳанрабо каби ўзига тортувчи фитнанинг оташидан қутқара олмаслар", дея ўйларканман, бирдан у фитнани алангалатаётган ва таълим бераётган иртидодкор (диндан чиқарувчи) бир шахси маънавий кўз ўнгимда тажассум этди. Мен ҳам унга ва ундан дарс олган мулҳидларга дедим:
Эй жаҳаннам ҳурилари ила завқланиш йўлида динини фидо этаётган ва сафиҳона залолатни севиб гуноҳга ботаётган ва ҳавосоти нафсия лаззати йўлида динсизликни ва илҳодни қабул этаётган ва ҳаётга сиғиниб ўлимдан қаттиқ қўрқаётган ва қабрни хотирига келтиришни истамай иртидодга юз тутаётган бадбахт! Қатъийян билки: Динсизлигинг туфайли сенинг бу улкан дунёинг бу соатдан аввал ва бу дақиқадан сўнгра, бил-умум сенинг бу коинотинг ва мозий ва истиқболинг ва ўтган навдош ва жинсдошларинг ва энди келадиган махлуқлар ва насллар ва ўтган дунёлар ва миллатлар ва келажак инсонлар ва тоифалар сен учун тамоман маъдум ва ўликдир.
Хуллас, инсоният ва ақл жиҳати ила алоқадор бўлганинг бутун у сайёр дунёлар ва сайёл коинотлар мутамодиян сенинг залолатинг сурат-ла, сенинг бошингга дунё тўла даҳшатли ва ҳадсиз ўлимларнинг шиддатли аламларини ёгдираётир. Шууринг бор бўлса, қалбингни ёқаётир. Руҳинг бор бўлса, сндираётир. Ақлинг сунмаган бўлса, сени ғамларга ботириб бўғаётир. Агар бир соатлик сархушона сафоҳатинг ва ифлос лаззатинг бу ниҳоясиз ғамларга, хузунларга, аламларга муқобил кела олса, у сафоҳатда қол. Йўқса, ақлингни йиғ! Бу маънавий жаҳаннамдан қутулмоқ ва иймон бу дунёда ҳам таъмин қилган бир маънавий жаннатга кирмоқ ва саодати ҳаётияни тотмоқ учун Қуръоннинг дарсини тингла. Жузъий, фоний бир дақиқалик лаззатни куллий, боқийи доимий. иймоний* лаззатлар билан мубодала эт...
* Ха. иймон бу дунёда ҳам жаннат лазоизини бера олади. Юзлаб лаззатли нурларидан биргина мана бу фойдасига боқ: дсйлик. сен ғоят севадиган бир зот ўлим тушагида ётган чоғида бирдан Луқмонм Ҳакийм ва ё Ҳизрдек бир дўхтир келиб қолди. Ва касал соғая бошлади. На қадар севннч ҳис этасан. Худди шунингдек. сен севган ва алоқадор бўлганинг ўлганлар ададича севинч ва сурурларни иймон беради. Чунки мозий мозористонида етган милёнларча сенинг маҳбуб зотларинг маҳвдан ва ўлимдан бирдан иймон нури ила кўз ўнгингда тариладилар. "Бнз ўлмаганмиз ва ўлмаймиз ҳам", деб ҳаёт топадилар. У ҳадснз фироқлардан келган ҳадсиз аламлар ўрнпга, иймон туфайли, висолдан ва ҳаёт топганларидан нчҳоятсиз лаззатлар ва севинчлар бу дунёда ҳам келишини кўрсатаднки: "Иймон шундай бир уруғдирки, аҳли иймонга жаннатни бутун лазонз ва маҳосини ила сунбул беради... ва беражакдир".
"Ҳеч бўлмаса ҳайвон каби ҳаёт кечираман", ҳам дема. Чунки ҳайвон учун мозий, мустақбал ғайбий тушунчалардир. Жаноби Ҳакийми Роҳийм у ғайбни уларга билдирмай, уларни ҳадсиз аламлардан қутқарган. Ҳатто сўйишга ётқизилган бир товуқ ҳеч қандай алам ё хузун ҳис этмайди. Пичоқ кесаётган вақтгина ҳис этмоқчи бўлади. Лекин ҳис кетади, бу аламдан ҳам қутулади. Демак, Жаноби Ҳақнинг уларга нисбатан ғоят юксак ва мукаммал бир раҳмати, раъфати ва шафқати ғайбни билдирмаганидадир. Билхосса, бу гап маъсум ҳайвонларга том тегишлидир. Демак, сафиҳона лаззатда сен ҳайвонларга ета олмайсан. Минглаб даража ундан пастда қолиб кетасан. Чунки ҳайвонга ғайбий бўлган нарсаларни сенинг ақлинг кўради, аламини чекади. Сатри ғайбдан келадиган истироҳати томмадан бyткул маҳрумсан...
Ҳам, сенинг ухувват, ҳурмат ва ҳамийят сингари мадори фахринг бўлмиш гўзал хислатларинг ғоят қисқа бир замонга ва катта бир сахродан бир бармоқ изичалик келадиган ергагина хос ва ҳадсиз замонда ёлғиз ҳозир соатга махсус бўлганидан, сунъий ва муваққат ва сохтакор ва аслсиз ва ғоят жузъий бўлиб, сенинг инсонийлигинг ва камолотинг у нисбатда кичраяр, йўққа чиқар. Аммо иймон аҳлининг ухуввати, ҳурмати, муҳаббати ва ҳамийяти, иймон жиҳати-ла, мавжуд мозий ва мустақбални ихота этганлигидан, инсонийлиги ва камолоти у нисбатда юксалади. Ҳам сенинг дунёвий муваффақиятинг арзимас олмосчи ва девона бир яҳўдий шиша синиқларини олмос нархида олгани каби, сен ҳам озгинагина, қисқагина бир ҳаётга узун, доимий ва кенг бир ҳаётнинг нархини берганинг учун, албатта, шу чегара доирасида ғолиб келасан. Бир дақиқага бир йилга татигулик шиддатли ҳирс, муҳаббат, интиқом каби ҳиссиётлар ила мутаважжиҳ бўлганинг учун аҳли диёнатдан муваққатан устун бўласан.
Ҳам сенинг ақлинг. руҳинг, қалбинг, туйғуларинг улвий вазифаларини ташлаб, суфлий нафснинг ва ифлос ҳаваснинг разил ишларига иштирок этгани ва ёрдам бергани учун аҳли иймонни дунёда енгасан. Ва зоҳирда янада севимли кўринасан. Чунки сенинг ақлинг, қалбинг ва руҳинг ғоят даражада таданний ва тараддий ва суқут этиб, ифлос ҳавас ва разил нафсга айланиб кетган, булганиб кетган. Албатта. бу жиҳатдан, у ғалабанг сенга жаҳаннамни, мазлум аҳли иймонга эса, жаннатни қозонтирадиган бир муваққат ғалаба бўлади.
* * *
Устозимизнинг "Ёшларга раҳнамо"га илова этилмоғи лозим кўрилган бир эслатмаси
Мерсиндан келган "Раҳнамо"нинг бошларидаги "Масалаи муҳимма" номидаги йигирма учинчи ва йигирма тўртинчи саҳифани олиб қўйиш муносибдир. Чунки "Нур"нинг муҳим маслаги шафқат бўлгани учун "Нурлар" ила эркаклардан ҳам кўра аёллар самимий ва ихлос билан жиддий алоқадор бўляптилар. Мазкур икки саҳифада қаттиқлик борки, шафқат каҳрамонлари бўлмиш у муборак ҳамшираларимиз у билан машғул бўлиб мутаассир бўлмасинлар. Чунки бу масала Истанбулдай бир жойларда ҳам очиқ-сочиқ ярим-яланғоч юрган рум ва армани қизларига ўхшашга интилаётган бир қисм Ислом қизларига танбех бериш учун ёзилгандир.
Ҳолбуки, Истанбулдаги "Раҳнамо"га қарши мунофиқлар ва масонлар ва кейинги пайтларда бизга қарши бўлаётган баъзи газеталар бу нуқтага янглиш маъно бериб, бир қисм аёлларнинг "Рисолаи Нур"га бўлган алоқаларини заифлатиш учун ифтироларига сабаб бўлган. У икки саҳифа ўрнига, "Аёллар билан муҳовара" номидаги аёлларга раҳнамо қўйилсин.
Саид Нурсий
* * *
Ҳошия. Бир вақтлар тарбияи исломияга зид бўлган яширин қўмиталар ёшларни бузишга ҳаракат қилганлари каби, ҳозир ҳам баъзи динсиз за яширин қўмиталар бечора аёлларни йўлдан чиқаришга уриниб ётибдилар.
Бу бузгунчи қўмиталарнинг ифтироларига сабаб бўлмаслик учун қўлларида "Ёшларга раҳнамо" китобчаси бўлганларга юқоридаги эслатмадан биттадан берилсин.
Аёллар эса. олиб қўйилган у икки саҳифанинг ўрнига "Аёллар билан муҳовара" номидаги кекса ва ёш хонимларга раҳнамони ўқисинлар. Ва олиб қўйилган икки саҳифанинг ўрнига Устозимизнинг юқоридаги эслатмаси қўйилсин.
Бирдан ихтор қилинган бир масалаи муҳимма
Охирзамон фитнасида энг даҳшатли ишни аёллар тоифаси ва уларнинг фитнаси қилажаги ҳадис ривоятларидан англашилади. Ҳа, тарихларда нақл этиладики, эски замонларда "Амазонлар" номида ғоят силохшўр (жанговор) аёллардан таркиб топган бир тоифаи аскария хориқо жанглар қилганлар. Айнан шунингдек, бу замонда динсизлик залолатининг Исломиятга қарши муҳорабасида, нафси амморанинг режаси ила, шайтон қўмондонлигига берилган фирқалардан энг даҳшатлиси ярим-ялонғоч аёллардирки, очиқ болдирлари-ла - даҳшатли пичоқлари-ла аҳли иймонга таарруз этиб, ҳужум қилаётирлар. Никоҳ йўлини беркитишга, фоҳишона йўлни кенгайтиришга ҳаракат этароқ, кўпларнинг нафсларини бирдан асир этиб, қалб ва руҳларини кабоир ила яралаётирлар. Балки у қалблардан бир қисмини ўлдираётир. Бир неча йил мобайнида номаҳрамларнинг ҳавосотига кўрсатишнинг том жазоси сифатида жаҳаннамнинг ўтинлари бўлиб энг аввал у пичоқли болдирлар ёнажаклар; дунёда амният ва садоқатни йўқотганлиги учун, хилқатан кўп исташига ва фитратан жуда муҳтож бўлишига қарамай, муносиб эрни топа олмас. Топсада, бошига бало топар. Ҳатто бу ҳолнинг натижаси ўлароқ, охирзамонда баъзи эрларда никоҳга рагбатсизлик ва риоясизлик бошланадики, шу сабабли қирқ аёлга бир эркак назорат этадиган даражада аҳамиятсиз, соҳибсиз, қимматсиз бир ҳолатга тушажаклари ривояти ҳадисдан англашилиб турибди.
Модомики ҳақиқат будир ва модомики ҳар гўзал гўзаллигини севар ва қўлидан келганича уни асраб қолишни истайди ва бузилишни истамас; ва модомики гўзаллик бир неъматдир, неъматга шукр этилса, маънан зиёдалашар, шукр этилмаса, ўзгарар, хунуклашар экан, албатта, ақли бўлса, ҳусн ва жамолини гуноҳларни қозонишдан ва қозонтиришдан, чиркин ва заҳарли қилишдан ва у неъматни, куфрон ила, мадори азоб бир суратга айлантиришдан бутун қуввати-ла билан қочади. Ва у фоний, беш-ўн йиллик жамолни боқийлаштирмоқ учун машруъ бир тарзда истеъмол этса, у неъматга шукр этади. Йўқса, кексаликда узоқ вақт истисқолга маъруз қолиб, маъюсона йиғлайди.
Агар тарбияи исломия доирасида, одоби Қуръония зийнати билан у жамол гўзаллаштирилса, у фоний ҳусн маънан боқий қолиши ва жаннатда ҳуриларнинг жамолидан ҳам ширин ва порлоқ бир тарзда ўзига берилиши ҳадисда қатъийят-ла исбот этилгандир. Агар у гўзалнинг заррача ақли бўлса, бу гўзал ва порлоқ ва абадий натижани қўлдан чиқармайди...
* * *
بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ { وَاِنْ مِنْ شَىْءٍ اِلاَّ يُسَبِّحُ بِحَمْدِهِ
اَلسَّلاَمُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ اَبَدًا دَاۤئِمًا
Азиз, сидиқ қардошларим!
"Таҳликали вазиятдаги ёшларга бир эслатма" номида бир фиқра жўнатяпмиз. Токи "Рисолаи Нур"нинг ёш шогирдлари тутган истиқомат ва иффат ва иттибоъи суннати санийя, ёшлик нуқтасида нақадар қийматли эканини, ҳақиқий ва завқли ёшлик эса, у тарздаги бахтиёрларнинг ёшликлари бўлганини яна бир бор исбот этиб, ҳақиқий ёш турклар кимлар эканини кўрсатсин.
اَلْبَاقِى هُوَ الْبَاقِى
Қардошингиз Саид Нурсий
Бир неча бечора ёшларга берилган бир танбеҳ, бир дарс, бир ихтор
Бир куни ёнимга порлоқ бир неча ёшлар келишди. Ҳаёт ва ёшлик ва ҳавасот томонидан келаётган таҳликалардан сақланиш учун таъсирли бир ихтор олишни истаган бу ёшларга мен, эскидан 'Рисолаи Нур"дан мадад истаган ёшлорга деганим каби, дедимки:
Сиздаги ёшлик қатъийян кетади. Агар сиз доираи машруъада қолмасангиз, у ёшлик зое бўлиб, бошингизга дунёда ҳам, қабрда ҳам, охиратда ҳам лаззатидан кўра кўпроқ балолар ва аламлар келтиради. Агар тарбияи Исломия ила, у ёшлик неъматига жавобан бир шукр ўлароқ, иффат ва номус ва тоатда сарф этсангиз, у ёшлик маънан боқий қолади. Ва абадий бир ёшлик қозонишга сабаб бўлади.
Ҳаёт эса, агар иймон бўлмаса ва ёхуд исён ила у иймон таъсир этмаса, ҳаёт зоҳирий ва қисқагина бир завқ ва лаззат-ла баробар, минглар даража у завқ ва лаззатдан зиёда аламлар, хузунлар, ғамлар беради. Чунки инсонда ақл ва фикр бўлгани учун, ҳайвоннинг акси ўлароқ, ҳозирги замон билан бирга, ўтган ва келажак замонлар билан ҳам фитратан алоқадордир. У замонлардан алам ҳам, лаззат ҳам олади. Ҳайвон эса, фикри бўлмаганлиги учун, ҳозирги лаззатини ўтмишдан келадиган хузунлар ёки келажакдан келадиган андишалар. қўрқувлар бузмайди.
Инсон агар залолат ва ғафлатга тушган бўлса, ўтмишдан келадиган хузунлар ва келажакдан келадиган андишалар унинг ҳозирги жузъий лаззатини жиддан аччиқлаштиради, бузади. Айниқса, у лаззатлар ғайри машруъ бўлса, тамоман заҳарли болга айланади. Демак, лаззати ҳаёт нуқтасида ҳайвондан ҳам юз даража пастдадир. Аҳли залолатнинг ва аҳли ғафлатнинг ҳаёти, балки вужуди, балки коиноти бор бўлган кунидир. Жами ўтган замон ва коинотлар унинг залолати нуқтасида маъдумдир, ўлгандир. Ақл алоқадорлиги ила унга зулматлар, қоронгиликлар беради. Келажак эса, эътиқодсизлиги жиҳати ила. яна маъдумдир. Ва йўқ бўлишлардан ҳосил бўлган абадий фироқлар, ўйлагани сари, ҳаётига мутамодиян зулматлар беради.
Агар иймон ҳаётга ҳаёт бўлса, у вақт ўтган ва келажак замонлар иймоннинг нури ила ёришади ва вужуд топади. Замони ҳозир каби, руҳ ва қалбига иймон нуқтасида улвий ва маънавий завқларни ва анвори вужудияни беради. "Кексалар рисоласи"даги "Еттинчи рижо"да бу ҳақиқатнинг изоҳи бор. Уни ўқиб олишингиз мумкин.
Хуллас, ҳаёт шундайдир... Ҳаётнинг лаззатини ва завқини истасангиз, ҳаётингизни иймон ила ҳаётлантиринг ва фароиз ила зийнатлантиринг ва гуноҳлардан чекинмоқ-ла муҳофаза этинг.
Ҳар куни ва ҳар ерда рўй бериб турган ўлимлар даҳшатли ҳақиқати мавтни кўрсатадаки, буни сизларга, бошқа ёшларга айтганим каби, бир тамсил ила баён этаман:
Масалан, кўзингиз ўнгида бир дор ўрнатилган. Унинг ёнида ўртага жуда катта ютуқ тикилган бир лоторея ўйини ташкил этилган. Биз бу ердаги ўн киши алакуллиҳол истасак ҳам, истамасак ҳам, ҳеч бошқа чора йўқ, у ерга даъват этиламиз, бизни чақирадилар. Чақириш вақти аниқ бўлмагани учун ҳар дақиқа: "Кел, иъдом паттасини ол, дорга чиқ" ва ёхуд: "Кел, милёнлар тилла ютуқлик бир икромия билети сенга чиққан, кел, ол", дейишларини кутамиз. Шундай бир маҳалда эшикка икки одам келди. Бири ярим яланғоч, гўзал ва алдовчи бир аёл бўлиб, қўлида зоҳиран ғоят тотли, аммо аслида заҳарли бир ҳолва, бизларга едирмоқчи бўляпти. Бошқа бири эса, алдамайдиган ва алданмайдиган жиддий бир одам эди, аёлнинг орқасидан у кирди ва дедики:
"Сизларга бир тилсим, бир дарс келтирдим, уни ўқисангиз, анави ҳолвани емасангиз, бу дордан қутуласизлар. Бу тилсим ёрдамида у мислсиз икромия билетингизни оласиз. Мана бу дорда зотан кўзингиз билан кўриб турибсизки, бол еганлар у ерга киряптилар, у ерга киргунга қадар ҳам у ҳолванинг заҳаридан даҳшатли қорин санчиғини чекяптилар. Ва у буюк ютуқли билетни олганлар гарчи булар орасида кўринмаётирлар ва зоҳиран улар ҳам у дорга чиқаётгандай кўринаётган бўлсаларда, лекин улар осилмаганларига балки у ердан ютуқли доирага ўтиш учун дордан қулай зинапоя ўрнида фойдаланаётганларига милёнлар шоҳидлар бор, хабар бераётирлар. Мана дераз-алардан боқингиз. Энг катга маъмурлар ва бу иш-ла алоқадор катта зотлар баланд овоз би-лан эълон этаётирлар ва хабар бераётирлар ки: "У дорга кетаётганларни айнал-яқийн кўриб турганингиздек, бу ютуқли билетни тилсимчилар олганларини ҳеч шак ва шубҳасиз кундуз каби қатъий билингиз", деди.
Хуллас, бу тамсилга ўхшаб, заҳарли бол ҳукмидаги ғайри машруь доирада ёшликнинг сафоҳаткорона завқлари, хазинаи абадиянинг ва саодаги сармадиянинг билети ва васиқаси бўлган иймонни йўқотганлиги учун, дор ҳукмидаги ўлим ва абадий зулумотнинг эшиги бўлмиш қабр мусибатига айнан, зоҳиран кўрингани каби, тушади. Ва ажал махфий бўлганлиги учун ёш-кексани фарқ қилмасдан бошини кесиш учун ажал жаллоди ҳар вақт келиб қолиши мумкин. Агар у заҳарли бол ҳукмидаги ҳавасоти ғайри машруьани тарк этиб, тилсими қуръоний бўлмиш иймон ва фароизни қўлда тутса, фавқулодда бу муқаддароти башар лотереясидан чиқувчи саодати абадия хазинасининг билетини олишини юз йигирма тўрт минг анбиё алайҳимуссалом ҳамда ҳадду ҳисоби йўқ аҳли валоят ва аҳли ҳақиқат муттафиқан хабар беряптилар. Ва аломатларини кўрсатяптилар.
Ал-ҳосил:' Ёшлик кетади... Сафоҳатда кетса, ҳам дунёда, ҳам охиратда мингларча бало ва аламларни келтиришини; ундай ёшларнинг аксарияти суиистеъмолдан ва исрофотдан келадиган авҳомли хасталик билан касалхоналарга, тошқинликлари билан ҳибсхоналарга ва ё сафоҳатхоналарга, маънавий аламлардан келадиган сиқинтилар билан майхоналарга тушишларини англашни истасангиз, касалхоналардан, ҳибсхоналардан ва қабристонлардан сўранг. Албатта, хастахоналар сизларга кўпинча лисони ҳоллари ила ёшликнинг исрофоти ва суиистеъмолидан келган хасталикнинг пушаймонларини, эйвоҳларини айтиб беради. Шунингдек, ҳибсхоналардан ҳам, кўпинча ёшликнинг тошқинлиги туфайли ғайри машруъ доирадаги ишларидан дакки еган бадбахт ёшларнинг таассуфларини эшитажаксиз. Ва қабристонда - мутамодиян у ерга кираётганлар учун эшиклари очилиб-ёпилиб турган у олами барзоҳда, аҳли кашфул қубурнинг мушоҳадоти-ла ва бутун аҳли ҳақиқатнинг тасдиқи ва шаҳодати-ла, аксар азоблар ёшлик суиистеъмолотининг натижаси бўлганини билажаксиз.
Ҳам, навъи инсоннинг аксариятини ташкил этувчи кексалардан ва хасталардан сўранг. Албатта, мутлақ кўпчилиги афсус ва хасратлар ила: "Эйвоҳ!.. Ёшлигимизни боди-ҳаво қилдик, балки зарарли зое этдик. Зинҳор биз каби қилманглар", деяжаклар. Чунки беш-ўн йиллик ёшликнинг ғайри машруъ завқи учун дунёда кўп йиллар ғам ва кадар, барзоҳда азоб ва зарар, охиратда эса, жаҳаннам ва сақар балосини чекадиган одам энг ачинарли бир аҳволда бўлгани ҳолда
اَلرَّاضِى بِالضَّرَرِ لاَ يُنْظَرُ لَهُ
нинг сирри ила, ачинмоққа асло мустаҳақ бўлолмас. Чунки зарарга ўз розилиги билан кирганга марҳамат этилмас. Ва лойиқ ҳам эмасдир.
Жаноби -Ҳақ бизни ва сизларни бу замоннинг жозибадор фитнасидан қутқарсин ва муҳофаза айласин, омийн.
* * *
"Рисолаи Нур" талабалари сўраган бир саволга ЖАВОБ
Олами Исломнинг муқаддароти билан жиддий алоқадор бўлган бу Жаҳон урушининг даҳшатли кунларида икки йил -ҳозир ўн йил бўлди - на биздан ва на ҳар куни хизматингизда бўлган Эминдан лоақал бир марта сўрамадингиз, аҳамият бермадингиз. Ажабо, бу улкан ҳодисадан ҳам катта бошқа бир ҳақиқат ҳукм этяптимики, буни аҳамиятдан исқот қилмоқда? Ёхуд бу билан машғул бўлишнинг бир зарари борми?" дея устозимиздан сўрадик. Шундай жавоб берди:
Ҳа, бу Жаҳон урушидан ҳам катта бир ҳақиқат, янада азим бир ҳодиса ҳукм этаётгани учун Жаҳон уруши унинг олдида ўта аҳамиятсиз бўлиб қолмоқда. Чунки бу Жаҳон урушида икки ҳукумат курраи арзга ҳокимлик этиш учун мурофаа ва муҳокама даъволари ичида икки муаззам диннинг мусолаҳа ва сулҳ маҳкамасида келишув даъволари очилиши билан динсизликнинг даҳшатли жараёни самовий динлар ила мужодалаи азимани бошлаган бир пайтда навъи башарнинг "социалист" табақаси ила "буржулар" тоифасининг маҳкамаи куброларида очилган катта даъволаридан кўра ўта муҳим шундай бир даъво очилган ва шундай муаззам бир ҳақиқат майдонга чиққанки, у даъвонинг биргина одамга теккан миқдори бу Жаҳон урушидан ҳам каттадир. Хуллас, даъво будир:
Бу замонда ҳар бир мўмин учун, балки ҳар бир одам учун курраи арз қадар катта бўлган, бошдан-охир боғлар ва қасрлар-ла зийнатланган бир боқий далани абадий бир мулк қилиб олиш, у мулкка эришиш ва ё қўлдан чиқариш даъвоси очилгандир. Демак, ҳар битта одам устидан шундай бир даъво очилганки, агар инглиз ва олмончалик сарвати ва кучи бўлса ва ақли ҳам бор бўлса, фақат у даъвони ютиш учун сарф этади. Албатта, у даъвони ютмасдан олдин бошқа нарсаларга аҳамият берган одам девонадир. Ҳатто у даъво шу даража таҳликага тушганки, бир аҳли кашфнинг мушоҳадаси-ла, бир жойда ажал қўлидан тархис рухсатномасини олган қирқ одамдан биргина қозона олган, ўттиз тўққизи бой берган.
Хуллас, бу муҳим улкан даъвони қозонтирадиган ва йигирма йиллик тажрибаларла ўндан саккизига ютиб берган бир адвокат бор бўлса, албатта, эсли-хушли ҳар одам адвокатни вазифалантирадиган бир хизматга, ҳар қандай ҳодисадан устун аҳамият бермоқликка мукаллафдир.
Ана ўша даъво вакилларидан бириси, балки биринчиси Қуръони Муъжизул Баённинг иъжози маънависидан сизиб чиққан ва туғилган Рисолаи Нурдир, бунга, у даъвони қозонганлар минглар киши шоҳиддир.
Ҳа, бу курраи арзга маъмуриятла юборилган ҳар инсон бу ерда мусофир ва фоний эканлигини, моҳияти эса, бир ҳаёти боқияга мутаважжиҳ эканлигини қатъийян таҳаққуқ этгандир. Ҳар бир инсоннинг ҳаёти абадиясини муҳофаза қилиб турган қалъалари ҳозирги замонда бузилган, шу боис одам бу дунёсини ва ичидаги бутун алоқадор аҳбобини абадий тарк этмоқ билан бирга бу дунёдан минглар даража янада мукаммал, боқий бир мулкни ҳам бой бермоқ ёки қозонмоқ масаласи қаршисида турибди.
Агар иймон васиқаси бўлмаса ва бароати ва санади бўлмиш эътиқодда соғлом бир су-ратда турмаса бу масаланинг (даъвони) бой беради. Ажабо, бу йўқотган нарсанинг ўрнини нима тўлдира олар экан?
Хуллас, бу ҳақиқатга биноан менинг ва биродарларимнинг ҳар биримизнинг ақлларимиз ва фикрларимиз юз даража ортиб кетса ҳам, бу муаззам вазифаи қудсиянинг хизматига зарба етиши мумкин. Бошқа масалаларга аралашиш бизга фузулий (ўринсиз) ва малоёний (маъносиз) бўлади. Фақат, "Рисолаи Нур" шогирдларидан бир қисми аввалги даъволар ичида бўлганининг боиси - баъзан ақлсизлар бизга лузумсиз, сабабсиз тажовуз ва таъарруз қилган пайтларида - зарурат даражасида - ўзимиз хоҳламаган ҳолда аралашганмиз.*
* Маҳкамадаги (суддаги) мудофаотига ишоратдир.
Ҳамда, бу ҳақиқий ва жуда катта даъво хорижидаги даъволарга ва бўғишмаларга алоқадорона фикран, қалбан аралашиш зарарлидир. Чунки бундай кенг сиёсий ва ҳаяжон берувчи доираларга эътибор қаратган ва улар билан машғул бўлган одам тор бир доира ичида вазифадор бўлгани аҳамиятли хизматлардан ортда қолади ва ёки шавқи сўнади. Ҳамда, у кенг жозибадор сиёсат ва бўғишма доираларга эътибор этган киши баъзан алданади. Биринчидан, вазифасини ўринлата олмайди, иккинчидан, саломати қалбини ва ҳусни ниятини ва истиқомати фикрини ва хизматдаги ихлосини йўқотади, йўқотмаган тақдирда ҳам, йўқотди деган иттиҳом остида қолиши мумкин. Ҳатто худди шу масалада менга маҳкамада ҳужум қилганларида, дедим:
"Қуёш каби ҳақиқати иймония ва қуръония ердаги муваққат нурларнинг жозибасига тобеъ ва олат бўлмайди, шунингдек, у ҳақиқатни жиддий таниган нафақат курраи арздаги ҳодисотга, балки коинотга ҳам олат этолмас", дея уларнинг овозини ўчирдим".
Мана, Устозимизнинг жавоби шу ерда битди. Бутун қувватимиз-ла биз ҳам буларни тасдиқлаймиз.
"Рисолаи Нур" шогирдлари
بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ
Рисолаи Нур" мезонларидан "Ўн учинчи Сўз"нинг "Иккинчи мақом"ининг ҳошияси
"Рисолаи Нур"даги ҳақиқий тасаллига маҳбуслар кўп муҳтождирлар. Хусусан, ёшлик зарбасини еб, тоза ва ширин умрини ҳибсда кечрфаётганларнинг "Нур"ларга нон қадар эҳтиёжлари бор. Ҳа, ёшлик томири ақлдан кўра ҳиссиётни тинглар. Ҳис ва ҳавас эса, кўрдир, оқибатни кўрмас. Бир дирҳам ҳозирги лаззатни келгусидаги бир ботмон лаззатга таржиҳ этади. Бир дақиқалик интиқом лаззати учун қатл этади, натижада саксон минг соатлик ҳибс аламларини чекади. Ва бир соат сафоҳат кайфи учун бир номус масаласида минглар куни - умрининг саодати, ҳам ҳибснинг, ҳам душманнинг андишасидан келадиган азоблар ила маҳв бўлади.
Буларга қиёс этилса, бечора ёшларнинг кўп хатарлари бор: энг тотли ҳаётларини энг аччиқ ва ачинарли бир ҳаётга айлантиряптилар. Билхосса, шимолда катта бир давлат ёшлик ҳавасотига эргашиб, бу асрни бўронлари ила ларзага соляпти. Чунки оқибатни кўрмайдиган кўр ҳиссиёт етовидаги ёшларга аҳли номуснинг гўзал қизларини ва аёлларини ибоҳа этади (ҳалоллайди). Балки ҳаммомларига аёл-эркак бирга яланғоч ҳолда киришлари ва шунга изн беришлари жиҳатида бу бузуқликларни ташвиқ қилади. Ҳам дайди ва фақирларга бойларнинг молларини ҳалол қиладики, бутун одамзот бу мусибат қаршисида титраяпти.
Хуллас, бу асрда Ислом ва турк ёшлари қаҳрамонона ўзини тутиб, иккитомонлама ҳужум қилаётган бу таҳликага қарши "Рисолаи Нур"нинг "Мева" ва "Ёшларга раҳнамо" каби ўткир қиличлари билан қуролланиб муқобала этишлари лозимдир. Йўқса, у бечора ёш ҳам дунё истиқболини, ҳам масъуд ҳаётини, ҳам охиратдаги саодатини ва ҳаёти боқиясини азобларга, аламларга айлантириб, маҳв этади. Ва суиистеъмол ва сафоҳат ила хастахоналарга, ҳаётнинг тошқинликлари ила ҳибсхоналарга тушади. Эйвоҳлар, афсусланишлар билан кексалигада кўп йиғлайди.
Агар тарбияи қуръония ва "Нур"нинг ҳақиқатлари билан ўзини муҳофаза айласа, том бир қаҳрамон ёш ва мукаммал бир инсон ва масъуд бир мусулмон ва бошқа зиҳаётларга, ҳайвонларга бир нави султон бўлади.
Ҳа, бир ёш ҳибсда йигирма тўрт соатлик ҳар кунги умридан биргина соатини беш фарз намозга сарф этса, аксар гуноҳлардан ҳибс монеъ бўлгани каби, у мусибатга сабабият берган хатодан ҳам тавба қилиб, бошқа зарарли, аламли гуноҳлардан чекилса, ҳам ҳаётига, ҳам истиқболига ҳам ватанига, ҳам миллатига, ҳам ақрабосига катта бир фойдаси тегади, ўн-ўн беш йиллик фоний ёшлик ила абадий порлоқ бир ёшликни қозонади - бу ҳақда бошда Қуръони Мўъжизул Баён, барча кутуб ва суҳуфи самовия қатъий хабар бериб, мужда этяптилар.
Ҳа, у ширин, гўзал ёшлик неъмати учун истиқомат ила, тоат ила шукр қилса, ҳам зиёдалашади, ҳам боқийлашади, ҳам лаззатли кечади. Йўқса, ҳам балоли бўлади, ҳам аламли, ғамли, васвасали этади. Ақрабосига, ватанига, миллатига зарарли бир дайди одамга айланишига сабабият беради.
Агар маҳбус зулман маҳкум этилган бўлса, фарз намозини ўқиш шарти билан, ҳар бир соати бир кунлик ибодат кунига ўтади, шунингдек, у ҳибс у учун бир чиллахонаи узлат бўлиб, эски замонларда ғорларга кириб ибодат этган мунзавий солиҳлардан ҳисобланишлари мумкин.
Агар маҳбус фақир, кекса, хаста ва иймон ҳақиқатларига муштоқ бўлса, фарзини адо этиш ва тавба қилиш шарти билан, ҳар бир соати йигирма соатлик ибодат бўлиб, ҳибс унинг учун бир истироҳатхона, уни марҳамат ила парваришлаётган дўстлари учун бир муҳаббатхона, бир тарбияхона, бир дарсхона ҳукмига ўтади. Ўзи ҳибсда эканига қарамай, ташқаридаги мушавваш, ҳар тарафга ёйилган гуноҳларнинг. ҳужумидан қутулгани учун янада кўпроқ хушланиши мумкин. Ҳибсдан том тарбия олади. Чиққанида эса, бир қотил, бир қасоскор ўлароқ эмас, балки тавбакор, тажрибали, тарбияли, миллатга манфаатли бир одам бўлиб чиқади. Денгизли ҳибсида ётганлар оз вақт ичида "Нурлар"дан фавқулода ҳусни ахлоқ дарсини олганларини кўрган баъзи алоқадор зотлар ҳатто: "Тарбия учун ўн беш йил ҳибсга ташлашдан кўра, ўн беш ҳафта "Рисолаи Нур" дарсини олсалар, бу уларни ҳибсдан кўра кўпроқ ислоҳ этади", дейишган.
Модомики ўлим ўлмайди ва ажал пинхонийдир - ҳар вақт келиб қолиши мумкин; ва модомики, қабр ёпилмаяпти -қофила-қофила орқасида келаётганлар у ерга кириб йўқ бўляптилар; ва модомики ўлим аҳли иймон учун иъдоми абадийдан тархис рухсатномасига айланиши ҳақиқати Қуръония ила кўрсатилган; аҳли залолат ва сафоҳат учун эса, кўрилаётганидек, бир иъдоми абадийдир, бутун маҳбуботидан ва мавжудотдан бир фироқи лоязолийдир, албатта ва албатга, ҳеч шубҳа қолмаски, энг бахтиёр одам удирки, сабр ичида шукр қилади, ҳибс муддатидан тўлиқ фойдаланиб, "Нурлар"нинг дарсини олиб, истиқомат доирасида иймонига ва Қуръонга хизмат этади.
Эй завқи лаззатга мубтало инсон! Мен етмиш беш ёшимда, мингларча тажрибалар ва ҳужжатлар ва ҳодисалар ила айнал-яқийн билдимки:
Ҳақиқий завқ ва аламсиз лаззат ва қайғусиз севинч ва ҳаётдаги саодат ёлғиз иймондадир ва иймон ҳақиқатлари доирасидагина мавжуддир. Аксинча, дунёвий бир лаззатда кўп аламлар бор. Бир дона узум едиради, ўнта шапалоқ уради, ҳаётнинг лаззатини қочиради.
Эй ҳибс мусибатига дучор бўлган бечоралар! Модомики дунёингиз йиғлаётир ва ҳаётингиз аччиқлашди, ҳаракат қилингизки, охиратингиз йиғламасин ва ҳаёти боқиянгиз кулсин, тотлилашсин. Ҳибсдан истифода қилингиз. Баъзан бўладики, оғир шароит остида душман қаршисида бир соат соқчилик бир йиллик ибодат ҳукмига ўтиши мумкин. Худди шунингдек, сизнинг бу оғир шароит остида қилган ҳар бир соат ибодатингиз заҳмати кўп соатларга айланиб, у захматларни раҳматларга айлантиради.
* * *
بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ { وَاِنْ مِنْ شَىْءٍ اِلاَّ يُسَبِّحُ بِحَمْدِهِ
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Ҳибс мусибатига дучор бўлганларга ва уларга марҳаматкорона садоқат ила ташқаридан арзоқларини етказиб ва ёрдам этиб турганларга кучли бир тасаллини "Уч нуқта"да баён этаман.
w Биринчи нуқта. Ҳибсда кечган умр кунларининг ҳар бири ўн кунлик қадар ибодат қозонтириши ва фоний соатларни, мевалари жиҳатидан, маънан боқий соатларга айлантириши ва беш-ўн йиллик жазо ила милёнлар йиллик ҳибси абадийдан қутулишга васила бўлиши мумкин. Хуллас, аҳли иймон учун бу ўта буюк ва жуда қийматдор қозончнинг шарти фарз намозини адо этиш ва ҳибсга сабабият берган гуноҳлардан тавба қилиш ва сабр ичида шукр қилишдир. Зотан, ҳибс кўп гуноҳларга монеъдир, майдон бермайди.
w Иккинчи нуқта. Заволи лаззат алам бўлгани каби, заволи алам ҳам лаззатдир. Ҳа, ҳар ким ўтган лаззатли, сафоли кунларини ўйласа, таассуф ва тахассур алами маънавийини ҳис қилиб, "Эй воҳ!" дер, ўтган мусибатли, аламли кунларини хотирлаб эса, заволидан бир маънавий лаззат ҳис этарки: "Алҳамдулиллаҳ шукр, у бало савобини қолдириб ўзи кетди", дер. Фараҳ ила нафас олар. Демак, бир соатлик муваққат алам руҳда маънавий лаззат қолдиради. Ва лаззатли соат, билъакс, алам қолдиради.
Модомики ҳақиқат будир ва модомики ўтган мусибат соатлари аламлари билан бирга маъдум ва йўқ бўлгандир. Келадиган бало кунлари ҳам ҳозирда маъдум ва йўқдир, йўқдан алам йўқ, маъдумдан ҳам алам келмас... масалан, бир неча кундан кейин оч ва сувсиз қолиш эҳтимолидан бугун давомли равишда нон еса ва сув ичса, қай даража девоналикдир. Айнан шунингдек, ўтган ва келажак аламли соатларни - ки ҳеч ва маъдум ва йўқ бўлганлар - ҳозир ўйлаб сабрсизлик кўрсатиш ва қусурли нафсини қўйиб, Аллоҳдан шикоят этгандек "Уф!.. Уф!.." қилиш девоналикдир. Агар сабр қувватини ўнг ва сўлга, яъни, ўтмиш ва келажакларга совурмаса, ҳозирги соат ва кунга ишлатса, том кифоя бўлади. Сиқинти ўндан бирга тушади. Ҳатто, шикоят бўлмасин, мен бу учинчи мадрасаи Юсуфийяда, бир неча кун давомида ҳеч умримда кўрмаган моддий ва маънавий машаққатли, хасталикли мусибатим чоғи, хусусан "Нур" хизматидан узилиб қолганимдан келган маъюсият, қалбий ва руҳий азоблар мени эзиб турган бир вақтда инояти Илоҳия бу мазкур ҳақиқатни кўрсатди. Мен' ҳам сиқинтили хасталигимдан ва ҳибсимдан рози бўлдим. Чунки "Қабр эшигида турган мендайин бир бечорага ғафлат ила кечиши мумкин бўлган бир соатини ўн адад ибодат соатларига айлантириш улкан фойдадир", дея шукр қилдим.
w Учинчи нуқта. Маҳбусларга шафқаткорона хизмат билан ёрдам этиш ва муҳтож бўлган ризқларини қўлларига тутиш ва маънавий яраларига тасаллилар билан малҳам суриш ўзи оз бир амал бўлсада, катта бир қозонч бор. Ташқаридан келган емакларини уларга бериш айни у емак қадар, қамоқхона назоратчиси ва у билан бирга ичкарида ва ташқарида ҳаракат қилганларининг хизматлари бир садақа ҳукмида дафтари ҳасанотига ёзилади. Хусусан, мусибатзада кекса, хаста, фақир ва ё ғариб бўлса, у садақаи маънавиянинг савоби янада зиёдалашади.
Хуллас, бу қийматли қозончнинг шарти фарз намозини адо этишдир. Токи, у хизмати Аллоҳ учун бўлсин. Ҳам яна бир шарти уларнинг ёрдамларига садоқат ва шафқат ва севинч ила ва миннат этмасдан ошиқишдир.
* * *
بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ { وَاِنْ مِنْ شَىْءٍ اِلاَّ يُسَبِّحُ بِحَمْدِهِ
اَلسَّلاَمُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ اَبَدًا دَاۤئِمًا
Эй ҳибсдош дўстларим ва дин қардошларим!
Сизларга ҳам дунё азобидан, ҳам охират азобидан қутқарадиган бир ҳақиқатни баён этиш қалбимга ихтор этилди. У ҳам бўлса, будир:
Масалан, бири бирининг ака ё укасини ва ё бир ақрабосини ўлдирди, дейлик. Бир дақиқа интиқом лаззати учун қатл этса, милёнлар дақиқа ҳам қалбий сиқинтини, ҳам ҳибс азобини тоттиради. Ва мақтулнинг ақрабоси ҳам олинажак интиқом андишаси ила ва қаршисида душмани борлигини доим ўйлаш ила ҳаётининг лаззатини ва умрининг завқини қочиради. Ҳам қўрқув, ҳам ҳиддат азобини чекади. Бундан қутулишнинг биргина чораси бор: у ҳам бўлса, Қуръон амр этган, ҳақ ва ҳақиқат ва маслаҳат ва инсоният ва Исломият иқтизо ва ташвиқ қилган келишувва мусолаҳа этишдир.
Ҳа, ҳақиқат ва маслаҳат сулҳдир. Чунки ажал бирдир, ўзгармас. У мақтул, ҳар ҳолда, ажал келганидан ортиқ қолмас эди. У қотил эса, у қазойи Илоҳийга восита бўлган. Агар ўзаро келишилмаса, икки тараф ҳам доимо қўрқув ва интиқом азобини чекадилар. Шунинг учундирки, Исломият "Бир мўмин иккинчи мўмин билан уч кундан ортиқ аразлашмасин", дея амр этгандир.
Агар у қатл адоват ва ё кинли гараз туфайли рўй бермаган бўлса ва бирор мунофиқ у фитнага сабабчи бўлган бўлса, тезда келишиш лозимдир. Акс ҳолда, у жузъий мусибат катталашиб, давом этади.
Агар келишсалар, қотил тавба қилса ва мақтул ҳақига ҳар вақт дуо этса, у ҳолда ҳар икки тамон ҳам кўп нарса қозонадилар ва ўзаро қардошга айланадилар. Кетган бир қардошга бадал бир неча диндор қардошларни топади. Қазо ва кадари Илоҳийга таслим бўлиб, душманини авф этади. Ва билхосса, модомики "Рисолаи Нур"дан дарс олган бўлсалар, албатта, ўрталарида кечган бутун хафагарчиликларни ташлашни маслаҳат ва истироҳати шахсия ва умумия ҳам, "Нур" доирасидаги ухувват ҳам иқтизо этади.
Денгизли ҳибсида бир-бирига душман кўп маҳбуслар "Нурлар" дарси ила бир-бирига қардош бўлдилар. Ва бизнинг оқланишимизга бир сабаб бўлиб, ҳатто динсизлар, сарсарилар ҳам у маҳбусларга қараб "Мошааллоҳ!" "Боракаллоҳ!" деган эдилар. Ва у маҳбуслар том танаффус этдилар. Бунинг акси ўлароқ, мен бу ерда' кўрдимки, биргина одамнинг орқасидан юз одам қийналиб, у билан бирга танаффусга чиқмаяптилар. Уларга зулм бўлаётир. Мард ва виждонли бир мўмин кичик ва жузъий бир хато ва ё манфаат ила аҳли иймонга юзлаб зарар етказмас. Агар хато этса, етказса, тезда тавба қилмоқ лозимдир.
* * *
بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ { وَاِنْ مِنْ شَىْءٍ اِلاَّ يُسَبِّحُ بِحَمْدِهِ
اَلسَّلاَمُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ اَبَدًا دَاۤئِمًا
Азиз янги қардошларим ва эски маҳбуслар!
Мен шундай қатъий бир қаноатга келганманки, бу ерга киришимизнинг, инояти Илоҳия жиҳатидан, бир аҳамиятли сабаби - сизларсиз. Яъни, "Нурлар" тасаллилари ила ва иймоннинг ҳақиқатлари ила сизларни бу ҳибс мусибатининг қайғуларидан ва дунёвий кўп зарарлардан ва бекордан-бекорга, ғам ва қайғуда ўтаётган ҳаётингизни бефойдаликдан, боди ҳаво зое бўлишидан ва дунёингиз каби, охиратингизнинг ҳам йиғлашидан қутқариб, сизларга том бир тасалли беришдир.
Модомики ҳақиқат будир, албатта, сизлар ҳам, Денгизли маҳбуслари ва "Нур" талабалари каби, бир-бирларингизга қардош бўлишларингиз лозимдир. Кўриб турибсизларки, биронта пичоқ ножўя қўлларингизга тушиб қолмаслиги ва бир-бирларингизга тажовуз этмасликларингиз учун ташқаридан келаётган бутун ашёларингизни ва овкатларингизни, нону-шўрваларингизни текшириб кўряптилар. Сизларга садоқат-ла хизмат этаётган назоратчилар кўп заҳмат чекаётирлар. Ҳам сизлар танаффусга бирга-бирга чиқмаяпсизлар. Гўё йиртқич ва ваҳший каби, бир-бирларингизга ташланиб қоласизлар. Хуллас, ҳозир фитрий қаҳрамонлик қони жўш урган сизлардек янги орқадошлар бу замонда маънавий буюк бир қаҳрамонлик ила ҳайъатга қарата хитоб этингизки:
Қўлимизга нафақат пичоқ, балки маузер ва револвер ҳам берилса, яна амр ҳам берилса, барибир биз бу бечора ва ўзимиз каби мусибатзада дўстларимизга тегмаймиз. Эскидан юз хил душманлик ва адоватимиз бор бўлса ҳам, ҳақларини ҳалол этиб, озор бермасликка ҳаракат қилишга Қуръоннинг ва иймоннинг ва ухуввати Исломиянинг ва маслаҳатимизнинг амри ва иршоди ила қарор бердик, деб бу ҳибсхонани бир муборак дарсхонага айлантирингиз.
* * *
"Ўн учинчи Сўз"нинг "Иккинчи мақом"ининг зайли
Лайлатул Қадрда ихтор этилган бир масалаи муҳимма
Лайлатул Қадрда кўнгилга келган ғоят кенг ва узун бир ҳақиқатга ғоят қисқа бир ишорат этамиз. Яъни:
Навъи башар бу сўнгти Жаҳон урушида ашадий зулм ва ашадий истибдоди ила ва марҳаматсиз тахриботи ила; биргина душманни деб юзлаб бегуноҳни паришон этмоғи ила: ва мағлубларнинг даҳшатли маъюсиятлари ва ғолибларнинг даҳша^и талвасаларидан ва ҳокимиятларини муҳофаза ва катта бузгунчиликларини таъмир эта олмаганларидан келадиган даҳшатли виждон азоблари ила; ва дунё ҳаётинимг ғирт фоний ва муваққат эканлиги ва маданият хаёлларининг алдамчи ва ухлатувчи эканлиги ҳаммага кўриниши ила; ва фитрати башариядаги юксак истеъдодлару моҳияти инсониянинг умумий бир суратда даҳшатли яраланмоғи ила; ва ғафлат ва залолатнинг, жонсиз ва гаранг табиатнинг Қуръоннинг олмос қиличи остида парчаланиши ила; ғафлат ва залолатнинг энг бўғувчи, алдовчи ва энг кенг пардаси бўлган сиёсати рўйи заминнинг ғоят хунук ва ғоят ғаддорона ҳақиқий ҳолати кўриниши ила... албатта ва албатта, ҳеч шубҳа йўқки, Ғарбда, Амриқода аломатлари кўринганига кўра, навъи башарнинг маъшуқи мажозийси бўлмиш ҳаёти дунёвия бундай хунук ва ўткинчи бўлгани^тан фитрати башар ҳақиқий севган ва излаган ҳаёти боқияни бор кучини ишга солиб излайди. Ва албатта, ҳеч шубҳа йўқки, минг уч юз олтмиш йилда, ҳар асрда уч юз эллик милён шогирди ва ҳар ҳукмига ва даъвосига милёнлар аҳли ҳақиқат тасдиқ ила имзо босган ва ҳар дақиқада милёнлар ҳофизларнинг қалбидан қудсият ила жой олиб, лисонлари ила башарга дарс бераётган ва ҳеч бир китобда амсоли йўқ бир тарзда башар учун ҳаёти боқияни ва саодати абадияни мужда бераётган ва бутун башарнинг яраларини даволаётган Қуръони Мўъжизул Баённинг шиддатли, қувватли ва такрорли минглар ояти ила, балки очиқ ё ипюратан ўн минглаб марта даъво этиб хабар берган ва асоси мустаҳкам қатъий далиллар ила, шубҳа қилинмайдиган ҳадсиз ҳужжатлари ила ҳаёти боқияни қатъийят ила мужда ва саодати абадияни дарс бериши, албатта, агар навъи башар ақлини буткул йўқотмаган бўлса, бошларига моддий ва маънавий бир қиёмат турмаса, Швеция, Норвегия, Финландия ва Англиянинг Қуръонни қабул этишга ҳаракат қилган машҳур хатиблари ва Амриқонинг ҳақ динни излаган аҳамиятли жамияти каби, рўйи заминнинг кенг қитъалари ва буюк ҳукуматлари Қуръони Мўъжизул Баённи излашади ва ҳақиқатларини англагандан сўнгра бутун руҳу жонлари ила ёпишишади. Чунки бу ҳақиқат нуқтасида Қуръоннинг мисли қатъийян йўқдир ва бўла олмас. Ва ҳеч бир нарса бу мўъжизаи акбарнинг ўрнини боса олмас.
Сониян: Модомики "Рисолаи Нур" бу мўъжизаи кубронинг қўлида олмос қилич бўлиб хизматини ўтаётир ва муаннид душманларини хам таслимга мажбур қилаётир, ҳам қалбни, ҳам руҳни, ҳам ҳиссиётни тамоман танвир этадиган ва иложларини берадиган бир тарзда хазинаи Қуръонияга даллоллик қилаётир, ундан бошқа маъҳази ва маржиъи бўлмаган, бир мўъжизаи маънавияси бўлмиш "Рисолаи Нур" у вазифани том адо қилаётир экан; ва модомики алайҳидаги даҳшатли таргиботлар ва ўта муаннид динсизлар устидан тўлиқ ғалаба қилди ва залолатнинг энг қаттиқ кучли қалъаси бўлмиш табиатни "Табиат рисоласи" ила парча-парчалаб ташлади ва ғафлатнинг энг қалин ва бўғувчи ва кенг доираи офоқида ва фаннинг энг кенг пардаларида "Асои Мусо"даги "Мева"нинг Олтинчи масаласи ва биринчи, иккинчи, учинчи, саккизинчи ҳужжатлари ила ғоят порлоқ бир тарзда ғафлатни тарқатиб, нури тавҳидни кўрсатди экан, албатта, бизга лозим ва миллатга алзамдирки, ҳозир расман изн берилган дин дарслари учун, хусусий дарсхоналар очилувига изн берилганидан келиб чиқиб, Нур шогирдлари мумкин қадар ҳар ерда бирор кичкинагина дарсхонаи Нурия очиши лозимдир. Гарчи ҳар ким ўзи ҳам алоҳида бир даража фойдалана олсада, аммо ҳар ким ҳар бир масалани тўлиқ англаёлмайди. Илм иймон ҳақиқатларининг изоҳи бўлгани учун у ҳам маърифатуллоҳ, ҳам ҳузур, ҳам ибодатдир.
Эски мадрасалардаги беш-ўн йилга муқобил, иншааллоҳ, "Нур" мадрасалари беш-ўн ҳафтада айни натижани таъмин этади ва йигирма йилдир, таъмин этиб келяпти.
Ҳам ҳукумат бу миллат ва бу ватаннинг ҳаёти дунёвиясига ва сиёсийясига ва ухровиясига жуда кўп фойдаси бўлган бу Қуръон ламъаотларига ва Қуръоннинг даллоли бўлмиш "Рисолаи Нур"га қўшилишгина эмас, балки тамомила тарвиж ва нашрига интилишлари алзамдирки, ўтган даҳшатли гуноҳларга каффорот ва келгуси шиддатли балолар ва бебошликка қарши бир тўсиқ бўла олсин.
Саид Нурсий
* * *
("Йигирма олтинчи Ламъа"дан)
ЕТТИНЧИ РИЖО
Кексалигим энди бошланган, эски Саиднинг кулишлари янги Саиднинг йиғлашларига инқилоб этган бир вақтларда Анқарадаги аҳли дунё мени эски Саид деб ўйлаб, у ерга чорладилар, бордим. Куз мавсумининг охирларида Анқаранинг мендан ҳам баттар қариб кетган, бузилган қалъасининг тепасига чиқдим. Менга у қалъа тошга айланган ҳодисоти тарихия суратида кўринди. Йилнинг кексайган мавсуми ила менинг кексалигим, қалъанинг кексалиги, башарнинг кексалиги, шонли Усмонли давлатининг кексалиги ва халифалик салтанатининг вафоти ва дунёнинг кексалиги мени ғоят хазин ва риққатли ва фирқатли бир ҳолатга солиб, у юксак қалъада ўтган замоннинг дараларига ва келажак замоннинг тоғларига қаратди ва қарадим. Бир-бири ичра мени ўраб олган тўрт-беш кексалик қоронғуликлари ичида Анқарада энг ғамгин бир ҳолати руҳияга тушганимдан (Ҳошия), бир нур, бир тасалли, бир рижо изладим. Ўнгга, яъни, мозий бўлган ўтмишга боқиб тасалли изларканман, менга мозий падаримнинг ва аждодимнинг ва навъимнинг бир катта мозори суратида кўринди, тасалли ўрнига ваҳшат берди. Сўл тарафим бўлмиш истиқболга дармон излаб боқдим. Кўрдимки, менинг ва амсолимнинг ва келажак наслларнинг (насли отийнинг) катта ва қоронғу бир қабри суратида кўринди: унсият ўрнига, даҳшат берди. Ўнг ва сўлдан ваҳшатга тушиб, ҳозир кунимга боқдим. Ғафлатли ва тарихворий назаримга ҳозирги кун чала ўлик ҳамда жон талвасасида изтироб чекаётган жисмимнинг жасадини олиб бораётган бир тобут суратида кўринди. Сўнгра бу томондан ҳам маъьос бўлиб, бошимни кўтардим ва умрим дарахтининг учига боқдим, кўрдимки, у дарахтнинг биргина меваси бор, у ҳам бўлса, менинг ўлимимдир: дарахт тепасидан туриб менга боқаётир. Бу томондан ҳам ваҳшатга тушиб, бошимни пастга эгдим. Умр дарахтининг остига, илдизига боқдим, кўрдимки, остидаги тупроқ, суякларимнинг тупроғи ила мабдаи хилқатимнинг тупроғи бир-бирига аралашиб кетган бир суратда, оёқлар остида тепаланаётганини кўрдим. У ҳам дармон эмас, балки дардимга дард қўшди. Сўнгра мажбурият-ла орқамга боқдим. Кўрдимки, асоссиз, фоний бўлган дунё ҳечлик дараларида ва йўқлик зулумотида юмалаб кетяпти. Дардимга марҳам излаган эдим, заҳар илова этди. У томонда ҳам хайр кўрмаганлигимдан энди ўнг тарафимга боқдим, олға назар ташладим. Қарасам, қабр эшиги том йўлим устида очиқ кўриниб, оғзини очиб менга боқаётир. Орқасида абад тарафига кетган катта кўча ва у кўчада бораётган қофилалар узоқ-узоқлардан кўзга ташланяпти.
Ҳошия. Ўша вақтлари бу ҳолати руҳия форсий бир муножот шаклида қалбга келди, Анқарада "Хубоб рисоласи"да чоп этилгандир.
Бу олти томондан келаётган даҳшатларга қарши менга нуқтаи истинод ва силоҳи мудофаа бўла оладиган жузъий бир жузи ихтиёрийдан бўлак бир нарса қўлимда йўқ. У ҳадсиз аъда ва ҳисобсиз музир нарсаларга қарши биргина силоҳи инсоний бўлган у жузи ихтиёрий ҳам ноқис, ҳам қисқа, ҳам ожиз, ҳам ижодсиз бўлгани учун касбдан бошқа бир нарса қўлимдан келмас. На ўтмиш замонларга кета олади, то ундан менга келадиган хузунларнинг унини ўчирсин; ва на истиқболга кира олади, то ундан келадиган қўрқувларни тўссин. Ўтмиш ва келажакларга оид амалларимга ва аламларимга фойдаси йўқлигини кўрдим.
Бу олти томондан келаётган даҳшат ва ваҳшат ва қоронғулик ва маъюсийят ичра типирчилаб турган бир пайтимда бирдан Қуръони Мўъжизул Баённинг самода порлаган иймон нурлари мададимга етишди. У олти томонни шу қадар нурлантириб ёритдики, кўрганим у ваҳшатлар, у қоронғуликлар юз даража қуюқлашса ҳам, у нур уларга қарши кофий ва вофий эди. Ҳамма у даҳшатларни бирма-бир тасаллига ва у ваҳшатларни бирма-бир унсиятга айлантирди. Яъни:
Иймон у ваҳшатли ўтмиш замоннинг мозори акбар суратини йиртиб, унсиятли бир мажлиси муннавар ва бир мажмаи аҳбоб эканини биайнал-яқийн, биҳаққал-яқийн кўрсатди.
Ҳам иймон, назари ғафлат-ла қабри акбар бўлиб кўринган келажак замонни севимли саодат саройларида бир зиёфати Раҳмонийя мажлиси суратида биилмал-якийн кўрсатди.
Ҳам иймон, назари ғафлат-ла бир тобут ҳолатида кўринган ҳозирги замонни ва у ҳозирги куннинг тобутият шаклини синдириб, уни ухровий бир тижоратгоҳ дўкони ва шаъшаали бир мусофирхонаи Раҳмоний суратида билмушоҳада кўрсатди.
Ҳам иймон, назари ғафлат-ла умр дарахтининг энг учида ўлик бўлиб кўринган биргина меваси аслида ўлик эмаслигини, балки абадий ҳаётга ноил ва абадий саодатга номзод бўлган руҳимнинг умрини ўтаб бўлган уясидан юлдузларда кезмоқ учун чиққанини биилмал-яқийн кўрсатди.
Ҳам иймон, суякларим ила мабдаи хилқатимнинг тупроғи оёқ остида аҳамиятсиз йўқ бўлиб кетадиган суяклар эмаслигини, балки у тупроқ раҳмат эшиги ва жаннат қабулхонасининг бир пардаси эканини сирри иймон ила кўрсатди.
Ҳам иймон, назари ғафлат-ла, орқамда ҳечлик ва йўқлик қоронғуликларида думалаб бораётган дунёнинг вазиятини сирри Қуръон ила кўрсатдики, бу зоҳирий зулумотда дума-лаб бораётган дунё вазифаси битган, маъносини ифодалаб бўлган, натижаларини ўзининг бадалига вужудда қолдирган бир қисм мактуботи Самадония ва саҳоифи нуқуши Субҳония экан. Дунёнинг моҳияти нима эканини биилмал-яқийн билдирди.
Ҳам иймон, олдда кўзини очиб менга қараб турган қабрни ва қабрнинг у ёгида абадга кетган катта йўлни нури Қуръон ила кўрсатдики, у қабр қудуқ эшиги эмас, балки олами нурнинг эшигидир. Ва у йўл йўқликка ё адамистонга эмас, балки вужудга, нуристонга ва саодати абадияга кетган йўл экани том қаноат берадиган даражада кўрсатилди, дардларимга ҳам дармон, ҳам малҳам бўлди.
Ҳам иймон қўлида бор-йўги жузъий бир касб бўлган у жузъий бир жузи ихтиёрий ўрнига, у ҳадсиз душман ва зулматларга қарши, ғайри мутаноҳий бир қудратга истинод этмоқ ва ҳадсиз бир раҳматга интисоб этмоқ учун у жузи ихтиёрийнинг қўлига бир васиқа беради. Балки у иймоннинг ўзи у жузи ихтиёрийнинг қўлида бир васиқа бўлади. Ҳам, у жузи ихтиёрий бўлган силоҳи инсоний, гарчи зотида ҳам қисқа, ҳам ожиз, ҳам нуқсонлидир, аммо худди бир аскар жузъий қувватини давлат номидан истеъмол этса, ўзининг қувватидан минглар даража ортиқ ишлар қила олганидек, иймон-ла у жузъий жузи ихтиёрий Жаноби Ҳақ номидан унинг йўлида истеъмол этилса, беш юз йиллик масофа кенглигидаги бир Жаннатни ҳам қозониши мумкин.
Ҳам иймон, ўтмиш ва келажак замонга сўзи ўтмайдиган у жузи ихтиёрийнинг тизгинини жисмнинг қўлидан олиб, қалб ва руҳга таслим этади. Руҳ ва қалбнинг доираи ҳаёти эса, жисм каби, ҳозир замонга мунҳасир бўлмаганидан, мозийдан жуда кўп йиллар ва истиқболдан ҳам жуда кўп йиллар доираи ҳаётига дохил бўлганидан, у жузи ихтиёрий жузъийятдан чиқиб, куллийят касб этади. Замони мозийнинг энг чуқур дараларига иймон кучи ила кира олгани ва хузунларнинг зулматларини дафъ этолгани каби, нури иймон ила истиқболнинг энг узоқ тоғларига қадар чиқади, қўрқувларни изола этади.
Хуллас, эй мен каби кексалик заҳматини чекаётган кекса ва ҳамшира қариялар! Модомики, алҳамдулиллоҳ, биз аҳли иймонмиз ва модомики иймонда бу қадар нурли, лаззатли, севимли, ширин дафиналар бор ва модомики кексалигимиз бизни бу дафинанинг ичига янада зиёда чорламоқда экан, албатта, иймонли кексаликдан шикоят эмас, балки минглар ташаккур этишимиз керак.
САККИЗИНЧИ РИЖО
Кексаликнинг аломати бўлган оқ толалар сочимга тушган бир пайтда ёшликнинг чуқур уйқусини янада зиёда қалинлаштирган ҳарби умумийнинг дағдагалари ва давримнинг тартибсизликлари ва ниҳоят Истанбулга келган вақтим аҳамиятли бир шон ва шараф вазияти, ҳатто халифадан, шайхулисломдан, бошқўмондондан тортиб, то мадраса талабларига қадар ҳаддимдан кўп зиёда бир ҳусни таважжуҳ ва илтифот кўрсатганлари туфайли пайдо бўлган ёшлик сархушлиги ва у вазият берган ҳолати руҳийя у уйқуни шу даража қалинлаштирган эдики, худди дунёнй доимий, ўзимни ўлмайдиган даражада дунёга ёпишган бир вазийяти ажибада кўрардим.
Хуллас, ўша пайтлар Истанбулнинг Боязид жомъеи муборакига, рамазони шарифда, ихлосли ҳофизларнинг қироатларини тинглашга бордим. Қуръони Мўъжизул Баён самовий юксак хитоби ила башарнинг фаносини ва зиҳаётнинг вафотини хабар берган ғоят қувватли бир суратда
كُلُّ نَفْسٍ ذَاۤئِقَةُ الْمَوْتِ фармонини ҳофизларнинг лисони ила эълон этди. Қулоғимга кириб, то қалбимнинг ичига ўрнашиб, у ўта қалин ғафлат ва уйқу ва сархушлик табақаларини парчалаб ташлади. Жомеъдан чиқдим. Кўпдан бери бошимга ўрнашиб олган у эски уйқунинг сарсамлиги туфайли бир неча кун бошимда бир бўрон ҳис этдим, ўзимни туманли бир оташ ва йўлини йўқотган кема каби кўрдим. Ойинада сочимга боқсам, оқ сочлар менга: "Диққат эт!" дейдилар. Хуллас, у сочларнинг ихтори ила вазият ойдинлашди. Боқдимки, кўп қувонганим ва завқларига мафтун бўлганим ёшлик алвидо демоқда. Ва муҳаббати ила жуда кўп алоқадор бўлганим ҳаёти дунё сўнишга бошламоқда. Ва жуда кўп алоқадор ва ошиқ бўлганим дунё гўё менга: "Омад ёр бўлсин", дея мусофирхонадан кетишимни ихтор этмоқда. Ўзи эса: "Аллоҳга топширдик", деб у ҳам кетишга ҳозирланмоқда. Қуръони Мўъжизул Баён
وَبَشِّرِ الَّذِينَ اٰمَنُوا оятининг куллиятида: "Навъи инсоний бир нафсдир, тирилиш учун ўлади. Ва курраи арз ҳам бир нафсдир, боқий суратга кириш учун у ҳам ўлади. Дунё ҳам бир нафсдир, охират суратига кириш учун у ҳам ўлади", маъносини қалбга очаётир эдики, оятда шунга ишоратлар бор.
Мана шу ҳолатда вазиятимга боқдим ва кўрдимки: мадори азвоқ бўлган ёшлик кетяпти, маншаи ахзан бўлган кексалик унинг ўрнига келяпти ва ғоят порлоқ ва нуроний ҳаёт кетиб, ўрнига зоҳиран қоронғу даҳшатли ўлим келишга ҳозирланяпти... Ва у кўп севимли ва доимий деб ўйланган ва ғофилларнинг маъшуқаси бўлган дунё ғоят тезликдя заволга қовушяпти.
Узимни ўзим овунтириш ва яна бошимни ғафлатга суқиш учун Истанбулда ҳаддимдан кўп ортиқ кўрганим мақоми ижтимоийнинг завқларига боқдим, ҳеч бир фойдаси бўлмади. Уларнинг жамики эътиборлари, илтифотлари, тасаллилари яқинимдаги қабр эшигигача кела олади, у ерда сўнади. Уларни шуҳратпарастларнинг бир ғояи хаёли бўлган шон ва шарафнинг ялтироқ пардаси остида юракни эзувчи бир риё, совуқ бир худфурушлик, муваққат бир сарсамлик суратида кўриб, англадимки, ҳозирга қадар алданиб келганим бу ишлар ҳеч қандай тасалли бера олмас ва уларда ҳеч қандай нур йўқ экан.
Тўлиқ уйғониш учун Қуръоннинг самовий дарсини эшитиш ниятида яна Боязид жомеъидаги ҳофизларнинг қироатини тинглай бошладим. Шунда у самовий дарсдан
وَبَشِّرِ الَّذِينَ اٰمَنُوا ила охир ... каби қудсий фармонлар-ла муждалар эшитдим. Куръондан олганим файз ила тасаллини, рижони, нурни четдан эмас, балки менга даҳшат ва ваҳшат ва маъюсият берган нуқталар ичидан изладим. Жаноби Ҳаққа юз минг шукрлар бўлсинки, айни дард ичида дармонни топдим. Айни зулмат ичида нурни топдим. Айни даҳшат ичида тасаллини топдим. Энг аввало, ҳар кимни қўрқитадиган, энг қўрқинчли деб хаёл қилинадиган ўлимнинг юзига боқдим... Нури Қуръон ила кўрдимки, ўлимнинг ниқоби гарчи қоронғулик, қора, хунук бўлса ҳам, мўмин учун асл сиймоси нуронийдир, гўзалдир. Ва кўп рисолаларда бу ҳақиқатни қатъий бир суратда исбот этганмиз. "Саккизинчи Сўз" ва "Йигирманчи мактуб" сингари кўп рисолаларда изоҳ этганимиз каби, ўлим иъдом эмас, фироқ эмас, балки ҳаёти абадийянинг муқаддимасидир, мабдаъидир ва вазифаи ҳаёт кулфатидан бир таътилдир, бир тархисдир, бир табдили макондир. Барзоҳ оламига кўчган қофилаи аҳбобга қовушишдир. Ва ҳоказо... Булар каби ҳақиқатлар орқали ўлимнинг ҳақиқий гўзал сиймосини кўрдим. Мавтнинг юзига қўрқиб эмас, балки бир жиҳатда муштоқона боқдим. Аҳли тариқат назарда тутадиган робитаи мавтнинг бир. сиррини англадим.
Сўнгра заволи билан ҳар кимни йиғлатгувчи ва ҳар кимни ўзига мафтун ва муштоқ қилгувчи ва гуноҳ ва ғафлат ила кечган ва кечаётган ёшлигимга боқдим. У чиройли, ялтироқ либоси ичида ғоят хунук, сархуш, сарсам бир юзни кўрдим. Агар моҳиятини билмасайдим, бир неча йил мени маст этиб кулдириши эвазига юз йил дунёда қолсам, мёйи йиғлатар эди. Негаки, ундайлардан бири йиғлаб бундай деган:
لَيْتَ الشَّبَابَ يَعُودُ يَوْمًا { فَاُخْبِرَهُ بِمَا فَعَلَ اْلمَشِيبُ
Яъни, "Кошки ёшлигим бир кун қайтсайди, кексалик менинг бошимга нақадар хазин ҳоллар келтирганини унга шиква этиб сўйлардим".
Ҳа, бу зотга ўхшаб, ёшликнинг моҳиятини билмаган кексалар ёшликларини ўйлаб, таассуф ва таҳассур-ла йиғлашмоқда. Ҳолбуки, ёшлик агар аҳли қалб, аҳли ҳузур ва ақли бошида ва қалби ўрнида бўлган мўминлaрда бўлса, ибодатга ва хойротга ва тижорати ухровияга сарф этилса, энг қувватли бир василаи тижорат ва гўзал ва ширин бир воситаи хойротдир. Ҳамда у ёшлик, вазифаи диниясини билиб, уни суиистеъмол этмаганларга қийматдор, завқли бир неъмати Илоҳиядир. Агар истиқомат, иффат, тақво бирга бўлмаса, кўп таҳликалар келтиради. Тошқинликлари ила саодати абадиясини ва ҳаёти ухровиясини зада қилади. Балки ҳаёти дунёвиясини ҳам барбод этади. Балки бирикки йиллик ёшлик завқини деб кексайганида кўп йиллар ғам ва кадар чекади.
Модомики аксар инсонларда ёшлик зарарли ўтар экан, биз кексалар Аллоҳга шукр қилайликки, ёшлик таҳликаларидан ва зарарларидан қутулдик. Ҳар нарса каби, албатта, ёшликнинг лаззатлари ҳам кетади. Агар ибодатга ва хайрга сарф этилган бўлса, унинг мевалари ёшликнинг ўрнида боқий қолиб, ҳаёти абадияда бир ёшлик қозонишига васила бўлади.
Сўнгра аксар инсонлар ошиқ ва мубтало бўлган дунёга боқдим. Нури Қуръон ила кўрдимки, бир-бири ичида уч куллий дунё бор:
Бири: Асмои Илоҳияга боқади; уларнинг ойинасидир.
Иккинчи юзи: Охиратга боқади; унинг зироатгоҳидир.
Учинчи юзи: Аҳли дунёга боқади; аҳли ғафлатнинг ўйингоҳидир...
Ҳам, ҳар кимнинг бу дунёда катта бир дунёси бор. Худдики инсонлар ададича дунёлар бир-бирининг ичига кирган, фақат, ҳар кимнинг хусусий дунёсининг устуни ўз ҳаётидир. Қачонки жисми синса, дунёси бошига йиқилади, қиёмати қўпади. Аҳли ғафлат ўз дунёсининг бу қадар тез йиқилишини билмаганларидан, умумий дунё каби доимий деб ўйлаб, сиғинар даражада унга кўнгил қўяди. "Бошқаларнинг дунёси каби, тез йиқиладиган, бузиладиган менинг ҳам хусусий бир дунём бор. Бу хусусий дунёимнинг, бу қисқагина умрим-ла бирга, нима фойдаси бор?" дея ўйладим. Нури Қуръон йла кўрдимки, ҳам менинг учун, ҳам ҳар\ ким учун бу дунё муваққат бир тижоратгоҳ; ҳар куни тўлиб-бўшаб турадиган бир мусофирхона; келибкетувчилар олди-сотди қилсрн деб йўл устида қурилган бир бозор; Наққоши Азалийнинг янгиланиб турадиган, ҳикмат-ла ёзиб-ўчириб турадиган бир дафтари; ҳар баҳор бир заррин мактуби; ҳар ёз бир манзум қасидаси ва у Сонеъи Зулжалолнинг жилваи Асмосини янгилаётган, кўрсатаётган ойиналари; охиратнинг экинзор бир боғи ва раҳмати Илоҳиянинг бир гулдони ва олами бақода кўрсатиладиган лавҳаларни ҳозирлашга хосланган муваққат бир тазгоҳи моҳиятида кўрдим. Бу дунёни бу суратда яратган Холиқи Зулжалолга шукр этдим. Ва англадимки, навъи инсонга дунёнинг охиратга ва Асмои Илоҳияга қарайдиган гўзал ички қиёфаларини севиш туйғуси берилганига қарамай, у муҳаббатни суиистеъмол этиб, фоний, хунук, зарарли, ғафлатли юзига нисбатан сарф этгани учун
حُبُّ الدُّنْيَا رَأْسُ كُلِّ خَطِيئَةٍ
ҳадиси шарифининг сиррига мазҳар бўлган. Хуллас, эй чол ва кампирлар! Мен Қуръони Ҳакиймнинг нури ила ва кексалигимнинг ихтори ила ва иймон ҳам кўзимни очгани туфайли бу ҳақиқатни кўрдим. Ва кўп рисолаларда қатъий бурҳонлар ила исбот этдим. Ўзимга ҳақиқий бир тасалли ва қувватли бир рижо ва порлоқ бир зиё кўрдим. Ва кексалигимдан мамнун бўлдим. Ва ёшликнинг кетганидан масрур бўлдим. Сизлар ҳам йиғламангиз ва шукр этингиз. Модомики иймон бор ва ҳақиқат бундай экан, аҳли ғафлат ва аҳли залолат йиғласин...
МЕВА РИСОЛАСИДАН
ОЛТИНЧИ МАСАЛА
"Рисолаи Нур"нинг кўп ерларида изоҳи ва ҳадсиз қатъий бурҳонлари бўлган Иймони Биллоҳ рукнининг мингларча куллий бурҳонларидан биргинасига қисқача бир ишорат.
Қастамўнуда лицей талабаларидан бир гуруҳи ёнимга келди. "Бизга Холиқимизни таниттир, муаллимларимиз Аллоҳдан баҳс этмаяптилар", деди. Жавобан мен дедим:
Сизлар Ўқиётган фанлардан ҳар бири ўзига хос тили билан мутамодиян Аллоҳдан баҳс этиб, Холиқни таниттиради. Муаллимларга эмас, уларга қулоқ солинг.
Масалан: Мукаммал бир дорихонаки, ҳар идишидаги нозик ва ҳассос мезонлар-ла ўлчанган зиҳаёт маъжунлар ва тирёқлар, шубҳасиз, ғоят маҳоратли ва кимёгар ва ҳакийм бир доричисининг борлигига қандай далолат қилса, айнан шунингдек, Курраи Арз дорихонасида мавжуд тўрт юз минг хил наботот ва ҳайвонот идишларидаги зиҳаёт маъжунлар ва тирёқлар, бу дунё бозорйдаги дорихонадан қай даража ортиқ мукаммал ва буюк бўлса, ўқиётганингиз фанни тиб, миқёси-ла, Курраи Арз дорихонаи кубросининг доричиси бўлмиш Ҳакийми Зулжалолни ўша нисбатда ҳатто кўр кўзларгада кўрсатади, таниттиради.
Ҳам, масалан: Бир хориқо фабрикаки, мингларча хил матоларни оддий бир моддадан тўқиши, шаксиз, бир фабрикачини ва маҳоратли машинкачини қандай таниттирса, айнан шунингдек, Курраи Арз деб аталувчи юз мингларча бошли ва ҳар бошида юз мингларча мукаммал фабрика бўлган бу сайёр машинаи Раббонийя, бу инсон фабрикасидан қай даражада катта бўлса, мукаммал бўлса, ўқиётганингиз фанни техник, миқёси-ла, Курраи Арзнинг устасини ва соҳибини ўша нисбатда билдиради ва таниттиради.
Ҳам, масалан: Атрофдан йиғиб келтирилган минг бир хил арзоқ ғоят интизоман тахтланган ва ҳозирлаб қўйилган ғоят мукаммал иоша (озиқ-овқат) омбори, шаксиз, бу иоша ва арзоқнинг бир фавқулода молики ва соҳиби ва маъмури борлигини қандай қатъийят ила билдирса, айнан шунингдек, бир йилда йигирма тўрт минг йиллик бир доирада ғоят интизом ила саёҳат этиб юрган юз мингларча, ҳар бири айри-айри ризқ истайдиган тоифаларни ичига олган ва саёҳати давомида бирров-бирров турли мавсумларга кириб чиқиб, баҳорни улкан бир вагон каби минг хил айри-айри таомларга тўлдириб, қишда, арзоқи тугаган бечора зиҳаётларга келтирадиган ва Курраи Арз деб аталмиш бу Руҳоний иоша омбори ва бир сафинаи Субҳония ва ичида минг бир хил жиҳозотни ва молларни ва консерва қутиларини сақлаб турган бу омбор ва дўкони Раббоний, у фабрикадан қай даражада катта ва мукаммал бўлса, ўқиётганингиз ва энди ўқийдиганингиз фанни иоша, миқёси-ла, Курраи Арз омборининг соҳибини, мутасаррифини, мудаббирини ўшандай қатъийятда ва ўша даражада билдиради, таниттиради ва севдиради.
Ҳам, масалан: Тўрт юз минг миллатдан иборат бир қўшин - ҳар миллатнинг кўнгли тусаган арзоқи айри, ишлатадиган силоҳи айри, киядиган кийими айри, таълимоти айри, тархисоти айри - шундай бир қўшиннинг мўъжизакор қўмондони бир ўзи бутун у айри-айри миллатларнинг айри-айри арзоқларини, турли-турли аслаҳаларини ва кийимларини ва жиҳозотларини, ҳеч бирини унутмасдан, чалкаштириб юбормасдан таъминлаб турса, у ажиб қўшин ва лашкаргоҳ, шубҳасиз бадоҳат-ла, у хориқо қўмондоннинг борлигини кўрсатади ва тақдиркорона севдиради. Айнан шунингдек, замин юзининг лашкаргоҳида ва ҳар баҳорда янгидан силоҳлантирилаётган бир лашкари Субҳонийда наботот ва ҳайвонот миллатларидан тўрт юз минг навъининг хилма-хил кийими, арзоқи, аслаҳаси, таълим ва тархислари ғоят мукаммал ва мунтазам ва ҳеч бирини унутмасдан ва чалкаштириб юбормасдан, биргина Қўмондони Аъзам томонидан ташкил этилган Курраи Арзнинг баҳор лашкаргоҳи, у инсон қўшини ва лашкаргоҳидан қай даражада катта ва мукаммал бўлса, сизлар ўқияжак фанни аскарий, миқёси-ла, зийрак ва эсли-ҳушлиларга Курраи Арзнинг Ҳокимини ва Роббини ва Мудаббирини ва Қўмондони Ақдасини ўша даражада ҳайратлар ва тақдислар ила билдиради ва таҳмид ва тасбиҳ-ла севдиради.
Ҳам, масалан: Бир ноёб шаҳарда электр оқими ҳаракатланиб, ҳар ерни кезиб юради, ҳамма чироқларни ёқади... ёнувчи моддаси туғамайдиган бу чироқлар ва тинимсиз ток ишлаб чиқиб турган электр станса, шаксиз ва бадоҳат-ла? бу жараённи идора этиб турган ва у сайёр чироқларни ясаган, у стансани қурган ва шуъла моддаларини пайдо қилаётган бир мўъжизакор устани ва фавқулода қудратли бир электрчини ҳайратлар ва табриклар ила қандай таниттирса, олқишлар ила қандай севдирса, айнан шунингдек, бу Олам шаҳрида, дунё саройининг шифтига осилган юлдуз-чироқлар, астрономия илмининг айтишича, айримлари Курраи Арздан минг баробар улкан ва ҳаракат тезлиги замбарак ўқи тезлигидан етмиш баробар катта бўлгани ҳолда, интизомини бузмайди, бири иккинчисига тўқнашиб кетмайди, сўнмайди, шуълабахш моддалари туғамайди. Ўқиётганингиз астрономия фанининг маълумотига кўра, Курраи Арздан милён марта катта бўлган, милён йиллардан бери яшаб келаётган, бу мусофирхонаи Радаюнияда бир чироқ ва иситгич бўлган қуёшимизнинг давомли ёниб туриши учун ҳар куни Курраи Арз денгизларичалик мой, тоғларичалик кўмир ва ё мингта арзга тенг келадиган ўтин уюмлари лозимдирки, сўнмасин. Уни ва у каби улвий юлдузларни мойсиз, ўтинсиз, кўмирсиз ёндириб турган ва сўндирмаётган, ғоят баланд тезликда ҳаммасини бирга сайр эттириб қўйган, бирини иккинчисига тўқнаштирмаётган бир ниҳоятсиз қудратни ва салтанатни нурли бармоқлари билан кўрсатаётган бу коинот шаҳри муҳташамидаги дунё саройининг электр чироқлари ва уларнинг идораси, у мисолдан қай даражада катта ва мукаммал бўлса, сизлар ўқиётган ва ё энди ўқияжагингиз фанни электрик, миқёси-ла, бу машҳари аъзами коинотнинг Султонини, Мунаввирини, Мудаббирини, Сонеъини, у нурли юлдузларни шоҳид этган ҳолда, ўша даражада таниттиради, тасбиҳот-ла, тақдисот-ла севдиради, ибодат этгиради.
Ҳам, масалан: Шундай бир китобки, ҳар сатрида бир китоб инжа ёзилган ва ҳар калимасига инжа қаламлар ила бир сураи Қуръония жо этилган; ғоят маънодор ва барча масалалари бир-бирини қувватлантирадиган, котибини ва муаллифини фавқулода маҳоратли ва иқтидорли қилиб кўрсатадиган бир ажойиб мажмуа, шаксиз равишда ва кундуз каби, котиби ва мусаннифини камолоти-ла, ҳунарлари-ла қанай билдирса, таниттирса, "Мошоаллоҳ!.. Барокаллоҳ!.." жумлалари ила қандай қадрлатса, айнан шунингдек, бу коинот китоби кабирининг биргина саҳифаси бўлмиш замин юзида, биргина шакли бўлмиш баҳор фаслида уч юз минг айри-айри китоблар ҳукмидаги уч юз минг наботий ва ҳайвоний тоифаларни биргаликда, бир-бири ичида, янглишмасдан, хато қилмасдан, чалкаштириб юбормасдан, унутмасдан, мукаммал ва мунтазам, баъзан дарахт каби бир калимада бутун бошли бир қасидани, данак каби бир нуқтада эса, бир китобнинг бутун мундарижасини ёзишга бор-йўғи битта қалам ишлаганини кўзимиз билан кўриб турганимиз бу бениҳоя маънодор, ҳар калимасида кўп ҳикматлар бўлган бу мажмуаи коинот ва бу мужассам Қуръони Акбари Олам, мазкур мисолдаги китобдан қай даражада катта ва мукаммал ва маънодор бўлса, сизлар ўқиётган фанни ҳикматул ашё ва мактабда билфеъл ўқишга бошлаганингиз фанни қироат ва фанни китобат, кенг миқёслари ва дурбин кўзлари-ла, бу китоби коинотнинг Наққошини, Котибини, ўша даражада, ҳадсиз камолоти-ла таниттиради, "Аллоҳу акбар" жумласи ила билдиради, "Субҳоналлоҳ" тақдиси ила таъриф эттиради, "Алҳамдулиллаҳ" санолари ила севдиради.
Хуллас, бу фанлар каби, яна юзлаб фанлардан ҳар бири кенг миқёси ва ўзларига хос ойиналари-ла, дурбинли кўзлари ва ибратли назарлари-ла бу коинотнинг Холиқи Зулжалолини, исмлари билан бирга, билдиради, сифотини ва камолотини таниттиради.
Мана шу муҳташам ва порлоқ бир бурҳони Ваҳдонийят бўлмиш мазкур ҳужжатни дарс бериш учундирки, Қуръони Мўъжизул Баён такрор ва такрор
خَلَقَ السَّمٰوَاتِ وَاْلاَرْضَ
رَبُّ السَّمٰوَاتِ وَاْلاَرْضِ
оятлари орқали Холиқимизни бизга таниттиради, дея у мактаб ёшларига дедим. Улар ҳам тамомийла қабул этиб, тасдиқ қилган ҳолларида:
"Ҳадсиз шукрлар бўлсин Роббимизгаки, том қудсий ва айни ҳақиқат бир дарс олдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин!" дедилар. Мен яна дедим:
Инсон минглаб турли-туман аламлар ила алам чекадиган, минглаб турли-туман лаззатлар ила лаззатланадиган бир жонли машина ва ғоят ожизлиги устига яна сон-саноқсиз моддиймаънавий душманлари бўлган, ниҳоясиз фақирлиги устига яна ҳадсиз зоҳирий ва ботиний эҳтиёжлари бор, завол ва фироқдан тинимсиз зарба ейдиган бечора бир махлуқ экан, бирдан иймон ва убудийят ила шундай бир Подшоҳи Зулжалолга орқа қилиб, жами душманларига қарши бир таянч нуқтаси ва жамики ҳожотига мадор бўлгулик бир мадад нуқтасини топиб, хўжайинининг шарафи ва мақоми ила ифтихор этадиган одамлар каби, у ҳам бу қадар ниҳоясиз Қодийр ва Роҳийм бир Подшоҳга иймон ила суянса, убудийят ила хизматига кирса, ажалнинг ўлим эълонномасини ўзи учун тархис рухсатномасига айлантирса, нақадар мамнун ва миннатдор бўлиши, нақадар муташаккирона ифтихор этиши мумкинлигини қиёс этингиз.
У мактаб ёшларига айтганимдек, мусибатзада маҳбусларга ҳам такроран дейманки:
Уни таниган ва итоат этган, зиндондада бўлса, бахтиёрдир. Уни унутган, саройлардада бўлса, зиндондадир, бадбахтдир. Ҳатто бир бахтиёр мазлум қатл этилар чоғида бадбахт золимларга бундай деган: "Мен ўлмаяпман, балки тархис ила саодатга кетяпман. Аммо мен сизларни абадий ўлимга маҳкум кўраётганимдан сизлардан том интиқомимни оляпман... Ла илаҳа иллаллоҳ..." дея сурур ила руҳини таслим этган.
بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
فَسُبْحَانَ اللهِ حِينَ تُمْسُونَ وَحِينَ تُصْبِحُونَ وَلَهُ الْحَمْدُ فِى السَّمٰوَاتِ وَاْلأَرْضِ وَعَشِيًّا وَحِينَ تُظْهِرُونَ { يُخْرِجُ الْحَىَّ مِنَ الْمَيِّتِ وَيُخْرِجُ الْمَيِّتَ مِنَ الْحَىِّ وَيُحْيِى اْلأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا وَكَذٰلِكَ تُخْرَجُونَ { وَمِنْ اٰيَاتِهِۤ أَنْ خَلَقَكُمْ مِنْ تُرَابٍ ثُمَّ اِذَاۤ أَنْتُمْ بَشَرٌ تَنْتَشِرُونَ { وَمِنْ اٰيَاتِهِۤ أَنْ خَلَقَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِتَسْكُنُوۤا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُمْ مَوَدَّةً وَرَحْمَةً إِنَّ فِى ذٰلِكَ َلاٰيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ { وَمِنْ اٰيَاتِهِ خَلْقُ السَّمٰوَاتِ وَاْلاَرْضِ وَاخْتِلاَفُ أَلْسِنَتِكُمْ وَأَلْوَانِكُمْ اِنَّ فِى ذٰلِكَ َلاٰيَاتٍ لِلْعَالِمِينَ { وَمِنْ اٰيَاتِهِ مَنَامُكُمْ بِالَّيْلِ وَالنَّهَارِ وَابْتِغَاۤؤُكُمْ مِنْ فَضْلِهِ اِنَّ فِى ذٰلِكَ َلاٰيَاتٍ لِقَوْمٍ يَسْمَعُونَ { وَمِنْ اٰيَاتِهِ يُرِيكُمُ الْبَرْقَ خَوْفًا وَطَمَعًا وَيُنَزِّلُ مِنَ السَّمَاۤءِ مَاۤءً فَيُحْيِى بِهِ اْلأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا اِنَّ فِى ذٰلِكَ َلاٰيَاتٍ لِقَوْمٍ يَعْقِلُونَ { وَمِنْ اٰيَاتِهِۤ اَنْ تَقُومَ السَّمَاۤءُ وَاْلأَرْضُ بِأَمْرِهِ ثُمَّ اِذَا دَعَاكُمْ دَعْوَةً مِنَ اْلأَرْضِ اِذَاۤ أَنْتُمْ تَخْرُجُونَ { وَلَهُ مَنْ فِى السَّمٰوَاتِ وَاْلأَرْضِ كُلٌّ لَهُ قَانِتُونَ { وَهُوَ الَّذِى يَبْدَؤُا الْخَلْقَ ثُمَّ يُعِيدُهُ وَهُوَ أَهْوَنُ عَلَيْهِ وَلَهُ الْمَثَلُ اْلأَعْلٰى فِى السَّمٰوَاتِ وَاْلأَرْضِ وَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ
("Ўнинчи Сўз"нинг муҳим бир иловаси ва қўшимчасининг биринчи бўлими)
Иймоннинг бир қутбини кўрсатадиган бу самовий Ояти Кубронинг ва Ҳашрни исбот этадиган бу муқаддас ва улуғ далилларининг бир нуқтаи акбари ва бир ҳужжати аъзами бу "Тўққизинчи Шуъа"да баён этилади. Латиф бир Инояти Раббониядирки, бундан ўттиз йил муқаддам эски Саид ёзган тафсир муқаддимаси бўлмиш "Муҳокамот" номидаги асарнинг охирида: "Иккинчи мақсад. Қуръондаги Ҳашрга ишора этгувчи икки оят тафсир ва баён этилади:
نَخُو بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
деган бўйи тўхтаган, бошқа ёзолмай қолган эдим. Холиқи Роҳиймимга Ҳашрга оид далиллари ва ишоратлари ададича шукр ва ҳамдлар бўлсинким, ўшандан ўттиз йил ўтиб, тавфиқ эҳсон айлади. Ва бундан тўққиз-ўн йилча аввал у икки оятдан биринчиси бўлмиш:
فَانْظُرْ اِلٰۤى اٰثَارِ رَحْمَتِ اللهِ كَيْفَ يُحْيِى اْلاَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَاۤ اِنَّ ذٰلِكَ لَمُحْيِى الْمَوْتٰى وَهُوَ عَلٰى كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ
деган Фармони Илоҳийнинг икки порлоқ ва жуда қувватли ҳужжатлари ва тафсири бўлган "Ўнинчи Сўз"ни ҳамда "Иигирма тўққизинчи Сўз"ни инъом этди, мункирларнинг унини ўчиртирди. Яна тўққиз ва ўн йил кейин эса, иймони ҳашрийнинг ҳар қандай ҳужумга бардошли у икки метин қалъасидан иккинчиси бўлмиш бошда зикр этилган ояти акбарнинг тафсирини бу рисола ила икром этди. Хуллас, бу "Тўққизинчи Шуъа" мазкур оятлар ила ишора этилган тўққиз "Олий Мақом" ва бир муҳим "Муқаддима"дан иборатдир
МУҚАДДИМА
(Ушбу муқаддима Ҳашр ақидасининг жуда кўп руҳий фойдалари ва ҳаётий натижалари орасидан биргина натижаи жомиъани мухтасар шаклда баён қилади ва ҳаёти инсонияга, хусусан, унинг ҳаёти ижтимоиясига қай даражада керакли ва зарурий эканини изҳор этади. Ва бу иймони ҳашрий ақидасининг жуда кўп ҳужжатларидан биргина ҳужжати куллиясини мухтасар шаклда кўрсатадиган ва у ақидаи ҳашрия қанчалик очиқ-равшан ва шубҳасиз эканини ифода этадиган "Икки Нуқда"дан иборатдир.)
БИРИНЧИ НУҚТА. Охират ақидаси ҳаёти ижтимоиянинг ҳам, шахсияи инсониянинг ҳам уссул-асоси ҳамда саодати ва камолотининг асосоти эканлигига юзлаб далиллар бордир. Бир миқёс тарзида фақат тўрттасига ишорат этамиз.
Биринчиси: Навъи башарнинг деярли ярмини ташкил этгувчи болалар фақат жаннат фикри-ла, даҳшатли ва йиғлатадиган бўлиб кўринадиган ўлимларга ва вафотларга чидай оладилар. Ва ғоят заиф, нозик вужудларида бир маънавий қувват топа оладилар. Сал нарсага тезда йиғлаб юбораверадиган ғоят бардошсиз руҳий мизожлари ул жаннат хаёли ила бир умид топиб, масрурона яшай оладилар. Масалан, бола жаннатни тафаккур қилган ҳоли ила: "Менинг укам ва ёки ўртоғим ўлди. Жаннатнинг бир қушига ай-ланди. Жаннатда кезади, биздан ҳам гўзал яшайди", дейди, таскин топади. Акс ҳолда, у заиф бечораларнинг қўрқув тўла кўзлари олдида ўзи каби болаларнинг ва ё катталарнинг ҳар вақт рўй бериб турган ўлимлари уларнинг бардошларини ва қувваи маънавияларини яксон этиб, кўзлари билан бирга, руҳ, қалб, ақл каби ҳамма латоифини ҳам шу янглиг йиғлаттирган бўлур эди. Ё маҳв этар ва ё девона бир бадбахт ҳайвон қилиб қўяр эди...
Иккинчи далил: Навъи инсоннинг ярмини ташкил эттувчи кекса ва қариялар шундоқ олдиларида кутиб турган қабрга қарши фақат ҳаёти ухровияга ишонч билангина бардош қила оладилар. Ва кўп томондан боғланиб қолганлари ҳаётларининг яқинда сўнмоғига, гўзал дунёларининг беркилмоғига муқобил бир тасалли топа оладилар. Бир боладай бўлиб қолган таъсирчан руҳлари ва мизожларига ўлим ва заволдан келадиган аламли ва даҳшатли маъюсиятни фақат боқий ҳаётга умид билангина енга оладилар. Акс ҳолда, шафқатга лойиқ у муҳтарамлар ва хотиржамликка, қалбий истироҳатга жуда муҳтож у андишали оталар ва оналар шундай бир руҳий вовайло ва шундай бир қалбий изтиробни ҳис этар эдиларки, бу дунё улар учун зулумотли бир зиндонга, ҳаёт эса, қайғули бир азобга айланган бўлур эди.
Учинчи далил: Инсонларнинг ҳаёти ижтимоиясининг мадори бўлган ёшлар ва ўсмирларнинг қаггиқ галаёнли ҳиссиётларини, ҳаддидан ошгувчи нафс ва ҳаволарини тажовузлардан, зулмлардан, харобатдан тўхтатадиган ва ҳаёти ижтимоиянинг гўзал жараёнини таъмин этадиган нарса - фақатгина жаҳаннам тўгрисидаги фикрдир. Аксинча, агар жаҳаннам қўрқўвси бўлмаса, "Ал-ҳукму лилғолиб" қоидасига кўра, у сархуш ўсмирлар ҳаво ва нафсларини деб ўзларини бечора заифларга ва ожизларга, бу дунёни эса, жаҳаннамга айлантирар эдилар. Ҳамда юксак мартабадаги инсонийликни ғоятда тубан бир ҳайвонийликка айлантирардилар.
Тўртинчи далил: Навъи башарнинг ҳаёти дунёвиясида энг жомиъятли марказ ва энг асосли ҳалқа, дунёвий саодат учун бир жаннат ва бир нажотгоҳ, бир мустаҳкам истеҳком - оила ҳаётидир. Ва ҳар кимнинг хонадони - кичик бир дунёсидир.
Бу уй ва бу оила ҳаёти самимий, жиддий ва вафодорона ҳурмат ҳамда ҳақиқий, шафқатли ва фидокорона марҳамат билангина тирикдир ва саодатлидир. Бу ҳақиқий ҳурмат ва самимий марҳамат эса, абадий бир дўстлик, доимий бир ҳамроҳ, сармадий бир баробарлик, чексиз бир замон ва ҳудудсиз бир ҳаётда бир-бири билан падарона, фарзандона, биродарона ва дўстона муносабатлар бўлиши керак, деган фикр ва ақида билангина давом этиши мумкин. Масалан, дер: "Менинг бу маҳрамим абадий бир оламда, абадий бир ҳаётда доимий бир рафиқаи ҳаётимдир. Ҳозирги кексалигининг ва хунуклигининг за-рари йўқ. Чунки абадий бир гўзаллиги бор ва бир кун у ўзига қайтади. Бундай бир доимий ҳамроҳ-ҳамнафаслигимиз ҳаққи-ҳурмати, ҳар қандай фидокорликни ва марҳаматни қиламан", дея кампирини гўзал бир ҳури янглиг кўриб, унга муҳаббат, шафқат ва марҳамат кўрсатади. Акс ҳолда, яъни, қисқагина бирикки соатлик сурий рафақотдан кейин абадий бир фироқ ва айрилиққа дучор бўладиган ҳамроҳ-ҳамнафасликдан ғоят сурий, муваққат ва асоссиз, ҳайвон каби бир риққати жинсия ва бир мажозий марҳамат ва бир носамимий ҳурматгина пайдо бўлади. Ва худди ҳайвонларда бўлгани сингари, бошқа ман-фаатлар ва бошқа ғолиб ҳислар у ҳурмат ва марҳаматни мағлуб этиб, дунё жаннатини жаҳаннамга айлантиради...
Хуллас, қайта тирилишга иймоннинг юзлаб натижаларидан бири навъи инсоннинг ҳаёти ижтимоийясига тааллуқлидир. Ва шу биргина натижанинг ҳам юзлаб жиҳат ва фойдалари бўлиб, улардан тўрттаси бўлмиш мазкур тўрт далилга бошқа далиллар ҳам қиёсланса, англашиладики, ҳақиқати ҳашриянинг ҳақлиги ва воқеъ бўлиши инсониятнинг улвий ҳақиқати ва куллий ҳожати даражасида қатъийдир. Балки инсон меъдасидаги эҳтиёжнинг вужуди таомларнинг вужудига далолати ва шаҳодатидан ҳам зоҳирдир. Ва таҳаққуқини янада зиёда билди-ради. Агар навъи инсон бу ҳақиқати ҳашриянинг натижаларидан маҳрум бўлса, инсонийликнинг жуда муҳим, юксак ва ҳаётбахш моҳияти худди ўлимтик каби ва ҳаром ўлган ҳайвоннинг микроб босган сассиқ гўшти каби қийматсиз даражага тушажагини исбот этади.
Инсониятнинг идораси, ахлоқи ва ижтимоийяти ила ғоят алоқадор бўлган ижтимоийюн ва сиёсийюн ва ахлоқийюннинг қу-лоқлари чинласин! Келсинлар, қани бу бўшлиқни нима билан тўлдира оларкинлар ва бу оғир яраларни нима билан даволай оларкинлар?!
ИККИНЧИ НУҚТА. Ҳақиқати ҳашриянинг ҳадсиз бурҳонларидан бошқа аркони иймониядан келадиган шаҳодатларнинг хулосасидан тугилган бир бурҳонни ғоят мухтасар бир суратда баён қи-лади.
Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссолату васса-ламнинг Рисолатига далолат этгувчи жамики мўъжизалари ва Нубувватининг барча далиллари ва ҳаққониятининг жами бурҳонлари ҳақиқати ҳашриянинг ҳақлигини кўрсатади ва исбот этади. Чунки ҳаёти давомида бу Зот қилган барча даъво аввало ваҳдоният маса-ласида, ундан сўнгра Ҳашр масаласида марказлашади. Бундан ташқари, умум пайғамбарларни тасдиқ этган ва тасдиқ эттирган ҳамма мўъжизалари ва ҳужжатлари ҳам айни шу ҳақиқатга шаҳодат этади. Яна, وَبِرُسُلِهِ калимасининг шаҳодатини очиқ далил даражасига чиқарувчи وَكُتُبِهِ нинг шаҳодати ҳам айни шу ҳақиқатни кўрсатади. Яъни:
Бошда Қуръони Мўъжизул Баённинг ҳаққониятини исбот этгувчи жами мўъжизалари, ҳужжатлари ва ҳақиқатлари ҳақиқати ҳашриянинг таҳаққуқига ва албатта рўёбга чиқишига шаҳодат этиб, исботлайдилар. Чунки Қуръоннинг деярли учдан бир қисми Ҳашр масаласидан иборатдир ва кўпгина қисқа суралари ҳам ғоят қувватли ҳашрий оятлар билан бошланади. Минглаб оятлари очиқчасига ва ишоратан айни ҳақиқатдан хабар беради. Исбот этади, кўрсатади. Масалан
اِذَا الشَّمْسُ كُوِّرَتْ { يَاۤ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمْ اِنَّ زَلْزَلَةَ السَّاعَةِ شَىْءٌ عَظِيمٌ { اِذَا زُلْزِلَتِ اْلاَرْضُ زِلْزَالَهَا { اِذَا السَّمَاۤءُ انْفَطَرَتْ { اِذَا السَّمَاۤءُ انْشَقَّتْ { عَمَّ يَتَسَاۤءَلُونَ { هَلْ أَتٰيكَ حَدِيثُ الْغَاشِيَةِ
га ўхшаб, ўттиз-қирқ суранинг бошида бутун қатъийят ила ҳақиқати ҳашрияни коинотнинг энг аҳамиятли ва вожиб бир ҳақиқати эканини кўрсатади ва, шу билан бирга, бошқа оятлар ҳам ул ҳақиқатнинг турли хил далилларини баён этиб, ишонтиради.
Ажабо, биргина оятининг ишоратиёқ кўзимиз ўнгида исломий илмларнинг турли илмий ва кавний ҳақиқатларини бизга мева қилиб бераётган бир Китобнинг шу каби яна минглаб шаҳодатлари ва даъволари туфайли кундай равшан бўлган иймони ҳашрийнинг ёлғон бўлиши қуёшни инкор этишдай, балки коинотни йўққа чиқаришдай бир гап эмасми ва бу нарса юз даража маҳол ва ботил эмасми?!
Ажабо, бир султоннинг биргина ишоратини ёлғонга чиқармаслик учун баъзан бир ҳарбий ўрду ҳаракатга келиб, урушга киргани ҳолда, жуда жиддий ва иззатли Султоннинг минглаб сўзлари, ваъдалари ва таҳдидларини ёлғонга чиқармоқ мақбулмидир ва У ноҳақ бўлуви мумкинмидир?!
Ажабо, сон-саноқсиз руҳларга, ақлларга, қалбларга, нафсларга ҳақ ва ҳақиқат доирасида ўн уч асрдан бери тўхтовсиз ҳукм этиб келаётган, тарбия ва идора қилаётган бу маънавий Султони Зийшоннинг биргина ишорати шундай бир ҳақиқатни исбот этмоққа кифоя экан, бу ҳақиққати ҳашрияни минглаб очиқ далиллар ила кўрсатиб, исбот қилганидан кейин ҳам у ҳақиқатни танимаган бир жоҳил аҳмоқ учун жаҳаннам азоби лозим бўлмасми ва бу азоб унинг учун айни адолат эмасми?!
Ҳамда ҳар бири ўз замонига ва ўз даврига ҳукм этган жамики самовий саҳифалар ва муқаддас китоблар ҳам бутун истиқболга ва умум замонларга ҳукмрон бўлган Қуръоннинг тафсилот ила, изоҳот ила такрор ва такрор баён этгани ва исбот қилгани ҳақиқати ҳашрияни ўз асрларига ва замонларига кўра қатъий қабул этадилар. Шу билан бирга, баёни тафсилотсиз ва пардали ва мухтасар бир суратда-ю, аммо даъволари ва исботлари қувватли бир тарзда бўлган Қуръоннинг даъвосини минглаб имзолар ила тасдиқ қи-ладилар.
Ушбу баҳс муносабати ила "Рисолаи Муножот"нинг охиридаги "Иймони бил-явмил-охир" рукни ва, хусусан, "Русул" ва "Кутуб"нинг шаҳодати муножот суратида зикр этилган жуда қувватли, натижали ҳамда жами ваҳималарга чек қўядиган бир ҳужжати ҳашрия ҳеч бир ўзгаришсиз бу ерга киритилаётир. Яъни, Муножотда бундай дейилгандир:
Эй Робби Роҳиймим!
Расули Акрамингнинг таълими ва Қуръони Ҳакиймнинг дарси ила англадимки, башда, Қуръон ва Расули Акрам, сўнгра барча муқ-аддас китоблар ва пайғамбарлар бу дунёда ва ҳар тарафда намуналари кўрилаётган жалолли ва жамолли исмларингнинг тажаллилари янада порлоқ бир шаклда абадул абадда давом этажагига; ва бу фоний оламда роҳиймона жилвалари, намуналари кўрилаётган эҳсонотингнийг янада ойдин бир тарзда Дори Саодатда давом этмоғига ва боқий қолмоғига; ва бу қисқа ҳаёти дунёвияда уларни завқ ила томоша қилаётган ва муҳаббат ила ошно бўлаётган муштоқларнинг абадий ҳаётда ҳам дўст бўлиб қолмоқларига ва бирга юрмоқларига ижмоъ ва иттифоқ ила шаҳодат, далолат ва ишорат қиладилар.
Ҳам, юзлаб очиқ-равшан мўъжизаларингга ва қатъий оятларингга таянган ҳолда, бошда Расули Акрам ва Қуръони Ҳакийминг, сўнфа барча нуроний руҳларнинг соҳиблари бўлмиш пайғамбарлар, барча мунаввар қалбларнинг қутблари бўлмиш валийлар ва жамики ўткир, нурли ақлларнинг маъданлари бўлмиш сиддиқийнлар, барча Суҳуфи Самовияда ва Кутуби Муқаддасада сен такрор-такрор қилганинг минглаб ваъдаларингга ва таҳдидларингга суянган ҳолда; ҳамда сенинг охиратни иқтизо этгувчи қудрат, раҳмат, иноят, ҳикмат-, жалол ва жамол каби муқаддас сифатларингга ва шаънларингга ва сенинг Иззати Жалолингга ва Салтанати Рубубиятингга эътимод эттан ҳолда; охират изларини ва томчиларини билдирадиган ҳадсиз кашфиётларингга ва мушоҳадаларингга ва илмал-яақийн ва айнал-яқийн даражасидаги эътиқод ва иймонларига кўра, инсонларга саодати абадиянинг хушхабарини билдирмоқдалар... Аҳли залолат учун жаҳаннам ва аҳли ҳидоят учун жаннат борлигини хабар бериб эълон қиладилар. Мустаҳкам иймон ила шаҳодат этадилар.
Эй Қодийри Ҳакийм! Эй Раҳмони Роҳийм! Эй Содиқулваъдилкарийм! Эй иззат ва азамат ва жалол соҳиби Қаҳҳори Зулжалол!..
Бу қадар содиқ дўстларингни ва бу қадар ваъдаларингни ва бундай сифат ва шуунотингни ёлғонга чиқармоқ, такзиб этмоқ ва Салтанати Рубубиятингнинг қатъий тақозо қилган нарсаларини ёлғонга чиқариб адо қилмаслик ва сен севган ва сени тасдиқлаш ва сенга итоат этиш-ла ўзларини сенга севдирган ҳадсиз мақбул қулларингнинг охиратга тааллуқли ниҳоясиз дуоларини ва даъволарини рад этмоқ, тингламаслик, куфр ва исён ила, сенинг ваъдаларингни ёлғонга чиқариш ила сенинг азаматингга ва буюклигингга тегиб кетадиган ва Иззати Жалолиннга қарши келадиган ва Улуҳийятингнинг ҳайсиятига илашган ва шафқати Рубубийятингни мутаассир этадиган аҳли залолатни ва аҳли куфрни ҳашрнинг инкорида тасдиқлашликдан юз минглаб даража муқаддассан ва ҳадсиз даража муназзаҳ ва олийсан. Бундай бир ниҳоятсиз зулмдан ва беҳад бир хунукликдан сенинг ул чексиз адолатингни, ниҳоятсиз Жамолингни ва ҳадсиз Раҳматингни бениҳоя муқаддас тутамиз. Ва бутун қувватимиз^ла иймон келтирамизки, сенинг ул юз минглаб содиқ элчиларинг ва Салтанатингнинг бағоят тўгри далолатчилари бўлмиш анбиё, асфиё, авлиёларинг ҳаққал-яқийн, айнал-яқийн, илмал-яқийн суратида ухровий раҳмат хазиналарингга, олами бақодаги эҳсонотингнинг дафиналарига ва Дори Саодатда батамом намоён бўлгувчи гўзал исмларингнинг хориқо жилваларига шаҳодатлари ҳақ ва ҳақиқатдир. Ва ишоратлари тўгри ва мутобиқдир. Ва башоратлари содиқ ва воқеъдир. Ва улар ҳақиқати акбари ҳашрия жамики ҳақиқатларнинг манбаъи, қуёши ва хомийси бўлган "ҲАҚ" исмингнинг энг юксак нури эканлигига иймон келтирган ҳолда, сенинг амрингга биноан, сенинг қулларингга Ҳақ доирасида дарс бериб келмоқдалар. Ва ҳақиқатнинг ўзгинасида таълим бермоқдалар.
Ё Робб! Уларнинг дарс ва таълимларининг ҳаққи-ҳурмати учун бизга ва "Рисолаи Нур" талабаларига иймони комил ва ҳусни хотима бер! Ва бизларни ул зотларнинг шафоатларига ноил айла, омийн...
Ҳам, Қуръоннинг, балки бутун самовий китобларнинг ҳаққониятини исбот қиладиган барча далил ва ҳужжатлар ҳамда Ҳабибуллоҳнинг, балки жами анбиёларнинг нубувватларини исбот этадиган барча мўъжиза ва бурҳонлар охиратнинг ҳақлигига қандай далолат қилсалар, худди шунингдек, Вожибул Вужуднинг борлигига ва бирлигига шаҳодат этадиган жуда кўп далил ва ҳужжатлар ҳам ҳаммаси тўласича Рубубийй-ат ва Улуҳийятнинг энг буюк мадори ва мазҳари бўлган Дори Саодатнинг ва Олами Бақонинг борлигига ва бир кун келиб очилмоғига шундай шаҳодат этадилар. Чунки Зоти Вожибул Вужуднинг ҳам мавжудияти, ҳам жамики сифатлари, ҳам аксар исмлари, ҳам Рубубийят, Улуҳийят, Раҳмат, Иноят, Ҳикмат, Адолат сингари васфлари ва шаънлари лозим даражада охиратни иқтизо қилади; ва вожиб даражасида боқий бир оламнинг кераклигини кўрсатади; ва зарурат даражасида мукофот ва жазо учун ҳашрни ва нашрни истайди.
Ҳа, модомики азалий ва абадий бир Аллоҳ бор экан, албатта, Салтанати Улуҳийятининг сармадий мадори бўлган охират ҳам бордир. Ва модомики бу коинотда ва зиҳаётда ғоят ҳашматли, ҳикматли ва шафқатли бир Рубубийяти Мутлақа бор ва кўринаётир экан, албатта, ул Рубубийятнинг ҳашматини суқутдан, ҳикматини абасиятдан, шафқатини туҳматдан асрагувчи абадий бир Дори Саодат бўлажак ва у ерга кирилажакдир.
Ҳам, модомики кўзга кўриниб турган бу ҳадсиз инъомлар, эҳсонлар, лутфлар, карамлар, иноят ва раҳматларнинг барчаси ғайб пардаси орқасида бир зоти Раҳмони Роҳиймнинг борлигини сўнмаган ақлларга, ўлмаган далбларга кўрсатаётган экан, албатта, инъомни истеҳзодан, эҳсонни ёлғонламакдан, иноятни адоватдан, раҳматни азобдан ва лут-фу карамни хоинликдан ажратиб, эҳсонни эҳсон ва неъматни неъмат этадиган бир Олами Боқийда бир ҳаёти боқия бор ва бўлажакдир.
Ҳам, модомики баҳор фаслида заминнинг тор саҳифасида, юз минглаб китобни бир-бирининг ичида хатосиз ёзаётган бир Қалами Қудрат кўз ўнгимизда тинимсиз ишлаётир экан; ва ул қалам эгаси юз минг карра аҳд ва ваъда ила: "Бу тор жойда, аралаш-қуралаш ва бир-бирининг ичида ёзилган бу баҳор китобидан ҳам осонроқ шаклда кенг бир ерда гўзал ва ўлмас бир китоб ёзажакман ва сизларга ўқиттиражакман", дея жамики фармонларида у китоб ҳақида баҳс юритган экан, албатта ва ҳарҳолда, у китобнинг асли ёзилган, ҳашр ва нашрни рўёбга чиқариш ила ҳошиялари ҳам ёзилажакдир! Ва барчанинг дафтари аъмоли унда қайд этилажакдир.
Ҳам, модомики бу арз касрати махлуқот жиҳати-ла ва мутамодиян ўзгаришдаги юз минглаб хил завил-ҳаёт ва завил-арвоҳга маскан, манба, фабрик, ташҳиргоҳ ва машҳари бўлиши эътибори ила, бу коинотнинг қалби, маркази, хулосаси, натижаси ва сабаби хилқ-ати ўлароқ ғоят буюк шундай бир аҳамияти борки, ўзи кичик бўлишига қарамай, улкан самовотта тенг қўйилгандир, Самовий фармонларда доимо:
رَبُّ السَّمٰوَاتِ وَاْلاَرْضِ
дейилади. Ва модомики навъи бани Одам бор ва у шундай моҳиятдаги анинг ҳар тарафига ҳукмини ўтказади ва аксар махлуқотни тасарруф қилади; ҳам аксари жонли мавжудотни бўйинсундириб, ўз атрофига тўплаган; ва Заминнинг аксар маснуъотини ўз ҳавасотининг ўлчовлари ва эҳтиёжотининг дастурлари ила шундай чиройли равишда тартиблайди, намойиш этади, зийнатлайди ва ғоят антиқа навъларини рўйхатга олганмисол жамлаб безатадики, на-фақат инс ва жиннинг назарларини, балки самовот аҳлининг ҳамда коинотнинг назари диққатларини ва тақдирларини, коинот соҳибининг назари истеҳсонини жалб этади ва бу билан ғоят катта бир аҳамият ва қиймат олади; ва бу жиҳатдан бу коинотнинг ҳикмати хилқати ва буюк натижаси ва қийматли меваси ва Арзнинг халифаси эканини фанлари, санъатлари ила кўрсатади; ва дунёда Сонеъи Оламнинг мўъжизали санъатларини бағоят гўзал равишда намойиш қилаётгани ва бир низом бераётгани учун бу навъи Бани Одам ҳар қанча исёни ва куфри билан бирга дунёда қолдирилиб, азоби кечиктирилаётир ва бу хизмати эвазига мухлат берилиб, маваф-фақиятга эришаётир экан...
Ва модомики бундай моҳиятдаги навъи Бани Одам мизожи ва хилқати жиҳатидан ғоят заиф ва ожиздир; ва шу ғоят ожизлиги ва фақирлиги устига, яна ҳадсиз эҳтиёжлари ва аламлари бўлгани ҳолда, қуввати ва ихтиёридан устун бўлмиш улкан Курраи Арзни шу навъи инсонга лозим ҳар турли маъданларга кон, ҳар турли таомларга омбор, ҳушига ёқадиган ҳар турли молларга тўла бир дўкон қилиб қўйган ғоят кучли ва ҳикматли ва шафқатли бир Мутасарриф бори, ул Зот навъи инсонга шу тарз боқади, парваришлайди ва истаган нарсаларини беради экан...
Ва модомики ҳақиқати шундай бўлган бир Робб ҳам инсонни севади, ҳам ўзини инсонга севдиради; ҳам боқийдир, ҳам боқий оламла-ри бор; ҳам ҳар ишни адолат-ла ҳал этади ва ҳар нарсани ҳикмат-ла яратади; ҳам бу қисқа ҳаёти дунёвияда ва бу қисқагина умри башарда ва бу муваққат ва фоний заминда у Ҳокими Азалийнинг салтанатининг ҳашмати ва ҳокимиятининг сармадияти қарор топмаётир; ва навъи инсонда кўринаётган ва коинотнинг интизомига, адолат ва мувозаналарига ва ҳусни жамолига зид ва қарши жуда катта зулмлари ва исёнлари ҳамда валинеъматига - уни шафқат-ла парвариш этган Зотга қарши хиёнатлари, инкорлари, куфрлари бу дунёда жазосиз қолиб, гаддор, золимлар ҳаётини роҳатда, бечора мазлум эса, умрини машаққатлар ичида кечираётир экан, агар қайта тирилиш бўлмаса, у гаддор золимлар ҳам, у маъюс мазлумлар ҳам вафот ила бир хил натижа топар эдиларки, бу эса, аломатлари умум коинотда кўриниб турган Адо лати Мутлақнинг моҳиятига бутунлай зиддир ва адолат соҳиби бўлмиш ул Зот бу ишни шундоқ қолдирмас, бу ҳолга мусоада этмас!
Ва модомики коинотнинг соҳиби коинотдан заминни, заминдан навъи инсонни инти-хоб этиб, ғоят буюк бир мақом, бир аҳамият берганидек, навъи инсон ичидан ҳам мақосиди Рубубийятига мувофиқ келадиган ва иймону таслим ила ўзларини Унга севдирган ҳақиқий инсонлар бўлмиш анбиё, авлиё ва асфиёларни интихоб этиб, ўзига дўст ва мухотаб қилиб, уларни мўъжизалар ва тавфиқлар ила икром этга ва душманларини самовий тарсакилар ила азоблаётир ва у қийматли ва севимли дўстларининг ичидан ҳам уларнинг имоми ва фахри Муҳаммад алайҳиссолату вассаламни интихоб этиб, Курраи Арзнинг ярмисиии ва навъи инсоннинг бешдан бирини узоқ асрлардан бери Унинг нури-ла нурланти-риб турибди... худди бу коинот У учун яратилгандек, жамики ғояларни У орқали ва Унинг дини ила ва Қуръони ила намоён этаётир; ва у ғоят қийматли, милёнлар санагача яшай оладиган ҳадсиз хизматларининг ҳақини чексиз бир замонда олмоққа мустаҳак ва лойиқ бўлгани ҳолда, ғоят кўп машаққатлар ва мужоҳадалар ичра ўтган олтмиш уч йиллик қисқа бир умр берилди. Ажабо, ҳеч бир жиҳат-ла ҳеч бир имкони, ҳеч бир эҳтимоли ва ҳеч бир қобилияти бормики, у Зот барча амсоли ва дўстлари билан бирган қайта тирилмасин?! Ва ҳозир ҳам руҳан тирик ва ҳаёт бўлмасин?! Ва абадий йўқликка маҳв бўлган бўлсин?! Хошо, юз минг карра хошо ва калло!
Ҳа, . бутун коинот ва ҳақиқати олам уларнинг қайта тирилишини даъво қилади ва ҳаётини Соҳиби Коинотдан талаб этади. Ва модомики... "Еттинчи Шуъо" бўлган "Оятул Кубро"да ҳар бири биттадан тоғ қувватида ўттиз уч ижмои азийм исбот этганларки: бу коинот бир қўлдан чиққан ва ягона бир Зотнинг мулкидир ва улар камолоти Илоҳиянинг сабабчиси бўлмиш Ваҳдатини ва Аҳадиятини очиқ-ойдин кўрсатмишлар ва Ваҳдат ва Аҳадият ила бугун коинот у Зоти Воҳиднинг амри остидаги аскарлари ва тобеъ маъмурлари ҳукмига ўтади ва охиратнинг келишлиги билан камолоти қадрсизланишдан, адолати мутлақаси истеҳзоли гадри мутлақадан, ҳикмати оммаси сафоҳатли ҳикматсизликдан ва поёнсиз раҳмати маъносиз таъзибдан ва иззати қудрати зали-лона ожизликдан қутуладилар ва покланадилар экан...
...албатта ва албатта ва ҳарҳолда, иймони Биллаҳнинг юзлаб ҳикматларидан бу олти "модомики"да зикр этилган ҳақиқатларнинг муқтазоси-ла, қиёмат қўпажак, Ҳашр ва Нашр бўлажак. Жазо ва мукофот уйи очилажак!.. Токи заминнинг мазкур аҳамияти ва марказияти ҳамда инсоннинг аҳамияти ва қиймати ҳақиқий суратда юзага чиқсин. Ва Арз ва инсоннинг холиқи ва робби бўлган Мутасаррифи Ҳакиймнинг мазкур адолати, ҳикмати, раҳмати, салтанати қарор топсин. Ва ул Боқий Роббнинг мазкур ҳақиқий дўстлари ва муштоқлари абадийга йўқ бўлиб кетишдан халос бўлсинлар. Ва ул дўстларнинг энг улуги ва энг қийматлиси бутун коинотни мамнун ва миннатдор этган қудсий хизматла-рининг мукофотини кўрсин. Ва Султони Сармадийнинг камолоти нуқс ва қусурдан, қудрати ожизликдан, ҳикмати сафоҳатдан, адолати зулмдан поклиги ва муқаддаслиги ва холислиги зуҳур этсин!
Ал-ҳосил: Модомики Аллоҳ бор экан, албатта, охират ҳам бордир.
Ҳам, мазкур уч аркони иймония ўзларини исботлаб турган жамики далиллари ила Ҳашрга қандай шаҳодат ва далолат қилаётган бўлса,
وَبِمَلٰۤئِكَتِهِ وَبِالْقَدَرِ خَيْرِهِ وَشَرِّهِ مِنَ اللهِ تَعَالٰى
бўлган икки рукни иймания ҳам Ҳашрни лозим тутиб, қувватли бир суратда олами бақога шаҳодат ва далолат қилади. Яъни: Малоиканинг вужудини ва уларнинг вази-фаи убудийятларини исботлайдиган барча далиллар ва ҳадсиз шоҳидликлар, айтилган сўзлар ҳаммаси олами арвоҳнинг ва олами ғайбнинг ва олами охиратнинг ва келажакда инсу жинлар ила шонлантириладиган Дори Саодатнинг, жаннат ва жаҳаннамнинг мавжудлигига далолат қилади. Чунки малаклар бу оламларни изни Илоҳий ила кўра оладилар ва унга кирадилар. Ҳазрати Жаброил янглиг инсонлар-ла кўришган жамики Малоикаи Муқаррабийн бир овоздан мазкур оламларнинг борлигидан ва улар бу оламларда сайр қилганликларидан хабар берадилар. Ҳали ўзимиз кўрмаган Амриқо'қитъасининиг мавжудлигини у ердан келганларнинг хабарларидан равшан билганимиз каби, малоикаларнинг юз тавотур қувватидаги хабарлари орқали Олами Бақонинг ва Дори Охиратнинг, жаннат ва жаҳаннамнинг борлигига ҳам ўшандай қатъийят ила иймон келтирмоқ керакдир ва шундай иймон келтирамиз ҳам.
Ҳам, "Йигирма олтинчи Сўз" бўлмиш 'Рисолаи Қадар"да иймони бил-қодар рукнини исбот этган ҳамма далиллар Ҳашрга ва қиёмат куни дафтари аъмолларнинг очилишига, мезони акбарда амалларнинг ўлчанишига далолат қилади. Чунки ҳар нарсанинг муқаддаротини кўзимиз ўнгида низом ва мезон лаъҳаларига қайд этмак ва ҳар зиҳаётнинг саргузашти ҳаётияларини қувваи ҳофизаларида, уруғларида ва бошқа мисолий лавҳаларида ёзмак ва барча зируҳларнинг, хусусан, инсонларнинг дафтари аъмолларини лавҳи маҳфузга ўзидек кўчирмак... қадар, ҳакиймона тақдир, мудаққиқона бир қайд ва ҳафийзона бир китобат этмак - бу ишлар фақат ва фақат Маҳкамаи Куброда умумий бир муҳокама натижасида белгиланадиган доимий бир мукофот ва мужозот учун бўлиши мумкин. Йўқса, атрофлича битилган нозикданнозик у қайдлар буткул маъносиз ва фойдасиз бўлиб қолар эди. Ҳикматга ва ҳақиқатга зид бўлар эди. Ҳам, агар Ҳашр куни келмаса, Қалами Қадар ила битилган бу китоби коинотнинг жамики ҳақиқий маънолари бузилар эдики, бундай бўлиши ҳеч бир жиҳатдан мумкин эмас ва бу эҳтимол мана шу коинотнинг борлигини кўриб туриб инкор этишдек бир маҳол фикрдир, балки бир бемаъниликдир...
Ал-хосил. Иймоннинг беш рукни барча далиллари ила Ҳашр ва Нашрнинг содир бўлишига ва мавжудлигига ва Дори Охиратнинг борлигига ва очилмоғига далолат этиб, уларни истайди, шоҳидлик билдириб, талаб қилади. Хуллас, ҳақиқати Ҳашриянинг азаматига тўла мувофиқ бўлган бундай азаматли ва собит таянчу бурҳонлар мавжудлиги учун Қуръони Мўъжизул Баённинг қарийб учдан бири Ҳашр ва Охират баҳсини ташкил этади, ҳақиқати Ҳашрияни бутун ҳақоиқига тамал тоши ва уссул асоси қилади ва ҳар нарсани шунинг устига барпо этади...
(Муқаддима ниҳоясига етди.)
Ҳува Нуқтаси
بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ { وَاِنْ مِنْ شَىْءٍ اِلاَّ يُسَبِّحُ بِحَمْدِهِ
اَلسَّلاَمُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ اَبَدًا دَاۤئِمًا
Азиз ва сиддиқ қардошларим! Қардошларим, бир саёҳати хаёлияи фикрия ила ҳаво саҳифасини мутолаа қилар эканман, لاَۤ اِلٰهَ اِلاَّ هُوَ { قُلْ هُوَ اللهُ даги هُو жиҳатидан, оний бир суратда бир зариф нуқтаи тавҳид кўриндики, маслаки имония бениҳоя. қулай ва вужуб даражасида суҳулатли эканини, ширк ва залолатнинг маслагида эса, ҳадсиз даражада мушкулотли, мумтаний мингларча маҳол борлигини мушоҳада қилдим. У кенг ва узун нуқтани ғоят қисқа бир ишорат-ла баён этаман.
Ҳа, мисол учун, бир ҳовуч тупроқ юзлаб хил гулларга галмагалдан гултуваклик қилади, дейлик. Агар бу ишлар табиатга, сабабларга ҳавола этилса, ё у тувакда кичик миқёсда юзлаб, балки гуллар ададича маънавий ускуналар, фабрикалар бўлиши лозим, ёки у тупроқдаги ҳар бир зарра ҳамма бошқа-бошқа гулларни мухталиф хосиятлари ва ҳаётдор жиҳозоти билан ясашни билиши, худди бир илоҳ каби, ҳадсиз илми ва ниҳоятсиз иқтидори бўлиши лозим келади. Худди шунингдек, амр ва ироданинг бир арши бўлган ҳавонинг, шамолнинг ҳар бир парчасида ва бир нафасга ва бир тирноқча келадиган هُو «Ху» лафзидаги ҳавода, кичкина миқёсда, бутун дунёда мавжуд теле-фонларнинг, телеграфларнинг, радиоларнинг, ҳадсиз ва мухталиф сўзлашувларнинг марказлари, ўзаклари, микрофон ва узатгичлари бўлиши ва у ҳадсиз ишларни бараварига ва бир онда қила олиши керак. Ва ёхуд у هُو«Ху»даги ҳавонинг, балки унсури ҳавонинг ҳар бир парчасининг ҳар бир зарраси барча телефончилар ва бошқа-бошқа умум телеграфчилар ва радио орқали сўзлаётганлар қадар маънавий шахсиятлари ва қобилиятлари бўлиши, уларнинг умум тилларини билиши ва айни чоқда бошқа зарраларга ҳам билдириши, ёйиши керак. Чунки билфеъл бу вазият қисман кўриляпти. Ва ҳавонинг ҳамма зарраларида у қобилият бор. Хуллас, аҳли куфрнинг ва табиийюн ва моддиюнларнинг маслакларида бир маҳол тугул, балки зарралар ададича маҳоллар, имтиноълар ва мушкулотлар очиқ-ойдин кўринаётир. Агар Сонеъи Зулжалолга берилса, ҳаво барча зарроти ила унинг амрбар аскари бўлади. Биттагина зарраниинг биргина вазифасичалик қулай ҳад-ҳисобсиз куллий вазифаларини Холиқининг изни-ла ва қуввати-ла, Холиққа интисоб ва истинод ила ва Сонеъининг жилваи қудрати ила бир ондаг яшин тезлигида ва هُو «Ху» лафзини айтиш ва ҳавони тебрантиришдек осонлик билан қилинади. Яъни, қалами қудратнинг ҳадсиз ва хориқо ва мунтазам ёзувларига бир саҳифа бўлади. Ва зарралари у қаламнинг учлари, зарраларнинг вазифалари эса, қалами қадарнинг нуқталари бўлади. Биргина зарранинг ҳаракати даражасида қулай ишлайди.
Хуллас, мен قُلْ هُوَ اللهُ اَحَدٌ даги ҳаракати фикрия ила саёҳатимда ҳаво оламини томоша ва нарсаларнинг саҳифасини мутолаа қиларканман, бу мужмал ҳақиқатни том возиҳ ва муфассал айнал-яқийн мушоҳада қилдим. Ва هُو «Ху»нинг лафзида, ҳавосида шундай порлоқ бир бурҳон ва бир ламъаи Воҳидият бўлганидек, маъносида ва ишоратида ҳам ғоят нуроний бир жилваи Аҳадият ва кўп қувватли бир ҳужжати тавҳид ва у ҳужжатда هُو «Ху» олмошининг бу мутлақ ва мубҳам ишорати қайси зотга қарайди?" саволига аниқлик киритадиган нуқта борлиги учун, ҳам Қуръони Мўъжизул Баён, ҳам аҳли зикр мақоми тавҳидда бу қудсий калимани кўп такрорлайдилар, дея илмал-яқийн билдим.
Ҳа, масалан, бир нуқта қўйилган оқ қоғозга яна икки-уч нуқта кўйилса, қоришади; ва бир одам мухталиф кўп вазифаларни бараварига бажара бошласа, чалкаштиради; ва бир кичик зиҳаётга кўп юклар юкланса, остида эзилади; ва бир тил ва бир қулоқдан бир пайтда мутааддид калималарнинг бараварига кириб-чиқиши интизомини бузиб, қориштириб юборади. Ҳолбуки, هُوَ «Хува»нинг калити ва компаси ила фикран саёҳат этганим ҳаво зар-раларида ҳар бир парчаси, ҳатто ҳар бир зарраси ичига мухталиф мингларча нуқталар, ҳарфлар, калималар ёзилгани ва ё ёзила олажаги ҳолда, қоришмаётганини ва интизомини бузмаётганини; ҳам, айри-айри ва жуда кўп вазифалар бажаргани ҳолда, ҳеч чалкаштирмасдан бажарилаётганртни; ва у парчага ва заррага жуда кўп оғир юклар юклангани ҳолда, ҳеч заифлик кўрсатмасдан, орқада қолмасдан, интизом ила нақл этаётганини; ҳам мингларча бошқа-бошқа калима, айри-айри тарзда, айри-айри маънода у кичгинагина қулоқ ва тилларга камоли интизом-ла кириб-чиқиб, ҳеч қоришмасдан, бузилмасдан, у кичкинагина қулоқларга кириб, у ғоят нозик тиллардан чиқаётгани ва у ҳар зарра ва ҳар парча бу ажиб вазифаларини адо этиш билан бирга, камоли сарбастият ила жозибадорона ҳол тили билан ва мазкур ҳақиқатнинг шаҳодати ва лисони-ла
قُلْ هُوَ اللهُ اَحَدٌ { لاَ اِلٰهَ اِلاَّ هُوَ деб кезаёггайини, довул, яшин, чақмоқ ва момақ-алдироқ каби ҳаво зарраларида улкан тўқнашувлар ҳосил қилувчи долгалар ичида ҳам интизомини ва вазифаларини ҳеч бузмаётганини, ва чалкаштирмаётганини ва бир иш бошқа бир ишга монеъ бўлмаётгани мен айнал-яқийн мушоҳада этдим.
Демак, ё ҳар бир зарра ва ҳар бир парча ҳавода ниҳоятсиз бир ҳикмати ва ниҳоятсиз бир илми, иродаси ва ниҳоятсиз бир қуввати, қудрати ва бутун зарротга ҳокими мутлақ хоссалари бўлиши лозимдирки, бу ишларга сабаб бўла олсин. Бу эса, зарралар ададича маҳол ва ботилдир. Ҳеч бир шайтон ҳам буни хаёлигада келтирмас. Шундай экан, бу саҳифаи ҳавонинг ҳаққал-яқийн, айнал-яқийн, илмал-яқийн даражасида бадоҳат-ла Зоти Зулжалолнинг ҳадсиз ғайри мутаноҳий илми, ҳикмати-ла ишлатаётган қалами қудрат ва қадарнинг мутабаддил саҳифаси лавҳи маҳфузнинг олами тагайюрда ва мута-баддил шуунотида бир "Лавҳи маҳв ва исбот" номидаги ёзиб-ўчирилиб турадиган тахтаси ҳукмидадир.
Хуллас, ҳаво унсурининг биргина нақли асвот (овоз узатиш) вазифасида мазкур жилваи ваҳдониятни ва мазкур ажойибни кўрсатгани ҳамда залолатнинг ҳадсиз маҳолиятини намоён этгани каби, унсури ҳавоийнинг бошқа аҳамиятли вазифаларидан яна бири электрик, жозиба, дофиъа, зиё каби бошқа латоифни узатишда ҳам чалкаштирмай, мунтазаман овоз узатиш вазифаси бажараётган айни дамда бу вазифаларни ҳам бажариши ва яна айни шу дамда бутун наботот ва ҳайвонотга танаффус ва талқиҳ (қўшилиш, чангланиш) каби ҳаётга зарур лавозимотни камоли интизом ила тадорик этаётир. Илоҳий амр ва ироданинг бир арши эканини қатъий бир суратда исбот этаётир ва гаранг табиат ва қоришиқ, ҳадафсиз сабаблар ва ожиз, жомид, жоҳил моддалар бу саҳифаи ҳавоиянинг китобатига ва вазифаларига аралашишининг ҳеч бир жиҳат-ла эҳтимоли ва имкони йўқлигини айнал-яқийн даражасида исбот этганига қатъий қаноат келтирдим. Ва ҳар бир зарра ва ҳар бир парча ҳаво лисони ҳол ила
قُلْ هُوَ اللهُ اَحَدٌ { لاَ اِلٰهَ اِلاَّ هُوَ Дейишларини билдим ва бу هُو «Ху» калити ила ҳавонинг моддий жиҳатидаги бу ажойиб ҳолни кўрганим каби, ҳаво унсури ҳам бир هُو«Ху» ўлароқ олами мисол ва олами маънога бир калит бўлди.
Кўрдимки, олами мисолда сон-саноқсиз фотоаппаратлар ҳар бири ҳадсиз ҳодисоти дунёвияни айни дамда, ҳеч қориштирмасдан, суратга олаётир. Мингта дунё қадар катта ва кенг бир синемои ухровияни фониётнинг фоний ва зойил ҳолларини ва вазиятларини ва ўткинчи ҳаётларининг меваларини сармадий томошагоҳларда ва жаннатда саодати абадия асҳобларига дунё можароларини ва эски хоти-раларини лавҳа-лавҳа кўрсатиш учун ўрнатилган жуда катта бир суратгир аппарат си-фатида билдим. (Ҳошия)
Ҳошия. Аммо зоҳир ҳақиқатлар каби, кучли бурҳонлар ва ҳужжатлар билан исбот этишга вақт ва жой, ҳол ва вазият мусоада этмаганидан, қисқа кесилди.
Ҳам лавҳи маҳфузнинг, ҳам олами мисолнинг икки ҳужжати ва икки кичик намунаси ва икки нуқтаси бўлмиш инсон бошидаги қувваи ҳофиза ва қувваи хаёлия ўзи мошдек кичик бўлишига қарамай, ичларига ҳеч қориштирилмай, камоли интиз-ом ила катта бир кутубхонага сиқулик маълумотнинг ёзилиши қатъий исбот этадики, бу икки қувванинг намунаи акбар ва аъзами олами мисол билан лавҳи маҳфуздир.
Ҳаво ва сув унсурларининг, хоссатан нут-фаларнинг суви ва ҳаво унсури тупроқ унсу-ридан баланд мавқеъда, янада кўп ҳикмат ва ирода ила ва қалами қадар ва қудрат-ла ёзилишига тасодифнинг ва кўр қувватнинг ва гаранг табиатнинг жомид ва ҳадафсиз саба-бларнинг аралашиши юз даража маҳол ва ҳеч бир жиҳат-ла мумкин эмаслиги, Ҳакийми Зулжалолнинг қалами қадар ва ҳикматининг саҳифаси эканлиги илмал-яқийн ила қатьий билинди.
(Давоми ҳозирча ёздирилмади. Умумга мингларча саломлар.)
"ЎН ЕТТИНЧИ СЎЗ"НИНГ "ИККИНЧИ МАҚОМИ"
(Ҳошия)
Ташла фарёдни, бечора, кел, балодан таваккул қил.
Зеро, фарёд бало-андар, хато-андар, балодир, бил.
Бало берганни топсанг, ато-андар, сафо-андар, балодир. бил.
Ташла фаредни, шукр қил, монанди бало бил, дема, кайфингдан кулар ҳар гулмул.
Гар топмасанг, бутун дунё жафо-андар, фано-андар, хабодир, бил.
Бошингда бир олам бало бор экан, кичик бир балодан нега бақирасан, кел, таваккул қил.
Таваккул ила бало узра кул, то у ҳам кулсин.
У кулган сари кичраяр, этар табаддул.
Бил, эй худғам, бу дунёда саодат тарки Дунёда.
Худобин бўлсанг, у кофийдир, қолдирсангда бутун ашёни лаҳингга.
Гар худбин бўлсанг, ҳалокатдир, не қиларсан бутун ашё аяйҳингда.
Демак, тарки керакдир, ҳар икки ҳолда бу Дунёда.
Тарки демак: Худо мулки унинг изни, унинг номи ила боқмоқда...
Тижорат истасанг гар, шу фоний умрингнинг боқийга табдилида.
Агар нафсингга толиб бўлсанг, чурукдир, ҳам тамалсиз...
Агар офоқни истар бўлсанг, фано тамғаси устингда.
Демак, олишга арзимайди, бу бозорда чурук молдир ҳаммаси
Шундай экан, ўт, яхши моллар тизилгандир орқасида..
Ҳошия. Бу иккинчи мақомдаги парчалар шеърга ўхшайди, лекин шеър эмасдир. Қасддан назм этилмаган, балки ҳақиқатларнинг камоли интизоми жиҳатида бир даража манзум суратини олган.
Қора тутнинг бир меваси
(Бу муборак тут олдида эски Саид, янги Саид тили билан сўйлагандир.)
Мухотабим Зиё Пошшо эмас, Оврупо мафтунларидир.
Мутакаллим нафсим эмас, тилмизи Қуръон номидан қалбимдир.
Ўтган сўзлар ҳақиқатдир, зинҳор саросимага тушма, ҳудудидан ҳазар ошма.
Ажнабийлар фикрига адашма, залолатдир қулоқ осма, этар албат сени нодим.
Кўрарсан энг зиёдоринг, заковатда оламдоринг
У ҳайратдан дейди доим: "Эй воҳ!. кимдан кимга этаман шикво мен ҳам ҳайрон".
Қуръон айттиради; мен ҳам дейман, ҳеч ҳам чекинмайман.
Ундан Унга шикво этаман, сен каби адашмасман.
Ҳаққдан Ҳаққа фарёд этаман, сен каби ошмайман.
Ердан кўкка даъво этаман сен каби қочмайман.
Ки Қуръонда ҳар даъво нурдан нургадир, қайтмайман
Қуръондадир ҳақ ҳикмат исбот этаман, мухолиф фалсафани бир тийинга олмайман.
Фурқондадир олмос ҳақиқат фидо этарман жонимни, сен каби сотмайман.
Халқдан Ҳаққа сайрон этаман, сен каби адашмайман.
Тиканли йўлда тайрон этаман, сен каби босмайман.
Фаршдан Аршга шукрон этаман, сен каби осмойман.
Ўлимга, ажалга дуст қарайман, сен каби қўрқмайман.
Қабрга кулиб кираман, сен каби ҳуркмайман.
Аждар оғзи, ваҳшат тўшаги, ҳечлик бўғози сен каби кўрмайман.
Аҳбобга қовуштуради мени, қабирдан ранжимайман, сен каби аччиқланмайман.
Раҳмат эшиги, нур эшиги, ҳақ эшиги; ундан сиқилмайман, оргга чекилмайман,
"Бисмиллоҳ" деб интиламан (ҳошия-1) орқамга боқмайман, даҳшат ҳам олмайман
"Алҳамдулиллоҳ" роҳат топиб ётаман, заҳмат чекмайман, ваҳшатда қолмайман.
"Аллоҳу Акбар" деб Азони Ҳашрни эшитиб, тураман (Ҳошия-2) маҳшари акбардан чекинмайман, масжиди аъзамдан чекилмайман.
Лутфи Яздон, Нури Қуръон, Файзи Иймон йўлида ҳеч ранжимайман.
Турмасдан жўшаман, Арши Раҳмон чақиригига учиб бораман, сен каби янглишмайман Иншоаллоҳ.
(Ҳошия-1) "Эй воҳ" деб қочмайман.
(Ҳошия-2) Исрофилнинг азонини Ҳашр тонгида эшитиб, "Аллоҳу Акбар" деб тураман. Салоти Кубродан чекилмайман, Мажмои Акбардан чекинмайман.
بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Аввало, умум нурчиларнинг муборак байрамларини ва ҳажжул-акбарда бўлган Нур шогирдлари ва ҳаждаги Нур тарафдорларининг байрамларини табрик этаман, кўп замонлардан бери асорат остида бўлган ва истиқлолиятини йўқотган Ҳиндистон, Арабистон каби Олами Исломнинг буюк мамлакатлари давлати исломия шаклида - Ҳиндда юз милёнлик бир давлати исломия, Жава оролида эллик милёнлик бир давлати исломия ва Арабистонда тўрт-беш ҳукумат, бир Жамоҳири Муттафиқа каби, "Араб бирлиги" ила "Ислом бирлиги"ни бирлаштирадиган Олами Исломнинг бу буюк байрами бошланиши билан табрик этаман. Бу байрам бизга хушхабар бераётир.
Сониян, Истанбулда Раъфат бейнинг ва Мустафо Ўружнинг ёзишларига кўра, кўп вақт Ислом ўрдусини (армиясини) идора қилган ва сўнгра дорилфунунга айлантирилган, Ҳарбия назорати ва Бош Қўмондонлик жойлашган у муаззам бинонинг пештоқида
اِنَّا فَتَحْنَا لَكَ فَتْحًا مُبِينًا { وَيَنْصُرَكَ اللهُ نَصْرًا عَزِيزًا
дея хатти Қуръоний ила у маънодор Қуръон ояти ёзилган экан, кейинроқ устига мармар тошлар қоплатилиб, у нурларни яширишган эди. Ҳозир янгидан хатти Қуръонияга бир рухсат намунаси ва "Рисолаи Нур" таъқиб қилган мақсадга бир ишоратдек, Денгизли нурчиларидан Аҳмадлар машҳур олим ва ақли жиҳатидан ўн тўққизинчи асрнинг энг буюги ва ижтимоий файласуфларининг энг атоқлиси Бисмаркнинг асаридан бир парча олиб жўнатибдиларки, у ерда у юксак Бисмарк бундай дейди: "Қуръонни ҳар жиҳатдан тадқиқ этдим. Ҳар калимасида буюк бир ҳикмат кўрдим. Бунинг мисли ҳам, башариятни идора эта оладиган бошқа ҳеч бир асар ҳам йўқдир ва келмайди ҳам".
Сўнгра Пайғамбарга хитобан шундай дейди:
"Ё Муҳаммад! Сенга асрдош бўлмаганимдан жуда мутаассирман. Башарият сенинг каби мумтоз бир қудратни бир дафъа кўрган, бундан кейин кўрмаяжакдир. Биноан алайҳ, сенинг ҳузурингда камоли ҳурмат ила бош эғаман", дея "Бисмарк" деб имзо чеккан* Аммо у мақоласида ўзгартирилган ва бекор қилинган бошқа илоҳий китобларни ҳаддан зиёда пастга уриб юборганлиги учун у жумлалар ёзилмаслиги лозим.
Мен ҳам ишорат этдим. У зот ўн тўққизинчи асрнинг энг ақлли ва энг буюк бир файласуфи ва сиёсатнинг ва ижтимоияти башариянинг энг муҳим бир шахсияти эканлиги ҳамда Олами Ислом истиқлолиятини бир даража қўлида тутиб турганини ва ажнабий ҳукуматларнинг ҳақоиқи Қуръонияни излаётгани ва Гарб ва Шимолий Ғарбда Қуръонга қарши катта ҳаракатлар бўлаётган бир пайтда, Амриқонинг энг юксак ва машҳур файласуфи бўлган мистер Карлайл ҳам айнан Бисмарк каби: "Бошқа китоблар ҳеч бир жиҳатда Қуръонга бас кела олмайди. Ҳақиқий сўз удир. Унга қулоқ солмоғимиз керак", деб қатъий қарор бергани** ва "Нурлар"нинг ҳам ҳар тарафда футуҳоти ва олга бораётгани буюк бир яхшилик аломатидирки, ажнабийда кўп бисмарклар ва мистер карлайллар чиқадилар ва белгилари ҳам бор, дея нурчиларга бир байрам ҳадяси сифатида тақдим этяпмиз ва Бисмаркнинг фикрини қўшиб йўллаяпмиз. Барчага салом...
* Аҳмадларга ёзган мактубимда ишорат этганимдек, бу парча ушбу мактубим билан бирга "Раҳнамо"га киритилса бўлади.
** *Рисолаи Нур"дан арабий "Ишоратул Иъжоз" тафсири ўттиз йил аввал Карлайлнинг бу қийматли, ҳақпарастона ҳукмига ишорат этган.
اَلْبَاقِى هُوَ الْبَاقِى
Қардошингиз Саид Нурсий
* * *
Аҳмадларнинг мактубида Бисмаркнинг баёноти
Иззатли устозимиз-афандимиз!
Машҳур олмон ҳукмдорларидан шаҳзода Бисмаркнинг турли динлар (адёни мухталифа) ва билхасса Исломият ҳақида айтган сўзларини сиз жаноби Устозимизга арз этамиз. Бу сўзлар Гарбда Исломият нақадар олга боражагини кўрсатаётир.
Аъзамий мушоҳадаи ижтимоийямдан ва билхосса ўн туққизинчи асрнинг турлитуман ишлари ила вафот этиб кетган шаҳзода Бисмаркнинг адёни мафсуҳа (ҳукми бекор этилган динлар) ҳаақидаги баёноти!
"Турли даврларда башариятни идора этиш учун тарафи лохутийдан ворид бўлган дея иддио қилинган ҳамма самовий китобларни тадқиқ этдим. Бузиб юборилганликлари учун ҳеч бирисидан излаганим ҳикматни топмадим. Бу қонунлар башариятнинг саодатини таъмин этадиган моҳиятдан жуда узоқдир. Лекин муҳаммадийларнинг Қуръони бу айбдан покдир.
Мен Қуръонни ҳар жиҳат-ла, ҳар нуқтадан тадқиқ этдим. Ҳар калимасида буюк бир ҳикмат кўрдим ва китобни Ҳазрати Муҳаммад қобилиятининг меваси деб иддио этаётган бўлсаларда, энг мукаммал бир ақлдан ҳам бундай бир хориқонинг зуҳурини даъво этиш ҳақиқатдан кўз юмиб, кин ва гаразга олат бўлиш маъносини ифода этади. Ҳам бу китоб илм ва ҳикмат ила таълиф эта олинадиган китоб эмасдир.
Мен шуни иддио этаманки, Ҳазрати Муҳаммад мумтоз бир қудратдир. Дастгоҳи қудратнинг бундай бир иккинчи вужудни майдони имконга келтириши эҳтимолдан узоқдир.
Ё Муҳаммад! Сенга асрдош бир вужуд бўла олмаганимдан мутаассирман. Ношири бўлганинг бу Китоб сенинг эмасдир. Унинг лохутий эканини инкор этиш илмларини ботилга чиқариб иртикоб этиш каби кулгилидир. Башарият сенинг каби мумтоз бир қудратни бир кўрган, бундан кейин кўрмаяжакдир, Ҳузурингда камоли ҳурмат билан бош эғаман".
Бисмарк
* * *
("Мактубот" мажмуасидан)
Бешинчимасала
Дунё модомики фонийдир;
ҳам, модомики умр қисқадир;
ҳам, модомики лузумли вазифалар кўпдир;
ҳам, модомики ҳаёти абадия бу ерда қозонилажакдир;
ҳам, модомики дунё соҳибсиз эмас;
ҳам, модомики шу мусофирхонаи дунёнинг ғоят Ҳакийм ва Карийм бир мудаббири бор;
ҳам, модомики на яхшилик ва на ёмонлик жазосиз қолмаяжак;
ҳам, модомики
لاَ يُكَلِّفُ اللهُ نَفْسًا اِلاَّ وُسْعَهَا
нинг маъносига кўра, бажариб бўлмайдиган таклиф йўқдир;
ҳам, модомики зарарсиз йўл зарарли йўлдан афзалдир;
ҳам, модомики дунёвий дўстлар ва рутбалар қабр эшигига қадардир,
албатта, энг бахтиёр удирки, дунё учун охиратини унутмасин, охиратини дунёга фидо қилмасин, ҳаёти абадиясини ҳаёти дунёвияни деб бузмасин, маъносиз нарсалар билан умрини йўқ қилмасин, ўзини мусофир билиб, хона соҳибининг амрларига биноан ҳаракат этсин, саломат-ла қабр эшигини очиб, саодати абадияга кирсин.
* * *
Еттинчи саволингиз:
خَيْرُ شَبَابِكُمْ مَنْ تَشَبَّهَ بِكُهُولِكُمْ وَشَرُّ كُهُولِكُمْ مَنْ تَشَبَّهَ بِشَبَابِكُمْ
Ҳадисми? Бундан мурод нима?
Ал-жавоб. Ҳадис деб эшитганман. Мурод шуки: "Энг хайрли ёш удирки, кекса каби ўлимини ўйлаб, охиратига ҳаракат қилиб, ёшлик ҳавасотига асир бўлмасдан ғафлатда бўғилмайди. Ва кексаларингизнинг энг ёмони удирки, ғафлатда ва ҳавосотда ёшларга ўхшашни истайди, ҳавосоти нафсонияга болаларча тобеъ бўлади".
Сен лавҳангда кўрганинг иккинчи парчанинг саҳиҳ сурати шудирки, мен бошим устида уни бир лавҳаи ҳикмат қилиб илиб қўйганман. Ҳар тонг ва оқшом унга боқаман, дарсимни оламан:
"Дўст истасанг, Аллоҳ етар".
Ҳа, у дўст бўлса, ҳар нарса дўстдир.
"Ёрон истасанг, Куръон етар".
Ҳа, инсон ундаги анбиё ва малоика ила хаёлан кўришади ва вуқуъотларини сайр этиб, унсият ҳосил қилади.
"Мол истасанг, қаноат етар".
Ҳа, қаноат қилган тежайди, тежаган баракот топади.
"Душман истасанг, нафс етар".
Ҳа, ўзини юқори қўйган бало топади, заҳматга тушади. Ўзини юқори қўймаган сафо топади, раҳматга эришади.
"Насиҳат истасанг, ўлим етар".
Ҳа, ўлимни ўйлаган ҳубби дунёдан қутулади ва охиратига жиддий ҳаракат қилади.
("Ламъалар" мажмуасидан)
Бешинчи даво: Эй касалга мубтало хаста! Бу замонда тажриба ила шундай қаноатга келганманки, хасталик баъзиларга бир эҳсони Илоҳийдир, бир ҳадяи Раҳмониядир. Саккиз-тўққиз йилдир, лаёқатсиз бўлганим ҳолда, баъзи ёшлар хасталик муносабатй ила дуо истаб мен билан кўришдилар. Диққат этдим: касалга чалинган қайси ёшга қарасам, бошқа ёшларга нисбатан охиратини ўйлай бошлаяпти, ёшлик сархушлиги йўқ, ғафлатли ҳайвоний ҳавосотдан бир даража ўзини қутқаряпти. Буларни кўрарканман, уларнинг тахаммул дохилидаги хасталикларининг бир эҳсони Илоҳий эканини эслатар эдим. Дер эдимки: "Қардошим, сенинг бу хасталигингнинг алайҳида эмасман, хасталик учун сенга нисбатан бир шафқат ҳис этиб ачинмаяпманки, дуо этайин десам. Хасталик сени буткул уйғотгунига қадар сабр қил, хасталик ўз вазифасини битиргандан кейин Холиқи Роҳийм, иншааллоҳ, сенга шифо беради".
Ҳам дер эдим: "Айрим сенга ўхшаганлар соғлиқ балоси ила ғафлатга тушиб, намозни тарк этиб, қабрни ўйламасдан, Аллоҳни унутиб, бир соатлик ҳаёти дунёвиянинг зоҳирий кайфини деб ҳадсиз бир ҳаёти абадиясини бузаётир, задалаётир... балким хароб этаётир. Сен хасталик кўзи билан ҳар ҳолда борадиган манзилинг бўлмиш қабрингни ва ундан ҳам нари ухровий манзилларни кўряпсан ва шунга биноан ҳаракат қиляпсан. Демак, сен учун хасталик бир сиҳатдир. Айрим тенгқурларингдаги сиҳат эса, бир хасталикдир.
* * *
بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
اِنَّ النَّفْسَ َلاَمَّارَةٌ بِالسُّوۤءِ
("Ламъалар" мажмуасидан)
Мазмуни: (Ҳошия) "Нафс доимо ёмон нарсаларга бошлайди" оятининг ҳамда
اَعْدٰى عَدُوِّكَ نَفْسُكَ الَّتِى بَيْنَ جَنْبَيْكَ
Маънои шарифи: "Сенинг энг зарарли душманинг нафсингдир", ҳадисининг бир нуқтасидир.
Ҳошия-. Бу парча ҳар кимга фойдалидир.
Покланмас бир нафси аммораси бўлиши шарти-ла, ўз нафсини севадиган инсон бошқани севмайди. Зоҳиран севсада, самимий севмайди; балки ундаги манфаатини ва лаззатини севади, доимо ўзини унга ёқтиришга ва севдиришга интилади. Ва қусурини нафсига олмайди, балки бир оқловчи каби, ўзини мудофаа этади ва оқлайди. Муболагалар ила, балки ёлғонлар ила нафсини мадҳ ва танзиҳ этароқ гўё муқаддаслаштиради, натижада даражасига
кўра
مَنِ اتَّخَذَ اِلٰـهَهُ هَوٰيهُ
оятининг тарсакисини ейди. Ўзини мадҳ эттиришга ва севдиришга интилиши эса, аксул амал ўлароқ, нохуш муомалага сабаб бўлади, ўртага совуқчилик туширади.
Ҳам, амали ухровияда ихлосни йўқотади, риёга қориштиради. Оқибатни кўрмайдиган ва натижаларни ўйламайдиган, лаззати ҳозирага мубтало ҳисга ва ҳавойи нафсга мағлуб бўлиб, йўлидан адаштирувчи ҳиснинг фатвоси-ла бир соатлик лаззатни деб бир йил ҳибсда ётади. Бир дақиқалик ғурур ва ё интиқом туфайли ўн йил жазо кўради. Худди дарс олган Амма* жузъидан бир мураббони устун қўйган ҳавойи бир боладек, олмос қийматли ҳасанотини туйғуларини силаш ва ҳавасини мамнун қилиш ва ҳавосини татмин этиш учун аҳамиятсиз шиша синиқлари ҳукмидаги лаззатларга, анониятларга васила этиб, фойдали ишларда йўқотишлар қилади.
اَللّٰهُمَّ احْفَظْنَا مِنْ شَرِّ النَّفْسِ وَالشَّيْطَانِ وَمِنْ شَرِّ الْجِنِّ وَاْلاِنْسَانِ
* * *
(Маснавияи Нуриядан)
Иълам айюҳал-азиз!
"Кечага ўхшаш ёшлигим чоғида кўзларим уйқуда - эди, кексалик тонги билангина уйғондим", мазмунидаги
وَعَيْنِي قَدْ نَمَتْ بِلَيْلِ شَبِيبَتِي
وَلَمْ تَنْتَبِهْ اِلاَّ بِصُبْحِ مَشِيبِ
шеърнинг доирасига мен ҳам кираман. Чунки ёшликда энг юксак бир интибоҳ (ҳушёрлик) чўққисига чиқдим, деб ҳисоблар эдим.
Энди англаяпманки, у интибоҳ интибоҳ эмас экан. Балки энг теран уйқудан иборат экан. Биноан алайҳ, маданийларнинг ифтихор ила оғиз кўпиртираётган танаввури интибоҳлари менинг ёшлик пайтимдаги интибоҳга ўхшаш бўлса керак.
Улар тушида гўё уйғониб, тушини халққа ҳикоя этиб юрадиган уйқучиларга ўхшайдилар. Ҳолбуки, тушидаги унинг у "ҳушёрлиги" уйқунинг енгил пардасидан теран ва қалин бир пардасига бурканганига ишоратдир. Бундай уйқудаги киши ўлик кабидир. Чала-ярим уйқуда бўлган инсонларни улар қандай огоҳлантира оладилар?
Эй уйқудалик чоғида ўзини ҳушёр деб ўйлаётганлар! Умури динийяда маданийларни хуш қаршилаб қўйманг ёки уларга ўхшашга интилманг. Чунки орамизда ғоят чуқур жарликлар бор. Бу жарликни тўлдириб алоқа ўрнатаман деб овора бўлманг. Ё сизлар ҳам уларга қоришиб кетасиз ва ё залолатга ботиб бўғиласиз.
* * *
("Маснавийи Нурия"дан)
Учинчи рамз: Эй инсон! Фотири Ҳакийм сенинг моҳиятингга жойлаган энг ғаройиб бир ҳолат шудирки, баъзан дунёга сигмай қоласан. Зиндонда нафаси қайтган одам каби, "Уф! Уф!" деб бу дунёдан ҳам кенгроқ бир ер истаганинг ҳолда, зарра қадар бир иш, бир хотира, бир дақиқанинг ичига сигаётирсан. Улкан дунёга сигмаган қалб ва фикринг у заррачага сигади. Энг шиддатли ҳиссиётинг-ла у дақиқачада, у хотирачада кезасан.
Ҳам, сенинг моҳиятингга шундай маънавий жиҳозот ва латоиф берганки, баъзилар дунёни ютса ҳам, қорни тўймайди, баъзилари бир заррани ичига ўрнаштиролмайди. Бош бир ботмон тошни кўтаргани ҳолда, кўз бир соч толасини кўтара олмайди. Шунга ўхшаб, у латифа бир соч толасидек оғирликка, яъни, ғафлат ва залолатдан келувчи арзимас бир ҳолатга чидай олмайди. Ҳатто баъзан сўнади ва ўлади.
Модомики ҳол шундай экан, ҳазар қил, қадамингни ўйлаб бос, ботиб кетишдан қўрқ! Бир луқма, бир калима, бир дон, бир ламъа, бир ишоратда, бир ўпмоқда ботма! Дунёни ўзига сигдирадиган бутун латоифингни унга чўктирма! Чулки шундай кичик нарсалар борки, ғоят катта нарсаларни бир жиҳатда юта олади. Мисол учун, кичкина бир шиша парчасига юлдузлари билан бирга осмон ҳам сигади ва унда ғарқ бўлади. Тариқдек келадиган кичик қувваи ҳофизангга сенинг саҳифаи аъмолингнинг аксари ва саҳифаи умрингнинг кўп қисми бемалол жойлашади, худди шунингдек, кўп майда нарсалар борки, каттакатга ашёни бир жиҳатда ичига ютади, қамраб олади.
* * *
("Қастамўну лоҳиқаси"дан)
"Рисолаи Нур" талабаларидан бир ёш ҳофиз кўп одамлар қатори шундай деди: "Менда унутувчанлик хасталиги кучайиб кетяпти, нима қилсам бўлади?" Дедим: "Мумкин қадар номаҳрамга назар солма. Чунки ривоят бор, Имоми Шофъий (р.а.): "Ҳаромга назар нисён беради", деган эди.
Ҳа, аҳли Исломда назари ҳаром зиёдалашган сари ҳавасоти нафсония ҳаяжонга келиб, вужудида суиистеъмолот ила исрофга киради. Ҳафтада бир неча марта ғуслга мажбур бўлади. Қувваи ҳофизасига заифлик шундан келади.
Ҳа, бу асрда очиқ-сочиқлик туфайли, хусусан, бу иссиқ ўлкада у суи назарни суиистеъмол этишдан оммавий бир унутувчанлик хасталиги юзага келяпти. Ҳар ким, жузъийкуллий, шу шикоятдадир.
Хуллас, шу оммавий хасталикнинг кўпайиши билан Ҳадиси шариф берган мудҳиш бир хабарнинг таъвили алоқали кўриняпти. Марҳамат қилганки: "Охир замонда ҳофизларнинг кўксидан Қуръон назъ этилади, чиқади, унутилади". Демак, бу хасталик даҳшатди тус олади, ҳифзи Қуръонга тўсиқ қўйилади ва булар у ҳадиснинг таъвилини кўрсатади.
* * *
بِاسْمِهِ سُبْحَانَهُ { وَاِنْ مِنْ شَىْءٍ اِلاَّ يُسَبِّحُ بِحَمْدِهِ
(Бу мактуб ғоят аҳамиятлидир)
Азиз, сиддиқ қардошларим!
Бу кунларда Қуръони Ҳакиймнинг назарида иймондан кейин энг зиёда асос ттршган тақво ва амали солиҳ асосларини ўйладим. Тақво - манҳиётдан ва гуноҳлардан узоқ бўлиш; амали солиҳ эса - амр доирасида ҳаракат этиш ва яхшилик қозонишдир. Ҳар доим дафъи шарр жалби нафъдан устун бўлиши билан бирга, бу тахрибот ва сафоҳат ва жозибали ҳавосот замонида тақво бўлмиш бу дафъи мафосид ва тарки кабоир усул-асос бўлиб, буюк бир уст>тнликларга эриштиради.
Бу замонда тахрибот ва манфий ҳаракатлар даҳшатли тус олгани учун тақво бу тахриботга қарши энг буюк асосдир. Фарзларни адо этадиган, гуноҳи кабираларни қилмайдиганлар нажот топади. Бундай кабоири азийма ичида амали солиҳнинг ихлос-ла муваффақияти жуда оздир.
Ҳам, оз бир амали солиҳ бу оғир шароит ичида кўп ҳукмидадир.
Ҳам, тақво ичида бир нави амали солиҳ бор. Чунки бир ҳаромнинг тарки вожибдир. Бир вожибни адо этишда кўп суннатларнинг савоби бор. Ҳозиргидай замонларда, мингларча гуноҳ атрофдан ҳужум этиб турган пайтларда салгина ўзини тортиш ила - оз бир амал ила юзларча гуноҳни тарк этган, юзларча вожиб ишлаган бўлади. Бу аҳамиятли нуқта: ният ила, тақво номи-ла, гуноҳдан ўзини тортиш қасди ила манфий ибодатдан келадиган аҳамиятли аъмоли солиҳадир.
"Рисолаи Нур" шогирдларининг бу замонда энг муҳим вазифалари тахриботга ва гуноҳларга қарши тақвони асос тутиб ҳаракат қилишдир. Модомики ҳар дақиқада ҳозирги ижтимоий ҳаёт тарзида юзларча гуноҳ инсонга қарши келаётган экан, албатта, тақво ила ва гуноҳдан қочиш нияти ила юзларча амали солйҳ ишланган ҳисобланади. Маълумдирки, бир одам бир кунда хароб этган саройни йигирма одам йигирма кунда қура олмайди. Ва бир одамнинг тахриботига қарши йигирма одам ишламоғи лозим келади. Шундай экан, ҳозир минглар тахриботчига муқобил "Рисолаи Нур" каби бир таъмирловчининг бу даража қарши туриши ва таъсироти ўта хориқодир. Агар бу икки ўзаро қарама-қарши турган кучлар бир хил даражада бўлса эди, унинг таъмирида мўъжизаворий муваффақият ва футуҳот кўрилар эди. Жумладан: Ҳаёти ижтимоияни идора этадиган энг муҳим асос бўлмиш ҳурмат ва марҳамат жуда издан чиқиб кетган. Баъзи ерларда ғоят аламли, бечора кекса падар ва волидаларга нисбатан даҳшатли натижалар беряпти. Жаноби Ҳаққа шукрки-, "Рисолаи Нур" бу мудҳиш тахриботга қарши кирган ерларда муқовамат этяпти, тузатяпти.
Садди Зулқарнайннинг тахриби билан яжуж ва маъжужларнинг дунёни фасодга тўлдириши каби, шариати Муҳаммадия (с.а.в.) бўлмиш садди Қуръонийнинг тазалзули билан ҳам, яжуж ва маъжуждан баттар мудҳиш бир тарзда, ахлоқда ва ҳаётда зулматли бир бебошлик ва зулмли бир динсизлик фасодга ва ифсодга бошлайди.
"Рисолаи Нур" шогирдларининг бундай бир ҳодисада маънавий мужоҳидалари, саҳобалар замонидаги каби, оз амал ила ғоят кўп буюк савобга ва амали солиҳага сабаб бўлади, иншааллоҳ.
Азиз қардошларим, мана шундай бир замонда, бу даҳшатли ҳодисотга қарши ихлос кучидан кейин бизнинг энг буюк кучимиз "Иштироки аъмоли ухровийя" дастурига амалдир. Бу дегани, қаламлар ила ҳар ким шеригининг аъмоли солиҳа дафтарига ҳасанот ёзиш ва ҳам лисонлари ила ҳар бирининг тақво қалъасига қувват ва имдод йўллашдир. Ва билхосса, бўронли ҳужумларга нишон бўлган бу фақир ва ожиз қардошингизга бу муборак уч ойда ва айёми машҳурада ёрдамга шошилмоқ сиз каби қаҳрамон ва вафодор ва шафқаткорларнинг шаънидир. Бутун руҳим билан бу имдоди маънавийни сиздан рижо этаман. Ва мен ҳам, иймон ва садоқат шарти-ла, "Рисолаи Нур" талабаларини ҳамма дуоларимга ва маънавий қозончларимга, йигирма тўрт соат давомида "иштироки аъмоли ухровия" дастури билан, баъзан юз мартадан зиёда "Рисолаи Нур талабалари" унвони ила ҳиссадор этаман.
Саид Нурсий
("Қастамўну лоҳиқасидан)
* * *
"Тарихи ҳаётимни билганларга маълумдирки, эллик беш йил аввал, мен йигирма ёшлардалигимда, Битлисда, икки йил марҳум волий Умар Пошо уйида унинг истагига биноан ва илмга зиёда ҳурмати туфайли қолдим. Унинг олти қизи бор эди. Учтаси кичик, учтаси катта. Мен учала каттаси билан икки йил бирга бир ҳовлида турганим ҳолда, уларни бир-биридан фарқламастанимас эдим. У даражада эътибор қилмаган эдимки, билсам. Ҳатто бир олим меҳмоним ёнимга келганида, икки кунда уларни бир-биридан фарқ этди, таниди. Менинг бу ҳолимдан ҳайратланиб: "Нима учун боқмаяпсан?" деб сўраган ҳар кимга: "Илм иззатининг муҳофазаси мени қаратмаяпти", дер эдим.
Ҳам, бундан қирқ йил аввал Истанбулда, Коғитхонанинг махсус шодиёна бир кунида кўприкдан то Коғитхонагача рум ва армани ва истанбуллик мингларча очиқ-сочиқ хотин ва қизлар Холичнинг икки тарафига тизилганлари вақтда мен марҳум миллат вакили Мулла Саид Тоҳа ва миллат вакили Ҳожи Илёс билан бирга бир қайиққа миндик. У хотинларнинг ёнидан кечаётган эдик. Менинг ҳеч хабарим йўқ эди. Ваҳоланки, Мулла Тоҳа билан Ҳожи Илёс мени синаб кўришга қарор берганларини ва навбатма-навбат мени кузатганларини бир соатлик саёҳатнинг сўнгида эътироф этиб: "Сенинг бу ҳолингга ҳайрат этдик, ҳеч боқмадинг!" дедилар. "Лузумсиз, кечувчи, гуноҳли завқларнинг оқибати аламлар, таассуфлар бўлгани учун ҳам хоҳламайман", деб жавоб қилдим.
("Тарихчаи ҳаёт"дан)
* * *
"Ўттиз иккинчи Сўз"нинг "Учинчи мавқифи"дан
"ИККИНЧИ НУҚТА"НИНГ ИККИНЧИ МАБҲАСИ
Аҳли залолат вакили ўзи таянадиган ва залолатини унинг устига бино этадиган ҳеч бир нарса топмай, мулзам қолган пайтида дейдики:
"Мен саодати дунёни ва лаззати ҳаётни ва тараққиёти маданийятни ва камоли санъатни, ўзимча, охиратни ўйламасликда ва Аллоҳни танимасликда ва ҳубби дунёда ва ҳурриятда ва ўзига таянишда деб билганим учун аксари инсонларни бу йўлга шайтоннинг ҳиммати ила йўлладим ва йўллаётирман".
Ал-жавоб. Биз ҳам Қуръон номидан деймизки: Эй бечора инсон! Эсингни йиғ. Аҳли залолат вакилининг сўзларини тинглама. Агар унга қулоқ солсанг, шу қадар қаттиқ адашасанки, тасаввуридан руҳ, ақл ва қалб титрайдй. Сенинг қаршингда икки йўл бор:
Бири: Аҳли залолат вакили кўрсатган шақоватли йўлдир.
Иккинчиси: Қуръони Ҳакийм таъриф қилган саодатли йўлдир.
Мана шу икки йўлнинг жуда кўп мувозаналарини кўп "Сўзлар"да, хусуеан, "Кичик сўзлар"да кўрдинг ва англадинг. Энди мақом муносабати-ла мингдан бир мувозаналарини яна кўр, англа. Яъни:
Ширк ва залолат, фисқ ва сафоҳат йўли инсонни ниҳоят даражада тубанликка туширади. Ҳадсиз аламлар ичида бениҳоя оғир бир юкни заиф ва ожиз белига юклайди. Чунки инсон Жаноби Ҳақни танимаса ва Унга таваккул этмаса, у вақтда у ғоят даражада ожиз ва заиф, бениҳоя даражада муҳтож, фақир, ҳадсиз мусибатларга маъруз, аламли, кадарли бир фоний ҳайвон ҳукмида бўлиб, севгани ва алоқа боғлагани барча нарсалардан мутамодиян айрилиқ аламларини чека-чека, орқасидан тирик қолаётган барча аҳбобини бир фироқи алийм ичра ташлаб, қабрнинг зулумотига ёлғиз ҳолда кетади. Ҳам муддати ҳаётида ғоят жузъий бир ихтиёр ва кичкина бир иқтидор ва қисқа бир ҳаёт ва оз бир умр ва сўник бир фикри ила ниҳоятсиз аламларга ва армонларга фойдасиз тўқнашади. Ва ҳадсиз орзулари ва мақсадларини рўёбга чиқариш учун самарасиз, бекордан-бекорга ишлайди. Ҳам, ўзининг вужудини кўтара олмагани ҳолда, бечора белига ва бошига улкан дунё юкини юклаб олади. Ҳали жаҳаннамга бормасданоқ жаҳаннам азобини чекади.
Ҳа, бу алийм аламни ва даҳшатли маънавий азобни ҳис этмаслик учун аҳли залолат ибтоли ҳиснинг бир хили бўлмиш ғафлат сархушлигига берилади ва муваққатан ҳис этмайди. Фақат ҳис этадиган вақтида, яъни, қабрга яқин қолгани вақтда бирдан ҳис этади. Чунки Жаноби Ҳаққа ҳақиқий абд бўлмаса, ўзини ўзига молик деб ўйлайди. Ҳолбуки, у жузъий ихтиёр у кичик иқтидори ила бу долгали дунёда вужудини идора этолмайди. Зарарли микробдан тортиб то зилзилага қадар мингларча тоифа душманларни ҳаётига нисбатан ҳужум ҳолатида кўради. Ҳамиша ўзига мудҳиш бўлиб кўринган қабр эшигига алийм бир қўрқув даҳшати ичида боқади. Ҳам, бу вазиятдалик чоғида, инсон бўлгани учун, навъи инсоний ила ва дунё ила алоқадор бўлгани ҳолда, дунёни ва инсонни бир Ҳакийм, Олийм, Қодийр, Роҳийм, Карийм бир зотнинг тасарруфида эканини тасаввур этмагани ҳамда уларни тасодифга ва табиатга ҳавола қилгани учун дунёнинг аҳволи ва инсоннинг аҳволи уни доимо роҳатсиз қилади. Узининг алами етмаганидек, инсонларнинг аламини ҳам чекади. Дунёнинг зилзилалари, ваболари, қурғоқчилик ва очлигию қаҳатчилиги, фано ва заволи ғоят роҳатсиз қиладиган ва қоронғули бир мусибат суратида уни азоблайди.
Ҳам, боз устига, бу ҳолдаги инсон марҳамат ва шафқатга лойиқ эмасдир. Чунки ўзини ўзи шу даҳшатли вазиятга солаётир. "Саккизинчи Сўз"да ўрага тушиб қолган икки биродарнинг мувозанаи ҳолида айтилганидек, бир одам гўзал бир боғда, гўзал бир зиёфатда, гўзал аҳбоблар ичида пок, тотли, номусли, ёқимли, машруъ бир лаззат ва хурсандчиликка қаноат этмасдан, ғайри машруъ ва ифлос бир лаззат учун чиркин ва нажас бир шаробни ичган, маст бўлиб, ўзини қиш ўртасида жирканч бир жойда ва ҳатто йиртқичлар орасида тахайюл этган, титраб бақириб-чақирган одам, шафқатга қандай лойиқ бўлмаса... чунки аҳли номус ва муборак дўстларини йиртқич тасаввур этади ва шунга муқобил ҳаракат қилади;. ҳам, зиёфатдаги лазиз таомларни ва тоза идишларни ифлос ва кир тошлар тасаввур этади, синдира бошлайди; ҳам, мажлисдаги муҳтарам китобларни ва маънидор мактубларни маъносиз ва оддий нақшлар тасаввур этади, йиртиб, оёқ остига отади ва ҳоказо... шундай бир шахс марҳаматга-шафқатга эмас, балки тарсакига лойиқ. Худди шунингдек, суи ихтиёридан нашъат этган куФр сархушлиги ила ва залолат девоналиги ила Сонеъи Ҳакиймнинг бу мусофирхонаи дунёсини тасодиф ва табиат ўйинчоғи деб ўйлаб; ҳамда Жилваи Асмои Илоҳийяни янгилаб турадиган маснуотнинг замон ўтиши билан вазифаларини битириб олами ғайбга кечишларини йўқлик ила ўлдириш тасаввур этиб; ва тасбиҳот садоларини завол ва фироқи абадий вовайлоси дея хаёл этганидан; мактуботи Самадонийя бўлмиш бу мавжудот саҳифаларини маъносиз, қорма-қоришиқ дея тасаввур қилганидан; ва олами раҳматта йўл очгувчи қабр эшигини йўқлик зулумотининг оғзи сифатида тасаввур этганидан; ва ажални, у ҳақиқий аҳбобларга висол даъвати бўлгани ҳолда, жами аҳбоблардан фироқ-айрилиқ навбати деб ўйганидан; ҳам ўзини даҳшатли бир азоби алиймга гирифтор қилади... ҳам мавжудотни, ҳам Жаноби Ҳақнинг асмосини, ҳам мактуботини инкор ва таҳқир ва тазйиф этгани учун марҳаматга ва шафқатга лойиқ эмас, аксинча, қаттиқ бир азобга мустаҳақдир. Ҳеч бир жиҳатда марҳаматга лойиқ эмасдир.
Хуллас, эй бадбахт аҳли залолат ва аҳли сафоҳат! Бу даҳшатли тушкунликка ва эзувчи маъюеийятга муқобил қайси такаммулингиз, қайси фанларингиз, қайси камолингиз, қайси маданиятингиз, қайси тараққиётингиз кела олади?
Руҳи башар кучли эҳтиёж ила муҳтож бўлиб турган ҳақиқий тасаллини қаердан топа оласиз?
Ҳам, ишонганингиз ва бел боғлаганингиз ва осори Илоҳийяни ва эҳсоноти Раббонийяни уларга иснод эттанингиз қайси табиатингиз, қайси сабабларингиз, қайси шеригингиз, қайси кашфиётингиз, қайси миллатингиз, қайси ботил маъбудингиз сизни сизнингча иъдоми абадий бўлган мавтнинг зулумотидан қутқариб, қабр ҳудудидан, барзоҳ ҳудудидан, маҳшар ҳудудидан, сирот кўпригидан ҳокимона ўтказа олади? Саодати Абадийяга мазҳар эта олади?
Ҳолбуки, қабр эшигини беркита олмаганингиз учун ҳам сиз қатъийян бу йўлнинг йўловчисидирсиз. Шундай бир йўловчи шундай бир зотга орқа қиладики, бутун бу доираи азима ва бу кенг ҳудудлар Унинг тахти амрида ва тасарруфидадир...
Ҳам, яна эй бадбахт аҳли залолат ва аҳли ғафлат! "Ғайри машруъ бир муҳаббатнинг натижаси шафқатсиз азоб чекмакдир" қоидасининг сиррига кўра, сиз фитратингиздаги Жаноби Ҳақнинг зот ва сифот ва асмосига сарф этилиши лозим бўлган муҳаббат ва маърифат истеъдодини ва шукр ва ибодат жиҳозотини нафсингизга ва дунёга ғайри машруъ бир суратда сарф қилганингиздан, билистиҳқоқ, жазосини чекаётирсиз. Чунки Жаноби Ҳаққа оид муҳаббатни нафсингизга бердингиз. Маҳбубингиз бўлмиш нафсингизнинг ҳадсиз балосини чекаётирсиз. Чунки ҳақиқий бир роҳатни у маҳбубингизга бермаётирсиз, ҳам, уни ҳақиқий маҳбуб бўлган Қодийри Мутлақга таваккул ила таслим этмаётирсиз. Доимо алам чекаётирсиз. Ҳам, Жаноби Ҳақнинг асмо ва сифотига оид муҳаббатни дунёга бердингиз ва осори санъатини оламнинг сабабларига тақсим этдингиз, энди балосини чекаётирсиз. Чунки у сон-саноқсиз маҳбубларингизнинг бир қисми хайрмаъзурни насия қилиб, сизга орқа ўгириб, ташлаб кетади. Бир қисми сизни ҳеч танимайдти. Таниса ҳам, сизни севмайди. Севса ҳам, сизга бир фойда бермайди. Доимо ҳадсиз фироқ-айрилиқлардан ва умидсиз, қайтмас заюллардан азоб чекаётир.
Хуллас, аҳли залолатнинг "саодати ҳаётийя", "такаммулоти инсонийя" "маҳосини маданийят" ва "лаззати ҳуррият" деяётган нарсаларининг ич юзлари будир. Сафоҳат ва сархушлик бир пардадир, муваққатан ҳис эттирмайди. "Туф уларнинг ақлига!" де...
Аммо Қуръоннинг жаддаи нуронияси аҳли залолат чекаётган барча яраларни ҳақоиқи иймония ила тадовий этади. Аввалги йўлдаги жами зулумотни кетказади. Залолат ва ҳалокатнинг ҳамма эшикларини ёпади. Яъни:
Инсоннинг заифлик ва ожизлигини, фақирлик ва эҳтиёжини бир Қодийри Роҳиймга таваккул ила тадовий этади. Ҳаёт ва вужуднинг юкини Унинг қудратига ва раҳматига таслим этиб, ўзига юкламасдан, балки ўзи у ҳаёти ва нафсига мингандек бир роҳатбахш мақомга чиқади. Ўзининг "нотиқ бир ҳайвон" эмас, балки ҳақиқий бир инсон ва мақбул бир мусофири Раҳмон эканлигини билдиради. Дунёнинг бир мусофирхонаи Раҳмон эканлигини кўрсатиш-ла ва дунёдаги мавжудот Асмои Илоҳийянинг ойиналари эканлигини, маснуъоти эса, ҳар вақт янгиланиб турадиган мактуботи Самадонийя эканликларини билдириш-ла, инсоннинг фанои дунёдан ва заволи ашёдан ва хубби фониятдан келадиган яраларини гўзал бир тарзда тадовий этади ва ваҳималарнинг зулумотидан қутқаради.
Ҳам, мавт ва ажални олами барзоҳга кетган ва олами бақодаги аҳбобларга висол ва мулоқот муқаддимаси сифатида кўрсатади. Аҳли залолатнинг назарида барча аҳбобидан бир фироқи абадий бўлиб кўринган ўлим яраларини шу тариқа тадовий этади. Ва у фироқ айни қовушиш эканини исбот этади.
Ҳам, қабрнинг олами раҳматга, дори саодатга, боғистони жинонга ва нуристони Раҳмонга олиб кирадиган бир эшик эканини исбот этиш-ла инсоннинг энг мудҳиш қўрқувини бартараф этиб, энг аламли ва машаққатли ва юракни эзувчи барзоҳ саёҳатини энг лазиз ва унсиятли ва фараҳли бир саёҳат эканини кўрсатади. Қабр ила аждарҳо оғзини ёпиб, гўзал бир боғчага эшик очади. Яъни, қабр аждарҳо оғзи эмаслигини, балки боғистони раҳматга очилган бир эшик эканини кўрсатади.
Ҳам, мўминга дейди: "Ихтиёринг жузъий бўлса, ишингни моликингнинг иродаи куллиясига топшир. Иқтидоринг кичик бўлса, Қодийри Мутлақнинг қудратига эътимод эт. Ҳаётинг оз бўлса, Ҳаёти Боқияни ўйла. Умринг қисқа бўлса, абадий бир умринг бор, мароқ этма. Фикринг сўник бўлса, 'Қуръоннинг қуёши остига кир. Иймонинг нури-ла боқки, юлдуз бўлаги бўлган фикринг ўрнига ҳар бир Ояти Қуръон бирор юлдуз мисол сенга нур беради. Ҳам, ҳадсиз амалларинг, аламларинг бор бўлса, ниҳоятсиз бир савоб ва ҳадсиз бир раҳмат сени кутади. Ҳам, ҳадсиз орзуларинг, мақсадларинг бор бўлса, уларни ўйлаб изтироб чекма. Улар бу дунёга сигмайдилар. Уларнинг жойлари бошқа бир диёрдир. Уларни берган ҳам бошқадир".
Ҳам, яна дейди: "Эй инсон! Сен ўзингга молик эмассан. Сен қудрати ниҳоятсиз бир Қодийр, раҳмати ҳадсиз бир Роҳийми Зоти Зулжалолнинг мамлукисан. Шундай экан, сен ўз ҳаётингни ўзингта юклаб заҳмат чекма, чунки ҳаётни берган Удир. Идора эттувчи ҳам Удир.
Ҳам, дунё соҳибсиз эмаски, сен бошингга дунё юкини юклатиб олиб, сўнгра ваҳимага тушиб, мароқ этсанг. Чунки унинг соҳиби Ҳакиймдир, Олиймдир. Сен эса, меҳмонсан, ортиқчасан, ишига аралашма, аралаштирма.
Ҳам, инсонлар ҳайвонлар каби мавжудот; ўз ҳолларига ташлаб қўйилмаганлар. Балки вазифадор маъмурдирлар. Бир Ҳакийми Роҳиймнинг назаридадирлар. Уларнинг аламла-рини ва машаққатларини ўйлаб, руҳингта ал-ам чектирма. Ва уларнинг Холиқи Роҳиймининг раҳматидан илгари шафқатингни сурма.
Ҳам, сенга душманлик вазиятини олган микробдан то вабо, тўфон, қурғоқчилик ва зилзилаларга қадар барча нарсаларнинг тизгини у Роҳийми Ҳакиймнинг қўлидадир. У Ҳакиймдир, беҳуда иш қилмас. Роҳиймдир, роҳиймийяти кўпдир. Қилаётган ҳар ишида бир нави лутф бор".
Ҳам, яна дейди: "Бу олам гарчи фонийдир, лекин абадий бир оламнинг лавозимотини етиштиради. Гарчи зоилдир, кечгувчидир, лекин боқий мевалар беради, боқий бир зотнинг боқий исмларининг жилваларини кўрсатади. Ва гарчи лаззатлари оз, аламлари эса кўпдир, лекин Раҳмони Роҳиймнинг илтифотлари заволсиз ҳақиқий лаззатлардир. Аламлар эса, савобга василалик жиҳати билан, маънавий лаззат етиштиради. Модомики машруъ доира руҳ, қалб ва нафснинг барча лаззатларига, сафоларига, кайфларига кифоядир, ғайри машруъ доирага кирма. Чунки ғайри машруъ доирадаги бир лаззат баъзан кетидан мингларча аламлар келтиради.
Ҳам, ҳақиқий ва доимий лаззат бўлган илтифототи Раҳмонийяни бой беришга сабабдир.
Ҳам, залолатнинг йўлида, - собиқан баён этилганидек, инсонни асфали софилийнга шундай туширадики, ҳеч бир маданият, ҳеч бир фалсафа унга чора топа олмагани ва у чуқур зулумот қаъридан ҳеч бир тараққиёти башария, ҳеч бир камолоти фанния у инсонни чиқара олмагани ҳолда, Қуръони Ҳакийм иймон ва амали солиҳ ила у асфали софилийнга тушишдан қутқариб, инсонни аълойи иллиййинга олиб чиқаради. Ва далоили қатъийя ила, олиб чиқаришини исбот этади. Ва, у чуқур тубанликни тараққиёти маънавиянинг поғоналари-ла ва такаммулоти руҳиянинг жиҳозоти-ла тўлдиради.
Ҳам, башарнинг узун ва тўлқинли ва дағдағали бўлмиш абад тарафидаги йўлчилигини ғоят даражада осонлаштиради ва қулайлаштиради. Минг, балки эллик минг йиллик масофани бир кунда бостирадиган воситаларни кўрсатади.
Ҳам, Султони Азал ва Абад бўлган Зоти Зулжалолни таниттириш билан инсонни Унга бир маъмури абд ва бир вазифадор меҳмон қилади. Ҳам дунё меҳмонхонасида, ҳам барзоҳий ва ухровий манзилларда камоли роҳат-ла саёҳат этишини таъминлайди. Худди бир подшоҳнинг мустақийм бир маъмури у подшоҳнинг доираи мамлакатида, ҳам ҳар вилоятнинг ҳудудларидан осонлик билан тайёра, кема, поезд каби тезюрар саёҳат воситалари ердамида қандай кезса, кечса, шунинг каби, Султони Азалийга иймон ила суянган ва амали солиҳ ила итоат этган инсон бу меҳмонхонаи дунё манзилларидан, олами барзоҳ ва олами маҳшар доираларидан ва ҳоказо... қабрдан кейинги ҳамма оламларнинг кенг ҳудудларидан яшин ва Буроқ тезлигида кечади. То саодати абадийяни топади".
Ва шу ҳақиқатни қатъий исбот этади. Ва асфиё ва авлиёга кўрсатади.
Ҳамда Қуръоннинг ҳақиқати дейдики: "Эй мўмин! Узингдаги ниҳоятсиз муҳаббат қобилиятини чиркин ва нуқсон ва шаррли ва сенга зарарли бўлган нафси амморангга берма. Уни маҳбуб ва унинг ҳавасини ўзингга маъбуд деб қабул этма. Балки ўзингдаги у ниҳоятсиз муҳаббат қобилиятини ниҳоятсиз бир муҳаббатга лойиқ, ҳам сенга ниҳоятсиз эҳсон эта оладиган, ҳам алоқадар бўлганинг ва уларнинг саодатлари-ла масъуд бўлганинг ҳамм зотларни эҳсоноти-ла бахтиёр этаётган, ҳам ниҳоятсиз камолотли, ҳам истиқболда сени ниҳоятсиз масъуд этадиган ҳам ниҳоятсиз қудсий, улвий, пок, қусурсиз, нуқсонсиз, заволсиз жамол соҳиби бўлган ва бутун исмлари ниҳоят даражада гўзал бўлган, ҳар исмида ғоят кўп анвори ҳусн ва жамол топиладиган, Жаннат бутун гўзалликлари ва неъматлари-ла Унинг жамоли раҳматини ва раҳмати жамолини кўрсатадиган, бутун коинотнинг севимли ва севилган барча ҳусн ва жамоли, маҳосин ва камолоти Унинг жамолига ва камолига ишорат этадиган ва белгиси бўлган бир Зотни маҳбуб ва маъбуд деб қабул эт!.."
Ҳам, яна дейди: "Эй инсон! Унинг асмо ва сифотига оид муҳаббати истеъдодини бошқа бебақо мавжудотга берма, бефойда махлуқотга улашма. Чунки осор ва махлуқот фонийдирлар. Аммо у осорда ва у маснуъда нақшлари, жилвалари кўринаётган Асмои Ҳусна боқийдирлар, доимийдирлар. Ва асмо ва сифотининг ҳар бирида мингларча маротиби эҳсон ва жамол, мингларча табақсхги камол ва муҳаббат бор. Сен биргина Таҳмон" исмига боқки: Жаннат унинг бир жилваси ва саодати абадия унинг бир ламъаси ва дунёдаги жамики ризқ ва неъмат бир қатрасидир".
Хуллас, бу қиёс мувозана аҳли залолат билан аҳли иймоннинг ҳаёт ва вазифа жиҳатидаги моҳиятларига ишорат этгувчи
لَقَدْخَلَقْنَا اْلاِنْسَانَ فِي اَحْسَنِ تَقْوِيمٍ { ثُمَّ رَدَدْناَهُ اَسْفَلَ سَافِلِينَ { اِلاَّ الَّذِينَ آمَنوُا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ
ҳам натижа ва оқибатларига ишорат қилгувчи
فَمَا بَكَتْ عَلَيْهِمُ السَّمَاءُ وَ اْلاَرْضُ
оятлари, диққат . эт, собиқан баён этганимиз мувозанани нақадар улвий, мўъжизона ифода қиладилар.
Юқоридаги биринчи оятни иъжозкорона ва ийжозкорона ифода этадиган ҳақиқат "Ўн биринчи Сўз"да батафсил баён этилгани учун уни ўша ерга ҳавола қиламиз. Иккинчи оят эса, нақадар улвий бир ҳақиқатни ифода қилаётганини ёлғиз бир кичик ишорат ила кўрсатамиз. Яъни:
Бу оят мафҳуми мувофиқ ила шундай буюрмоқда: "Аҳли залолат ўлса, самовот ва замин уларнинг устларида йиғламайдилар". Ва мафҳуми мухолиф ила далолат этаётирки: "Аҳли иймон агар дунёдан кетса, самовот ва замин уларнинг устларида йиғлайди..." Яъни: Аҳли залолат модомики самовот ва арзнинг вазифаларини инкор этаётир, маъноларини билмаётир, уларнинг қийматларини ерга ураётир, сонеъларини танимаётир, уларга нисбатан ҳақорат ва адоват қилаётир экан, албатта, самовот ва замин уларга йиғлаш тугул, балки уларга нафрат этади. Уларнинг тўнгиз қавмида ўлим топганидан мамнун бўладилар.
Ва мафҳуми мухолиф ила дейди: "Самовот ва арз аҳли иймоннинг ўлимига йиғлайдилар". Зеро, аҳли иймон самовот ва арзнинг вазифаларини билади. Ҳақиқий ҳақиқатларини тасдиқ этади. Ва улар ифодалаган маъноларни иймон ила англайди. "Нақадар гўзал яратилганлар, нақадар гўзал хизмат қилаётирлар!" дейди. Ва уларга лойиқ қиймат беради, эҳтиром этади. Жаноби Ҳақ номидан уларга ва улар ойина бўлган асмога муҳаббат қўяди. Мана шу сир учундирки, самовот ва замин иймоннинг заволидан худди йиғлар каби махзун бўладилар.
Муҳим бир савол:
Демоқдасизки: "Муҳаббат ихтиёрий эмас. Ҳам эҳтиёжи фитрийга биноан лазиз таомларни севаман. Падар ва волида ва фарзандларимни севаман. Рафиқаи ҳаётимни севаман. Дўст ва аҳбобларимни севаман. Ҳаётимни, ёшлигимни севаман. Баҳорни, гўзал нарсаларни ва дунёни севаман. Қандай қилиб буларни севмайин? Қандай қилиб бу барча муҳаббатларни Жаноби Ҳақнинг зот ва сифот ва асмосига бера оламан? Бу нима деганидир?"
Ал-жавоб: "Тўрт Нуқта"ни тингла.
§ Биринчи Нуқта: Муҳаббат гарчи ихтиёрий бўлмасада, унинг юзи бир маҳбубдан бошқа бир маҳбубга ихтиёр билан кўчиши мумкин. Масалан, бир маҳбубнинг хунуклигини кўрсатиш билан ва ёхуд муҳаб-батга ҳақиқий лойиқ бўлган бошқа бир маҳбубга парда ёки ойина эканлигини кўрсатиш билан муҳаббатнинг юзи мажозий маҳ-бубдан ҳақиқий маҳбубга ўгирилиши мумкин.
§ Иккинчи Нуқта: Сайлаган севиклиларингни "севма" демаймиз. Балки уларни "Жаноби Ҳақ учун ва Унинг муҳаббати номидан сев", деймиз. Масалан, лазиз таомларни, гўзал меваларни Жаноби Ҳақнинг эҳсони, Раҳмони Роҳиймнинг инъоми сифатда севмак "Раҳмон" ва "Мунъим" исмларини севмакдир. Ҳам маънавий бир шукрдир. Бу муҳаббат фақат нафс учун бўлмаганини, Раҳмон номидан бўлганини машруъ доирада қаноаткорона қозониш ва мутафаккирона, муташаккирона ейиш кўрсатади.
Ҳам, падар ва волидани шафқат ила тажҳиз этган, сени уларнинг марҳаматли қўллари-ла тарбия қилдирган ҳикмат ва раҳмат учун уларга кўрсатилажак ҳурмат ва муҳаббат Жаноби Ҳақнинг муҳаббатига оиддир. У муҳаббат ва ҳурмат ва шафқат Аллоҳ учун эканининг аломати шудир ки: улар кексайиб кетган, сенга ҳеч бир фойдала-ри қолмаган ва сени заҳмат ва машаққатга қўйган бир пайтларида янада зиёда муҳаббат ва марҳамат ва шафқат кўрсатишдир.
اِمَّا يَبْلُغَنَّ عِنْدَكَ الْكِبَرَ اَحَدُهُمَا اَوْ كِلاَهُمَا فَلاَ تَقُلْ لَهُمَا اُفٍّ
ояти фарзандларни беш мартаба ҳурмат ва шафқатга даъват этиши, Қуръоннинг назарида ота-онанинг ҳуқуқлари нақадар аҳамиятли, ъуқуқлари на даража чиркин эканини кўрсатади. Модомики падар ҳар кимнинг эмас, фақат фарзандларининг ўзидан ҳам кўра зиёда яхши бўлиб етишишини истар ва бунга муқобил фарзанд ҳам падарга нисбатан ҳақ даъво қилмас экан, демак, ота-она билан фарзанд ўртасида фитратан сабаби муноқаша йўқ. Зеро, муноқаша: ё рашк ва ҳасаддан келади, ҳолбуки, падарда ўглига нисбатан бу тўйғулар йўқ; ва ёхуд ҳақсизликдан келади. Фарзандларнинг ҳаққи йўқдирки, падарига нисбатан ҳақ даъво этсин. Падарини ҳақсиз к>рсада, унга қарши исён қилмайди. Демак, падарига исён қилмайди. Демак, падарига исён этган ва уни ранжитган одам ярим инсон бир йиртқичдир.
Ва фарзандларини Зоти Роҳийми Кариймнинг ҳадялари экани учун камоли шафқат ва марҳамат ила севиш ва муҳофаза этиш ҳам Ҳаққа оиддир. Ва бу муҳаббат Жаноби Ҳақ учун эканини кўрсатадиган аломат шуки, вафот этганларида сабр ила шукр қилмоқдир, маъюсона фарёд қилмасликдир. "Холиқимнинг менинг назоратимга берган севимли бир махлуқи эди, бир мамлуки эди. Энди ҳикмати тақозо этиб, мендан олди, янада яхши бир ерга кўчирди. Менинг у мамлукда зоҳирий бир ҳиссас бўлса, минг ҳисса унинг Холиқига оиддир. Ал-ҳукму Лиллаҳ", деб таслим бўлишдир.
Ҳам, дўст ва аҳбоб, агар улар иймон ва амали солиҳ сабабидан Жаноби Ҳақнинг дўстлари бўлсалар, "ал-ҳуббу филлаҳ" сиррига кўра, у муҳаббат ҳам Ҳаққа оиддир.
Ҳам, рафиқаи ҳаётингни раҳмати Илоҳийянинг мунис, латиф бир ҳадяси сифатида сев ва муҳаббат кўрсат. Аммо тез бузиладиган .ҳусни суратига муҳаббатингни боғлама. Балки аёлнинг энг жозибадор, энг тотли гўзаллиги аёлларга хос бир латофат ва назокат ичидаги ҳусни сийратдир. Энг қийматдор ва энг ширин жамоли эса, улвий, жиддий самимий, нуроний шафқатидир. Шу жамоли шафқат ва ҳусни сийрат охир ҳаётига қадар давом этади, зиёдалашади. Ва у заифа, латифа махлуқнинг ҳуқуқи ҳурмати у муҳаббат-ла муҳофаза қилинади. Йўқса, ҳусни суратнинг заволи-ла, энг муҳтож бўлган бир пайтида, бечора бу ҳаққидан ай-рилади.
Ҳам, анбиё ва авлиёни севмак, Жаноби Ҳақнинг мақбул бандаси бўлиш жиҳати-ла, Жаноби Ҳақ номидан ва У учундир. Шу нуқтаи назардан, бу муҳаббатда Унга оиддир.
Ҳам, ҳаётни Жаноби Ҳақ инсонга ва сенга берган энг қийматдор ва ҳаёти боқияга эриштирадиган бир сармоя ва бир дафина ва боқий камолотнинг жиҳозотини ўзида жамлаган бир хазина сифатида севмак, муҳофаза этмак, Жаноби Ҳақнинг хизматида истехдом этмак - бу муҳаббат ҳам бир жиҳатда Маъбудга оиддир.
Ҳам, ёшликнинг латофатини, гўзаллигини Жаноби Ҳақнинг латиф, ширин, гўзал бир неъмати нуқтаи назаридан истеҳсон этмак, севмак, ҳусни истеъмол этмак - бир нави шокирона муҳаббати машруъадир.
Ҳам, баҳорни Жаноби Ҳақнинг нуроний исмларининг энг латиф, гўзал нақшларининг саҳифаси ва Сонеъи Ҳакиймнинг антиқа санъатининг энг музайян ва шаъшаали бир машҳари санъати сифатида мутафаккирона севмак Жаноби Ҳақнинг исмларини севмакдир.
Ҳам, дунёни охиратнинг экинзори ва Асмои Илоҳийянинг ойинаси ва Жаноби Ҳақнинг мактуботи, муваққат бир меҳмонхонаси жиҳатида севмак - нафси аммора аралашмаслик шарти ила - Жаноби Ҳаққа оид бўлади.
Ал-ҳосил: Дунёни ва ундаги махлуқотни маънои ҳарфи-ла сев. Маънои исми-ла севма. "Нақадар гўзал яратилган!" де. "Нақадар гўзалдир!" дема. Ва қалбинг ботинига бошқа муҳаббатларнинг киришига йўл берма. Чунки қалбнинг ботини ойинаи Сомаддир ва Унга махсусдир.
اَللّهُمَّ ارْزُقْنَا حُبَّكَ وَحُبَّ مَا يُقَرِّبُنَا اِلَيْكَ
де.
Хуллас, ..ўзимиз сайлаган жами муҳаббатлар агар шу суратда бўлса, ҳам аламсиз бир лаззат беради, ҳам бир жиҳат-ла заволсиз бир висолдир. Ҳам Муҳаббати Илоҳийяни зиёдалаштиради, ҳам машруъ бир муҳаббатдир. Ҳам айни лаззат бир шукрдир. Ҳам айни муҳаббат бир фикрдир.
Масалан: Дейлик, бир подшоҳи олий (Ҳошия) сенга бир олма эҳсон этса, у олмада икки муҳаббат ва икки лаззат бор. Бири: у олма олма бўлгани учун севилади ва олмага хос ва олма нисбатида бир лаззат бор. Бу муҳаббат подшоҳга оид эмас. Балки ҳузури олийда у одмани оғзига олиб еган одам подшоҳни эмас, олмани севади ва нафсига муҳаббат этади. Баъзан шундай бўладики, подшоҳ у нафспарварона муҳаббатни қадрламайди. Ундан нафратланади. Ҳам, олма лаззати жузъийдир, ҳам завол топади. Олмани еб бўлингач, у лаззат ҳам кетади, бир таассуф қолади.
Ҳошия. Бир вақтлар икки қабила раиси бир подшоҳнинг ҳузурига кирганлар ва айни вазиятда бўлганлар
Иккинчи хил муҳаббат эса, олма ичидаги, олма ила кўрсатилган илтифототи шоҳонадир. "Бу олма илтифототи шоҳонанинг намунаси ва мужассамидир", дея уни бошига кўтарган одам подшоҳни севишини изҳор этади. Ҳам илтифотнинг рамзи бўлган у мевада шундай бир лаззат борки, минг олма берадиган лаззатдан ҳам устундир. Мана шу лаззат айни шукрондир. Бу муҳаббат подшоҳга нисбатан ҳурматли бир муҳаббатдир.
Худди шу мисолдаги каби, бутун неъматларга, меваларга зотлари учун (маънои исми-ла) муҳаббат қўйилса, фақат моддий лаззатлари-ла ғофилона лаззатланилса, бундай муҳаббат нафсонийдир. У лаззатлар ўтувчи ва аламлидир. Агар Жаноби Ҳақнинг илтифототи раҳмати ва эҳсонотининг мевалари жиҳатидан севса ва у эҳсон ва илтифототнинг даражаи лутфларини тақдирлаш суратида камоли иштаҳа ила лаззат олса, ҳам маънавий бир шукр, ҳам аламсиз бир лаззатдир.
§ Учинчи Нуқта: Жаноби Ҳақнинг асмосига нисбатан муҳаббатнинг табақалари бор. Собиқан баён этганимиздек, одам баъзан осорга муҳаббат сурати-ла асмони севади, баъзан асмони камолоти Илоҳийянинг унвонлари экани жиҳати-ла севади. Баъзан инсон жомийяти моҳйиат жиҳати-ла ҳадсиз эҳтиёжот нуқтасида асмога муҳтож ва муштоқ бўлади. Ва ўша эҳтиёж-ла севади. Масалан: Сен шафқат туйганинг бутун ақрабо ва фуқаро ва заиф ва муҳтож махлуқотга нисбатан салгина мададга муҳтож эканликларини ҳис этиб турганингда, дейлик, биттаси пайдо бўлсада, худди сен истаётганингдек уларга яхшилик қилса, у зотнинг инъом этувчи унвони ва карийм исми нақадар сенга ёқади, на қадар у одамни у унвон ила севасан... Худди шунингдек, Жаноби Ҳақнинг фақат "Раҳмон" ва "Роҳийм" исмларини ўйлаб кўр: Сен севган ва шафқат туйган бутун мўмин боболаринг ва аждодларингни, ақрабо ва аҳбобингни дунёда анвои неъматлари ила, Жаннатда анвои лазоиз ила; саодати абадийяда уларни сенга ва Ўзини уларга кўрсатиши ила уларни масъуд этгани жиҳатда у "Раҳмон" исми ва "Роҳийм" унвони севилмоққа на қадар лойиқдирлар ва бу икки исмга руҳи башар на даража муҳтождир, қиёс эта оларсан. Ва "Алҳамду лиллаҳи ъала Роҳманийятиҳи ва ъала роҳиймийятиҳи" шукронаси на қадар ўринли эканини англарсан.
Ҳам, сен алоқадор бўлган, паришонийятлари сенга таъсир қиладиган бир нави уйинг ва уйингдаги мавжудот, сенинг у уйингнинг улфат лавозимоти ва севимли музаййиноти ҳукмидаги дунёни ва ичидаги махлуқотни камоли ҳикмат ила танзим ва тадбир ва тарбия этиб турган зотнинг "Ҳакийм" исмига ва "Мураббий" унвонига руҳинг на қадар муҳтож, на қадар муштоҳ эканини, диққат қилсанг, англайсан. Ҳам, сен алоқадор бўлган ва заволлари-ла сенга алам берган бутун инсонларни ўлаётган чоқларида йўқлик зулумотидан қутқариб, бу дунёдан ҳам гўзал бир ерга жойлаштираётган бир зотнинг "Ворис" ва "Боис" исмларига, "Боқий" ва "Карийм" ва "Муҳйи" ва "Муҳсин" унвонларига руҳинг на қадар муҳтож эканини, диққат қилсанг, англайсан.
Хуллас, инсоннинг моҳияти улвий, фитрати жомиъ бўлганидан, мингларча анвои ҳожот ила минг бир Асмои Илоҳийяга ва ҳар бир исмининг кўп мартабаларига фитратан муҳтождир. Музоаф (устма-уст) эҳтиёж - иштиёқдир. Музоаф иштиёқ - муҳаббатдир. Музоаф муҳаббат эса - ишқдир. Руҳнинг такомилотига қараб муҳаббат мартабалари маротиби асмога кўра инкишоф этади. Бутун асмога муҳаббат хам муҳаббати зотияга айланади, чунки у асмо Зоти Зулжалолнинг унвонлари ва жилваларидир. Бу ўринда, намуна сифатидагина, минг бир асмодан фақат "Адл" ва "Ҳакам", "Ҳақ" ва "Роҳийм" исмларининг минг бир мартабаларидан бирини баён этамиз. Яъни:
Ҳикмат ва адл ичидаги "Роҳманир-роҳийм" ва • "Ҳақ" исмини аъзамий бир доирада кўришни истасанг, ушбу тамсилга боқ: Дейлик, бир ўрдуда тўрт юз хилма-хил тоифалар бор, деб фараз қилайлик. Ҳар бир тоифанинг яхши кўрган либослари айри, ёқтирган овқатлари айри, қийналмай фойдаланадиган аслаҳалари айри ва мизожларига даво бўладиган доридармонлари айри бўлгани ҳолда, бутун у тўрт юз тоифани алоҳида-алоҳида, бўлинма-бўлинма қилиб ажратмасдан, балки бир-бирига аралашган бўйича, мислсиз, танҳо подшоҳ камоли шафқат ва марҳаматидан, хориқулода иқтидоридан, мўъжизона илм ва ихотасидан, фавқулода адолат ва ҳикматидан уларнинг ҳеч бирини чалкаштирмай, ҳеч бирини унутмай, уларга лойиқ барча айри-айри либос, овқат, доридармон ва аслаҳаларини, ёрдамчисиз ўлароқ, биззот ўзи берса, ажабо, у Зот на қадар муқтадир, мушфиқ, одил, карийм бир подшоҳ эканини англайсан. Чунки ҳарбий қисмда ўн миллатдан одамлар бўлса, уларни айри-айри кийдирмак ва тажҳиз этмак ғоят мушкул бўлгани учун, билмажбурийя, қанақа жинсдан бўлса бўлсин, бир тарзда тажҳиз этилади.
Мана шунингдек, Жаноби Ҳақнинг адл ва ҳикмат ичидаги "Ҳақ" ва "Роҳманир-роҳийм" исмларининг жилвасини кўришни истасанг, баҳор мавсумида замин юзига чодирлари тикилган тўрт юз минг миллатдан таркиб топган наботот ва ҳайвонотнинг муҳташам лашкарига боқ. Ва кўрасанки: бутун у миллатлар, у тоифалар ўзаро бир-бири ичида бўлганлари ҳолда, ҳар бирининг либоси айри, арзоқи айри, силоҳи айри, тарзи ҳаёти айри, таълимоти айри, тархисоти айридир, яна бунинг устига, у ҳожатларини тадорик этадиган иқтидорлари ва у матлубларини истайдиган тиллари йўқдир, лекин буларга қарамай, доираи ҳикмат ва адл ичида, мезон ва интизом ила "Ҳақ" ва "Раҳмон", "Раззоқ" ва "Роҳийм" ва "Карийм" унвонларини томоша қил, кўр: ҳеч бирини чалкаштирмасдан, унутмасдан, аралаштириб юбормасдан қандай тарбия ва тадбир ва идора этаётир!
Хуллас, бундай ҳайратомуз муҳит бир интизом ва мезон ила қилинаётган бир ишга бошқаларнинг қўли аралаша оладими? Бу санъатга, бу тадбирга, бу Рубубийятга, бу маҳоратга Воҳиди Аҳад ва Ҳакийми Мутлақ ва Қодийри Кулли Шайдан бошқа қайси нарса қўлини узата олади? Қайси сабаб мудохала эта олади?
§ Тўртинчи Нуқта: Сен дейсан: "Менинг таомларга, нафсимга, рафиқамга, ота-онамга, фарзандларимга, аҳбобимга, авлиёга, асфиёга, гўзал нарсаларга, баҳорга, дунёга алоқали айри-айри муҳаббатларим, агар улар Қуръон амр этган тарзда бўлса, натижалари, фойдалари қандай бўлади?"
Ал-жавоб:' Ҳамма натижаларини баён этиш учун катта бир китоб битмак лозимдир. Ҳозирча фақат қисқагина бирикки натижага ишорат этилади. Аввало, дунёдаги нақд натижалари баён қилинади. Сўнгра охиратда тазоҳур бўладиган натижалари зикр этилади. Яъни:
Собиқан баён қилинганидек... аҳли ғафлат ва аҳли дунёники каби ва нафс учун бўлган муҳаббатларнинг дунёда балолари, аламлари, машаққатлари кўпдир. Сафолари, лаззатлари, роҳатлари оздир. Масалан, шафқат, ожизлик туфайли, аламли бир мусибат бўлади. Муҳаббат, фироқ туфайли, балоли бир куйиш бўлади. Лаззат, завол жиҳатидан, заҳарли бир шарбат бўлади. Охиратда эса, Жаноби Ҳақ учун бўлмаганидан, ё фойдасиздир ва ё, агар ҳаромга кирилган бўлса, азобдир...
Савол: Анбиё ва Авлиёга муҳаббат қандай фойдасиз қолади?
Ал-жавоб: Аҳли таслиснинг Исо алайҳиссаломга ва рофизийларнинг Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга муҳаббатлари фойдасиз қолгани каби...
Агар у муҳаббатлар Қуръон иршод этган тарзда ва Жаноби Ҳақ учун ва муҳаббати Раҳмон номидан бўлса, унда ҳам дунёда, ҳам охиратда гўзал натижалари бордир.
Дунёда: лазиз таомларга, гўзал меваларга муҳаббатинг аламсиз бир неъмат ва айни шукр бир лаззатдир.
Нафсингга муҳаббат эса: унга ачиниш, тарбия этиш, зарарли ҳавасотдан манъ қилишдир. У вақт нафс сенга миниб олмайди, сени ҳавосига асир этмайди. Балки сен нафсингга минасан. Уни ҳавога эмас, ҳидоятга етаклайсан.
Рафиқаи ҳаётингга муҳаббатинг: модомики ҳусни сийрат ва маъдани шафқат ва ҳадияи раҳмат эканлиги устига бино этилган бўлса, рафиқангга самимий муҳаббат ва марҳамат кўрсатсанг, у ҳам сенга жиддий ҳурмат ва муҳаббат кўрсатади. Иккингиз кексайганингиз сари у ҳол зиёдалашади. масъудона ҳаёт кечирасан. Йўқса, муҳаббатинг ҳусни суратга асосланса ва нафсоний бўлса, ундай муҳаббат тезда бузилади. Ҳусни муошаратни (гўзал туйғуларни) ҳам бузади.
Падар ва волидага муҳаббатинг: Жаноби Ҳақ учун бўлганидан, ҳам бир ибодатдир, ҳам улар кексайганларида ҳурмат ва муҳаббатни зиёдалаштирасан. Энг олий бир ҳис ила, энг мардона бир ҳурмат ила умрларининг узайишини жиддий орзу қилиб, бақоларига дуо этиш, "то булар туфайли янада кўпроқ савоб қозонаман", дея самимий ҳурмат-ла уларнинг қўлларини ўпиш улвий бир лаззати руҳоний олишдир. Акс ҳолда, уларга муҳаббатинг нафсоний, дунё эътибори-ла бўлса, улар кексайганларида ва сенга юк бўладиган бир ҳолатга тушганларида, энг суфлий ва энг олчоқ бир ҳис ила уларнинг борликларини ёқтирмаслик - сабаби ҳаётинг бўлмиш у муҳтарам зотларнинг ўлимларини орзу этишдек ваҳший, кадарли, руҳий бир аламдир.
Фарзандларингга муҳаббат эса: Жаноби Ҳақ сенинг назоратинг остига ва тарбиянгга омонат қилиб берган севимли, унсиятли у махлуқларга муҳаббат саодатли бир муҳаббатдир, бир неъматдир. На мусибатлари-ла ортиқча алам чекасан, нада ўлимлари-ла маъюсона фарёд этасан. Собиқан айтиб ўтилганидек, уларнинг Холиқлари ҳам Ҳакийм, ҳам Роҳийм бўлганидан: "Улар учун ўлим бир саодатдир", дейсан. Уларни сенга берган Зотнинг ўзингга ҳам раҳмати борлигини ўйлайсан, фироқ-айрилиқ аламидан қутуласан.
Аҳбобларга муҳаббатинг эса: модомики Лиллоҳ учундир, у аҳбобларнинг фироқ-айрилиқлари, ҳатто ўлимлари ҳам у дўстлигингизга ва ухувватингизга монеъ бўлмагани учун у маънавий муҳаббат ва руҳоний боғлиқликдан истифода этасан. Ва мулоқот лаззати доимий бўлади. Лиллоҳ учун бўлмаса, бир кунлик мулоқот лаззати юз кунлик фироқ аламини келтириб чиқаради. (Ҳошия)
Ҳошия. Лиллоҳ учун бир сония мулоқат бир йилга тенгдир. Дунё учун бўлса, бир йили бир сониядир.
Анбиё ва Авлиёга муҳаббатинг эса: Аҳли ғафлатга қоронғу ва ваҳшатгоҳ бўлиб кўринган олами барзоҳ сенга у нуронийларнинг вужудлари-ла танаввур этган манзилгоҳлари суратида кўрингани учун у оламга боришдан қўрқиш ва даҳшатга тушиш эмас, балки, билъакс, мойиллик ва иштиёқ ҳиссини беради; ҳаёти дунёвиянинг лаззатини қочирмайди. Йўқса, уларга муҳаббат аҳли маданият инсонларининг машҳурларига муҳаббат хилидан бўлса, у комил инсонларнинг фано ва заволларини ва мозий деб аталган мозори акбарда чиришларини- ўйлаш билан шундоқ ҳам аламли ҳаётингга бир кадарни ҳам илова этади. Яъни, "Шундай комилларни чиритган мозорга мен ҳам киражагим", дея ўйлайди. Мозористонга қўрқувли бир назар билан боқади. "Оҳ!" чекади. Аввалги назарда эса, жисм либосини мозийга ташлаб, ўзлари истиқболнинг кутув хонаси бўлмиш барзоҳ оламида камоли роҳат-ла иқомат қилаётганларини ўйлайди, мозористонга унсияткорона боқади.
Ҳам, гўзал нарсаларга муҳаббатинг: Модомики Сонеълари учундир, "На гўзал ясалганлар!" тарзида экан, у муҳаббатинг бир лазиз тафаккур бўлгани ҳолда, ҳуснпараст, жамолпараст завқингнинг назарини янада юксак, янада муқаддас ва минглар дафъа янада гўзал жамол мартабаларининг дафиналарига йўл очади, қарайди. Чунки назарни у гўзал осордан афъоли Илоҳийянинг гўзаллигига кўчиради. Ундан асмонинг гўзаллигига, ундан сифотнинг гўзаллигига, ундан Зоти Зулжалолнинг жамоли бемисолига нисбатан қалбга йўл очади. Хуллас, бу муҳаббат шу суратда-бўлса, ҳам лаззатдир, ҳам ибодатдир ва ҳам тафаккурдир.
Ёшликка муҳаббатинг эса: Модомики Жаноби Ҳақнинг гўзал бир неъмати экани жиҳатидан севгансан, албатта, уни (ёшликни) ибодатда сарф этасан, сафохатда димиқтириб ўлдирмайсан. Шундай экан, у ёшлик чоғингда қозонганинг ибодатлар у фоний ёшликнинг боқий меваларидир. Сен кексайганинг сари ёшликнинг яхшиликлари бўлмиш боқий меваларини қўлга киритган ҳолда, ёшликнинг зарарларидан, тошқинликларидан қутуласан. Ҳам кексаликда ибодатга янада зиёда лаёқат қозонганингни ўйлайсан. Беш-ўн йиллик ёшлик лаззатларига муқобил, аҳли ғафлат каби, эллик ёшда "Эй воҳ, ёшлигим кетди!" дея таассуф этиб, ёшликка йиғламайсан. Ўшандайлардан бири:
لَيْتَ الشَّبَابَ يَعُودُ يَوْمًا فَاُخْبِرَهُ بِمَا فَعَلَ الْمَشِيبُ
деган. Яъни, "Кошки ёшлигим бир кунга қайтса эди, кексалик менинг бошимга нелар келтирганини шикоят қилароқ хабар берар эдим".
Баҳор каби зийнатли машҳарларга муҳаббат эса: Модомики санъати Илоҳийяни тамоша қилиш эътибори иладир, демак у баҳорнинг кетиши билан томоша лаззати зоил бўлмайди. Чунки баҳорнинг порлоқ бир мактуб каби... маъноларини ҳар доим томоша қилаверишинг мумкин. Сенинг ҳаёлинг ва вақт, иккиси ҳам кино пардалари каби, у томоша лаззатини сен учун давом эттирадилар, шу билан бирга, у баҳорнинг маъноларини, гўзалликларини сенга янгилаб турадилар. Ўшанда муҳаббатинг афсусли, аламли, муваққат бўлмайди, лаззатли, сафоли бўлади.
Дунёга муҳаббатинг эса: Модомики Жаноби Ҳақнинг номидандир, у вақт дунёнинг даҳшатли мавжудоти сенга улфат бир ўртоқ ҳукмига кечади. Мазрааи охират жиҳати-ла севганинг учун ҳар нарсасида охиратга фойда берадиган бир сармоя, бир самара олишинг мумкин. На мусибатлари сенга даҳшат беради, на завол ва фаноси сенга сиқинти беради. Камоли роҳат-ла у меҳмонхонада муддати иқоматингни кечирасан. Йўқса, дунёни аҳли ғафлат каби севсанг, сенга юз дафъа сўйлаганмизки: сиқинтили, эзувчи, димиқтирувчи, фанога маҳкум, натижасиз бир муҳаббат ичида бўғилиб ўтиб кетасан.
Хуллас, баъзи маҳбубларингга Қуръон иршод этган тарзда муҳаббат қўйган вақтингда, ҳар бирида юзлаб латоифлар борки, биз бу ерда юздан биринигина кўрсатдик. У муҳаббатинг Қуръон кўрсатган йўлда бўлмаса, юзлаб зарарлари борки, бу ерда унинг ҳам юздан бир зараригагина ишорат этдик.
Энди бу маҳбубларинг дори бақода, олами охиратда Қуръони Ҳакийм очиқ-ойдин оятлари-ла ишорат этган натижаларни эшитишни ва англашни истасанг, ана ўша турли машруъ муҳаббатларингнинг дори охиратдаги натижаларини бир "Муқаддима" ва "Тўққиз Ишорат" билан юздан бир фойдасини ижмолан кўрсатамиз.
Муқаддима
Жаноби Ҳақ жалил улуҳийяти-ла, жамил раҳмати-ла, кабир рубубийяти-ла, карийм раъфати-ла, азийм қудрати-ла, латиф ҳикмати-ла шу кичкина инсоннинг вужудини бу қадар ҳавас ва ҳиссиёт билан,-бу даража аъзои бадан ва жиҳозот билан ва мухталиф аъзолар ва олатлар билан ва мутанавви латиф ва маънавиятлар билан жиҳозлаган ва зийнатлаганки, то мутанавви ва ғоят кўп олатлар ёрдамида ҳадсиз анвои неъматини, эҳсонотининг қисмларини, раҳматининг табақаларини у инсонга ҳис эттирсин, биддирсин, тоттирсин, таниттирсин, севдирсин. Инсондаги у кўпданкўп олатлар ва жиҳозларнинг ҳар бирининг айри-айри хизмати, убудийяти бўлганидек, айри-айри лаззати, алами, вазифаси ва мукофоти бордир.
Масалан, кўз суратлардаги гўзалликларни ва олами мубсиротдаги (ёруғ дунёдаги) мўъжизоти қудратнинг гўзал анвоини томоша қилади. Вазифаси - назари ибрат-ла Сонеъига шукронадир. Назарга хос бўлган лаззат ва алам маълумдир, таърифга ҳожат йўқ.
Масалан, қулоқ садоларнинг наволарини, латиф нагмаларини ва маснуъот оламидаги Жаноби Ҳақнинг латоифи раҳматини ҳис этади. Бошқача бир убудияти, бошқача бир лаззати, бошқача бир мукофоти бор.
Масалан, қувваи шомма (ҳид билиш туйғуси) ҳидлар тоифасидаги латоифи раҳматни ҳис этади. Узига хос бир вазифаи шукронияси, бир лаззати бор. Албатта, мукофоти ҳам бордир.
Масалан, тилдаги қувваи зоиқа барча таомларнинг завқларини англамоқ-ла, ғоят мутанавви бир шукри маънавий ила вазифа кўради.
Ва ҳоказо...
Бутун жиҳозоти инсониянинг ҳамда қалб ва ақл ва руҳ каби буюк ва муҳим латоифининг шундай бошқа-бошқа вазифалари, лаззатлари бордир.
Хуллас, Жаноби Ҳақ ва Ҳакийми М)тлақ бу инсонда хизмат эттириб қўйган бу жиҳозларнинг, албатта, ҳар бирларига лойиқ ҳақларини беражакдир. У кўп анвои муҳаббатнинг собиқан баён этилган дунёдаги нақд натижаларини ҳар ким виждонан ҳис қилади. Ва бир ҳадси содиқ ила исбот этилади. Охиратдаги натижалари эса, қатъийян вужудлари ва таҳаққуқлари "Унинчи Сўз"нинг "Ўн иккинчи Ҳақиқати" қатиаи сотиаси-ла ва "Иигирма тўққизинчи Сўз"нинг олти асоси бохираси-ла ижмолан исбот қилингандир. Тафсилан эса
اَصْدَقُ الْكَلاَمِ وَ اَبْلَغُ النِّظَامِ كَلاَمُ اللهِ الْمَلِكِ الْعَزِيزِ الْعَلاَّمِ
бўлган Қуръони Ҳакиймнинг қуёш каби ойдин оятлари киноя ва рамз ва ишоратлари ёрдамида қатъийян собитдир. Яна узоқ ҳужжатлар келтириб ўтиришга лузум йўқ. Зотан, бошқа "Сўз"ларда ва жаннатга доир "Иигирма саккизинчи Сўз"нинг арабий тилдаги иккинчи мақомида ва "Йигирма тўққизинчи Сўз"да кўп ҳужжатдалиллар келтирилгандир.
► Биринчи ишорат: Лазиз таомларга, ёқимли меваларга шокирона муҳаббати машруъанинг ухровий натижаси, Қуръоннинг насси-ла, жаннатга лойиқ бир тарздаги лазиз таомлар, гўзал мевалардир, Ва у таомларга ва у меваларга иштаҳали бир муҳаббатдир. Ҳатто дунёда еганинг меванинг устида "Алҳамду лиллаҳ" калимасини айтган бўлсанг, бу калима жаннат меваси ўлароқ моддийлаштирилиб, сенга тақдим қилинади. Бу ерда мева ейсан. У ерда "Алҳамду лиллаҳ"ни ейсан.
Ва неъматда ва таом ичида инъоми Илоҳийни ва илтифототи Раҳмонийни кўрганинг учун бу лаззатли шукри маънавий Жаннатда ҳадиснинг насси-ла, Қуръоннинг ишорати-ла ва ҳикмат ва раҳматнинг иқтизоси-ла собитдир.
► Иккинчи ишорат: Дунёда машруъ бир суратда нафсини свеишнинг, яъни, гўзалликлари устига бино қилинган муҳаббат билан эмас, балки нуқсониятларини кўриб. такомил этиш устига бино қилинган шафқат билан у муҳаббатни тарбия этиш ва уни хайрга йўллашнинг натижаси у нафсга лойиқ маҳбубларни жаннатда беради. Модомики нафс дунёда ҳаво ва ҳавасини Жаноби Ҳақ йўлида ҳусни истеъмол қилган; жиҳозотини, туйғуларини ҳусни сурат-ла истехдом этган экан, карами мутлақ дунёдаги машруъ ва убудияткорона муҳаббатининг натижаси сифатида жаннатда жаннатнинг етмиш хил анвои зийнат ва латофатининг намуналари бўлмиш етмиш мухталиф кийим кийдириб, нафсдаги барча хоссаларни мамнун қиладиган, силайдиган етмиш анвои ҳусн ила вужудини безаб, ҳар бир руҳли кичик бир жаннат ҳукмида бўлган хуриларни у дори бақода беражаги жуда кўп оятлар ила очиқланган ва исбот қилингандир.
Ҳам, дунёда ёшликка муҳаббатнинг, яъни, ёшлик қувватини ибодатга сарф этишнинг натижаси - Дори Саодатда абадий бир ёшликдир.
► Учинчи ишорат: Рафиқаи ҳаётингни машруъ доирада, яъни, латиф шафқатига, гўзал хислатига, ҳусни сийратига биноан самимий муҳаббат ила севишнинг - рафиқаи ҳаётингни хам ношизоликдан (эрдан устун келишга уринишдан) ва бошқа гуноҳлардан муҳофаза этишнинг натижаи ухровийяси Роҳийми Мутлақ у рафиқаи ҳаётни Дори Саодатда унга хурилардан ҳам кўра гўзал бир суратда ва янада зийнатли бир тарзда, янада жозибадор бир қиёфада абадий бир рафиқаи ҳаёт қилиб, дунёдаги можароларни иккаласига муталаззизона нақл этиб, эски хотиротни бир-бирига эслатадиган анис, латиф, абадий бир дўст, бир муҳиб ва маҳбуб сифатида берилишини ваъда қилгандир. Албатта", ваъда қилган нарсасини қатъий беражакдир.
► Тўртинчи ишорат: Ота-она ва фарзандларга муҳаббати машруъанинг натижаси: Насси Қуръон ила, Жаноби Арҳамур Роҳимийн, уларнинг мақомлари бошқа-бошқа бўлса ҳам, у масъуд оилага, софий ўлароқ, лаззати суҳбатни жаннатга лойиқ бир ҳусни муошарат суратида дори бақода абадий мулоқат ила эҳсон этади. Ва ҳам ўн беш ёшга кирмасдан, яъни, балоғат чегарасига етмасдан вафот этган болалар وِلْدَانٌ مُخَلَّدُونَ ила таъбир қилинган жаннат болалари шаклида ва жаннатга лойиқ бир тарзда, ғоят безакли ва севимли бир суратда уларни жаннатда ҳам падар ва волидаларининг қучоқларига беради, болапарварлик туйғуларини мамнун қилади, у абадий завқни ва лаззатни уларга беради. Зеро, болалар балоғат ёшига етмаганлари боис абадий севимли, ширин бола ҳолатида қолажаклар. Дунёдаги ҳар лаззатли нарсанинг энг аълоси жаннатда бордир. Фақат жуда ширин бўлган болапарварлик, яъни, болаларини севиб-эркалатиш завқи, жаннат насл давом эттириш жойи бўлмагани учун, жаннатда йўқ деб ўйланар эди. Мана бу шаклда у ҳам бордир. Ҳам энг завқли ва энг ширин бир тарзда бордир. Хуллас, балоғатга етмаган фарзанди вафот этганларга мужда!..
► Бешинчи ишорат: Дунёда "ал-ҳубби филлоҳ" ҳукмига биноан солиҳ аҳбобларга муҳаббатнинг натижаси жаннатда عَلَي سُرُرٍ مُتَقَابِلِينَ ила таъбир қилинганидек бир-бирига қарата ўрнатилган жаннат ўриндиқларида ўтириб, хуш, ширин, тотли бир ҳолатда дунё можароларини, қадимги хотиротларини бир-бирларига етказиб, вақтларини чоғ қилиш суратидаги фироқсиз, софий бир муҳаббат ва суҳбат тарзида аҳбоблари билан кўриштиражаги Қуръоннинг насси-ла собитдир.
► Олтинчи ишорат: Анбиё ва авлиёга Қуръон таъриф этган тарзда муҳаббат қўйишнинг натижаси шуки, у анбиё ва авлиёнинг шафоатларидан барзоҳда, ҳашрда истифода этиш билан бирга, ғоят улвий ва уларга лойиқ мақом ва фуюзотдан (файзлардан) у муҳаббат воситаси-ла файз олишдир.
Ҳа, اَلْمَرْءُ مَعَ مَنْ اَحَبَّ сиррига кўра, оддий бир одам энг юксак бир мақомга ўзи муҳаббат қўйган олимақом бир зотга тобеъийят билан кира олади.
► Еттинчи ишорат: Гўзал нарсаларга ва баҳорга машруъ муҳаббатнинг, яъни, "На қадар гўзал яратилган!" назари билан у осорнинг ортидаги афъолнинг гўзаллигини ва интизомини, интизоми афъол ортидаги гўзал асмонинг жилваларини ва у гўзал асмо ортидаги сифатларнинг тажаллиётини ва ҳоказо... севмакликнинг натижаси - Дори Бақода бу кўрган маснуъотдан минг дафъа янада гўзал бир тарзда асмонинг жилвасини, асмо ичидаги жамол ва сифатини жаннатда кўришдир. Ҳатто Имоми Раббоний (р.а.) деганки: "Латоифи жаннат жилваи асмонинг аксларидир". Ўйлаб кўр!..
► Саккизинчи ишорат: Дунёда дунёнинг охират экинзори ва Асмои Илоҳия ойинаси бўлган икки гўзал юзига мутафаккирона муҳаббат қўйишнинг ухровий натижаси шудирки: Дунё қадар, аммо фоний дунё каби фоний эмас, боқий бир жаннат берилажакдир. Ҳам, дунёда заиф сояларигина кўрсатилган асмо у жаннатнинг ойиналарида энг шаъшаали бир суратда кўрсатилажакдир. Ҳам, дунёни мазрааи охират севишнинг натижаси - дунёни бир кўчатзор қилиб, яъни, фақат кўчатларни бир даража етиштирадиган кичик бир экинзосидаласи ҳукмидаги шундай бир жаннатни берагики, дунёда инсоний ҳавас ва ҳиссиёт кичик ниҳоллар бўлгани ҳолда, жаннатда энг мукаммал бир суратда инкишоф; дунёда уруғчалар ҳукмидаги истеъдодларни анвои лазоиз ва камолат ила кўртак ёядиган шаклда унга берилажаги раҳматининг ва ҳикматининг муқтазоси бўлганидек, ҳадиснинг насслари ва Қуръоннинг ишоралари билан ҳам собитдир.
Ҳам, модомики дунёнинг ҳар хатонинг боши бўлмиш мазмум муҳаббати эмас, балки асмога ва охиратга қараган икки юзини асмо ва охират учун севган, ибодат фикри-ла у юзларни маъмур этган, гўё бутун дунёси-ла ибодат этган экан, албатта, дунё қадар бир мукофот олиши муқтазои раҳмат ва ҳикматдир. Ҳам, модомики охиратнинг муҳаббати билан бу экинзорини севган ва Жаноби Ҳақнинг муҳаббати-ла ойинаи асмоини севган экан, албатга, дунё каби бир маҳбубни истайди. У ҳам бўлса, дунё қадар бир жаннатдир.
Савол: Бу қадар катта ва холи жаннат нимага ярайди?
Ал-жавоб: Дейлик, агар мумкин бўлса эди ва хаёл тезлигида заминнинг атрофини ва юлдузларнинг аксарисини кезсанг, "Бутун олам меникидир", дея оласан. Малоика ва инсон ва ҳайвонларнинг иштироклари сенинг у ҳукмингни бузмайди. Худди шунингдек, у жаннат ҳам тўла бўлса, "У жаннат меникидир", дейишинг мумкин. Ҳадисда: "Баъзи аҳли жаннатга беш юз йиллик бир жаннат берилиши"нинг сирри "Йигирма саккизинчи Сўз"да ва "Ихлос" ламъасинда баён этилгандир.
► Тўққизинчи ишорат: Иймон ва муҳаббатуллоҳнинг натижаси, аҳли кашф ва таҳқиқнинг иттифоқи-ла, дунёнинг минг йиллик ҳаёти масъудонаси бир соатига арзимайдиган жаннат ҳаёти... ва жаннат ҳаётининг ҳам минг йили бир соатлик мушоҳадасига арзимайдиган бир қудсий, муназзаҳ жамол ва камол соҳиби бўлмиш Зоти Зулжалолнинг мушоҳадаси, рўъятидирки (Ҳошия); ҳадси қатъий ила ва Қуръоннинг насси-ла собитдир. Ҳазрати Сулаймон алайҳиссаломдай бир камол ила машҳур бир зотнинг рўъятига иштиёқмандлик билан қизиқиш, Ҳазрати Юсуф алайҳиссаломдай бир жамол ила мумтоз бир зотнинг шуҳудига (кўришга) қизиқишли бир иштиёқни ҳар ким виждонан ҳис этади. Ажабо, дунёнинг жамики маҳосин ва камолотидан минглар даража юксак бўлган жаннатнинг жамики маҳосин ва камолоти бир жилваи жамоли ва камоли бўлмиш бир Зотнинг рўъяти на қадар маргуб, мароқовар, шуҳуди на даража матлуб ва иштиёқовар эканини қиёс эта оласан, қиёс эт...
اَللّهُمَّ ارْزُقْنَا فِي الدُّنْيَا حُبَّكَ وَحُبَّ مَا يُقَرِّبُنَا اِلَيْكَ وَاْلاِسْتِقَامَةَ كَمَا اَمَرْتَ وَفِي اْلآخِرَةِ رَحْمَتَكَ وَرُؤْيَتَكَ
سُبْحَانَكَ لاَعِلْمَ لَناَ اِلاَّ مَاعَلَّمْتَنَا اِنَّكَ اَنْتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ
اَللّهُمَّ صَلِّ وَ سَلِّمْ عَلَي مَنْ اَرْسَلْتَهُ رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ وَعَلَي آلِهِ وَصَحْبِهِ اَجْمَعِينَ آمِينَ
Ҳошия. Ҳадиснинг насси-ла: "У шуҳуд бyтун лазоизи жаннатнинг шу даража фавқиндадирки, уларни унуттириб юборади. Ва шуҳуддан кейин аҳли шуҳуднинг ҳусни жамоли шу қадар зиёдалашадики. у ердан қайтганларида саройларидаги оилалари уларни зўрга, жуда диққат қилибгина таний оладилар", деган ривоят ҳадисда ворид бўлган.
"Ўн тўртинчи Ламъа"нинг "Иккинчи мақоми"
"Бисмилпаҳир Роҳманир Роҳийм"нинг мингларча асроридан олти сиррига доирдир.
Ихтор: "Бисмиллаҳ"нинг раҳмат нуқтасидаги порлоқ бир нури сўник ақлимга узоқдан кўринди. Уни нафсим учун эслатма суратида қайд этиб қўйишни истадим. Ва йигирма-ўттизтача сир ила, у нурнинг атрофида бир доира айлантириб овлашни ва забт этишни орзу қилдим. Лекин, маоттаассуф, ҳозирча орзуимга тўлиқ муваффақ бўдолмадим. (у сирлар) йигирма-ўттизта эди, беш-олтига тушди.
"Эй инсон!" деганим вақт нафсимни кўзда тутаман. Бу дарс ўз нафсимга хос экан, руҳан мен билан муносабатдор ва нафси нафсимдан кўра ҳушёрроқ зотларга, балки мадори истифода бўлар, деган ниятда "Ўн тўртинчи Ламъа"нинг "Иккинчи мақоми" ўлароқ, мудаққиқ қардошларимнинг нозик зеҳнларига ҳавола этяпман. Бу дарс ақлдан кўра кўпроқ қалбга боқади, далилдан кўра кўпроқ завққа нозирдир.
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
قَالَتْ يَا اَيُّهَا الْمَلَؤُا اِنِّي اُلْقِيَ اِليَّ كِتَابٌ كَرِيمٌ * اِنَّهُ مِنْ سُلَيْمنَ وَاِنَّهُ بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Бу мақомда бир неча сир зикр этилади.
Биринчи сир: "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм"нинг бир жилвасини шундай кўрдимки:
Коинот сиймосида, арз сиймосида ва инсон сиймосида бир-бири ичида бир-бирининг намунасини кўрсатадиган уч Сиккаи Рубубийят бор:
Бири - Коинотнинг ҳайъати мажмуасидаги таовун, тасонуд, таонук, тажовубдан тазоҳур этган Сиккаи Куброи улуҳийятдирки, "Бисмиллаҳ" унга боқади.
Иккинчиси - Курраи арз сиймосида наботот ва ҳайвонотнинг тадбири ва тарбияси ва идорасидаги ташобуҳ, таносуб, интизом, инсижом, лутф ва марҳаматдан тазоҳур эттан Сиккаи Куброи Раҳмонийятдирки, "Бисмиллаҳир роҳман" унга боқади.
Учинчиси - Инсоннинг моҳияти жомиъасининг сиймосидаги латоифи раъфат ва дақоиқи шафқат ва шуъаоти марҳамати илоҳиядан тазоҳур этган Сиккаи Улёи Роҳимийятдирки, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм"даги "ар-роҳийм" унга боқади.
Демак, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" саҳифаи оламда бир сатри нуронийни ташкил этгучи уч Сиккаи Аҳадийятнинг қудсий унвонидир. Ва кучли бир ипидир ва порлоқ бир хатидир. Яъни, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" юқоридан нузул ила самараи коинот ва оламнинг нусхаи мусаггараси бўлмиш инсонга учи келиб тақалади. Фаршни Аршга боғлайди. Инсоннинг Аршга чиқмоғига бир йўл бўлади.
t Иккинчи сир: Куръони Мўъжизул Баён ҳадсиз касрати махлуқотда тазоҳур этган Воҳидийят ичида ақлларни бўғмаслик учун доимо у Воҳидийят ичида Аҳадийят жилвасини кўрсатади. Яъни, масалан: Қуёш зиёси ила ҳадсиз ашёни ихота этади. Мажмуъ зиёсидаги қуёшнинг зотини кўришга ғоят кенг бир тасаввур ва ихотали бир назар лозим бўлганидан, қуёшнинг зотини унуттирмаслик учун ҳар бир порлоқ нарсада қуёшнинг зотини акси воситаси ила кўрсатади. Ва ҳар порлоқ нарса ўз қобилиятига кўра қуёшнинг жилваи зоти билан бирга, зиёси, ҳарорати каби хоссаларини ҳам кўрсатади. Ва ҳар порлоқ нарса ўз қобилиятига кўра, қуёшни бутун сифоти ила кўрсатгани каби, қуёшнинг зиё, ҳарорат ва зиёдаги етти ранг каби ҳолатларининг ҳар бири ҳам умум муқобилидаги нарсаларни ихота қилади.
Худди шунингдек
тамсилда
хато бўлмасин, Аҳадийяти ва Сомадийяти Илоҳийя ҳар бир нарсада, хусусан
зиҳаётда, хусусан инсоннинг моҳияти ойинасида бутун асмоси-ла бир жилваси
бўлгани каби, ваҳдат ва Воҳидийят жиҳати билан ҳам мавжудот ила алоқадор ҳар бир
исми бутун мавжудотни ихота этади. Хуллас, Воҳидийят ичида ақлларни бўғмаслик ва
қалблар Зоти Ақдасни унутмаслиги учун доимо Воҳидийятдаги Сиккаи Аҳадийятни
кўзга кўрсатадики, у сикканинг уч муҳим уқдасини "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм"
намоён этади.
Учинчи сир: Бу чексиз коинотни қувонтирувчи билмушоҳада Раҳматдир. Ва бу қоронғу мавжудотни ёритувчи билбадоҳа яна Раҳматдир. Ва бу ҳадсиз эҳтиёжот ичида ўрмалаб юрган махлуқотни тарбия этувчи билбадоҳа яна Раҳматдир. Ва бир дарахт бутун ҳайъати ила мевасига мўтаважжиҳ бўлгани каби, бутун коинотни инсонга мутаважжиҳ этган ва ҳар тарафдан унга қаратиб қўйган ва ёрдамига югуртирган билбадоҳа Раҳматдир. Ва бу чексиз фазони ва бўш ва холи оламни тўлдириб турган, нурлантираётган ва қувонтираётган билмушоҳада Раҳматдир. Ва бу фоний инсонни абадга номзод этган ва азалий ва абадий бир зотга мухотаб ва дўст қилган билбадоҳа Раҳматдир.
Эй инсон! Модомики Раҳмат бундай қувватли ва жозибадор ва севимли ва мададкор бир ҳақиқати маҳбубадир, "Бисмиллаҳир Роҳманир роҳийм" де, у ҳақиқатга ёпиш ва ваҳшати мутлақодан ва ҳадсиз эҳтиёжотнинг аламларидан қутул. Ва у Султони Азал ва Абаднинг тахтига яқинлаш ва у Раҳматнинг шафқати ва нурлари ила у Султонга мухотаб ва халил ва дўст бўл.
Ҳа? коинотнинг анвоини ҳикмат доирасида инсоннинг атрофида тўплаб, бутун ҳожатига камоли интизом ва иноят ила югуртириш билбидоҳа икки ҳолатдан биридир: ё коинотнинг ҳар бир навъи ўз-ўзидан инсонни танийди, унга итоат этади, муованатга югуради - бу эса, юз даража ақлдан узоқ бўлгани каби, кўп қийинчиликларни натижа беради, инсондай бир ожизи мутлақда энг кучли бир Султони Мутлақнинг қудрати бўлмоғи лозим келади. Ва ёхуд бу муованат бу коинотнинг пардаси орқасида бир Қодийри Мутлақнинг илми ила бўляпти. Демак, коинотнинг анвойи инсонни танимайди, балки инсонни биладиган ва танийдиган ва унга марҳамат этадиган бир Зотнинг танишини ва билишини кўрсатадиган далиллардир.
Эй инсон! Эсингни йиғ. Ҳеч мумкинмидирки, бутун анвои махлуқотни сенга қаратиб мадад қўлларини узаттирган ва сенинг ҳожатларингга "Лаббайк" дегизган Зоти Зулжалол сени билмасин, танимасин, кўрмасин?! Модомики сени билади ва билишини раҳмат ила билдиряпти экан, сен ҳам Уни бил, билганингни ҳурмат-ла билдир ва қатъийян англаки, сен каби заифи мутлақ, ожизи мутлақ, фақири мутлақ, фоний, кичик бир махлуққа улкан коинотни мусаххар этмоқ ва унинг мададингга юбормоқ, албатта, ҳикмат ва иноят ва илм ва қудратни ичига олган ҳақиқати Раҳматдир. Албатта, бундай бир Раҳмат сендан куллий ва холис бир шукр ва жиддий ва софий бир ҳурматни истайди, ана шу холис шукрнинг ва у софий ҳурматнинг таржимони ва унвони бўлмиш "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм"ни айт. Уни Раҳматнинг вусулига васила эт ва Раҳмоннинг даргоҳида шафоатчи қил.
Ҳа, Раҳматнинг вужуди ва таҳаққуқи қуёшдек кўриниб турган очиқ ҳақиқатдир. Чунки, масалан, марказий нақш ҳар тарафдан келадиган кашта ва ипларнинг интизомидан ва вазиятларидан ҳосил бўлади, шунга ўхшаш, бу коинотнинг доираи кубросида минг бир Исми Илоҳийнинг жилвасидан келадиган нуроний кашталар коинот сиймосида шундай бир Сиккаи Раҳмат ичида бир хотами Роҳиймийятини ва бир нақши шафқатни тўқияпти ва шундай бир хотами иноятни тўқияптики, қуёшдан ҳам порлоқ бир тарзда ўзини ақлларга кўрсатаётир.
Ҳа, шамс ва қамарни, унсурлар ва маъданларнқ,. наботот ва ҳайвонотни, бир нақши аъзамнинг кашта иплари каби, минг бир исмининг шуълалари ила танзим этган ва ҳаётга ходим этган, наботий ва ҳайвоний умум волидаларнинг ғоят ширин ва фидокорона шафқатлари ила шафқатини кўрсатаётган ва завилҳаётни ҳаёти инсонияга мусаххар этган ва унда Рубубийяти Илоҳиянинг ғоят гўзал ва ширин бир нақши аъзамини ва инсоннинг аҳамиятини кўрсатган ва энг порлоқ раҳматини изҳор этган у Раҳмони Зулжамол, албатта, ўзининг истигнои мутлақига қарши раҳматини эҳтиёжи мутлақ ичидаги зиҳаётга ва инсонга мақбул бир шафоатчи қилганлар.
Эй инсон! Агар инсон бўлсанг, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" де, у шафоатчини топ. Ҳа, заминда тўрт юз минг мухталиф айри-айри набототнинг ва ҳайвонотнинг тоифаларини ҳеч бирини унутмасдан, чалкаштирмасдан, вақтивақти билан камоли интизом ила, ҳикмат ва иноят ила тарбия ва идора этаётган ва Курраи Арзнинг сиймосига Аҳадийят муҳрини босган билбадоҳа, балки билмушоҳада Раҳматдир. Ва у Раҳматнинг вужуди бу Курраи Арз сиймосидаги мавжудотнинг вужудлари қадар қатъийдир ва у мавжудот ададича таҳаққуқининг далиллари бор. Ҳа, замин юзида шундай бир хотами Раҳмат ва Сиккаи Аҳадийят бўлгани каби, инсоннинг моҳияти маънавиясининг сиймосида ҳам ундай бир Сиккаи Раҳмат бордирки, у Курраи Арз сиймосидаги сиккаи марҳамат ва коинот сиймосидаги сиккаи узмои Раҳматдан асло кам эмас. Гўё минг бир исми жилвасининг кесишма нуқтасига ўхшаш бир жомиъяти бор.
Эй инсон! Ҳеч мумкинмидирки, сенга бу сиймони берган ва бу сиймода шундай бир сиккаи Раҳматни ва бир хотами Аҳадийятни ижод этган Зот сени қаровсиз-эгасиз ташлаб қўйсин, сенга аҳамият бермасин, сенинг ҳаракатингга диққат этмасин, сенга мутаважжиҳ бўлган бутун коинотни бекорга яратган бўлсин, хилқат шажарасини меваси чирик, бузуқ-аҳамиятсиз бир дарахт қилсин?! Ҳам? ҳеч бир жиҳат-ла шубҳа қабул этмаган ва ҳеч бир важҳ ила нуқсонияти бўлмаган, қуёш каби зоҳир бўлган раҳматини ва зиё каби яққол кўриниб турган ҳикматини инкор эттирсин?! Хошо!!!
Эй инсон! Билки, у Раҳматнинг аршига етишмак учун бир меърож бор. У меърож "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм"дир. Ва бу меърож нақадар аҳамиятли эканини англашни истасанг, Қуръони Мўъжизул Баённинг юз ўн тўрт сураларининг бошларига ва ҳам жамики муборак китобларнинг ибтидоларига ва умум муборак ишларнинг мабдаъларига боқ. "Бисмиллаҳ"нинг азамати қадрига энг қатъий бир ҳужжат шудирки, Имоми Шофъий (р.а.) каби ғоят буюк мужтаҳидлар: "Бисмиллаҳ ёлғиз бир оят бўлгани ҳолда, Қуръонда юз ўн тўрт давфъа нозил бўлгандир", деганлар.
Тўртинчи сир: Ҳадсиз касрат ичида воҳидийят тажаллийси اِيَّاكَ نَعْبُدُ хитобини айтиш билан ҳар кимга кофий келмайди. Фикр тарқалади. Мажмуъидаги ваҳдат орқасида Зоти Аҳадийятни мулоҳаза этиб اِيَّاكَ نَعْبُدُ وَاِيَّاكَ نَسْتَعِينُ дейишга Курраи Арз кенглигида бир қалб бўлмоғи лозим. Ва бу сирга биноан, жузъийятда заҳир бир суратда Сиккаи Аҳадийятни кўрсатгани каби, ҳар бир навида Сиккаи Аҳадийятни кўрсатиш ва Зоти Аҳадни мулоҳаза эттириш учун Хотами Раҳмонийят ичида бир Сиккаи Аҳадийятни кўрсатаётирки, то ҳар ким кулфатсиз ҳар мартабада, اِيَّاكَ نَعْبُدُ وَاِيَّاكَ نَسْتَعِينُ деб тўгридан-тўгри Зоти Ақдасга хитоб этиб, унга юзлана олсин. Хуллас, Қуръони Ҳакийм бу сирри азиймни ифода этиш учундирки, коинотнинг доираи аъзамидан, масалан, самовот ва арзнинг хилқатидан баҳс этган вақт бирдан энг кичик бир доирадан ва энг дақиқ бир жузъидан баҳс этар, токи зоҳир бир суратда хотами Аҳадийятни кўрсатсин. Масалан, самовот ва арзнинг хилқатидан баҳс этаётиб, хилқати инсондан ва инсоннинг овозидан ва сиймосидаги дақоиқи неъмат ва ҳикматдан баҳс очади. Токи фикр тарқалмасин, қалб бўғилмасин, руҳ Маъбудини тўгридан-тўгри топсин. Масалан:
وَمِنْ آيَاتِهِ خَلْقُ السَّموَاتِ وَاْلاَرْضِ وَاخْتِلاَفُ اَلْسِنَتِكُمْ وَ اَلْوَانِكُمْ
ояти мазкур ҳақиқатни мўъжизона бир тарзда кўрсатади. Ҳа, ҳадсиз махлуқотда ва ниҳоятсиз бир касратда ваҳдат сиккалари ичмаич доиралар каби энг каттасидан энг кичик сиккага қадар хиллари ва мартабалари бордир. Фақат, у ваҳдат нақадар бўлса, яна касрат ичида бир ваҳдатдир. Ҳақиқий хитобни тўлиқ таъмин этмайди. Шунинг учун ваҳдат орқасида Аҳадийят сиккаси бўлиши лозимдир. Токи касратни хотирга келтирмасин. Қалбга тўгридан-тўгри Зоти Ақдасга боғлайдиган йўл очсин. Ҳам Сиккаи Аҳадийятга назарларни буриш ва қалбларни жалб этиш учун у Сиккаи Аҳадийят устида ғоят жозибадор бир нақш ва ғоят порлоқ бир нур ва ғоят ширин бир ҳаловат ва ғоят севимли бир жамол ва ғоят қувватли бир ҳақиқат бўлган Раҳмат сиккасини ва Роҳиймийят муҳрини босгандир. Ҳа, у Раҳматнинг қувватидирки, зишуурнинг назарларини жалб этади ва Аҳадийят сиккасига боғлайди. Ва Зоти Аҳадийятни мулоҳаза этгиради ва бу орқали اِيَّاكَ نَعْبُدُ وَاِيَّاكَ نَسْتَعِينُ даги ҳақиқий хитобга мазҳар этади. Хуллас, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" Фотиҳа сурасининг мундарижаси ва Қуръоннинг мужмал бир хулосаси жиҳати билан бу мазкур сирри азимнинг унвони ва таржимони бўлган. Бу унвонни қўлига олган одам Раҳматнинг табақаларида кеза олади. Ва бу таржимонни гапиртира олган киши асрори Раҳматни ўрганади ва анвори Роҳиймийятни ва шафқатни кўради.
Бешинчи сир: Бир ҳадиси шарифда ворид бўлганки: اِنَّ اللهَ خَلَقَ آدَمَ عَلَي صُورَةِ الرَّحْمنِ ав камо қол. Бу ҳадисни айрим аҳли тариқат ақоиди иймонияга муносиб т>гшмайдиган ажиб бир тарзда тафсир этганлар. Ҳатто улардан аҳли ишқ бўлган баъзилари инсоннинг сиймои маънавийсини бир сурати Раҳмон деб қараганлар. Аҳли ошиқнинг кўпида истигроқ ва илтибос ҳоллари бўлганидан, ҳақиқатга зид тасаввурларида балки маъзурдирлар. Аммо ақли жойида бўлганлар фикран уларнинг ақоид асосларига зид бўлган маъноларини қабул эта олмайди. Қабул этса, хато қилади. Ҳа, бутун коинотни бир сарой, бир уй каби мунтазам идора этаётган ва юлдузларни зарралар каби ҳикматли ва осон айлантирибкездираётган ва зарротни мунтазам маъмурлар каби хизмат қилдириб қўйган Зоти Ақдаси Илоҳийнинг шериги, нозири, зидди, ўхшаши бўлмагани каби,
لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ وَهُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ нинг сиррига кўра, сурати, мисли, мисоли, шабиҳи ҳам бўлолмас. Аммо
وَلَهُ الْمَثَلُ اْلاَعْليَ فِي السَّموَاتِ وَاْلاَرْضِ وَهُوَ اْلعَزِيزُ الْحَكِيمُ
нинг сирри-ла ва тамсили-ла шуунотига ва сифот ва асмосига қаралади. Демак, масал ва тамсил шуунот нуқтаи назарида бордир. Мазкур ҳадиси шарифнинг кўп мақсадларидан бири шуки: инсон Жаноби Ҳақнинг Раҳмон исмини тамомила кўрсатадиган бир суратдадир. Ҳа, собиқан баён этганимиздек, коинот сиймосида минг бир исмнинг шуъаларидан пайдо бўлгувчи Исми Раҳмон кўрингани ва замин юзининг сиймосида Рубубийяти мутлақои Илоҳийяшшг ҳадсиз жилвалари-ла тазоҳур этган Исми Раҳмон кўрсатилгани каби, инсоннинг сурати жомиъасида ҳам кичик бир миқёсда заминнинг сиймоси ва коинотнинг сиймоси каби яна у Исми Раҳмоннинг том жилвасини кўрсатади, демакдир. Ҳам ишоратдирки: Зоти Роҳманир Роҳиймнинг далиллари ва ойиналари бўлган зиҳаёт ва инсон каби мазҳарлар у Зоти Вожибул Вужудга далолатлари шу қадар қатъий ва очиқ ва равшандирки, қуёшнинг тимсолини ва аксини тутган порлоқ бир ойина порлоқлигига ва далолатининг очиқ-равшанлигига ишоратан "У ойина қуёшдир", дейилганидек, "Инсонда Раҳмон сурати бор", деювчилар ҳам далолатининг очиқлигига ва камоли муносабатига ишоратан айтадилар. Ва аҳли ваҳдат улвужуднинг мўътадил қисми "Ла мавжуда илла ҳу"ни шу маънога кўра, бу далолатнинг очиқлигига ва бу муносабатнинг камолига бир унвон сифатида айтганлар.
اَللّهُمَّ يَا رَحْمنُ يَا رَحِيمُ بِحَقِّ «بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ» ارْحَمْنَا كَمَا يَلِيقُ بِرَحِيمِيَّتِكَ وَفَهِّمْنَا اَسْرَارَ «بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ» كَمَا يَلِيقُ بِرَحْمَانِيَّتِكَ آمِينَ
Олтинчи сир: Эй ҳадсиз ожизлик ва ниҳоятсиз фақирлик ичида гимирлаб юрган бечора инсон! Раҳмат нақадар қийматдор бир васила ва нақадар мақбул бир шафоатчи эканини бундан англа: у Раҳмат шундай бир Султони Зулжалолга василадирки, юлдузлар билан зарралар бирга-бирга камоли интизом ва итоат-ла унинг қўшинида хизмат этаётирлар. Ва у Зоти Зулжалолнинг ва Султони Азал ва Абаднинг истигнои зотийси бор. Ва истиғнои мутлақ ичидадир.
Ҳеч бир жиҳат-ла коинотга ва мавжудотга эҳтиёжи бўлмаган бир Ғанийи Алалитлоқдир. Ва бутун коинот унинг амри ва идораси остида, ҳайбат ва азамати остида ниҳоят итоатда жалолига нисбатан тазаллулдадир. Хуллас, эй инсон, Раҳмат сени Мустагнийи Алалитлоқнинг ва Султони Сармадийнинг ҳузурига чиқаради ва унга дўст қилади. Ва унга мухотаб этади. Ва севгили бир абд вазиятини беради. Фақат, масалан, сен қуёшга' етиша олмаганинг, ундан узоқ бўлганинг, ҳеч бир жиҳат-ла учга яқинлаша олмаганинг, балки қуёшнинг зиёси унинг аксини, жилвасини сенинг ойинанг воситаси ила сенинг қўлингга бергани каби, у Зоти Ақдасга ва у Шамси Азал ва Абадга биз гарчи ниҳоятсиз узоқмиз, яқинлаша олмаймиз, аммо унинг зиёи Раҳмати уни бизга яқин қилаётир.
Хуллас, эй инсон! Бу Раҳматни топган одам абадий туганмас бир хазинаи Нурни топади. У хазинани топишнинг чораси -Раҳматнинг энг порлоқ бир мисоли ва мумассили ва у Раҳматнинг энг болиг бир лисони ва даллоли бўлган ва Қуръонда "Роҳматан лил-ъаламийн" унвони ила исмланган Расули Акрам алайҳиссолату вассаламнинг суннатидир ва унга табоъийятидир. Ва Роҳматан лил-ъаламийн бўлган бу Раҳмати мужассамага боғлайдиган амал эса, саловотдир. Ҳа, саловотнинг маъноси Раҳматдир. Ва у зиҳаёт мужассам Раҳматга, раҳмат дуоси бўлган саловот эса, у Роҳматан лил-ъаламийн вусулига василадир. Шундай экан, сен саловотни ўзинг учун у Роҳматан лил-ъаламийнга васила эт ва у Зотни ҳам Раҳмати Раҳмонга васила иттихоз эт.
Умум умматнинг Роҳматан лил-аъламийни бўлган алайҳиссолату вассалам ҳақида ҳадсиз бир касрат-ла Раҳмат маъноси ила саловот келтиришлари, Раҳмат нақадар қийматдор бир ҳадияи Илоҳия ва нақадар кенг бир доираси эканини порлоқ бир суратда исбот этади.
Ал-ҳосил: Хазинаи Раҳматнинг энг қийматдор биллури ва дарвозабони Зоти Аҳмадийя алайҳиссолату вассалам бўлганидек, энг биринчи калити "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм"дир. Ва энг қулай бир калити эса, саловотдир.
اَللّهُمَّ بِحَقِّ اَسْرَارِ «بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ» صَلِّ عَلَي مَنْ اَرْسَلْتَهُ رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ كَمَا يَلِيقُ بِرَحْمَتِكَ وَبِحُرْمَتِهِ وَعَلَي آلِهِ وَ اَصْحَابِهِ اَجْمَعِينَ وَارْحَمْنَا رَحْمَةً تُغْنِينَا بِهَا عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِوَاكَ مِنْ خَلْقِكَ آمِينَ
سُبْحَانَكَ لاَعِلْمَ لَناَ اِلاَّ مَاعَلَّمْتَنَا اِنَّكَ اَنْتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ
ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ
Бу сўз икки баҳсдан иборатдир
بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
لَقَدْ خَلَقْناَ اْلاِنْسَانَ فِىۤ اَحْسَنِ تَقْوِيمٍ { ثُمَّ رَدَدْنَاهُ اَسْفَلَ سَافِلِينَ { اِلاَّ الَّذِينَ اٰمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ
Биринчи баҳс
Бу баҳсда имоннинг мингларча махосинидан фақат бештасини "Беш нуқта" ичида баён этамиз.
Биринчи нуқта. Инсон имон нури ила аълойи ъиллиййинга чиқади - Жаннатга лойиқ бир қиймат олади. Ва куфр зулмати ила асфали софилинга тушади - Жаҳаннамга аҳл бўладиган бир вазиятга киради. Чунки имон инсонни Сониъи Зулжалолига боғлайди. Имон бир интисобдир. Шундай экан, инсон имон нури ила инсонда намоён бўлган Илоҳий санъат ва Раббоний исмларнинг нақшлари эътибори билан бир қиймат олади. Куфр эса ул боғлиқликни кесади. Ундай кесилиш натижасида Раббоний санъат яширинади. Қиймати ҳам фақатгина модда эътиборичалик бўлади. Модда эса, ҳам фониқ, ҳам зоила, ҳам муваққат бир ҳайвоний ҳаётдан иборат бўдгани учун қиймати ҳам йўқ ҳукмидадир.
Бу сирни бир мисол ила баён этамиз.
Масалан, шундай бўладики, инсонларнинг санъатлари ичида модданинг қиймати билан санъатнинг қиймати айри-айридир. Баъзан иккисининг қиймати баробар, баъзан модда кўпроқ қийматли, баъзан учрайдики, беш тийинлик темир каби бир моддада беш сўмлик санъат топилади. Айни чоқда, баъзан антиқа бўлган бир санъат бир милёнлик қийматни олгани ҳолда, моддаси беш тийинга ҳам арзимайди. Антиқачиларнинг ёйма бозорига борилса, мана шундай антиқа бир санъатни ҳариқапеша ва жуда эски ҳунарманд санъаткорига боғлаб туриб, у санъаткорни ёд этмоқ билан ва унинг санъати ила номи машҳур қилинса, бир милёнлик нархга сотилади. Агар йирик уста темирчиларнинг ёйма бозорига борилса, беш тийинлик бир темир баҳосида ҳам олиниши мумкин.
Хуллас, инсон Жаноби Ҳақнинг шундай антиқа бир санъатидир. Ва энг нозик ва нозанин бир мўъжизаи қудратидирки, инсонни бутун исмларининг жилвасига мазҳар ва нақшларига мадор қилиб ва коинотга бир кичик мисол суратида яратгандир.
Агар унинг ичига имон нури кирса, устидаги бутун маъноли нақшлар ул нур ила ўқилур. Ул мўъмин уни шуур ила ўқир. Ва ул интисоб ила ўқитади. Яъни, "Сониъи Зулжалолнинг маснуъиман, махлуқиман, раҳмат ва карамига мазҳарман", каби маънолар билан инсондаги Раббоний санъат намоён бўлади. Демак? Сониъига интисоб этмоқдан иборат бўлган имон инсодаги бутун санъат асарларини изҳор этади. Инсоннинг қиймати ул Раббоний санъатга кўра бўлади. Ва бу эса оинаи Самадоний эътибори биландир. Бу ҳолда аҳамиятсиз бўлган инсон шу боис бутун махлуқот узра бир илоҳий мухотаб ва Жаннатга лойиқ бир меҳмони Раббоний бўлур.
Агар интисобни кесишдан иборат бўлган куфр инсоннинг ичига кирса, у вақт бутун ул маънодор илоҳий исмларнинг нақшлари қоронғуликка тушади, ўқилмайди. Зеро, Сониъ унутилса, Сониъга мутаважжиҳ бўлган маънавий жиҳатлар ҳам тушунилмайди. Гўё оёқ осмондан бўлади. Ул маъноли олий санъатларнинг ва маънавий олий нақшларнинг кўпи яширинади. Боқий қолган ва кўз билан кўринган бир қисми эса, тубан сабабларга ва табиатга ва тасодифга боғланиб, ниҳоят қийматини йўқотади. Порлоқ олмос каби бўлган ҳар бири биттадан хира шишага айланадилар. Аҳамияти фақат моддаи ҳайвонийяга қарайди. Модданинг ғояси ва меваси эса, айтганимиздек, қисқача бир умрда ҳайвонотнинг энг ожизи ва энг муҳтожи ва энг қайгулиси сифатида фақат жузъий бир ҳаёт кечирмоқдан иборат бўлиб қолади. Сўнгра бузилиб кетади. Мана, куфр шундай бир инсоний моҳиятни йиқитади, олмосни кўмирга айлантиради.
Иккинчи нуқта. Имон шундай бир нурки, у инсонни чароғон этади, устига битилган бутун Самадоний мактубларни ўқиттиради. Шунингдек, коинотни ҳам чароғон этади. Мозий ва келажак замонни зулумотдан қутқаради. Бу сирни бир пайтлар
اَللهُ وَلِىُّ الَّذِينَ اٰمَنوُا يُخْرِجُهُمْ مِنَ الظُّلُمَاتِ اِلَى النُّورِ
Ояти каримасининг бир сирига доир кўрганим воқеадаги тамсил ила баён этаман:
Бир ҳаёлий воқеада кўрдимки, бир-бирига қараган икки юксак тоғ бор... Унинг устига даҳшатли бир кўприк қурилган. Кўприкнинг тагида жуда чуқур бир жарлик... мен у кўприкнинг устидаман. Дунёнршг ҳам ҳар тарафи қоронғулик, зимистон бир зулумот истило этган. Мен ўнг тарафимга боқдим: ниҳоясиз бир зулумот ичра бир буюк мозорни кўрдим (яъни, хаёл этдим). Сўл тарафимга боқдим: мудҳиш зулумот тўлқинлари ичра азим тўфонлар, дагдагалар, балои офатлар тайёрлаб қўйилганини кўраётгандай бўлдим. Кўприкнинг тагига боқдим: ғоятда чуқур бир жарлик кўряпман, дея гумон қилдим. Бу мудҳиш бир зулумотга қарши хира ёнадиган бир чўнтак чироғим бор эди. Ундан фойдаландим. Ярим-ёрти ёруғида боқдим. Менга жуда мудҳиш бир вазият кўринди. Ҳаттоки, ёнимдаги кўприкнинг бошида ва атрофида шундай мудҳиш аждарҳолар, арслонлар, йиртқичлар кўриндики, кошки бу чироғим бўлмаса эди, бундай даҳшатларни кўрмасайдим, дедим. У чироқни қай тарафга тутсам, шундай даҳшатлар кўрдим. "Эй воҳ! Бу чироқ бошимга балодир", дедим. Унга жаҳл қилдим. Ва уни ерга урдим, синдирдим. У синган заҳоти, гўё дунёни чароғон этган улкан электр лампасининг тугмасига тегиб кетганимдек, бирдан у зулумот тарқалди. Ҳар тараф у лампанинг нурига тўлди. Ҳар нарсанинг ҳақиқатини кўрсатди. Боқдимки, у кўрган кўпригим ғоят мунтазам жойда текисликдаги бир кенг йўлдир. Ҳа, ўнг тарафимдаги кўрган буюк мозорим эса, бошдан-охиригача гўзал, яшил боғчалар ила нуроний инсонларнинг тахти раёсатидаги ибодат ва хизмат ва суҳбат ва зикр мажлислари эканини фарқладим. Ва сўл тарафимдаги тўфонли, дағдағали деб гумон қилган чўққилар эса, зийнатли, севимли, жозибадор бўлган тоғларнинг орқаларида азим бир зиёфатгоҳ, гўзал бир сайргоҳ, юксак бир нузҳатгоҳ бор эканини хаёлан кўрдим. Ва мудҳиш йиртқичлар, аждарҳолар, дея мен гумон қилган махлуқларим эса, мунис туя, ҳўкиз, қўй, эчки каби уй хайвонлари эканини кўрдим.
деб,
اَللهُ وَلِىُّ الَّذِينَ اٰمَنوُا يُخْرِجُهُمْ مِنَ الظُّلُمَاتِ اِلَى النُّورِ
ояти каримасини ўқидим, бу воқеадан ўзимга келдим.
Хуллас, у икки тоғ - ҳаётнинг бошланиши ва ниҳояси, яъни, олами ар ва олами барзоҳдир. Ул кўприк эса - ҳаёт йўлидир. Ул ўнг тараф - ўтмиш замондир. Сўл тараф эса - истиқболдир. Ул чўнтак чироғи - худбин ва билганига эътимод этган ва самовий ваҳийни тингламаган анонияти инсонийядир. Йиртқич деб гумон қилинган у нарсалар эса - олам ҳодисалари ва ажиб махлуқларидир. Хуллас, анониятига эътимод этган, ғафлат зулумотига тушган, залолат қоронғусига мубтало бўлган одам у воқсадаги аввалги ҳолимга ўхшайдики, у чўнтак чироғи каби нуқсонли ва залолатолуд бир маълумот нла мозий замонни бир буюк мозор суратида, адамолуд бир зулумот ичида курмоқда. Истиқболни эса, ғоят тўфонли ва тасодифга боғлиқ бўлган бир ваҳшатгоҳ ҳолида кўради. Ҳам ҳар бири Ҳакийми Роҳиймнинг биттадаи мусаххар маъмури бўлган ҳодисот ва мавжудотни зарарли йиртқичлар қилиб билдиради.
وَالَّذِينَ كَفَرُوۤا اَوْلِيَاۤئُهُمُ الطَّاغُوتُ يُخْرِجُونَهُمْ مِنَ النُّورِ اِلَى الظُّلُمَاتِ
ҳукмнга мазҳар этади.
Агар Илоҳий ҳидоятга зришса, қалбига имон кирса, нафснинг фирьавиияти қирилса, Китобуллоҳни тиигласа. у воқеадаги иккинчи ҳолимга ўхшаяжакдир. У вақт бпрдан коинот кундуз рангини олади. Илоҳий нур ила тўлади. Олам
اَللهُ نوُرُ السَّمٰوَاتِ وَاْلاَرْضِ
Оятини ўқийди. Мозий замониии бир улкан мозор сифатида кўрмайди, балки ҳар бир асрни бир Набийнинг ва ёки Авлиёнинг тахти раёсатида қуллик вазифасини бажо келтирган, ҳаёт вазифаларини битирган мусаффо руҳлардан ташкил топган жамоатларнинг "Аллоҳу Акбар" деб олий мақомларга учишларини ва мустақбал тарафига ўтмоқларини қалб кўзи ила кўради. Сўл тарафига назар ташлаб, тоғлар мисол баъзи барзоҳий ва ухровий инқилоблар орқаларида Жаннат боғларидагй саодат саройларида ташкил этилган бир Раҳмоний зиёфатни ул имон нури ила узоқдан фарқлаб етади. Ва тўфон. вабо, зилзила каби ҳодисаларни зиммасига вазифа юкланган ҳодисалар деб билади. Баҳордаги тўфонни ва ёмғир каби ҳодисаларни суратан қалбга озор бергувчи, маъиан эса, жуда латиф ҳикмагларга сабаб суратида кўради. Ҳатто ўлимни абадий ҳаётнинг муқаддимаси ва қабрни абадий саодатнинг эшиги деб кўради. Яна бошқа жиҳатларини сен ўзинг қиёс айла. Ҳақиқатни шу мисолга татбиқ эт...
Учинчи нуқта. Имон - ҳам нурдир, ҳам қувватдир. Ҳа, ҳақиқий имонга эришган инсон бутун коинотга бас кела олади ва имоннинг қуввати ёрдамида ҳодпсалариинг тазйиқларидан халос бўла олади. "Таваккалту ъаллаллоҳ", дейди, ҳаёт кемасида комил ишонч ила ҳодисаларнинг буюк тоғлар каби тўлқиилари ичида сайр этади. Бутун оғирликларини Қодири Мутлақнинг қудрат қўлига омонат топширади, роҳат ила дунёдан ўтади, барзоҳда истироҳат қилади. Сўнгра абадий саодатга кириш учун жаннат сари уча олади. Йўқса, таваккул қилмаса, бу дунёнинг оғирликлари уни учмоғига эмас, балки асфали софилинга тортади. Демак, имон тавҳидни, тавҳид таслимни, таслим таваккулни, таваккул эса, икки дунё саодатини келтириб чиқаради.
Фақат, янглиш англама. Таваккул сабабларни бутунлай рад қилиш дегани эмасдир, балки уларни қудрат қўлининг пардаси деб билиб, унга риоя этиш, сабабларни ўринлатишни эса, дуои феълийнинг бир тури деб қабул қилиш билан бирга, мусаббаботни ёлғизгина Жаноби Ҳақдан исташ ва натижаларни Ундан деб билиш ва Унга миннатдор бўлиш демакдир.
Таваккул қилган ва қилмаганнинг мисоллари, ушбу ҳикояга ўхшайди:
Бир пайт икки олам белларию бошларига оғир юкларни ортишиб, чипта олиб, катта бир кемага кирдилар. Бири кираркирмас юкини кемага қўйиб, устига ўтириб олиб, атрофни. томоша қила бошлади. Бошқаси аҳмоқ, мағрур бўлганидан юкини ерга қўймади. Унга айтилди: "Оғир юкингни кемага қўйиб, роҳат қил". У деди: "Йўқ, мен қўймасман. Беҳуда иш бўлади. Мен қувватлиман. Молмулкимни белимда ва бошимда муҳофаза этарман". Яна унга айтилди: "Султоннинг бизни ва сизни кўтариб турган шу ишончли кемаси кўпроқ қувватлидир. Янада зиёда, яхшироқ муҳофаза қилади. Акс ҳолда, бошинг айланади, юкинг билан бирга денгизга тушиб кетасан. Ҳам борган сари қувватдан қоласан. Бу букилган белинг, шу ақлсиз бошинг тобора оғирлашган бу юкларга тоқат қилолмайди. Кема йўлбошиси ҳам, агар сени бу ҳолда кўрса, ё телбамикан дея сени қувиб юборади, ё хоиндир, кемамизни иттиҳом этяпти, бизни калака қиляпти, ҳибс этилсин, дея амр қилади. Бунинг устига, ҳаммага масхара бўласан. Чунки диққат аҳлининг назарида, заифликни кўрсатган такаббуринг ила, ожизликни кўрсатган ғуруринг ила, риёни ва зиллатни кўрсатган сунъий ҳаракатинг ила ўзингни халққа кулги қилдинг. Ҳамма сенинг устингдан кулмоқда", дейилганидан сўнг у бечоранинг ақли бошига келди. Юкини ерга қўйди, устига ўтирди. "Оҳ... Аллоҳ сендан рози бўлсин, заҳматдан, ҳибсдан, масхараликдан қутулдим", деди.
Хуллас, эй таваккулсиз инсон! Сен ҳам бу одам каби ақлингни бошингга ол, таваккул қил. Токи коинотнинг тиланчилигидан ва ҳар ҳодисанинг қаршисида титрашдан ва худфурушликдан ва масхараликдан ва ухровий шақоватдан ва дунёвий тазйиқларнинг исканжасидан қутуласан...
Тўртинчи нуқта. Имон инсонни инсон этади. Балки инсонни султон этади. Шундай экан, инсоннинг асл вазифаси имон ва дуодир. Куфр эса инсонни ғоятда ожиз бир жонивор ҳайвон этади.
Бу масаланинг мингларча далиллари орасида фақат ҳайвон ва инсоннинг дунёга келишидаги фарқларнинг ўзи у масала учун очиқ бир далилдир. Ва бир қатъий бурҳондир. Ҳа, инсоният имон ила инсоният бўлганини инсон билан ҳайвоннинг дунёга келишидаги фарқлари кўрсатиб туради. Чунки ҳайвон дунёга келган вақтида худди бошқа бир оламда камолга етгандек, истеъдодига кўра мукаммал бўлиб келади, яъни, юборилади. Ё икки соатда, ё икки кунда ва ёки икки ойда бутун ҳаётий шароитини ва коинот билан бўлган муносабатини ва ҳаётининг қонунларини ўрганади. Малака соҳиби бўлади. Инсоннинг йигирма йилда қозонадиган ҳаётий иқтидорини ва амалий малакасини чумчуқ ё ари каби бир ҳайвон йигирма кунда ўрганади, яъни унга илҳом қилинади. Демак, ҳайвоннинг асл вазифаси ўрганиш. билан камолга етмоқ эмасдир. Ва маърифат қозониб тараққий этмоқ эмасдир ва ожизлигини кўрсатиб мадад истамоқ ё дуо қилмоқ эмасдир. Балки унинг вазифаси истеъдодига кўра таъаммулдир, амрни бажаришдир, феълий убудийятдир.
Инсон эса, дунёга келишидан бошлаб ҳар нарсани ўрганишга муҳтож ва ҳаёт қонунларига нисбатан жоҳил, ҳатто йигирма йилда тамоман ҳаёт шароитини ўрганолмайди. Балки умрининг охирига қадар ўрганишга муҳтож. Ҳам ғоят ожиз ва заиф бир суратда дунёга юборилиб, бирикки йилда фақатгина оёққа тура олади. Фақатгина, ўн беш йилда зарар ва манфаатнинг фарқига етади. Башарий ҳаётнинг ёрдами ила фақатгина манфаатларини жалб эта ва зарарлардан сақлана олади.
Демакки, инсоннинг фитрий вазифаси таълим билан камолга етишдир. Дуо билан убудийятдир. Яъни: "Кимнинг марҳамати би-лан бундай ҳакимона идора қилинмоқдаман? Кимнинг карами билан бундай мушфиқона тарбия қилинмоқдаман? Қандай бир лутф билан бундай нозанинона тўйдирилмоқдаман ва идора қилинмоқдаман?" - шуларни билишдир. Ва мингдан фақат бирига ҳам қўли етиша олмаган хожатлари хусусида Қозиюл Ҳожатга ожизлик ва фақирлик тили ила ёлворишдир. Ва исташ ва дуо қилишдир. Яъни, ожизлик ва фақирликнинг қанотлари ила убудийятнинг энг аъло мақомига учишдир.
Демак, инсон бу оламга илм ва дуо воситаси билан камолга етиш учун келгандир. Моҳият ва дстеъдод эътибори билан ҳар нарса илмга боғлиқдир. Ва бутун ҳақиқий илмларнинг асоси ва маъдани ва нури ва руҳи - Маърифатуллоҳдир. Ва унинг уссул асоси эса - Имони Биллоҳдир.
Ҳам инсон ниҳоясиз ожизлиги ила ниҳоясиз балои мусибатларга маъруз ва ҳадсиз душманларнинг ҳужумига мубтало... Ҳам ниҳоясиз фақирлиги билан бирга ниҳоясиз ҳожатларга гирифтор ва ниҳоясиз истакларга муҳтож бўлганидан асл фитрий вазифаси имондан сўнгра дуодир. Дуо эса -убудийятнинг асосидир.
Шундай бўладики, бир кичкинтой бола қўли етиша олмаган мақсадини, орзуини қўлга киритмоқ учун ё йиғлар, ё истар. Яъни ё феълий, ё қолий ожизлик лисони ила бир дуо қилади. Мақсудига муваффақ бўлади. ШунингДек, инсон ҳам бутун зиҳаёт олами ичра нозик, нозанин, ноздор бир кичкинтой бола ҳукмидадир. Роҳманур Роҳиймнинг даргоҳида ё заифлик ва ожизлиги ила йиғламоқ ва ёки фақирлиги ва эҳтиёжи ила дуо қилмоқ керакдир. Токи мақсадлари унга мусаххар бўлишининг шукрини адо этсин. Иўқса, бир пашшадан доду фарёд этган аҳмоқ ва бебош бир бола каби: "Мен бўйсундирилиши мумкин бўлмаган ва минг даража ундан қувватли бўлган ажиб нарсаларни қувватим билан бўйсундиряпман, фикр ва тадбирим ила ўзимга итоат эттиряпман", деб куфрони неъматга юз тутиш инсониятнинг асл фитратига зид бўлиши билан бирга уни шиддатли бир азобга ҳам дучор этади.
§ Бешинчи нуқта. Имон дуони бир қатъий васила қилиб иқтизо этгани ва инсон фитрати дуо қилишликни қаттиқ истагани каби Жаноби Ҳақ ҳам: "Дуоингиз бўлмаса, нима аҳамиятингиз бор?" деган маънода
قُلْ مَا يَعْبَؤُا بِكُمْ رَبِّى لَوْلاَ دُعَاۤؤُكُمْ
деб фармон этмоқда, ҳам
اُدْعُونِىۤ اَسْتَجِبْ لَكُم ْ
дея амр қилмоқда.
Агар десанг: "Кўп маротаба дуо қилмоқдамиз, қабул бўлмаётир. Ҳолбуки, Оят барча учундир. Ҳар дуога жавоб бор".
Ал-жавоб: Жавоб бериш бошқа, қабул этиш бошқадир. Ҳар дуо учун жавоб бериш бор, лекин қабул этиш ва айни матлубни *бериш Жаноби Ҳақнинг ҳикматига тобеъдир. Масалан: хаста бир бола ҳакимни чақириб, дейди:
- Эй ҳаким! Менга боқ! Ҳаким:
- Лаббайк, - дейди. - Нима истайсан, жавоб бер.
Бола: - Менга бу дорини бер, - дейди.
Ҳаким эса, ё худди истаганини беради, ёхуд унинг маслаҳатига биноан ундан ҳам яхшироғини беради. Ёки хасталигига зарар эканини билса, ҳеч бермайди.
Хуллас, Жаноби Ҳақ - Ҳакийми Мутлақ, доим ҳозиру нозир бўлгани учун абднинг дуосига жавоб беради. Ваҳшат ва кимсасизлик даҳшатини ўзининг борлиги ила ва жавоби ила дўстликка айлантиради. Аммо инсоннинг ҳавопараст ва ҳаваскорона таҳаккуми билан эмас, балки ҳикмати Раббонийянинг иқтизоси билан ё матлубини, ёки янада аълосини беради; ва ёки ҳеч бермайди.
Ҳам дуо бир убудийятдир. Убудийятнинг маҳсули эса Охиратга тааллуқлидир. Дунёвий мақсадлар - у хилдаги дуо ва ибодатнинг вақтларидир. Лекин дунёвий мақсадлар асосий ғоялари эмасдир. Масалан, ёмғир намози ва дуоси бир ибодатдир. Ёмғирсизлик - у ибодат вақтидир. Йўқса, у ибадат ва у дуо бир ёмғирни келтириш учун эмасдир. Агар ёлғиз у ният учун бўлса, у дуо билан у ибодат холис бўлмаганидан қабул этилмоққа лойиқ бўлмас. Худди қуёшнинг ботиши шом намозининг вақти бўлгани каби, қуёш ва ойнинг тутилишлари ҳам кусуф ва хусуф намозлари деб аталган икки махсус ибодатнинг вақтларидир. Яъни, кеча ва кундузнинг нуроний оятларининг пардаланиши бир Илоҳий азаматнинг эълон этилмоғига сабаб бўлганидан Жаноби Ҳақ қулларини ўша вақтда ибодатнинг бир навъига даъват этади. Лекин у намоз тутилган ой ва қуёшнинг очилиши учун эмасдир, чунки бусиз ҳам уларнинг очилиши ва қай вақтгача давом этиши ҳар бир мунажжам ҳисоб - китобидан аёндир.
Худди шунинг каби, ёмғирсизлик ҳам ёмғир намозининг вақтидир. Ва балои мусибатларнинг истилоси ва зарарли нарсаларнинг мусаллат бўлмоғи баъзи дуоларнинг махсус вақтларидирки, инсон у вақтларда ожизлигини англайди, дуо ила, ниёз ила Қодийри Мутлақнинг даргоҳига илтижо этади. Агар дуо кўп маротаба қилингани ҳолДа балои мусибатлар даф қилинмаса, "Дуо қабул бўлмади", дейилмаслиги керак. Агар Жаноби Ҳақ фазли ва карами билан балони орамиздан кетказса, нурун ъала нур; у вақтда дуонинг вақти битади - қазо бўлади.
Демак, дуо убудиятнинг бир сиридир, Убудийят эса, холисан ливажҳиллоҳ бўлмоғи лозим. Ожизлигини изҳор этиб, дуо ила фақатгина Унга илтижо этиш, Рубубийятига аралашмаслик, чора-тадбирни Унга ҳавола қилиш, ҳикматига эътимод этиш, раҳматига туҳмат қилмаслик лозим.
Ҳа, чиндан ҳам ояти баййинотнинг баёни ила собит бўлган бутун мавжудот ҳар бири биттадан махсус тасбиҳ ва биттадан хусусий ибодат, биттадан хос сажда этганлари каби, бутун коинотдан Даргоҳи Илоҳийяга кетадиган нарса - дуодир. Ул дуо бутун набобот ва ҳайвонот ҳар бири истеъдод лисони ила Файёзи Мутлақдан бир сурат талаб этиб ва исмларининг инкишофига мазҳар бўлмоқни истаб қилаётган дуолари каби, ё истеъдрд лисони билан бўлади ва ёки фитрий эҳтиёжларининг лисони билан бўлади (бутун зиҳаётнинг иқтидори доҳилида бўлмаган зарурий ҳожати учун қиладиган дуоларидирки, улар ҳар бири у фитрий эҳтиёж лисони билан Жавводи Мутлақдан ҳастларининг давом этмоғи учун бир навъ ризқ ҳукмида бўлган баъзи матлубларни истайдилар). Ва ёки ночорлик лисони билан қилинган бир дуодирки, (ночор қолган ҳар бир зируҳ, қатъий бир илтижо ила дуо этади, бир ноаниқ ҳомийсига илтижо қилади, балки Робби Роҳиймига юзланади). Бу уч турдаги дуо, бир монеълик бўлмаса, доимо мақбулдир.
Тўртинчи турдаги бир дуо бордирки, энг машҳуридир, яъни, бу бизнинг дуоимиздир. Бу ҳам икки қисмдир. Бири - феълий ва ҳолий бўлса, иккинчиси - қалбий ва қолийдир.
Масалан, сабабларни ўринлатиш - бир феълий дуодир, сабабларнинг йиғиндиси натижаларни яратиш учун эмас, балки у натижаларни лисони ҳоли ила Жаноби Ҳақдан исташ учун бир розилик вазиятини олишдир. Ҳатто ер ҳайдаш - раҳмат хазинасининг эшигини қоқишдир. Бу навъдаги феълий дуо Жавводи Мутлақнинг исм ва унвонига мутаважжиҳ бўлганидан, қабул этилишга ноил бўлмоғи, албатта, янада зиёдадир.
Иккинчи қисм - лисон ила, қалб ила дуо этишдир. Қўли етиша олмаган айрим матлубларни исташдир. Бунинг энг муҳим жиҳати, энг гўзал ғояси, энг тотли меваси шудирки, дуо қилган одам унинг қалб хотираларини эшитадиган, ҳар нарсага қурби етадиган, ҳар бир орзусини рўёбга чиқара оладиган, ожизлигига марҳамат қиладиган, фақирлигига мадад этадиган бир Зот борлигини англайди.
Хуллас, эй ожиз инсон ва эй фақир башар! Дуо каби раҳмат хазинасининг калити ва туганмас бир қувватнинг мадори бўлган бир василани қўлдан чиқарма. Унга ёпиш, инсониятнинг аълои ъиллийинига чиқ. Бир султон каби бутун коинотнинг дуоларини ўз дуоинг ичига ол. Бир абди куллий ва бир вакили умумий каби
اِيَّاكَ نَسْتَعِينُ
деб айт. Коинотнинг гузал бир тақвими бўл!
Иккинчи баҳс
Ушбу баҳс инсоннинг соадати ва бахтсизлигига сабаб бўлган "Беш Ҳикмат"дан иборатдир.
Инсон, мавжудотлар ичра энг аълоси қилиб яратилгани ва унга ғоятда кўп истеъдод берилгани учун асфали софилиндан то аълои ъиллиййинга, фаршдан то аршга, заррадан то шамсга қадар тизилган мақомларга, мартабаларга, даражаларга, даракаларга чиқиб ва тушиб кета оладиган бир имтиҳон майдонига отилган, ниҳоясиз тубанлик ва юксаклик сари кетувчи икки йўл унинг олдида очилиб, бир қудрат мўъжизаси ва хилқат натижаси ва санъат ажойиботи қилиниб бу дунёга юборилгандир. Энди инсонниш бу даҳшатли тараққиёти ва инқирозининг сирини "Беш Ҳикмат" ичида баён этамиз.
t Биринчи Ҳикмат. Инсон коинотнинг аксар жиҳатларига муҳтож ва алоқадордир. Эҳтиёжлари оламнинг ҳар тарафига тарқалган, орзулари абадга қадар узайган. Бир чечакни истагани каби улкан бир баҳорни ҳам истайди. Бир боғчани орзу этгани каби, абадий Жаннатни ҳам орзу этади. Бир дўстини кўрмоққа муштоқ бўлгани каби, Жамийли Зулжалолни ҳам кўрмоққа муштоқдир. Бошқа бир манзилда яшайдиган бир суйганини зиёрат этмоқ учун у манзилнинг эшигини очишга муҳтож бўлгани каби, барзоҳга кўчиб кетган юздан тўқсон тўққиз аҳбобини зиёрат этиш абадий фироқдан халос бўлиш учун бу улкан дунёнинг эшигини беркитадиган ва бир ажойиб маҳшар бўлмиш охират эшигини очадйган, дунёнц кўтариб ташлаб, унинг ўрнига Охиратни қурадиган ва қўядиган Қодирий Мутлақнинг даргоҳига илтижо этишга муҳтождир. Хуллас, шу вазиятда инсонга ҳақиқий маъбудликка лойиқ Зот керак бўлади ва бундай Зот ҳар нарсанинг тизгини қўлида, ҳар нарсанинг хазинаси ўз ҳузурида, ҳар нарсанинг ёнида нозир, ҳар маконда ҳозир, макондан муназзаҳ, ожизликдан мубарро, қусурдан муқаддас, нуқсондан муалло ёлғиз бир зот - Қодийри Зулжалол, бир Роҳийми Зулжамол, бир Ҳакийми Зулкамолдир. Чунки, инсоннинг, ниҳоясиз бир қудрат ва муҳит ва илм соҳибигина бажо келтириши мумкин, холос. Бас, шундай экан, маъбудийятга лойиқ бўлган Зот ёлғиз Удир.
Хуллас, эй инсон! Агар ёлғиз Унга қул бўлсанг, бутун махлуқотнинг устида бир мавқе қозонасан. Агар Унга қулликдан бош тортсанг, ожиз махлуқотга залил бир қул бўласан. Агар ўзлигингга ва иқтидорингга ишониб, таваккул ва дуони ташлаб, такаббур ва даъвога юз тутсанг, у вақт яхшилик ва ижод жиҳатида ари ва чумолидан ҳам паст, ўргимчак ва пашшадан ҳам заиф бир ҳолатга тушасан. Ёмонлик ва тахриб жиҳатида тоғдан ҳам оғир, вабодан ҳам зарарли бўласан.
Ҳа, эй инсон! Сенда икки жиҳат бор:
Бири - ижод ва вужуд ва хайр ва мусбат ва феъл жиҳатидир.
Бошқаси - тахриб, адам, шарр, нафиъ инфиъол жиҳатидир.
Биринчи жиҳат туфайли аридан, чумчуқдан ҳам паст, пашшадан, ўргимчакдан ҳам заифсан.
Иккинчи жиҳат туфайли тоғ, ер, кўклардан ўзасан. Улар кўтаришдан оғринган ва ожизлик қилган юкларини кўтарасан, уларга қараганда кенг ва буюк бир ўрин оласан. Чунки сен яхшилик ва ижод қилган вақтинг ёлғизгина вусъатнинг нисбатида қўлинг етадиган даражада, қувватинг етишадиган мартабада яхшилик ва ижод эта оласан. Агар ёмонлик ва тахриб қилсанг, у вақтда ёмонлигинг тажовуз бўлади ва тахрибинг ёйилади. Масалан: куфр-бир ёмонликдир, бир тахрибдир, бир ғайри тасдиқдир. Аммо у бир ёмонлик бутун коинотнинг таҳқирини ва бутун Илоҳий Исмларнинг ҳақоратини, бутун инсониятнинг разолатини ўз ичига олади. Чунки бу мавжудотнинг олий бир мақоми, аҳамиятли бир вазифаси бордир. Зеро, улар мактуботи Раббонийя ва ойнаи Субҳонийя ва маъмурийни Илоҳийялардир. Куфр эса, уларни оинаидорлик ва вазифадорлик ва маънодорлик мақомидан тушириб, абасийят ва тасодифнинг тезда бузилиб ўзгарадиган фоний моддаларга ва аҳамиятсизлик, қийматсизлик, йўқлик мартабасига туширгани каби, бутун коинотда ва мавжудотнинг ойналарида нақшлари ва жилвалари ва жамоллари кўрилган Илоҳий Исмларни инкор қилиш билан ҳақоратлайди. Ва инсонлик деб аталган бутун Илоҳий, Қудсий Исмларнинг жилваларини гўзал равишда эълон этган бир ҳикмат манзумасининг қасидаси ва бир боқий шажаранинг жиҳозларини ичида жамлаган данак(уруғ) мисол ошкора мўъжизаси ва энг буюк омонатни ўз аҳдига олган; ер, кўк, тоғлардан устун келган ва малакларга қарши юксаклик қозонган ер юзидаги халифалик мартабасининг соҳибини энг залил, бир фоний ҳайвондан ҳам янада залил, янада заиф, янада ожиз, янада фақир бир даражага отади. Ва маъносиз, аралаш-қуралаш, тезда бузиладиган оддий бир лавҳа даражасига туширади.
Ал-ҳосил: Нафси аммора бузғгунчилик ва ёмонлик маъносида ҳисобсиз жиноятларни келтириб чиқаради. Лекин агар инсон худбинликни ташласа, хайрни ва вужудни Илоҳий тавфиқдан истаса, ёмонликдан, бузғгунчиликдан ва нафсга эътимод қилишдан воз кечса, истиғфор айтадиган тўлиқ абд бўлса, у вақт
يُبَدِّلُ اللهُ سَيِّاٰتِهِمْ حَسَنَاتٍ
нинг сирига етади. Ундаги ниҳоясиз бўлган ёмонлик қобилияти ниҳоясиз яхшилик қобилиятига айланади. "Мавжудотларнинг энг аълоси" қийматини олади, аълои ъиллиййинга чиқади.
Хуллас, эй ғофил инсон! Жаноби Ҳақнинг фазлига ва карамига боқ: ганоҳларни бир бўлса минг ёзиш, савобларни бир ёзиш ва ёки ҳеч ёзмаслик адолат бўлгани ҳолда бир гуноҳни бир ёзади, бир савобни ўн, баъзан етмиш, баъзан етти юз, баъзан етти минг ёзади. Ҳам бу ҳикматдан англаки, у мудҳиш Жаҳаннамга кириш - амалнинг жазсюидир. Одилликнинг ўзгинасидир. Аммо Жаннатга кириш - фақат фазлдир.
t Иккинчи ҳикмат. Инсонда икки жиҳат бор:
Бири аноният нуқтаи назаридан дунёвий ҳаётга қарашлидир.
Иккинчиси Убудийят нуқтаи назаридан абадий ҳаёгга қарайди.
Биринчи важҳ эътиборидан қаралса, инсон шундай бир бечора махлуқдирки, сармояси ғоят чекланган, яъни, ихтиёр нуқтаи назаридан қаралганда, бир соч толаси каби жуда кичик бир жузъи ихтиёрий, иқтидор нуқтаи назаридан қаралганда, заиф бир касб, ҳаёт нуқтаи назаридан қаралганда, дарҳол сўнувчи бир шуъла ва умр нуқтаи назаридан қаралганда, зудлик-ла ўтгувчи қисқа муддат ва мавжудийят ҳолати нуқтаи назаридан қаралганда, тезда чиригувчи бир жисмдир. Шу ҳоли ила баробар коинотнинг табақаларига ёйилган ҳадсиз навъларнинг, ҳисобсиз фардларидан ҳам нозик, заиф бир фард сифатида билинмоқда.
Иккинчи важҳ эътибори ила ва, хусусан, убудийят қаршисида бўлган ожиз ва фақирлиги жиҳатидан ғоят буюк ўрни бордир. Ғоят катта бир аҳамияти топилмоқда, чунки Фотирий Ҳакийм инсоннинг маънавий моҳиятига ниҳоясиз азим бир ожизлик ва ҳадсиз жасим бир фақирликни жойлаштиргандир. Токи ул инсон қудрати чексиз бир Қодирий Роҳийм ва бойлиги ниҳоясиз бир Ғаниййи Карийм бўлган бир Зотнинг ҳадсиз тажаллийларини ўзида жамлаган кенг бир ойна бўлсин.
Ҳа, инсон шундай бир уруғга ўхшайдики, у уруғга токи у тупроқ остида ишлаб, тор оламдан чиқиб, кенг бўлган ҳаво оламига кириб, истеъДод лисони ила Холиқидан бир дарахт бўлмоғини сўраб, ўзига лойиқ бир камол топиши учун қудратдан маънавий ва аҳамиятли жиҳозот ва қадардан нозик ва қийматли дастур берилгандир. Агар у уруғ унга берилган маънавий жиҳозотни суий мизожи туфайли тупроқ остида баъзи зарарли моддаларни ўзига жалб этишга сарфласа, у тор жойда қисқа бир замонда бекордан бекорга бижгиб, чириб кетажакдир. Агар у уруғ ул маънавий жиҳозотини
فَالِقُ الْحُبِّ وَالنَّوٰى
нинг яратувчи амрига бўйинсуниб, гўзал равишда имтеъмол этса, тор оламдан улкан бир мевали дарахт бўлиб етишиш билан бирга, унинг кичкинагина жузъий ҳақиқати ва маънавий руҳи буюк бир куллий ҳақиқат суратини ҳам олажакдир.
Худди шу каби, инсоннинг моҳиятига қудратдан аҳамиятли жиҳозот ва қадардан қийматли дастурлар омонат қилиб қолдирилган. Агар инсон бу тор Ер оламидаги дунёвий ҳаётнинг тупроғи остида у маънавий жиҳозотини нафснинг ҳавасларига сарф этса, айниган уруғ каби бир жузъий лаззат учун қисқа бир умрда, тор бир ерда ва диққинафас бир ҳолда чириб, бижғиб, унинг бадбахт руҳига маънавий масъулият юкланадиган бу дунёдан кўчиб келажакдир.
Агар бу истеъдод уруғини Исломийятнинг суви ила, имоннинг зиёси ила, убудийят тупроғи остида тарбия қилмоқ ила Қуръон амрларига тобеъ бўлиб, маънавий жиҳозотини ҳақиқий ғояларига айлантирса, албатта, Мисол ва Барзоҳ оламида шох ва навда берадиган, Охират ва Жаннат оламида ҳадсиз камолат ва неъматларга сабаб бўладиган бир боқий шажаранинг ва бир доимий ҳақиқатнинг жиҳозотини жамлайдиган қийматли бир уруғ ва равнақдор бир ускуна ва бу коинот шажарасининг муборак ва мунаввар бир меваси бўлажакдир.
Ҳа, ҳақиқий тараққий Инсонга берилган қалб, сир, руҳ, ақл, ҳатто хаёл ва бошқа ҳис-туйғу қувватларини абадий ҳаётга йўналтириш билан бирга, ҳар бири ўзига лойиқ хусусий бир убудийят вазифаси ила машгул бўлмоқликдадир. Йўқса, аҳли залолат тараққий деб ўйлаган дунёвий ҳаётларнинг бутун икир-чикирларига кириш ва завқларининг ҳар турини, ҳатто энг тубанини топиш учун бутун латофатини, қалб ва ақлини нафси амморага тобеъ этиб, ёрдамчи қилиб берса, у тараққий эмас, пастликка қулашдир. Бу ҳақиқатни бир ҳаёлий воқеада шундай бир тамсилда кўрдим:
Мен катта бир шаҳарга кириб келяпман. Қарасам, у шаҳарда улкан саройлар бор. Баъзи саройларнинг эшигига назар ташлайман, ғоят шонли порлоқ бир томошагоҳ саҳнаси каби диққат назарини жалб этади. Ҳар кимни томоша қилдирадиган бир жозибадорлик бор уларда. Диққат қилсам, у саройнинг хўжайини остонага келиб ит билан ўйнаяпти. Ва итнинг ўйнамоғига ёрдамлашмоқда. Аёллар бегона ёшлар билан тотли суҳбатлар қилмоқдалар. Бўйи етган қизлар ҳам болаларнинг ўйинини тартибга солиб турибдилар. Дарвозабон уларга қўмондонлик қилаётгандек, бир сунъий ҳолатда турибди. Шунда англадимки, бу улкан саройнинг ичкариси бўм-бўш, ҳамма нозик вазифалар ишсиз қолган. Ахлоқлари суқут этгандирки, остонада бундай суратни олганлар.
Сўнгра кетдим. Яна бир катта саройга дуч келдим. Кўрдимки, ташқарида узанган вафодор бир ит ва қўпол, дагал ва сокин бир дарвозабон бор. Сўник бир вазият ҳукмрон. Қизиқишим уйғонди. Нима учун у ундай, бу эса бундай! Ичкарига кирдим. Боқдимки, ичкариси жуда шонлик. Қават-қават хоналар устида сарой аҳли айри-айри нозик вазифалар ила машғулдирлар. Биринчи қават хоналаридаги одамлар саройнинг идорасига, тадбирига қараяптилар. Уст қаватдаги хонада қизлар, болалар дарс ўқияптилар. Яна устида аёллар ғоят латиф санъатлар, гўзал нақш ишлари билан машгул. Энг юқорида эса, хўжайин билан подшоҳ ўзаро маълумотлар алмаштириб, халқнинг истироҳатини таъминлаш учун ўзига хос ва улкан вазифалар билан банд эканини кўрдим. Мен уларга кўринмаганим учун "тақиқ" демадилар, бемалол кеза олдим.
Сўнгра чиқдим. Боқдим: у шаҳарнйнг ҳар тарафида бу икки саройга ўхшаш саройлар бор эди. Сўрдим. Дедилар: "Ташқариси шонлик, ичкариси бўш бўлган у саройлар кофирларнинг арбобларига ва залолат аҳлларига қарашлидир. Бошқалари эса номусли мусулмонларнинг раҳнамолариникидир". Сўнгра бир бурчакда бир саройга дуч келдим. Устида "Саид" исмини кўрдим. Қизиқишим уйғонди. Яна диққат қилдим. Устида суратимни кўраётгандек бўлдим. Камоли таажжубимдан бақириб юбордим, ақлим бошимга келди. Ўзимни билдим.
Хуллас, бу хаёлий воқеани сенга таъбир этайин. Аллоҳ хайрли қилсин.
У шаҳар - башариятнинг ижтимоий ҳаётидир. Ва инсониятнинг маданият шаҳридир. У саройларнинг ҳар бири - бир инсондир. Ул сарой аҳли эса - инсондаги кўз, қулоқ, қалб, сир, руҳ, ақл каби сезимлар ва нафс, ҳаво, қувваи шаҳавийя ва қувваи ғазабийя каби нарсалардир. Ҳар бир инсонда ҳар бир сезимнинг айри-айри убудийят вазифаси, айри-айри лаззатлари, аламлари бор, Нафс ва ҳаво, қувваи шаҳавийя ва газа-бийя бир дарюзабон ва ит ҳукмидадирлар.
Хуллас, у юксак туйғуларни нафс ва ҳавога бўйинсундириш ва асл вазифаларини унуттириш, албатта, маҳв бўлишдир, тараққий эмасдир. Бошқа жиҳатларни сен таъбир қила олишинг мумкин.
t Учинчи Ҳикмат. Инсон феъл ва амал жиҳатидан ва моддий саъй эътибори билан бир ҳайвондир, ожиз бир махлуқдир. Унинг у жиҳатдаги тасарруфот ва мулкдорлик доираси шу қадар тордики, қўлини узатса, унга етиша олади. Х,атто ўз тизгинини инсоннинг қўлига бериб қўйган уй ҳайвонлари ҳам инсоннинг заиф ва ожиз ва танбаллигидан унчамунча ҳисса олгандирларки, ёввойи турдошларига қиёс қилинса, турларида ораларида катта фарқ кўринади. Масалан, уй ҳайвонлари бўлган эчки ва ҳўкиз билан ёввойи эчки ва ҳўкиз орасидаги фарқ каби.
Лекин у инсон инфиъол ва қабул ва дуо ва савол жиҳатидан бу дунё карвонсаройида азиз бир йўлчидир. Ва ниҳоясиз раҳмат хазиналарини унга очган шундай бир Кариймнинг меҳмони бўлгандир. Ва унга ҳадсиз, мислсиз гўзал маснуотини ва хизматкорларини мусаххар қилган. Ва ул меҳмоннинг таназзуҳи ва томошаси ва фойдаланиши учун шундай катта бир ажиб жойни муҳайё этгандирки, у жойнинг нисфи қутри, яъни, марказдан муҳит чизигига қадар ораси кўзнинг кесган миқдори, балки хаёлнинг етган еригача кенг ва узоқдир.
Хуллас, агар инсон ўзлигига берилиб, дунёвий ҳаётни хаёлнинг ғояси қилиб, маишат дардида баъзи муваққат лаззатлар билан машгул бўлса, ғоят тор бир жойда бўғилиб кетади. Унга берилган бутун жиҳозлар ва қуроллар ва сезимлар ундан шикоят этиб, ҳашир кунида унга қарши шоҳидлик билдиражакдирлар. Ва даъвогар бўлажакдирлар. Агар ул инсон ўзини меҳмон деб билса, мезбони бўлган Зоти Кариймнинг изни доирасида умр сармоясини сарф этса, шундайин кенг бир жойда узоқ бир абадий хаёт учуп гўзал равишда ҳаракат қилади на танаффус олиб, истироҳат этади. Сўнгра аълои ъиллийинга қадар кета олади. Ҳамда бу инсонга берилган бутун жиҳозлар ва қуроллар ундан мамнун бўлиб, Охиратда унинг фойдасига шоҳидлик билдирадилар.
Ҳа, Инсонга барча ажиб -жиҳозлар бу аҳамиятсиз дунёвий ҳаёт учун эмас, балки жуда ҳам аҳамиятли бўлган боқий ҳаёт учун берилгандир. Чунки инсонни ҳайвонга нисбат қилсак, кўрамизки, Инсон жиҳозлар ва нарсалар борасида жуда бойдир. Ҳайвондагидан юз даража ҳам янада зиёддир. Дунёвий ҳаёт лаззатини тотиш ва ҳайвоний ҳаёт кечириши борасида эса юз даража пастга қулайди. Чунки ҳар кўрган лаззатида мингларча алам изи бордир. Утмиш замоннинг аламлари ва келажак замоннинг қўрқувлари ва ҳар бир лаззатнинг завол бўлиб кстиши алами унинг завқларини бузади ва лаззатида бир из қолдиради. Лекин ҳайвон бундай эмас. Аламсиз бир лаззат олади. Ғам-ғуссасиз На ўшиш замоннинг аламлари уни инжитади, на келажак замоннинг қўрқувлари уни ҳуркитади. Роҳат ила яшайди, ётади, Холиқига шукр қилади.
Демак, Аҳсани Тақвим суратида яратилган инсон бутун фикри ила дунёвий ҳаётга шўнгиса, ўзи ақли ҳайвондан юз даража юксак бўлгани ҳолда, чумчуқдек бир ҳайвондан ҳам юз даража пастга тушади. Бошқа бир жойда бир мисол билан бу ҳақиқатни баён этган эдим. Муносабат келди, яна у мисолни такрор этаман. Яъни:
Бир одам бир хизматкорига ўн олтин бериб, "Махсус бир газмолдан бир дона кўйлак тиктир", дея амр этади. Йккинчи хизматкорига минг олтин бериб, баъзи нарсалар ёзилган бир қибланомани унинг яўнтагига солиб қўяди. Аввалги хизматкор ўн олтин билан аъло газмолдан мукаммал бир кўйлак олади. Иккинчи хизматкор телбалик қилиб, аввалги хизматкорга қараб, чўнтагига солиб қўйилган ҳисоб қибланомасини ўқимасдан, бир дўкончига минг олтин бериб, бир дона кўйлак истади, инсофсиз дўкончи ҳам газмолнинг энг чириганидан бир дона кўйлак берди. У бадбахт хизматкор хўжайинининг ҳузурига келди. Ва қаттиқ бир танбеҳ эшитдй: Ва даҳшатли бир азоб чекди.
Хуллас, озгина оиги бор одам ҳам англарки, иккинчи хизматкорга берилган минг олтин бир дона кўйлак олиш учун эмас, балки муҳим бир тижорат учун эди.
Шунингдек, инсондаги маънавий жиҳозлар ва инсоний сезимлар ҳайвонга нисбатан юз даража кенг тарқалган. Масалан, гузалликнинг барча мартабаларини фарқлаб етадиган кўзи ва таомларнинг бутун турли-туман махсус завқларини ажратиб оладиган лисоний зоиқоси ва ҳақиқатнинг бутун нозик нуқталарига сўзи ўтадиган ақли ва камолотнинг бутун навъларига муштоқ бўлган қалби ва боп!қа шу каби жиҳозлари, қуроллари қаёқда-ю, ҳайвоннинг жуда оддий, фақатгина бирикки маротаба инкишоф этган қуроллари қаёқда?! Фарқи шуки, ҳайвон ўзига хос бир амалда, фақатгина бир махсус жиҳоз унда зиёда инкишоф этади. Аммо у инкишоф хусусийдир.
Инсоннинг жиҳозот жиҳатидан бойлиги ушбу сирдандир:
Ақл ва фикр сабабидан инсоннинг ҳислари, туйғулари ортиқ даражада инкишоф ва инбисот пайдо қилган. Ва эҳтиёжларининг кўплиги боисидан унда жуда кўп ва турли-туман ҳиссиёт пайдо бўлган. Ва бу ҳиссиётлари кўп ранг-баранглашган. Ва фитратнинг кўп нарсаларга алоқадорлиги сабабидан жуда кўп мақсадларга қаратилган орзуларга сабаб бўлган. Ва жуда кўп фитрий вазифалари борлиги боисидан қуроллари ва жиҳозоти зиёда инбисот пайдо қилган. Ва ибодатнинг бутун навъларига истеъдодли бир фитратда яратилгани учун унга бутун камолотнинг уруғларини ичида жамлаган бир истеъдод берилган. Хуллас, бу даража бой жиҳозот ва кўп сармоя, албатта, аҳамиятсиз, муваққат бу дунёвий ҳаётнинг таҳсили учун берилмаган. Балки шундай инсоннинг асл вазифаси - ниҳоясиз мақсадларга қаратилган ишларни бажариб, ожизлик ва фақирлигини ва қусурини убудийят суратр!да эълон этиш ва куллий назари ила мавжудотнинг тасбиҳотини кўриб, шоҳидлик билдириш ва неъматлар ичра Раҳмоний мададни кўриб, шукр этиш ва маснуот ва Раббоний қудратнинг мўъжизаларини томоша қилароқ ибрат назари билан тафаккур этишдир.
Эй дунёпараст ва дунёвий ҳаётга ошиқ ва Аҳсани тақвим сиридан ғофил қолган Инсон! Бу дунсвий ҳаётнинг ҳақиқатини аввалги Саид бир хаёлий воқеада кўрмиш. Уни ҳозирги Саидга айлантирган бу тамсилий воқеани тингла.
Кўрдимки, мен бир йўлчиман. Узоқ бир йўлга кетмоқдаман. Яъни юборилмоқдаман. Хўжайиним 'бўлган зот мен учун ажратган олтмиш олтиндан тадрижан бир миқдор пул берган эди. Мен ҳам сарфлаб, жуда кайфу сафоли бўлган бир карвонсаройга келдим. У карвонсаройда бир кечанинг ичида ўн олтинни қимор-симорга, кайфу сафога ва шуҳрат йўлига сарфладим. Эрталабгача қўлимда ҳеч қандай пул қолмади. Бир тижорат қилолмадим. Борадиган жойим учун ҳам бир мол ололмадим. У пулдан менга фақат аламлар, гуноҳлар қолди ва у кайфу сафолардан яра-чақалар, ғам-ғуссалар келди. Мен шундай ҳазин ҳолда эканман, бйрдан у ерда бир одам пайдо бўлди. Менга деди:
- Ҳамма сармоянгни зое кетказдинг, шапалоқ ейдиган бўлдинг. Борадиган жойингга ҳам хонавайрон бўлган ҳолда, қўлинг бўш кетажаксан. Аммо ақлинг бўлса, тавба эшиги очиқдир. Бундан кейин сенга бериладиган ўн беш олтиндан ҳар вақт қўлингга кирган сари ярмисини эҳтиётан асраб қўй. Яъни, борадиган жойингда сенга лозим бўладиган баъзи нарсаларни ол. Қарасам, нафсим рози бўлмаётир.
- Учдан бирини, - деди.
Бунга ҳам нафсим кўнмади. Сўнгра:
- Тўртдан бирини асра бўлмаса, - деди.
Қарасам, нафсим ўзи мубтало бўлган одатини тарк этмаяпти. У одам қаҳр билан мендан юз ўгириб кетди.
Бирдан бу ҳол ўзгарди. Боқдимки, мен тунел ичра пастга қулаб тушардек суръат билан кетаётган бир поезднинг ичидаман. Хавотирга тушдим. Аммо, начораки, ҳеч бир тарафга қочиб бўлмас. Гаройиб тарзда у поезднинг икки тарафида жуда жозибадор чечаклар, лазиз мевалар кўринмоқда эди. Мен ҳам эси паст кишиларга ўхшаб, уларга қўлимни узатдим. У чечакларни узиш, у меваларни олиш учун ҳаракат қилдим. Лекин у чечаклар ва мевалар тиканли эди; қўлимга ботди, қонатди. Улар поезд юрган сари ортда қоларкан, қўлимни тилка-пора қилар, менга жуда қимматга тушар эдилар. Шу пайт поезднинг бир хизматчиси деди:
- Беш тийин бер, сенга у чечак ва мевалардан истаганингча олиб бераман. Акс ҳолда, беш тийин ўрнига қўлингнинг тилиниши оқибатида юз тийинга зарар қиласан. Унинг устига, жазоси бор. Изнсиз узолмайсан.
Сиқилганимдан, қачон тунел битаркан, дея бирдан бошимни чиқариб, олдинга қарадим. Кўрсам, тунел эшиги ўрнига жуда кўп туйнуклар кўринмоқда. Рўпарамда бир туйнук кўрдим. Икки тарафига икки мозор тоши тикилмиш. Қизиқувчанлик ила диққат қилдим. У мозор тошида катта ҳарфлар билан "Саид" исми ёзилганини кўрдим. Таассуф ва ҳайратимдан "Эй, воҳ" деб юбордим. Бирдан у карвонсарой эшигида менга насиҳат этган зотнинг овозини эшитдим. Деди:
- Ақлинг бошингга келдими? Дедим:
- Ҳа, келди, лекин қувватим қолмади, чорасизман.
Деди:
- Тавба қил, таваккул қил.
Дедим:
-Тавба қилдим, таваккул қилдим.
Ўзимга келдим... Аввалги Саид йўқ бўлмиш. Ҳозирги Саид ҳолида ўзимни кўрдим.
Мана шундай. Бу хаёлий воқеани Аллоҳ хайрли қилсин. Мен бирикки қисмини таъбир этай. Бошқа жиҳатларни эса сен ўзинг таъбир қил.
Ул сафар - Руҳлар оламидан, раҳми модардан, ёшликдан, кексаликдан, қабрдан, барзоҳдан, ҳаширдан, кўприкдан ўтиб абадул-обод тарафига борадиган бир сафардир.
Ул олтмиш олтин эса - олтмиш йиллик умрдирки, бу воқеани кўрган вақтимда ўзимни қирқ беш ёш дея тахмин қилган эдим. (Яна ўн беш йил яшашимга) Ҳужжатим йўғ-у, лекин Қуръони Ҳакиймнинг холис бир талабаси ортиб қолган ўша ўн беш олтиндан ярмисини Охиратга сарфлашга мени иршод этди.
Ул карвонсарой мен учун Истанбул эмиш.
Ул поезд - замондир. Ҳар бир йили бир вагондир.
Ул тунел - дунёвий ҳаётдир.
Ул тиканли чечаклар ва мевалар эса - ношаръий лаззатлардир. Ва ҳаром этилган нафсоний ўйинкулгилардирки, одам улар билан машгул бўларкан, булар бир кун тугайди, деган тасаввурдан пайдо бўлган алам, қалбни қонатади. Айрилиги билан парчалайди. Жазони ҳам чектиради. Поезд хизматчиси: "Беш тийин бер, улардан истаганингча бераман", деб айтган эди. Унинг таъбири будирки, инсоннинг ҳалол саъйи ила, шаръий доирада кўрган завқлари, лаззатлари кайф учун кифоядир. Ҳаромга киришга эҳтиёж қолдирмайди. Бошқа қисмларни сен таъбир эта олурсан.
t Тўртинчи Ҳикмат. Инсон бу коинот ичида жуда нозик ва нозанин бир болага ўхшайди. Заифлигида буюк бир қувват ва ожизлигида буюк бир қудрат бордир. Чунки ул заифликнинг қуввати ила ва ожизликнинг қудрати ила бу мавжудот унга мусаххар бўлгандир. Агар инсон заифлигини англаб, сўзи, ҳоли, ҳаракати ила дуо қилса ва ожизлигини билиб, мадад тиласа, бу тобеълик шукрини адо қилиш билан бирга, матлубига шундай муваффақ бўлур ва мақсадлари унга шундай тобеъ бўлурки, зотий иқтидорининг ўзи билан унинг юздан бирига ҳам муваффақ бўлолмас эди. Фақат баъзи вақт лисони ҳол дуоси туфайли ҳосил бўлган бир матлубини янглиш ҳолда ўз иқтидоридан деб билади, холос.
Масалаи, товуқ боласининг заифлигида бир куч борки, шу куч товуқни арслонга ташлантиради. Дунёга янги келган арслоннинг боласи у ваҳший ва оч арслонни (онасини) ўзига мусаххар этиб, уни оч қолдириб, ўзи эса тўқ бўлади. Мана, диққат қилинадиган нуқта - заифликдаги бир қуъват ва томоша қилишга муносиб бўлган бир жилваи раҳмат...
Бу шундайки, нозли бир бола йиғлаш ё исташ ва ё ҳазин ҳоли билан ўзи истаган нарсаларига шундай муваффақ бўлур ва шундай қуъватлилар унга тобеъ бўлурларки, у нарсаларнинг мингдан бирига минг бора қувватли бўлганда ҳам ўзи етиша олмас эди. Демак, заифлик ва ожизлик ўзларига нисбатан шафқат ва ҳимоятни ҳаракатга келтиргани учун жажжигина бармоғи билан қаҳрамонларни ўзига тобеъ этади. Энди, шундай бир бола, у шафқатни инкор ва у ҳимоятни иттиҳом этиб, аҳмоқона бир ғурур билан: "Мен ўз кучим билан буларни ўзимга бўйинсундирмоқдаман", деб айтса, албатта, бир тарсаки еяжакдир.
Шунингдек. инсон ҳам Ҳолиқининг Раҳматини инкор ва ҳикматини иттиҳом этадиган бир тарзда куфрони неъмат маъносида Қорун каби
اِنَّمَاۤ اُوتِيتُهُ عَلٰى عِلْمٍ
ъни, "Мен ўз илмим ила, ўз иқтидорим ила эришдим", деб айтса, албатта, азоб тўқмоғига ўзини дучор қилади. Демак, шу кўриниб турган салтанати инсоният ва тараққиёти башарийя ва камолоти маданият жалб билан эмас, галаба билан эмас, жидол билан эмас, балки заифлиги учун унга мусаххар этилган, ожизлиги учун унга кўмак қилинган, фақирлиги учун унга эҳсон этилган, илмсизлиги учун унга илҳом қилинган, эҳтиёжи учун унга икром этилган. Ва у салтанатнинг сабаби қувват ва илмий иқтидор эмас, балки Раббоний шафқат ва раъфат ва Илоҳий Раҳмат ва Ҳикматдирки, нарсаларни унга тобеъ этгандир.
Ҳа, кўзсиз бир чаён ва оёқсиз бир илон каби махлуқртга мағлуб бўлган инсонга бир кичик қуртдан ипакни кийдирган ва заҳарли бир қўнгиздан асални едирган нарса у инсоннинг иқтидори эмас, балки заифлиги учун Робби томонидан таъмин этилган тобеълик ва Раҳмоний икромдир.
Эй инсон! Модомики ҳақиқат шундай экан, ғурурни ва худбинликни от. Улуҳийят даргоҳида ожизлигинг ва заифлигингни мадад лисони билан. фақирлигини ва ҳожатингни тазарру ва дуо лисони билан эълон қил ва банда бўлганингни кўрсат. Ва
حَسْبُنَا اللهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ
дегин, юксал.
Лекин: "Мен ҳеч нарса эмасман. қандай аҳамиятим борки, бу коинот бир Ҳакийми Мутлақ тарафидан менга қасддан мусаххар этилсин, мендан бир куллий шукр истанилсин?" демагин. Чунки сен чиндан ҳам нафсинг ва суратинг эътибори ила ҳеч нарса бўлмасанг ҳам, вазифа ва мартаба жиҳатидан бу ҳашаматли коинотнинг диққатли бир томошабини, бу ҳикматли мавжудотнинг балоғатли бир нотиқ лпсони ва бу олам китобининг онгли бир мутолаачиси ва тасбиҳ этаётган бу махлуқотнинг ҳайратли бир кузатувчиси ва ибодат этаётган бу маснуотнинг ҳурматли бир устабошиси ҳукмидасан.
Ҳа, эй инсон! Сен наботий жисмониятинг ва ҳайвоний нафсинг жиҳатидан кичик бир жузъ, ҳақир бир жузъий, фақир бир махлуқ, заиф бир ҳайвонсанки, ҳамма даҳшатли ўткинчи мавжудотнинг тўлқинлари ичра чайқалиб кетмоқдасан. Лекин Илоҳий муҳаббат зиёсини ўз ичига олган имон нури билан мунаввар бўлган Исломиятнинг тарбияси-ла камолга етган инсонийлик жиҳатидан абдийят ичра бир султонсан. Ва жузъиятинг ичра бир куллийсан, кичиклик ичра бир оламсан. Ва ҳақорат ичра мақоминг шундай буюк ва назорат доиранг кенг бўлган бир нозирсанки: "Менинг Робби Роҳиймим дунёни менга бир хона қилди. Ой ва қуёшни ул хонамга бир чироқ, баҳорни бир даста гул ва ёзни бир неъмат дастурхони, ҳайвонни менга хизматкор этиб, набототни у хонамнинг зийнатли лавозимоти қилгандир", деб айта оласан.
Натижаи калом шуки, сен агар нафс ва шайтонни тингласанг, асфоли софилинга тушасан. Агар Ҳақ ва Қуръонни тингласанг, аълои ъиллиййинга чиқиб, коинотнинг бир гўзал тақвими бўлурсан.
t Бешинчи Ҳикмат. Инсон бу дунёга бир маъмур ва меҳмон қилиб юборилган. Унга кўп аҳамиятли истеъдод берилган. Ва у истеъдодларга яраша аҳамиятли вазифалар унга омонат қилиб топширилган ва инсонни у ғояга ва у вазифаларга ишлаттириш учун қаттиқ ташвиқ ва даҳшатли таҳдидлар қилинган. Биз бошқа ерда изоҳ этган инсоният ва убудийят вазифасининг асосларини бу ерда хулосалаймиз. Токи "Аҳсани Тақвим"нинг сири англашилсин. Хуллас, бу оламга келган инсоннинг икки хил убудийяти бордир:
Бир хили - унинг гойибона шаклдаги бир убудийяти, бир тафаккури бор.
Иккинчи хили - ҳозирона мухотаб шаклидаги бир убудийят бир муножоти бордир.
Биринчиси - коинотда кўринган Салтанати Рубубийятни итоаткорона тасдиқ этиб, унинг камолоти ва яхшиликларига бўлган ҳайратона назоратидир.
Яна, Илоҳий, Қудсий Исмларнинг нақшларидан иборат бўлган мислсиз гўзал санъатларни бир-бирларининг ибрат назарларига кўрсатиб, даллоллик ва жарчилик қилмоқ;
яна, ҳар бири биттадан яширин маънавий хазина ҳукмида бўлган Раббоний Исмларнинг жавҳарларини идрок тарозусида тортиб қалбан тақдирли бир қиймат бермоқ;
яна, қудрат қаламининг мактублари ҳукмида бўлган мавжудот саҳифаларини, Ер ва Осмон япроқларини мутолаа этиб, ҳайратона тафаккур қилмоқ;
яна, бу мавжудотдаги зийнатларни ва латиф санъатларни ёқтириб томоша қилиш билан уларнинг Фотири Зулжамолининг маърифатига муҳаббат изҳор этмоқ ва уларнинг Сониъи Зулкамолининг ҳузурига чиқишга ва илтифотига эришишга бир иштиёқдир.
Иккинчиси - асардан муассирга ўтадиган ҳузур ва хитоб мақомидир. Кўрадики, бир Сониъи Зулжалол ўз санъатининг мўъжизалари ила ўзини таниттиришни ва билдиришни истаяпти. Бунга у ҳам имон билан, маърифат билан жавоб қилади.
Яна кўрурки, бир Робби Роҳийм раҳматининг гўзал мевалари ила ўзини севдиришни истаяпти. Бунга жавобан у ҳам Унга қаттиқ муҳаббати ва хусусий ибодати билан ўзини Унга севдиради.
Яна кўрадики, бир Мунъими Карийм моддий ва маънавий неъматларнинг лазизлари билан уни парвариш қилади. У ҳам унга жавобан фъели, ҳоли, сўзи ва ҳатто, қўлидан келса, бутун туйғулари ва аъзолари билан шукр ва ҳамду сано айтади.
Яна кўрурки, бир Жалийли Жамийл бу мавжудотнинг оиналарида кибриё ва камолини, жалол ва жамолини изҳор этиб, диққат назарини жалб этмоқда. У ҳам Унга жавобан "Аллоҳу Акбар, Субҳаналлоҳ", деб камтарлик ичра, ҳайрат ва муҳаббат ила сажда қилади.
Яна кўрадики, бир Ғаниййи Мутлақ чексиз саховат билан ўзининг ниҳоясиз бойлигини, хазиналарини кўрсатмоқда. У ҳам Унга жавобан таъзим ва сано ичра камоли тавозеъ ила сўрайди ва истайди.
Яна кўрурки, ул Фотири Зулжалол ер юзини бир кўргазмадай ёйиб, бутун антиқа санъатларини у ерда намойиш этяпти. У ҳам Унга: "Мошааллоҳ" деб тақдир ила, "Барокаллоҳ" деб таҳсин ила, "Субҳаналлоҳ" деб ҳайрат ила, "Аллоҳу Акбар" деб истеҳсон ила жавоб қилади.
Яна кўрадики, бир Воҳиди Аҳад бу коинот саройида тақлид қилинмас муҳрлари ила, Ўзига махсус нишонлари, тамгалари ва Ўзига хос фармонлари билан бутун мавжудотга ваҳдад тамгасини қўймоқда ва тавҳиднинг оятини нақш этмоқда ва олам офоқининг ҳар тарафида Ваҳдонийят байроғини тикмоқда ва Рубубийятни эълон этмоқда. У ҳам Унга тасдиқ ва имон ила тавҳид ва заковат ила, шаҳодат ва убудийят ила жавоб қилади.
Хуллас, инсон бу хилдаги ибодат ва тафаккурот билан ҳақиқий инсон бўлади. Аҳсони Тақвимда эканини кўрсатади. Имоннинг қувват ва баракоти ила омонатга лойиқ бўлган ишончли бир халифаи Арз бўлади.
Эй Аҳсани Тақвимда яратилган ва суи ихтртёри ила Асфали Софилин тарафига кетган инсон!
Тингла. Мен ҳам сенинг каби ёшликнинг сархушлиги ила ғафлат ичинда дунёни хуш ва гўзал деб билган бўлсам, ёшликнинг сархушлигидан сўнг, кексаликнинг тонгида уйғонган вақтимда, ул гўзал деб ўйлаганим дунёнинг Охиратга қарамаган юзини нақадар чиркин кўрганимни ва охиратга қараган ҳақиқий юзи нақадар гўзал эканини Ўн еттинчи Сўзнинг Иккинчи Мақомидаги икки ҳақиқат лавҳаларида ёзганман, ўшанга боқ, сен ҳам кўр. , .
Биринчи лавҳа аҳли залолат каби, лекин сархуш бўлмаган ғафлат пардаси билан аввалдан кўрганим аҳли ғафлат дунёсининг ҳақиқатини тасвирлайди:
Иккинчи лавҳа ҳидоят ва ҳузур аҳлининг дунс ҳақиқатларига ишора қилади. Аввал қандай тарзда ёзилган бўлса, шу тарзда қолдирдим. Шеърга ўхшайди, лекин шеър эмасдир...
سُبْحَانَكَ لاَعِلْمَ لَنَاۤ اِلاَّ مَاعَلَّمْتَنَاۤ اِنَّكَ اَنْتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ
رَبِّ اشْرَحْ لِى صَدْرِى { وَيَسِّرْ لِىۤ اَمْرِى { وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِى { يَفْقَهُوا قَوْلِى
اَللّٰهُمَّ صَلِّ عَلَى الذَّاتِ الْمُحَمَّدِيَّةِ اللَّطِيفَةِ اْلاَحَدِيَّةِ شَمْسِ سَمَاۤءِ اْلاَسْرَارِ وَمَظْهَرِ اْلاَنْوَارِ وَمَرْكَزِ مَدَارِ الْجَلاَلِ وَقُطْبِ فَلَكِ الْجَمَالِ { اَللّٰهُمَّ بِسِرِّهِ لَدَيْكَ وَبِسَيْرِهِۤ اِلَيْكَ اٰمِنْ خَوْفِى وَاَقِلْ عُثْرَتِى وَاذْهِبْ حُزْنِى وَحِرْصِى وَكُنْ لِى وَخُذْنِى اِلَيْكَ مِنِّى وَارْزُقْنِى الْفَنَاۤءَ عَنِّى وَلاََتَجْعَلْنِى مَفْتوُناً بِنَفْسِى مَحْجُوباً بِحِسِّى وَاكْشِفْ لِى عَنْ كُلِّ سِرِّ مَكْتُومٍ يَاحَىُّ يَاقَيُّومُ يَاحَىُّ يَاقَيُّومُ يَاحَىُّ
يَاقَيُّومُ وَارْحَمْنِى وَارْحَمْ رُفَقَـاۤئِى وَارْحَمْ اَهْلَ اْلاِيمَانِ وَالْقُرْاٰنِ اٰمِينَ يَاۤ اَرْحَمَ
الرَّاحِمِينَ وَيَاۤ اَكْرَمَ اْلاَكْرَمِينَ
وَاٰخِرُ دَعْوٰيهُمْ اَنِ الْحَمْدُ ِللهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
Йигирманчи Мактуб
АНҚАРА УНИВЕРСИТЕТИДА ЎҚИЛГАН БИР НУТҚ
"Рисолаи Нур"нинг дарси ила ва азиз, қийматли устозим Бадиуззамоннинг ҳиммати ила ҳозирланган бу маъруза Рисолаи Нур ҳақида тотли ва завқли бир суҳбатдир, "Рисолаи Нур"нинг қиймат ва аҳамиятини ифода этиш эмасдир, бунга жасоратим йўқдир. Чунки мен "Рисолаи Нур"нинг энг мубтадий, энг ожиз бир талабасиман. Миллатлар ичида шуҳрат қозонган шоҳасарнинг қийматини англатишга савиям кифоя эмас. Бу буюк шараф "Рисолаи Нур"нинг мунаввар идрокли ва тақдиркор ўқувчиларига махсусдир.
Мен "Рисолаи Нур"га етишгунимга қадар матбуотимизда ва китобларимизда Қуръони Кариймнинг қийматини англатадиган бирор нарса ўқимаган эдим. Кейинроқ англадимки, Қуръони Кариймни ярим асрдан бери бизнинг адибларимиздан кўра кўпроқ ажнабий улуглари тақдирлашаётир экан. Амриқода Оқ Уйда бутун дунёнинг ва коинотнинг қуёши бўлган Қуръони Ҳакийм яшил ипаклилар орасида ўзи лойиқ бўлган юксак мавқеларни эгаллаб турибди экан. Мужидлар, файласуфлар, руҳийшунос, жамиятшунос, мураббий Қуръони Карийм асосида ёзилган асарларни ўқимоқдалар, бу муқаддас китобдан олган маълумотлари ила асарлар битиб, дунё миқёсида шуҳрат қозонмоқдалар. Инсониятга, миллатларга хизмат қилмоқдалар. Шветсия, Норвегия ва Финландия энг буюк илм эгаларидан муташаккил бир ҳайъат майдонга келтирганлар. Ёшларга нажот бера оладиган халоскор бир китобни йилларча излашган, ниҳоят, ёшликни энг юксак ахлоқ ила безантириш ва дунёда очиқ фикрли, мустақийм илм эгаси қилиш учун Қуръони Кариймни ўқитмоқ ягона чора эканига амин бўлишган.
Исломиятни ва Қуръонни қадрлаган чет элликлар бисёрдир. Бу ҳақда кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Хуллас, мусулмон бўлмаган кимсалар Ислом Китобининг қийматини тақдир этиб, ундан истифода қилишаётган бир пайтда уйғоқ мусулмон турк ёшлари, ажабо, бунга бефарқ қараб тура оларми?! Қатъийян ва асло тура олмас ва хотиржам ухлай олмас.
Маъбуди Зишонимиз бўлган Жаноби Ҳақ ёшлигимизнинг энг улвий ва энг қудсий эҳтиёжларига том жавоб берадиган бир илми ҳақиқат хазинасини йигарманчи асрда ҳам майдонга келтирди. Ана шу бой дафинаи илмия Қуръони Кариймнинг ҳақиқий ва порлоқ бир тафсири бўлмиш "Рисолаи Нур"дир. Бу асарлар Қуръони Ҳакиймдан сизиб чиққан ва унинг асосида ёзилгандир. Асарни таълиф этган Бадииуззамондир. Жами ҳақиқий илм эгалари муттафиқан "Рисолаи Нур"нинг бу муҳташам муаллифи "Базиуззамон" дейилишга лойиқ бир шахсият эканини тасдиқлашгандир. "Рисолаи Нур" асарлари миллат ва ёшликни залолат ва бузилиш гирдобларидан қутқарадиган бир тафсири Қуръон эканини тақдир ва таҳсинлар-ла тасдиқлашгандир. Аммо бу айтилганларга қарамай, бу қадар буюк бир шоҳасарнинг муаллифини бугун ҳар ким ҳам том танийди, деб бўлмайди. Ҳа? дўстлар, ичимизда ўн беш-йигирма йилдир, коммунйстлар ва динга душман жараёнлар кўплашиб ҳаракат қилмоқдалар. Улар бундай доҳийларимизни миллатга танитиш у ёқда турсин, ҳар турли иснодлар-ла ёмонлаб келмоқдалар. Бунга муваффақ бўлмоқ учун эса, бор имкониятлардан истифода этишга киришганлар. Ҳақиқий ва мужоҳид илм одамларимизни миллатга ёмон кўрсатиш учун бор ғайратларини ишга солганлар. Узоқ йиллар биз алданган ва алдатилган эканмиз.
Ҳозирга қадар дин одамларимиз ҳақида бизга қилинган уйдирма талқинотларни ва ёлғон-яшиқ ташвиқотларни бу аламли ҳақиқатлардан воқиф бўлгандан сўнггина бошимиздан чиқара олдик. Манфий тушунчаларимизни тарк этдик, ҳақиқий мунавварлар истифода этадиган қудсий китобимиз Қуръонга ёпишдик ва Қуръони Ҳакиймнинг бу асрда юксак бир тафсири бўлган "Рисолаи Нур" орқали Қуръон ва иймон ҳақиқатлари-ла мунаввар бўла бошладик.
Ҳа, Абдулқодир Гийлоний, имоми Ғаззолий ва Мавлоно Жалолиддин Румий каби, Исломиятнинг биттадан қуёши ҳукмида бўлган доҳий буюкларимизнинг асарларини ва ҳақиқий қийматларини бугунги ёшлар нақадар била олмаётган бўлса, Бадиуззамон Саид Нурсийдек мисилсиз бир муфассири Қуръонни шу қадар том таний олмаяпти. Уларнинг танишга, асосан, хуфяю ошкор дин душманлари махсус майдон бермаслар. Аммо, шунга қарамай, бундай бир муфассирнинг ва бир РЮЛОМ доҳийсининг бу асрда ҳам мавжуд эканини шахсий ғайратлари ила ўрганганлар Бадиуззамоннинг тарихий ва жаҳоншумул қийматини дарҳол идрок этиш ва асарларидан фойдаланиш учун ҳол-жонларини фидо қилмоқдалар.
Ҳа, дўстлар! Қахъий ва комил бир қаноат-ла дея оламизки, бу асрдаги инсонларни саодатга эриштирадиган, уларни ақлан ва қалбан иқно этадиган асар фақат "Риоолаи Нур"дир. Бу ҳукм "Нур Рисолалари"ни ўқиган мунаварларнинг қатъий бир ҳукмидир. Ҳам бу қаноатнинг ҳақлиги "Рисолаи Нур"даги илмий қудрат ва ўзига хослик очиқ кўрсатиб турибди.
Дўстлар!
Модомоки Қуръони Кариймга ёпишганлар дунё ва охират саодатига эришар эканлар, унинг порлоқ тафсири бўлган "Рисолаи Нур"ни ўқиб, шунга кўра амал қилганлар ҳам ҳақиқий саодатни - Қуръоний ҳаётни топажаклар, иншааллоҳ. Бу иймоний асарларни ўқиган ёшларнинг иймони қувват-ланади. Истиқболлари порлайди, илм ва ирфон соҳиби бўладилар. Ўзларини ҳам ватанга, ҳам миллатга, ҳам ота-оналарига фойдали юксак ахлоққа соҳиб ёшлар сифатида намоён этадилар. Аллоҳнинг холис бир қули, Пайғамбарнинг (с.а.в.) ҳақиқий бир уммати ҳолига келмоқ бахтига ноил бўладилар.
"Рисолаи Нур" ҳақида маълумот сўраган дўстларимизга келсак, бу хусусда бир фикр билдириш учун бирон жойдан изоҳот олишнинг ҳожати йўқдир. Сиз бу файёз асарларни ўқинг, бевосита ўз жаҳд ва шахсий ғайратингиз ила уни англашга ва танишга киришинг. У илм ва ирфон хазинасига ўзингиз киринг, ўшанда орзу этган маълумотингизни чинакам қўлга киритган бўласиз. Ҳа, "Рисолаи Нур"ни ўқиган сари, Қуръон нури ичингизга тўлади. У Қуръоний ҳақиқатлар ичингизни ва ақлингизни ва қалбингизни танвир этажак ва иймонингизни инкишоф эттириб қувватлантиражакдир. "Нур Рисолалари"ни ўқиган сари, илоҳий бир файз руҳоний ва маънавий оламингизни қоплаяжакдир. Ҳаётда сизга бир ҳузур ва саодатнинг фароғати ичида яшай олишнинг эшиклари очилажакдир. Дунё охиратнинг бир экинзори экан бу фоний дунёга абадий бир ҳаётни қозониш учун келганингизни ўрганажаксиз, бундай иймон жиҳатидан дунёнинг жаннатдан ҳам завқли эканини ҳис этажаксиз. Сўнгсиз ва маънавий бир шавқ ва ишқ-ла дунёни бу ўткинчи ҳаёт учун эмас, балки абадий бир ҳаётни ва боқий бир саодатни қозониш учун севажаксиз.
Ҳам, намоз ўқиш ва ибодат буюк ва қудсий бир завқ эканини яна бир бор англайсиз. Намозда Робби Роҳиймимизнинг, Аллоҳимизнинг ҳузурида турмоқдан шу қадар теран ва илоҳий бир завқ туя бошлайсизки, намозсиз ўтган кунларингиз изтироб ва сиқинтилар-ла тўлади, энг севинчли, энг масъуд онларингиз Аллоҳга ибодатда ва таотда ўтган дамларингиз эканини биласиз.
Дўстлар!
'Рисолаи Нур" йигирманчи аср мусулмонларини ва бутун инсонларни фикр қоронғуликларидан ва мудҳиш залолат йўлларидан қутқармоқ учун муаллифнинг ихтиёри ила эмас, балки бир эҳсони илоҳий ўлароқ ёзилган илҳомий бир асардир. Хуллас, инсонга таъсири бениҳоя катта бўлган бу асарни давомли равишда ва таанний ила, лугатларнинг маъноларини ўрганиб, диққат-ла ўқиёлсангиз, кечаюкундуз шуғулланган Нур талабалари каби, сиз ҳам катта бир ҳузур ва саодатга эришасиз. Ҳам ғоят жаввол ва фаол бир ҳолга келасиз. Бу қудснй асарларни кунларча ўқишдан келадиган илоҳий роҳат сизни шодлантиради. Ҳақиқий қийматини ҳеч бир мезон ила ўлчаб бўлмайдиган бу асарлар билан машғул бўлишга беш дақиқангизни ҳам бекорга кетказмассиз. Доимо чўнтангизда, ёнингизда Нурларни олиб юриш, ўқиш. доимо ўқиш учун вақтларингизни буюк бир қиймат-ла қийматлантиражаксиз. "Нурлар"ни ўқимоқ севгиси ила, Нурларни ўқимоқ ҳаяжони ила, Нурларни ўқимоқ эҳтиёжи ила ёнажаксиз.
Ҳа, дўстлар, "Рисолаи Нур" шундай жозибадор бир асардирки, у билан Қуръонга ва иймонга хизмат этишнинг қудсиятини ва буюклигини англаган, дунёдалигингизда сизларни жаннатта даъват этсалар ҳам, бундай муқаддас бир вазифани, бундай улвий бир саодатни энди ташлаб кетишни истамассиз. Иймон жиҳати ила ва иймонни қутқармоқ даъвосига хизмат этиш ғояси ила дунё бир маънавий жаннат ҳукмида эканини ҳис этажаксиз.
"Рисолаи Нур" сари ҳаракат қилганлар иймон ва исломият хизмати йўлида шундай бир фароғат ва фидокорлик соҳиби бўлганларки, уларда манфаати шахсия дейилган оддий ва тубан мақсадлар жой топиб, ўрнаша олмаган. Зеро, Нур талабаларида энг биринчи мақсад ва энг буюк ғоя Ризои Илоҳийдир. Аллоҳга ҳадсиз шукрлар бўлсинки, "Рисолаи Нур" сари ҳаракат қилиш муқаддас китобимиз Қуръони Азимушшонга хизмат эканини билган уйғоқ ва қийматдор ва фидокор дўстларимиз милёнлардан ошгандир. Ақли жойида бўлганларга ғоят ошкор кўриниб турган бу ҳақиқатни ҳеч бир инсон инкор этолмайди. Аллоҳ учун бир ҳаракат бўлган "Рисолаи Нур" фаолиятларида Илоҳий бир ишқ ва шафқ-ла, қалбий ва руҳий бир севги ила тун-уйқуларини ҳам фидо этаётганлар кўплаб топилади.
Қаранг! "Рисолаи Нур"га хизмат этаётган шундай талабалар борки, улардан бирига: "Рисолаи Нур ўрнига мана бу китобларни кўчирсанг, сенга амриқолик миллиардер Форднинг сарватини берамиз". дейилса, у бахтиёр талаба "Рисолаи Нур" сатрларидан ҳатто қаламининг учини кўтармай, шундай жавоб беражакдир:
"Дунёни бор сарвати ва салтанати ила берсангиз ҳам, қабул этмасман. Чунки Жаноби Ҳақ бизга "Рисолаи Нур"нинг мутолааси ва хизмати ила туганмас, боқий бир хазина беражакдир. Ажабо, сизнинг бу дунёвий сарватингиз мени масъуд этадими? Бу даргумон. Аммо Роббимиз эҳсон этадигаи боқий сарват ила ҳақиқий саодатга эришишимизга шак ва шубҳа йўқдир".
Қийматли қардошларим!
"Рисолаи Нур"нинг юксак қийматини англашда ва ё уни эшитиб танишда бир оз кечиккан ёшлар ичлари сирқираб-сирқираб шундай деяётирлар: "Кеч уйғонган қийматдор бу ёшлигимни фоний, ўткинчи нарсалар билан зое этмасман ва фақат Қуръонга ва иймонга хизмат йўлида севикли Аллоҳим ва севикли Пайғамбаримнинг амрларига итоат йўлидаги хизматларга вақф этаман. Фақат шу тарздагина бу муваққат ёшлигим эвазига боқий бир ёшликни қўлга киритган бўламан". "Рисолаи Нур"га бу қадар боғлиқликни кўриб, булар дунёдан алоқаларини узган экан, деган фикрга борилмасин. Билъакс, бу жиҳат қуйидагича хатти-ҳаракатимиздан ойдинлашади: Ёлғиз бўлсак, ишларимизни; талаба бўлсак, дарсларимизни; маъмур бўлсак, вазифаларимизни; тужжор бўлсак, тижоратимизни қилмоқдамиз. Дунёмиз машғулотимиз нақадар кўп бўлса ҳам, дарс ва имтиҳонларимиз қай даража оғир бўлса ҳам, "Рисолаи Нур"ни ўрганишга ва хизматга барибир вақт топмоқдампз ва топа оламиз. Вақт ажратмоқдамиз ва ажрата оламиз. Зеро, ҳар куни нон, сув ва ҳаво эҳтиёж бўлганидек, ҳар куни Қуръон ва Иймон ҳақиқатларидан маънавий озуқалар олишга булардан кўра кўпроқ муҳтожмиз.
Ҳа, "Рисолаи Нур" ила машғулотларимиз иш ва дарсларимиздаги муваффақиятни қат-қат орттириб, бизга қувват ва ҳавас бермоқдадир. Бизда дунёда дин учун ишлаш фикрини уйғотмоқдадир. Бизга вақтнинг қийматини идрок эттирмоқда, тақвим варақларини орқага қайтмаслигини ва қалб ва ақлимизга таъсирли бир суратда хотирлатиб, умр сармояси бўлган вақтимизни қийматлантириш шавқи ва азмини бермоқдадир. Иш вақтларида у ёқ-бу ёқда бекордан-бекорга санқиш ва ёки лозим деб ўйлаганимиз, аслида эса, биз учун фойдасиз нарсалар билан вақтларимизни ўтказишдан бизни қутқармоқдадир. Ҳатто, истироҳат вақтларида ҳам иймон ҳақиқатларига хизмат қилиш севгисини уйғотиб, Раҳмати Илоҳий томонидан ҳаракат ичига дарж этилган фаолият завқини тоттирмоқда, шундай фоний бир умрда боқий бир ҳаётни қозониш йўлидан юргизмоқда.
Қийматли қардошларим!
"Рисолаи Нур"нинг юксак қийматини том баён этиш ғоят мушкулдир. Унинг қиймати уни доимий ва садоқат билан ўқиганларни руҳини шу қадар қамрамоқдаки, шу қадар ўзига ром ва мафтун этмоқдаки, таҳқиқий иймон мартабаларида тараққий этган у фидокорлардан бирининг бошига бутун дин душманлари тўпланиб, "Рисолаи Нур"дан воз кечиришга уринсалар ҳам, муваффақ бўла олмаслар ва бўла олмадилар.
Мен "Рисолаи Нур"нинг таълифи ила вазифалантирилган ва истехдом этилган Устознинг хизматчиси бўлишни энг буюк бир неъмат деб биламан. Хизматчисининг хизматини қилиб юришни бир шараф деб ҳисоблайман. Бу қалбий ва самимий боғлиқликни кўп ҳисобловчилар бўлиши мумкин, аммо ҳеч ҳам ҳаддан ташқари деб билмаслиги керак.
Масалан: қийматли бир асар ўқиганимизда муаллифга нисбатан ичимизда озмикўпми бир тақдирлаш ҳисси пайдо бўлади. Молйернинг, Ҳугонинг, Ҳётенинг асарларига нисбатан бир ҳайрат туямиз. Ажабо, Ислом динининг раҳбари бўлган Қуръони Ҳакиймни тафсир этган бир Ислом доҳийсининг шахсига нисбатан боғлиқлик даражаси нима учун бўлмаслиги керак? У машҳур шахслардан бирининг асари қоғозга ёзилса, Бадиуззамон Саид Нурсийнинг Қуръон тафсири бўлган "Нур Рисолалари"ни олтин саҳифаларга нақш этиш лозимдир. Динга зид бўлмаган мустақийм файласуфнинг асарини тадқиқ учун соатларча ҳаракат қилинадиган бўлса, икки жаҳоннинг саодатини дарс берган Бадиуззамон асарларини ўқимоқ учун уйқуларимизни тарк этиш керакдир. Ҳа, дунёвий бир китобга беш лира тўласак, "Рисолаи Нур" каби дунё ва охиратда инсонни масъуд қиладиган ва энг юксак бир мавқеъ ва шарафга ноил бўлган бир тафсири Қуръонга юз, .лира берамиз ва бераётирмиз. Керак бўлса, унинг нашри йўлида сарватимизни ҳам фидо этмоқ Ислом жанговарларини набиралари бўлган биз ёшларга лозим ва алзамдир, биродарлар!
Шундай экан, келингиз, қардошларим! Нурларнинг дарсида тиззани тиззага, хизматида қўлни қўлга, жиҳоди динияда елкани елкага берайлик. Нурлардан нур, иймоний дарсларидан дарс олишга қаттиқ муҳтож бўлганимиз "Нур рисолалари"га биргаликда интилайлик, курашайлик, гаплашайлик. Аллоҳ йўлида, дин йўлида чопайлик. Динсизларга қарши мужодала байроғини очиб, жиҳоди диния майдонларида, хизмати иймония муҳитларида тотли жонларимизни фидо этайлик.
Қийматли қардошларим! "Рисолаи Нур"да кўп устун фазилат ва хусусиятлар бордир. У мумтоз ва мустасно хосиятлар ҳозирга қадар таълиф этилган ҳеч бир асарда кўрилмаган. Умрини ўқиш ила кечирган ҳақиқий илм одамларидан "Рисолаи Нур"ни ўқиганлари бу ҳақиқатни изҳор этаётирлар. Ва бу қадршунос ва устун шахсиятлар бу замонда яшаган инсонларнинг илми нақадар бой бўлса ҳам "Рисолаи Нур"ни ўқишга муҳтож эканликларига қаноат ҳосил қилмоқдалар. Аноният ва илмий қизганчиқлик каби хасталикларга мубтало бўлишдан қўрққан фазилатли олим ва мунавварлар "Рисолаи Нур'та дарҳол отилмоқдалар. Баъзилари олтмиш-етмиш ёшда бўлсалар ҳам, "Нур Рисолалари"га талаба бўлиш шарафи ва неъматини қозонишга ҳаракат қилмоқдалар.
Бадиуззамон Саид Нурсий ҳазратлари дерларки: Рисолаи Нур бошқа китоблар каби фақатгина илм бермайди, унинг маънавий дарси ҳам бордир". Мана шу маънавий дарснинг таъсиридирки, "Рисолаи Нур"ни ўқиганларнинг руҳ ва қалблари, виждон ва латоифи ул файзбахш дарсдан хиссаларини ва озуқаларини олаётирлар. Бу маънавий дарснинг нуфузи эмасмидирки, "Нур Рисолалари"ни ўқиганларнинг маънавий оламлари Илоҳий Нурлар-ла ювилаётир. Ва илоҳий бир жозиба ва Илоҳий бир таъсир ила иймон ҳақиқатларига мусаххар ва мафтун ва мажлуб бир ҳолга келиб, Аллоҳ ва Расулуллоҳ йўлида юксалаётирлар. Илми иймон ошиқлари 'Рисолаи Нур" ўқиётир. Диний маълумот истаганлар Рисолаи Нур ўқиётир. Ҳақиқат изловчилар "Рисолаи Нур" ўқиётир. Мужодалачи мужоҳид фитратлар "Рисолаи Нур" ўқиётир. Ҳамосат, баҳодирлик ва қаҳрамонликнинг чўққисига эришишни истаган қобилиятлар "Рисолаи Нур" ўқиётир. Миллатпарварлар "Рисолаи Нур" ўқиётир. Фан ва санъат арбоби "Рисолаи Нур" ўқиётир. Мусбат илм ҳавасмандлари "Рисолаи Нур" ўқиётир. Аҳли тасаввуф Рисолаи Нур ўқиётир. Адабиёт иҳлосмандлари "Рисолаи Нур" ўқиётир. Демак, ҳар бир табақаи инсонийя "Рисолаи Нур"га нисбатан руҳида буюк бир эҳтиёж туймоқда ва ундан истифода этмоқдадир. Биродарлар!
"Рисолаи Нур"ни ўқиганларнинг иқно қобилияти ортади, ақл ва мантиқи ишлай бошлайдй ва қувват топади. Ҳар қандай бир мавзуни савияси нисбатида ишонтирарли бир суратда ифода эта олиш фазилатига соҳиб бўлади. Зеро, у нурчи бошдан-охиригача ақлий, мантиқий, муқний бўлган бир шоҳасарнинг шоҳона дарслари ила танаввур ва тафайюз этмоқдадир.
Ҳақиқий маданиятнинг ва юксак ижтимоиятнинг ва инсонлик қонунларининг манбаи ва асоси Қуръондир. Қуръон умум навъи башарга хитоб этган бир хатиби умумийдир. Қуръони Ҳакиймнинг ҳақиқий ва барроқ ва порлоқ бир тафсири бўлган "Рисолаи Нур"да сиз излаган иймоний ва исломий, ақлий ва фикрий, қалбий ва руҳий ғоят кўп эҳтиёжларингизнинг татмин этилганини кўражаксиз. Бошингиздаги айрим истифҳомларни тўлиқ иқно этадиган бир тарзда жавоблантирилганини буюк бир ҳайрат ва шукр ҳислари ичида мушоҳада этиб ва "Рисолаи Нур"нинг ўзингизга хитоб этаётган илоҳий ҳақиқатлар мажмуаси эканига қаноат қилиб, сўнгсиз бир ҳузур ичида маъсудона бир ҳаёт кечиришни бошлайсиз. У Нурларни такрор-такрор ва ҳатто бир умр ўқимоқ завқи ва севгисидан ўзингизни тўхтата олмайсиз.
'Рисолаи Нур" мавзуини кучли бир алоқа ила таъқиб этаётган зийрак дўстларим!
Қуръони Кариймнинг маъноси тушунилмаса ҳам, ўқилган ва тингланган вақт руҳларда маънавий ва чуқур бир таъсир вужудга келади. Чунки калом - Аллоҳ каломидир. Каломуллоҳдаги ва Исломиятдаги маънонинг қудсиятидандирки, турклар исломият-ла жаҳонгир бўлдилар, қитъалар, шаҳарларни фатҳ қилдилар. Минг йилдан бери исломиятнинг байроқдорлигини қилмоқдадирлар.
Айнан шунингдек, Қуръоннинг бу асрдаги тафсири бўлган "Рисолаи Нур"даги баъзи баҳсларни дастлаб тамоман англай олмасангиз ҳам, унинг маънавий таъсири ва маънавий файзи руҳ ва қалбингизга нуфуз этади, маъно оламингизни истило қилади, қатъийян истифодасиз қолмайсиз. Ва қолмаётирмиз. Ҳам инсон фақатгина ақлдан иборат эмасдир, қалб, руҳ, сир ва виждон каби маънавий латоиф ва жиҳозотга ҳам моликдир. Ақлингиз ҳар бир масалаи иймонияни биринчи ўқишда ҳаққи ила қамраб олмасада, қалб ва руҳ ундан ҳиссасини олади. "Рисолаи Нур"нинг бу маънавий таъсиридан, "Рисолай Нур"нинг илк таълифи замонида саккиз-ўн нафар Нур талабаси бор бўлган бўлса, ҳозир миллионларга етган. Дунё фикр жараёнлари ичида энг қувватли бир иймон жараёни ўлароқ Онадўлини истило этди. Оврўпа, Амриқо, Осие қитъаларигача ҳам ўзининг мавжудлигини ва қувватини қабул эттирди, дин душманларини даҳшатга тушириб. мағлубиятга дучор қилди, иймон ва исломиятга ҳаёт ва ҳаракат берди, янги наслни фарақлантирди ва қаҳрамон ва жанговор фитратларни инкишоф эттириб, жиҳоди исломия майдонларида ҳар нарсани иймон йўлида фидо эттиражак даражада ҳаракатга келтирди ва ҳаракатлантирмоқдадир. Ниҳоят дунёнинг ва олами Исломнинг фавқулода тақдирлаш ва ҳайратланишга мазҳар бўлди ва бўлмоқдадир.
Шунинг учун мунтазам ўқишда давом этинг. Ўзини такрор-такрор, шавқ ва завқ-ла ўқитган шоҳасар куллиётини ўқиган сарингиз англашингиз зиёдалашади. Англашнинг ёлғиз чораси - Нурлар-ла яккама-якка қолиб, зеҳний жаҳд сарф этиб, такрор-такрор ўқимоқ севгиси-ла собит бўлмоқдир.
Муҳтарам дўстларим!
"Рисолаи Нур"нинг услуби амсолсиз ва ҳеч бир услуб-ла қобили қиес бўлмаган жозибадор бир услубдир. Бадиуззамон Саид Нурсий бир муфассири Қуръон бўлишлик билан бирга, асримизнинг энг буюк адиби ва кучли бир болигидир. Аммо лафзини кўзкўз қиладиган ва тантанасига қиймат берадиган адиблардан эмасдир. Билъакс, асосан, маъноға аҳамият ва қиймат бериб, лафзнинг хотири учун маънони фидо қилмаган, либосни келиштириш учун вужуддан кесмаган бир муаллифдир. У ўзига хос ва ғоят муассир ва ғоят жозибадор бир услуби баёнга соҳибдир.
Шунинг учун "Нур Рисолалари"да Қуръон ва иймон ҳақиқатлари энг барроқ ва мукаммал, энг жозиб ва энг муассир бир тарзда изоҳ ва исбот этилгандир.
"Рисолаи Нур" жомеъ ҳақиқатлар ва важиз сўзлар хазинасидир, бир жумлада бир саҳифалик, бир саҳифада ўн саҳифалик, бир рисолада бир китоблик маънолар ифодасини топган ва жомеъ улкалим хусусиятига молик бўлган бир шоҳасардир. Шунинг учун дарслари жуда таъсирлидир ва ғоят нофиздир. Мутахассис зотларнинг хулосасидан маълумдирки, иймоний масалаларда ортиқча тафсилот дарснинг таъсирини ва тушунилишини қийинлаштириш мумкин. Ундай дарслар қаноаткорлик ва татминкорлик жиҳатидан ҳар тарафлама фойдали бир натижа бермайди. Бу ҳақиқатга биноан, билҳосса, иймоний ҳақиқатларнинг қисқа-лўнда ўлароқ дарс берилиши янада таъсирли ва янада унумли ва янада тушунарли бўлади ва бўлмоқдадир. Бу дастурга истинодан, "Рисолаи Нур" тафсилотга ва тафарруотга берилмаган, Зеҳнни тафарруот билан тарқатмаслик услубини асос тутгандир.
Иймон илмига муштоқ дўстларим!
Бадиуззамон Саид Нурсий "Ихлос рисоласи"нинг сўнггида бизларга жуда катта бир мужда беради. Бу қадар хориқо бир қулайликни башарга тақдим эта олиш асримизга қадар ҳеч бир муаллифда кўрилмаган деган қаноатдамиз.
Дейдики: "Бу Рисолаларни англаб ва қабул этиб бир йил ўқиган зот бу замоннинг ҳақиқий бир олими бўла олади".
Ҳа, фан бор тезлиги ила ривожланмоқдадир. Маънавиятда юксалиш ҳам бунга тенг даражададир. Моддий майдонда бир соатлик йўл бир сонияга туширилган даврда яшаяпмиз. Маънавият соҳаси эса, янада суръатли ва янада вусъатлидир. Эски замонда ярим асрда қўлга киритилган илми ҳақиқат ҳозир қисқа бир замонда қозонила олмоқда. Балки янада оз муддатда айни самара ва натижа ҳосил бўлаётир. Жаноби Ҳақнинг раҳмат ва карами ила бу аср мусулмонларига ва инсонларига лутф қилинган бу қадар соғлом ва осон қўлга киритилиши мумкин бўлган Исломий бир маорифнинг, иймоний бир натижанинг мавжудиятини эшитган ва ақли жойида бўлган ҳар инсон, хусусан ҳар бир мусулмон бу бой сарватга молик бўлмоқ учун "Нур Рисолалари"га буюк бир садоқат ва севги ила киришмоқдан қандай четда қолишлари мумкин?
Ғайратли дўстларим!
Шу қадар бебаҳо, шу қадар қимматдор бир куллиётни бир он аввал ўқимоқ ва улардан ҳар куни иймоний ва исломий озуқаларингизни олмоқ учун бутун ҳиммат ва борлигингиз-ла ҳаракат қилишингизга аминман, шундай бўлишингизни таманни этаман. Зеро, ёшлик кетмоқда. Умр ўтмоқда. Замонлар ортга қайтмайди.
Ҳа, биз на муаллимларимиздан бир мадад ва на падар ва волидаларимиздан бир ташвиқ кутмаётирмиз. Ва кутмаймиз ҳам. Биз фақат Аллоҳнинг инояти ила ўзимиз ўзимизни етиштйрмоқ зарурати ва саботидамиз. Иншааллоҳ, иймон ва исломият маротибининг чўққисига эришгунимизга қадар давомли ва садоқат ила ҳаракат қилиб мутлақо юксалажакмиз. Қалбимизни Нури Қуръон-ла, бошимизни илми иймон-ла ойдинлатажакмиз. Қалб ва ақлимизни ҳаракатлантиражакмиз. Аллоҳнинг хос ва холис, аммо мужоҳид бир қули, Расулуллоҳнинг ихлосли, фидокор ва жанговор бир уммати бўлмоқ йўлида "Нур Рисолалари" ила юраверамиз ва ривожланаверамиз.
"Рисолаи Нур"дан эскирмас ёзув ўрганиш масаласига келсак, Қуръон хатти-ла ёзилган "Нур Рисолалари"ни ёзмоқдаги ютуқларимиз жуда улкандир. Эскирмас ёзувни қисқа бир вақтда ўрганмоқдамиз. Ҳам ёзар эканмиз, катта маълумотни йўлга киритмоқдамиз. Ҳам "Рисолаи Нур"ни қисм-қисм кўпайтириш билан иймонга ва Қуръонга хизмат этилгани учун ўта буюк маънавий ютуқларни қўлга киритмоқдамиз. Ҳам, ёзиб ўрганилган билим хотирада янада мустаҳкам жойлашмоқда. Шунинг учун ҳозирга қадар мингларча ёшлар "Рисолаи Нур"ни ёзиб Қуръон хатини ўргандилар ва ўрганмоқдалар.
Қийматли қардошларим!
"Рисолаи Нур"нинг кўпгина фазилат ва хусусиятларидан яна бир нечасини сизларга нақл этаман: "Рисолаи Нур"даги хориқулода илмий қувват тақлидий иймонни таҳқиқий иймонга айлантиради, инсонни салобатли ва қувватли бир мусулмон, илмига амал қиладиган бир мўмини комил бўлишига тўғри олиб боради. Манҳус, тубан завқлардан нафрат эттириб, воз кечиради. Энг улвий ва энг тоза, абадий ва сармадий завқ ва роҳатлар берувчи ҳаракатларга ундайди. Инсонга ҳаётни севдиради, бадбинликдан қутқариб, иймонли бир некбинлик беради. Дангаса ва танбалларни ҳаракатчан қилади, инсоннинг ич оламида руҳий бир жавалон ҳукм сура бошлайди. Ўрта ҳол эмас, энг илғор ва энг юксак бир инсон бўлиш ҳавасини уйғотади. Ғурур ва кибр каби ёмон ахлоқларни йўқотади. Инсонни тавозуъ, маҳвият ва виқор каби фазилатлар ила қийматлантиради. Рақиб тарафларни яраштиради. Ёмонликка ёмонлик билан эмас, яхшилик билан муқобала этиш дарсини беради. Сиз каби пок ва тарбияли ёшларни ёмон бир муҳитнинг ёмон одатлари таъсирида ахлоқсиз ҳолга тушиш фалокатидан муҳофаза этади.
Мана шунинг учун "Рисолаи Нур"ни садоқат ила ва давомли ўқиган ҳақиқий Нур талабаси ахлоқан паст инсонлар орасида қолсада, ахлоқини бузмай, улардан узоқлашиб, ўзини қутқаради.
Ҳам ахлоқ ва тарбиясини юксалтириш учун нафс мужодаласига киришади. "Рисолаи Нур"дан олган маълумот ва иймоний қувват-ла бунга муваффақ бўлади. Ҳам ўзи у бузуқ жамиятга ва кимсаларга кўникиб қолмайди, билъакс, "Рисолаи Нур"ни нашр этиб, иймоний асослар заифлигининг натижаси ўлароқ бузилган у жамиятни иқно ва ислоҳ этмоқ жаҳдига соҳиб бўлади. Ижтимоий юксак асослари-ла қуролланган бир ислоҳотчи каби, ғоя ва тутимларида тараққиётларга эришади. Даъвосини илгари суришда ва ўринлатишда худди зафар кетидан зафарга эриша бошлайди.
Ҳа, биродарлар! Бугун ижтимоий дард ва яраларимизни ҳал этиб, даволайдиган энг асосли ва энг таъсирли омил ва қамровли низом бўлган бир ҳақиқат манбаи бордир, у ҳам бўлса, "Рисолаи Нур"дир. Шунинг учун, ҳақиқатни идрок эта оладиган ҳақиқий мунавварлар ва уйғоқ мактаб ёшлари буюк бир аксарият-ла "Рисолаи Нур"га отилмоқдалар.
Ҳа, тушунчамиз доимо тараққий этишда. Бу муваққат дунё абадий саодатни қозониш учун бир тижоратгоҳ эканини "Рисолаи Нур" бизга дарс бермоқда. Биз ҳам барча ҳақиқий илмларнинг маъдани, асоси, нури ва руҳи бўлган иймон илмини таҳсил ва иқтисоб этмоқ учун ва муқаддас даъвоимизда муваффақ ва қудсий мужодаламизда музаффар бўлмоқ учун озга қаноат этмаймиз. Доимо ривожланиш, доимо тараққий этиш учун "Нур Рисолалари"га интиламиз ва интилтирамиз.
1947
Кўния Нур талабалари номидан ЗУБАЙР ГУНДУЗАЛП
Бу коинот самосининг ботмас, маънавий қуёши Қуръоии Карийм бу мавжудот китоби кабирининг ояти таквиниясини ўқиттириш, моҳиятини кўрсатиш учун шуълалар ҳукмидаги нурларини атрофга таратмоқда. Башарнинг ақлини ёритиш ила сироти мустақиймни кўрсатмоқда. Башарият оламининг ҳар фарди хилқатидаги мақсадлари ва фитратидаги орзулари ва истиқоматидаги ғояларини ҳидоят қуёшининг нури ила кўради ва билади. У ҳидоят нурининг тажаллийсига мазҳар бўлганлар, қалб қобилияти нисбатида, унга ойинадорлик қилиб, яқинлик касб этади. Ашё ва ҳаётнинг моҳияти у нур ила тазоҳур этиб, фақат у нур ила кўринади, англашилади ва билинади. Азалий Қуёшнинг маънавий ҳидоят нурларини тамсил этган Қуръони Карийм ақл ва қалб кўзи билан ҳақ ва ҳақиқатни кўришни таъмин этади. Унинг нуридан узоқда қолганлар зулматда қоладилар. Зеро, ҳар нарса нур ила кўринади, англашилади ва билинади. Мана шу ҳақиқатнинг маънавий ва сармадий қуёши бўлмиш Қуръони Кариймнинг нур тажаллийсига бу асримизда Нур исми билан мусаммо бўлган "Рисолаи Нур"нинг шахси маънавийси мазҳар бўлди. У Нурларни - зулматдан айрилишни истамаган кўршапалактабиатлар, ғафлат уйқуси-ла, кундузини кечага айлантирган сафоҳатпараст, ақли кўзига инган, зулматда қолиб, кўзи кўр бўлганларга ва йўлини топа олмай ҳайрон қолганларга улкан ёритгичдек нурларини иймон ҳақиқатларига қаратиб, сироти мустақиймни ҳали буткул кўр бўлмаганларга кўрсатмоқда. Нур тўқмоғини аҳли куфр ва мункирларнинг бошига уриб:
"Ё ақлингни бошингдан чиқариб от, ҳайвон бўл. Ёхуд ақлингни йиғ, инсон бўл", демоқда. Илм нур бўлгани учун "Рисолаи Нур"нинг илмга бўлган энг теран вуқуфиятини кўрсатадиган бир икки далилга қисқача ишорат этамиз:
Аввало, шуни хотирлашимиз лозимки, 'Рисолаи Нур" бошқа китобларни эмас, фақатгина Қуръони Каримни устод ўлароқ таниши ва Унга хизмат этиши эътиборидан мақбулияти ҳақида бизнинг бу мавзуда сўз айтишимизга ҳожат қолдирмайди. Биз фақатгина илм арбобларининг назарида "Рисолаи Нур^нинг қийматини билдирмоқ учун деймизки, 'Рисолаи Нур" ҳозирга қадар масалаларни ғоят қулай бир шаклда, энг содда авом табақасидан, то энг юксак хослар табақасига қадар, ҳар ким истеъдодига кўра англай оладиган бир тарзда, шубҳасиз, том ишонтирувчи бир шаклда изоҳ ва исбот этишидир. Бу хусусият ҳанузгача ҳеч бир олимнинг асарида йўқдир.
Иккинчиси: Жами Нур асарлари Қуръони Кариймнинг бир қисм оятларининг тафсири бўлиб, унинг маънавий жилвалари эканини ҳар хусусда кўрсатишидир.
Учинчиси: Инсонларнинг энг теран эҳтиёжларига қатьий далил ва бурҳонлар-ла илмий моҳиятда жавоб беришидир. Масалан, Аллоҳнинг борлиги. охират ва бошқа иймон рукнларини бир зарранинг лисони ҳол ва қол суратининг таржимонлигини қилиб исбот этишидир. Энг машҳур Ислом файласуфларидан Ибн Сино, Форобий, Ибн Рушд бу масалаларда бутун мавжудотни далил қилиб кўрсатганлари ҳолда, "Рисолаи Нур" у ҳақиқатларни бир зарра ва ёки бир уруғ лисони ила исбот этади. Агар "Рисолаи Нур"нинг илмий қудратини ҳозир уларга кўрсатиш мумкин бўлса эди, улар дарҳол тиз чўкиб "Рисолаи Нур"дан дарс олган бўлар эдилар.
Тўртинчиси: "Рисолаи Нур" инсон йилларча шуғулланиб қўлга кирита олмаган маълумотларни лўнда хулосалар шаклида қисқа бир вақтда таъмин этишидир.
Бешинчиси: "Рисолаи Нур" илмнинг асос ғояси бўлган Ризои Илоҳийга эришишга сабаб бўлиши ва дунё манфаатига илмни ҳеч бир жиҳат-ла қурол этмасдан, бутун маънолари ила ршсониятга хизмат каби энг улвий вазифани тамсил этишидир.
Олтинчиси: 'Рисолаи Нур" кучли ва қудсий ва иймоний бир тафаккур самараси бўлиб, бутун мавжудотнинг лисони ҳол ва қол суратида таржимонлигини қилади. Айни замонда иймон ҳақиқатларини илмал-яқийн ва айнал-яқийн ва ҳаққал-яқийн даражасида инкишоф эттиради.
Еттинчиси: "Рисолаи Нур"нинг асосан барча илмларни ўзида жамлаганидир. Гўё илм ипларидан тўқилиб зийнатланган бир мато кабидир. Ва ҳозирга қадар ҳеч бир илм арбоби тарафидан айтилмаган ва ҳар илмга нисбатан ўрнини таборуз эттирган важизалар мажмуасидир. Мисол сифатида бир нечасини зикр этиб, ҳайъати мажмуаси ҳақида бир фикрга эга бўлишни истаганларга "Рисолаи Нур" уммонига мурожаат этишларини тавсия этамиз.
1. "Чивиннинг кўзини халқ этган, қуёшни ҳам У халқ этгандир.
2. "Бир бурганинг меъдасини танзим этган, Манзумаи Шамсияни ҳам У танзим этгандир".
3. "Бир заррани ижод этиш учун бутун коинотни ижод этар даражадаги бир қудрати ғайри мутаноҳий лозимдир. Зеро, шу Китоби Кабири Коинотнинг ҳар бир ҳарфининг, хусусан, зиҳаёт ҳар бир ҳарфининг, ҳар бир жумласига мутаважжиҳ биттадан юзи ва нозир биттадан кўзи бордир".
4. "Табиат мисоли бир матбаадир, табъа эмас. Нақшдир, наққош эмас. мистардир, масдар эмас. Низомдир, нозим эмас. Қонундир, қудрат эмас. Шариати иродиядир, ҳақиқати хорижия эмас".
5. Собит, доим, фитрий қонунлар каби, Руҳ ҳам, олами амрдан "Сифати иродадан келган ва қудрат унга вужуди ҳиссий кийдиргандир. Ва бир сайёлаи латифани у жавҳарга садаф этгандир".
Ва ҳоказо,. мингларча важизалар бор.
Доктор Мустафо Хилмий Рамазон ўғли
Абд - банда
абасийят - фoидасизлик, беҳудалик
Абдулқодир Гайлоний Ғавсул Аъзам. Ҳмжрий '470-561 йплларида яшаган ва Қодирий тариқатининг муассиси. Ақтоби Арбаъадан. кўп ғайри ди н ларниг мусул мон бўлишига сабабчи
адам - йўқлик. борлиқнинг тескариси
адамистон - йўқлик жойи
адамолуд - йўқлик ара-лаш
адл - ҳаққоният, адолат билан бўлган, тўгрилик
адад - сон*
авҳом - ваҳималар
айнал-яқийн - кўз би-лан кўргандек билиш
алайҳ - унга қарши
алзам - жуда лозим. даркор
аълоии иллиййин Жаннатда энг юксак даража, Жаноби Ҳақнинг наздида энг яхшиларнинг ва комилларнинг даражаси
алийм - аламли
ала кулли ҳол - ҳар қандай ҳолатда
ал-ҳукму лиллоҳ Аллоҳни нг ҳукми
ал-ҳуббу филлоҳ - Аллоҳ учун яхши кўриш
Амирдоғ - Тўркиянинг Испарта внлоятига қарашли бир туман
амора - белги, ишорат
Амазонлар - милоддан аввал яшаган скифларнинг аёл аскарларига бе-рилган исм
амният - хотиржамлик
амсол - мисоллар
анбиё - набийлар
анвар - нурлар
анис - дўст, ошно
аноният - манманлик
арзоқ - ризқлар, азуқалар
арш - юксаклик, олийлик, тахт
аслаҳа - қуроллар
асмо - исмлар; » и Илоҳий Аллоҳнинг исмлари
асфали софилийн пастларнинг энг пасти, Жаҳаннамнинг энг қўйиси, энг таги
асфиё - софлар, тақво ва камолот соҳиблари, Расулуллоҳнинг суннатларнни, маслагини ғояларини тирилтирмоққа, татбиқ этишга ҳаракат қилганлар
асои Мусо - Ҳз. Мусо (а.с.)нингнинг ҳассалари
афъол - феълар, ишлар
аъдо - душманлар
Аҳад - якка, барча комил сифатларга эга бўлган Аллоҳ
аҳбоб - ошнолар
аҳли валоят - валийлар
аҳли кашф - пардали ва ташқи ҳислар билан билинмаган ҳақиқатларни Жаноби Ҳақнинг лутф ва эҳсони билан билган валий зотлар; ~ал қубур қабирдаги ўлнкларнинг аҳволини кашф этиб тўтри хабар берган авлиёлар
аҳли тасаввуф - тариқат аҳллари
аҳли таслис - христианлар
аҳли ҳақиқат - ҳаққа ва ҳақиқатга етишганлар
аҳсани тақвийм - инсоннинг барча истеъдод ва қобилиятларда энг юксак, суратда яратилганлиги
ақдас - муқаддас
ақрабо - қариндошлар
Бадал - ўрнига ўрин, бир нарсанинг ўрнини босадиган бошқа нарса
бадбинлик - умидсиз, пессимист
бадоҳат - очиқ-равшан бўлишлик
барзоҳ - дунё ва охират ўртасидаги олам, қабр олами
барроқ - тиниқ, беғубор,
бароат - озодлик хати, оқланиш қоғози
бебақо - боқий бўлмаган, тез ўтиб кетадиган
би - ила, билан
биззот - ўзи
билмажбурия - мажбурият билан
билмушоҳада - кўрмоқ суратида, кўриб
билфеъл - ўз ҳаракати билан
билистиҳқоқ - ҳаққи билан қозонилган нарса
боракаллоҳ - баракалла, мамнуният, таҳсин билдиришлик
боҳира - ошкора, очиқравшан
боғистони жинон- - жаннат боғлари
бурҳон - ҳужжат, далил
Важиз - оз сўз билан кўп маънони ифода қилган тарзда
валийнеъмат - ҳомий, хайрхоҳ зот
васиқа - ҳужжат, гутвохнома
Ворис - Аллоҳнинг бир исми
Воҳид - бир, ялгиз, ягона
вусъат - кенглик
вуқуфийят - бир нарсани билишлик
Далоил - далиллар
дара - икки тоғнинг оралиги
дарака - пастлик даражаси, манфийлик даражаси
дафина - хазина, бойлик
Бошқаси - бошқаси
долға - тўлқин
дори саодат - саодат уйи, жаннат
Жабран - мажбуран, жабр билан
Жаввод - Сахий, Аллоҳнинг бир сифати
жаввол - ҳаракатчан
жадда - катта кўча
жараён - иш ҳаракатнинг оқими
Жамийли Зулжалол - гўзаллик эгаси азаматли Зот, Аллоҳ
Жаноби Ҳақ - Ҳақиқат соҳиби Аллоҳ
жасим - жуссали
жидол - мужодала, кураш
жомийят - ўзида жамлашлик
жоҳил -• бесавод, илмсиз
жузи ихтиёр - инсонга берилган оз бир орзу эркинлиги
Жузъий - кичкина
3авол - бир нарсанинг тугаши, йўқ бўлиши
зайл - илова, қўшимча
залил - хўрланган, ҳақоратланган
залолат - йўлдан озиш, гумроҳлик ~олуд, залолат аралаш. залолатга ботган
заррин - зарли. Олтиндай товланиб, жилоланиб турадиган, ярқироқ
заҳмат - қииинчилик, машаққат
зироатгоҳ - экинзор
зиҳаёт - жон эгаси
зойил - йўқ бўлиб кетган
зотий иқтидор - зотидаги куч, қудрат
зоҳирий - сиртқи ташқи
зулжалол - азамат эгаси
Ибтол - бекор қилиш, чиритиш
ижмолан - қисқача
изтироб - руҳан эзилиш, сиқилиш
ийқоз - оғоҳлантириш, танбеҳ
иктисоб - касб , этиш. қўлга киритмоқ
илова - қўшимча
илтифот - яхши муносабат кўрсатмоқ
илмал-яқийн - илм билан билиш
илҳод - динсизлик
Имоми Раббоний Ҳижрий 971-1034 йил-л а р и д а я ш а г а н Нақший тариқатининг улугларидан
Имoми Ғаззолий Ҳужжатул ислом, ўз замонининг фалсафасини, ботил ақидаларини рад қилиб. чиритиб Қуръоннинг мислсизлигини ҳақлигини ўзлари яшаган асрдошларига тушунтирган улуг зот, ҳижрий 505-йилда вафот этган.
имони биллоҳ Аллоҳга иймон
имтисол - намуна қилиб олмоқ
интисоб - брглиқлик
интиқом - ўч олиш
иноят - ёрдам
инфиъол - хорижий таъсира остида қолмоқ
инбисот - ёйилмоқ, кенгаймоқ
интишор - нашр бўлмоқ, ёйилмоқ
инжа - нозик
инкишоф - кашф бўлмоқ, очилмоқ
ирт"икоб - ёмон иш қилиш
иршод - ҳидоятга бошлаш
иртидод - диндан қайтиш
иснод - суянтириш
Испарта - Туркиядаги бир шаҳарнинг номи
истеҳком - мудофаа учун қурилган мустаҳкам тусиқ
истехдом - ходим қилмоқ
истеҳзо - масҳара қилиш истеъдод лисони - қобилият тили
истиънод - таяниш, суяниш
истисқол - совуқ муомала қилиш, ёктирмаслик
истиқомат - тўтри йўл
исқот - тушириш
иттиҳом - туҳматга қўйиш
иттибои суннати санийя-Пайғамбаримизнинг мақталган суннатларига тобеъ бўлиш
ифтиро - тухмат
ихтор - эслатма
иъдом - йўқ қилиш
иъжоз - мўъжизали. ожиз қолдирмоқ
иқомат - истиқомат қилиш
иқно - қаноатлантириш
иқтидор - қудрат, куч,
Кабоир - улкан гуноҳлар
кавний - яратишга тегишли, коинотга тегишли
кадар - ташвиш
камоли суҳулат - ғоят осонлик билан
канз - хазина
Карийм - икром эгаси
каффорат - гуноҳни авф эттирмоқ
китоби кабийри коинот - улкан коинот китоби
кубро - улкан, катта
куллий - умумий
кусуф - қуёш тутулиши, бир кишининг фалокатли ҳолидан жуда таъсирланмоқ
куфрони неъмат - нонкўрлик
Лазоиз - лаззатлар
ламаъот - шуълалар
ламъа - шуъла, лоҳиқа - илова. қўшимча
Лоязалий - зоил бўлмайдиган Аллоҳнинг сифати
ливажҳиллоҳ - Аллоҳ учун
лиллоҳ - Аллоҳ учун
лисоний зоиқа - тилдаги таъм билиш туйғуси
лисони қол - тил билан билдириш
лисони ҳол - ҳол тили
лузумсиз - кераксиз
Луқмони Ҳакийм -Қуръонда исми келган. тиббий ва ахлоқий ўгитлари билан танилган пайғамбар ёки валийлиги хусусида ихтилоф бўлган, Довуд алайҳиссалом даврида яшаган улуг зот
Мабда - бошланиш
мабдаи хилқат яратилишнинг боши
мабҳас - баҳс
Мавлоно Жалолиддин Румий - ҳижрий 672-йилда Балҳда туғилган, Мавлавий тариқатининг қурувчиси. "Маснавийи Шариф"нинг муаллифи
мавт - ўлим
мавқиф - туриладиган ер
мадори азвоқ - завқларга сабаб бўлган
мажлуб - жалб қилинган
мажозий - мажозга оид
мажмаи асҳоб - дўстлар йиғилган жой
мазкур - айтиб ўтилган
мазлум - зулм кўрган
мазмум - аёланган, ёмонланган
мазраа - экинзор, экин майдони
мактубот - мактублар
мактуботи Самадония - ҳеч нарсага муҳтож бўлмаган Аллоҳнинг асарлари
мамлук - қул
манзум - назм билан ёзилган
манзума - система
манзумаи Шамсия -Қуёш системаси
маншаи аҳзан -ҳузнлар манбаи
манҳиёт - тақиқланган ишлар, нарсалар
манҳус - бахтсизлик келтирувчи, шумқадам
маржиъ - мурожаат қилинадиган жой, марказ
марғуб - рағбатланган, кўнгилга ёқадиган
марҳам - малҳам
масдар - бирор нарсанинг содир булиш, келиб чиқиш ўрни
масрур - шод, хурсанд
маснуъот - санъатли қилинган нарсалар, асарлар
машруъ - шаръий
машҳар - кўргазма
мафосид - бузадиган фасод ишлар"
мафтун - узига тортмоқ
мафҳум - фаҳмлаш
маҳосин - гўзалликлар
маҳкама - суд
маҳбуб - яхши кўрилган
маҳбубот - яхши кўрилган нарсалар
маҳбус - ҳибсга олинган
маҳв - йўқ қилиш
Маъбуди Зишон - шони улуг ибодат қилинадиган зот Аллоҳ
маъдум - йўқ бўлган
маъжун - хамирдек қоришитирилиб таиёрланган
маъноии исмий - бир нарсанинг ёлғиз ўзини билиб танимоқ
маънойи ҳарфий - бир нарса бошқа нарсаларни таниттиргани билдиргани ва севдиргани учун бўлган маънони таниш
маърифатуллоҳ - Аллоҳни билиш илми
маъруз - дучор бўлмоқ
маъхаз - олинган жой, манбаъ маъшуқа - ошиқ бўлинган
маъюсият - умидсизликка тушиш
мақосид - мақсадлар, ғоялар
мақтул - қатл қилинган
Мерсин - Туркияда бир шаҳар
мизож - мижоз
мистор - ёзувнинг текис ёзилувига ярайдиган асбоб
мифтаҳ - калит, очқич
Молики Абадий - Абадий мулк эгаси Аллоҳ
монанд - мос, мувофиқ
мошааллоҳ - Аллоҳ сақласин маъносида дуодир.
муаззам - азийм
муалло - олий
муаннид - қайсар
муассир- таъсирла нтирувчи
мубарро - тоза, ёмонликлардан пок
мубодала - алмашиш
мубсирот - кўрилган
мубҳам - махфий, яширин
муваққатан - вақтинчалик
мудаббир - бошқарувчи
мудохала - аралашиш
мужассам - гавдаланган
мужда - хушхабар
мужодала - жанг, талашиш
мужид - ижод қилувчи
музайян - безатилган, зийнатланган
музир - зарарли
мукаллаф - вазифали
мулзам - баҳсда енгилиб лол бўлган
мулҳид - залолатга тушган
мумтаниъ - имконсиз, маҳол
мунажжим - астроном
муназзаҳ - пок
мунзавий - якка ҳолда
муноқаша - тортишув
мунаввар - нурли
мунҳасир - хос
мункир - инкор қилгувчи
муножот - нажот сўраш
Мунъими Кариим - карами кенг неъмат эгаси
Мунъим - инъом этгувчи
Мунъими Ҳақиқий - неъматларнинг ҳақиқий эгаси
муошарат - одамлар ўртасидаги муомалалар, урфюдатлар
мурофаа - суд жараёни тортишув
мусаобабот - сабаблар мусаддақ - тасдиқланган
мусаллат - ёпишиб олиш
мусаммо - исимланган
мусанниф - синифлантирувчи
мусаххар - тобеъ
мусоада - рухсат
мусолаҳа - сулҳ тузмоқ
мустақбал - истиқболда бўладиган
мустақийм - тўғри йўл
мутааддид - хилма-хил, бир неча
мутаассир- таъсирланган
мутаважжиҳ - қарата
мутамодиян - давомли равишда
мутаноҳий - чекланган
мутасарриф - тасарруф қилгувчи идора этгувчи
муталаззизона - лаззат олган ҳолда
мутанавви - хилма-хил
муташаккил - ташкил топган
муттафиқ - иттифоқ қилган
мухотаб - хитоб қилинган
мухталиф - хилма-хил
мухтасар - қисқача
Мухбири Содиқ - тўгри хабар бергувчи. Пайғамбаримизнинг бир исми
мушавваш - ташвишли
мушoҳадот - кўз билан кўрилган нарсалар
мушфиқ - шафқат қилувчи, шафқатли
муҳаққиқ - ҳақиқатгўй
муҳит - қамраб олган
муҳиб - севиган, дўст
муҳйи - ҳаёт бергувчи
муҳовара - суҳбат
муҳораба - жанг, уруш
муқаддамот- бошлангачлар
муқаддарот - тақдир
муқний - қаноатлантирувчи
муқобил - қарши, ўрнига
муқобала - қаршилик қилиш
муқовамат - бардош қилмоқ
муқтазо - тақозо қилган
муқтадир - қодир бўлган
муқаррабийн - тақво ва иоодат билан авлиё даражасига келган Аллоҳнинг суюкли бандаси
Нави башар - инсоният нави
нажас - ифлос нарса
назиф - тоза, пок
назъ - тортиб олиш
насли отий - янги насл
нафиъ - мусбатнинг зиддн, манфий
нашъат - тугилиш, вужудга келмоқ, манба бўлиш
нафси аммора - инсоннинг, шайтоннинг ташвиқларига эътирозсиз ва қаршиликсиз тобеъ бўлган ҳоли
некоин - ҳар нарсани яхши томондан кўрувчи, оптимист
нисфи қутр - радиус
номаҳрам - шаръан бирбирига уйлана оладиганлар
нотиқ - сўзловчи
ношаръий - шаръий бўлмаган
нофиз - таъсирли, нуфузли
нубувват- пайғамбарлик, набийлик
нутфа - эрлик суви, сперма
нуфуз - таъсир, обрўэътибор
нузҳатгоҳ - сайилгоҳ
О лами барзоҳ - қабр олами
олами бақо - мангулик олами
олами маҳшар - қайта тирилиш олами
Олийм - билгувчи зот
олчоқ - пасткаш
оний - бир зумда
Онадўли - Туркиянинг осиё томони
осор - асарлар
офоқ - уфқлар
ояти баййинот - очиқ ва далилли бўлган Қуръон оятлари
Пиянгў - лотерея
Раббоний санъат -Аллоҳга оид санъат
Раззоқ - Ризқ бергувчи
раҳнамо - йўл кўрсатувчи
раҳми модар - она раҳми, бачадон
раъфат - марҳамат қайғурмоқ, раҳмли
рижо - мурожаат, илтимос
риққат - раҳмлик
робитаи мавт - ўлимин ўйлаб, дунёнинг фони оўлганлигини мулоҳаза қилиб, нафснинг ҳийлаларидан қутулмоқ
рофизий - шиаларнинг ррфизий фирқасидан оўлган, Ҳз. Абу Бакр ва Умар(р.анхумо)нинг халифалигини қабул этмаган
Роҳийми Зулжамол -шафқатли гўзаллик эгаси Аллоҳ
Роҳийми Карийм -Шафқатли икром этувчи Аллоҳ
рубубият - тарбия қилмоқ, ҳар вақт, ҳар он муҳтож бўлган нарсаларни ҳар махлуққа етказиш Аллоҳнин сифати
рутба - мартаба, обрў
Сайёлаи латифа -оқувчи латиф нарсалар
сафоҳат - ақлсизлик билан бекорга, кетини ўйламасдан нафс учун бузуқлик қилиш
сафиҳ - бузуқ
саодати сармадия - битмас, абадий саодат
Самадоний мактуб - Аллоҳга оид мактублар, Аллоҳнинг яратган нарсалaр,
самовий динлар - Аллоҳнинг юборган пайғамбарларининг динлари
санад - ҳужжат
саодати ' лоязалий - тамом бўлмас саодат
сарват - бойлик
сармадий - абадий, мангу
сарсамлик - телбалик
сафийна - кема
саъй - ҳаракат
сақар - дўзоҳнинг иккинчи даражаси
саҳоиф - саҳифалар, бетлар
силоҳ - қурол
сикка - тамга
сийрат - хулқ, ахлоқ
Сониъ - Санъаткор Аллоҳ
Содиқул ваъдил Карийм - ваъдасига содиқ бўлган икром эгаси Аллоҳ
сотиа - юксалиб майдонга чиққан, нур сочган
сониян - иккинчидан
Сомад - ҳар нарса Унга мухтож оўлио, лекин ўзи ҳеч кимга ва ҳеч бир нарсага муҳтож бўлмаган Аллоҳнинг бир сифати
суҳуф - саҳифалар, бетлар
суқут - пастга тушиш
суфлий - паст
Таанний - эхтиёт ва фаросат билан ҳаракат қилмоқ
тааннуқ - қучиш
таарруз - ҳужум қилиш
таассур - хафа бўлмоқ
таассуф - афсусланмоқ
табдил - узгартириш, алмаштириш
табиийюн - табиатпарасглар
табъа - нашр этувчи
тавҳид - бир Аллоҳга ишониш
таданний - пастга
тушмоқ, пастлашмоқ
тадорик - қўлга киритмоқ
тадовий - муолажа қилмоқ
тадрижан - оста-секин
тадрисот - дарс бермоқ
тажаллий - жилваланмоқ. кўриниш
тажассум - гавдаланган, мужассам ҳолда намоён бўлган
тажовуз - ҳаддидан ошмоқ
тажҳиз - жиҳозланиш
тазйиф - заифлантириш, қувваттан тушуриш
тазииқ - куч билан зўрлаб ўтказилган таъсир
тазоҳур - намоён қилиш, бўлиш
такаммул - мукаммаллашиш
таквин - бор қилмоқ, майдонга келтирмақ
талаббус - кийинмоқ
талваса - қаттиқ безовталик, қаттиқ ҳаяжон
талқин зеҳнда ерлаштирмоқ
таманний - тиламоқ, истамоқ
тамсил - мисол келтирмоқ, ўхшатиш
танаввур - нурланиш
танвир - нурлантириш
таносуб -'ўзаро нисбат, муносабат
тансиб - муносиб кўрмоқ
таовун - ёрдамлашмоқ
тараддий - орқада қолиш, бузулиш
тарвиж - ривожлантирмоқ
таржиҳ - танламоқ
тариқ - йўл
тархис - изн ва рухсат бермоқ, озодликка чиқиш
тасбиҳ - Аллоҳни ўзига лойиқ ифодалар оилан ёд этмоқ, Субҳоналлоҳ демоқ.
тасонуд - бирбирига суяниш
татмин - қониқмоқ
тафайюз - файзланмоқ
тафарруот - икир-чикирлар
тафсилан - кенгроқ маънода тушунтириш
тахайиул - хаёл суриш
тахрибот - бузиб йиқитиш, хароб қилиш
тахти амри - амри остида
тахти раёсат - идора остида
тахқир - ҳақоратлаш
ташобуҳ - ўхшашлик
таълиф - ёзмоқ, битмоқ
тақдис - муқаддаслаштириш
таҳаккум - тазйиқ
таҳассур - ҳасрат чекмоқ
таҳаққуқ - бир нарсанинг тўгрилигиниг юзага чиқиши
таҳлика - хатар
таҳмид - Аллоҳга Алҳамдулиллоҳ деб ҳамд айтиш
таҳқиқий - ҳақиқи
тужжор - савдогар
Убудийят - қуллик, бандалик, Аллоҳга банда бўлиш
улвий - олий
уммон - денгиз, баҳр
унсият - яқинлик
ухро - бошқа
ухувват - биродарлик
Фавқ - устида, тепасида
Файёзи Мутлоқ - мутлақ файз берувчи зот Аллоҳ
фано - йўқ бўлиб кетиш
фараҳ - сурур, севинч, шодлик, хурсандлик туйғулари
фарш - ер, ер юзи
феълий убудийят - харакати билан ибодат қилиш
фироқ - ажралиш, айрилиқ
фирқат - айрилиш
фисқ - сафоҳат, бузуқлик
фитрат - табиат, хулқ-ахлоқ
Фотири Ҳакийм - ўхшаши топилмас нарсаларни бутун нозу неъматларни яратган ҳикмат эгаси Аллоҳ
фуюзот - файзлар
футуҳот - фатҳлар
Xазинаи раҳмат - раҳмат хазинаси
хайр - яхшилик
хайрот - яхшиликлар
хатиб - хитоб қилувчи
хато-андар - хато ичида
халиж - қўлтиқ
хилқат - яратиш, йўқдан бор қилиш
Холиқ - яратувчи, йўқдан бор қилувчи
Холиқи Зулжалол - азаматли яратувчи Аллоҳ
Холиқу Зулкамол - камолот эгаси бўлган яратувчи Аллоҳ
хориқаи санъат - санъат ажойиботи
хориқапеша - фавқулодда ишлар қилувчи зот
хошо - асло мумкин эмас
худбин - фақатгина ўзини ёки уз манфаатини юқори кўрувчи одам, эгоист
худфурушлик - ўзини бошқалирга кузкўз қилган
хусуф - ой тутулиши
чиллахонаи узлат - якка ҳолатда яшаш жойи
Шажара - дарахт
шайхул ислом - муфтии умумий
шамс - қуёш
шафоат - авф учун васила бўлмоқ
шарр - ёмонлик
шақоват - хилма-хил ёмонликлар ичида қолиш, бало ва зиллатга тушиш
шикво - шикоят
ширк - Аллоҳга шерик қўшиш
шаъшали - дабдабали. тантанали
шуъла - нур, жилва
шуҳуд - куриш
шуур - онг
Эскишаҳир - Туркияда бир шаҳар исми
эътимод - ишониш
Яқинан - шак-шубҳасиз
янглиг - сингари, каби
Қазои илоҳий - илоҳий тақдир
Қастамону - Туркияда бир шаҳар
қамар - ои
Қодиири Кулли Шай - ҳар нарсага кучи етувчи яратувчи Аллоҳ
Қодийри Зулжалол - азаматли қудрат эгаси
Қодийри мутлақ - мутлақ қудрат эгаси
Қазииюл ҳожот - ҳожатларни чиқарувчи
қофила - гуруҳ
қувваи шаҳавиия - шаҳват туйғуси, кучи
қувваи ғазабийя - ғазаб туйғуси
қувваи ҳофиза - хотира
қувваи хаёлия - хаёл қилиш туйғуси
Ғайри машруъ - шаръий бўлмаган
ғайри мутаноҳий - чексиз, сўнгсиз
ғайри тасдиқ - тасдиқламаслик
ғалаён - норозилик билдириб кўтарилган исён, қўзғолон
Ғаниййи Карийм - икром эгаси бой зот Аллоҳ
Хавасот - ҳаваслар
ҳаво - кибр, баланддимоғлик
ҳадси содиқ - тўгри шаклда, шак-шубҳасиз идрок қилиш
ҳазин - ғамланган
ҳакам - судя
Ҳакиими Зулкамол - ҳикматли камолот эгаси Аллоҳ
хамосат - туғма жасорат
хамийят - орият
Ҳашр - маҳшар
Ҳокими Азалий - бошланғичи бўлмаган ҳукм бергувчи, амр этувчи
ҳубби дуне - дунё муҳаббати
ҳубоб - муҳаббат, маҳбуб севгили бўлган, суюзидаги кўпик
ҳусни таважжуҳ - хуш муомала
ҳузун - ғам, қайғу, сиқинти
ҳибси мунфарид - якка қамоқ
ҳижоб - ҳижолат бўлмоқ